Maʼrifat. @ustozlarga Channel on Telegram

Maʼrifat.

@ustozlarga


📆 2019-12-20 15:36

📚 Yillik konspektlar
📚 Dars ishlanmalar
📚 Test toplami
📚 Media mashgʻulotlar
📚 Ssenariylar
📚 Koʻrgazmalar

«Билимга элтувчи ягона йўл бу - фаолиятдир»


📬 Faqat takliflar uchun;


🔵👉 @Messengerse1_bot

Maʼrifat. (Uzbek)

Ma'rifat Telegram kanali ustozlar uchun maxsus ma'lumotlar va materiallar bilan to'ldirilgan. Kanalda yillik konspektlar, dars ishlanmalar, test toplamlari, media mashg'ulotlari, ssenariylar va ko'rgazmalar mavjud. Bu kanal ustozlar uchun mavjud bo'lgan yarim eskiy borasida barcha zarur ma'lumot va dasturlar bilan ta'minlangan. Kanalga obuna bo'lib, o'z bilimingizni yanada oshiring va yangi texnologiyalardan foydalaning. 'Bilimga eltuvi yo'l bu - faoliyatdir' lekin diqqat, kanaldagi ma'lumotlar faqatgina faol a'zolar uchun mo'ljallangan. Agar sizda taklif va fikrlaringiz bo'lsa, @Messengerse1_bot'ga murojaat qiling. Ma'rifat kanaliga obuna bo'ling va o'z bilimingizni yanada mustahkamlashtiring!

Maʼrifat.

10 Feb, 04:40


Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади

Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.

👉 https://kun.uz/73231685

Kun.uz расмий канали

Maʼrifat.

10 Feb, 04:40


❗️Энди мактабларда давомат яхшиланади

Ўқувчиларнинг давомати ва таълим-тарбияси билан шуғулланиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилди. Эндиликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки ва таълим-тарбияси ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ташкил этилади.

Мактабларга ота-оналарга юбориладиган «Огоҳлантириш хати» намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилаdi.

Maʼrifat.

09 Feb, 12:14


https://t.me/ozing_yasa

Maʼrifat.

28 Jan, 20:30


#Биласизми
⚡️Ўқитувчи фақат ёзда "отпуска"га чиқиши шарт деган қоида мавжуд эмас, ўқитувчилар ҳам ўзига қулай бўлган вақтда таътилга чиқиши мумкин

Савол:

Ассалому алайкум, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган педагог ходим таътилини ҳозир олса бўладими? Педагоглар таътилни фақат ёзда олиши шарт деган талаб борми?

Меҳнат ҳуқуқи телеграм канали жавоби:

Меҳнат қонунчилигида педагог ходимлар айнан ёзда таътилга чиқиши шарт деган талаб йўқ. Кўпчилик МК 227-моддаси 6-қисмига чалғийди. Меҳнат кодекси 227-моддаси 6-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига 1-иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади.

Мазкур тоифадаги ходимларга икки ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.

Бу ерда педагог ходим айнан ёзда таътил олсин деган шарт йўқ. Демак, ёзги таътил даврида берилади дегани жумлага чалғимаслик керак. Гап бу ерда 1-иш йили ҳақида кетмоқда. "Қайси вақтда берилишидан қатъи назар" жумласига эътибор беринг, агар таътил фақат ёзда берилиши шарт бўлганда бу жумла ишлатилмас эди.

Буни янада соддароқ қилиб мисол билан тушунтириб ўтамиз. Мактаб ўқитувчиси 2023 йил 4 сентябрь санасида ишга қабул қилинган, июндан ҳамма педагоглар цингари бир вақтда таътилга чиқмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига кўра педагог ходимнинг таътили 56 календарь кун.

56 (таътил кунлари)/12 (ойлар сони)= 4.666... 4.666...* 9 (ишланган ойлар сони центабр-май)= 42 календарь кун. Бу дегани, масалан, центабрда ишга кирган ўқитувчи 1-иш йили учун июндан яъни ёзги таътил давридан таътилга чиқди. Бу ходимга таътилни 56 кун тўлиқ берамиз, таътил пулини эса 42 календарь кунга (ишланган ойлар сони центабр-майга мутаносиб равишда) тўланади (ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди).

МК 227-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 4-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга уларнинг хоҳишига кўра қулай вақтда берилиши керак.

Яъни I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим қандай касб ёки лавозимда эканлигидан қатъи назар, агар таътилни ўзига қулай вақтда олишни сўраб ариза ёзса, иш берувчи ходимни аризасини қаноатлантириши шарт. Бу қоида 1-иш йилига ҳам, 2- ва кейинги иш йиллари учун татбиқ қилинади!

Демак, нафақат I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим балки, МК 227-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 4-5-қисмларида назарда тутилган ходимлар ҳам ҳар йилги меҳнат таътилини ўзларига қулай вақтда олишлари мумкин экан. Иш берувчи уларни аризасини қаноатлантиришга мажбур.

Бу ҳолатда иш берувчи ходимга дарсингни ўтасан, таътилингни эса ёзда оласан дейишга ҳақли эмас, педагог таътилини фақат ёзда олсин деган истиснолар мавжуд эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
✈️ @Oylik_hisoblovchibot

👩🏻‍🏫
@Oqituvchi | Обуна бу‌линг👇
https://t.me/+ngRPMExoXBU2ZDcy

Maʼrifat.

06 Nov, 10:05


📋Календарнo -тематический план по предмету естественные науки для 1 класса 2 четверть

@ustozlarga

Maʼrifat.

02 Nov, 19:06


📋 1-sinf matematika fanidan taqvim mavzu reja

@ustozlarga

Maʼrifat.

02 Nov, 10:19


📋2-sinf ona tili fanidan 2-chorak uchun taqvim reja

@ustozlarga