Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтдилар:
“Тавротда қуйидагилар ѐзилган: «Ким дунѐда зоди роҳилани тайѐрласа,
қиѐмат куни Аллоҳнинг дўсти бўлади. Ким ғазабини тарк қилса, Аллоҳнинг
ѐнида бўлади. Ким дунѐда чиройли яшашни тарк қилса, қиѐмат куни Аллоҳнинг
азобидан омонда бўлади. Ким ҳасадни тарк қилса, қиѐмат куни халойиқ олдида
мақтовга сазовор бўлади. Ким риѐсатни тарк қилса, қиѐмат куни Жаббор,
Молик сифатли Зот ҳузурида азиз бўлади. Ким дунѐда ортиқча нарсаларни тарк
қилса, яхшилар орасида неъматланади. Ким дунѐда хусуматни тарк қилса,
қиѐмат куни нажот топганлардан бўлади. Ким дунѐда бахилликни тарк қилса,
қиѐмат куни халойиқнинг бошида зикр қилинади. Ким дунѐда роҳатни тарк
қилса, қиѐмат куни шод бўлади. Ким дунѐда ҳаромни тарк қилса, қиѐмат куни
набийлар қўшниси бўлади. Ким дунѐда ҳаром нарсаларга қарашни тарк қилса,
қиѐмат куни Аллоҳ унинг кўзини жаннатда шодлантиради. Ким дунѐда
бойликни тарк қилиб камбағалликни ихтиѐр қилса, қиѐмат куни Аллоҳ таоло
валийлар ва набийлар билан бирга қайта тирилтиради. Ким дунѐда
инсонларнинг ҳожатларини чиқарувчи бўлса, Аллоҳ таоло дунѐ ва охиратда
унинг ҳожатларини чиқаради. Ким қабрида йўлдош бўлишини хоҳласа, кечаси
қоронғуда туриб намоз ўқисин. Ким Раҳмон Аршининг соясида бўлишни
хоҳласа, зоҳид бўлсин. Ким ҳисоби енгил бўлишини хоҳласа, ўзига ва
биродарига насиҳатда бўлсин. Ким фаришталар зиѐрат қилишини хоҳласа, тақ-
водор бўлсин. Ким жаннатда хурсанд бўлишни хоҳласа, кечаси ва кундузи
Аллоҳни зикр қилсин. Ким жаннатга ҳисоб-китобсиз киришни хоҳласа,
Аллоҳга насух тавбасини қилсин. Ким бой бўлишни хоҳласа, Аллоҳ тақсим-
лаб қўйган нарсага рози бўлсин. Ким фақиҳ бўлишни хоҳласа, Аллоҳдан
қўрқувда бўлсин. Ким ҳаким бўлишни хоҳласа, олим бўлсин. Ким инсонлардан
омонда бўлишни хоҳласа, инсонларни фақат яхшилик билан зикр қилсин.
«Нимадан халқ қилиндим ва нимага халқ қилиндим?» деб ибратлансин. Ким
дунѐ ва охиратда шарафни хоҳласа, дунѐнинг устига охиратни ихтиѐр қилсин.
Ким Фирдавсни ва фоний бўлмайдиган неъматни хоҳласа, умрини дунѐ
фасодларида зое қилмасин. Ким дунѐ ва охиратда жаннатни хоҳласа, сахийликни лозим тутсин, чунки сахийлик жаннатга яқин ва дўзахдан узоқ
қилади. Ким қалби мукаммал нур билан мунаввар бўлишини хоҳласа, тафаккур
ва ибратланишни лозим тутсин. Ким, бадани сабрли, тили зокир, қалби
хушуъли бўлишини хоҳласа, мўмин-мўминалар, муслим-муслималар ҳаққига
кўп истиғфор айтишни лозим тутсин!
(Изоҳ: «Насуҳ» луғатда «холис, жазм, содиқ, насиҳат» маъноларини билдиради.
Истилоҳда холис қилинган тавба, содиқ тавба «Насуҳ тавба» деб аталади. Насуҳ тавбага
Ҳазрати Умар «Кишининг ѐмон ишдан қайтиб, сўнг уни абадий такрорламаслигидир», деб
таъриф берганлар.
Ҳажга бориб-келгунча етадиган озиқ-овқат ва эҳтиѐжлари учун керакли бошқа сарф-
харажатлар «зод» дейилади. Ҳажга бориб келгунча етадиган йўл харажатлари «роҳила»
деб аталади. Кенгроқ маънода охират йўлининг озиғи, яъни савоб, хайрли, олижаноб ишлар,
гўзал хулқлар ҳам «зоди роҳила»дир.)
📚 "Охират кунига тайёргалик" китобидан.
Улуг‘нор тумани "Сўфи Оллоҳёр " масжиди Имом ноиби М. Тожиддинов