Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati © @asakapressa Channel on Telegram

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

@asakapressa


РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.me/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati (Uzbek)

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati kanali - bu sizning eng yangi yangiliklarga yetkaziluvchi manba! Kanal orqali siz Asaka tumani hokimligi faoliyatining so'nggi yangiliklari, qadriyatli maqolalar va ijtimoiy boshqaruvning asosiy yo'nalishlari haqida xabardor bo'lishingiz mumkin. Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati kanalida eng so'nggi va rasmiy maqolalar, fotosuratlar, video va boshqa matnlar bilan tanishishingiz mumkin. Kanalda sizga Asaka tumani hokimligi faoliyatida amalga oshirilayotgan islohotlar va yangiliklar to'g'risida to'liq va ishonchli ma'lumotlar taqdim etiladi

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati kanalida ob-havo so'nggi o'zgarishlari, ijtimoiy va siyosiy tadbirlar haqida ma'lumotlar ham mavjud. Siz hamroh bo'lish uchun kanalga obuna bo'ling va Asaka tumani hokimligi faoliyatida olib borilayotgan jarayonlarni birinchi qo'ng'iroq qilib bilib oling. Sizni Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati kanaliga hush kelibsiz!

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Jan, 16:14


Ижтимоий тармоқларда танқид қилинган Асака тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифохонасининг иситиш тизимларидаги муаммолар ўз ечимини топди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Асака тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифохонасининг иситиш тизими ва қозонхонасидаги муаммолар  бартараф этилди.

Айни дамда мазкур шифохонанинг барча хоналари барқарор иссиқлик билан таъминланмоқда.
Асака тумани ҳокимлиги шифохонадаги барча беморларга хона халатлари ва оёқ кийимлари етказиб берган.
Барча бўлимлардаги палаталарда даволанаётган беморлар шароитлар яхшилангани, иссиқлик талаб даражасида эканини қайд этмоқдалар
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Jan, 14:13


Асака туман Қўнғирот мфй ходимлари хамда ёшлар етакчиси ташаббуси билан 14-январ ватан химоячилари куни муносабати билан Аҳолининг кенг қатламлари, ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми билан “Халқ ва армия - бир тану бир жондир!” шиори остида Мини футбол спорт туридан мусобақаси ўтказилди.  мусобақа  жараёнлари қизғин ва муросасиз бахсларга бой ўтказилди.


         Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Jan, 06:16


🔹 Ватан ягонадир, ватан биттадир !

Асака тумани "Намуна-Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 62-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси томонидан
"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб тайёрланган видеоролик жасорат эгалари ва мардлик соҳибларини шарафлайди
.

👆 Видеоролигимизни
         томоша қилинг!


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Jan, 03:23


#киберхавфсизлик

Телефон қўнғироғи орқали пул маблағларини ўғирлаш мумкинми?


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўртасида кўплаб музокараларга сабаб бўлаётган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарларда, жиноятчилар томонидан +99878-333-21-21 рақамидан фуқароларга қўнғироқ қилиш натижасида уларнинг шахсий маълумотларини ва банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари кузатилаётганлиги баён этилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ҳолатга изоҳ берилди.

Батафсил

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

11 Jan, 21:08


Президент Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о достигнутых результатах и дальнейших задачах в электротехнической отрасли.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

11 Jan, 21:08


Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам дальнейшего развития транспортно-логистической системы.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #logistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

11 Jan, 17:51


🚑 Аҳоли соғлигини сақлаш - давлатимиз сиёсати
----------------------------------
Асака тумани тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янада яхшилашда туман ҳокимлиги доимий равишда ташаббуслар кўрсатиб туради.

Эндиликда беморларни туман марказий шифохонасига келиб даволанишлари давомида кийиб юрадиган махсус кийим - халатлар харид қилинди.

Ана шу тухфаларни топшириш жараёнидан лавҳалар сиз кўриб турган суратларда акс этган
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

07 Jan, 15:33


⚠️🟦🟦🟦🟦

🔥Yong‘inning kelib chiqish xususiyatlarini bilasizmi?

🔰 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

📱Telegram | 📱YouTube | 📱Veb-sahifa

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

07 Jan, 15:18


❗️Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш - ижтимоий долзарб масала

"Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастурига мувофиқ ҳудудлардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда маҳаллаларда янги иқтисодий йўналишлар ташкил этишга жалб қилиш асосий вазифа этиб белгиланди.

Бугун Асака тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизлар фаоллари маҳаллалардаги аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тарғибот ишларини давом эттирдилар.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

07 Jan, 15:00


Асака тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Улуғбек МФЙда янги очилган "Руқия голд" чарм қайта ишлаш корхонасида ишлаётган хотин-қизлар билан яқиндан танишиб мулоқотлар ўтказилди.

Мазкур ташриф давомида 7 нафар ишсиз аёллар ва қизлар мазкур корхонага ишга жойлаштирилдилар
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

07 Jan, 14:34


🔹 Аёлларини эъзозлаган юртда барака тўкис бўлади. Оналари қадрланган диёрда орият юксак бўлади.

Асака тумани "Отиш" МФЙда яшовчи Гулчеҳрахон Раҳимова бугунги кунда иссиқхонадан бир йилда уч мартагача хосил ва даромад олаётган тадбиркорлардан саналади
.

Эндиликда Г. Раҳимова хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан иссиқхонадарда даромад топиш истагида бўлган 25 нафар хотин-қизларни касб хунарга ўқитиш жараёнини бошлаб, уларга илмий-амалий жиҳатларидан машғулот олиб бормоқда.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастурига мувофиқ маҳаллалардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўргатиш, маҳаллаларда янги иқтисодий йўналишлар ташкил этишга жалб қилиш асосий вазифа этиб белгиланди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

07 Jan, 14:21


🔹 Миллий қадриятларимиз
—·—·—·—·—·—·—·—
Қалби мусаффо йигит, яхши бир онанинг фарзанди бўлган Муродилжон Ҳайдаров ҳали қирқ ёшга тўлгани йўқ. Лекин, имконияти чекланганлиги боисидан кўп йиллардан буён даволаниб келади
.

🌱 Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимиздаги имконияти чекланган шахслар учун Хитой Халқ Демократик Республикасидан инсонийлик муруввати сифатида келтирилган  электр юритмали ногиронлик аравачаси "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ва 4-сектор раҳбари иштирокида "Арғин" МФЙда яшовчи фуқаро Хайдоров Муродилжонга ҳадя этилди.

Ўксик қалбларга қувонч улашиш, уларнинг мунгли юзига табассум ҳадя этиш нақадар лаззатли савоб эканлигини сўз билан таърифлаш мушкулдир
.

🌱 Фурсатдан фойдаланиб, азиз юртдошларимизга яхшиликнинг умри боқий эканини яна бир бора эслатиб, атрофимиздаги ногирон кимсаларга қўлимиздан келганича, хаттоки ширин сўзимиз билан бўлса-да яхшилик қилишдан чарчамайлик, дея эслатиб ўтмоқчимиз.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

03 Jan, 11:50


🎡 Маданият ва истироҳат боғи

Асака тумани маданият ва истироҳат боғида аҳолининг қишки хордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар ташкил қилиш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ва қишки тартибга келтириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Суратларда кўриб турганингиз ана шу жараёнлардан лавҳалар акс эттирилган
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

03 Jan, 10:31


🚔  Бунёдкорлик манзарасидаги йўлсозлар меҳнати

"Андижон-Шаҳрихон" автомобил йўлининг Асака тумани "Шўрқишлоқ" ва "Қипчоқ" МФЙ лари ҳудудидан кесиб ўтувчи қисмида кенг кўламли таъмирлаш ва  тартибга келтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Сиз кўриб турган фотосуратлар айни жараёнлардан муҳрланган лаҳзаларни акс эттириб турибди. Мана шундай тадбирлар халқни рози қилиш сиёсати йўлида инсон қадри учун деган эзгу ғояни ҳаётий ифодаси бўлиб хизмат қилади
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

03 Jan, 10:16


🚙  Асакa тумани ҳокими Н.Мўминов "Бирлик" МФЙ ҳудудидаги “КIA” автомобиллари учун бутловчи қисмлар,  электр тизими, электр жиҳозлар, магнитофон, сигнал ҳамда антенна қисмлари ишлаб чиқарувчи “ADM electrics” МЧЖ (Жиззах шаҳридаги)га қарашли корхонага ташриф буюрди.

🚗 Масъул мутасаддилар иштирокида корхонада ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида янги қурилаётган бинодаги ишлар таҳлилий муҳокама қилинди.

         Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

06 Dec, 18:31


# Конституция - ҳаммамизники

Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи. Зотан, 2023 йилда мазмунан янгиланган ва бойитилган асосий Қонунимиз фаровон ҳаётимизнинг тамал тошидир.

📗 Конституция қабул қилинганлигининг 34 йиллиги туманнинг "Деватаги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 7-умумтаълим мактабида ҳам куўтаринки руҳда нишонланди.

Фотосуратлардан кўриб турганингиз - айни санага бағишлаб ўтказилган тадбирдан лавҳалар акс эттирилган
.

            Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

06 Dec, 18:09


Асака туманидаги кўплаб мактабларда бўлгани каби Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 57-умумтаълим мактабида ҳам Конституция қабул қилинган санага бағишлаб ўтказилган "Бош қомусимиз - ор-номусимиз" мавзусидаги ҳуқуқий-маърифий тадбир ўқувчи-ёшларнинг бадиий иқтидорларини намоён этишга туртки бўлди.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

06 Dec, 17:49


💐 Гуллар шаҳри бўлмиш азим Наманганда спорт:нинг пара стол теннис туридан имконияти чекланган шахслар ўртасида Республика биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди.

🏓 Мазкур беллашувларда 250 дан зиёд спортчилар иштирок этишиб, спорт муҳлисларига ўзига хос қувонч улашиб, янги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамладилар. Шоҳсупага кўтарилган ғолиблар сафидан асакалик ҳамюртимиз Улуғбек Тожибоевнинг ҳам борлиги бизни бениҳоя қувонтирди. Улуғбек рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратиб, финалда имкониятни бой берди. Якунда фахрли II-ўринга сазовор бўлиб, муносиб тақдирланди.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

25 Nov, 11:05


Andijon viloyatida "O`zagrokimyohimoya" AJ mol-mulklarini "E-AUKSION" elektron savdo platformasi orqali sotib oling!

➡️ "O'zagrokimyohimoya" AJ Qishloq xo'jalik texnikalari (ko'rish)

➡️ "Oʻzagrokimyohimoya" AJ bino-inshootlari (ko'rish)

➡️ "Oʻzagrokimyohimoya" АJ avtotransport vositalari (ko'rish)

➡️ "Oʻzagrokimyohimoya" АJ boshqa mol-mulklari (ko'rish)

➡️ "Oʻzagrokimyohimoya" АJ maxsus texnikalari (ko'rish)

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
___________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

25 Nov, 11:05


👁‍🗨OGOH BO’LING!  UNUTMANG!
———————————————
💧KUZ-QISH MAVSUMI DAVRIDA:

Uylarni isitish maqsadida nosoz holdagi va qo‘lbola isitish jihozlaridan foydalanmang!

Yosh farzandlaringizni qarovsiz qoldirmang!

Tabiiy gaz tarmoqlari va elektr ta’minotini har kuni nazorat qilishni unutmang!

Ko‘p qavatli uylarning shamollatish tizimidan to‘g‘ri foydalaning!

Yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!

🔰 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

📱Telegram | 📱YouTube | 📱Veb-sahifa | 📱 Instagram

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

24 Nov, 13:29


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Баходир Низамович Курбанов освобожден от должности министра обороны Республики Узбекистан и назначен на должность председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов освобожден от должности первого заместителя министра обороны Республики Узбекистан – начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Республики Узбекистан и назначен на должность министра обороны Республики Узбекистан;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов освобожден от должности председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан и переведен в распоряжение секретариата Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

24 Nov, 10:01


"Андижон тажрибаси" ва "Андижон мактаби" деган юксак эътирофга сазовор бўлиш ўзига хос машаққатли йўллар ҳамда тинимсиз меҳнатлар маҳсули билан амалга ошиши ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Куни кеча Андижон вилоятига ташриф буюрган вилоятлар ва  Тошкент шаҳри хокимларидан сўнг мазкур ҳудудлардаги туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари вилоятимизга ташриф буюришиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тажрибасини ўрганишмоқда.

Асака туманига ташриф буюрган Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳам "Барор текстил" АЖ, "ADM electrics" МЧЖ ва "Барака ҳамкор парранда" МЧЖ ларида бўлишиб, саноат ишлаб чиқариш технологиялари, рақобатбардошли ва экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ишчи-ходимларга зарур шарт-шароитлар ташкил қилиш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўргандилар.

Ташриф чоғида меҳмонларга Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари хамрохлик қилдилар
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

16 Nov, 15:04


#challenge

🇺🇿Ko‘kda hilpirar mag‘rur, O‘zbekiston bayrog‘i
🇺🇿Dillarga solar g‘urur, O‘zbekiston bayrog‘i
🇺🇿“O‘z bayrog‘im” deb xalqim, dilda qilar iftixor
🇺🇿Undagi har bir rangning, o‘z ramzi, manosi bor.

🎓Asaka agrotexnologiyalar texnikumi o'qituvchi va o'quvchi yoshlari bilan birgalikda O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘ining 33 yiligi munosabati bilan "challenge" tashkil etildi.

    ✍️Asaka tuman hokimligi Matbuot xizmati

👇Rasmiy sahifalarimiz

🌐 Telegram 🌐 Instagram

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

16 Nov, 09:20


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

16 Nov, 06:45


#tadbir_

Асака Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган санага 33 йил тўлиши муносабати билан маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда давлат байроғининг мазмун-моҳияти ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Иқтидорли ўқувчилар томонидан Давлат байроғини мадҳ этувчи шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

16 Nov, 06:04


Асака тумани ҳокими Н.Мўминов соҳа мутасаддилари иштирокида туманнинг 3-секторидаги Бобур қишлоқ хўжалиги массивида ер майдонларидан қонуний фойдаланиш ва ер кодекси талабларининг бажарилишини назорат тартибида ўрганмоқда.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

16 Nov, 05:12


#ғуруримиз

🇸🇱 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Қўлда байроқ билан шаҳд қилинг – қайтмас,
Дунёни жасорат, ҳайрат-ла ўранг.
Шундайин мўътабар, шундай муқаддас,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Бу йил Ватанимизнинг байроғи қабул қилинган кунга 33 йил тўлади. Ана шу қутлуғ сана муносабати билан Асака туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ўтказилди.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

13 Nov, 05:27


Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP 29)да билдирган асосий таклиф ва ташаббуслар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

13 Nov, 04:10


Andijon viloyatida Тadbirkorlik uchun 2362 dan ziyod yer uchastkalarini E-auksion.uz savdo platformasidan sotib oling!!!

➡️ Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun (ko'rish)
➡️ Yangi O‘zbekiston (ko‘p qavatli uy-joy qurish uchun) (ko'rish)
➡️ Turistik zona uchun (ko'rish)
➡️ Nodavlat umumta`lim va maktabgacha ta`lim muassasalari uchun (ko'rish)
➡️ Mikromarkazlar uchun yer uchastkasi (ko'rish)
➡️ Master-reja asosida savdoga chiqarilgan yerlar (ko'rish)

Изох: Ushbu yerlarning ayrimlariga muddatli bo'lib to'lash imkoniyati mavjud (ko'rish) tugmasini bosing va to'liq ma'lumot oling

☎️ 77 375 74 12
☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
________________________________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

13 Nov, 00:38


Яна ёмғир...
Яна куз фаслининг янги бир куни...

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух 😊
Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин азизларим 🙏

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати


https://t.me/asakapressa

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Nov, 12:19


Бош вазир ўринбосари Зулайхо Бахриддиновна Асака туманига ташриф буюрди.Ташриф давомида Асака туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича олиб борилган ишларни тахлил қилди ҳамда уларга бериладиган амалий ёрдамлар юзасидан "Отиш" мфй бўлиб уларга кўрсатмалар берди.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

12 Nov, 10:03


Куз фалсафасида хазонрезгилар ва мулохазакорлик мувозанати ўзига хос рамзий маъно касб этади.

Олтин куз дейди, доно халқимиз. Хосилни йиғиб терадиган палла, кузги шудгорлаш мавсуми - инчунун куз эртанги кунга замин хозирлаш учун имкон, сочларимизда оқаришиб қолган толалар таҳлили ва бизни мунтазир кутгувчи яқинларимиздан ҳол ахвол сўраш учун зўр фурсат, қулай пайт.

Суратларда "Писта мозор" деб номланувчи зиёратгоҳдаги Хўжа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасида ҳайрли тилаклар, эзгу ниятлар ила гўзал дуолар  тажаллийсига армуғон кузга хайрлар бўлсин
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

02 Nov, 11:51


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги 6099-сонли фармони асосида Асака тумани "Деватаги" МФЙ ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди.

Ушбу тадбирда қатнашган педагог-холимлар соғлом турмуш тарзини кенг ва амалий тарғиб қилдилар

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

02 Nov, 10:04


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги 6099-сонли фармони асосида Асака тумани 1-умумтаълим мактабида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди.

Тадбир ҳар томонлама мақсадга мувофиқ тарзда ўтказилди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

02 Nov, 09:31


"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Асака тумани 59-умумтаълим мактабида турли анвойи гуллар ва павлония кўчатлари экилиб, мактаб микроэкологик тизими янада тароватлироқ кўриниш хосил қилди.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

02 Nov, 06:47


"Асакабанк" ДАТБ Асака тумани филиали вилоятдаги етакчи банк муассасаларидан бири саналади.

Мамлакатимизда фаоллик билан ўтказилаётган "Яшил макон" акциясидан улар ҳам четда қолишмади.

"Меҳнатобод" МФЙ ҳудудига манзарали ва мавсумий кўчатларни экишга аҳд қилган банкирлар жамоаси бугунги куннинг энг долзарб масаласига "лаббай" деб жавоб қайтардилар
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

25 Oct, 15:49


Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон вилояти Асака туманида ўрганишлар давом эттирилди.

Жараёнда аҳоли хонадонларига электр, табиий газ ва кўмир етказиб бериш ҳолатининг мавсумга шайлиги, энерготежамкорлигини таъминлаш ишлари натижалари жойида ўрганилди.

Маҳаллаларда еттилик тизими фаолияти ўрганилиб, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида, жумладан, 25-сонли мактабда ва 7-сонли поликлиникада қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти аҳволига эътибор қаратилди.

Туман қўриқлаш бўлимида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©

25 Oct, 09:42


Асака туманининг "Ниёзботир" МФЙда фаолият юритувчи 16-махсус мактаб-интернати - "Нурли маскан"да куни кеча бошланган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бугун кенг қулоч ёзиб улкан бунёдкорлик тадбирларига айланиб кетди.

Муассасада бўлган туман ҳокими Н.Мўминов бошчилигидаги барча секторлар раҳбарлари ва тегишли маъсуллар ўқувчи-ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун ташкил этилган ўқув-услубий ва моддий шарт-шароитларни янада яхшилаш ҳамда муассаса ҳудудини "Яшил макон"га айлантириш чораларини кўрмоқдалар.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати