Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг) @tongi_zikr_duo_tasbeh Channel on Telegram

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

@tongi_zikr_duo_tasbeh


Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди:
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!»
(Бақара, 152)

Тонги зикрлар (Tajik)

Дар канали Тонги зикрлар (Бамдод Намозидан сӯнг), сиз метавонед дар маҳолаи онлини дӯстони навро дар воситаи зикр ва дуо гаштан ширкат намоед. Муқаддас Коръон дар аят 152-и Сурати Бақара мо ба иинтиқоли гувоҳиро медорад: "Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди: 'Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!'"
Эслоҳкунандагӣ ба маводоти муҳтарам дар ин канал пайванд мезонад ва мехонад, ки дар танзими вахдат ва азимати фарзу мустаҥабият доранд. Муфидӣ метавонад дар мактуботу зикрҳои дуоро дасташ фиристед ва бо калем-қалам, тасбих ва дигар абзорҳои зикрӣ фарзандон ахлот. Нақлиётҳои муфид ва дарсҳои зикрӣ аз тарағҳои машғул, аз боядиистеъмол ва аз навазишҳои равонӣ поён мебошанд. Ин канал фаҳмидани таърифат ва маъножо дар дастгирии фаъолияти мазкур ва фарзу мустаҳабияти Аллоҳро дар дарсҳои Коръонӣ меҳроб дорад.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Dec, 03:08


САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ГУНОҲИНГИЗНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ, ДАРАЖАНГИЗНИ КЎТАРАДИ.            

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар.
(Имом Насоий ривояти).

@rosulullohga_salovat_ayting

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

01 Dec, 13:28


#Ҳадис_1133📘

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналар бор», дедилар. Шунда бир аъробий ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларга?» деди.
«Каломни ширин қилган, таомни едирган, рўзани давом эттирган ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқиганларга», дедилар».

(Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

Шарҳ

Жаннатдаги ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналардан жой олмоқчи бўлганлар ҳусни хулкди бўлиб, каломни ширин қилсинлар, таомни едирсинлар, рўзани давом эттирсинлар ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқисинлар.


Тонгда туришимизга чақириқ!

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

01 Dec, 12:24


Бисмиллаҳ


Тарқатинг!!!


Ӯтаётган ҳар бир кунимиз, ҳафта, ой ва йиллар умримизнинг тугаши, ажалимизнинг яқинлашишидир.

👆Юқоридаги эслатмаларни барчаларимиз учун ҳар куни, ҳар соатда эслатилса ҳам арзийди.

📌 Эртага душанба саҳарлик пайти Тошкeнт вақти билан соат 05:50 гача (оғиз) ёпиб олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Оғиз очиш вақти эса оқшом соат 17:00 га тўғри кeлади.
Валлоҳу аълам

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳ деди: “Одам боласининг рўзадан ташқари барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ, у (рўза) Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман...".
(Бухорий ривояти).


⚠️ Саҳарлик учун турган биродарим Таҳажжудни ҳам унутманг.
8 ракат нафл намоз...
Истиғфор...
Дуо...

Сӯнг саҳарлик қилинг.
Аллоҳга қасамки яҳшиликларни энг яҳшисини топасиз ин ша Аллаҳ!

Таҳажжуд 4:50 дан 5:50 гача


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@tongi_zikr_duo_tasbeh

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

01 Dec, 12:00


Кеч кирди ...

Шом намозини 4 ёшдан ошган фарзанд ёки набиралар билан бирга ӯқишга одатланинг!
10 ёшдан ошган аҳилларингизга тонги ва кечки зикрларни ӯқитинг!

Шайтон адаштиришда чарчамаяпти...

Биз ҳам зикр қилишда чарчамайлик!


https://t.me/kechki_zikrlar

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

30 Nov, 02:16


Ассаламу алайкум!

Кунингиз зикрларга бой бӯлсин.
Бу тил зикрдан бошқа нарсада айланиши доим ҳам яҳшилик олиб келмайди. Шундай экан тилни тонги зикрлар билан бошланг!!!

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

28 Nov, 14:47


30 DEKABR

4 KUN MADINA
10 KUN MAKKA

IKKI HARAMNING FAYZI VA BARAKASI

ILMGA BOY SAFAR
MAG'FIRATGA SABAB IBODAT
RAGMATGA BOY ZIYORAT

BARCHA YAHSHILIKLAR USHBU SAFARDA


@Hajj99

957078500
Jamshid

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

18 Apr, 00:54


КЕЧКИ ЗИКРЛАР

https://t.me/kechki_zikrlar

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:43


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

( اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ .

Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад.

Эй Аллоҳ! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар бӯлсин.
(Ўн марта айтади).

(Табароний ривояти).



⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️

Юқоридаги калима ва дуолар билан тонги зикрлар комил ҳолда якун топди.

Мен оҳиратим учун Сизга улашдим! Сиз ҳам оҳиратингиз учун яқинларингизга улашинг

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:32


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр».
100 марта айтилса афзалдир ёки вақт тиғиз бӯлса 10 марта айтса ҳам бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар  

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:30


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».
100 Марта

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда  «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.

(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)

(Муслим ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:30


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

سْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».  
100 марта

 (Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар. 
(Муслим ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:28


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ

«Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафийатин ва ситрин фаатимма ниъматика ъалаййа ва ъафийатака ва сатрока фиддунйа вал ахироҳ», деб
3 марта айтилади

уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишни мукаммал қил.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:27


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا

«Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».

(Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман») 
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:26


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
3 марта айтилади.

(Маъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».) 
(Муслим ривояти). 3 марта айтилади.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 05:25


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ وَعَلَى كَلِمَةِ الْإِخْلَاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ، حَنِيفَاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаам ва ъала калиматил ихлаас ва ъала дийни Набиййина Муҳаммад ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам муслима ва маа каана минал мушрикийн».

(Маъноси: «Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик») 
(Аҳмад ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:35


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

( أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ)

Асбаҳна ва асбахал мулку лиллаҳи роббил аъламина, Аллоҳумма инний ас алука хайро хазал явми : фатхаху, ва насроҳу, ва нуроҳу, ва барокатаҳу, ва ҳудаҳу, ва аъузу бика мин шарри ма фиҳи, ва шарри ма баъдаҳу.

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.

(Абу Довуд ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:20


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Я Ҳайю, Я Қоййуум, бирохматика астағийс, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн».

(Маъноси: «Эй доим тирик ва қоим сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва мени кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»)
(Ҳоким ривояти).

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:18


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

رَضِيتُ باللهِ رَبَّاً، وَبِالْإِسْلَامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ صَلَى اللهُ عَلِيهِ وَسَلَّمَ نَبِيَّاً

«Розийту биллаахи робба, вабил ислаами дийна ваби Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам Набийя».
3 марта айтилади.

Тонгда ва кечда бу дуони уч мартадан айтиб юрувчи кишини қиёмат кунида рози этиш Аллоҳ зиммасига ҳақ бўлади.
(Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Маъноси: «Аллоҳни раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб рози бўлдим»

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:14


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда ушбу дуони 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар  
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул ъалийм»,
3 марта айтилади

Маъноси: «Аллоҳнинг исми билан бошлайман, зеро, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:05


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّماوَاتِ وَالْأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ

«Аллоҳумма ъалимал ғойби ваш шахаадати фатирос самаваати вал арзи робба кулли шай`ин ва малийкаҳу, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкихи, ва ан ақтарифа ъала нафсий сууан ав ажурроху ила муслим».

Маъноси: «Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкдан паноҳ беришингни сўрайман. Ўзимга ва бошқа мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман»

Термизий ривояти.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 02:02


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْللِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي


«Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман»

Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 01:59


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

(حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ) سَبْعَ مَرَّاتٍ.

Хасби Аллаҳу, лаа илаҳа иллаллоҳу ҳува, аълайҳи таваккалту, ва ҳува роббул аършил аъзим
( 7 марта айтилади)

Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир.

Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади.

Ибн Сунний ривояти.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 01:48


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

(اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلائِكَتَكَ، وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ ) أَرْبَعَ مَرَّاتٍ.

Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука, ва ушҳиду ҳамалата аършика, ва малаикатака, ва жамиъа холқика, аннака анта Аллоҳу ла илаҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарика лака, ва анна Муҳамадаан абдука ва росулука.

Тӯрт марта айтилади.

Эй Аллоҳ! Тонгга етдим. Мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, малоикаларингни ва бутун махлуқотингни гувоҳ қилиб айтаман-ки: Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ҳамда Расулингдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким бу дуони тонгда ва кечда тўрт марта айтадиган бўлса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади" дедилар

Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Сунний ривояти.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 01:27


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

للّهُـمَّ عافِـنِي في بَدَنـِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في سَمْـعِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَصَـرِي ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ. اللّهُـمَّ إِنّـي أَعـُوذُبِكَ مِنَ الْكُـفْرِ ، وَالفَـقْرِ ، وَأَعـوذُبِكَ مِنْ عَذابِ القَـبْرِ ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ.

«Аллоҳумма, ъафини фи баданий, Аллоҳумма, ъафини фи самъий, Аллоҳумма, ъафини фи басорий, лаа илааха илла Анта! Аллоҳумма, инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва аъузу бика мин ъазабил қобри лаа илааҳа илла Анта».

3 марта айтилади.

Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ.

Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.
 

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 01:26


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР


اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

Аллохумма маа асбаха бий мин ниъматин, ав би ахадин мин холқика, фа минка вахдака лаа шарийка-лака, фалакал-хамду валакаш-шукр.

– Эй Аллоҳ! Менга ёки бандаларингдан қай бирига (эрталаб) етган неъмат фақат Сен тарафдандир. Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ва ҳамд ҳам, шукроналар ҳам Сенингдир.

Абу Довуд ва Насоий ривояти.

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

06 Sep, 01:19


#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфорни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.  

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта»

Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

(Бухорий ривояти).