КАМҚОНЛИКНИНГ ТУРЛАРИ ВА ДАВОСИ
Анемия - патологик холат булиб, гемоглобин ва эритроцитлар микдорининг маълум бир кон хажмида камайиши билан характерланади. Натижасда организмга кислород етказиб бериш қийинлашади. Бу эса жисмоний қувват камайиб кетишига олиб келади. Шу билан бирга, камқонликда юракда шовқин, умумий ҳолсизлик, иммунитет пасайиб кетиши кузатилади.
Этиолгияси (сабаби)
• Сурункали кон кетиши
• Алиментар фактор
• Темирга эхтиёж ошиши (хомиладорлик, лактация, интенсив усиш пубертат даврда)
• Гастроэнтероген сабаблар (темир сурилиши бузилиши)
• Жигар патологияси натижасида трансферрин камайиши ва темир транспорти бузилиши
• Темир деполаниши бузилиши- жигар касалликларида
• Гижжалар инвазияси.
Таснифи (турлари)
1. Уткир постгеморрагик анемия
2. Кон яратилиши бузилиши билан боглик анемиялар
Темир танкислик анемияси
Мегалобластик ( вит.В12 ва фолий кислотаси етишмовчилиги) анемия
Гипо-, апластик анемиялар
3. Гемолитик анемиялар:
1) туғма гемолитик анемиялар
2) орттирилган гемолитик анемиялар.
Клиникаси (белгилари)
1. Анемия: умумий холсизлик, тез чарчаш, бош огриши, бош айланиши, куз олди тиниши, хансираш, тахикардия, кулокда шовкин
2. Сидеропения:
Сочлар тукилиши, синиши, окариши
Тери куриши, тери тургори пасайиши
Койлонихия: тирноклар синиши, кийшайиши, кунгдаланг чизиклар пайдо булиши, тирнок олди тукимаси ялигланиши, тирноклар деформацияси, кошиксимон тирноклар
Pica chlоratica-таъм ва хид билиш бузилиши: бур, тиш пастаси, учиргич, тупрок истеъмол килиш, намлик, керосин хидини ёктириш.
Даволаш.
1. Бир стакандан ёнғоқ ва гречиха ёрмасини майдалаб эзиб, бир стакан асалга аралаштирилади. Камқонликда аралашмадан кунига икки маҳал 1 ош қошиқдан ейиш керак.
2. Бир стакан қуритилган олхўри, туршак, ёнғоқ, майизни майдалаб, 1 стакан асал қўшилади. 1-2 дона лимонни пўстлоғи билан бирга қиймалагичдан ўтказиб, аралаштирилади. Кунига икки-уч маҳал истеъмол қилиш лозим. Муолажа давомийлиги: 10-12 кун.
3. Сабзи, лавлаги, шолғом шарбатидан ярим стакандан чиқариб, аралаштирилади. Шишага солиб, музлаткичга қўйиш керак. Кунига уч-тўрт маҳал овқатланишдан аввал 2 ош қошиқдан ичилади. Муолажа давомийлиги: 3 ой.
4. Ҳар куни 1-2 дона сабзини қирғичдан чиқариб, бир қошиқ қаймоқ ёки бир ош қошиқ зайтун ёғи аралаштириб, истеъмол қилинади.
5. Кечқурун 0,5 стакан гречиха ёрмасини 1 стакан қатиқ билан аралаштирилади. Эрталаб аралашмага бироз асал қўшиб истеъмол қилиш лозим.
Анемия сабабини даволаш
Пархез : оксиллар-140-150 г/сут, ёглар-70-80 г/сут, витамин С
1 даража анемияда- темир препаратлари per os (оғиз орқали):
Мальтофер, феррум-лек, тардиферон
2 даража анемияда- темир препаратлари м/и, в/и Мальтофер, феррум-лек, венофер, космофер
3 даража анемияда- темир препаратлари м/и, в/и
Мальтофер, феррум-лек, венофер, космофер
Эритроцитар масса трансфузияси хаётий мухим холатларда
ОИТ касалликлрида I, II, III даражадаги
анемияларда темир препаратлари м/и, в/и.
Якинларингизга хам улашинг.
Каналга обуна булиш учун
https://t.me/tibbiyotliderlari
@TIBBIYOT_LIDERLARI💊🩺