Раҳматингга ташнамиз Роббим!
Фазлинг ичра бандамиз Роббим!
Сенинг учун ибодатдамиз,
Ҳидоятга йўллагин Роббим!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин..
Аллоҳ шукур қилувчиларни мукофотлар.
(Ал-Имрон 142-оят)
Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади.
Шунда Аллоҳни зикр қилган тили ул гуноҳларини яксон қилиб ташлаганини кўради.
Босган ҳар қадамим Аллоҳдан неъмат,
Олган ҳар нафасим Аллоҳдан неъмат,
Удир меҳрибон Зот соҳиби ҳикмат,
Аллоҳга минг бора шукрона килай!
Кўзларим чароғон китоб кўрмоққа,
Тилларим бурродир тасбеҳ айтмоққа.
Тўрт мучам соғ омон тоат этмоққа,
Аллоҳга минг бора шукрона килай!
СубҳанАллоҳ!
АлҳамдулИллаҳ!
Ла илаҳа иллАллоҳ!
Аллоҳ Акбар!