Бугун телефон орқали Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Шукурова Дилафруз Нормаматовна билан гаплашдим.
Опа билан самимий гаплашдик, жуда ҳам яхши инсон экан. Бир лойиҳани муҳокама қилдик! Дилафруз опа менга юзланиб “Хасанбой бизда зўр директорлар бор, уларга ҳам танлов қилсак бўладими?” дея таклиф билдирди. Менга жуда маъқул келди. Иншааллох бу режаларни тез кунда амалга оширамиз.
Тўғрисини айтаман менга бундай муомала бўлишини кутмагандим. Опани фаолиятига омад тилаган ҳолда, Тошкент вилояти бошқармаси билан узоқ ва самарали хамкорлик давом этишига ишонаман!
Канал бош маъмури Хасанбой Қосимов