Latest Posts from Соғлом ҳаёт (@soglomhayotuz) on Telegram

Соғлом ҳаёт Telegram Posts

Соғлом ҳаёт
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
37,199 Subscribers
4,312 Photos
538 Videos
Last Updated 12.03.2025 14:19

Similar Channels

Bank va Mijoz
53,822 Subscribers
Times.uz
31,693 Subscribers
Ajr_islom
16,701 Subscribers

The latest content shared by Соғлом ҳаёт on Telegram

Соғлом ҳаёт

29 Jan, 07:29

19,573

Ҳаво ифлосланганда нима қилиш керак?

Сўнгги кунларда Тошкент ҳавоси хавотирли даражада ифлослангани маълум бўлди. Бу вазиятда аҳолига:

- Кўчада бўлган вақтда махсус ҳаво фильтрли ниқоблардан фойдаланиш;
- Иммунитетни мустаҳкамлаш, соғлом овқатланиш;
- Шаҳар ташқарисидаги тоза ҳаволи ҳудудларга саёҳат қилиш;
- Ҳаво тозалагич ускуналардан фойдаланиш;
- Югуриш, пиёда юриш ёки спорт билан шуғулланиш
- Ифлос ҳаво тарқатадиган ҳудудларда узоқ вақт бўлишдан сақланиш (саноат зоналари, йўллар ёки қурилиш объектлари) тавсия қилинади.
Соғлом ҳаёт

28 Jan, 12:30

18,096

Сўровнома: Ўзбекистонликлар 2024 йилда соғлиғи учун қанча пул сарфлади?

Ўтган 2024 йил давомида ўзбекистонликлар соғлиғи учун қанча пул сарфлади, қайси шифокорларга кўпроқ мурожаат қилди? Kun.uz шу мавзуда пойтахтда кичик сўровнома ўтказди.
Соғлом ҳаёт

07 Jan, 09:51

35,022

Қора шоколад 2-тур қандли диабет хавфини пасайтириши мумкин — тадқиқот

Ҳафтасига камида беш марта оз миқдорда қора шоколад истеъмол қилиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини 21 фоизга камайтириши мумкин. Янги тадқиқотга кўра, қора шоколад истеъмолини нолдан беш порциягача оширган сари унинг фойдали таъсири ҳам ортиб боради, деб ёзмоқда CNN.

Аммо бутун шоколад плиткасини ейишга шошилмаслик керак. Тадқиқотда бир порция атиги 1 унцияни (28 грамм) ташкил этган, шоколад эса қора бўлиши лозим. Сутли шоколад истеъмоли вақт ўтиши билан ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади, бу эса 2-тур қандли диабет ривожланишининг асосий омилидир.

“Қора ва сутли шоколадда тахминан бир хил миқдорда шакар, ёғ ва калориялар мавжуд, аммо асосий фарқ шундаки, қора шоколадда какао кўпроқ”, — дейди тадқиқот етакчи муаллифи, Чан номидаги Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби докторанти Бинкай Лю.

Какао таркибида энг юқори миқдордаги флаваноллар бор, шунинг учун қора шоколад плиткалари ёрлиғида кўрсатилган какао фоизи қанчалик юқори бўлса, унда шунчалик кўп флавонол бўлади. Флаваноллар антиоксидант сифатида таъсир кўрсатиб, яллиғланишни камайтиради. Яллиғланиш юрак касалликлари ва қандли диабет каби сурункали касалликларни келтириб чиқариши ёки уларнинг кечишини оғирлаштириши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

07 Jan, 06:44

25,919

“Чекмаслигингиз тамаки тутуни зараридан хавфсиз эканингизни англатмайди” – пулмонолог Давронбек Турсунов

Тамаки маҳсулотлари тутунининг заҳарли моддалари буюмларда 5 соатгача сақланиб қолади. Бу моддалар саратон чақирувчи бўлиб, ҳужайра тўқималарига зарар етказади. Иммунитетни заифлаштиради, юрак хуружи, инсулт, инфаркт, нафас олиш йўллари касалликлари ривожланиш хавфини оширади. Тутунни ҳомиладор аёллар ҳидласа, боласининг эрта, чала ёки ўлик туғилиши эҳтимоли ошади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Соғлом ҳаёт

06 Jan, 15:05

24,363

Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши керак — тадқиқот

Аёлларга эркакларга қараганда ўртача 20 дақиқа кўпроқ уйқу керак. Бу ҳақда Лафборо университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб, CBS News хабар берди.

Университет профессори Жим Хорннинг сўзларига кўра, “аёл мияси” эркак миясидан бироз бошқача тузилган. Хусусан, аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта ишларни бажаришга одатланган — шунинг учун уларнинг мияси эркакларникига қараганда тезроқ ишлайди.

Тадқиқот доирасида мутахассислар Буюк Британиянинг 200 дан ортиқ аҳолиси хулқ-атворини ўрганиб чиқди. Натижада эркаклар кунига ўртача олти соат ухлаши керак, деган хулосага келинди. Аёлларга эса 20 дақиқа кўпроқ уйқу зарур. Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги аёлларга кучлироқ таъсир кўрсатади: улар жиззаки бўлиб қолади, тез-тез стресс ёки тушкунликка тушиши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

06 Jan, 12:28

18,605

Фойдали мева, фақат меъёрида. Бирданига кўп мандарин еса нима бўлади?

Мандарин қишда энг кўп истеъмол қилинадиган мева. Барча фойдали хусусиятларига қарамай, ушбу цитрус мевани меъёридан ортиқ истеъмол қилиш соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Россиялик нутрициолог Юлия Хлопава мандаринларнинг фойда ва зарарлари ҳақида илмий далилларга асосланган маълумотлар билан ўртоқлашди.

👉 Батафсил

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

06 Jan, 08:51

19,644

Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Nordic Health Research лойиҳаси 32 минг киши иштирокида тадқиқот ўтказди. Олимлар олти йил давомида тадқиқот иштирокчиларини кузатиб, уларнинг уйқу тартиби ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплади. Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсулт хавфи етти-саккиз соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошган иштирокчиларда инсулт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

06 Jan, 05:50

21,417

Метапневмовирус: Янги таҳдид ва унинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли

Метапневмовирус (MPV) – инсонда нафас йўллари инфекцияларига сабаб бўладиган вирус. У 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан болалар ва иммун тизими заифлашган инсонларга зарар етказиши мумкин. Ушбу вирус нафас олиш йўллари касалликларини, юқори ҳарорат, кашлағиш, халақлаш ва бош оғриғини келтириб чиқаради.

2023–2024 йилларда MPV вируси айрим мамлакатларда кўпайди. Санэпидқўмита маълумотига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатор таҳлиллари натижалари 36,9 фоизда грипп вируси, 30,2 фоизда риновирус, 28,6 фоизда респиратор-синцитиал вирус, 1,2 фоизда метапневмовирус ва 3,1 фоизда бошқа вируслар эканлигини кўрсатган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

05 Jan, 16:26

22,695

Демократия соғлиқ учун фойдали: коррупциялашган давлатларда аҳоли саломатлиги ёмонроқ экани маълум бўлди

Давлат хизматлари кучлироқ бўлган бой мамлакатларда аҳоли одатда узоқроқ умр кўради, соғлиқни сақлаш тизими ҳам кучлироқ бўлади. 134 та мамлакатда ўтказилган тадқиқотга кўра, фақат камбағаллик эмас, балки демократия ва коррупция ҳам бу масалада ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Тадқиқот натижалари PLOS Global Public Health журналида эълон қилинган.

Янги тадқиқотда таъкидланишича, мамлакатлар ўз иқтисодиёти ҳажмига нисбатан соғлиқни сақлаш учун қанча маблағ сарфлаганидан қатъи назар, демократия, коррупция ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги боғлиқлик ўзгаришсиз қолган.

Тадқиқот натижаларига кўра, улғайганидан сўнг қаерда яшашидан қатъи назар, ҳаётининг дастлабки 20 йилини демократия шароитида ўтказган одамлар, авторитар тузум шароитида улғайган кишиларга қараганда 2,8 йил кўпроқ умр кўрган. Болалар ўлими ҳам 3,28 фоизга паст бўлган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Соғлом ҳаёт

05 Jan, 15:15

16,635

“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси

Озодбек Мўйдинов Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиожарроҳлик бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди. У айни пайтда юрак касалликлари билан оғриган болаларни жарроҳлик йўли билан даволаб келмоқда. Шифокор Kun.uz мухбири билан суҳбатда операция жараёнининг мураккаб томонлари, болаларда учраётган касалликлар, соҳанинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ