Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
🟢Унга кўра 24,1 млн метр куб табиий газ (70,1 млрд сўм) ва 38,6 млн киловатт-соат электр энергиясидан (90,4 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига
жами 160,6 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
🟢Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 876 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
⏺Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 547 таси электр энергияси, 329 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
⏺Истеъмолчиларни электр энергиясидан беҳуда, яъни куннинг ёруғ даврларида ёритиш чироқларидан фойданиш каби 5 960 та ҳолати аниқланди. Шундан 1 минг 24 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган истеъмолчининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 та корхонага нисбатан молиявий санкция қўлланилди.
⏺Энергетика хавфсизлиги ойи давомида 466 та энергия истеъмоли юқори бўлган ташкилот ва корхоналарда ташкилий техник тадбирларни ташкил этилди ҳамда 248 та истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш ҳолатларни ўрганилди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк