ShurchiMuslim_uz @shurchimuslim_uz Channel on Telegram

ShurchiMuslim_uz

@shurchimuslim_uz


You tube
👇
https://youtube.com/@asrorxondomla_1?si=5Fd0iq2IXlzWCnT8

Instagram
👇
https://www.instagram.com/asrorxondomla_1/profilecard/?i

Murojaat uchun: @Diyorbek_Dilmurodovich

ShurchiMuslim_uz (Uzbek)

Xush kelibsiz! Bu yerni tezda qidirib topganingizga aminmiz. Shurchi tumani "Haydarqul hoji bobo" jome masjidining rasmiy kanalida sizni ko'rishdan mamnunmiz. Bu kanal orqali siz Sho‘rchi tumani juma masjidining so'nggi yangiliklarini, xizmatlarni va maqolalarni o'qishingiz mumkin. nnSho‘rchi tumani "Haydarqul hoji bobo" jome masjidining telegramdagi rasmiy kanali, Zero eslatma mo‘minlarga manfaat yetkazishni maqsad qiladi (Zoriyot surasi 55). Bu esa siz uchun biror savol yoki takliflaringiz bo'lsa, shunday bo'lsa, kanalda mavjudki mas'ul shaxsga murojaat qilishingiz mumkin. nnAgar siz Sho‘rchi tumani "Haydarqul hoji bobo" jome masjidining telegramdagi rasmiy kanaliga obuna bo'lsangiz, siz doimiy ravishda moslamon jamiyatining yangiliklariga ega bo'lasiz. Buning yanada o'ziga xos manfaatlari bor. nnMurojaat uchun: @Diyorbek_Dilmurodovich. Bu foydali va ma'qul kanalda sizni kutib olishadi. Obuna bo'ling va maqbul ma'lumotlardan foydalaning!

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 13:16


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 09:40


Одамда ақл кичрайган сайин гап кўпаяди, овоз кўтарилади. Акси аксидир...

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 08:36


#hadis #maktub #izn #nazar
👀 Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса...

Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 04:47


ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

— Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди;
— Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди;
— Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади;
— Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз;
— Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз;
— Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз;
— Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик;
— Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз;
— Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ;
— Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир;
— Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди;
— Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик;
— Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам;
— Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 02:16


🕌 Shòrchi tumani bosh imom xatibi

👤ASRORXON DOMLA HABIBULLAYEV

📃 VADA BERDINGIZMI BAJARING.

@ASRORXONDOMLA_1

ShurchiMuslim_uz

20 Nov, 01:17


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон...
Янги тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни насиб қилган бу тонг ҳайрли ишларга баркотли бўлсин!

ShurchiMuslim_uz

19 Nov, 14:31


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...

ShurchiMuslim_uz

19 Nov, 08:31


Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.

ShurchiMuslim_uz

19 Nov, 07:00


Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.

ShurchiMuslim_uz

19 Nov, 02:26


☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️
Layk bosing o'z fikringizni qoldiring va yaqinlaringizga ham ulashing

ShurchiMuslim_uz

19 Nov, 02:25


https://youtu.be/qvbVndmS3Ug?si=or8Um6SmRGMUx_KK

ShurchiMuslim_uz

15 Nov, 05:37


Шурчи тумани Хайдаркул Хожибобо масжиди
хр 2021 2000 6005 6421 6001
ИНН 202 574 560
МФО 00339 Агробанк
Масжидни камунал туловлари учун хайрия
АЛЛОХни байтини обод килиш икки дунё саодатига эриштиради

ShurchiMuslim_uz

15 Nov, 05:37


КР кодини сканер киласиз кук ёзувли линк чикади ушбу линкка кирсангиз сум сурайди бу тугри масжид хисоб ракамига тушади.

ShurchiMuslim_uz

15 Nov, 02:24


#Ҳадис

«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

                «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

ShurchiMuslim_uz

15 Nov, 01:14


Ота ўғлига:
— Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин, — деди. Ўғли:
— Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман, — деди.

ShurchiMuslim_uz

15 Nov, 00:27


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло барча мўмин мусулмон бандаларига ушбу буқаддас маконларни зиёрат қилишни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саломлар йўллашни насиб қилсин.

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Азиз мусулмонлар.


https://t.me/ShurchiMuslim_uz

ShurchiMuslim_uz

14 Nov, 14:25


Shõrchi tumani 15-22-Noyabr  kunlari namoz vaqtlari

"...ALBATTA, NAMOZ MÕMINLARGA VAQTIDA FARZ QILINGANDIR"
                                                   
BOMDOD- 6:25

PESHIN-13:00

ASR-15:35

SHOM-17:25

XUFTON-18:55


Tahorat NAMOZNING kaliti.
Namoz esa JANNATNING kalitidir...

Kanalga obuna bõling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/ShurchiMuslim_uz

👆👆👆👆👆👆👆👆👆

ShurchiMuslim_uz

14 Nov, 14:25


Аёлнинг жони 40 тами? Бекор гап! Бу ҳамма нарсани аёлининг зиммасига юклаб қўйган эркакларнинг уйдирмаси! Аёлнинг жони битта, у ҳам Яратганнинг омонати. Шу омонатини олгунча аёл эркакдаги Аллоҳнинг омонатидир. Омонатдор бўлинглар, жаноби эркаклар.

ShurchiMuslim_uz

14 Nov, 12:09


Ибратли воқеа

Халифа Ҳарун ар-Рашид ғазабланган ҳолда ўз хотинига: "Агар мен жаннат аҳлидан бўлмасам, сен уч талоқсан", деди. Кейин у айтиб қўйган сўзидан афсус қилди. Чунки у хотинини жуда яхши кўрар эди. Хотини ҳам бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушди. Шундан сўнг Ҳарун ар-Рашид фатво олиш учун уламоларни тўплади.
Уламолар унга: "Ҳеч ким бировни жаннат аҳлидан эканлигига фатво беришга журъат эта олмайди, демак талоқ амалга ошган", дейишди. Ҳарун ар-Рашид оғир вазиятга тушди ва: " Наҳотки, бутун Бағдодда бу масалани ечадиган бирорта уламо қолмаган бўлса?!", деди.
Шунда айъёнларидан бирлари: "Бору, лекин у одамлардан узлатда яшайди. Унинг исми — Лайс ибн Саъд", деди.

Лайс ибн Саъд ўз замонасининг машҳур фақиҳларидан бири бўлиб, Мисрда туғилиб ўсган ва у ерда вафот этган. У мадиналик имом Молик ибн Анасдан ҳам фақиҳроқ эди, лекин унинг шогирдлари унинг илм ва фиқҳини ривожлантирмадилар. Имом Шофеъий уни таърифлаб: "Лайс Моликдан кўра билимдон эди, аммо унинг шогирдлари унга хизмат қила олмадилар", деган эди.

Бу хабарни эшитган Ҳарун ар-Рашид: "Уни олиб келинглар", деди. Уламолар унинг олдида ўринларидан туриб, қайтадан ўтирдилар.

Бу ҳолат уламолар ўртасида эътироф этилган одат бўлиб, уламога нисбатан ҳурмат саналади. Шунинг учун "Фалончи унга туриб, ўтириладиган олимдир" дейилар эди.

Ҳарун ар-Рашид масалани унга тушунтириб берди.
Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашидга: "Эй мўминларнинг амири, сиз билан ёлғиз қолмоқчиман, буюринг қолганлар чиқиб кетсин", деди. Уламолар чиқиб кетишди. Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашиддан Қуръони каримга қўлини қўйиб қасам ичишини сўради. Ҳарун ар-Рашид қасам ичди. Шундан сўнг, Лайс ибн Саъд: "Эй мўминларнинг амири, сизни ёлғончиликда айбламоқчи эмасман, балки ўз нафсингизни алдамаслигингиз учун қасам ичишингизни сўрадим. Сиздан сўрайман, сиз қачонлардир ёлғиз қолиб, фақат Аллоҳни эслаб, қўрқинчдан кўз ёшларингиз соқолингизга оқиб тушган даражада йиғлаганмисиз?"-деб сўради. Ҳарун ар-Рашид: "Албатта, бундай ҳолатлар кўп марта содир бўлган", деб жавоб берди. Шунда Лайс ибн Саъд унга Қуръони каримдан «Ар-Раҳмон» сурасининг
  وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
"Ва кимки Роббисининг олдида туришдан қўрқса, унга икки жаннат бордир" (46)- оятни ўқиб берди.
Шундан кейин у уламоларга киришга рухсат берди ва уларга: "Мен сизларни камситиш учун эмас, балки мўминларнинг амири ўз нафсини алдамаслиги учун сизларни чиқишингизни истадим", деди. Уламолар унинг фатвосига рози бўлдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мен учун минг динор садақа қилгандан афзалроқдир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди", деганлар.

Бу воқеа гўдакларга аллалаб ухлатиш учун эмас, балки катталарга уйқудан уйғонишлари учун ҳикоя қилиб бериладиган қиссадир.

Ё Аллоҳ, бизларни ҳам Сенинг зикринг билан қалблари ларзага келиб, қўрқиб, кўзларидан ёш тўкадиганлар қаторида қилгин. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларининг энг шарафлисига салавоту саломлар бўлсин.

ShurchiMuslim_uz

14 Nov, 07:05


. Ривоят илинадики:
«Бани Исроилдан бир киши илм талабида йўлга чиқди. Унинг хабари
пайғамбарига етиб келди. У йигитлардан бирини жўнатган эди, уни келтирди.
Бас, пайғамбар унга:
“Эй йигит! Мен сенга аввалги-ю охиргилар илмининг уч хислатини ваъз
қилиб айтаман: Аллоҳдан ошкора ва пинҳона қўрққин; тилингни халойиқдан
тийгин, фақат яхшиликка бўлса, сўзлагин; еяётган нонингга қарагин, токи у
ҳалоллик ортидан бўлсин!” деди. Бу сўзларни эшитган йигит сафарга чиқишдан
ўзини тийди».

ShurchiMuslim_uz

14 Nov, 03:41


Аҳмад ибн Ҳарб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Эллик йилдан бери Аллоҳга ибодат қиламан. Аммо уч нарсани тарк
қилмагунимча ибодатнинг ҳаловатини топа олмадим: – одамларнинг рози қилишни тарк этгач ҳақни сўзлашга журъат қила
олдим.
– фосиқлар билан суҳбатни тарк қилгач, солиҳлар суҳбатини топдим.
– дунё ҳаловатини тарк қилгач, охират ҳаловатини топдим.

ShurchiMuslim_uz

10 Nov, 09:31


• Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса...
• Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
• Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...
• Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

ShurchiMuslim_uz

10 Nov, 08:07


Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан!

Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади.
Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади.
Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир.

ShurchiMuslim_uz

10 Nov, 04:59


#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ShurchiMuslim_uz

10 Nov, 02:22


Ўзингизни муҳим шахс деб хисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади....

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан

ShurchiMuslim_uz

10 Nov, 01:23


Ассаламу алайкум
вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Тавбаларимизни янгилаб
Ўзининг розилигини
Топишимиз учун яна бир имкон Бериб, тонгда
Бизларни саломат уйғотган

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду Санолар бўлсин!!!

Хонадонингизга барака
Дастурхонингизга тўкин ризқ Амалларингизга хайру хасанот Шифо Излаётганларимизга Хизбий
Ҳазинасидан  шифоий комилик Ато этиб, Раҳмат
истаётганларни илоҳим раҳмШафқатидан бенасиб қилмасин!!!

Қалбингиз тўридаги гўзал эзгу ниятларингизга доимо етиб юринг, Азизларим!!!


Яхшилик Бугун кун саломини
яқинларингиз билан баҳам
кўринг!!!
Албатта уларни йўқлаб қўйинг.

ShurchiMuslim_uz

09 Nov, 14:58


“БИЛ, ЭЙ АБУ МАСЪУД!”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил шариат билан келдилар. Кўп қонунларга асос солинди. Аммо У зот умматларидан доимо Аллоҳни кўриб тургандек ибодат этишларини, яхшиликни фақат савоб умидида қилишларини истар эдилар. Гуноҳни қонун ёки шаръий ҳад-жазодан қўрқиб эмас, Аллоҳдан қўрқиб тарк этмоқларининг талабгори эдилар. Бугун бу нарсани “шахсий тартиб” дейишади.

Бу тўғрида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга 1400 йиллар аввал Жаброил алайҳиссаломнинг “эҳсон нима?” деган саволларига жавоб қилишлари билан таълим берган эдилар: “Эҳсон – Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг, агар Уни кўрмасанг, у мени кўриб турибди, деб ибодат қилишингдир”.

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу айтади:
“Бир куни ғуломимни қамчи билан савалаётган эдим. Шу пайт орқамдан бир овоз эшитдим: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд... “Ғазабим чиқиб тургани сабаб овознинг эгасини англамадим. Овоз берган одам яқин келгач, қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд...” У зотнинг ҳайбатларидан қўлимдаги қамчи тушиб кетди.

Шунда у зот дедилар: “Билгилки, эй Абу Масъуд, сенинг бу ғулом устидаги қудратингдан кўра, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудрати олийроқдир”.

Мен: “Эй Аллоҳнинг расули! У ғулом Аллоҳ ризоси учун озоддир”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар озод қилмасанг, сени дўзах тутарди”.

Мен: “Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасамки, энди бирор қулни урмайман”, дедим”.

Ҳой абумасъудлар, билингларки, баъзи нарсаларни қонун ҳисобга олмайди. Маҳкамалар наздида у жиноят ёки айб эмас. Аммо Аллоҳ кўради, малоикалар ёзади. Суд эса қиёматда бўлади.

У ерда китоб очилганида кичик гуноҳ ҳам, катта гуноҳ ҳам эсдан чиқиб қолмайди. У ерда қози пора олмайди, таниш-билишчилик ўтмайди.

Агар хотинингга қаттиқ гапирсанг, уни ноҳақ хафа қилсанг, эҳтимол, У маҳкамага шикоят қилмас ёки шикоят қилса-да, қози унинг шикоятини эшитмас, аммо Маҳкаматул куброда Аллоҳ уни бешак тинглайди. Унинг қалб жароҳатларини кўради. Сенинг хотинингга қодирлигингдан кўра, Аллоҳ сенга қодирроқдир!

Эҳтимол, сен ҳақини бермаган оддий ишчи сенинг устингдан керакли жойга шикоят қила олмас ёки шикоят қилса-да, сен эпчиллик қилиб қонунга ҳам чап берарсан. Аммо Аллоҳ унинг даъвосини билади, эшитади. Мабодо, кофир киши мазлум, мусулмон киши золим бўлса-да, У Зот адолат томонида туриб албатта эшитади.

Энди, мазлум одам мусулмон ҳам бўлса-чи?! Саждага бошини қўйиб, “Аллоҳим! Менга зулм қилишди, менга ёрдам бер”, деса-чи?!

Нуҳ алайҳиссалом ёрдам сўраганларида, зотга нусрат ўлароқ Аллоҳ ер юзини сувга ғарқ қилди.

Ҳаётда очиқ кўриниб турган нарсалардан бири шуки, агар кучлилар ўзаро хусуматлашса, Аллоҳ уларни сабабларга суянтиради. Улардан ҳар бири сабабларни тутгани миқдорича ғалабадан насибадор бўлади. Аммо кучли одам заиф кишига зулм қилса, Аллоҳ заифга қасосини олиб бермагунича кучли одам ўлмайди.

Аллоҳдан ўзга паноҳи бўлмаган заифларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг!

“Набавий тарбия” китобидан.

ShurchiMuslim_uz

09 Nov, 07:21


​​ЛАБ ҚИМИРЛАТМАСДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ ХАТМГА ЎТАДИМИ?
#Қуръон

1433-CАВОЛ: Тил ва лабни ишлатмасдан Қуръони каримни ўқиб чиқса, хатм қилган ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни хатм қилган бўлиши учун ҳарфларни тил билан талаффуз қилиб, камида ўзи эшитадиган даражада ўқиган бўлиши керак. Чунки нутққа тегишли ҳукмларда энг камида ўзи эшитиши шартдир. Шунга кўра бирор шахс сажда оятини ичида, ўзи эшитмайдиган даражада ўқиса, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлмайди. “Шарҳул виқоя” ва унинг шарҳи “Умдатур ривоя” китобида қуйидагилар айтилган:
وأَدْنَى المخافتةِ إسماعُ نفسِه، هو الصَّحيح وهذا قول أبي جعفر الهندواني - رضي الله عنه - إذ مجرد حركة اللسان لا تسمى قراءة بدون صوت عنده،
“Махфийликнинг энг ками ўзига эшиттиришдир. Саҳиҳ гап ҳам шу. Бу Абу Жаъфар Ҳиндувоний розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Чунки тилнинг ўзини овоз чиқармасдан қимирлатиш бу кишининг наздида қироат ҳисобланмайди”.
Гапира олмайдиган одамлар, агар тилини қимирлата олса, шундай ўқийди. Буни ҳам қила олмаса, кўзнинг ўзи билан, қалби билан ўқийди. Фақиҳларимиз соқов инсоннинг намози, такбир айтиши, қироат қилишини баён қила туриб, уларнинг тил билан такбири таҳрима айтиши шарт эмас дейишган. Шунга кўра гапира олмайдиган кимсалар Қуръони каримни кўзи билан ўқиб, хатм қилаверадилар.
ولا يلزم العاجز عن النطق بها كالأخرس تحريك لسانه وكذا في حق القراءة هو الصحيح لتعذر الواجب
“Соқов каби гапира олмайдиган одамнинг тилини қимирлатиши вожиб эмас. Қироат қилишидаги ҳукм ҳам мана шу ва бу гап саҳиҳдир. Чунки у вожиб бўлган амални қила олмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ShurchiMuslim_uz

09 Nov, 05:48


Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:

— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...

ShurchiMuslim_uz

09 Nov, 01:52


ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Янги тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 18:16


Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".

Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".

Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".

Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".

Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...".

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 15:29


🕌 Shòrchi tumani bosh imom xatibi

👤ASRORXON DOMLA HABIBULLAYEV

📃 YOSHLAR ILMGA BEFARQ BO'LISHMASIN...

@ShurchiMuslim_uz

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 15:29


• Агар аёл пул топишни бошласа, мустақил ҳаёт кечириш ҳақида ўйлашни бошлайди.
• Агар эркак пул топишни бошласа, ўз оиласи учун ҳамма масъулиятни бўйнига олади.
• Бой эркак камбағал қизни учратиши, унинг ҳаётини ўзгартириши мумкин.
• Бой аёл эса камбағал йигитга қайрилиб ҳам қарамайди.
• Эркак севса, манфаатларсиз, муросасиз севади...

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 13:22


Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма.Хатоларинг не қадар юксалсада ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди. Ўзини Ғаффор, Таввоб, ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечиришлиги учундир.

Доктор Мустафо Маҳмуд.

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 11:28


У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 09:06


Тўғри танлов

Қийин йўлни танласанг:
– ривожланасан;
– рақобатчинг кам бўлади;
– қадринг баланд бўлади;
– ўзинг каби инсонлар, ғолиблар орасида бўласан.

Аллоҳдан муаммони ечимини сўрама, уни енгиш учун куч-қувват, ақл-заковат сўра.

ShurchiMuslim_uz

08 Nov, 00:08


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Азизлар кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!



https://t.me/ShurchiMuslim_uz

ShurchiMuslim_uz

07 Nov, 13:58


Shõrchi tumani 08-13-Noyabr  kunlari namoz vaqtlari

"...ALBATTA, NAMOZ MÕMINLARGA VAQTIDA FARZ QILINGANDIR"
                                                   
BOMDOD- 6:20

PESHIN-13:00

ASR-15:45

SHOM-17:35

XUFTON-19:05

Tahorat NAMOZNING kaliti.
Namoz esa JANNATNING kalitidir...

Kanalga obuna bõling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/ShurchiMuslim_uz

👆👆👆👆👆👆👆👆👆

ShurchiMuslim_uz

07 Nov, 13:12


КР кодини сканер киласиз кук ёзувли линк чикади ушбу линкка кирсангиз сум сурайди бу тугри масжид хисоб ракамига тушади.

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 12:09


• Бир ёш бола: "Менда сизга аталган катта маблағ бор" деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Ўн сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Агар банк мудири: "Менда сизга аталган катта маблағ бор", деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Миллион сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Агар подшоҳ: "Менда сизга аталган катта маблағ бор" деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, "Миллиард сўм берса керак" деб ўйлайсиз.
• Шундай экан, оламларнинг Робби Аллоҳ азза ва жалланинг "Солиҳ бандаларим учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис қилмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим" деган сўзини ўқиб, нима деб ўйлаяпсиз?!

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 06:38


#Сайлов_2024

МЕНИНГ ТАНЛОВИМ - ОБОД ВАТАНИМ!

🇺🇿 27 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни.

Сайловларда фаол иштирок этиб, юртимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

🎙Хабибуллаев Асрорхон Шурчи тумани бош имом хатиби

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 06:18


САОДАТЛИ ҲАЁТ

Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:47


Денов тумани Имом Исмоил Бухорий жоме масжиди имом ноиби Артиқов Караматилло

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:47


Сариосиё тумани Хужа Муҳаммад Парсо жоме масжиди имом хатиби Бадалбоев Мансур Сайидкулович

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:47


Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жамаҳматов Каромиддин

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:47


Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жониев Музаффар

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:47


Денов тумани Имом Исмоил Бухорий жоме масжиди имом ноиби Воситов Акбар Бахруллаевич

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 04:28


ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.
3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6. 25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8. Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.

ShurchiMuslim_uz

26 Oct, 02:36


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон! Янги тонг барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!

ShurchiMuslim_uz

25 Oct, 15:07


ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини ота-онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота-онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…

ShurchiMuslim_uz

25 Oct, 03:48


Қимматбаҳоликда ёғоч тиллога тенглаша олмайди, лекин сувга ғарқ бўлётганингда ёғочга ёпишасан, тиллога эмас, демак нарсалар қиммати даврига боғлиқ...

ShurchiMuslim_uz

25 Oct, 00:06


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!



https://t.me/ShurchiMuslim_uz

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 14:07


- Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

- Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

- Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

- Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

- Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

- Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

- Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

- Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.

Ўткир ҲОШИМОВ

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 13:10


Shõrchi tumani 25-31-oktyabr  kunlari namoz vaqtlari

"...ALBATTA, NAMOZ MÕMINLARGA VAQTIDA FARZ QILINGANDIR"
                                                   
BOMDOD- 6:10

PESHIN-13:00

ASR-16:00

SHOM-17:50

XUFTON-19:20

Tahorat NAMOZNING kaliti.
Namoz esa JANNATNING kalitidir...

Kanalga obuna bõling
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/ShurchiMuslim_uz

👆👆👆👆👆👆👆👆👆

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 09:50


Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта ҳарсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар....

Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди..

Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди: «Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган ЯХШИ ОДАМга тегишлидир».....

Қирол одамларга шу йўл билан муҳим ДАРС беришни ихтиёр қилган эди: «Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир ИМКОНдир!»

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 08:22


Хазрат Умар сўзлари.

“Ким қалбининг софлигини хоҳласа, Аллоҳ таолони ўзининг шаҳвати (хоҳиш истаклари)дан устун қўйсин. Қалблар шаҳватларга қанчалик боғлиқ бўлса, Аллоҳ таолодан ҳам шунчалик тўсилган бўлади”.



“Агар бир киши уйидан чиқаётганида гуноҳи Туҳома тоғидек бўлса, сўнг илм эшитгач, қўрқиб гуноҳ қилишдан тўхтаса, уйига қайтганида унда гуноҳ қолмайди”

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 02:17


ДУНЁГА МУҲАББАТНИ ҚАЛБДАН ЧИҚАРИШ ЙЎЛИ

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг. Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.
Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншааллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан менга ва барчангизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, амийн.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

ShurchiMuslim_uz

24 Oct, 01:20


Хайрли тонг!

Кунингиз барокатли
бўлсин!

Эй Аллоҳим! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.

5,339

subscribers

5,818

photos

2,013

videos