ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ @shox_obod Channel on Telegram

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

@shox_obod


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ (Uzbek)

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ канали - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди. Бу каналда ШОҲ-ОБОД жоме масжиди ҳақида маълумотлар, намоз ва дин ишларига бағишланган фойдали сўзлар ва кутубхона материаллари бўлиб, мусулмонлар учун маъқул бўлган мазкур темадаги маълумотларни топиш имконияти берилади

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ каналига аъзо бўлиб, илмий мақолалар, маҳсулотлар ва фойдали тавсиялардан фойдаланинг. Масжид муҳтарам ибодат ўринлари денгизида ўтказиладиган намозларни теҳлили, намоз ва ибодат ҳақида маълумотга эга бўлинг. ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ канали орқали сизга мазкур амалларни олиб боришга йордам беради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди канали мусулмон жамоасига оммавий блог ҳақида фойдали маълумотлар кўрсатиш учун яратилган. Жоме масжиди жамоаси билан биргаликда истиқбол масофасида эмас, Ўзбекистон бўйлаб қуёш туғаётган ҳар бир ибодат манзилида ҳам масжид манзилида қонун билан олаётган маълумотлар билан таншиш имкониятини беради. ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ каналига аъзо бўлинг ва диниё тажрибадаги фойдали маълумотларни олдингизга олинг!

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

14 Jan, 13:21


#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

14 Jan, 10:25


​​САЖДАИ САҲВДА САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1520-CАВОЛ: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳуккам” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar



https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

14 Jan, 06:49


​​МУРОБАҲА САВДОСИДА АЛДОВ ИШЛАТИЛСА
#савдо

1519-CАВОЛ: Муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар нархнинг сифати борасида хиёнат қилган бўлса, мисол учун насияга сотиб олган нарсасини насия эканлигини билдирмасдан сотган бўлса, сўнг ушбу харидорга муробаҳа асосида сотса, харидорда ихтиёр бўлади. Истаса, келишилган нархни беради. Истаса, маҳсулотни сотувчига қайтариб беради.
Агар хиёнат айтилган нарх миқдорида бўлса, мисол учун “100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидорга ихтиёр бўлмаслиги, балки фақатгина хиёнат миқдорини кам бериши айтилган. Яъни мазкур мисолда 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

14 Jan, 05:27


#муфтий_минбари

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

13 Jan, 11:49


​​МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?
#савдо

1518-CАВОЛ: Муробаҳа савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.
Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

13 Jan, 07:07


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

13 Jan, 07:07


#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

13 Jan, 07:07


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 12:55


#muftiy_minbari

📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 09:50


​​НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1495-CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 05:08


🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 26 декабрь куни, соат 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 02:02


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 02:02


#дуо #Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

26 Dec, 02:01


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!!!🌺🍃

ПАЙШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!!🌺🍃

​​​​​Аллоҳим бу
дунёда юрган йўлимиз ҳидоят у дунёда
Эса сирот бўлсин .

Бу дунёда кирган
еримиз Маккаю Мадина ,
у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

Бу дунёда назаримиз каломинг .
у дунёда эса Жамолинг бўлсин .

Икки дунёда тақво ,
солиҳ амал ва гўзал
ахлоқ ҳамроҳимиз
бўлсин.

🌺🍃АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ🌺🍃

Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етказсин

АМИЙН🤲
https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

25 Dec, 09:08


​​УМРАДА ТАВОФ ВА САЪЙНИ ҚИЛГАЧ СОЧ ОЛДИРИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ
#Ҳаж_умра

1494-CАВОЛ: Умрада тавоф ва саъйдан кейин соч олдирмай нафл тавоф қилиб, нафл намозлар ўқиб, кейин соч олдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Умрада тавоф ва саъйни кетма-кет қилиш суннат амал ҳисобланади. Аммо саъйдан кейиноқ соч олдириш керак деган талаб йўқ. Эҳромда ман қилинган ишлардан сақланган ҳолда нафл тавоф ва нафл намозларни адо этиши мумкин. Соч олдиришни кечиктириш туфайли бирор жарима лозим бўлиб қолмайди. Чунки умрада соч олдириш бирор вақтга чекланган эмас. Лекин умрада соч олдириш ва қисқартириш маконга – ҳарам ҳудудига боғлиқдир. Чунки умра ҳарам ҳудудида адо этилади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

25 Dec, 09:04


#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

25 Dec, 07:26


#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

25 Dec, 04:46


🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 25 декабрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 82-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Зухруф" сурасининг 1-оятидан 89-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

25 Dec, 04:45


#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

24 Dec, 09:07


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

24 Dec, 05:59


#yoshlik #quvvat #saqlash
🌱ЁШЛИГИМНИ САҚЛАБ ҚОЛДИМ

💬 Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтадилар: “Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлсаларда, тетик, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ, кўзлари равшан эди. Қизиқиб бунинг сабабини сўраганимизда: “Ёшлигимизда аъзоларимизни гуноҳлардан асрагандик, қариганимизда Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан бизни маҳрум этмади”, деб жавоб бердилар”.
🗣БАТАФСИЛ


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР

    🪴 АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА

    📢 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.12.2024)

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

24 Dec, 05:01


#муфтий_минбари

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

23 Dec, 18:17


#kundalik_odoblar

🤲 ALLOH RASULULLOH ﷺ GA O‘RGATGAN DUONI BILASIZMI?

🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

23 Dec, 08:33


СОКИНЛИК МАНБАИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

23 Dec, 06:31


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА

🎙 Очилди домла Рашидов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби

1. Исломдан аввалги жоҳилият даврида аёлларнинг ҳолати ҳақида
2. Аёллар турли ибодат ва яхшиликлар учун савоб олишда эркаклар билан тенгмилар?
3. Шариатимизда аёллар учун қандай ҳуқуқлар берилган?
4. Аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишига нималар сабаб бўлмоқда?
5. Заиф тоифага зулм ўтказадиган айрим нобакор кимсалар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

23 Dec, 05:06


#муфтий_минбари

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Dec, 15:22


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Dec, 04:44


#муфтий_минбари

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Dec, 13:02


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Dec, 09:05


​​ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА
#Ҳаж_умра

1492-CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Dec, 04:47


#муфтий_минбари

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 13:57


​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 13:22


#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 10:48


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
⚡️БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    😄 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН

    🕋 МУҚАДДАС МАКОН СОҒИНЧИ!

    ❄️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 05:38


#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 05:38


#муфтий_минбари

📹 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 05:37


САЛОМНИНГ САВОБИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/ewlj4EB_19A?feature=shared

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Dec, 05:37


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

05 Dec, 05:37


#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

05 Dec, 05:37


ҚУРЪОН ЁД ОЛГАНЛАР!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/1YgkZv0Pli0?feature=shared

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

05 Dec, 00:48


"Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб бердилар.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

05 Dec, 00:46


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 06:10


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 06:10


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 06:09


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 04:48


Тафсир
НАЖОТ КЕМАСИ

«У
(кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан, Нуҳ чеккада турган (Канъон исмли) ўғлини чақириб деди: “Эй ўғилчам! Биз билан бирга (кемага) мингин! Кофирлар билан бирга бўлмагин!” У (ўғли) деди: “Мени сувдан сақлайдиган бирор тоққа (чиқиб) паноҳ топарман”. (Нуҳ) деди: “Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Илло, У Зот кимга раҳм қилсагина уни (сақлар)”. (Шу пайт) иккисининг ўртасини бир тўлқин тўсди ва (ўғли) ғарқ қилинганлардан бўлди» (Ҳуд сураси, 42–43-оятлар).
“У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан...” ояти каримани Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб: “Гарчи тўлқинлар тоғдек баланд, ваҳимали ва қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Нуҳ алайҳиссалом У Зотнинг пайғамбари эканига иймон келтирган инсонлар кемага мингач, асло хавотирга тушмадилар. Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сакинат солиб қўйди. Аммо кофирлар ясаган кемаларга минган кишилар қўрқувдан дағ-дағ титрар эдилар.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 04:18


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

1. Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
2. Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
3. Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ



https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 02:34


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
 
   мелодий       04 Декабрь,                   2024
       ҳижрий   03  Жумадус сони,   1446
йил.

📍 🧭 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  07-25
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  15:50
   ⌛️ Шом     -  17:35
   ⌛️ Хуфтон - 19-10
🌓
  ☀️ Кундузи     +06
  🌕 Кечаси      -01°
  🌞 Қуёш чиқиши - 08:10
  🌝 Қуёш ботиши - 17:29
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 00:17


Кимлар бахтли, кимлар бахтсиз?

🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф pаҳимаҳуллоҳ.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

04 Dec, 00:17


#Аҳли_сунна_имомлари

"Асрлар давомида мусулмонларнинг эътиқод илмида ҳам, фиқҳ илмида ҳам, тасаввуф илмида ҳам ўз имомлари бўлган. Уларнинг эътиқоддаги имомлари Абу Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийдирлар. Шу каби зотлар ўз мутахассисликларида сўзлари нақл қилинган кишилар бўлиб, Китобу Суннатни англашда энг соф тушунчаларни тақдим этганлар. Шунинг учун ҳам уммат сон-саноқсиз ботил, чиркин қарашлар орасидан бир овоздан ушбу Зотларнинг сўзларини ажратиб, қабул қилган".

📚 Саид Хавво (ваф. 1409 ) раҳимаҳуллоҳнинг "Жавлотун фил-фиқҳайнил кабири вал-акбари" китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 23:45


⛅️ Ассалому Алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 12:22


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қуёш чиқадиган ҳар бир кунда инсонларнинг бўғимлари учун садақа бор. Икки киши ўртасида адолатли бўлмоғинг садақадир. Кишига улови борасида ёрдам бериш, минишига кўмаклашиш ёки юкини кўтариб олиб беришинг садақадир. Яхши сўз садақадир. Намоз сари босилган ҳар бир қадаминг садақадир. Йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашинг садақадир”.

Имом Бухорий ривояти

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 08:31


Замахшарий айтади: —Гўдаклик чоғимда бир қушни ўйнатаётиб ипга боғланган оёғини билмай узиб олдим. Онам ғазабдан - Аллоҳ сени оёғингни кессин! - дедилар. Улғайгач оёғимга шикас етиб, кесиб ташланди.

«Фарзандларингизни қарғаманг»
____

И
зоҳ: Имом Замахшарий Бухорога таълим олишга борганларида оёғини синдириб олган эканлар, шунинг асорати билан шикасланган оёғи кесиб ташланган экан.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 08:30


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу тушларида Аллоҳ таолони бир неча бор кўрган эканлар. Бир пайт у киши, яна тушимда У зотни кўрсам, деб аҳд қилибдилар. Бас, кейин Аллоҳ таолони яна бир бор тушда кўрганларида:
«Эй Роббим, банда Сенга қайси нарса билан муқарраб бўлади?» деб сўрабдилар. Аллоҳ бу саволга:
«Каломимни тиловат қилиш билан, эй Аҳмад!» деб жавоб берибди.
«Маънони тушунсами ёки тушунмаса ҳамми, эй Роббим?» дебдилар Имом Аҳмад.
«Маънони тушунса ҳам, тушунмаса ҳам», дебди Аллоҳ таоло.
Бундан келиб чиқадиган хулосамиз, демак, Аллоҳнинг каломини қанчалик кўп такрор ўқисак, ўргансак, эшитсак, Аллоҳ азза ва жаллага шунчалик яқин бўламиз. Маъносини тушунмай ўқиганга шунчалик мартаба бўлса, тушуниб ўқиганларга қанчалик бўлиши маълум.
(Тафсири ҳилол)

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 08:29


Аллоҳ барча ўтган гуноҳларингизни мағфират қилишини истайсизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 04:04


ҚИЁМАТДА ОМОНЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/1YgkZv0Pli0?feature=shared

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 03:13


Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллох



https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

03 Dec, 00:51


Сеҳр ва афсундан ҳимоя қилувчи калималар

«Кеч кирган вақтда ким уч марта: «Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳи вал ҳамдулиллааҳи куллуҳ. Аъуузу биллааҳиллазий юмсикус-самаа ан тақоъа ъалал арди иллаа би изниҳи мин шарри маа холақо ва зароа ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳ» деса, тонг отгунча ҳар қандай шайтон, сеҳргар ва афсунгардан ҳимояланади. Тонг кирганда айтса, булардан кечгача ҳимояланади».

(Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Кеч кирди, жамики дунё Аллоҳники бўлиб. Жамики ҳамдлар Аллоҳгадир. Осмонни ерга тушиб кетишдан ушлаб турадиган, лекин Ўзининг изни билан ерга туширадиган Аллоҳдан У Зот яратган ва пайдо қилган нарсаларнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширкидан паноҳ сўрайман».

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 08:31


#эслатма

«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади»

Термизий ривояти

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 08:17


Шайтонни ҳалок қилувчи калималар

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом айтадилар: (“Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини) ва истиғфор (яъни, “астағфируллоҳ”)ни кўп айтинг. Чунки шайтон айтади: “Мен инсонларни гуноҳлари билан ҳалок қилмоқчи бўлдим, улар мени “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва истиғфор билан ҳалок қилдилар, шундан сўнг уларни ҳавойи нафслари билан ҳалок қилдим, улар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлайдилар” (Имом Термизий ривояти).

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 08:16


#манфаатли_эслатма

Аввал тажвид, сўнг оҳанг бўлиши керак

©️ Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 04:02


ШАЙТОН ВАСВАСА ҚИЛОЛМАЙДИ

«Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153).

Аллоҳ таоло бизларга Ўз амрларига итоат этишимиз ва қайтарганларидан тийилишимиз учун сабр билан мадад олишимизни буюради. Чунки киши барча яхшиликларга сабри боис эришади.

Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни азон айтишга буюраётганларида: “Бизни намоз ила роҳатлантир, эй Билол”, дердилар. Намозда банда Раббисига мурожаат қилади. Банда Раббисига мурожаат қилар экан, ҳамма машаққатлар унга осон бўлади. Зеро, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳга бўйсунади, итоат этади. Аллоҳга мурожаат қилган кишига бирор нарса журъат этолмайди. Яна Раббисининг итоатида бўлган кишига шайтон яқинлашолмайди, йўлдан оздиришга қуввати етмайди. Чунки шайтон ханнос, яъни инсон Аллоҳни эслаганда чекиниб, эсламаганда васваса қилувчидир.

Инсон Аллоҳ зикридан ғофил бўлса, шайтон унга ҳамла қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса, у чекинади, заифлашади. Аллоҳ таоло бундай дейди: «(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)”» (Сод, 82–83).

Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 01:27


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

22 Nov, 01:26


🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌴Аллохумма солли аьло саидина Мухаммад 🌴


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 20:53


#Жума_Муборак

Ассалому алайкум

• "Ж" онингиз соғ,
• "У" мрингиз узоқ
• "М" артабангиз улуғ
• "А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 11:48


Изнсиз назар

Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 08:50


Мусулмоннинг ҳаққи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир” - дедилар.
“Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули?” - дейишди.
“Уни учратсанг, салом бер, сени таклиф қилса, ижобат қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, (жанозасига) ҳозир бўл” - дедилар.

Имом Муслим ривояти.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 08:13


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 05:33


#Maqola
ҚУРЪОН ЎҚИЛМАЙДИГАН УЙ ХАЙР-БАРАКАДАН УЗОҚДИР.

Уй - Исломда оила ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, муқаддас қадриятлар ва яхши амалларни тарғиб қилувчи, маънавий ва жисмоний баракага эга маскан сифатида тасвирланади.
Инсон яшайдиган уйининг нафақат ташқи кўриниши чиройли бўлишига эмас, балки ички муҳитининг ҳам исломий қадриятларга мос бўлишини тақозо этади. Шундагина у оила тинчлик, барака, фаровонлик ва ҳидоят манбаи бўлиши мумкин.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Манзилларингизни намоз ва Қуръон ўқиш билан мунаввар қилинг!" (Байҳақий "Шуабул-иймон"да ривоят қилган).
Давоми... 🔻https://arroziy.uz/uz/news/526

ТОЛИБЖОН домла Ғофуров
Имом Фахриддин ар Розий
ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐
@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

21 Nov, 01:41


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ



АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

🤲Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга заҳира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 16:37


ЎГАЙ ОНА АБАДИЙ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам

1452-CАВОЛ: Онам вафотидан кейин отам бошқа аёлга уйланган эди. Бир йилча аввал отам вафот этди. Шундан кейин ҳам бу аёл бизга маҳрамлигича қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта. Фарзандлар учун отанинг аёли абадий маҳрам ҳисобланади. Аллоҳ таоло ояти карималарда бир қанча марҳамларни санаган. Шулар ичида оталар уйланган аёллар ҳам айтиб ўтилган. Фиҳқий манбаларда ҳам маҳрамларга доир мавзуда ўгай она эрининг фарзандлари учун ҳам маҳрам экани айтилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وامرأة أبيه وابنه وإن بعدا أما حليلة الأب فبقوله تعالى {ولا تنكحوا ما نكح آباؤكم من النساء} النساء: 22 فتحرم بمجرد العقد عليها
“Отаси уйланган ва ўғли уйланган аёлларга уйланиш ҳаромдир. Ота уйланган аёлга уйланиш ҳаром экани ушбу оятда айтилган: “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” (Нисо сураси, 22-оят). Шу оятга кўра ота бирор аёлга никоҳланишнинг ўзи билан шу аёл ўғилларга маҳрам бўлиб қолади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 07:25


#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 07:25


#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 07:25


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 07:24


ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ


🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99897-810-0301

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 04:29


"Ақлингни ошир..."

Луқмон ибн Омир Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «"Эй Уваймир, ақлингни ошир, шунда Раббингга яқинлигинг ортади”. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ақл борасида ким ҳам менга кафил бўла оларди?!” дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишлардан сақлан ва Аллоҳнинг фарзларини адо эт, шунда ақлли бўласан. Сўнг қўшимча солиҳ амалларни ҳам бажар, шунда дунёда ақлинг кўпаяди, Раббингга яқинлигинг ортади ва бу билан азизликка эришасан”, дедилар.

"Адабуд дунё вад дин".
📚


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 04:22


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
 
   мелодий       20  Ноябрь,                   2024
       ҳижрий   18  Жумадул аввал,   1446
йил.

📍 🧭 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  07-10
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  16:00
   ⌛️ Шом     -  17:40
   ⌛️ Хуфтон - 19-20
🌓
  ☀️ Кундузи     +11
  🌕 Кечаси      -03°
  🌞 Қуёш чиқиши - 07:54
  🌝 Қуёш ботиши - 17:34
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Nov, 04:14


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
20 ноябрь, 2024
18 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


https://t.me/Shox_Obid

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 12:57


#Имом_Доримий

Буюк аждодимиз Имом Доримий раҳматуллоҳи алайҳ

Самарқандлик муҳаддис, муфассир ва фақиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад Доримий Ҳофиз Самарқандий милодий 794–869 йиллари яшаган бўлиб, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг устози ҳисобланади.

Ёшлигидан ақл-заковати ва ўткир қуввайи ҳофизаси билан тенгдошлари орасида пешқадам бўлиб, ҳадис илми бўйича дастлабки билимни Самарқандда эгаллади. Сўнгра Миср, Шом, Ироқ ва Хуросоннинг турли шаҳарлари ҳамда Макка ва Мадинада таниқли олимлардан сабоқ олди.

XII асрда яшаган Нажмиддин Умар Насафий Имом Доримий ҳақида: “У ҳадис, осор ва суннат илмларини Самарқандда юзага чиқарган зотдир”, деб айтган.

Доримий Самарқанд султони томонидан қози калон лавозимига таклиф этилади, бироқ ҳақдорлар ўртасида адолатли ҳукм чиқариш масъулияти машаққатли эканлигини англагани сабабли истеъфога чиқади.

Имом Доримийнинг “Муснад”, “Тафсир”, “Жомеъ” ва бошқа кўплаб асарлари мавжуд. “Муснад” асари “Сунани Доримий” номи билан машҳур. Ислом алломалари уни “Саҳиҳ” деб аташни таклиф қилганлар ва “Сиҳоҳи Ситта”, яъни “Олти саҳиҳ” китоблари туркумига киритишни тавсия этишган. Муҳаддис “Сунани Доримий” асарида ҳадисларни мавзуларга ажратиб баён этган.

Буюк аждодимиз Имом Доримий Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 07:06


#видео
#жума_маърузасидан

Тана аъзоларингизни гуноҳлардан сақланг!

ЎМИ Хоразм вилоят вакили
Хайрулла домла Абдуллаев

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 06:06


#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 03:51


Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати
•Воқеа сураси-ризқ сураси


©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 02:55


​​​​КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.

-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.

-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.

-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.

-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.

-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.

-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.

-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.

-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.

-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.

-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.

-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.

-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.

-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.

-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.

-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 02:55


​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», - дедилар».
Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.


Шарҳ: Исломда инсоннинг қадр-қиммати қалбининг поклиги, ундаги иймон-ихлос ва қилган яхши амаллари билан ўлчанади. Ислом назарида қалби пок, иймонли инсон дунёдаги барча гўзал сувратлардан гўзалдир, мўмин инсоннинг солиҳ амали дунёдаги барча молу дунёдан устундир. Мусулмонлар инсоннинг қадрини ўлчашда ушбу илоҳий, одил ўлчовни эътибордан четда қолдиришгандан кейингина ишлари орқага кетди. Бунга тарих шоҳиддир. Ҳозир ҳам бунга истаганча мисоллар келтириш мумкин. Инсоният ҳалокатдан қутулиши учун, мусулмонлар мусибатдан чиқишлари учун юқоридаги ҳадисга қатъий амал қилишлари керак. Инсоннинг қадрини ўлчаш учун инсон ўзи тайёрлаган бузуқ тарозуни эмас, Холиқи тайёрлаган одил тарозуни ишлатиши керак. Ана шундагина ҳамма қалбини поклашга, солиҳ амаллар қилишга ўтади.
Шу мақомда яна билиб қўйиш лозимки, Ислом инсоннинг қадрини унинг қалбига ва солиҳ амалига қараб ўлчар экан, ташқи гўзаллик ва молу дунёни инкор қилмайди. Чунки булар ҳам инсон учун зарур ва яхши нарса. Аммо булар кейинги ўриндаги, иймон ва солиҳ амали ўрнига ўта олмайдиган нарсалар. Булар инсон қадрини ўлчаш учун меъёр қилиб олинадиган эмас, балки иймон ва солиҳ амаллар йўлида хизмат қилиши лозим бўлган нарсалардир. Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши қалби иймон билан гўзал бўлган ҳолда, Аллоҳ берган моддий имкониятларни Аллоҳ кўрсатгандек ҳалол-пок сарфлаб, амали солиҳ ишлар қилиб яшайди. Қалбдан молу дунёга муҳаббат қўйиб, ҳою-ҳавасга берилиш мўмин-мусулмон учун ётдир.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Nov, 00:25


#Бисмиллаҳ

🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹

🍂 Аллоҳ таолонинг саломи
🍂 Пайғамбаримиз ﷺнинг дуоси
🍂 Қуръоннинг нури
🍂 Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!


💐ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

18 Nov, 15:31


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
 
   мелодий           18  Ноябрь,                   2024
       ҳижрий            16  Жумадул аввал,   1446
йил.

📍 🧭  Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

                     🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  07-10
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  16:00
   ⌛️ Шом     -  17:40
   ⌛️ Хуфтон - 19-20
🌓
  ☀️ Кундузи      +07
  🌕 Кечаси            -00°
  🌞 Қуёш чиқиши - 07:52
  🌝 Қуёш ботиши - 17:36
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

17 Nov, 13:38


ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#савоб

CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади, деган гап бор. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими, деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

17 Nov, 13:35


Ойдан гўзал бўлса-да васлинг,
Шоҳ бўлса-да насабинг, наслинг,
Кимлигингни унутма инсон,
Тилло эмас, тупроқдир аслинг
!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

17 Nov, 11:02


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ ﷺ: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта, унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики, шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.

Шарҳ: дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.

Имом Бухорий ривояти

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

17 Nov, 08:36


“Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” ни ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам - ташвишдан қутулишдир”.

(Абу Нуайм
)

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

17 Nov, 00:15


🌦 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

🍁Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍂Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 19:13


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни 
 
   мелодий       17  Ноябрь,                   2024
       ҳижрий   15  Жумадул аввал,   1446
йил.

📍 🧭 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  07-10
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  16:00
   ⌛️ Шом     -  17:40
   ⌛️ Хуфтон - 19-20
🌓
  ☀️ Кундузи     +15
  🌕 Кечаси      -00°
  🌞 Қуёш чиқиши - 07:51
  🌝 Қуёш ботиши - 17:37
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 14:14


#Ҳадис

Яхшилик қилган кишига.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга яхшилик қилинса, бажарувчисига

جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا

«Жазокаллоҳу хойрон», яъни Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин, деса, мақташнинг энг етуғини қилибди»,
- дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.





https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 14:13


Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...

Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар
.



https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 07:34


Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 07:34


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 04:46


Инсонни охирги кўргани Азроил алайҳиссалом ва ўз руҳининг чиқиб кетишини кузатиб қолишидир...


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 04:39


Жаннатдан келтирилган кафан

Ривоят қилинишича, Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, Расулуллоҳга шундай деб васият қилдилар: Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ: ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз, дедилар.
Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин.
Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз, дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.
Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади, деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: ё Расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси, дедилар.
Аллоҳ таоло Ҳадича онамиздан рози бўлсин.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 02:26


Rizqqa qanoat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

16 Nov, 01:25


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Шанба!
16 ноябрь, 2024
14жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

15 Nov, 16:58


#муфтий_минбари

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

15 Nov, 16:57


#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

15 Nov, 16:12


ОНАСИНИ СОТУВГА ҚЎЙГАН ЙИГИТ

Тўйхонада тўғридаги ўриндиқда келин ва куёв, атрофида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнонасини кўриб юзини буриштириб куёвнинг қулоғига: 
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!, – дея шивирлади. 
Бу таклифдан кейин куёв дарҳол ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:
– Онамни ким сотиб олади?! – дея уч марта такрорлади. 
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у онасига қараб.....

“Онамни ўзим сотиб оламан!” – деди ва
хотинига талоқ қўйиб, онаси билан тўйхонадан чиқиб кетди.
Бу воқеа одамлар орасида шов–шувга
сабаб бўлди.
Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга:
– Мен қизим учун сиздан кўра
лойиқроқ бошқа бировни кўрмадим,–деди ва бирон моддий маҳр олмай қизини унга узатди.
Аллоҳим, оналаримизни жаҳаннамдан узоқ, жаннатга эса яқин қил!
Тирикларининг
умрларини иймон, ихлос ва солиҳ
амаллар билан узоқ қил!
Оламдан ўтганларининг ётган қабрларини жаннат бўстонларидан бири, охиратдаги маконларини эса Фирдавс жаннатлари қил!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

15 Nov, 16:08


Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Аллоҳга итоатли бирор кишига ғазабингни сочма, оммага ва хосларга, (яъни, барчага) раҳмдил бўл. Қариндошларинг сенда алоқани узсаларда, улар билан алоқани узма, сенга зулм қилганларга ҳам ўтимли бўл, уларни кечириб юбор. Ана шунда (қиёмат куни) сен пайғамбарлар ва шаҳидлар билан рафиқ - ҳамроҳ бўласан».

«Ҳилятул авлиё» китобидан.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 13:14


БИЛИБ ҚЎЙИШИМИЗ ЖУДА ЗАРУР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

@ZAYNIDDIN_DOMLA

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 05:00


🇺🇿🇸🇦🇵🇸 Шавкат Мирзиёев нутқини “Бисмиллоҳ” билан бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:04


https://muslim.uz/oz/e/post/40666-fitnalarga-aldanib-qolmang

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:04


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:04


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 04:04


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА

🎙 Музаффар домла Камолов
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 01:01


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

12 Nov, 01:00


🌦 Ассалому Алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! 🍁

🍂 Қалбингиз иймонга
🍂 Уйингиз қувончга
🍂 Юзингиз нурга
🍂 Кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

11 Nov, 11:08


#муфтий_минбари
#ибрат

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

11 Nov, 08:50


Албатта бало, мусибатлар – золимга адаб, мўминга имтиҳон, анбиёларга даражот, авлиёларга эса каромат учун юборилади.

Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу
.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

11 Nov, 05:55


ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир -  инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ). 
   “Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
   Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
   Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ  وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ  مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ  وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ  وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
   “Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.  Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
   Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ  هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
   “Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
   Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
   Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar



https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

11 Nov, 02:02


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

АЛЛОҲ БУГУНГИ КУНИНГИЗНИ БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН!

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 23:49


#Ҳадис

ЕТТИ НАРСА КЕЛИШИДАН ОЛДИН ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Етти нарса
(келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирадан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир»
.
(Яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.)

Имом Термизий ривояти


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 23:47


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
 
   мелодий       11  Ноябрь,                   2024
       ҳижрий   9  Жумадул аввал,   1446
йил.

📍 🧭 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  07-00
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  16:05
   ⌛️ Шом     -  17:50
   ⌛️ Хуфтон - 19-30
🌓
  ☀️ Кундузи     +15
  🌕 Кечаси      01°
  🌞 Қуёш чиқиши - 07:44
  🌝 Қуёш ботиши - 17:42
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 23:44


⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 😀

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 07:46


#видео
#жума_маърузасидан

Йўлда ҳаракатланишда қоидаларга риоя этиш, одоб ва маданият борасида мусулмонлар пешқадам бўлишлари лозим!

ЎМИ Хоразм вилоят вакили
Хайрулла домла Абдуллаев

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 07:46


Ёшларни вертуал ўйинлардан асрайлик

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 07:46


Огоҳлик давр талаби

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 07:46


Медиамакон ва ахлоқ меъёрлари

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

10 Nov, 07:46


Икки фарқли дунё бор

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 13:14


#ҲИКМАТ

   40 ДАФТАР ҲИКМАТДАН 4 ҲИКМАТ

   Ҳикматдан қирқ дафтар ёздим, лекин ҳеч қандай фойда кўрмадим. Шундан кейин ундан қирқ сўзни танлаб олдим. Бунинг ҳам нафи тегмади. Охири тўрт сўзни танлаб олдим - фойдаси тегди.

🔘 Буларнинг биринчиси - аёлларга ҳам эркаклар каби ишонч боғламоқ...

🔘 Иккинчиси - бойликка хирс қўйма, чунки кунмас-куни замон ходисалари уни поймол қилади.

🔘 Учинчиси - сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстлик душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди.

🔘 Тўртинчиси шулки, фақат нафи тегадиган исмни танла; фойдасиз фазилатдан қочиш ва фақат зарур нарсага қулоқ солиш зарур.

АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ.

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 08:18


“Уни кўр ҳолида тирилтирамиз...”

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

#Видео #Мавъиза


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 04:24


Розияллоҳу анҳум

📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...

أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ

🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.

🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 03:12


Германиялик шифокор айтади:
— Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони Каримни бизга араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 01:27


#Ҳикмат

«Аллоҳ рози бўлсин» дегани — шу ҳолингиздан Аллоҳ рози бўлсин, дегани эмас. Балки, Аллоҳ таоло сизни Ўзи рози бўладиган ҳолга келтирсин, деган маънодаги дуодир».

Имом Раббоний қуддиса сирруҳу


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 01:25


Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ бир бандани яхши кўрса унинг ғамини кўпайтириб қўяди. Агар бир бандани ёмон кўрса, унга дунёни кенг қилиб қўяди”.

“Сияру аъламин нубало” асаридан
.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

20 Oct, 01:24


🌸АССАЛ🤗МУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР🌸

#Хайрли_Тонг!🌥
🗓 Бугун — Якшанба!

⛅️ Яна насиб этди тонгни кўрмоқлик!
🌺 Яна карам қилди Роббимиз АЛЛОҲ!
🥀 Эҳтимол эртага бордур ўлмоқлик,
📿 Янги Тонгга АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

☕️ Кунингиз Файзли, Барокатли, муҳими Аллоҳ таолонинг ризолигида ўтсин🤲 Азизлар!🌸😊
Яхшиликни улашинг↙️

┈•┈•┈•┈•❁🌅❁•┈•┈•┈•┈
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 15:07


НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр  #қурбонлик

1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   “Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
   “Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
   “Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 15:03


ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
#бидъат

1388-CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 13:05


#Долзарб
#Фолбин #Фол #Коҳинлик

🔴 Ким фолбинга борса иймони кетади, кофир бўлади, 40 кунгача ўқиган намози қабул бўлмайди.


❗️Фолбин, коҳин, сеҳрчиларга борадиганлар, ишонадиганлар билиб олишсин!

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 11:06


«Ҳаромни "Ҳамма қиляпти-ку", деб ўзингга ҳужжат қилиб олма. Шуни унутмаки, сен ёлғиз ҳисоб-китоб қилинасан».


Сани олдингдадур пайдо икки йўл:
Бири ўнг қўл сари борғой, бири сўл.

سنينگ آلدي نگده پيدادور ايكى يول
برى اونگ قول سارى بارغاى برى سول.

  Олдингда икки йўл бор, бири — ўнг тарафга кетар, жаннат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир.
  Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар.

Шунинг учун, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасида бўлгил.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 11:05


#Ҳикмат

ХОТИРЖАМ БЎЛИНГ, ОНАЖОН...!

Бир йигит ўлим тўшагида ётганида онаси ёнида йиғлаб юборди. Шунда йигит: Онажон! Агар менинг ҳисобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилар эдингиз?
- "Сенга раҳм-шафқат қилардим".
- Хотиржам бўлаверинг онажон! "Аллоҳ таоло менга сиздан кўра раҳм-шафқатлироқ", ― дея жавоб берди
.


https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 08:27


​​ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИЙДИГАН БЕМОР ҚЎЛИНИ ҚАНДАЙ БОҒЛАЙДИ
#намоз

1346-CАВОЛ: Ўтириб намоз ўқийдиган бемор қўлини киндик остига боғлайдими ёки ўтиргани учун тизза устига қўядими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Беморлиги туфайли ўтириб намоз ўқийдиган шахс гарчи ўтириб ўқиса-да, тик турган ҳукмида бўлади. Шу сабабли бундай ҳолатдаги эркак қўлини киндик остига, аёл киши кўксига қўйган ҳолда намоз ўқийди. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَيَضَعُ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ تَحْتَ سُرَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ تَضَعُ عَلَى صَدْرِهَا فِي كُلِّ قِيَامٍ فِيهِ ذِكْرٌ مَسْنُونٌ،
“Сўнг, ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб, киндиги остига қўяди. Аёл киши кўксига қўяди. Бу ишни суннат зикри бор ҳар бир қиёмда қилинади”. Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ намозда тик туриш ҳақиқий ва ҳукмий бўлади. Ўтириб намоз ўқийдиганлар ҳукмий қиём (тик туриш)да бўлади. Шу сабабли қўлини киндик остига қўяди, деган.
“Мажмаъул анҳур” китобида юқоридаги каби ибора қуйидагича шарҳланган:
المراد من القيام ما هو الأعم لأن القاعد يفعل كذلك
“Қиём (намозда тик туриш) умумий маънодадир. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган шахс ҳам қўлини боғлайди”.
Мазкур иборалардан маълум бўладики, бемор кишилар қўлини тиззага қўймайди, балки боғлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 06:52


Танбеҳ

Эй нафсим! Ҳозир замон бошқача, аср ўзгарган, ҳар ким дунёга шўнғиган, ҳаётга кўнгил қўйган, маишат ила сархуш, дема, алданма! Чунки ўлим ўша-ўша, ўзгармаган, фано бақога алмашмаган, башар ҳамон ожиз, маънавий фақирлик ҳамон мавжуд. У дунёга сафаринг тўхтамайди, савол-жавобнинг кайфияти ҳам ўзгармайди. Ҳар қандай яқининг сенга жабр эшигигача ҳамроҳ бўла олади, ундан у ёғига ёлғизсан, ундан у ёғида аҳволинг оғир! У ёқда мусибатингга шерик йўқ. Фақат сидқи-дилдан қилган намозинг, ўқиган Қуръонинг, берганинг садақа, қилган биттами-яримта яхши амалинг
...

Саид Мирзо

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 05:25


Шеърият#

Дам ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,
Ҳар нафас қадрин билинг меъѐр ғанимат, дўстлар,
Очкай ул аъмо кўзинг ағѐр ғанимат, дўстлар,
Пиру устод акрабо ғамхор ғанимат, дўстлар
Ёр ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,

Ҳамнишин-ҳамдам билан, дунѐ ғанимат, дўстлар.
Дўст базмин тарк этиб кетмак ўзингга ор бил,
Ёрсиз бекас кишининг, ҳолини абгор бил,
Тўғри йўлга бошласа ҳар кимсани хўстор бил,
Рози дил этган кўнгилни, маҳрами асрор бил,
Дўст билан ўтган нафас, фурсат ғанимат, дўстлар.

Базми айши бирла ҳар, соат ғанимат, дўстлар.
Навжувонлик мавсумин, ўткар қари мардлар билан,
Бўлма ѐру муниси, умрингда номардлар билан,
Юрма мағрур бехабар, беғаму бедардлар билан,
Равнақ ақлинг топғусидир, покдомонлар билан,
Мард ғанимат, дўстлар, мардон ғанимат, дўстлар.

Дунѐда ўйнаб кулинг, хандон ғанимат, дўстлар.
Қувватинг борида сен, бўлма бировга тобе,
Яхшидур миннатли ошдан, ҳар кимнинг нони, оби,
Меҳнат ким, қилғай азиз, хор этар ғафлат ҳоби,
Сен ҳаром фойда истаб, бўлмағил пул кабоби,
Ким ҳалол меҳнат билан, маош ғанимат, дўстлар.

Умримиз ўтгай қуйиндек, ѐш ғанимат, дўстлар.
Мутрибий маъмурлиғи яхши хамхонам билан
Ким ҳаѐт ширинлиги яхши хамхонам билан,
Дил уйининг шодлиги яхши хамхонам билан,
Топмишам оламда шуҳрат яхши хамхонам билан,
Соғ-саломат бар ҳаѐт бўлмоқ ғанимат, дўстлар,
Хамнафас ҳурмат билан турмоқ ғанимат дўстлар.

Йўқ эдинг оламга келдинг, яхшиликни кор эт,
Ўйлама ўз бахтинги, эл бахти бирлан ѐр эт,
Сан бўлиб нафсинг қули, бўлгунча ўлгин ор эт,
Неки Комил бўлгину, эл ичра номинг бор эт,
Дам ғанимат дўстлар, ҳамдам ғанимат, дўстлар,
Ёру-ѐронлар билан, бирдам ғанимат, дўстлар.
Комилжон Отаниёзов


http://t.me/arroziyuz

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 04:15


#ИБРАТ

Суратдаги аёллар суҳбати

Суратнинг чап томонидаги она ўнг томондаги онадан: "Ўғлингизга телефондаги ўйинларнинг ўрнига қандай қилиб китоб мутолаа қилишни одатлантирдингиз?" деганида, ўнг томондаги она: "Болалар сўзимизга қулоқ солишмайди, балки улар амалдаги ишларимизга тақлид қилишади холос", деб жавоб берди.
Ҳақиқий тарбия амалда кўрсатиб, намуна бўлиш орқали ўргатилади
.

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 03:04


Эй Роббим! Менинг танам ер остида қолиб, унутилганимда, мен учун тинмай дуо қиладиган зурриёдларни менга насиб эт...

https://t.me/Shox_Obod

ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

19 Oct, 02:24


🇺🇿

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
Милодий 2024 - йил 19 - Октябрь  
Хижрий 15 - Робиъус - соний 1446-
йил.

📍 🧭 Шовот шаҳри учун намоз вақтлари.

🕰🕰🔔🕰🕰

   ⌛️ Бомдод  -  06-35
   ⌛️ Пешин   -  13:35
   ⌛️ Аср     -  16:30
   ⌛️ Шом     -  18:15
   ⌛️ Хуфтон - 20-00
🌓
  ☀️ Кундузи     +27
  🌕 Кечаси      10°
  🌞 Қуёш чиқиши - 07:16
  🌝 Қуёш ботиши - 18:11
 
💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ
! 😮

https://t.me/Shox_Obod