Sahih Hadislar kanali🕌 @sahih_hadislar_kanalli Channel on Telegram

Sahih Hadislar kanali🕌

@sahih_hadislar_kanalli


Rosululloh ﷺ aytdilar: "Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlik ajri bor"

(Imom Muslim)

Sahih Hadislar kanali🕌 (Uzbek)

Assalomu alaykum, Aziz sayt ziyorati! Bugun sizni 'Sahih Hadislar kanali🕌'ga taklif qilamiz. Bu kanalda, Rosululloh ﷺning tasdiqlangan hadislarini, maslahatlarini va ilmiy ma'lumotlarni topishingiz mumkin. Kanalda ayni paytda qirqdan ortiq sayyoralarni topishingiz mumkin va ularga imon qilsangiz, Rasululloh ﷺning vaqtincha ajrisini ishga solishingiz mumkin. Bu kanal siz uchun Islom dini haqida yoqimli ma'lumotlar bilan to'ldirilgan va uning amalini takomillashtirish uchun foydali bo'ladi. Siz ham 'Sahih Hadislar kanali🕌'ga a'zo bo'ling va har kuni yangi ma'lumotlar bilan tanishing.

Sahih Hadislar kanali🕌

15 Jun, 20:09


Assalomu alaykum va rohmatulloh! Qurbon Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin!
Qurbon Hayit ayyomini Alloh taolo tinchlik ofiyatda, yaxshi kayfiyatda, savobli amallar bilan to‘la bo‘lib o‘tishini siz-u bizga nasib qilsin!

Sahih Hadislar kanali🕌

09 May, 05:20


#Ҳадис_594

📚Анас ибн Молик розияллоҳу айтадилар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва аврат тукларини қиришда қирқ кундан оширмаслигимиз белгилаб берилди».

Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)


Шарҳ: Саҳобийни «Бизга.... белгилаб берилди» сўзи Набий ﷺ айтган эканликларига далолат қилади. Бу тўрт амалда давомий бўлиш суннат ҳисобланади. Мўйловни лабга тушган қисми олинади (ҳаммасини қириш шарт эмас).  Тирноқлар имом Нававийни сўзига кўра аввал ўнг қўлни кўрсатгич, ўрта, номалум, ингичка ва бош бармоғи олинади сўнгра чап қўлни ингичка бармоқдан бошлаб бош бармоққача олинади (Бу ҳақида аниқ бир ҳадис йўқ). Қўлтиқ тукларини ҳадисда келганидек юлиш афзал, чидай олмаса қирса ёки тук тўкувчи крем суртса ҳам бўлади. Аврат тукларини эса олди ва орқа томонларини олади, машаққат бўлмаса афзали қириш ва лекин қолган услублари ҳам жоиз. Мана бу тўртта иш қирқ кундан кечикиб кетмаслиги керак!

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli

Sahih Hadislar kanali🕌

06 Apr, 17:38


#Hadis_1

Rasululloh sollallohu alayhi vassallam dedilar: «Kim Allohga va Uning Rasuliga iymon keltirsa, namozni to‘kis ado etsa va Ramazon ro‘zasini tutsa, Alloh yo‘lida jihod qiladimi yoki o‘z tug‘ilgan yerida o‘tiradimi, uni jannatga kiritish Allohning zimmasidagi haq bo‘ladi»

Imom Buxoriy rivoyati
(Abu Hurayra roziyallohu anhudan)

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

22 Mar, 06:05


#Ҳадис_593

📚Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ ﷺ насихат қилиб дедилар: «Эй ўғлим, қачонки уйингга кириб борсанг, аҳли оилангга салом бериб киргин. Шунда сенга ҳам аҳли оилангга ҳам барака бўлади».

✍️Термизий ривояти

Шарҳ: Киши агар уйига кирса, салом бериши мустаҳаб(қилса яхши қилмаса зарари йўқ) амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтадики: «Агар уйларга кирсанглар, бир-бирларингизга Аллоҳ таоло тарафидан бўлган пок баракали саломни айтинглар» (Нур: 61).

Агар уйга кирсангиз аҳлингиз бўладими ёки тенгдошларингиз ва шу кабилар бўладими салом беринг, чунки бу суннатдан.

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

02 Mar, 12:04


Ramazon oyi uchun 🌙

#Xolis_eslatma

Sahih Hadislar kanali🕌

16 Feb, 08:14


#Ҳадис_598

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»

Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан)

Ибн Қоййим роҳимаҳуллох айтадилар: "Диннинг барчаси хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, демак у сендан динда ҳам ўзиб кетибди".

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

16 Feb, 03:23


مقتطف من صلاة الفجر 11-1-1445هـ للشيخ ياسر الدوسري

Sahih Hadislar kanali🕌

15 Feb, 19:42


Albatta bir Jumangiz Makkada bo'lsin.

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.


@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

15 Feb, 08:51


#Ҳадис_597

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни олсинда, чангини артиб, шайтонга қолдирмасдан ўзи есин».

Муслим ривояти

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

14 Feb, 19:32


#Ҳадис_596

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Изорнинг икки тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир», дедилар».

Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

Имом Муслимнинг ривоятларида «Изорини узун қилиб кийувчилар», бўлиб келган.

Изоҳ: Уламолар бу ва шу каби бошқа ҳадисларни ўрганиб, хулоса қилиб айтишганки, агар кийимни тўпиқдан пастгача тушириб кийишда кишида кибр ва кексайиш бўлса, у мазкур ваъидга дучор бўлади. Аммо қалбида бундай хаёл бўлмаса, у бундан мустасно.

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

01 Feb, 17:54


#Ҳадис_595

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир».

Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

Изоҳ: Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

Али розияллоҳу анҳудан сўрашди: "Эй Абул Ҳасан бизга дунёни сифатлаб беринг?". У зот: "Қисқа қилайми ёки узунроқ?"- дедилар. Улар: "Қисқароқ қилинг"- дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми жаҳаннам".

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

19 Jan, 11:07


#Ҳадис_594

📚Анас ибн Молик розияллоҳу айтадилар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва аврат тукларини қиришда қирқ кундан оширмаслигимиз белгилаб берилди».

Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

Шарҳ: Саҳобийни «Бизга.... белгилаб берилди» сўзи Набий ﷺ айтган эканликларига далолат қилади. Бу тўрт амалда давомий бўлиш суннат ҳисобланади. Мўйловни лабга тушган қисми олинади (ҳаммасини қириш шарт эмас).  Тирноқлар имом Нававийни сўзига кўра аввал ўнг қўлни кўрсатгич, ўрта, номалум, ингичка ва бош бармоғи олинади сўнгра чап қўлни ингичка бармоқдан бошлаб бош бармоққача олинади (Бу ҳақида аниқ бир ҳадис йўқ). Қўлтиқ тукларини ҳадисда келганидек юлиш афзал, чидай олмаса қирса ёки тук тўкувчи крем суртса ҳам бўлади. Аврат тукларини эса олди ва орқа томонларини олади, машаққат бўлмаса афзали қириш ва лекин қолган услублари ҳам жоиз. Мана бу тўртта иш қирқ кундан кечикиб кетмаслиги керак!

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

15 Jan, 16:50


Ey Robbim, meni qaytargin...

#quran

Sahih Hadislar kanali🕌

11 Jan, 18:41


#Ҳадис_593

📚Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ ﷺ насихат қилиб дедилар: «Эй ўғлим, қачонки уйингга кириб борсанг, аҳли оилангга салом бериб киргин. Шунда сенга ҳам аҳли оилангга ҳам барака бўлади».

✍️Термизий ривояти

Шарҳ: Киши агар уйига кирса, салом бериши мустаҳаб(қилса яхши қилмаса зарари йўқ) амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтадики: «Агар уйларга кирсанглар, бир-бирларингизга Аллоҳ таоло тарафидан бўлган пок баракали саломни айтинглар» (Нур: 61).

Агар уйга кирсангиз аҳлингиз бўладими ёки тенгдошларингиз ва шу кабилар бўладими салом беринг, чунки бу суннатдан.

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

29 Dec, 05:02


#Ҳадис_592

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ғами дунё бўлса Аллоҳ унинг ишларини тарқатиб юборади ва фақирлигини кўз ўнгига қилиб қўяди, дунёдан эса фақат унга битилгани насиб қилади. Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини жамлаб қўяди ва тўқлигини қалбига жойлайди, дунё унинг олдига мажбур ҳолатда келади».

Термизий ривояти

Шарҳ: Қайси бир банданинг асосий ғам-ташвиши охират бўлса, қиёматда Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга дохил бўлиш бўлса, Аллоҳ бундай банданинг қалбида бойлик ва қаноат пайдо қилади ҳамда кўзини тўқ ва хотирини жам қилиб қўяди. Энди у бойлик васвасасига учмайдиган, ҳою ҳаваслар гирдобидан озод ва хотиржам бир бандага айланади. Бундай бандага тақдирида ёзилган ризқи ҳеч бир қийинчиликсиз келади.

Молик ибн Динор айтади: “Дунёни ўйлаб қанчалик ташвинлансанг, охират ғами қалбингдан кўтарилади. Охиратни ўйлаб қанчалик ташвишлансанг, дунё ғами қалбингдан кўтарилади”.

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

17 Dec, 13:56


#Ҳадис_591

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Келажакда умматимдан бир қавмлар чиқадики, улар Қуръонни сутни ичгандек ичишади».

Бухорий ривояти

Манавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Улар Қуръонни маъноларни тадаббур қилмай ва ҳукмларини тааммул қилмай тилларидан ўтказишади. Балки тилларидан сут қандай тез ўтса шундай ўтиб кетади» ("Файзул қодир (1/118).

Изоҳ: Бу гап ҳақида озроқ фикр юритсак биз ҳам намозда фотиҳани тилимиздан қандай тез ўтказаётганимизни биламиз. Унутманг намозингиздаги сура ва дуоларни тушуниб ўқиган миқдорингизга қараб ажр оласиз!

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

15 Dec, 07:57


#Ҳадис_590

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Олди-соттида ва қарзини талаб қилишда бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!»

Бухорий ривояти

Шарҳ: Инсон нарса сотаётганида ноинсофлик қилиб нарҳини тушмай туриб олмаса, сотиб олаётганида ҳаддан зиёд нарҳини пастга уриб торлик қилмаса ва қарзни талаб қилаётганида имконсиз инсонга қаттиқ талаб қилмай кенглик қилса, Аллоҳ ҳам унга мана шундай муомала қилиб гуноҳларидан ўтиб юборади.

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

07 Dec, 00:26


#Ҳадис_589

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».

Муслим ривояти

Шарҳ: Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда. Оят ўқишни билмайдиганлар Қуръонни mp3 кўринишда қўйиб қўйса ҳам бўлади (валлоҳу аълам).

Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.

   ↓Обуна бўлинг↓

@Sahih_Hadislar_kanalli🫀

Sahih Hadislar kanali🕌

17 Nov, 05:13


#Ҳадис_588

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар».

Муттафақун алайҳ

Шарҳ: Иситма жаҳаннамнинг бир ифори бўлиб, бу дунёга инсонларга эслатма, ибрат ва мусулмонларни гуноҳларига каффарот бўлиши учун юборилган. Олов сув билан ўчирилгани каби иситма сув билан совутилади. Иситмаси бор инсоннинг танасига муздек латтани қўйиш фойдали, афзали тиббий мутахасислар маслаҳати билан қилингани.

Набий ﷺ вафот этишларидан олдин бемор бўлиб ётганларида иситмалари кўтарилди. Шунда у зот ﷺ устларидан етти марта мешдан сув қуйишларини буюрганлар.

Иситмани тушириш учун қўлланадиган дори воситалари, тиббий чора-тадбирлар кўп бўлишига қарамасдан, Набий ﷺнинг тиббий кўрсатмалари энг фойдали услублигича қолмоқда. Кўп ҳолларда беморнинг иситмаси бирданига кўтарилиб кетиб, кўплаб дори-дармонлар ҳам таъсир қилмайди. Ана шу пайтда шифокорлар беморнинг устидан сув қуйиш, уни сув билан совутиш чорасини қўллайдилар ва самарали натижага эришадилар.

   ↓Обуна бўлинг↓
@Sahih_Hadislar_kanalli🫀