🌱Iyman🌙 @blog_iyman Channel on Telegram

🌱Iyman🌙

@blog_iyman


Ким бизни хайр ила ёд этса, унинг хам ёди дунёда хайрли бўлсин.

©Жалолиддин Румий.

🌱Iyman🌙 (Uzbek)

🌱Iyman🌙 kanali - bu sizga hayrlar bilan to'ldirilgan blog. Bu yerda ma'nolarga bo'lgan ishoningizni qo'llab-quvvatlash uchun motivatsiya maqolalari, fikr-mulohazalar va hayot bilan bog'liq savollar muhokama qilinadi. Kanalda, sufiy o'zbek adibining so'zlaridan iborat ifodalardan ham foydalaniladi. Siz bu blogda o'zingizga zarar kelsa, motivatsiyangizni oshirish va o'z hayotingizga yangi yondoshuvlar qo'shish uchun kerakli ma'lumotlarni topasiz. Iyman kanali sizni eng yangi g'alaba va yutuqlarga yo'l yo'l ko'rsatadi. Agar siz ham dunyoqarashida hayrlar izlashda bo'lsangiz, Iyman kanaliga obuna bo'ling va hayotingizda yangi ovozlar oching!

🌱Iyman🌙

07 Feb, 06:05


Ҳалол ва ҳаром

Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди:
- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.
- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шундай.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Feb, 05:04


Дерларки: «Солиҳ ва яхши дўст юзидан мушки анбар таратаётганга ўхшайди. Агар сенга бермаса ҳам, ҳидидан фойдаланасан. Ёмон дўст темирчининг аччиқ, тутун пуркайдиган дам берувчи қўрига ўхшайди, ундан чиқаётган ҳарорат сени куйдирмаса-да, талх тутуни билан беҳузур қилади».

📚"Мукошафатул қулуб".
©Абу Хомид Ғаззолий.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

30 Jan, 08:28


🖊 Imom ibn Qoyyum Al-Javziy aytadilar:«Kimning VAQTI Alloh uchun bo'lmasa, bas o'lim unga hayotdan(yashashdan) hayrliroqdir(yaxshiroqdir)!»

📚 "Dard va Davo Kitobi" 186

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

29 Jan, 10:36


وَأَمَّا الَّذِينَ سُعِدُوا فَفِي الْجَنَّةِ خَالِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ إِلَّا مَا شَاءَ رَبُّكَ عَطَاءً غَيْرَ مَجْذُوذٍ

Baxtli qilinganlar jannatdadirlar. Modomiki, osmonlaru yer bor ekan, ular unda mangu qoluvchidirlar. Robbing hohlaganlar mustasno. Bu kesilmas atodir.

Hud surasi, 108-oyat

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

29 Jan, 00:50


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

 
@blog_iyman

🌱Iyman🌙

28 Jan, 17:32


📜Imom Shofe'iy rahimahulloh aytdilar:

"Menga erkakning bitta xotin bilan qanoatlanishi yoqadi, garchi unga ko'proq ruxsat berilgan bo'lsa ham."

📚Manba: Imroniy, 11-jild, 189-bet

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

28 Jan, 03:05


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

 
@blog_iyman

🌱Iyman🌙

27 Jan, 06:50


Абу Умома розияллохуу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг Аллоҳ таолога энг яқини, уларга биринчи бўлиб салом берадиганларидир”.

(Абу Довуд ривояти).

🌱Iyman🌙

27 Jan, 04:16


Muhammad ibn Sobih rohimahulloh aytadilar:

"Musibat bitta. Besabrlik esa uni ikta qiladi"

(At-tazkirotul-hamduniyyah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

26 Jan, 05:43


Hammod ibn Said rohimahulloh dedilar:
"Abu Atiyyaga oʻlim soati kelganida qoʻrqdi. Shunda unga:
- Oʻlimdan qoʻrqyapsizmi? - deyishdi.
- Nega qoʻrqmas ekanman, axir oʻlim eshik qoqib turgan boʻlsa, qolaversa, oʻlgach qayerga olib borilishimni bilmayman, - dedi".

("Tarixu dimashq", 35/351)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Jan, 09:41


Хазрат Усмон розияллоху анху бундай дейдилар:"Мен Расулуллохﷺ дан эшитганман.У киши айтадиларки:

"Қабр охират йулининг биринчи қуналғасидир.Агар киши қабрдаги суроқдан омон чиқса,ундан у ёғи осон кечади.Агар у ерда суроқдан омон чиқмаса, у ёғи машаққатли булади".

📚"Мукошафатул қулуб".
Абу Хомиб Ғаззолий.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Jan, 02:01


#Хадис

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»

Дорақутний  ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Jan, 05:33


Обрўйинг, мансабинг, куч-қувватинг, мол-давлатинг ва ҳатто соғлигинг сени тарк этиши мумкин. Аммо вафодор ёринг ҳеч қачон, ҳеч бир ҳолатда сени ташлаб кетмайди.

Шундай кунлар учун ҳам танловда шошилма!


IkromSharif

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Jan, 01:34


Хазрат Алидан(розияллоху анху):

"Нима учун мозорга яқин жойда яшайсиз?"-деб сурашди.
"Мозор(қабр)лар мени энг яхши ва содиқ қушниларим. Улар тилларни ёмон суз айтишдан қайтариб, охиратни эслатади",- деб жавоб бердилар.

📚"Мукошафатул қулуб".
Имом Ғаззолий.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Jan, 16:35


لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

🌱Iyman🌙

20 Jan, 07:23


Мужохид дейди:

Одамзод улган чоғида унга биринчи булиб қабр чуқури хитоб қилади:

"Мен хашарот уясиман. Мен ёлғизлик, мен ғурбат, мен зулмат уйиман. Мен сенга хозирча шуларни тайёрладим. Сен менга нима хозирлаб келдинг?"

📚"Мукошафатул қулуб".
Абу Хомид Ғаззолий.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Jan, 01:56


•Пайғамбарларнинг китобларида ўқидим. Ким ғийбатдан тавба қилиб ўлса, у жаннатга кирувчиларнинг охири бўлади. Ким ғийбатни давом эттириб ўлса, у дўзахга кирувчиларнинг биринчиси бўлади.

©Каъбул Ахбор рохимахуллох

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Jan, 08:14


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга дўзахга ҳаром бўлган кишини айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалби юмшоқ, одамларга яқин, ҳожатбарор киши», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Jan, 03:04


"Банданинг тавба қилиш муҳлати ўлим фариштаси унинг руҳини олишга келгуничадир. Агар ўлим фариштаси келса, тавба қабул қилинмайди".

Али розияллоҳу анҳу

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

18 Jan, 13:35


•Бир ишга қўл уришдан олдин ўзини текшириб кўрган кишини Аллоҳ раҳматига олсин. Ахир ҳар бир ишдан олдин кишининг нияти бўлади. Агар қилмоқчи бўлган амали Аллоҳ учун бўлса, уни амалга оширсин. Аллоҳ учун бўлмаса, тўхтасин!

©Ҳасан Басрий рохимахуллох.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

18 Jan, 02:29


Payg'ambar ﷺ dedilar:
Qiyomat kuni xatolari eng ko'pi deb topilgan odamlar botilga (behuda so'z) eng ko'p sho'ng'igan kishilardir.

📝Ibn Abu Dunyo rivoyati.
📚"Til ofatlari" kitobidan.
✏️Imom G'azzoliy.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

17 Jan, 16:33


#Yomon_ulfatlar

Alloma Usaymin rahimahulloh aytadi:

«Qancha-qancha odamlar toʻgʻri boʻlishni istaydi, lekin yomon ulfatlari tufayli toʻgʻri boʻlolmay qolaveradi. Qachoniki ulardan yiroqlashsa, mana shu toʻgʻri yoʻlga hidoyatlanishga sabab boʻladi».

(«Nur aladdarb», 374).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

16 Jan, 16:50


ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва Қайюм сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

16 Jan, 02:14


Ibn Qayyim rahimahulloh aytadi:

قال ابنُ القيِّم رحِمه اللّٰه:
«فَمن يبس لسَانُه عَن ذِكر اللّٰه تعَالىٰ تَرطَّب بكلِّ بَاطلٍ وَلغوٍ وفُحشٍ!»

‏الوَابِل الصيِّب (٨٨).

«Kimning tili Alloh taoloning zikridan qurisa (toʻxtasa), har qanday botil, lagʻv va buzuqlik bilan hoʻllanadi (soʻzlaydi)».

«Al-vabil as-soyyib», 88.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

14 Jan, 13:12


Mo'jiza
Siz qachonki hammasi tugadi deb o'ylaganingizda, Alloh o'ylamagan tomoningizdan yechim yuborishi.

🌱Iyman🌙

14 Jan, 08:02


Ҳаётда ҳам худди шу тулки каби хато қилишингни пойлаб ўтирганлар кўп.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

14 Jan, 06:27


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Amal qabul bo'lmasligidan qo‘rqish amaldan-da qiyindir"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

13 Jan, 11:58


اللهم أزهر حياتي بحبك و رضاك
"Allohim, hayotimni Sening muhabbating va roziliging bilan guldek go‘zal qilgin."

🌱Iyman🌙

13 Jan, 11:30


•Ҳеч қачон икки тилли ва икки юзли бўлма. Яъни қалбинг фожир-у, ўзинг одамлар мақтайдиган сохта тақводорлардан бўлиб қолма!

©Муҳаммад ибн Абу Оиша рохимахуллох.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

12 Jan, 13:53


Odamlar haqida hukm chiqarishdan oldin Payg'ambarimiz ﷺ ning:

"Qalbini yorib ko'rdingizmi?" degan hadisini unutmang.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

12 Jan, 05:19


•Ким бир амални қилса, Аллоҳ унга ўша амалнинг либосини кийдириб қўяди. Яхши амалга яхши либос, ёмон амалга ёмон либос!

©Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

11 Jan, 08:13


لا حول و لا قوة إلا بالله

🌱Iyman🌙

11 Jan, 06:48


Бу ерда табассум тугайди, тортишувлар тугайди, қайсарликлар тугайди, иккиюзламачиликлар тугайди, очкузлик тугайди, гузаллик, бойлик ва ғурур йуқолади...

🌱Iyman🌙

11 Jan, 02:09


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Uyda yashovchi bo‘lmasa uy xarob bo‘lgani kabi qalbda mahzunlik bo'lmasa qalb xarob bo'ladi"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

10 Jan, 08:30


Erkakning taqvosi nazarni tiyishdan boshlansa,
ayolning taqvosi nazarni jalb qilmaslikdan.

Mubashshir Ahmad.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

10 Jan, 02:43


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Ilmiga amal qilmaydigan olim ustiga suv tomsa sirpanib tushib ketadigan silliq tosh kabidir"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

09 Jan, 17:08


رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

🌱Iyman🌙

09 Jan, 07:11


Har bir yashirin ishning guvohi vijdondir.

Umar ibn Hattob roziyallohu anhu.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

09 Jan, 02:34


Ibn Qoyyim rohimahulloh aytadi:

“Qalbda qattiqlik bor. Uni Allohning zikrigina yumshatadi. Shunday ekan, banda qalbidagi qattiqlikni Allohni zikr qilish bilan davolashi kerak”.

«Al-vabilus soyyib», 171.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Jan, 07:31


•Жон чиқар вақтида чанқоқликдан роҳат топишни ва иймон билан кетишликни ва шайтондан нажот топишликни ирода қилсангизлар, бу ойни аксарини рўзадор ҳолда ўтказинглар ва олдинги қилган гуноҳларга надомат қилинглар ва ҳамма махлуқотларни яратгувчи (Аллоҳни) зикр қилинглар жаннатга Роббингизнинг саломи билан кирасизлар.

©Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Jan, 02:12


Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар

(Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Jan, 09:14


Shayxul Islom Ibn Taymiyya rahimahulloh dedi:

فإن القلب إذا كان رقيقًا لينًا كان قبوله للعلم سهلاً يسيرًا ورسخ العلم فيه وثبت وأثَّر، وإن كان قاسيًا غليظًا كان قبوله للعلم صعبًا عسيرًا.

«Agar qalb yumshoq va muloyim boʻlsa, ilmni qabul qilishi oson va yengil boʻladi. Ilm unda chuqur ildiz otadi, mustahkam oʻrnashadi va taʼsirini koʻrsatadi. Ammo qalb qattiq va dagʻal boʻlsa, ilmni qabul qilishi qiyin va mashaqqatli boʻladi».

📚 «Fatvolar toʻplami» (9/315).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Jan, 03:02


Birodaring muhabbati doimiy bolishini istasang uning yomonligini unut.

Ibn Abdur-barr rohimahulloh

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

06 Jan, 08:16


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

06 Jan, 01:41


Ҳасан Басрий жанозадан сўнг сўради: "Агар маййитга қайта ҳаёт берилса, у нима қиларди"..?

Одамлар: "Тавба қиларди. Ҳаромдан қочиб, ибодатга киришарди".

Ҳасан Басрий: "У буни бой берди. Лекин сизда ҳали фурсат бор, қани боринглар, айтганларингизга ўзингиз амал қилинглар"!

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Jan, 06:38


Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди:
- Бахтли инсон ким?
Ибн Қудома шундай дебди:
- Нафаси тўхтасада, ҳасанотлари тўхтамайдиган киши!

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Jan, 02:29


Sen ko‘nglingdan o‘tkazgan kishi, seni ko‘nglidan o‘tkazadi. Ruhlar tili ishonchlidir.

Shams Tabriziy

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

04 Jan, 15:52


Uy Madinaga, darsliklar Islomga, muallim bo'lmish ota-ona esa bosh muallim Muhammad sollallohu alayhi vasallamga tobe bo'lsa, o'sha xonadonlardan Mus'ablar, Fotimalar dunyoga keladi.

🌱Iyman🌙

04 Jan, 13:17


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Kim dunyo shahvatlariga g‘olib kelsa, shayton uning soyasidan ham qo‘rqadi"

(Zammul-havo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

04 Jan, 02:40


«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».

Имом Бухорий ривояти

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

03 Jan, 14:17


Хадеб узингиз учун дуо қилавермай уммат учун хам суранг...

‼️Химматли булинг.

🌱Iyman🌙

03 Jan, 09:26


«Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, У Зотга такбир, ҳамд  ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўмин(мўмина)дан кўра афзал ҳеч ким йўқдир».

Имом Насоий ривояти

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

03 Jan, 01:19


#Zikr

Ko‘p gapirganingiz sayin xatolaringiz ko‘payaveradi, faqat Allohning zikri unday emas. Ko‘p zikr qilganingiz sayin xatolaringiz o‘chirilaveradi....

© Shayx Ahmad Iso Ma’saroviy


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

02 Jan, 13:10


- Adolat bormi? - dedim.
-Kuli bor kerak bo'lsa,-dedi

- Kulini nima qilaman, - dedim.
- Yonganini isbotlaysan, - dedi.

🌱Iyman🌙

02 Jan, 12:55


"Ким яширин гуноҳ қилган бўлса, яширин тавба этсин. Ким ошкор гуноҳ қилган бўлса, ошкор тавба этсин. Албатта одамлар айблайдилар ва кечирмайдилар. Аллоҳ эса кечиради ва айбламайди".

Маймун ибн Миҳрон


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

02 Jan, 07:12


Ertaga rayhonlar qayta gullaydi, qayg’ular unutiladi va ularning o’rnini qalbga tasalli beruvchi narsalar egallaydi

🌱Iyman🌙

02 Jan, 01:51


"Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг иложиси йўқ. Шундай экан, амалингни ҳам, ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил".

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

01 Jan, 15:28


Агар, олдингдаги барча йўллар беркилиб қолса, албатта Аллоҳ таоло бирор кимса билмайдиган махфий йўлни кўрсатиб қўяди.

Жалолиддин Румий

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

01 Jan, 05:15


Alloh taoloning sizga bergan ne’matlaridan biri shuki, u dunyo haqiqatini yoshlik chog‘ida ko‘rsatib qo‘ygani, toki umringizni uning ziynatiga havas qilib, behuda sarf qilmasliging uchun.
Bas, buyurilganidek to'g'ri yashang, xohlaganingizdek emas.

🌱Iyman🌙

01 Jan, 02:13


#1587

Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Kim o'z nafsini tanisa, odamlar u haqida aytgan gaplari unga zarar qilmaydi"

(Al-aqdul-farid)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

31 Dec, 15:01


Бугун Ражаб ойининг биринчи кечаси. Хаммага муборак булсин.
Хайрли ва барокатли булсин.

🌱Iyman🌙

31 Dec, 14:53


Кетган йилга Алхамдулиллах.
Куп сабоқ бергани учун, яхши ва кунгилсиз кунлар учун, яқинларимиз соғлиги саломатлиги учун.

Янги келаётган йилга
Бисмиллах...........

🌱Iyman🌙

31 Dec, 08:56


•Тавба қилувчилар мажлисига шошилинг, чунки, улар қалблари ҳалим зотлардир.

©️Хазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

31 Dec, 02:06


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Abrorlar (yaxshilar) qalblarida yaxshi amallar qaynaydi. Fojirlar (yomonlar) qalblarida yomon amallar qaynaydi. Alloh sizlarni himmatlaringiz nimaga ekanini ko‘rib turibdi. Himmatinglar nima bilan qaynashiga qaranglar"

(Sifatus-sofvah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

30 Dec, 14:36


Molik ibn Dinor rohimahulloh aytadilar:

"Bandaga qalbi qattiqlikdan-da oshiq jazo yo‘q"

(Sifatus-sofvah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

30 Dec, 04:57


Дуст бу - сени жаннат ёки дузах томон етаклайдиган зинапоядир.

🌱Iyman🌙

30 Dec, 03:05


•Кўпчилик ёктирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир! Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Кайсиси билан имтиҳон қилинсам ҳам, хотиржамман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам килиш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор.

©Абдуллоҳ ибн Масъуд родияллоху анху.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Dec, 13:18


Yahyo ibn Abu Kasir rohimahulloh aytadi:

Sehrgar bir yilda buzgan aloqalarni, gap tashuvchi bir soatda buzadi!

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Dec, 03:31


Qabrdagi bandaning holi neʼmatlanish yo azobda, hibsda yo hurlikda koʻkrakdagi qalbga oʻxshaydi. Agar qabringdagi holingni bilmoqchi boʻlsang, koʻksingda qalbingga boq!

Ibn Qoyyum rohimahulloh

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Dec, 14:04


• Baʼzilar seni taqvoli deb bilishadi;
• Baʼzilar uchun esa gunohkorsan;
• Baʼzilar axloqli deb bilsa;
• Baʼzilar sohtakor deb biladi.

Faqatgina sen oʻzing o’z nafsing haqida xabardorsan. Va yana shunday sirlar ham bor-ki, u sen va Alloh oʻrtasida sirdir.

Shuning uchun seni maqtaydiganlarning maqtovlari seni aldab qoʻymasin.
Ayblaydiganlarning ayblovlari esa seni mahzun qilmasin.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Dec, 06:32


"Одам алайхиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган хамда охиратда Жаннатда хам давом этадиган амал иккитадир: ИЙМОН ва НИКОХ".

📜Ибн Обидин рахимахуллох.
📚"Бахтиёр оила" китобидан.
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Dec, 02:50


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи» ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир»

Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

Маъноси: Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

06 Dec, 10:52


Shaqiqul-balxiy rahimahulloh aytadilar:

"Agar bugun o'lib qolsanglar Alloh sizlardan ertaning namozini talab qilmagani kabi, sizlar ham undan ertaning rizqini talab qilmanglar. Ehtimol unga yetmasliginglar ham mumkin"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

06 Dec, 04:36


Биз бойликни мол-мулкдан излаб юргандик. Кейин билсак, бойлик қаноатда экан.

Сулаймон Доримий

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Dec, 16:51


‏قال ميمون بن مهران: إني أتصدق وأجد مالي يزداد.
‏فتصدق صاحبه فقال: تصدقت فوجدت مالي ينقص.
‏فقال ميمون: أنا أعامل ربي بيقين وأنت تُجرِّبه.

Maymun ibn Mihron rohimahulloh:
– Har safar sadaqayu ehson qilganimda molu davlatim ziyoda boʻlganini koʻraman, - dedilar.
Shunda bu soʻzlardan taʼsirlanib u kishining doʻsti ham sadaqayu ehsonlar qildi va:
– Mana, men ham sadaqayu ehsonlar qildim, ammo molu davlatim koʻpaymayapti-ku, aksincha, ozayganini koʻryapman, - dedi.
Shunda Maymun ibn Mihron rohimahulloh:
– Men Rabbimning vaʼdalariga chin iymon va ishonch ila munosabatda boʻlaman, sen esa U Zotni sinamoqchi boʻlyapsan-da,
- deb javob berdilar.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Dec, 08:18


Йиқилди деб ўйламанг,
Ўйламанг, синдим, чўкдим.
Келгуси баҳоргача,
Фақат баргимни тўкдим.


Жалолиддин РУМИЙ

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

05 Dec, 01:01


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ минбарда турганларида бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай одам яхши одам?» деб сўради.
Расулуллоҳ ﷺ: «Одамларнинг яхшиси–қорироғи, тақводорроғи, амри маъруф қилувчироғи, наҳйи мункар қилувчироғи ва силаи раҳм қилувчироғи», дедилар.


✍️Аҳмад ривояти

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

04 Dec, 09:37


Imom Ahmad oʻta nochor kambagʻalgina hayot kechirganlar. Xalifalar qistab pul tiqishtirsa ham olmaganlar. Luqmamga shubhali narsa aralashmasin, deb.

▶️Oʻshanday roʻzgʻorga, hayotga faqat oxiratdan umidi bor buyuk ayolgina sabr qila oladi, xalos!...

🌱Iyman🌙

04 Dec, 06:37


•Тавбани тилингиздан қалбингизга шундай туширингки, гуноҳлар сизни кўрганда йўлини ўзгартирсин!

©Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

04 Dec, 01:59


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар»

(Имом Бухорий ривоят қилган).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

03 Dec, 13:31


•Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда;
•Хасабнинг офати – фахрланишда; •Илмнинг офати – эсдан чиқаришда;
•Шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда;
•Саховатнинг офати – исроф қилишда;
•Назарнинг офати – мақтанишда, •Ибодатнинг офати – сусткашликда;
•Диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир.

©Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

03 Dec, 07:11


Sahobalarning biridan rivoyat qilinadi:"Bir kishi menga savol qildi, tashna odam muzdek suvga qanday chanqoq bo'lsa, men u kishiga javob berishga undanda chanqoq edim. Lekin shu zahoti javobdan o'zimni tiydim, ortiqcha gapirib qo'yishdan qo'rqdim".

#Bilgin

Ortiqcha gapning chegarasini ko'rsatish mushkul Ammo, eng muhumi Alloh taoloning kitobida chegaralangan:

"Ularning ko'p  maxfiy suhbatlaridan agar sadaqa berishga yoki odamlar o'rtasini isloh qilishga buyurgan bo'lmasalar, hech qanday foyda yo'qdir".
(Niso,114)

📚Til ofatlari kitobidan
Imom G'azzoliy

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

03 Dec, 02:41


Imom Ibn Qayyim rahimahulloh aytadilar:

“Qalbni buzuvchi beshta narsa bor”

1. Odamlar bilan koʻp aralashish.
2. Keragidan ortiqcha yeb ichish.
3. Koʻp uxlash.
4. Allohdan boshqaga bogʻlanish.
5. Uzun orzular.


📚Ibn al-Qayyimning “Madarij as-Salikin” kitobidan (1/451).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

02 Dec, 17:25


•Дўстингга барча меҳр-муҳаббатингни бергин-у, барча хотиржамликни бериб қўйма. Унга барча ҳамдардликни бергин-у, асло барча сирларингни бериб қўйма.

©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

02 Dec, 07:02


Rivoyat qilinadiki, Luqmoni Hakim Dovud alayhissalomning huzuriga kirdi. Dovud alayhissalom sovut to'qib o'tirgan edi. Luqmoni Hakim shu paytgacha sovutning nimaligini bilmasdi. Shuning uchun ko'rayotgan narsasidan ajablandi, hatto bu haqda so'ramoqchi ham bo'ldi. Ammo qalbidagi hikmat uni savol berishdan to'sdi, nafsi tiyildi.

Ishni tugatgach, Dovud alayhissalom o'rnidan turdi. Sovutni kiyib:"Jang uchun  qanday yaxshi sovut bo'ldi!" deb qo'ydi. Keyin Luqmonga yuzlanib:

"Jimlik hikmatlarga to'la! Faqat uni qiluvchilar oz"-dedi.

Qarang, ilm savolsiz hosil bo'ldi, savolga hojat qolmadi.

📚Til ofatlari kitobidan
Imom G'azzoliy

🌱Iyman🌙

02 Dec, 03:23


•Ким ўзини дунёга бағишласа, дунё унга дафн қилиниши учун бир парча ер беради.
•Ким ўзини Аллоҳга бағишласа, Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ерчалик бўлган жаннат ато этади.

©Имом Шаъровий рохимахуллох.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

01 Dec, 12:19


#Хадис

Саҳобалар: «Ё Росулуллоҳ сиз учун Дажжол фитнасидан ҳам қўрқадиганроқ кимса борми?», деб сўраганлар.
- Шунда Росулуллоҳ ﷺ:
«Ҳа, адаштирувчи имомлар», деб жавоб берганлар.


✍️Бухорий ривояти

✍️Шайх Абдулазиз Торифий айтди: «Ёмон олим фитнаси Дажжол фитнасидан қаттиқроқ. Чунки Дажжол омма халқни фитналантирса, ёмон олим хосу, омни бирдек фитнага солади».

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

23 Nov, 07:20


Умар ибн Абдулазиз рохимаҳуллоҳ:
«Ким гапираётган гапи учун савоб ёки гуноҳ ёзилишини билса, сўзи камайиб, фақат фойдали гапларнигина гапирадиган бўлиб қолади».

(«Баҳжатул мажалис», 4/488)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

23 Nov, 01:50


Shaqiqul-balxiy rahimahulloh aytadilar:

"Kim Allohni tanish darajasini bilishni istasa, Alloh va'da qilgan va odamlar va'da qilgan narsalarning qaysi biriga qalbida ishonchi komilroq ekaniga qarasin"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Nov, 18:24


Ма Шаа Аллох

🌱Iyman🌙

22 Nov, 18:24


Хажга борганларни хажлари хайрли булсин)

🌱Iyman🌙

22 Nov, 18:11


Хаж қилмаяпсизларми???)

🌱Iyman🌙

22 Nov, 17:02


•Энг буюк ҳаж - бир кўнгилга йўл топиб киришдир!

©Мавлоно Жалолиддин Румий

🌱Iyman🌙

22 Nov, 10:23


-Alloh taoloning bandasiga qilgan eng yaxshi sadaqasi uning qalbida O’zini eslatib qo’yganidir… 

Hasanxon Yahyo Abdulmajid.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Nov, 04:52


Жума намозидан сунг ахлингизга гул ва китоб олишни унутманг!!!

🌱Iyman🌙

22 Nov, 04:51


Хар кимга хам шундай мухаббат насиб этсин.

🌱Iyman🌙

22 Nov, 02:48


Энг кучли муҳандислик – тушкунлик дарёси устидан умид кўпригини қуришдир.

🌱Iyman🌙

22 Nov, 02:24


Албатта бир Жумангиз Маккада булсин.

Ин Шаа Аллох. Айём муборак!

🌱Iyman🌙

22 Nov, 01:03


Shaqiqul-balxiy rahimahulloh aytadilar:

"Agar senga beruvchilar suyukli bo'lsa sen dunyo ahlidansan. Agar sendan oluvchilar senga suyukli bo'lsa sen oxirat ahlidansan"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Nov, 18:21


Қалбимизда, дуоларимизда яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳингда асра!

🌱Iyman🌙

21 Nov, 18:20


Аллоҳим!
Бизларга Ўзинг рози бўлган нарсани кўрсат, Ўзинг рози бўлган нарсани эшиттир, Ўзинг рози бўлган нарсани сўзлат, бизларни тоатинг йўлидаги амалларда собитқадам қил.

🌱Iyman🌙

21 Nov, 17:55


Ba'zilar hayotingga ne'mat bo'lib keladi, ba'zilar esa dars bo'lib keladi. Sen ne'matni qadriga yet, darsdan esa ta'lim ol.

🌱Iyman🌙

21 Nov, 12:23


•Агар бу дунёда балоларга гирифтор бўлётган бўлсанг Аллоҳ сени севганини бил! Бу азал қисматидир буни ҳам тушун. Мавло таёғидан лаззат олмаган, муҳаббат давосида содиқ эмаслигини билсин...!

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Nov, 09:57


•Роббим, мендан рози бўлсанг бас, бутун дунё менга жаҳл қилса ҳам, мендан юз ўгирса ҳам, аҳамияти йўқ.
Сен билан ўртамиздаги ҳар нарса маъмур бўлгач, олам билан ўртамдаги ҳамма нарса харобаға айланса-да, фарқи йўқ.
Кўкқисдан қуёш ботса, ой қулаб тушса, юлдузлар бир-бир тўкилса, қоронғилик барча шакл-шамойилларни йўққа чиқарса ва олам ўзини йўқотса ҳам, абадий севгилим қалбимда ошкордир.
Кўнгил оинам мутлақ гўзаллигингни аниқ-тиниқ кўрсатади.

©Биби Робия аль-Адавия қуддиса  сирруҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Nov, 08:39


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

"Amal qila olmaganingga yarasha osiylik ham qilma"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Nov, 07:15


•Бир одамни айблаб, эй қашшоқ, дедим, шундан сўнг ўзим қирқ йил қашшоқ бўлдим”.

©Ибни Сиррин рохимахуллох.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Nov, 01:34


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

"Shahvatni kesishni istasang o'limni ko‘p esla"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Nov, 09:38


«Devorning ham qulogʻi bor» degan gapni «Farishtalar hammasini yozib turadi» degan gapga almashtirganimizda, faqat gunohidan qoʻrqadigan va Rabbidan umid qiladigan avlod yetishtirgan boʻlar edik.

Shayx Shaʼroviy

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Nov, 02:19


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

"Kim hikmat berilishini istasa Allohga isyon qilmasin"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

18 Nov, 09:08


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

"Yomonliklaringni qanday berkitsang yaxshiliklaringni ham shunday berkit"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

18 Nov, 00:18


Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.

©️ Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

17 Nov, 12:11


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

"Bandaning amali kamaygan sari g‘amga mubtalo bo‘laveradi"

(Hilyatul-avliyo)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

17 Nov, 02:57


Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дунё Аллоҳники бўлсада уни Аллоҳ наздида қадри йўқ. Энди у сеники  бўлмагач сенинг наздингда ҳам қадрсиз бўлсин»

(Ҳилятул-авлиё).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

16 Nov, 07:52


Nabiy ﷺ dedilar:

يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: وَعِزَّتِي لَا أَجْمَعُ عَلَى عَبْدِي خَوْفَيْنِ، وَلَا أَجْمَعُ لَهُ أَمْنَيْنِ، إِذَا أَمِنَنِي فِي الدُّنْيَا أَخَفْتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَإِذَا خَافَنِي فِي الدُّنْيَا أَمَّنْتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ.

«Alloh azza va jalla dedi: Izzatim haqqi, bandamga ikki qoʻrquvni jam qilmayman, unga ikki xotirjamlikni ham jam qilmayman. Agar mendan dunyoda xotirjam boʻlsa, qiyomat kunida qoʻrqitaman. Agar mendan dunyoda qoʻrqsa, qiyomat kunida xotirjam qilaman».

📚 Ibn Muborak «Zuhd» (157). Alboniy «Silsila as-Sahiha» (742)da hasan dedi

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

16 Nov, 02:37


Yetmish marta tavbangni buzsang ham yana tavba qil.

©Abu Bakr roziyallohu anhu

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

15 Nov, 06:35


•Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!.

©Хазрати Умар розияллоҳу анҳу.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

13 Nov, 00:15


Қийин кунларингда атрофингда ҳеч ким қолмаса, билки муаммоларинг Аллоҳнинг зиммасига ўтибди. У Зот сенга кифоядир, шунга қувонавер!

© Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

12 Nov, 13:44


Toki, borar joyimni unutib qo'ymay(

🌱Iyman🌙

12 Nov, 13:43


Agar DUNYOGA berilib ketsam...
Menga O'LIMNI eslatib qo'yinglar.

🌱Iyman🌙

12 Nov, 13:37


Bir a’robiyga:
«Robbingga chiroyli duo qila olasanmi?” deyishdi.

«Ha” , dedi u.

«Qani, duo qil-chi?” deyishdi. Shunda u:

«Allohim! So‘ramasak ham bizga Islom ne’matini ato qilding. Endi so‘raganimiz – jannatdan bizni mahrum qilma!” dedi.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

11 Nov, 09:31


In Shaa Alloh

🌱Iyman🌙

11 Nov, 09:31


- Mahzun boʻlma!
Bir kun shu sinovlarga qilgan sabring seni albatta baxt tomon yetaklaydi...

🌱Iyman🌙

11 Nov, 08:33


Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган.

©Шамс Табризий
..

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

11 Nov, 05:03


Ibnul Qoyyim rohimahulloh dedilar:
"Doimiy hamdu sano aytish ortidan butun yaxshiliklar kelsa, doimiy istigʻfor aytish ortidan barcha qulflar ochiladi".

Dard va davo (188)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

10 Nov, 16:50


Эй қулупнай қани🤔

🌱Iyman🌙

10 Nov, 16:49


Чиғаноқ бу ҳижоб...
Сиз эса қимматбаҳо марваридсиз солиҳа синглим!

🌱Iyman🌙

10 Nov, 15:27


Bishrul-hofiy rahimahulloh aytadilar:

Sadaqa qilish haj , umra va jihod qilishdan ham afzal amal. Chunki bularni barcha ko‘radi. Ammo sir sadaqa qilganni esa faqat Alloh ko‘radi"

(Sifatus-sofvah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

10 Nov, 00:44


Jamiyatning darajasi ayollarning ilmiga qarab belgilanadi. Negaki, johila ayol hech qachon yaxshi insonni tarbiya qila olmaydi!

Shayx Ali Tantoviy rohmatullohi alayh

*Ayollar o'qishga himmat qilsinlar!
Biz erkaklar esa ularga o'qishlari uchun imkoniyat qilib beraylik!

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

09 Nov, 19:32


•Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. 

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا дейман

Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

🌱Iyman🌙

09 Nov, 14:38


Баъзан ақлим қалбим билан тортишади.

حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ  дейман

Енгил тортаман.

🌱Iyman🌙

09 Nov, 14:31


Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.

لا حول و لا قوة إلا بالله дейман

Ўзимни кучли ҳис қиламан.

🌱Iyman🌙

09 Nov, 08:34


Бугун рўмол, ҳижоб учун туриб бермасак, эртага ибо-ҳаё, иффатни ҳидини хам топа олмаймиз.

Айман Ёғий

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

09 Nov, 00:15


Агар инсон қалби ишқсиз бўш қолса, унинг инсонлигидан гўшт ва қондан иборат санамгина қолади.

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Nov, 09:35


•Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз!

©Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ родияллоху анху.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

08 Nov, 01:14


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни   кўпайтиринглар»

Имом Термизий  ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


@blog_iyman

🌱Iyman🌙

07 Nov, 05:49


•Жаннат ушбу уммат учун безатиб қўйилганичалик бошқа ҳеч бир уммат учун безатиб қўйилмаган. Лекин унга ошиқларни кўрмаяпмиз

©Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

25 Oct, 12:50


Эркак бошини ерга қўйса, дам олади — хотиржамлик туяди. Чунки у тупроқдан яралган.

Аёл эса эркакнинг (эрнинг) кўксига бошини қўйса, хотиржамлик туяди. Чунки у қовурғадан яралган.

Ikrom Sharif

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

25 Oct, 08:21


Bilol ibn Sa'd rohimahulloh aytadilar:

"Alloh gunohlarni kechiradi. Lekin, amal daftaridan o‘chirmaydi. Agarchi tavba qilsa ham qiyomatda bandaga uni ko‘rsatib iqror qildiradi"

(Sifatus-sofvah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

24 Oct, 10:57


Alloh taolo nafsni to’xtamay aylanadigan tegirmonga o’xshash qilib yaratgan. Tegirmonga yanchadigan biron narsa kerak. Tegirmonga don solinsa ham yanchaveradi, tuproq yoki tosh solinsa ham yanchaveradi!

Ibnul Qoyyim (📚Favoid)

Soddaroq qilib aytganda: “Nafsingni haq bilan mashg‘ul qilmasang, u seni botil bilan mashg‘ul qiladi.”

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

23 Oct, 11:48


Ey musulmon, "Odob nima?" deb so'raydigan bo'lsang, bilki: odob har bir beodobning odobsizligiga sabr-toqat qilishdir.

"Qalb ko'zingni och" kitobidan.
Jaloliddin Rumiy.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

23 Oct, 02:07


Bilol ibn Sa'd rohimahulloh aytadilar:

"Oshkorangda valiyulloh (Allohning do‘sti) , xufyonangda aduvulloh (Allohning dushmani) bo‘lma"

(Sifatus-sofvah)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Oct, 15:04


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингни хабар қилайми? Улар муҳаббатли, серфарзанд аёллар, уларга (эрлари томондан) зулм қилинса, ёки улар (эрларига) зулм қилиб қўйишса айтишади: Мана пешонам қўлингизда! Сиз рози бўлмагунингизча кўзимга уйқу татимайди».

Насоий ривояти

Изоҳ: Ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳатто зулм кўрса ҳам, ўткирлик қилмасдан, эрининг кўнглига киришга ҳаракат қиладиган аёлларни жаннат аҳлидан бўлган аёллар деб сифатланди.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Oct, 09:25


Umar raziyallohu anhu aytadilar:

"Odamlar uch xil :

1-Ishlarni o‘rniga qo‘yadigan oqil

2-Oqillardan maslahat so‘rab ularni gapiga kiradigan kishi.

3-Na o‘zi oqil, na oqillardan maslahat so'ramaydigan johil "

(Bahjatul-majalis)         

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

22 Oct, 04:07


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Сабрнинг таъми аччиқ, аммо натижаси асалдан ҳам ширинроқдир».

«Мадарижус соликийн», 2/188.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Oct, 13:13


Vaqt tugamay turib bundan foydalanib qoling, bizlar bir-birimiz uchun g'animatmiz.

🌱Iyman🌙

21 Oct, 11:50


Bir insonning sizga hadya qilishi mumkin bo'lgan eng qadrli narsasi – vaqtidir.

🌱Iyman🌙

21 Oct, 06:10


Ibnul Qoyyim rahimahulloh dedi:

‏إذا ﺍﺷﺘﺪﺕ ﻏﺮبة ﺍﻹ‌ﺳﻼ‌ﻡ ﻗﻞَّ ﺍﻟﻌﻠﻤﺎﺀُ ﻭغلب ﺍﻟﺴﻔﻬﺎﺀُ

“Islom nihoyatda gʻarib boʻlganda ulamolar oz, nodonlar esa koʻp boʻladi”.

📚 “Zadul Maʼad” (3/443).

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

21 Oct, 01:20


Fuzayl ibn Iyoz rahimahulloh aytadilar:

"Kimning xulqi yomon bo'lsa, dinini ham, obrusini ham, muruvvatini ham xunuk ko‘rsatadi"

(Siyaru-alamun-nubala)

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Oct, 17:53


Бундай дустларимиз қалбимиз боғидаги гуллардир. Аллох уларни асрасин.

🌱Iyman🌙

20 Oct, 17:51


Солихлар билан сухбатлашсанг қалбинг ором олади гуё Аллохга яқинлашгандек буласан.

🌱Iyman🌙

20 Oct, 17:47


Agar fikringni o'qiydigan darajada suhbatdosh topsang, ruhing jannatni topibdi.

🌱Iyman🌙

20 Oct, 07:10


Қўй инсондан кўра ҳушёрроқдир. Чунки у чўпон бақирган пайтда ўтлашни тўхтатади. Инсонлар эса Аллоҳ таолонинг каломига қулоқ сола туриб ўзларини гуноҳлардан тўхтатмайдилар.

Ҳасан Басрий

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

20 Oct, 01:40


Ibn Mas'ud aytdilar:
"Sizlarni ortiqcha gapdan ogohlantiraman!
Kishiga ehtiyoj darajasidagi gap kifoyadir".

📚Til ofatlari kitobidan
Imom G'azzoliy

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Oct, 09:33


Kishining malomatga loyiq eng yomon sifati rashkchi bo'lmaganidir.

©Abdulloh ibn Mas'ud roziyallohu anhu.

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

19 Oct, 02:17


•Жинлар одамларнинг нарсалари ва кийимлари билан фойдаланишади. Сизлардан қайси бирингиз кийимни кийса ёки уни ечса, бисмиллаҳ десин. Чунки Аллоҳнинг исми муҳрлагувчидир.

©Совфан ибн Сулайм рохимахуллох

@blog_iyman

🌱Iyman🌙

18 Oct, 17:01


Реаксиялар учун ташаккур азизларим))