САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ @sadpirikomilkosonsoy Channel on Telegram

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

@sadpirikomilkosonsoy


Косонсой туман Садпири комил жоме масжиди
расмий канали

Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш
3.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ (Uzbek)

Қарога кўз тилаганда, ушбу расмий канал - 'САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ'га хуш келибсиз! Бу каналда Косонсой туманининг енг ишончли жоме масжиди ҳақида маълумотлар, ахли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо исломни ўрганиш учун маълумотлар, қуръон ва суннатни амалга ошириш учун маслаҳатлар, исломий маърифат ва диний бағрикенлик руҳини тугатиш учун кўпчилик билан ҳамдачувчи ишларни тўғри ёлида йўли қўйиш учун маълумотлар келтирилади. 'САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ' канали халқ орасида диний маълумотларни ўрганиш ва уларни амалга оширишга ёрдам беришни маqsад қилиб ишлаётган. Шунинг учун, ушбу каналга обуна бўлиб, диний маълумотларингизни кенг кенглаштиринг ва исломни энг яхши тарзда туғилган жойларга оширишингизда йордам беришингиз мумкин бўлади. Каналимизга хуш келиш учун раҳмат!

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 17:55


Тадбир.

Наманган шаҳар Баҳоуддин Нақшбанди масжидида пишин намозида
Косонсой туман Садпири комил масжиди имом хатиби Юнусхон Умаров тинчлик олий неъмат мавзусида суҳбат қилди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 16:26


#Ҳадис

عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا». رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди. Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди - дедилар».
Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.

Шарҳ: Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди. Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 16:26


#БУЮКЛАР...

Бир ривоятда келишича, юртини ҳимоя қилиб жанг қилаётган қўмондон иккита ўғли ва укаси билан асир тушиб қоладилар, душманлар қўмондондан сир олиш учун ўғилларини уришади, ичи ачишсада, бир сўз демайди, лекин укасини олиб келиб бир уришгандаёқ дод деб юборади, шунда ундан нега ўғилларини урганларида миқ этмай, укасини бир урганда дод деб юборганини сўрашганда шундай жавоб қилди:
— Улар пушти камаримдан бўлган болаларим, лекин жигаримга урганингда чидай олмадим...

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 14:49


#Маъруза

"Бировнинг мусибатини суратга олиб тарқатиш ҳақида"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 12:30


#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 09:06


​​ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ...

Инсонларнинг кўплигини кўриб, алданиб қолмаган кишини Аллоҳ таоло ёрлақасин!

Эй одам боласи, ёлғиз вафот этасан ва шу ҳолда қабрга кирасан. Эртага қиёматда ҳам ёлғиз тирилиб, ана шу ҳолатда ҳисоб-китоб қилинасан.

Шундай экан, (инсонларнинг кўплигини кўриб алданиб қолма!) фақат сен назарда тутилувчисан, сенинг ўзинггина ирода қилинувчисан (яъни ўлим, қабр, қайта тирилиш, ҳисоб китоб ва барча ҳолатда сен қасд қилинасан, сенинг ўрнингга бошқасининг олдига борилмайди. Сендан сўралади, ўзгадан эмас).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 09:06


#Ҳадис

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 09:06


#Тафаккур

Кечириш керак...
Тушунинг, ахир инсонларнинг барча хатоларини оқламоққа сабаб бор - улар илк бора яшамоқдалар!

Азиз Несин 

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 09:06


#Кун_ҳикмати

Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 09:06


#Ҳадис

Жаннат хазиналаридан бири

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», - дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 07:04


#Ҳадис

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан. Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 03:06


#Машҳур_қорилар


Шайх Абдулилаҳ   ибн Авн томонидан гўзал тиловат.    


Исро сураси.


Яқинларингизга  улашинг!                                                  @tartil_uz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

22 Jan, 03:06


Ҳасан Басрий ва Аббос ҳақида қисса

Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий розийаллоҳу анҳунинг қўлларида Аббос деган бир йигит тавба қилган экан. У йигит авваллари жуда кўп гуноҳ қилган бўлган, сўнг тавба қилган, лекин шу ҳолда етмиш марта тавбасини бузган. Охир-оқибат умрининг сўнгги дақиқалари яқинлашганда, ўлими кўзига кўринган пайтда онасини чақириб шундай деди:
— Она, Ҳасан Басрий ҳазратларини чақиринг, мен у зотнинг ҳузурларида тавбамни янгиламоқчиман, эҳтимол Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилса.
Онаси шошилиб Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бориб, салом берди ва:
— Мен Аббоснинг онасиман, ўғлимнинг ўлим пайти етди ва у сизни сўраяпти, тавбасини янгиламоқчи, деди. Ҳасан Басрий бунга жавобан:
— Бор, менга тавба қилиб, уни қайта-қайта бузадиган одамнинг кераги йўқ, деди.
Аёл йиғлаган ҳолда уйига қайтиб келди ва ўғлига:
— Эй, ўғлим! Шайх сенинг ёмон қилмишларинг туфайли келишдан бош тортди, деди.
Шунда Аббос осмонга боқиб:
— Эй Роббим, эй Парвардигорим, шайх мендан юз ўгирди, аммо сен мендан юз ўгирма, умидимни сўндирма, деб дуо қилди.
Шундан сўнг йигит онасига қараб:
— Эй, онажон! Агар вафот этсам, оёғингизни юзимга қўйинг, кейин бўйнимга арқан боғлаб, бозорда судраб юринг ва овозингиз борича “Бу — Аллоҳга осий бўлганнинг жазосидир” деб бақириб юринг. Шояд, менинг ҳолимни кўриб, Аллоҳ ўз фазли ва раҳмати билан мени афв этса, деди.
Онаси уни ўзи айтганидек ўғлининг юзига оёғини қўймоқчи эди, ҳотифдан бир овоз эшитилди:
— Оёғингни сажда қиладиган жойга қўйма. Шуни билгинки, Аллоҳ таоло уни афв этди ва дўзахдан озод қилди.
Шундан сўнг онаси уни дафн қилди ва уйига қайтди. Шу кеча Ҳасан Басрий тушида бир овозни эшитди:
— Эй Ҳасан! Нима учун бандамни Менинг раҳматимдан умидсиз қилиб қўйдинг? Ахир уни Мен яратганманку ва Менинг раҳматим ҳар нарсани қамраб олади. Қасамки, агар яна шундай қилсанг, сени солиҳлар дафтаридан ўчираман!

Бу қисса Аллоҳнинг раҳмати ва фазлининг улкан эканини, ҳамда тавба қилишда инсон ҳеч қачон умидсиз бўлмаслиги кераклигини ёрқин тарзда баён қилади.

https://t.me/tartil_uz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 17:00


#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Ҳориса” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 16:59


#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Орифхон Абдулматов,
Уйчи туман “Худайберди эшон” жоме масжиди имоми ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 13:05


#Машҳур_қорилар


Шайх Жамон Боомир  томонидан гўзал тиловат.    



Яқинларингизга  улашинг!                                                  @tartil_uz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 12:35


Ҳамма нарсани эгасидан сўра.
Бандасига бўйин эгма, қўл очма, ёлворма!


Сен Аллохдан сўра истаганингни.
Афсусланмайсан.
У эшикдан асло ортга қуруқ қайтмайсан
!

Чунки, У АЛЛОҲДИР!

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 09:10


​​Ибодат

1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.

2. Ибодатда улкан савоблар бор.

3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор.

4. Ибодатда дининг аломати бор.

5. Ибодатда яқийннинг далили бор.

6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.

7. Ибодат таваккулнинг далилидир.

8. Ибодат оқиллик аломатидир.

9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.

10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.

11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.

12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир.

13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.

14. Ибодат қабр саволида нажот беради.

15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 09:10


Банда ўзи билан Робби ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ у билан инсонлар ўртасини чиройли қилиб қўяди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 02:50


#Машҳур_қорилар


Шайх Ҳазза  Балваший томонидан гўзал тиловат.    



Яқинларингизга  улашинг!                                                  @tartil_uz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Jan, 02:47


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 17:09


Кунлик суҳбат.

Косонсой туман Садпири комил масжиди имом хатиби Юнусхон Умаров хуфтон намозида жамоатга намоздаги хушуъ тўғрисида суҳбат ўтказилди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 15:57


#Маъруза

"Тавбага шошилиш"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 15:06


“Билгинки, одамзотнинг энг тўғри иши – нажоти Аллоҳ таолони танишдадир. Унинг яратганларини билиш эса яхшилик ва тақводорликдир. Ҳеч бир нарса одамзот учун адолатдан, илмли бўлишдан ва эзгу амалдан кўра яхшироқ эмас. Билимсиз яхши амалга эришиб ҳам бўлмайди. Шунга, яхшиликни аъло даражада билиб олмоқ лозим. Ундан кейин уни бажо келтириш мумкин бўлади. Демак, билим ҳамма ҳолатда лозим, токи нажотга етишишнинг иложи бўлсин. Агар билим йўл кўрсатса, одамзот энг яхши нарсаларга қодир бўла олади”.

Абу Али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳи

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 15:06


#Ҳадис

Йўлдан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлаш сен учун садақадир".
Имом Термизий ривояти.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 15:06


Одамлар қайнаган катта шаҳарда
Одамларни соғиниб юрсанг...

Шавкат РАҲМОН

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 15:06


#кун_ояти

جَنَّاتِ عَدْنٍ مُفَتَّحَةً لَهُمُ الْأَبْوَابُ.

"Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир".
(Сод сураси, 50-оят).

Тафсир: Бу қиссалар эслатмадир. Уларни эслаб, ибрат ва ўрнак олиб туриш керак. Яна шуни ҳам унутмаслик кераки: «Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат» бордир. Нима бўлса бўлсин, бу дунёда тақво билан яшаган кишилар учун энг гўзал оқибат бордир. Ўша гўзал оқибат фақат тақводорлар учун эканини унутмаслик керак. Ҳа: «Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир». Адн жаннати истиқомат жаннатидир. Охиратда тақводорларни эшикларини очиб кутиб олади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 13:04


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 12:36


Қушнинг қанотини юлар экансиз, нафақат уни қанотидан айирасиз, балки осмонидан ҳам жудо қиласиз!

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 12:35


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Jan, 12:35


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», - дедилар.
Ибн Можа ривояти
.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 12:47


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 10:23


#МАҚОЛА #ОТА_ОНА

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек ТЎРАЕВ,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 10:21


#МАҚОЛА #ОИЛА

Оилавий ажримларнинг олдини олиш:

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 10:20


#МАҚОЛА #НИКОҲ

НИКОҲНИНГ ФАЗИЛАТИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Салоҳиддин Қурбанов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 09:17


«БАСМАЛА»

Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин. Аллоҳ таоло (унинг) ҳар бир ҳарфини уларнинг ҳар бирига қарши қўрғон қилади. «Басмала» ўн тўққиз ҳарфдан иборат. Аллоҳ таоло жаҳаннам соқчилари ҳақида ҳам: «Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор» (Муддассир сураси, 30-оят) деган.
Яъни, дўзах фаришталарининг ададича. Саҳобалар ҳар бир ишини «Басмала» билан бошлар эдилар. Уларнинг кучлари ҳам мана шундан ибтидо ва қувват олар эди.
Қуртубий «Тафсир»ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 07:00


​​ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддуҳ муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 07:00


САЖДАИ САҲВДА САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1520-CАВОЛ: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳукком” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 07:00


​​Намозни бузувчи амаллар:

1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса (қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки баданда бир рукн миқдорича афв миқдоридан кўп нажосат бўлишига ўхшаш).
2. Намознинг рукн (ичидаги фарз)ларидан бири бажарилмаса, мисол қироат, руку ёки сажда тарк қилинса.
3. Унутиб ёки қасддан ёки эсдан чиқариб гапириб қўйиш(енг камида маъно англатадиган икки ҳарфдир).
4. Қўл бериб ёки тили билан салом бериш ёки алик олиш.
5. Акса урувчига «Ярҳамукаллоҳ» дейиш.
6. Узр бўлмасдан томоқ қириш. (Узр билан томоқ қирилса намоз бузилмайди: ўзини тута олмай ёки овозини яхшилаш учун қилса).
7. Мусибат сабабли ёки оғриқ сабабли ўзини тутиб тура оладиган ҳолатда уф деса, оҳ тортса, инграса ёки овоз чиқариб йиғласа (лекин бу ишлар Аллоҳдан ва азобидан қўрқиб содир бўлса бузилмайди).
8. Овоз чиқариб кулиш.
9. Кўп амал (кўп амал бу бир инсон бошқа инсонга, уни намозда эканини билмай қараб, бу инсон намоз ўқимаяпди деб ҳукм қилиши).
10. Намозда унутиб, билиб кўп ёки оз миқдорда ейиш, ичиш.
11. Бомдод намозида қуёш чиқиши, икки ҳайит намоз ўқилаётганда пешин вақти кириши, жума намозида аср вақти кириши.
12. Намоз ўқиётган инсон мусҳафдан ёки оят ёзилган нарсадан оят ўқиб ўрганиши.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

15 Jan, 02:51


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Ҳаловатни учта нарсада қидиринг: Намоз, Қуръон тиловати ва зикрда. Агар қай бирида топган бӯлсангиз, уни маҳкам тутинг ва севининг.Агар топа олмасангиз, билингки, сиз учун яхшиликнинг эшиклари ёпилипти..."

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 17:54


Али разияллоҳу анҳудан – дунё ҳақида сўрадилар:

"Алдайди, зарар беради, ва ўтиб кетади !" Дедилар...

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 17:54


#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 17:49


#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 15-ЯНВАРЬ, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 15:54


Ali roziyallohu anhu
Fotima onamiz haqlarida
shunday deganlar
:

"Kun bo'yi ish bilan
mashg'ul bo'lib,
charchab uyga
qaytganimda
Fotimaning
yuziga boqsam,
butun g'am-anduhlarim,
toliqishim yo'q bo'lardi".

🌾 Hikmatlar _ Hikmat mo‘minning yo‘qotganidir, qayerda topsa olishga haqli...

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 15:30


Вақти келиб ҳатто оиласи ҳам кечки овқатга кутмаган кишиларга сен катта баҳо бериб юрганингни кўриб афсусланасан!

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 15:09


#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 14:24


Ҳаммамиз ўлганимиздан кейин Аллоҳнинг ҳузурига борамиз.

Лекин ҳақиқий бахтлилар ҳаётлик пайтларида Унинг ёнига борадилар
.

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 13:23


КЎЗГУ!

• Абу Жахл Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи васалламга қараб: «Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!», деса унга жавобан Хабибимиз: «Тўғри айтдинг!",
дердилар.

• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳис саломга қараб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!», деса унга ҳам жавобан: «Тўғри айтдинг!», дердилар.

• Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоху алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди!

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 12:57


#МАҚОЛА #ВАТАН

Ватан ҳар кишининг қалбидан бошланади

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 12:37


#МАҚОЛА #ВАТАН

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Чуст тумани вакили.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 12:36


#МАҚОЛА #ВАТАН

ИСЛОМДА ВАТАН ҲИМОЯСИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Супиев,
Тўрақўрғон тумани “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 12:34


#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНГА МУҲАББАТ – НОЗИК ТУЙҒУДИР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуриддин Хамрақулов,
Учқўрғон тумани “Саттибой халфа” жоме масжиди имом ноиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 12:33


#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Паҳриддин Юсупов,
Наманган тумани бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 09:37


ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 09:37


Бу дунё бир тоғ кабидир.

Бу дунё бир тоғ кабидир. Унга қандай садо берсанг, у ҳам сенга худди ўша садони қайтаради. Оғзингдан хайрли бир сўз чиқса, хайрли сўз жаранглайди. Ёмон сўз чиқса, орқама кетин ёмон сўз жаранглайди. Шундай экан, кимки сенинг ҳақингда ёмон сўз сўзласа, сен у инсон ҳақида қирқ кеча-кундуз фақатгина гўзал сўзлар сўзла. Қирқ кундан сўнг, барча нарсани ўзгарганини кўрасан. Агар сенинг кўнглинг ўзгарса, бутун дунё ўзгаради.

Жалолиддин Румий.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 03:11


#Ҳадис

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш"
, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:
"Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 02:41


#машҳур_қорилар #гўзал_тиловат


🎙 Шайх Нуриддин Ал-Маслоний томонидан гўзал тиловат эшитиб роҳатланинг!

Худ сурасидан.

🔗 t.me/tartil_uz – диний-маърифий канал!

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 02:37


ФАРЗ НАМОЗЛАРИДАН АВВАЛ ВА КЕЙИНГИ СУННАТ НАМОЗЛАРИ
#намоз

270-CАВОЛ: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.
Бизнинг ўлкаларда фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган намозларни суннат, бошқа ихтиёрий намозларни эса нафл намозлар деб аталиши урфга кирган. Аслида фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган нафл намозлар таъкидланган суннатлар (суннатул ҳуда)га киради. Таъкидланган суннатларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўқиб юрганлар, жуда кам ҳолатларда тарк қилганлар.
Суннати муаккаданинг ҳукми шуки, унга амал қилган одам савоб олади. Уни тарк этган киши эса маломат қилинади. Агар тарк этиш такрорланаверса, гуноҳкор бўлади (“Умдатур-риоя” китоби). (Суннат ва унинг турлари ҳақида қуйидаги линкка қаранг: https://t.me/diniysavollar/468).
Мазкур суннатлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
من صلى في يوم وليلة ثنتي عشرة ركعة بني له بيت في الجنة: أربعاً قبل الظهر، وركعتين بعدها، وركعتين بعد المغرب، وركعتين بعد العشاء، وركعتين قبل صلاة الفجر) رواه الامام الترمذي عن أم حبيبة رضي الله عنها)
яъни: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат” (Имом Термизий ривоятлари).
Бу ҳадисни эшитган Умму Ҳабиба онамиз разияллоҳу анҳу: “Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман”, – деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда ушбу ривоятни, тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинган. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни доимий равишда ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Бу ваъда – жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уй (қаср)дир. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмай адо қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида энг таъкидланган суннат – бомдоднинг суннатидир. Пайғамбаримиз бу ҳақида шундай дейдилар:
لا تدعوا ركعتي الفجر ، ولو طردتكم الخيل (أخرجه الامام أحمد والامام أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Бомдоднинг икки ракати (суннати)ни, агар сизларни отлиқлар қувиб келса ҳам, тарк қилманглар!” (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Фарздан аввалги суннатларнинг вақти намоз вақти киргандан токи фарз намози бошлангунча, фарздан кейинги суннатларнинг вақти, фарздан кейин токи намоз вақти чиққуничадир. Жумҳур уламо суннат намозларини узрсиз тарк қилишни макруҳ кўрганлар. Баъзи фуқаҳолар суннат намозларини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш макруҳлигини баён қилганлар (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ушбу суннатлар бир томондан фарзга; хушу ва хузуга тайёргарлик бўлса, бошқа томондан фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни “мукаммилот” – тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Яна бир муҳим жиҳат Ҳанафий мазҳабимизда фарздан кейинги суннатларни фарзнинг изидан дарҳол ўқилади. Фақат ҳадиси шарифга мувофиқ уларнинг ўртаси қуйидаги калималар билан бўлинади. Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозни тугатганларида уч марта “Астағфируллоҳ”дер эдилар ва:
اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй, Аллоҳ, сен Салом (саломатлик берувчи)сан, салом (яъни, саломатлик) сендандир, сен муборак бўлдинг, эй, жалол ва икром эгаси!” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқоридаги маълумотларга биноан, фарзлардан кейинги суннатларни масжидда ўқиш суннатга зид эмаслиги ва мазҳабимиз қонун-қоидаларига мувофиқ келишини таъкидлаб ўтамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

14 Jan, 02:12


#ТЕЗКОР

⚡️Шавкат Мирзиёев БААга етиб келди

Абу-Даби халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Амирлик вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди, фахрий қоровул саф тортди.

Мирзиёев 14 январь куни "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади ва БАА етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

15 январь куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 13:16


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар:

1. Ростгўйлик, рост сўз.
2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш.
3. Яхши қўшничилик.

Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади.

Имом Табароний ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 13:16


“Naf kеltirmayotgan ilm, tabiiyki, zarar kеltiruvchi ilm bo'ladi. Bunday manfaatsiz ilmni egallashda qimmatli vaqt, mol-mulk, sog'lik va umr sarf etiladi. Bunday bеfoyda ilmga vaqt sarflagandan ko'ra, o'rniga biron xayrli amalni ta'lim olganiningizda edi, siz uchun xayrliroq va yaxshiroq bo'lar edi”.

Shayx Muhammad Avvoma

@ravza_uz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 13:16


#Тақво

Иброҳим ибн Адҳамдан: "Тақво нима билан мукаммал бўлади?" деб сўралганида, у киши: "Қалбингда барча одам бир хил бўлиши, бошқаларни айбидан кўра ўзингни гуноҳинг билан машғул бўлишинг, буюк лафзни, синиқ қалбдан улуғ Робб учун чиқаришинг, (Яъни тилингдан Аллоҳни улуғловчи сўзларни зикр қилиб чиқариш) гуноҳинг ҳақида фикр юритиб, Роббингга тавба қилиб, қалбингда тақвони мустаҳкамлашинг ва Аллоҳдан бошқалардан таъма ва умидни узишинг билан мукаммал бўлади", деб айтдилар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 13:16


​​ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди. "Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", - дедилар".

Шарҳ:
Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан. Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 09:24


ОМОНАТ!

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ Шомда юрганида бир кишидан омонатга қалам олди.
Сўнгра қайтаришни  унутган ҳолда Антокияга борди. У ерда омонатга олган қалами ёдига тушди. Яна пиёда Шомга қайтиб бориб қаламни эгасига қайтарди!

Бизда эса, бу Илоҳий кўрсатмалар унитилган! Лекин Қиёмат куни ҳамма омонатлар борасида сўраламиз.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 09:24


"Ва улар айтаётган сўзларига (бераётган озорларига) сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарк этинг!" (Муззаммил сураси, 10 оят).

Бақирган кишига бақир, сўккан кишини сўк деб Қуръон ўргатмайди. Балки, бу тоифадаги кимсалардан юз ўгириш билан ҳаётингни гўзаллаштир, деб таълим беради.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

13 Jan, 07:08


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


#Тафаккур

Инсоннинг ботини охиратдаги зоҳири бўлади!

Ибн Арабий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


#ҳикмат

Кўз – хушига келганини севади,
Ақл – тушунганини севади,
Руҳ эса – ўзига ўхшагандан бошқасини севмас!

Шамс Табризий

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


#Кун_ҳикмати

Агар таҳажжуднинг бир лаҳзасини Нуҳ умри ва Сулаймон мулки баробарига сотсам ҳам, зиён қилган бўлардим.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

__
Мана, салафларимизнинг таҳажжудга, қиёмул лайлга эътиборлари! Мана, уларнинг муваффақият сирлари! Мана, нажот ва лаззат эшиги! Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин…

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


#Видео

Ҳеч қачон ҳаётингиздан нолиманг.

Аксинча яхши томонга ўзгартиришга интилинг. Сизникидек шароитда яшаш ҳақида орзу қилганлар оз эмас...

Яқинларга улашамиз, зора ғафлат қалбдар шукрона келтирса!

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


#Кун_ҳикмати

Онанг қариганда ўз холига ташлама!

Ёшликда бемор бўлсанг, доктор қаеринг оғриётганини сўраса онангга қараб, онанг жавоб беришини ишора қилардинг.
Сен ҳис қилаётган оғриқни онанг ҳам ҳис қилишини билардинг.
Мана энди қариб қолган пайтда сен онангни ўз ҳолига ташлаб қўйма

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

07 Dec, 07:37


БУГУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ...

Энг асосийси, кимга бир яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло уни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: яъни, “Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади”
(Анъом сураси, 160-оят).

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!


Роббим сиздан рози бўлсин сахий инсонлар.
Хамиша Роббим розилиги учун эхсонлар қиладиган закотлар берадиган, қурбонликлар қиладиган берувчи қўллар қаторида бўлинг.
Ота онангиз билан Байтуллохни қайта қайта тавоф қилинг.
Уларни хам розилиги олинг.

http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 15:51


НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 15:49


Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 15:40


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 15:40


#muftiy_minbari

📹 ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 12:53


Садпири комил масжиди намоз вақтлари.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 11:50


#МАҚОЛА      

ҚОМУСИМИЗ ЭЪТИҚОДИМИЗ КАФОЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Чуст туман вакили

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 11:49


#МАҚОЛА      

БАХТИМИЗ ҚОМУСИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғуломжон Саттаров,
Наманган туман “ал-Масжидун Набавий” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 11:47


#МАҚОЛА      

КОНСТИТУЦИЯ-БАХТИМИЗ ҚОМУСИ, ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Пахриддин Юсупов,
Наманган туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 11:46


#МАҚОЛА      

КОНСТИТУЦИЯМИЗ – ФАҲРИМИЗ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдумуталиб Масалиев,
Чуст тумани “ Балиқчи жоме” жоме масжид имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 11:45


#МАҚОЛА      

БОШ ҚОМУСИМИЗ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 02:29


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 01:56


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

06 Dec, 01:20


АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

24 Nov, 12:32


Мошинага (уловга) минганда ўқиладиган дуо:

ٱلله أكبر ،ٱلله أكبر، الله أكبر
سبحٰن الذي سخّر لنا هذا و ما كنّا له مقرنين. و إنا الي ربّنا لمنقلبون. أللهم أنت صاحبي في السّفر و الخليفة  و المال و الأهل و الولد.

АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР
Субҳааналлазии саххороланаа ҳаазаа вамаа куннаа лаҳуу муқриниийн. Ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибууун. АЛЛОҲУММА анта соҳиби фии-ссафар вал холифати вал мали вал аҳли вал валад.


Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк, бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта биз Роббимизга қайтгувчилармиз. АЛЛОҲИМ Сен сафаримиз соҳибисан, молим, аҳлим ва болаларимни сенга омонат топширдим.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

24 Nov, 12:32


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

24 Nov, 07:52


❗️Фарзандингиз олим бўлишини истасангиз бу видеони кўринг.

Яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @UnchaMuncha

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

24 Nov, 06:48


Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• "(Хабарларни) аниқлаб, текшириб кўринглар"
• "Ислоҳ қилинглар"
• "Адолатли бўлинглар"
• "Масхара қилманглар"
• "Мазах қилманглар"
• "Лақаб қўйманглар"
• "Ғийбат қилманглар"
• "Жосуслик қилманглар"
• "Гумондан четда бўлинглар"

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 14:43


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 14:26


Садпири комил масжиди намоз вақтлари

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 13:20


#Ibrat

Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhu aytdilar:

"Agar do'stingizning kamchiliklarini aytmoqchi bo'lsangiz, o'zingiznikini eslang."

© Manba:“Az-Zuhd”, Imom Ahmad ibn Hanbal‌‌

http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 13:20


#Мақола

Банданинг энг гўзал либоси тавозеъ ва синиқлик, орифнинг энг яхши либоси эса тақводир.

©Мансур ибн Аммор

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 12:09


#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси» китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 12:09


​​#Буни_биласизми?

ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ ВА ҚАБУЛ БЎЛИШ САБАБЛАРИ

1.
Аллоҳ учун ихлосли бўлиш.
2. Дуони Аллоҳга ҳамд ва сано билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва салом билан бошлаб, шундай тугатиш.
3. Дуода давомли, собит бўлиш ва қабул бўлишига қатъий ишониш.
4. Дуо қилишда шошилмаслик.
5. Қалбдан дуо қилиш.
6. Қийин дамларда кўпроқ дуо қилиш.
7. Фақатгина Аллоҳдан сўраш.
8. Оиласи, моли, бола-чақаси ва ўзини баддуо қилмаслик.
9. Майин овозда дуо қилиш.
10. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв қилинишини сўраш, неъматларга шукрни қўшиб дуо қилиш.
11. Дуони шеърга айлантирмаслик.
12. Дуода бош эгик, хушу, хавф ва ражо бўлиши.
13. Тавба қилиш билан бирга гуноҳ ишларни тарк қилиш.
14. Дуони уч маротаба такрорлаш.
15. Қиблага қараб дуо қилиш.
16. Дуода қўлларни кўтариш.
17. Имкон бўлса дуода қилаётганда таҳоратли бўлиш.
18. Дуода ҳаддидан ошмаслик, ҳар нарсани сўрайвермаслик.
19. Мабодо дуо қилувчи бошқа киши ҳақида ҳам дуо қилмоқчи бўлса, дуони аввал ўзидан бошлаши .
20. Дуода Аллоҳ азза ва жаллага Унинг энг гўзал исми сифатларини ё ўзининг солиҳ амаллари ёхуд солиҳ бир кишини васила қилиши.
21. Егулиги, либослари ҳалолдан топилган бўлиши.
22. Ёмон ишни кўзлаб ё силаи раҳимни узиш ниятида дуо қилмаслик.
23. Яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш.
24. Гуноҳлардан узоқ туриш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#Тафаккур

Қалбимизда болаликдан миттигина парча қолса эди, дунёда зулмлар сони кам бўларди.

http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#Maqola

Tilingdan oldin qalbingni tarbiya qil. Chunki so’z qalbdan kelib, tildan chiqadi...

©Jaloliddin Rumiy

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#Кун_ҳикмати

Киши ўзидан рози бўлган он ўсишдан тўхтайди. Қачонки ҳолидан норози экан юксалаётган бўлади.

©Шайх Ҳусайн Буҳорий

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#Мақола

Гуноҳдан воз кечмасдан тавба қилувчи киши ғирт ёлғончидир!!!

©Фузайл Ибн Ийёз раҳимаҳуллоҳ.

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#Maqola

Insonni javoblariga qarab emas, balki savollariga qarab baholang...


@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

23 Nov, 08:37


#ВИДИО

Қуръонни ёдлаган кишилар ва Библияни ёдлаган кишилар адади

©Шайх Юсуф Эстес

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:30


Yolgʻonlarning umri qisqa boʻlmadi,
Uzun boʻlmaganday xalqning qoʻllari...

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:30


Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир.

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:30


باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.




♻️
Улашинг https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:30


Ish vaqtida namoz oʻqish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:30


Буларни билишимиз лозим!

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ.
Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:17


❗️Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!

Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент

Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Хабарни Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.


@KOSONSOYLIK_UZ

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 14:14


“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.

Аслида, Қуръон борича шифо, Раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.

Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.

Фотиҳа сураси қалбдаги кина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.

Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.

Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деб марҳамат қилган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпти. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.

Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.

Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


https://t.me/korxona_masjidd

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 12:46


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 10:55


ТАҚВОНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Тақво ўз эгасини Аллоҳ таоло билан бирга қилади.
2. Тақво ўз эгаси учун икром башоратидир.
3. Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
4. Тақво ажрнинг кўпайишига сабабдир.
5. Тақво мағфират ваъдасидир.
6. Тақво нафсдан хавфнинг кетишидир.
7. Тақво ишда енгиллик ва осонликдир.
8. Тақво ўз эгасига Аллоҳ таолонинг ёрдами ва нусратидир.
9. Тақво балолардан омонликдир.
10. Тақво висол ва қурбат воситасидир.
11. Тақво бошқалардан устунлик иззатидир.
12. Тақво ғам-ғуссадан чиқишдир.
13. Тақво кенг ризқ ваъдасидир.
14. Тақво азоб ва уқубатдан нажотдир.
15. Тақво жаннатга эришиш йўлидир.
16. Тақво содиқлик гувоҳномасидир.
17. Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 06:54


​​НАМОЗНИ АВВАЛГИ ВАҚТИДА ЎҚИШ
#намоз

1455-CАВОЛ: Пешин намозини 12:12 деб ёзилган, бу дегани 12:12 да пешинни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, тақвимда кўрсатилган вақт намознинг аввалги вақтидир. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқиш жоиз. Хусусан пешинни ҳам. Лекин жамоат билан ўқиш ва жамоатни кўпайтириш каби фазилат кўзда тутилса, бу вақтдан бироз кечиктириш ҳам дуруст. Аёллар эса жамоатга чиқмаганлари сабабли намоз вақти киргандан адо қилишлари афзалдир. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وأداء الصلاة في أول الوقت أفضل إلا إذا تضمن التأخير فضيلة لا تحصل بدونه كتكثير الجماعة، ولا يتأتى هذا في حق من في المفازة فكان التعجيل أولى، ولهذا كان أولى للنساء أن يصلين في أول الوقت لانهن لا يخرجن إلى الجماعة.
“Намозни аввалги вақтида ўқиш афзал. Лекин жамоатни кўпайтириш каби намозни (аввалги вақтидан) кечиктирмаса ҳосил бўлмайдиган фазилатли ҳолатлар бундан мустасно. Саҳро (чўл) жойлардаги киши ҳақида бундай фазилат ҳосил бўлмагани учун, намозни тезлаштириши афзалдир. Шунинг учун ҳам аёллар намознинг аввалги вақтида ўқиши авло. Чунки улар жамоатга чиқмайдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 04:19


Косонсой туман Садпири комил масжиди имом хатиби Юнусхон Умаров аср намозида жамоатга солиҳ амаллар савоби фазилати тўғрисида гапириб берди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Nov, 04:18


Косонсой туман бош имом хатиби Қодирхон Азизов Садпири комил жоме масжидида хуфтон намозида жамоатга Қуръон ва ҳадисни тушунишда мужтаҳид уламолар ўрни мавзусида суҳбат ўтказиб берилди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 13:33


​​БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ
#намоз

1449-CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:
يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،
“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Раддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 13:33


​​ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам

1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 13:32


#Ҳикмат

Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар:

1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши.
2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари.
3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги.
4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш.
5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши.
6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши.
7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши.
8. Жаҳаннамдан нажот топиш.
9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш.
10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир.


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Бўстонул воизийн” асаридан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 12:40


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 09:10


Икки нарса борки, уни амалга оширсанг икки дунё саодатига эришасан:

Яхши кўрмаган нарсангни Аллоҳ севгани учун бажаришинг;

Севган нарсангни Аллоҳ
хушламагани учун тарк этишинг.


Фузайл ибн Ниёз.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 09:10


Қандай кишиларнинг дуолари ижобат бўлади?

Алоҳнинг зикри қачон қалбга ўрнашиб олади? Қачонки, биз тўғриликни қалбимизга жо айласак. Агар ҳалоллик, покдоманлик ва тўғриликни қалбимизга жо айласак, қорнимизни ҳаром луқмадан тоза тутсак, қалбимиздан Аллоҳ муҳаббатидан бошқа муҳаббатларни чиқариб ташласак, ўшанда қўлларимизни кўтариб сўрасак, Аллоҳ таоло қўлларимизни ҳеч қачон қуруқ қайтармайди. Бу дуоси мустажоб бўладиган зотларнинг йўлидир.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан.


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 05:46


Уйларнинг эшикларига қараб баҳо берманг! У вайрона уйларда сиздан кўра Аллоҳга яқинроқ ва Аллоҳ ҳам унга яқинроқ бўлган бандалар бўлиши мумкин.


https://t.me/korxona_masjidd

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 03:17


Do‘stlarning eng yomoni:
- Meni duo qilayapsizmi? - demaguningcha duo qilmaydigan,
- Sen u bilan murosa qilishingga, uning qosh-qovog‘iga qarab gapirishingga seni majbur qilgan,
- Xato ish qilib qo'ysang sen undan uzr so'rashingga muhtoj qiladigan kishilardir.

Yaxyo ibn Muoz

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 01:30


#Ҳикмат

Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар:

“Ҳусни хулқнинг аломати ўнта нарсададир:

1. Келишмовчилиги оз.
2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш.
3. Бировни тойилишини кутмаслик.
4. Ёмон кўринган ишлардан ҳам яхшиликни излаш, яхши гумонда бўлиш.
5. Узр қидириш.
6. Азиятни кўтариш.
7. Ўз нафсини маломатлашга қайтиш, нуқсонни кўпроқ ўз нафсидан қидириш.
8. Бошқалар айбини билишдан кўра ўзининг айблари билан машғул бўлиш.
9. Очиқ юзлик.
10. Мулойимлик, ширинсўзлик.


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

17 Nov, 01:30


​​#кун_ояти

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ ۖ وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا ۖ وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ ۖ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

"Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар".
(Қосос сураси, 77-оят).

Тафсир: Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим. Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб-унутиб ҳам юбормайди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 13:52


Мўминалар журнали 11сондан

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 13:46


Ҳидоят журнали 11сон
Таҳорат фазилатлари

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 13:44


Ҳидоят журнали 11 чи
Сони

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 13:41


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух муҳтарам масжидимиз канали аъзолари ва мухлислари
Масжидимизда расмдаги журналларга обуна бўлиш давом этмоқда сизҳам масжидимиз Мутаваллисига учраб шу журналларга аъзо бўлиб масжидимиз фаолиятига ўз ҳиссангиз қўшишса хурсанд бўламиз ва ўзингиз учун садақаи жорий савобига эгаси бўласиз.
Масжид мамурияти.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 11:49


#Видео

Эй кўнгил! Хилват жой топганингда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла! Аммо хилват жойларда яширинча йиғлаган кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл!

Жалолиддин Румий.
http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 11:49


Оламларга раҳмат бўлиб келган пайғамбаримиз, саидимиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳи алайҳи васалламга саловотлар айтинглар

http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 11:49


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларига ҳурмат

Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий художуйлиги, суннатга уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибининг исми билан эмас, "Эй,  вазирнинг ўғли!" деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қуйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради.

Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий:
- Ташвишланманг, эй,  вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим, - деб жавоб қилдилар.

Каналга обуна бӯлишни унутман👇

http://t.me/Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 10:36


#Тавба

«Тавба ва унинг шартлари» ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:

Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиши вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлишига уч шарт бордир:
1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.
2. Уни қилгани учун надомат қилиш.
3. Абадул абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш
Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди
Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳақидан қутилиш зиёда қилинади
Ҳақ молу мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади
Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

16 Nov, 10:34


ИЙМОН НУРИНИ ЗАИФЛАШТИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР:

Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.
солиҳ пешволардан узоқлашиш.
узун орзу-ҳавас.
мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;
гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.
дунё ишларига муккасидан кетиш.
қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.
дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 13:30


#Маъруза

НОЎРИН ҒАЗАБ ҚОРАЛАНГАНДИР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 13:30


​​​Аллоҳ сендан сўрайди.

Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, «Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан келдим.

Жуда ночор аҳволдаман. Қиёмат куни Аллоҳ сендан мен ҳақимда сўрайди», деди. Умар ибн Абдулазиз: «Гапларингни яна бир қайтар-чи», деди. У айтганларини яна қайтарди. Умар ибн Абдулазиз бошини қуйи солди, кўз ёшлари оқиб, ерни ҳўл қилиб юборди. Кейин бошини кўтариб, «Неча кишисизлар?» деди. «Саккиз нафар қизим бор», деди ночор киши. Халифа уларга уч юз дирҳам беришни буюрди. Қизлари учун яна юз дирҳам ажратди. Кейин қўлига яна юз дирҳам бериб, «Бу юз дирҳамни мен ўз ёнимдан беряпман. Мусулмонларнинг молидан бераётганим йўқ. Бориб шуни ишлатиб тур. Мусулмонларга ажратилган пул чиқса, ундан яна оласан», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 10:57


Яҳё ибн Муъоз ар-Розий роҳимаҳуллоҳ муножотларида:

1. Тун Сенга қилинган муножот билан мароқли бўлади.
2. Кундузи Сенга қилинган тоат билан мароқли бўлади.
3. Дунë Сенинг зикринг билан мароқли бўлади.
4. Охират Сенинг авф ва кечиришларинг билан мароқли бўлади.
5. Жаннат Сени кўриш билан мароқли бўлади”, дер эдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 05:46


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар: “Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз, ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар”.
Ибн Можа ривоят қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 02:44


#Кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).

Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

02 Nov, 02:44


#Маъруза

ҒУРУРГА КЕТИШНИНГ ДАРАЖАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 14:24


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 13:38


АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ ЯХШИ БИЛАДИР

Ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кишидан сўрабди:
– Сен қандай инсонсан?
– Мен фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, кўрмаган нарсасига гувоҳлик бергувчиларданман, – жавоб берди у. Халифа уни қамоққа буюрди, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса рад этди ва:
– У киши тўғри даъво қиляпти, – деди.
– Қандай қилиб? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Мол ва бола-чақани яхши кўради. Аллоҳ таоло:
“Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синов)дан бошқа нарса эмас”, деган (Тағобун сураси, 15-оят). Ўлимни ёқтирмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигига гувоҳлик беради.
Умар розияллоҳу анҳу уни қўйиб юборишга амр қилди ва:
“Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир” (Анъом сураси, 124-оят), деб қўйди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 13:27


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар».
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.


Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
▫️
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
▫️ Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
▫️ Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 13:27


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақт», - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 10:29


#МАҚОЛА

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМ?


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аъзамхон Устабоев,
Янгиқўрғон тумани “Ёрилган” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 10:28


#МАҚОЛА #ОИЛА

ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЭРИНИНГ ОЛДИДАНИ ВАЗИФАЛАРИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Зухриддин Турдиматов,
Учқўрғон тумани “Нурмуҳаммад бува” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 10:26


#МАҚОЛА #ОИЛА

ИСЛОМ ДИНИДА ОИЛАГА МУНОСАБАТ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анвархон АКРАМОВ,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ниби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 02:46


Садпири комил масжиди намоз вақтлари

@sadpirikomilkosonsoy

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

01 Nov, 02:19


Ассаламу алейкум

Саййидул айём
Жума муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»
. (Жума: 9).

@SADPIRIKOMILKOSONSOY

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 09:27


#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 09:27


#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 09:27


#VIDEOLAR

🎞Soxta da’vatlarga aldanmang!

🔰Xurshid domla Aslanbayev,
Yangiyer shahar “Abduqahhor hoji” masjidi imom-xatibi

@Kosonsoy_masjidi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 07:00


#Ҳикмат

Дунё ва Охират яхшилиги беш хислатда:

1. Нафс тўқлиги (қаноат);
2. Озор беришдан тийиш ва тийилиш;
3. Ҳалол луқма ейиш;
4. Тақво либоси;
5. Барча ҳолатларда Аллоҳга ишониш.

Али розияллоҳу анҳу

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 04:23


#Ҳадис

Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 02:49


Биламизми?

كم ذكر اسم الله في القرآن؟
الشيخ محمد فؤاد عبد الباقي -رحمه الله- في (المعجم المفهرس لألفاظ القرآن الكريم) تبلغ مواضع ورود اسم الجلالة (الله) (2697 مرة)، مرفوعاً (980 مرة)، ومنصوباً (592 مرة)، ومجروراً (1125 مرة). والله أعلم.

📜
Қуръони каримда лафзи жалола – “Аллоҳ” лафзи неча марта зикр қилинган?

Шайх Муҳаммад Фуад Абдулбоқий раҳимаҳуллоҳнинг
“ал-Мўъжамул мифаҳрису ли алфазил Қуръанил карим” луғат асарида келтирилишича,
Лафзи жалола Қуръонда жами
2697 марта зикр қилинган. Шундан,
980 марта марфуъ,
592 марта мансуб,
1125 марта мажрур ҳолда зикр қилинади. Валлоҳу аълам.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 02:49


🐝 АСАЛАРИ МЎЪЖИЗАСИ

Тадқиқотчи М.К. Ортон бундай дейди: "Қуръонда асаларилар ҳақида бир сура борлигини эшитдим. 1445 йил муқаддам нозил бўлган Китобда келган асалариларга оид маълумотларнинг аниқлиги мени қаттиқ ҳайратга солди. Қуръондаги 16 тартиб рақам остидаги "Наҳл" сурасини тўлиқ ўқиб чиқдим. Ушбу суранинг асалари ҳақидаги 68-оятида
16 та сўз ва 16 хил араб ҳарфлари келган. Қизиқ жиҳати, урғочи асалариларда 16 жуфт хромосома, эркак асалариларда ҳам 16 хромосома бор".

Давоми:

♻️
Улашинг
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 02:49


KASBLARNING AFZALLIGI HAQIDA…?


https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

30 Oct, 01:42


#кун_ояти

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ.

«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан».
(Оли Имрон сураси, 8-оят).

Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни
берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 16:47


Косонсой туман Садпири комил масжиди имом хатиби Юнусхон Умаров масжид ҳомийларни жалб этилган ҳолда жами
450 -квадрат
гиламни янгиланиб намозхонларга топширилди.

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 16:17


#Маъруза

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШМАСЛИК ҲАВОИ НАФСГА ЭРГАШИШЛИКДИР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 16:17


#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 30-ОКТЯБР, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 14:44


​​Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 14:44


#Ҳадис

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

29 Oct, 14:44


Иброҳим ибн Адҳамга: «Нима учун одамларга аралашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлмайсиз?» дейишди.

У зот шундай дедилар: «Ўзимдан паст мавқедаги одам билан гаплашсам, жоҳиллиги билан менга озор беради. Ўзимдан юқори мавқедаги одам билан гаплашсам, менга такаббурлик қилади. Ўзим билан тенг мавқедаги одам билан гаплашсам, менга ҳасад ва ичқоралик қилади.

Шунинг учун суҳбатида малоллик бўлмаган, боғланишда узилиш бўлмаган Зот – Аллоҳ билан машғул бўламан, У Зотни зикр қилиб юраман».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Oct, 11:15


Roʻza va Qurʼon Qiyomatda bandani shafoat qiladi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Oct, 11:15


Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)

▫️1.
Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.

▫️2.
Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят

▫️3.
Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.

▫️4
. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Oct, 11:15


#Ҳикмат

Аллоҳ зикри қийинчиликни енгиллаштиради, мушкулни осонлаштиради, машаққатни камайтиради. Аллоҳ зикр қилинар экан, қийинчилик борки, енгиллайди, мушкул борки, осонлашади, машаққат борки, камаяди, шиддат борки, арийди, бирор ғам‑ғусса борки, бартараф бўлади. Албатта Аллоҳ таолони зикр қилиш қийинчиликдан кейинги кушойиш, машаққатдан кейин енгиллик ва ғам‑ғуссадан кейин шодлик (сабаби)дир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Oct, 11:15


#кун_ояти

فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ.

"Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар".
(Рум сураси, 15-оят).

Тафсир: Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

21 Oct, 11:15


#Маъруза

Аллоҳ ажойиб тарзда ризқ беради

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 11:54


#Ҳадис

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан.
Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 11:54


#Ҳикмат

Солиҳлардан бири айтди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг, сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданингга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унутмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир Зотдир!”.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 11:54


ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 11:54


Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 03:10


"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 01:55


Олма

Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ халққа олма тарқатаётган эди. Бир ўғилчаси олмадан битта олди. Халифа Умар роҳимаҳуллоҳ сакраб бориб олмани унинг қўлидан олиб жойига қўйди. Болача уйига маҳзун бўлиб қайтиб воқеани онасига айтиб берди. Онаси бир ходимини бозорга жўнатиб олма олиб келтирди. Олмани болага берди. Бола олмани еди. Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ уйига келганида хотини унинг олдига олмадан қўйди. Шунда Умар деди:
"Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Бугун олма тарқатаётиб роса олма егим келган эди!".
Мусулмонлар халифаси мусулмонлар молидан олишдан қўрқди, парҳез қилди. Ваҳоланки, у ҳам мусулмонлардан бири эди. Улар қатори ўзига ҳам олса бўлар эди.



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 01:55


Hasan Basriy rahimahullohdan: “Siz rohatni qayerda topasiz?” deb soʻralganda,
u kishi: “Gʻaflatdan keyingi sajda va gunohdan keyingi tavbada”, deb javob qilgan ekanlar.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 01:55


QAZOI QADARNI O’ZGARTIRSA BO’LADIMI…?

@FotihaUz

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

20 Oct, 00:57


☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 15:07


#Маъруза

ЎЗИГА БАХИЛЛИК ҚИЛУВЧИ КИШИ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 13:43


#Ҳадис

Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади».
Имом Аҳмад ривояти.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 13:25


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 10:51


#MAQOLA

FOTIHADAN KEYIN “OMIN” AYTISHNING HUKMI

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Alisher Sharipov,
Namangan shahridagi “Mavloni Aliyul qori” jome` masjidi imom-xatibi.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 10:49


#МАҚОЛА

ТАДАББУР ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъсумхон Турғунов.
Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

19 Oct, 10:48


#МАҚОЛА

СИЛАИ РАҲМ ФАЗИЛАТИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрхўжа Рашидов,
Чортоқ тумани "Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube