🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal @qoriyalar Channel on Telegram

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

@qoriyalar


🌸بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَانِ الرَّحِيم🌸
📖Qur‘on o‘qishni o‘rganmoqchi bo‘lsangiz kiring
🧕Qoriya qizlar qiroatlari
🌹Ayollarga oid savol-javoblar

Savollar uchun @Qoriyalar_bot

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal (Uzbek)

🌸Qoriyalar🌸 is the official Telegram channel for those who want to learn how to recite the Quran. If you are interested in learning how to recite the Quran, this channel is perfect for you. With the help of experienced female reciters, you can improve your recitation skills and deepen your understanding of the Quranic verses. In addition to recitation lessons, you can also find answers to questions related to women in Islam. Join us at @Qoriyalar_bot for any inquiries or to start your Quran recitation journey today!

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

22 Nov, 16:48


https://t.me/+rYsdDKgY4HdhMmEy

Obuna boʻling😊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

05 Sep, 14:58


Hayolingga hech qanday yaxshilik qilishni keltirmaseng,yomonlik qilishni ham keltirma...
Hamma narsani bilib turguvchi Zot bor❤️

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

28 Aug, 03:23


👩‍❤️‍👨Turmush o’rtog’ingiz sizni sevishini asosiy sabablari:

— Xech qachon oilasini yomonlamasligingiz..
— Onasini oʻzingizning onanggizdek ortiq koʻrishingiz..
— Aka-ukalariga oʻz jigarlaringizdek jon kuydirshingiz…
— O’zingizni oilangizdan uning oilasini ustun qoʻyishingiz..
— Oqibatli boʻlishlari uchun xar xafta ovqat qilib chaqirishingiz..
— Eringizni uyidagi gapni ona uyinguzga olib borib aytmasligingiz..

Shu ishlar odatingizga aylansin ana shunda eringizni muhabbatiga erishasiz In shaa Alloh..❤️

Bizning kanallar
@Abdushukur_Umar / @sizga_atalganlarim

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

24 Aug, 06:22


Қуръонни ёдлашнинг осон усули.

Шайх Набил Авадий

@Abdushukur_Umar / Cryophile 🌬 🕊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

21 Aug, 17:24


Qadarga iymon to'g'risida rasmda

Bizning kanallar
@Abdushukur_Umar / Cryophile 🌬 🕊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

18 Aug, 21:48


Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми?
Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аёлларнинг сочлари калта ва ўрилмаган бўлгани учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.

أَمَّا الْمَنْقُوضُ فَيُفْرَضُ غَسْلُ كُلِّهِ اتِّفَاقًا

“Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолари иттифоқи билан фарздир” (Раддул муҳтор).

~~♡°♡~~~~
Boshqa kanallarimiz
@Abdushukur_Umar / Cryophile 🌬 🕊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

17 Aug, 10:44


Гўзал қироатнинг 10 усули



Ҳадиси шарифлардан маълумки, мусулмон киши Қуръон тиловат қилганда овозини имкон қадар гўзал қилиши керак. Гўзал тиловат қилиш баъзиларда табиий-туғма қобилият бўлади. Бу дегани, бошқалар чиройли қироат қила олмайдилар, дегани эмас. Аллоҳ муяссар қилган ҳар кимса тиловатини гўзал қилиш имконига эга. Барча ишларда бўлгани каби бу борада ҳам сабабларнинг тадоригини кўриш талаб этилади. Зеро, «Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда?..»

Авваламбор:

1. Қуръони Карим тажвидини мукаммал ва тўғри шаклда ўрганиш. Бунда ҳарфларнинг махражи ва сифатларини аниқ билиб олиш ва барча ҳарфларга ўз ҳаққини бериб тиловат қилиш лозим ҳисобланади.

2. Одатий тарзда тиловат қилиб туриш. Бу тажвидни яхшилашга хизмат қилади.

3. Тажвидга моҳир қориларни тинглаш ва имкон қадар тақлидий услубда ўқиш. Бу киши ўз қироатини шакллантириб олгунча бўлган босқичдир. Биламизки, ҳеч ким онадан мукаммал-гўзал қироат соҳиби бўлиб туғилмайди. Зеро, таълимда тақлидий йўналиш яхши самара беради.

4. Ўз овозининг йўғон ёки ингичкалигини аниқлаш. Бу нарса, қироат ҳосил қилишда кимга тақлид қилиш лозимлигини аниқлашга ёрдам беради.

5. Ўз овозини ёзиб тинглаш. Бу билан тинглашда тажвидий хатоларга ҳамда ўзи тақлид қилаётган қорининг услубига қай даражада амал қилаётганига аҳамият қаратади.

6. Нафас машқларини бажариш. Албатта, товуш, оҳанг ўпкадан чиқаётган ҳаво оқимидан ҳосил бўлади. Бу ҳаво қанчалик етарли ва тўғри идора қилинса, овоз гўзаллашаверади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, соҳа олимларининг таъкидлашича, инсоннинг нафас қопи аслида ўпка эмас, балки қорин ҳисобланар экан. Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламининг овқатланиш борасида берган тавсияларида бу нарса ўз тасдиғини топган.

7. Овоз аъзоларига аҳамият қаратиш. Бунда ўта иссиқ ва совуқ ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак бўлади. Одатий тарзда асални, зайтун каби табиий ёғларни истеъмол қилиш ҳам яхши фойда беради.

8. Оғиз билан нафас олмаслик. Оғиз билан нафас олиш туфайли томоқ ва оғиз бўшлиғининг қуриб қолиши натижасида овозда турли муаммолар келиб чиқиши кузатилади.

9. Баланд овозда бақириб тиловат қилишдан сақланиш. Негаки, бу ҳолатда гапириш овоз пайчаларининг қаттиқ толиқишига олиб келади.

10. Кунлик маълум вақтда бурун билан қорин қисмига нафас олиб, оғиз билан чиқариш. Бу амалиёт тиловат вақтида овозни идора қилиш кўникмасини оширади

Бошка каналларимиз:

Cryophile 🌬 🕊 / عَبدُ الشَكُور عمَر

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

11 Aug, 14:01


Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam yangi kiyim kiysalar, sallami, ko'ylakmi yoki ridomi, bismillohni aytib, so'ng quyidagi duoni o'qir edilar:

اللهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

«Allohumma lakal hamdu anta kasavtaniyhi, as`aluka xoyrahu va xoyra ma suni'a lahu va a'uzu bika min sharrihi va sharri ma suni'a lahu».

(Ma'nosi: Ey Rabbim, meni kiyintirganing uchun Senga hamd bo'lsin. Sendan buning yaxshiligini va unga qilingan yaxshilikni so'rayman. Va buning yomonligidan va unga qilingan yomonlikdan panoh tilayman.) Abu Dovud, Termiziy va Nasaiy rivoyatlari

Cryophile 🌬 🕊 / عَبدُ الشَكُور عمَر

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

07 Aug, 21:59


Oli Imron surasi 1-13 oyatlari 🍃

Boshqa kanallarimiz
Cryophile 🌬 🕊/عَبدُ الشَكُور عمَر

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

07 Aug, 05:46


Nikohlanish Harom bo'lgan ayollar haqida #Fiqhdan🍃
Boshqa kanalllarimiz:
@Abdushukur_Umar/ Cryophile 🌬 🕊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

05 Aug, 17:01


Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?
Жавоби расмда🍃

Бошка каналларимиз🫶
@Abdushukur_Umar / Cryophile 🌬 🕊

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

08 Jul, 07:34


Hozircha shu yerda boʻlaman👇
@Abdushukur_Umar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

09 Mar, 18:28


Alloh uchun kechiring☝️🥺

@Abdushukur_Umar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

09 Mar, 18:28


Ramazon yaqin,
Bilib bilmay qalbingizga ozor bergan bo‘lsak,
Alloh uchun kechiring
!

@Abdushukur_Umar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

30 Jan, 05:47


​​☝️📞Онангизга қўнғироқ қилинг

🌹Бир инсон бор дунёга арзир,
Тоғдек бардош, осмондек сабр,
Ҳозир эмас, ҳозироқ, ҳозир,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Югуртирсин замона зайли,
Юрибсиз-ку ул зот туфайли,
Боягина кўргансиз, майли.
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Жон томирин узган сизни деб,
Уйқуларин бузган сизни деб
Умри ўтар ўғил-қизни деб,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Ишларингиз юрса-юрмаса,
Вақт югурик кутиб турмаса,
Боролмайсиз, жилла бўлмаса,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Қўлингизга қарамайди у,
Моянангиз сўрамайди у,
Соғинчингиз энг буюк қайғу
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Неча дўстни йўқлайсиз ҳар кун,
Бола-чақа, бағрингиз бутун,
Майли, лоақал илтифот учун,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Кўнгли ярим, бор умиди сиз,
Сизсиз бутун дунёда ёлғиз,
Ич-ичидан йиғлайди унсиз,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Шугинадан азизроқ ким бор,
Чекмаганми етарли озор,
Керак бўлса бир кунда юз бор,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Деманг давлат иши ўйинми,
Тирикчилик эгди бўйинни,
Беш дақиқа топиш қийинми,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Болам дея тун-кун дуода,
Умрингизни тилар Худодан,
Ҳолин қилманг баттар гадодан,
Онангизга қўнғироқ қилинг.

🌹Юргандирлар деманг соғ-омон,
Бугун борлар, эртага гумон,
Пушаймоннинг сўнгиси ёмон
Онангизга қўнғироқ қилинг.

© Малика Салимова

☝️Ота-онамизнинг ҳолидан хабар олиш эсдан чиқмасин!

@Qoriyalar
@Abdushukur_Umar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

23 Jan, 08:43


🤲Эримнинг ишида барака бўлсин, доим омади келсин деган аёл...

Барча аёлларга бу видеони юбориб қўйинглар👇👇


🍃🌹🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!🌸🌹🍃

@Qoriyalar
@Abdushukur_Umar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

22 Jan, 07:22


Ҳаж сураси (337-бет)

@Qoriyalar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

18 Jan, 02:46


Аллохим- барча амалларимизни охирини гўзал қилгин ,
хамда Дунё ва Охират шармандалигидан асрагин

@Qoriyalar

🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

18 Jan, 02:46


ℹ️ هنية سلوانا ،في تصحيح التلاوة للقارئات

Naziyat Surasi

@Qoriyalar