Raqobat qo‘mitasi @raqobatgovuz Channel on Telegram

Raqobat qo‘mitasi

@raqobatgovuz


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz

Raqobat qo‘mitasi (Uzbek)

Raqobat qo‘mitasi is a Telegram channel dedicated to the development of competition and the protection of consumer rights. The channel, with the username @raqobatgovuz, is the platform of the Competition Committee of Uzbekistan. This committee aims to promote healthy competition among businesses and safeguard the rights of consumers in the market.

The Competition Committee is located at Labzak, 3 Tashkent 100128. You can visit their website at raqobat.gov.uz for more information. For inquiries, you can contact them at 71 207 47 00 or dial 1159. You can also reach them via email at [email protected].

Stay updated on the latest news and updates from the Competition Committee by following their social media accounts. You can find them on Twitter at x.com/RaqobatGovUz, Instagram at instagram.com/raqobat_gov_uz, and Facebook at facebook.com/RaqobatGovUz. Join Raqobat qo‘mitasi channel today to support fair competition and consumer rights protection in Uzbekistan!

Raqobat qo‘mitasi

14 Feb, 09:35


⚡️ В течение 2024 года Комитет по конкуренции активно укреплял сотрудничество со средствами массовой информации и общественностью. Через официальный веб-сайт и социальные сети было опубликовано более 8 тысяч материалов, а также налажено взаимодействие с около 100 СМИ.

🎖 Комитет занял 1-е место по уровню открытости среди государственных комитетов и инспекций, набрав 86,2 балла. Кроме того, в рамках IV Антикоррупционного форума Комитет был отмечен за усилия по обеспечению прозрачности и открытости деятельности.

🎤 В ходе проведенных в регионах открытых диалогов, а также через официальный веб-сайт и социальные сети было принято и рассмотрено более 800 обращений, по которым были приняты соответствующие меры.

➡️ Подробности в видеоинфографике.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

14 Feb, 09:30


⚡️ 2024 йил давомида Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни фаол кучайтирди. Расмий веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали жами 8 мингдан ортиқ чиқишлар амалга оширилиб, 100 га яқин ОАВ билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🎖 Қўмита ва инспекциялар ичида очиқлик таъминлаш бўйича 86.2 балл билан баҳоланиб, 1 ўринда эътироф этилди, шунингдек IV Аксилкоррупция форуми доирасида "Фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги саъй ҳаракатлари учун" алоҳида тақдирланди.

🎤 Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида ва бевосита веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 800 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

➡️ Батафсил видеоинфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

13 Feb, 10:05


#Анонс #Сифат_назорати

ЧОЙ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги қадоқланган кўк чой маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказди:

🟣"AHMAD TEA"
🟣"Тоза”
🟣"IMPRA”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

13 Feb, 07:05


ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН 200 млн СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

🌫 Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жорий йилнинг январь ойида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллари натижасида вилоятда фаолият юритувчи табиий монополия субъекти ҳисобланган “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖ томонидан ичимлик суви етказиб бериш ва канализация хизматлари учун истеъмолчилардан 200 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари олганлик ҳолатлари аниқланди.

💠 Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларaция қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

🌫 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиш аломатлари билан “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

➡️ Шунингдек, истеъмолчиларга ортиқча ҳисобланган 200 млн сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

12 Feb, 10:10


#XORAZM24

Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тадбири ташкил этилди

🔝 Батафсил "XORAZM MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

11 Feb, 08:01


#TTV|#YANGILIKLARI

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги рекламаларни ўрганиш ишлари ташкил этилиб қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Feb, 12:41


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихиса Нагасима бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Feb, 12:21


#ТАЙИНЛОВ

🇺🇿 Рақобат қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Матмусаев Акмал Махамматюсуп ўғли Қўмитанинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

✈️ Ушбу тайинловга қадар Қўмита марказий аппаратининг тил бириктиришлар ва картель келишувларига қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

🔝 А.Матмусаевга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

💬 Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизмати

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Feb, 10:00


САМАРҚАНДДА ТАДБИРКОРГА ҲИСОБЛАНГАН 3 млрд СЎМЛИК АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНДИ

🗓 Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ фаолиятидан норози бўлиб “SIRALISH MEVA” МЧЖ мурожаат қилган.

📊 Мазкур мурожаатда “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектига нисбатан 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган асоссиз қарздорлик ҳисобланганлик ҳолати аниқланди.

💠 Ўрганиш натижаларига кўра, “SIRALISH MEVA” МЧЖнинг мурожаати асосли деб топилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тадбиркорлик субъектининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

📊 Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги ҳолатлар юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, келгусида юқоридаги ҳолатларни такрорламаслик юзасидан огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Feb, 07:00


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида.

Давактив агентлиги
риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди. Бу борада Рақобат қўмитасининг масъулияти белгиланди.

Тадбиркорларда ер участкалари ва давлат мулкини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш шартлари бўйича саволлар кўплиги боис, бу борада очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Feb, 09:55


Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон-Малайзия саммитида имзоланган 5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий битимлар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишувлар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди

Узбекско-малайзийский саммит в Куала-Лумпуре, на котором подписаны торгово-экономические соглашения на 5 миллиардов долларов и договоренности в сфере культурно-гуманитарного сотрудничества, стал важным шагом к выведению двусторонних отношений на уровень стратегического партнерства

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Feb, 08:00


#ОАВ_биз_ҳақимизда

🎙Навоий вилояти радиосида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида маълумот берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

05 Feb, 09:00


#радио

Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар.

🔝 Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари нималардан иборат?

✈️ Батафсил "Ёшлар" радиосида

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Feb, 09:30


#Анонс #Сифат_назорати

ПАШТЕТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ


🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Паштет маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказди:

🟣"Pate" (Perva)
🟣"Паштет особый с ароматом грибов" (БАХТ)
🟣"Паштет особый" (SAVR)

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Feb, 09:01


#gazeta

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ


🌫 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 668-сонли қарорига мувофиқ, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият тегишли лицензияга эга туристик ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу хизматларни лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган. Лекин шунга қарамасдан қарорда кўрсатилган шарт ва талабларни бузган ҳолда айрим ҳужжатсиз ва сохта туроператорлар ўз фаолиятини давом эттириб, фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилишмоқда.

➡️ Батафсил "Даракчи" газетасида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Feb, 08:00


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчалар муҳокама қилиниб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.

✈️ Хусусан, унда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилган. Унга кўра, эндиликда пеня суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосидан ортиқ бўлмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган сотувчи товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланди.

_______________

🇺🇿 На очередном пленарном заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан были обсуждены и приняты во втором чтении поправки к Закону «О защите прав потребителей».

✈️ В частности, в данном законопроекте предусмотрено, что продавец в случае непредоставления товара потребителю в сроки, указанные в договоре, уплачивает пеню за неисполненную часть обязательства. При этом определено, что сумма пени не должна превышать цену недоставленного товара, а выплата пени не освобождает продавца, нарушившего договорные обязательства, от возмещения ущерба, причиненного просрочкой поставки товара либо недопоставки товара.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

03 Feb, 09:05


#SIRDARYOMTRK

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилда 7 та давлат тиббиёт муассасалари томонидан нархларни нотўғри қўлланилиши юзасидан 74 208 та истеъмолчилардан 353 млн. сўм маблағлар ортиқ олинганлиги аниқланди.

🌫 Ҳудудий бошқарма томонидан ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда нархларни мақбуллаштириш, белгиланган меъёрига тушириш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

⬆️ Батафсил видео лавҳада

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

01 Feb, 07:00


👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 27 январь - 1 февраль кунлари)


🗓 27 январь

Андижон вилоятидаги Дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўлланилди;

Истеъмолчиларнинг автомобиль соҳасидаги мурожаатлари ижобий ҳал қилинди;

Радио: Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятига доир асосий кўрсаткичлар;
_______

🗓 28 январь

Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка чақиради;

Қарши магистрал каналида ўтказилган 39 та тендер савдолари юзасидан расмий муносабат;

Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан таълим муассасасига нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди;

Рақобат қўмитасида навбатдаги ўқув курслари бошланди;
_______

🗓 29 январь

Электрон тижорат соҳасида ўтказилган ўрганишлар;

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Тозаланган ёғ маҳсулотини харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти деҳқон бозорларида тадбирлар олиб борди;
_______

🗓 30 январь

"PAYME" АЖ устун мавқега эга сифатида эътироф этилди;

Каждый потребитель обязан знать что он может потребовать, а что является желанием продавца угодить клиенту;

Сурхондарёда 200 млн сўмдан ортиқ тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди;

Қўмита ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
_______

🗓 31 январь

Рақамли платформа операторларига эслатма;

Авиакомпаниялар томонидан истеъмолчиларга етказилган зарар қопланиши таъминланди;

Қўмита томонидан 2024 йил давомида Тошкент вилоятидаги кластер корхоналарга нисбатан кўрилган ишлар;

Жиззах шаҳрида "Давлат тили ҳақида" ҳамда "Реклама тўғрисида"ги қонунлар ижроси юзасидан ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди;

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

Raqobat qo‘mitasi

31 Jan, 10:00


#Замин_ахборот_дастури

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги ҳамда "Pеклама тўғрисида"ги қонунлари ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар буюм савдо комплекси ҳудудида ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔝 Батафсил "JTV" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

29 Jan, 10:01


#Diyor_yangiliklari

🔵 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳ билан биргаликда деҳқон бозорларида тадбирлар олиб борди.

Унда савдо расталарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва стандартларга мувофиқлигини текшириш мақсадида профилактик текшириш ўтказилди.

Тадбирлар давомида сотувчиларга қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилиб, огоҳлантиришлар қилинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

28 Jan, 09:00


ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАЪЛИМ МУАССАСАСИга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

🌫 Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

🔎 Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланган Навоий инновациялар университети томонидан ўзининг расмий телеграм саҳифасида “Энг арзон контракт тўлови” деб истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдаланиб, инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.

✈️ Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида «энг», «энг яхши», «биринчи», «фақат», «фақатгина» ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш инсофсиз рақобатнинг белгилари ҳисобланади.

🌫 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Навоий Инновациялар университетига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

28 Jan, 07:00


⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан” – деб эълон қилинган танқидий материал юзасидан.

🔵 Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси” ДМ томонидан амалга оширилган давлат харидларида рақобат қонунчилиги талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлари натижасида Буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

📌 Шунингдек, буюртмачи (Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси) мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

📎 Шу билан биргаликда, ўрганиш давомида кузатилган манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўйича маълумотларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура органларига юборилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

27 Jan, 09:01


#ОАВ_биз_ҳақимизда

🎙 Навоий вилояти радиосида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида маълумот берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

25 Jan, 07:10


👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 20-25 январь кунлари)

🗓 20-23 январь

⭕️ 2024 йил якунлари мурожаат ва натижалар таҳлили ҳудудлар кесимида:

Бухоро;
Хоразм;
Андижон;
Сурхондарё.
___

🗓 20 январь

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “COSCOM” МЧЖга (UCELL) нисбатан молиявий жарима қўлланилди;

Бозорлардаги картошка нархлари ўрганилди;
___

🗓 21 январь

Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг «Янги Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қандай қисқартирилмоқда» мавзусидаги мақоласи халқаро оммавий ахборот воситаларида чоп этилди;
___

🗓 22 январь

Сифатсиз ичимлик суви учун ундирилган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди;

Ҳуқуқий саводхонлик: Иссиқлик таъминотида узилишлар бўлса кўрсатилмаган хизмат учун қайта ҳисоб-китоб амалга ошириладими?
___

🗓 23 январь

Ўтган 2024 йил давомида тижорат банкларининг реклама қонунчилигига риоя этиш ҳолатлари кўриб чиқилди;

Расмий муносабат "MARVA HAYAT" МЧЖ раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди;
___

🗓 24 январь

Қонунбузилиш ҳолати юзасидан “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди;

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди;

Сифат назорати: Пахта ёғи сифати назоратдан ўтказилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

Raqobat qo‘mitasi

24 Jan, 10:02


#Анонс #Сифат_назорати

ПАХТА
ЁҒИ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги пахта ёғларининг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“POYTAXT"
🟣"Sadbarg”
🟣"Amir”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

24 Jan, 09:43


ТУЗАТИШ

Ушбу қарорга нисбатан норози бўлган тарафлар томонидан судга апелляция шикояти бериш муддати ўтгандан сўнг расман кучга киради.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

24 Jan, 09:05


🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

👥 Томонлар Ўзбекистонда қонунчилик базасини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш ва рақобатни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

✈️ Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ва Республикада ҳуқуқий таълим даражасини оширишга хизмат қилади.

_______________

🏬 22 января 2025 года состоялось подписание меморандума о взаимном сотрудничестве между Центром исследований конкурентной политики и прав потребителей при Комитете по конкуренции и Ташкентским государственным юридическим университетом.

👥 Стороны договорились о совместной реализации инициатив, направленных на улучшение правовой базы, повышение уровня защиты прав потребителей и развитие конкуренции в Узбекистане.

✈️ Подписание меморандума открывает новые возможности для обмена опытом между академическими кругами и государственными структурами, что, в свою очередь, будет способствовать укреплению защиты прав потребителей, созданию здоровой конкурентной среды и повышению уровня юридического образования в республике.
_________

🏬 On January 22, 2025, a memorandum of cooperation was signed between the Competition Policy and Consumer Rights Research Center under Competition Committee and Tashkent State University of Law.

👥 The parties agreed to jointly implement initiatives aimed at improving the legal framework, increasing the level of consumer protection and developing competition in Uzbekistan.

✈️ The signing of the memorandum opens up new opportunities for the exchange of experience between academic circles and government agencie, which, in turn, will help strengthen consumer protection, create a healthy competitive environment and improve the level of legal education in the republic.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

20 Jan, 11:00


#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 264 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

20 Jan, 10:53


БОЗОРЛАРДАГИ КАРТОШКА НАРХЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

⚡️ Сўнгги кунларда бозорлардаги асосий маҳсулотлардан бири – картошканинг нархлари аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Юнусобод деҳқон бозори"даги нархлар таҳлил қилинди.

Ушбу маҳсулот нархидаги ўзгариш сабаблари ва уларга таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилди.

✈️ Батафсил видеода

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Jan, 12:00


👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 13-18 январь кунлари)

🗓 13-18 январь

⭕️ 2024 йил якунлари мурожаат ва натижалар таҳлили ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Наманган;
Фарғона;
Қашқадарё.
_______

🗓 13 январь

2024 йилда олиб борилган реклама мониторинги натижалари;

Ҳуқуқий саводхонлик: Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
_______

🗓 14 январь

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди;
_______

🗓 15 январь

Сифат назорати: Кетчуп махсулотлари сифати талабга жавоб берадими?

Ҳуқуқий саводхонлик: Интернетда маҳсулот ёки ҳизмат сотиб олишдан олдин нималарга эътибор бериш лозим?
_______

🗓 16 январь

Иқтисодий концентрация бўйича кўриб чиқилган ишлар;

Ҳуқуқий Саводхонлик: Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қандай чоралар кўрилади?
_______

🗓 17 январь

“Тижорат банкларининг марказий аппарати ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди;

Бошланғич нархи 4.5 млрд сўмадан ортиқ бўлган танлов савдолари юзасидан расмий муносабат;

“Умра” хизматлари кўрсатиш рекламасида қонун бузилиш холати юзасидан расмий муносабат;

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди;
_______

🗓 18 январь

Қўмита раҳбарияти бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди;

Йиғилишда фаолиятининг асосий стратегик йўналишларига тўхталиб ўтилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Jan, 11:45


Шунингдек, йиғилиш давомида Раис ўринбосари Ф.Карабаев фаолиятининг асосий стратегик йўналишлари нимадан иборат бўлиши кераклигига тўхталиб ўтди.

Жумладан,

- товар ва молия бозорларини таҳлиллари сифатини ошириш, янги тадбиркорлик субъектларини бозорга эркин киришга тўсиқлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида ёки маҳаллий ҳокимият органлари ва вазирлик ва идораларнинг қарорларида акс этган тадбиркорликни қийинлаштирувчи омиллар, давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилаш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

- картелларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича янгича иш услублари ва ёндашувларни жорий этиш;

- рақобат қонунчилигига янги ҳуқуқий институт
"устун музокара кучи" ни эътироф этиш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ қонунга зид ҳаракатлар билан курашишни тизимини кучайтириш;

- товар ёки молия бозорига рақобатчининг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи инсофсиз рақобат ҳаракатларни, шу жумладан демпинг нархларни қўллаш каби ҳаракатлар билан кескин курашиш;

- юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларида манипуляция ҳолатларини аниқлаш механизмлари такомиллаштириш, шу жумладан рақамлаштирилган мониторинг тизими жорий этиш;

- давлат харидлари доирасида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган субъектларнинг товар ва хизматлар бозорида рақобатга таъсири баҳоланади;

- чакана савдо тармоқлари ва ягона операторлар мавқеига эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик қоидалари, рақамли платформаларнинг иқтисодий концентрациясига боғлиқ битимлари учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилади;

- қонунчиликда белгиланган 21 турдаги рақамли платформаларни реестрини тўлиқ шакллантириб устун мавқега эга компаниялар билан монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш амалга оширилади;

- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияси ишлаб чиқилади;

- Қўмита фаолиятини рақамлаштириш ва унинг "Fair Tech" платформасини жадал суратларда такомиллаштирини давом эттирамиз.


Юқоридаги каби асосий йўналишларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланади ва тадбирлар ижроси бўйича ҳар бир раҳбарнинг KPI кўрсаткичи белгиланади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

13 Jan, 11:05


#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 357 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 16 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

13 Jan, 10:40


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

🔴Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025-йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

🔴Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025-йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

🟠Лойиҳа 2025-йил 22-январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

11 Jan, 06:59


👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 6-10 январь кунлари)

🗓 6-10 январь

⭕️ 2024 йил якунлари мурожаат ва натижалар таҳлили ҳудудлар кесимида:

Жиззах вилояти;
Тошкент шаҳри;
Сирдарё вилояти;
Самарқанд вилояти;
Тошкент вилояти;
_______

🗓 6 январь

Товарларни акция доирасида харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Газета: Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида;
_______

🗓 7 январь

Ҳуқуқий саводхонлик: Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

Радио: Реклама соҳасидаги қонун бузилишларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар;
_______

🗓 8 январь

Сифат назорати: Маринадланган черри помидорлар назоратдан ўтказилди;

Газета: маҳсулот сифатли, нарх қулай бўлсин!
_______

🗓 9 январь

Истеъмолга яроқсиз ёки яроқлилик муддати кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган тақдирда нима қилишни биласизми?

Газета: Ундирилган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди;
_______

🗓 10 январь

Ҳуқуқий саводхонлик: Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?

Сифат назорати: Қадоқланган селд балиқ маҳсулотининг сифати назоратдан ўтказилди

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

10 Jan, 10:06


#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 2 354 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 1.4 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

10 Jan, 07:01


#Анонс #Сифат_назорати

ҚАДОҚЛАНГАН
СЕЛД БАЛИҚ МАҲСУЛОТИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ?

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Қадоқланган селд балиқ маҳсулотининг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“ФИЛЕ В МАСЛЕ СЕЛЬДЬ"
🟣"ФИЛЕ СЕЛЬДЬ”
🟣"СЕЛЕДОЧКА ТРАДИЦИОННАЯ”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

10 Jan, 05:00


#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?

ЖАВОБ:

Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🔘фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
🔘таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

📎 Манба: Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги "Реклама тўғрисида" Қонуни.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

09 Jan, 09:07


#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 3 017 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 15.1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

09 Jan, 07:03


#газета

🏬Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифати ва истеъмолга яроқлилиги соҳасида олиб борган сай-ҳаракатлари, ҳусусан Янгиер шаҳрида ўтказилган ўрганиш ишлари ва уларнинг натижалари босма нашрлар орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

08 Jan, 09:03


#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1162 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 6,6 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

08 Jan, 07:00


#газета #ЯНГИ_ФАРҒОНА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ: МАҲСУЛОТ СИФАТЛИ, НАРХ ҚУЛАЙ БЎЛСИН!

🏬 Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қўмитанинг “Fairtech” ягона ахборот тизими орқали вилоятда фаолият кўрсатаётган чакана ва улгуржи дорихоналарда дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ортиқча қўлланилгани ҳақида келиб тушган мурожаатлари бўйича бошқарма томонидан 36 та чакана ва улгуржи дорихоналарда текширув ва таҳлил ишлари олиб борилди.

📄 Бошқарма томонидан истеъмолчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш ва савдо соҳаларидаги қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

08 Jan, 05:05


#Анонс #Сифат_назорати

МАРИНАДЛАНГАН
ЧЕРРИ ПОМИДОРЛАР НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Маринадланган черри помидорларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“ПОМИДОРЫ"
🟣"Marinelle”
🟣"Московский”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Jan, 09:07


#Кун_рақами

🤔 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 9 071 та мурожаат келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 13 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Jan, 07:02


#радио

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Олтин воҳа радио каналининг "Очиқ мулоқот" эшиттиришида ҳудудий бошқарма масъул ходими Шерзод Кенжаев иштирок этди.

🤔 Мазкур эшиттиришда 2024 йил натижалари - Реклама соҳасидаги қонун бузилишларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Jan, 05:02


#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

ЖАВОБ:

🔘Юртимизнинг тарихи бой, табиати гўзал, халқи меҳмондўст. Асосийси, ўтган асрларда бунёд этилган археология ва монументал санъат ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, тарихий қароргоҳлар, уй музейлари, зиёратгоҳлар, маданият бинолари, тарихий иншоотлар, театр ва фотосурат уйлари каби ноёб, қадимий осори-атиқалар, моддий ва маданий мерослар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

🔘 Шу сабабли, ўтган асрларга тегишли бўлган миллий бойлигимиз ва фахримиз ҳисобланган моддий маданий меросларни асл ҳолида асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Jan, 12:00


#Кун_рақами

🤔 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 1059 та мурожаат келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 950 млн сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Jan, 08:03


#газета #adolat_ustuvor

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА


✈️ Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Бошқарма томонидан истеъмолчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш, асоссиз қарздорликни ҳамда хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларидаги қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Jan, 05:35


🟦 Истеъмолчиларнинг харид қилиш одатлари сўнгги йилларда жуда ўзгарди. Агар илгари савдо тўғридан-тўғри дўконда нақд пул билан амалга оширилган бўлса, эндиликда мижозлар тобора харидларни кўпроқ муддатли тўлов асосида амалга оширадиган бўлди. Бу эса уларга ҳозир сотиб олиб, пулини кейинроқ бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти беради.

⚠️ Айни шу ҳолатда, истеъмолчилар товарларни (иш, хизмат) акция доирасида харид қилишда нималарга эътибор бериши керак?

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Jan, 11:30


#Кун_рақами

🤔 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 991 та мурожаат келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Jan, 08:00


#KUN_XABARLARI

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

🔝 Батафсил "SAMARQAND MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Jan, 05:11


#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

🔘 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

🔘 Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шарт.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

03 Jan, 10:30


#Анонс #Сифат_назорати

ҚОВУРИЛГАН
КАРТОШКА ЧИПСЛАР НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Қовурилган картошка чипсларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“Lays"
🟣"CHEERS”
🟣"Doritos”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

27 Dec, 06:00


#Ижтимоий_ролик

Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

🔘 товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
🔘 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
🔘 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
🔘 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
🔘 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.
(Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси)


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

27 Dec, 05:00


МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА ОИД НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАР “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖДА БЎЛИБ ЎТДИ

🤔 Жорий йилнинг 26 декабрь куни “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

🟦 Ўқув курсларида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖнинг барча бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий органлардан маъсуллар иштирок этишди.

💬 Суҳбат тарзида давом эттирилган семинарда “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ходимлари томонидан берилган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Шу билан бир қаторда, ўқув семинари давомида монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.

⤴️ Ўқув семинар сўнгида “ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ ва Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ўртасида доимий ҳамкорлик доирасида ўқув семинарларни ўтказиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

26 Dec, 06:30


#Анонс #Сифат_назорати

ШИФОБАХШ
МИНЕРАЛ СУВЛАРНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги шифобахш минерал сувларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“Chortoq"
🟣"BORJOMI”
🟣"BLANC BLEU”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

08 Dec, 03:59


🇺🇿8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

КОНСТИТУЦИЯ — ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

Ҳурматли юртдошлар!

Бугун мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 32 йиллигини катта фахр ва ифтихор билан нишонлаймиз. Асосий Қомусимиз демократия, адолат ва қонун устуворлигини кафолатлаб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.

Юртимизда рақобат муҳитини янада ривожлантириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир фуқаро учун адолатли ва ҳуқуқий жамият барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ишларимиз Асосий Қонунимиз асосида янада юксак марраларга эришишимизга замин яратади.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси номидан барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин қалбдан табриклаймиз!


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

07 Dec, 05:00


🇺🇿 УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЖАМИЯТ ВА ШАХС.

🧊 XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари

67-модда.

🔘 Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

🔘 Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

🔘 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

🔘 Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.
________

🇺🇿 РАЗДЕЛ ТРЕТИЙ. ОБЩЕСТВО И ЛИЧНОСТЬ.

🧊 Глава ХII. Экономические основы общества

Статья 67.

🔘 Государство обеспечивает благоприятный инвестиционный и деловой климат.

🔘 Предприниматели в соответствии с законодательством вправе осуществлять любую деятельность и самостоятельно выбирать ее направления.

🔘 На территории Республики Узбекистан гарантируется единство экономического пространства, свободное перемещение товаров, услуг, трудовых ресурсов и финансовых средств.

🔘 Монополистическая деятельность регулируется и ограничивается законом.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Dec, 12:00


#Xabarlar

👥 5 декабрь Бутун жаҳон рақобат куни муносабати билан Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида “Электрон тижорат ва онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг фаолияти ва истеъмолчилар билан муносабатларидаги фарқлар, замонавий тенденциялар шунингдек, ушбу соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш йўллари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

👥 Семинарда ички бозорда рақобатни таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рақобат бардошлигини ошириш, мамлакатни барқарор ривожлантиришда фуқароларни турмуш фаровонлиги муҳум омил эканлиги таъкидланиб электрон тижорат ва молиявий хизматлардан онлайн фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шартлари ва кафолатлари шунингдек Европа иттифоқи электрон тижорат соҳасидаги қонунчилиги базаси ва сиёсати, қонунчиликдаги сўнги ўзгаришлар ҳақида тўҳталиб ўтилди.

🔝 Батафсил "IKBOL" телеканалларида.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Dec, 10:30


🇺🇿🇩🇪 Навоийда German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти томонидан Рақобат қўмитасининг Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармалари ходимлари учун “Электрон тижорат ва онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг фаолияти ва истеъмолчилар билан муносабатларидаги фарқлар, замонавий тенденциялар шунингдек, ушбу соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш йўллари” мавзуида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

🏬 Семинарда Қўмитанинг Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармалари ходимлари ва экспертлар иштирок этди. Семинар давомида Европа Иттифоқи ва Германияда электрон тижорат ҳамда онлайн савдо амалиётлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.

👥 Тадбирда Мюнхендаги Макс Планк институти эксперти, доктор Дариа Ким электрон тижоратнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, рақамли маконда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ҳақида маълумотларни бериб ўтди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

06 Dec, 04:45


#акциялар

☢️ Юртимизда байрам кунлари арафасида акциялар, савдо тармоқларида харидлар учун бонуслар, чегирмалар ва кешбэклар тақдим этилмоқда. Ушбу кунларда байрамона чегирмалар ҳафталик ёки фақатгина махсус кунларда амал қилиниши, товарларга акция ва чегирмалар қўллаш орқали уларнинг нархлари кескин туширилганлиги, 20-30 ва ҳаттоки 90% гача миқдорида чегирмалар қўлланилганлиги тўғрисида рекламалар авж олади.

📈 Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим акция ва чегирмалар номигагина ўтказилиши, харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини уйғотиш мақсадида ушбу усуллардан фойдаланилмоқда.

🌫 Юқоридагиларга кўра Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиш ҳамда акция ва бошқа тадбирларни амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги, агарда қонунчилик талаблари бузилган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.
_________________

☢️ В преддверии праздничных дней в нашей стране проводятся акции, предоставляются бонусы, скидки и кэшбэки при покупках в торговых сетях. В эти дни широко распространяются рекламные кампании, которые сообщают о праздничных скидках, действующих в течение недели или только в определённые дни, о значительных снижениях цен на товары за счёт акций и скидок, достигающих 20–30% и даже 90%.

📈 Анализ показывает, что некоторые акции и скидки проводятся формально, и используются методы, направленные на создание у потребителей иллюзии выгодной покупки при приобретении товаров со "скидками".

🌫 В связи с этим Комитет по конкуренции предупреждает предпринимателей о необходимости предоставления потребителям точной и понятной информации, а также проведения акций и других мероприятий в рамках требований действующего законодательства. В случае нарушения законодательства в отношении нарушителей будут применены меры в установленном порядке.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

05 Dec, 10:01


Биз коррупцияга қаршимиз ва биргаликда коррупцияни тўхтатамиз.

🏬 Рақобат қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 22 декабрь кунига қадар "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" деб эълон қилинди.

👥 "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги"ни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Рақобат қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишдан иборат.

📌 Мазкур "Ойлик" доирасида, "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари экспертлари билан ҳамкорликда семинарлар ва суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

05 Dec, 04:00


#Бутунжаҳон_рақобат_куни

5 ДЕКАБРЬ - БУТУНЖАҲОН РАҚОБАТ КУНИ

📣 1980 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан 5 декабрь - Бутунжаҳон рақобат куни деб эълон қилинди.

➡️ Ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини ошириш мамлакатнинг барқарор ривожланишида, фуқароларнинг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
____________

#Всемирный_день_конкуренции

5 ДЕКАБРЯ - ВСЕМИРНЫЙ ДЕНЬ КОНКУРЕНЦИИ

📣 В 1980 году Организация Объединенных Наций (ООН) объявила 5 декабря - Всемирным днем ​​конкуренции.

➡️ Обеспечение конкурентной среды на внутреннем рынке – важный фактор повышения конкурентоспособности местных производителей, устойчивого развития страны и повышения благосостояния граждан.

🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Dec, 09:02


#POYTAXT_Informatsion_dasturi

ИСТЕЪМОЛЧИ СИФАТИДА ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

🌐 Тармоқлардаги онлайн савдо платформаларидан фойдаланганда истеъмолчилар қандай ҳуқуқларга эгалиги ва нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

🔝 Батафсил "Toshkent" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

04 Dec, 07:00


ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

🔵 Рақобат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг “Itransition Holdco Limited” компаниясининг “Itransition” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

🔘 “Itransition Holdco Limited” компаниялар гуруҳи бир неча давлатларда IT ахборот теҳнологиялари ва компютер тизимлари соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилот;

🔘 “Itransition” МЧЖ ҳам ахборот технологиялари ва компютер дастурлаштириш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.

🔥 Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

03 Dec, 12:00


#Самарқанд_рақобат_МДҲ_ОАВ_нигоҳида

🤔 Самарқандда МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиш ҳолатларини биргаликда бартараф этиш ҳамда монополияга қарши сиёсат соҳасига бағишланган йиғилишларида ўзаро тажрибалар алмашинди ва долзарб масалаларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

✈️ Халқаро тадбирлар ҳақида “Poytaxt” радиоканали “Yangiliklar” информaцион дастурида маълумот берилди.

Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:11


Бугунги мажлис мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:09


Ўтган даврда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар ташқи сиёсатимизнинг таъсирчан ва прагматик воситасига айланди.

Ўтган беш йилда Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяларига аъзо бўлди, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми каби халқаро тадбирларга мезбонлик қилди.

Давлатимиз раҳбари халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида қуйи палатада қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этишни таклиф қилди.

Янги тузилаётган парламент комиссияси ташаббусни қўлга олиб, қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказишига ишонч билдирилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:08


Кейинги йилларда палата фаолиятида жамоатчилик иштироки янада кучайди.

Хусусан, янгиланган Конституциямизда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар ўз таклифларини қуйи палатага киритиш ҳуқуқига эга экани кафолатланди.

Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:06


Жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштирок этиши муҳим.

Масалан, бу йил ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Бироқ, ана шу дастурни қабул қилишда қайси депутат қатнашди, унинг ижроси бўйича кимдан ҳисобот талаб қилди, деган саволлар очиқ қолмоқда.

Шу муносабат билан Президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам албатта иштирок этадиган, уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш ташаббусини илгари сурди.

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида келгуси йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш таклиф этилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:05


Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.

Биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди.

Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:03


Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак.

Ўтган сайловларда сиёсий партияларнинг дастури ҳам, ғоялари ҳам бир-биридан фарқ қилди, турли сиёсий мафкуралар кураши яққол кўзга ташланиб турди. Хусусан, сайловлар жараёнида кўплаб дебатлар ташкил этилганини халқимиз ва халқаро кузатувчилар алоҳида эътироф этди.

Президентимиз парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.

Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир, унинг оқибати ҳам сиёсий масъулият билан боғлиқдир. Президент Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатиб ўтди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:02


Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади

“Хусусий мактаб ва боғча қураман”, деган инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларга янада кенг шароитларни яратиб бериш масалаларига эътибор бериш лозим.

Молиявий технологиялар, рақамли “маркет-плейс”лар, “веб-сервис”, “бонд омборлари” каби янги тижорат майдонлари кундалик ҳаётимизга жадал кириб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим.

Келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 09:01


Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Масалан, юртимизда аҳоли сони йилига қарийб 1 миллионга ошмоқда. Бу – янги уй-жойларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Лекин деҳқончилик учун зарур ерлар уй-жой қуришга бериб юбораверилса, эртага қаерга экин экамиз, озиқ-овқат хавфсизлиги нима бўлади, деган саволлар долзарб бўлиб бормоқда.

Шу боис, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб, эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Сўнгги пайтларда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва унга ишониб сармоя киритган аҳоли ўртасида низолар учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунни қабул қилиш лозимлиги қайд этилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 08:59


Президент таъкидлаганидек, парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлади.

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак.

Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 08:15


Келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар тургани таъкидланди.

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентимизда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Энди палатадаги қўмиталар аъзолари билим ва тажрибасини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этиб, янада кўпроқ меҳнат қилишлари лозимлиги, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган депутатгина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилса, яхши самара беришга ишонч билдирилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 08:12


Парламент фаолиятида ютуқлар билан бирга эътибордан четда қолган масалалар ҳам бўлгани қайд этилди. Президент уларнинг айримларига тўхталиб ўтди.

Хусусан, тўғридан-тўғри ишлайдиган ва аниқ ижро механизмларига эга қонунлар улуши камлигича қолмоқда. Парламент назорати тўлақонли таъсирчан институтга айланди, деб ҳозирча айтиб бўлмайди, парламент ва депутатлик назорати ижтимоий соҳа билан чекланиб қолмоқда.

Депутатларнинг сайлов округидаги фаолияти асосан учрашувлар ташкил этиш, шикоят ва саволларга расмий жавоб беришдан иборат бўлиб қолмоқда. Мисол учун, ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлган камбағалликни қисқартириш масаласида депутатларимиз ҳали ўз ўрнини топа олгани йўқ.

Сўнгги йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва минтақа доирасида бир қатор йирик ташаббуслар илгари сурилди. Ана шу ташаббусларнинг моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда депутатларда, афсуски, фаоллик етишмаяпти.

Давлатимиз раҳбари қуйи палатанинг янги таркиби қайд этилган масалалар бўйича янгича ишлашига умид билдирди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 08:06


Ўтган беш йил давомида қуйи палата самарали фаолият кўрсатгани эътироф этилди.

Авваламбор, парламентимизнинг тўртинчи чақириқ депутатлари мамлакатимизнинг келгуси тараққиёт йўналишини белгилаб берган Асосий қонунимизни янги таҳрирда тайёрлаш ва қабул қилишда жонбозлик кўрсатдилар ва бу Янги Ўзбекистон солномасида ёрқин тарихий воқеа сифатида муҳрланди.

Қуйи палата томонидан 130 дан ортиқ янги ва яхлит қонунлар қабул қилинди. Бу – олдинги даврга нисбатан 1,5 карра кўп.

Президентимиз ўтган чақириқда фаолият кўрсатган депутатларга самарали меҳнатлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 08:05


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 07:52


Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти сезиларли кучайгани, профессионал сайлов органлари ташкил этилгани сайловларнинг ҳаққоний руҳда ўтишида муҳим роль ўйнади.

Президентимиз сайловлар қонунчилик талаблари ва халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтишини таъминлаган барча даражадаги сайлов комиссиялари, хусусан, Марказий сайлов комиссиясига алоҳида раҳмат айтди.

Сайловлар натижасида Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди.

Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
Бу – парламентимизни том маънода инклюзив органга айлантириш, ушбу қатлам манфаатларини янада кенг ифода этиш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлгани эътироф этилди.

Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 07:49


Сайловлар тўлиқ очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик муҳитида ўтгани, қўлланган замонавий технологиялар ҳам бу жараёнда муҳим роль ўйнагани таъкидланди.

Жумладан, сайловнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилиб, “Э-сайлов” ахборот тизими жорий қилинди. Овоз бериш жараёнларини онлайн кузатиш имкони яратилди, илк бор электрон овоз бериш синовдан ўтказилди.

Сайловларни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби 13 та нуфузли халқаро ташкилот, 40 дан зиёд давлатдан 850 нафар хорижий ва 65 мингдан зиёд маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситаларининг мингдан ортиқ вакиллари кузатиб борди.

Президентимиз уларга сайлов жараёнлари ҳақидаги холис фикрлари ва тавсиялари учун ўз номидан, бутун халқимиз номидан ташаккур изҳор этди. Ушбу тавсияларнинг ҳар бири чуқур ўрганилиб, амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 07:47


Давлатимиз раҳбари бу йилги парламент сайловларининг энг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, улар янгиланган Конституциямизга мувофиқ ўтказилган илк сайлов сифатида тарихга кирди. Ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган, масъулияти бир неча карра ортган янги халқ вакиллиги тизими шакллантирилди.

Бундан ташқари, ўтган саккиз йиллик даврда халқимизнинг сиёсий тафаккури тубдан ўзгарди, сиёсий маданияти сезиларли даражада юксалди. Сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги роли ва иштироки кучайди.

Буларнинг барчаси аралаш сайлов тизимини жорий этишга мустаҳкам замин яратди. Кўплаб давлатларда бундай ислоҳотларни ўтказиш учун ўн йиллар керак бўлган. Шу маънода, Ўзбекистон аралаш сайлов тизимини қисқа фурсатда, дадил жорий этишга эришган кам сонли мамлакатлардан бири, дейишга муносибдир.

Янги тизим ҳар бир сайловчининг овози Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўрни учун муҳим эканини, бу борада адолат тамойили янада кучайганини ҳам кўрсатди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 07:31


Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.

Бу юксак ишонч уларнинг бой билими ва ҳаётий тажрибаси, эл-юртимиз фаровонлиги йўлида қилаётган фидойи меҳнатига нисбатан халқимизнинг улкан ҳурмат ва эҳтироми ифодаси экани таъкидланди.

Ҳар қандай сайлов давлат ва жамият учун муҳим сиёсий жараён. Айниқса, жаҳондаги бугунги кескин ва таҳликали вазиятда бундай умумхалқ тадбирларини ўтказиш янада катта масъулият талаб этади. Турли минтақаларда уруш ва жанжаллар, қарама-қаршилик ва зиддиятлар авж олиб бормоқда.

Ана шундай ғоят мураккаб даврда сайловларни осойишталик шароитида, эмин-эркин ўтказганимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликдан далолат беради. Президент барчамиз бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз ва мустаҳкамлашимиз кераклигини қайд этди.

Хорижий ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам бўлиб ўтган сайлов жараёнлари халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтганини эътироф этиб, уларга юқори баҳо бергани таъкидланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 06:55


Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди

Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

18 Nov, 05:18


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Скоро начнется первое заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса в новом составе. В нем примет участие и выступит Президент Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Raqobat qo‘mitasi

26 Oct, 11:01


👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 21-26 октябрь кунлари)

🗓 21-октябрь

500 дан ортиқ умумий овқатланиш субъектларида камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан ваколатли органларга маълумотлар киритилди;

Рақобат қўмитаси томонидан республика кесимида истеъмолчиларнинг автомашиналарни харид қилишдаги муаммолари ўрганиб борилмоқда;

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ва Japan International Cooperation Agency (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди;
______

🗓 22-октябрь

Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар фаолиятида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тикламоқда;

Рақобат қўмитаси томонидан “VETTERIA” МЧЖнинг “MEGA PREMIX” МЧЖни қўшиб олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди;

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг 9 ойлигида биржа савдолари соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида видео инфографика;

"БАРҚАРОР ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ" халқаро конференцияси;
______

🗓 23-октябрь

“KHANTEX-GROUP” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тўғрисида инфографика;

“MIDASIATEX” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Рақобат қўмитаси томонидан Навоий вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди;
______

🗓 25-октябрь

Сирдарё вилоятидаги кластер корхона томонидан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги аниқланди;

Ўралган озиқ-овқат маҳсулотини тамғалашда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт;

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови: моҳияти ва аҳамияти;

"ИННОВАЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШДА РАҚОБАТ ҲУҚУҚИ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ РОЛИ" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди;

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашув бўлиб ўтди;

🗓 26-октябрь

“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди;

Расмий муносабат.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

26 Oct, 10:00


#Расмий_муносабат

🕐 Ижтимоий тармоқларда “Yandex EATS” МЧЖ ХК “Express24 APP” МЧЖ активларини сотиб олиш битими тўғрисида ахборотлар тарқалган бўлиб, бу ҳақида Рақобат қўмитасидан расмий баёнот берилиши сўралган.

⚡️ “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда ҳамда шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда талаб этилади деб белгилаб қўйилган.

Юқоридаги нормага мувофиқ, мазкур битимга монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш (розилик олиш) талаблари татбиқ этилмайди, чунки, корхоналарнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаган ва қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш ҳолатлари содир этилмаган.

⭕️ Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига активларни сотиб олишда монополияга қарши органининг олдиндан розилигини олиш тартибини такомиллаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бораётганлиги маълум қилинади.

➡️ Батафсил
➡️ Подробнее

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

25 Oct, 12:50


Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашув

❄️ Жорий йилнинг 25-октабр кунида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашдилар.

🔵 Ушбу учрашувда Қўмита раиси Х.Турахужаев, раис ўринбосари Ф.Карабаев, Марказ директори О.Жумаев, директор ўринбосари Ғ.Холжигитов, ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарма томонидан жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Ф.Ян, жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа раҳбари Б.Алимов ва масъул ходимлар қатнашдилар.

✈️ Музокаралар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Бундан ташқари, Ф.Ян рақобат муҳитини самарали шакллантириш учун халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади.

✍️ Учрашув якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш, биргаликда семинар ва тренинглар ташкил қилиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолашга тайёрлигини билдирдилар.

______

Meeting with Philipp Jahn, Director of the Regional Office of the Friedrich Ebert Foundation in Uzbekistan and Kyrgyzstan

❄️ On October 25, 2024, the Competition Promotion and Consumer Protection Committee along with Competition Policy and Consumer Rights Research Center met with the Director of the Regional Office of the Friedrich Ebert Foundation in Uzbekistan and Kyrgyzstan, Philipp Jahn.

🔵 The meeting brought together key figures, including Committee Chairman H. Turakhujaev, Deputy Chairman F. Karabaev, Center Director O. Jumaev, Deputy Director G. Kholjigitov, as well as F. Jahn, Director of the Regional Office of the Friedrich Ebert Foundation, and B. Alimov, the Project Manager at the Foundation's Uzbekistan Representative Office, along with other responsible staff.

✈️ The negotiations were aimed at further strengthening of mutual cooperation relations, implementation of new joint projects. In addition, F. Jahn emphasized the importance of international cooperation and exchange of experience for effective formation of the competitive environment.

✍️ At the end of the meeting, the parties expressed their readiness to sign a memorandum in order to exchange knowledge, increase the institutional capacity of employees, organize joint seminars and trainings, attract international experts, and strengthen mutual cooperation.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

25 Oct, 11:00


"ИННОВАЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШДА РАҚОБАТ ҲУҚУҚИ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ РОЛИ" МАВЗУСИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ

🔵 Қўмита раҳбариятининг Германияга қилган ташрифининг амалий натижаларидан бири сифатида 2024 йил 23 октябрь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган жаҳоннинг энг илғор “ғоя марказларидан” бири ҳисобланадиган Макс Планк номидаги илмий-тадқиқот институтининг Инновациялар ва рақобат Институти бош тадқиқотчиси доктор Дарья Ким иштирокида Қўмита ходимлари учун рақобат сиёсати, интеллектуал мулк ва рақамли платформалар ҳамда сунъий интеллект масалаларни ўз ичига қамраб олган махсус ўқув тренинги бўлиб ўтди.

☑️ Тренингда асосий эътибор рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқининг инновацияларни рағбатлантиришдаги ўзаро таъсирига қаратилди, айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги ҳолат таҳлил қилинди, шунингдек рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологияларининг рақобатни тартибга солишдаги роли кўриб чиқилди.

⬛️ Тренинг давомида иштирокчилар
🔘инновацияларнинг ҳуқуқий омиллари;
🔘интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ривожланишдаги ўрни;
🔘ривожланаётган мамлакатларда рақобат ҳуқуқини қўллаш масалалари;
🔘рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқи ўртасидаги ўзаро мутаносиблик;
🔘рақамли платформаларни тартибга солиш;
🔘сунъий интеллектнинг рақобатга таъсири каби муҳим мавзуларни муҳокама қилинди.

✍️ Тренингнинг асосий мақсади Қўмита мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш орқали инновацияларни қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида билимларини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишларда, айниқса рақамли трансформация ва сунъий интеллект технологияларини тартибга солишда энг илғор халқаро амалиётларни чуқур ўрганиш ва татбиқ этишдан иборат бўлди.

❄️ Қўмита Макс Планк Инновациялар ва рақобат Институти билан ҳамкорликни давом эттиради, ва ушбу ҳамкорлик ўқув тренингларни ташкил этиш, Қўмита ҳузуридаги Тадқиқот маркази билан биргаликда қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини халқаро амалиётларга ва стандартларга мослиги юзасидан Институт томонидан экспертизадан ўтказишдан иборат бўлади.

➡️ Read more

➡️ Подробнее

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

24 Oct, 10:21


АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

🔵 Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Навоий вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди.

⬛️ Ғазғон шаҳар, Нурота, Кармана ва Навбаҳор туманларида бўлиб ўтган учрашувларда жисмоний ва юридик шахсларнинг коммунал соҳа, сув таъминоти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва имтиёзли кредит ҳамда бошқа масалалар юзасидан йўллаган мурожаатлари ўрганилди.

🔎 Мазкур суҳбат давомида жисмоний ва юридик шахслар сув таъминоти, электр энергияси ва газ нормалари масалалари ҳамда савдо соҳасидаги камчиликлар тўғрисида ўзларининг мурожаатларини йўлладилар.

🔘Жумладан, Ғазғон шаҳар “Мармаробод” МФЙ раиси томонидан МФЙнинг 225 та хонадонида суюлтирилган газ баллонлар белгиланган вақтларда келмаётганлиги, маҳалладаги мавжуд 374 та хонадонларда томорқа экинлари суғориш учун сув йўқлиги масаласи кўтарилди. Ушбу мурожаатлар ижроси натижасида "HUDUDGAZ NAVOIY” газ таъминоти филиали билан жойида ҳал этилиши таъминланди.

🔘Шунингдек, Навбаҳор тумани “Мирзо Улуғбек” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан куз-қиш мавсуми учун кўмир ажратиш ва ишга жойлаштириш масаласида кўтарилган мурожаатлар хам ҳал этилди.

🔘Ушбу тумандаги “Тошработ” МФЙда жойлашган “NAV-SHIRIN DIYOR” ОК раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўралган, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси орқали ҳужжатлар расмийлаштирилиб, имтиёзли кредит ажратишга келишилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

24 Oct, 05:15


#Renessans_minbari

✈️ Ташқи реклама ва ахборот объектларини қаерларга ўрнатиш тақиқланган?

✈️Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсиз ва ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши керак.
✈️Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш тақиқланади.

✍️ Рақобат қўмитаси бош мутахассиси Фарҳод Сулаймонов “RENESSANS” телеканали орқали ташқи рекламаларни ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларга ўрнатиш, реклама жойининг паспорти ва уларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериб ўтди.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

23 Oct, 12:00


#инфографика

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида жами 39 302 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан

🌐 21 562 та электрон
💬 14 986 оғзаки
🔗 2 757 та ёзма мурожаатларни ташкил этди.

📊 Қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик (рақобатни чекловчи харакатлар, монополист корхоналар билан боғлиқ), савдо, маиший ва қурилиш хизмати кўрсатиш, алоқа ва транспорт хизмати, коммунал соҳа ва бошқа масалаларига тўғри келмоқда.

ℹ️ Шунингдек, ўрганишлар давомида Қўмита томонидан 113 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб берилиши таъминланди.

🔼Батафсил инфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

23 Oct, 05:00


#Анонс #Сифат_назорати

ПАРРАНДА ГЎШТЛИ СОСИСКА МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги сосиска маҳсулотларининг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“SHERIN” (маҳаллий);
🟣"TIM" (маҳаллий);
🟣"Zabiha Halal" (хорижий).

🔬 Синов натижалари қандай?

🔝 Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

22 Oct, 12:50


"БАРҚАРОР ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ" ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ

🔵 2024 йил 22 октябрь куни Тошкентда "Барқарор инвестициялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш" мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

❄️ Тадбирда 15 та хорижий компаниялар ва 80 га яқин маҳаллий компания вакиллари иштирок этдилар.

🟫 Конференцияда Рақобат қўмитаси раис ўринбосари Фаррух Карабаев мамлакатдаги ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, рақобат сиёсатини ривожлантириш ва давлат иштирокини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Бозорда давлат иштирокини камайтиришга қаратилган "сариқ саҳифалар" тамойилини қабул қилиш каби муҳим ўзгаришларни санаб ўтди.

Шунингдек тадбирда

🔘 АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Елена Сон инвестицион ислоҳотлар Америка компаниялари учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
🔘 Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев 2017-2023 йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 60 миллиард доллардан 90 миллиард долларгача ошгани, инфляция 15 фоиздан 8 фоизга тушгани ва камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга камайгани ҳақида маълумот берди.
🔘 Германия халқаро ҳамкорлик фонди вакили Лия Граубергер тадбиркорликни рағбатлантиришнинг аҳамиятига эътибор қаратди.
🔘 Макс Планк жамияти рақобат ва инновациялар институти тадқиқотчиси Дариа Ким ва "IPOTEKA BANK" АТИБ Кузатув кенгаши Раиси Шандор Рети ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

🟦 Тадбир давомида қатнашчилар Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш билан бирга, ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан истиқболли режаларни муҳокама қилдилар.
_______

INTERNATIONAL CONFERENCE ON "FOSTERING SUSTAINABLE INVESTMENTS AND ENTREPRENEURIAL SUPPORT TO ENHANCE POPULATION WELFARE"

🔵 On October 22, 2024, Tashkent hosted a conference on "Fostering sustainable investments and entrepreneurial support to enhance population welfare" with 15 international companies and nearly 80 Uzbek organizations in attendance.

🟫One of the key speakers Farrukh Karabaev, Deputy Chairman of Competition Committee, who detailed country's ongoing economic reforms aimed at promoting competition and reducing the state’s role in the economy. He highlighted the introduction of the "yellow pages rule," which limits state-owned enterprises in competitive sectors.

Speakers also included
🔘 Elena Son, Executive Director of the American-Uzbek Chamber of Commerce, emphasized opportunities for American companies.
🔘 Deputy Minister of Investment, Industry, and Trade Akram Aliyev highlighted GDP growth from $60 billion to $90 billion, inflation reduction from 15% to 8%, and poverty reduction from 17% to 11% between 2017-2023.
🔘 Lia Grauberger from the German Sparakssenstiftung for International Cooperation highlighted the importance of fostering entrepreneurship.
🔘 Daria Kim of the Max Planck Institute of Competition and Innovation and Shandor Reti, Chairman of Ipoteka Bank's Supervisory Board also shared their successful experiences.

🟦 Participants at the conference also engaged in discussions about future collaboration plans and acquired deeper insights into the investment prospects available in Uzbekistan.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter

Raqobat qo‘mitasi

22 Oct, 12:50


МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ "РАБОТА ПО ПРИВЛЕЧЕНИЮ УСТОЙЧИВЫХ ИНВЕСТИЦИЙ И ПОДДЕРЖКЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА ДЛЯ ПОВЫШЕНИЯ БЛАГОСОСТОЯНИЯ НАСЕЛЕНИЯ"

🔵 22 октября 2024 года в Ташкенте состоялась международная конференция "Работа по привлечению устойчивых инвестиций и поддержке предпринимательства для повышения благосостояния населения", объединившая 15 иностранных компаний и около 80 узбекских организаций.

🟫Среди спикеров выступил заместитель председателя Комитета по конкуренции Фаррух Карабаев, который рассказал о проводимых в стране экономических реформах, направленных на развитие конкурентной среды и сокращение роли государства в экономике. Он отметил введение правила "жёлтых страниц", ограничивающего участие государственных предприятий в конкурентных отраслях.

Также на мероприятии выступили следующие спикеры:
🔘 Елена Сон, исполнительный директор Американо-узбекской торговой палаты, отметила возможности для американского бизнеса;
🔘 Заместитель министра инвестиций, промышленности и торговли Акрам Алиев рассказал о росте ВВП с 60 до 90 миллиардов долларов, снижении инфляции с 15% до 8% и уменьшении уровня бедности с 17% до 11% в период 2017-2023 годов;
🔘 Представитель Германского фонда международного сотрудничества Лия Граубергер отметила важность стимулирования предпринимательства со стороны правительства;
🔘 Старший научный сотрудник Института инноваций и конкуренции Общества Макса Планка Дариа Ким и председатель Наблюдательного совета "IPOTEKA BANK" Шандор Рети поделились своим успешным бизнес-опытом в Узбекистане и обсудили возможности, создаваемые для реализации новых проектов.

🟦 Участники конференции также обсудили перспективные планы по расширению сотрудничества и получили больше информации о инвестиционных возможностях Узбекистана.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter