❓Ижозат берувчи ким ва унинг мажбуриятлари?
✅ Ижозат берувчи — тезкор ходимлар ҳисобланган жавобгар шахс қуйидагилар учун жавобгардир:
👉 ишга ижозат бериш ва ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, уларни етарли даражада ва иш жойига ҳамда унинг хусусиятларига мувофиқлиги учун;
👉 журналларда ёки нарядларда расмийлаштирилган ҳолда ишга ижозат беришни, иш тамомланганидан кейин иш жойини қабул қилиб олишнинг тўғрилиги учун.
❗️Мазкур наряд, фармойиш бўйича ишларни хавфсиз бажариш ёки иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларнинг етарли эканлиги ва тўғрилигига шубҳа туғилган пайтда бундай тайёргарлик тўхтатилиши лозим.
‼️Ижозат берувчи кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ишларни бажаришда электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлганда камида III гуруҳга эга бўлиши керак.
♻️ Telegram sahifamiz
⬇️ Marhamat tashrif buyuring
👉 https://t.me/railwayelectricity