Neueste Beiträge von QOQONJONIM.UZ | Rasmiy (@qoqonjonim_uzb) auf Telegram

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy Telegram-Beiträge

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy
QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_admin


Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim
2,511 Abonnenten
5,868 Fotos
2,776 Videos
Zuletzt aktualisiert 12.03.2025 05:58

Ähnliche Kanäle

Axborotuz
61,638 Abonnenten
ACHCHIQ HAQIQAT
2,831 Abonnenten

Der neueste Inhalt, der von QOQONJONIM.UZ | Rasmiy auf Telegram geteilt wurde.

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

05 Mar, 17:22

360

Замонавий мақоллар

— Кредит кўзини сузмаса, процент арқон узмайди.
— Бўладиган бола пулидан маълум.
— Қарзи борнинг нози бор.
— Оз-оз сўраб пулдор бўлур,
Орланиб сўрамаган хор бўлур.
— Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли долларда.
— Қарз сўраганнинг айби йўқ.
— Пулдор ачитиб гапирар, қарздор кулдириб.
— Узоқдаги доллардан, яқиндаги сўм яхши
— Қарз кўзини сузмаса, доллар ипини узмайди
— Доллар эгилади, букилади лекин синмайди.
— Кўп қарз эшакка юк.
— Сочи йўқ бўлса хам доллар яхши.
— Сўм вафо, доллар жафо.
— Долларини ол, банкини сўрама...

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

05 Mar, 16:48

422

Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

05 Mar, 13:08

640

Хурматли Қўқонликлар сизларни "Раманкада" жойлашган қатлама варақи сомсага таклиф етамиз!

Гуштли томчи сомса 7000
Товуқ сирли сомса 6000
Кўк сомса 4000
Ошқовоқ сомса 4000

Ҳалол ва сифатли маҳсулотлардан тайёрланган сомсаларимиз сизларни кутмоқда!

Мурожат учун: +998 33 350 0077

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

05 Mar, 10:33

684

Хитой ўзининг энг йирик этник гуруҳи - уйғурларни нима учун ва қандай қилиб йўқ қилмоқда?

Уйғурлар Хитойдаги энг йирик этник озчиликдир , лекин маҳаллий ҳукумат мунтазам равишда уларнинг маданияти ва тарихини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида бир неча юз минг қозоқ ва уйғур миллат вакиллари истиқомат қиладиган “қайта тарбиялаш лагерлари” мавжуд.

Бу жойлар жамоатчиликка контслагерлар сифатида танилган, бу ерда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари поймол этиладиган кенг миқёсли ҳолатлар содир бўлади.
Қочган маҳбусларнинг айтишича, хитойлик аскарлар ва олимлар одамларни аборт қилишга, стерилизация қилувчи дори-дармонларни қабул қилишга мажбурлаб, сўнг уларни мамлакатнинг энг йирик компанияларига ҳақ тўламаган қул сифатида ишга юборишади.
Бу минтақада Хитой ва дунёда биринчи ижтимоий кредит тизими мавжуд, барча уйғурлар кузатилиб, кузатиб борилади, полиция ва ҳукумат амалдорлари уларнинг табиий ҳуқуқларини доимий равишда бузади.

Нима учун Хитой уйғур генотсидини бошлади

Хитой давлати узоқ вақтдан бери уйғур миллатини бутунлай йўқ қилиш йўлини тутган ва унга қатъий амал қилмоқда. Уйғурларнинг хитойлар томонидан генотсид ва зулми бу халқнинг Хитойдан мустақил бўлиб, ўз ерларига эга бўлишга интилгани учун бошланди.

Уйғурларнинг ҳар бир янги норозилиги Хитой ҳукуматининг тобора кескин реакциясини келтириб чиқарди, бу эса иродани тўлиқ назорат қилиш ва зўравонлик билан бостиришга олиб келди.

Уйғурлар Хитой учун катта аҳамиятга эга бўлган Шарқий Туркистон ҳудудининг мустақилликка эришиши ва ўз давлатчилигини қўлга киритишни тарғиб қилдилар.

Шинжон-Уйғур автоном раёни ХУАР бой фойдали қазилма конларига эга, шунинг учун Хитой ҳукумати уни ҳар қандай йўл билан назорат қилишни истайди.

Уйғурлар қандай шароитда яшашлари керак?

Мамлакат ҳукумати ХУАРда яшовчи фуқароларни ташқи дунё билан алоқа қилиш имкониятидан маҳрум қилиб, у ердаги конслагерларда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги барча маълумотларни пухталик билан яширган, шунинг учун у ердан бирор нарсани билиб олиш деярли имконсиз иш.

Шарқий Туркистонга сайёҳлар умуман киритилмайди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки оммавий ахборот воситалари вакилларининг бориши жуда қийин.

Хитой ҳукуматининг ўзи генотсид фактини, “қайта тарбия” лагерларида ҳалок бўлган қурбонларнинг аниқ сонини яширишга уриниб, журналистларнинг уйғур масаласи бўйича саволларидан қочмоқда. Коммунистик партия вакилларидан концентрацион лагерлар ҳақида сўралганда, улар жавоб бериш ўрнига, журналистларни тўғрилаб, лагерлар “маърифий” дейишади.

Хитой сиёсатчиларининг махфийлигига қарамай, жаҳон ҳамжамияти Хитой ҳукумати назаридан четда қолган уйғурлар нималарга чидашга тўғри келиши ҳақида ҳайратланарли маълумотларга эга бўлмоқда. Буни лагерлардан омон қолганлар, хакерлар ва нима бўлаётганини кўришга муваффақ бўлган индивидуал саёҳатчилар айтишади.

Аноним хакерлар гуруҳи яқинда Хитой серверларини бузиб, мамлакатнинг ёпиқ минтақасида маҳбусларнинг шахсий маълумотларига оид минглаб фотосуратларни ўғирлаганини даъво қилди. Интернетда пайдо бўлган фотосуратлар оммавий норозиликка сабаб бўлди, чунки инсоният биринчи марта Хитойдаги контслагерларда яшовчи сифатли одамларни кўришга муваффақ бўлди.

Маҳкумларнинг карталарида (аслида бу маҳбуслар) уларнинг исмлари, фотосуратлари, яшаш жойлари ва бошқа маълумотлар мавжуд. Маълумотлар орасида ҳибсга олишнинг ҳамма учун бемаъни кўринадиган сабаблари ҳам бор: давлат цензурасини четлаб ўтиш, тақиқланган материалларни тинглаш ва бошқалар.

Уйғурларга нисбатан энг қаттиқ чекловлар 2009-йилдаги сўнгги йирик норозилик намойишларидан сўнг жорий қилинган. Бостирилган аксиядан сўнг Хитой ҳукумати уйғурларнинг ислом ва бошқа динга эътиқод қилишларини, оилада икки нафардан ортиқ фарзанд кўришларини, бошқа мамлакатлардан келган одамлар билан мулоқот қилишларини, уларнинг урф-одатлари ва урф-одатларига риоя қилишларини тақиқлади. Уйғур миллатини ассимиляция қилиш ва "эритиб юбориш" учун мамлакат Коммунистик партияси минтақага мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан аҳолини олиб келмоқда.

(1-қисм) давомини яна ёзаммиз

Jakhon Komil

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

05 Mar, 06:03

661

Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлсада, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлсада, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширишмаган.
Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистон Республикасига экспорт қилинганлиги акс эттирилган.
Лекин, текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилганлиги ва экспорт шартномалари шакллантирилганлиги ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тергов давомида 6 млрд. 808 млн. сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.
Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

02 Mar, 10:13

362

Қўқон шаҳрида Ўзбек Хитой халқининг миллий, маънавий-маъданий тўқнашуви

"Қўқонжоним" Фейсбук ижтимоий тармоқларида фуқаро Қўқон шаҳар халқ тилида "Янги Бозор"да жойлашган асосий улуши Хитойликларга тегишли бўлган кийим кечак дўконида куни билан фақат Хитойча қўшиқлар янграши Истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки ушбу дўконда мижозлари 99.9% Ўзбекистонлик истеъмолчилар бўлганлиги ва аксарият мижозларга ёқимсиз ва тушунарсиз бўлган тилда қўшиқни мижозларига мажбурий эшиттиришдан мақсад нима?

Яқин кунларда ўша ерга мижоз сифатида борган йигит, Дўкон ҳодимларига "Илтимос Ўзбекча қўшиқ қўйинглар, ман тушунмаяпман, қолганлар ҳам тушунмаяпти" деб қилган оғзаки мурожаатига қўл силтаб, уларни жаргонда ўзоқроққа "послать" қиландек кнтиб мижозларини назар писанд қилишмагач, фуқаро Миллий Гвардия ҳодимига эътироз билдиради, Миллий Гвардия ҳодими ҳам Ўзбекча қўшиқ қўйишларини сўраб қилган мурожаатини ҳам кўндаланг қўяди.

Қизиқ, Хитойликларнинг бу инжиқликлари, Ўзбекистонда юриб ўзлариникини маъқул қўйиб , шу давлат фуқароларининг ҳуқуқларини, Ўзбекларнинг миллий, маънавий ва маданий қадриятларини камситилиши, бу эса Фейсбук ижтимоий тармоқларда "QOʻQONJONIM" гуруҳи саҳифасида обуначилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, аҳоли орасида кескин норозичилик кайфиятини келтириб чиқармоқда.

Турли мафкуравий хуружлардан ҳимояланиш, асрлар давомида сайқалланиб келаётган миллий қадрият, анъаналаримизни асраб-авайлаб, уларга амал қилиб яшаш муҳим бугун аҳамият касб этади. Зеро, маънавиятнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири миллий қадриятларимиз ҳисобланади. Уни асраб авайлаш, камситилишига йўл қўймаслик барча Ўзбек халқининг бурчидир.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фаоллари ушбу дўконга байкот эълон қилишни таклиф этишмоқда. Ушбу таклифни юзлаб фуқаролар маъқуллашмоқда.

(c) Jakhon Komil

https://t.me/Qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

02 Mar, 10:07

360

Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро И.И. ижтимоий тармоқлар орқали Саҳро лочини (шахин) қуши ноқонуний сақлаб келинаётгани ва сотувга қўйилгани аниқланган.

@qoqonjonim_uz
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

02 Mar, 09:19

413

Таровеҳ намозларига келувчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жоме масжидлари яқинида йўл инфратузилмасини яхшилаб, сунъий ёритиш чироқларини ўрнатиб, велосипедчилар учун тунги вақтда нур қайтарувчи нимчалар тарқатмоқда.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

02 Mar, 04:04

545

Индонезия аҳолисининг Исломга киришига сабабчи бўлган ҳамюртимизни биласизми?

Малик Иброҳим ас-Самарқандий

Малик Иброҳим ас-Самарқандий (вафоти: 1419-йил, Гресик, Индонезия) исломни Индонезияга олиб келган биринчи даъватчилардан бири бўлиб, у "Сунан Гресик" номи билан ҳам машҳур. У "Вали Сонго" деб номланувчи тўққиз авлиёдан бири бўлиб, Индонезияда исломни ёйишда муҳим рол ўйнаган.

---

Ҳаёти ва келиб чиқиши
Малик Иброҳимнинг аниқ туғилган йили номаълум, аммо у асли Самарқанддан келган деб ҳисобланади. У исломни тарғиб қилиш мақсадида Жануби-Шарқий Осиёга йўл олган. У аввал Ҳиндистон ва Яқин Шарқда илм олиб, кейинчалик Индонезияга келган.

---

Индонезиядаги фаолияти

Малик Иброҳим 14-аср охири ёки 15-аср бошларида Индонезияга келган ва ҳозирги Шарқий Ява ҳудудида яшаган. У ерда ислом динини маҳаллий аҳолига тинч йўл билан, савдо ва таълим орқали ёйган.

Унинг асосий фаолият йўналишлари:

- Маҳаллий халқ билан мулоқот қилиб, исломий ахлоқ ва эътиқодни ўргатган.
- Индонезия қиролликлари билан алоқалар ўрнатиб, ислом динининг мавқеини оширган.
- Янги қишлоқ хўжалиги усулларини жорий қилиб, маҳаллий деҳқонларга фойда келтирган.
- Соғлиқни сақлаш ва табобат соҳасида хизмат қилиб, маҳаллий аҳолининг ҳурматини қозонган.

---

Вафоти ва мероси

Малик Иброҳим 1419-йилда Гресикда вафот этган. Унинг қабри Гресик шаҳрида жойлашган бўлиб, Индонезиянинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири ҳисобланади. У исломни Индонезияда тинч йўл билан ёйган биринчи мисционерлардан бири сифатида ҳурмат қилинади.

Бугунги кунда Индонезияда Малик Иброҳим номидаги масжидлар, мактаблар ва бошқа муассасалар мавжуд. У мамлакат тарихида муҳим диний етакчи сифатида эътироф этилади.

Аллоҳ, у инсонлардан рози бўлсин! 🌷🇺🇿🤲

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

02 Mar, 03:03

708

Ха, бу ўша ўзимизни
акалар.....

@qoqonjonim_uzb