Últimas Postagens de QOQONJONIM.UZ | Rasmiy (@qoqonjonim_uzb) no Telegram

Postagens do Canal QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy
QOQONJONIM.UZ Axborot Tahririyatining telegram kanali.
Murojaat uchun @qoqonjonim_admin


Facebook https://www.facebook.com/groups/qoqonjonim
2,511 Inscritos
5,868 Fotos
2,776 Vídeos
Última Atualização 12.03.2025 05:58

Canais Semelhantes

ELTUZ
148,062 Inscritos
davletovuz
82,814 Inscritos

O conteúdo mais recente compartilhado por QOQONJONIM.UZ | Rasmiy no Telegram

QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

12 Mar, 05:06

252

Суд қарорисиз фуқаронинг уйида тинтув ўтказиш қонунга хилоф!

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизматининг юқоридаги видеотасвир бўйича берилган баёнотига кўра Учқўрғон туманининг чегара олди ҳудудларида тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган.

Бунда, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш хонадонларида ноқонуний товарлар сақламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиш уларнинг розиликлари билан амалга оширилган.

Мақсад тушунтириш ишлари бўлса, жанговар қурол билан қуролланган ходимни нима кераги бор?!

Тасаввур қилинг, эшик тақиллади, чиқиб қарасангиз, 3-4 та формали одамлар, биттаси автомат ушлаб олган, жанговар ҳолатда. Ҳар қандай одамни юраги шув этади, нима иш қилиб қўйдим экан деб.

Шу ҳолатда уйингизга кирсак майлими деса, 99 фоиз одам рухсат беради. Чунки унда рухсат берсам-бермасам уйга киришади, деган фикр бўлади.

Нима бўлганда ҳам, тушунтириш ишлари автомат билан олиб борилиши нормал ҳолат эмас.

©Адвокат Қосимов

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 19:24

614

Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди.

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Бегматов Равшанбек Бердалиевич Ўзбекистон туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Равшанбек Бегматов 1984 йил 2 март куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида туғилган. Мутахассислиги аграном.

2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 18:21

922

Зафаржон Жўраев Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғими ёки Ҳокимиятнинг даллолими?

Қўқон шаҳар Азиз тепа маҳалласи Меҳржон кўчасида жойлашган яшаш ҳонадонларини буздириб кўп қаватли уйлар қурилиши амалга ошириш мақсадида Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи Зафаржон Жўраев маҳалла фаоллари билан фуқароларга уйларини шаҳар ҳокимлига сотишлари учун ташвиқот ишлари амалга ошираётганини тасвирда кўришингиз мумкин.

Зафаржон Жўраевнинг ҳодима аёлларидан бирига фуқаро сиз кимсиз деб сўраган саволига "Катта холези қизиман" деган жавоб олинди.

Фуқаролар маҳалла раиси 169та ҳонадон эгаларига умуман бефарқ эканлигидан норози.
Фуқаролар уйларини сотмаймиз деб қатъий туриб олишган.

Зафаржон Жўраев ташвиқот ишларини давом эттирмоқда.

Янги мақталган тизим шуми? деб қоласан гоҳида киши.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 15:45

737

Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways'нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербург га қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланган “ковёр” (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 14:59

709

#Fargonada

Xonadonida qimorxona tashkil etgan shaxs qo`lga tushdi

"Zo'r TV" telekanali "Bu kun" informatsion dasturi

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 13:51

777

Қўқон шаҳрида ёшлар эзгу ишларни оммавий ҳаракатга айлантирмоқда

Бир неча кун аввал Қўқон давлат педагогика институти талабалари шаҳримизни обод этиш ва ёлғиз кексалардан хабар олиш бўйича ташаббус кўрсатиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эдилар.

Мана бугун Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ушбу ташаббусни давом эттириб, эҳтиёжманд фуқаролар хонадонини обод этдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ёшларга қарата айтган чақириқлари ўз мевасини бермоқда. Келажак авлоди эзгу ишларини оммавий ҳаракатга айлантириб, жамиятимизни, инсонларни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшмоқдалар.

Яна ким ушбу ташаббусни давом эттиради?

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 11:53

761

"Open budjet"chilar ehtiyot bo'lamiz!

Bugundan “Open budjet”dagi loyihalar bo’yicha ovoz berish boshlanibdi. Shu bo’yicha qisqa huquqiy tushuntirish.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 11:33

748

Қўқон шаҳар Азиз тепа маҳалласи Меҳржон кўчасидаги фуқаролар яшаш ҳонадонлари бузилиши тўғрисида келиб тушган мурожаат бўйича "Қўқонжоним" Ахборот Таҳририяти томонидан суриштирув ишлари амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатда Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларнинг яшаш ҳонадонини бузиб сотихи учун 15 миллион сум пул таклиф қилгани тўғрисидаги маълумот ўз тасдиғини топмади.

Шу сабабли мазкур ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда жойланган мақола ўчириб юборилди.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

11 Mar, 09:22

777

Ўқувчиларни умумтаълим мактабларига келишларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўл-патруль хизмати инспекторлари эрта тонгда мактаблар яқинида хизмат олиб бормоқда.

@qoqonjonim_uzb
QOQONJONIM.UZ | Rasmiy

10 Mar, 13:11

1,122

«Онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?»

"Қўқонжоним" Таҳририятига мурожаат келиб тушди.

#Мурожаат
Ассалому алейкум, Азиз тепа маҳалласи Меҳржон кўчасида 40 йилдан бери яшаб келамиз. Маҳалламиз тинч тотув ва бир бирига аҳил.

Хабарингиз борми йўқми МЖК заводида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 1 ойдан бери маҳалламизга ҳокимият вакиллари ва Ҳоким Маруфжон Усмонов бошчилигида келиб уйларингиз бузилади дейишмоқда.

Президентимизни очиқлик ва шаффофлик сиёсатлари қани Қўқонда? Уйимизни кадастр ҳужжатлари ҳамма нарсаси жойида. Мен фарзандларим, оилам билан қаерга борамиз унда? Президент ишонган инсони ҳоким шунақа деб турса бошқалардан нима кутайлик?

Прокурор келишди 10 кун олдин ҳеч ким розилигизсиз, сизни рози қилмасдан буза олмайди деб айтиб кетишди. Ҳоким жаноблари эса бузамиз дейишмоқда.

Қўқон шаҳримизнинг Меҳржон ҳамда Истиқлол кўчаларидаги 70 дан зиёд аҳоли энди кўчада қоладими?

Вазият бўйича келиб ўрганинглар илтмос сизлардан. Уйларимиз бузилиб кетишини истамаймиз. Бу ахир давлат дастури эмас ҳусусий сектор қурилиши.

Шу расмда қизил чизиқ ичидаги аҳоли уйлари ҳаммасини бузамиз дейишмоқда ҳоким жаноблари 100 лаб аҳолига қараб.

100 лаб инсонлар ҳусусий кадастрлик уйига ҳам эгалик қила олмайдими шунда Маруфжон Усмонов ҳокимлик қилган шаҳарда? Юқори турувчи давлат органларидан амалий ёрдам сўраб қоламиз. — дейилади мурожаатда.

Қаршилик қилганларга эса 15 сутка қамоқ жазоси билан қўрқитилаётгани айтилмоқда.

Хааа.... Ушбу мурожаатлардан сўнг «Онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?» деганлари шу бўлса керак-да, деб гоҳида ўйлаб қоласан киши.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги Marufjon Usmonov дан мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беришларини сўраб қоламиз.

@qoqonjonim_uzb