🌹Калбимдасан🌹 @qalbimdasandil Channel on Telegram

🌹Калбимдасан🌹

@qalbimdasandil


!͜͡𒈔͜͡ ҚАЛБИМДАСАН𒈔͜͡

🌹Калбимдасан🌹 (Uzbek)

🌹Калбимдасан🌹 Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda sevgi, do'stlarlik, va o'zingizni qo'llab-quvvatlovchi ma'lumotlar sizni kutib. Kanalimiz qiziqarli va ma'noli hikoyalar, motivatsiyali voqealar, va chin ma'naviyatli so'zlar bilan sizni yo'ra. "qalbimdasandil" nomli kanalimizga obuna bo'ling va har kuni yaratuvchilarimizning ilhamlari bilan tanishing. Sizga hayotda muhim tomonlar boyicha yordam beruvchi va motivatsiya olib keluvchi ma'lumotlarni olishga kafolat beramiz. Kelajakda muvaffaqiyatingizni ta'minlovchi, yagona vaqt-sarfi bilan tanaffus qilishingiz uchun biz bilan bo'lishing! 🌹🌹🌹

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 11:16


Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
🌾
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
🌾
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
🌾
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
🌾
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
🌾
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
🌾
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
🌾
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул  экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 11:01


Шу рўю заминда борлигинг етар,
Ҳақсизман бахтсизман, дейишга ҳатто.
Бағримдан минг лаҳта қон сизиб кетар,
Шафақнинг ранги қон бўлгунича то.

Кўксимда бир азоб ниш отаётир,
Ботиб бораяпти жони жонимга.
Ҳув анов томонда кун ботаётир,
Мени элтиб қўяр зимистонимга.

Мен ҳорғин тикилдим булутларга жим,
Минг йил интиқ бўлдим: ёғмаган қорсан.
Бахтимсан, қайғумсан, ишқим, севинчим,
Барибир борсан-ку, барибир борсан.

Сенинг борлигингга минг бор ташаккур,
Борманми?
Бор бўлсам минг бора узр.
Нақадар бахтлиман, дунё, кўриб қўй!
Бахтимни елкалаб юрибман базўр.

Сенга таъриф топдим, эй девона ишқ,
Дорбоз ўйнаётган қилдайин дорсан.
Азобим битмагай, тугамас қўшиқ,
Ахир сен борсан-ку, ахир сен борсан.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 10:52


​​📝Бир опахоним суҳбатидан:

Йигирма тўққиз ёшимда туҳматга қолдим.  Эримнинг бўлмағур рашки- йўқ нарсага уни ишонтирди...
Душманларим эса "ола-киш" бериб юбордилар...
Учта бола билан ота уйимга "бузуқ"  номини олиб қайтдим...
Отамга ўзимни оқлаш учун Қуръон кўтариб чиқдим,  қўлимдан уришиб олиб қўйдилар...
"Мен қирқ йил халқнинг боласини ўқитган одамман,  миллион ҳил одам боласини кўрдим. Ингичка томирингда нима ўй бор, буни биламан.  Бузуқ эмаслигингни ҳам...
Чунки зотимда йўқ.  Харомдан егизмаганман,  қонингда йўқ!  Онанг" тўғри оёқ, тўғри ҳаёл"- сенам уни боласисан...
Мен сенга ишонаман" дедилар...
Қўшни чиқди:  кўчанинг гапини кўтариб...
"Одамлар шунақа ўйлаяптийкан-ку!" деб яна фиғоним фалакка чиқди,  барибир  ўшанда "одамлар нима деяпти?!" деб яшайдиган пайтим экан-да...
Аҳмоқлик қилишимга бир баҳя қолди:  ўзимни осмоқчийдим...
Шайтон йўл кўрсатди:  "ўлсанг,  эрингни кўзи мошдек очилади,  уволингга қолганини тушунади,  гап сўзлардан қутиласан,  кеч-а шу ёлғончи дунёсидан!"
Арқонни энди бўғзимдан ўтказиб,  стулни тепганимда,  хушёр падари бузрукворим чопиб кириб қолдилар.
Назаркарда одам эдилар:  кўзларида аллақандай ғамни кўрдим.
-Битта қаланғи қасанғи,  ўзининг фикри йўқ,  ким нима деса ишониб кетаверадиган калта ўй- эрни деб ўзингни осишгача борган экансан,  демак ўзинг ҳам калта ўй экансан,  қизим...
Яшашнинг мағзини тушунмабсан...
Нега сенга Аллоҳ учта бола берди?! Нега сени уларга она қилиб сайлади?!
Шуларни ўйламадингми?!
Энди бу ёғига яшайсан,  ҳаёт ўзи секин қўлингдан ушлаб,  ақлингни танитади...
Бу эринг билан ҳам ярашиб кетасан,  болаларинг улғаяди!
Бироқ,  ҳаёт бир нарсани сенга уқтиради-ки, ўзининг нарҳи- битта эрдан қиммат эканлигини сенга англатади!- дедилар...
Қўлимдаги арқоним хўл бўлиб, шу сўзларни эшитиб ўтирдим...
Шундан кейин кўп вақт ўтмади, эрим ялиниб келди ва ярашдим...
Яна бир фарзандим туғилди...
Пулим кўпайди ва одамлар орасида обрў топдим...
Ҳеч ким-ўша мени ўзимни осишга ундаган воқеани қайта эсламади ҳам...
Гўёки у тушимда бўлиб ўтгандек эди...
Бироқ эримдан кўп куйдим...
Бир ичиб милицияга тушади, бир гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб...
Танбал ва турган битгани ғалва инсонга айланди. Оила ва рўзғор ўзимнинг зиммамда эди. Бозорма-бозор кезиб, икки қаватли уйлар қурдим.
Соғлиғим яхши эмасди,  жигар ҳасталигига чалиндим. Шундай бўлса-да, тирикчилик...
"Мусофирман-ку ким таниб ўтирибди!" деб Туркияда моллар солинган оғир қопларни елкага олиб кетаверардим...
Жабрини кўрдим...
Эрим кунлардан бир кун- ичиб келиб, жигаримга тепди. Болаларим зўрға ажратиб қолишмаганда билмадим нима бўлардим...
Кўз олдимдан отамнинг сиймоси, қулоқларим остидан гаплари ўтди.
"Ҳаёт ҳали- ўз нархини сенга англатади..."
Эртаси куни унинг телефонда кимгадир гапираётган гапларини эшитиб қолдим:
"Жигарига тепдим атайлаб, ўлмади. Жони қаттиқ экан, зормандани!"
Унинг бошқа аёл билан муносабати борлигини билардим. Тишимни тишимга қўйдим.
Ичиб келиб:  "уйимни бўшатиб қўй,  уйланаман!"  деб вайсади.
Яна отамнинг сўзларини эсладим: "Энди яшайсан, ақлинг кириши учун ҳам- яшашинг керак, битта эр ва бугун гапириб эртага унутадиган одамларнинг гап-сўзи деб ўзингни осмоқчи бўлганинг хато эканлигини англашинг учун ҳам яшайсан энди қизим..."
Болаларим билан эрим уйда йўқлигида қўлга илинган нарсаларни олдиг-у,  ижара уйга чиқиб кетдик.
Шу воқеага ҳам олти йил бўлибди.  Шу вақт ичида "Аллоҳга таваккал деб яшадим. Икки фарзандимни  ўқишга жойладим,  қиз узатдим,  тўйлар қилдим.  Набиралар кўрдим...
Эрим мендан кейин уйни батарейкаларини,  арматураларини суғириб ичди,  қўлга илинган нарсани сотди. 
Кейин ўзининг тирикчилиги учун Россияга кетди.
Энди телефондан ҳабар юбориб,  болаларига ва менга ялинади:
"Қайтсаларингиз бир оила бўлиб яшаймиз!"
Ҳаёт шундай қиммат нарса!
Соғлик бебаҳо!
Умр ўткинчи гап сўзлардан кўра муҳимроқ фалсафаларга тўла...
Ростдан ҳам ҳаммаси ўтади!
Гап сўзлар ҳам,  яхши воқеалар ҳам,  умрнинг ўзи ҳам..."
Хулоса ҳар кимнинг ўзидан.

Оққа кўчирувчи Ummu Zaynab.

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 10:50


​​    Хабаровскгача самолётда уч соатлик йўл. Машинада эса бу масофани кун бўйи босиб ўтаман. Ноилож. Йўлга чиқдим.
     Хабаровск аэропортига ит азобда етиб келдим. Шаҳарни томоша қилишни режалаштиргандим, афсус, бу ният ҳам амалга ошмади. Уч соатдан кейин Москвага учаман. Кейин Тошкент. Худо хоҳласа, тонг пайти уйда бўламан. 
     Аэропортга киришим ҳамона, маълумотлар бюроси эшиги ёнида тўпланишиб бақир-чақир қилаётган одамларга кўзим тушди. Ўриндиққа ўтириб, рўпарамдаги маълумотлар экранига кўз югуртирдим. Ҳалиги маълумотхона эшиги олдида қий-чув яна авжига чиқди-да, ўрта ёшлардаги аёл гурсиллаб қулади. Бир зумда полиция ва оқ халатли дўхтирлар пайдо бўлишди.
— Топишди. Ниҳоят, топишибди. Ўрмонга қулаб тушибди.
— Боламм, болажоним... менинг!!! — Бир аёл ерга мук кетиб чинқира бошлади.
Бир зумда шовқин-сурон авжга чиқди. Ҳалиги тўда орасидан йиқилган ким, дод солиб бақиргану сўкинган ким, билиб бўлмай қолди...
Зални ҳадик ва хавотир қоплади. Бизни улкан кутиш хонасининг нарги бурчига ўтказишди. Маълумотхона олдида йиғилганларни махсус микроавтобусга ўтқазишиб қаергадир олиб кетишди. Аэропортдан қўрқув ва ваҳима кўтарилгандай бўлди.
— Шўрликларни энди самолёт қулаган жойга, ўрмон ичкарисиги олиб кетишаркан, — деди ёнимга келиб чўккан қария.
— Қандай самолёт? Қаердан учаётган экан?
Қария менга қовоқ уюб қарайди. Бироз оғринади:
— Чумикан деган жойни эшитганмисан? Чумикан!, — дейди у шу сўзни ўзгача оҳангда талаффуз қилиб.
— Қ-қа-қа-қачооон?
— Бугун. Самолётни ахтаришаётувди. Топишибди. Ўрмоннинг қоқ ўртасида экан.
— Одамлар... Одамлар тирикмикан?
Қария энди менга анграйиб қарайди:
— Самолёт қулаб тушган-а... Одам соғ-омон қоладими?
Борлиғимга титроқ инади. Кўзларимни чирт юмаман. Ўрнимдан сапчиб туриб кетаман. Кўз олдим хира тортади. Юрагим гупиллаб ура бошлайди. Лаҳзада хаёлимда менга ажабсиниб қараб турган ўша мовий кўз қизалоқнинг рангпар чеҳраси пайдо бўлади.
— Отахон, ўша самолётда мен ҳам бор эдим, мен ҳам учишим керак эди!
Чол ажабсиниб қарайди:
— Мастмисан, нима бало?
Кўзларимни чирт юмиб бош ирғайман. Айни дам ўша аёл, исми Зоямиди, ҳа, Зоянинг қизи учун сарфлаган пулларим садақа ўрнига ўтиб кетганини ҳис қиламан. Яратганнинг меҳри ва қудратига тан бераман. Мени садақа қутқариб қолганини англайман. Хаёлимда яна ўша, ҳа ўша мовий кўз қизалоқнинг маъсум ва озурда чеҳраси намоён бўлади....

Қўчқор НОРҚОБИЛ.

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 10:50


📝САМОЛЁТДА МЕН ҲАМ БОР ЭДИМ
ҳикоя

Чумикан деб эшитганмисиз?
Мен эса кўрганман.
Тубканинг тинкани қуритар тубидаги жой. Узоқ Шарқда. Хабаровск ўлкасидан ҳам саккиз юз эллик чақирим нари — Уда дарёсининг усти, Ов денгизининг лабида.
Ўша ерда бир ой бўлдим. Сенга зарилмиди? У жойларда итинг адашдими, дерсиз? Чумиканда сазойидай сандироқлаганим алоҳида мавзу, бошқа ҳикоянинг томири.
Ҳозир ўзга ҳодиса ҳақида ёзмоқчиман. Тўқиганнинг турқига тўқмоқ, айни чоғ эсласам ҳам ғалати бўлиб кетаяпман.
Хуллас, уйга қайтадиган бўлдим. Ўттиз кун вақт уммонида урвоқдай чайқалди — ўтди-кетди. Қишлоқдаги якка-ю ягона, олти нафаргина келгиндига бошпана бўладиган, бор-йўғи уч хонали кичик меҳмонхонани тарк этиб, дарёю денгиз, ўрмонадирлару ёғоч кулбалардан иборат борлиқ билан хайри хушлашдим. Тўрт чақирим юрсам бас аэропортга етаман.
Тарвақайлаб ўсган ўриси дарахт ёнида чойқутидек кўринадиган дорихона олдидан ўтаётгандим, ичкаридан тўрт-беш ёшлар чамасидаги маймоқоёқ қизчани етаклаб чиққан жувонга кўзим тушди. У менга бир зум қараб турди-да, ўриндиққа чўкди. Ёнига келиб суйкалган қизчасининг бошини кўксига босиб, сочларини силади. Мен жувоннинг кўзлари жиққа ёш эканлиги, у худди жилмаяётган каби туюлса-да, аслида ич-ичидан зор-қақшаб йиғлаётганини сездим. Айни лаҳзада дорихона эшиги очилиб остонада пайдо бўлган савлатли аёл шанғиллади:
— Зойка, ахир мен сенга энди қарзга беролмайман-ку. Анави санғи, лаънати эрингга айт, ундан кўра ишласин, ҳеч бўлмаса, балиқ тутиб сотсин. Ароқхўр, тараллабедод у. Мени эса бошқармадан текширишаяпти.
Гап нимада эканлигини тушундим; аёлга дори керак. Аёл Осиёдан адашиб келиб қолган мен оввораю сарсонга алам билан қаради-да, уялганидан юзини четга бурди, қизини бағрига маҳкам босди, энди ўрнидан турган эди ҳамки йўлини тўсдим. У ҳайрон, менга анграйиб қаради.
— Зоя, бироз кутиб туринг, мен ҳозир!
Юкхалтамни дарахт танасига суяб, дорихонага кирдим.
— Анави аёлга, Зояга қандай дорилар керак эди?
Жувон елим идишга солинган бир ўрам дориларни узатди:
— Мана, фақат унинг пули йўқ эди-да. Ҳамёнини очиб, кўзининг шўрвасини оқизаяпти менга. Ер юткур эри шип-шийдон қилиб, тозалаб кетибди. Ичади-да, ярамас, ичади. Хотинининг ҳамёнига ҳам қўл тиқади, ароқхўр. Зоянинг қизи касал. Бечора топгани дори-укол, рўзғорга кетади. Анави алкаш Аркаша тентак ароққа чўмилгани чўмилган. Ахир менга ҳам эртага шаҳардан текширувчи келаяпти. Бу давлатнинг дорихонаси. Бу ерларда ҳеч нарса хусусиймас-ку .---- Жувон шу орада шунча гапни тўкиб солди.
— Хўш, шу дориларингиз неча пул бўлади?
— Икки минг уч юз йигирма бир рубль.
Мен дори-дармон солинган елим халтачани олиб чиқсам, Зоя қизчасини эргаштириб ярим йўлда кетаяпти. Изидан югурдим, етиб олдим-да, унга елим пакетни тутдим.
— Мана, олинг, бу сизга.
Аёл тахта бўлиб қотиб қолди. Тақдир зарбаларидан гангиган бошини сарак-сарак қилди, ҳатто юзларидаги ажинлар титрагандай бўлди.
— Н-н-нега?
— Олинг. Мени дуо қилсангиз бас!
Ортимга бурилдим. Хаёлимда онасига қалтираган кўйи суяниб турган беғубор қизалоқнинг мовий нигоҳлари қотиб қолганди.
Йўқ, бу жойни аэропорт ҳам деб бўлмайди. Бир қаватли ёғоч бино-ю, унинг устига ўрнатилган товуқ катагидеккина тахтадеворли диспеччер хонасидан иборат бино эшиги олдида хаёлимга келгани шу бўлди. “Ё қудратингдан худди Собир фермернинг шийпонига ўхшаркан-а, қўнимгоҳи эса хирмонжойнинг ўзгинаси.
“Хирмон” жойга фақат АН русумли кичик самолётлар қўнаркан. Ўн етти ўриндиқдан иборат. АН-28 русумли самолётига чипта олиш учун навбатга турдим.
— Яна бир минг икки юз рубль беринг,— деди кассир.
— Э-е-е-, бошқа пулим йўқ, шекилли...
    Кассир жуда олисдан, офтоб ўлкасидан келиб, бу ерларда пулсиз ғўддайиб юрганимга ҳайратланади.
— Мен нима қилай? Яхшиси, машинада кета қолинг, — деди у мен узатган пулларни қайтариб.
    Мулзам тортаман. Хабаровский аэропортига етиб олсам бўлди эди. У ёғига чиптам бор. Москвага учаман. Кейин Тошкент. Сени соғиндим, Она-юрт!

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 07:13


Шунчалар азобни билиб турсанг ҳам,
Юрагинг заррача тиғлатмайдими?
Келишим кўзинга келтирмаса нам,
Нахотки кетишим йиғлатмайдими?

Ўзгалар сабабми кўзингдаги ашк,
Мехри овунчмиди сенга бошқани.
Ўзгалар сабабми қалбимдаги рашк,
Эх, энди мендаги халоват қани?

Юзинга табассум жо этган Уми,
Муҳаббат, садоқат кутганмидинг ё?
Фақат ўзинг десам умрим мазмуни,
Сен буткул ўзгага бўлдинг маҳлиё.

АЗАМАТ ЗИЁ

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 06:48


ТАВСИЯ

Агарда Сиз кунига камида 10 дақиқа китоб ўқисангиз:

☑️ Организмингизда қон айланиш тизимингиз яхшиланади.

☑️ Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини оласиз.

☑️ Уйқусизликдан қутиласиз.

☑️ Мулоқот қилиш қобилиятини шакллантирасиз.

☑️ Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам беради.

☑️ Стрессдан ҳимоялайди.

☑️ Хотира мустаҳкамланади.

Тафаккур қилинг!

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 05:56


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Барча ниятларингиз руёбга чиқсин, омад ҳамиши ҳамроҳингиз бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, хайрли кун, эй, умри азизлар 🌸🌱🌸🌱🌸

🌹Калбимдасан🌹

30 Jan, 02:50


ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!

Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🌹Калбимдасан🌹

29 Jan, 17:19


Яна сизни бугун, эслаб наҳордан,
Тонги гуллар куйлар, шабнам нидодан.
Ўшал ишқ куйдирган, юрак садодан,
Уммони ғам тўлган, бардош сабрман.

Дарёман, тошқини, ўзанин бузган,
Хазонман, барглари, сарғайиб сўнган.
Ҳаёти меҳрсиз, кунда кун ўлган,
Сизсиз, ойдинлиги,  тунга айланган.

Хатларим жавобсиз, сўз очмас тиллар.
Юрак интилару, очунсиз диллар.
Муҳаббат боғида, сўлдими гуллар,
Орият ҳукмидан, адода улар.

Гуноҳкор ўзимман, кўп бердим меҳр,
Қадримни топтади илоҳий  сеҳр.
Дарахтлар баргини, ўлдирди қаҳр,
Менинг меҳрим сизга, рост эди ахир.

     Ширина  Зиё.

🌹Калбимдасан🌹

24 Jan, 12:16


АЁЛ НЕГА КЎНГЛИНГ ҚОРОНҒУ

Олам ёруғ, кунлар чароғон,
Осмон мовий, булутлар гирён.
Сен дунёни кўрмайсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гавжум шахар, хаёт авжида,
Умр ўтар, йиллар мавжида.
Қолганмисан ўйлар базмида,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

У нимадир, соядек юрган,
Юрагингни пичоқсиз сўйган.
Хуснинг бузиб, ажинлар солган,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Кулгуларинг қаерда сарсон,
Кўзларингда қотганми армон.
Қандай тирик юрибсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Тонг отганин билдингми, ўзи..
Гул очилди, кўрдингми, ўзи...
Ҳеч ўзингни суйдингми, ўзи...
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Нега кўзинг ёнмайди сира,
Нигоҳларинг бунчалар хира.
Ўтмишни қўй, атрофга қара,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Аёл қадри бир япроқ эмас,
Хазон бўлсанг, тупроқ аямас.
Ўзингни сев, ўзгани эмас,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гул Баҳор Исроилова

🌹Калбимдасан🌹

24 Jan, 12:07


Кетманг интизорим, ҳижронда оним,
Кетсангиз оғрийди, кўксимда жоним,
Қалб торини чертиб, сўзласам борим,
Сиз менга кераксиз нафасим қадар?

Мендек телба ошиқ сира бўлмайди,
Бўлса ҳам менингдек сизни севмайди,
Ишонинг мухаббатим мудом ўлмайди,
Сиз менга кераксиз нафасим қадар?

Дардимга баъзида қилмайман тоқат!!
Ҳисларим ёнади лаҳзада офат!!
Кўҳна бу дунёда ягона фақат!
Сиз менга кераксиз нафасим қадар?

Кеч билдим кўнглингиз сезмадим нечун..
Дилимда ҳануз бир азобли ўйлар?
Сизни мен тобора севганим учун.
Сиз менга кераксиз нафасим қадар?

Бўғзимга тиқилган ширин нафасим!
Ҳавосиз шу замин гўё қафасим!!
Сизсиз татимайди баҳору фаслим!!
Сиз менга кераксиз нафасим қадар??

БЕХРУЗ ТЎРАЕВ.

🌹Калбимдасан🌹

24 Jan, 08:55


Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар.

Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.


— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!


— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ.


У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...

Тафаккур қилувчилар ғолибдирлар.

🌹Калбимдасан🌹

24 Jan, 07:53


Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди.

Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қилишини сўраб туриб олди.

Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар.

Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди.

Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

Tafakkur

🌹Калбимдасан🌹

23 Jan, 14:12


Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун..."

Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!...

🌹Калбимдасан🌹

23 Jan, 13:49


Ортимдан ғийбатлар қилдилар нечун?
Дўст деганим дўст бўлибди манфаат учун.
Бир сўз демай кетди ёрим кўнглим учун,
Мен уларнинг барига бир кулиб қўйдим...

🌹Калбимдасан🌹

23 Jan, 06:47


Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга қайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, бандасига бирни берсангиз, Яратган, албатта, сизга ўн қилиб қайтаради. Шахсан ҳаётимда жуда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун, доимо эҳсон қилиб туринг!!!

🌹Калбимдасан🌹

23 Jan, 06:34


Қўшни муҳтож бўлмасин

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

–  Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова

🌹Калбимдасан🌹

23 Jan, 05:28


Шундай меҳр беринг тугаб битмасин,
Дилдан ўзга дилга озор етмасин.
Сиз умр боғини шундай безангки,
Яшаб ўтган умр зое кетмасин.

Роббим сизни доим Ўзи асрасин!

🌹Калбимдасан🌹

22 Jan, 14:59


Гоҳ дардни қучиб гоҳ, шодликка тўлиб,
Кўнглимга "ишқ" деган олов солганман.
Балки англамассиз сиз сабаб бўлиб,
"Севаман" дейишга қўрқиб қолганман.

Оҳларим оввора изларингизда,
Кулгу бор, севги йўқ кўзларингизда,
Сиз парвои фалак сезмадингизда,
"Севаман" дейишга қўрқиб қолганман.

Ошиқларга тўла ўнгу сўлингиз,
Ойга узатсангиз етар қўлингиз,
Изҳоримни инкор қилган кунингиз,
"Севаман" дейишга қўрқиб қолганман.

Эх, нелар қилмадим кўнглингиз учун,
Кўзёшим сел бўлди кулгингиз учун,
Бегона қўлингиз тутиб кетган кун,
"Севаман" дейишга қўрқиб қолганман.

Ўзимни алдайман-дунё бири кам,
Осмон қулармиди ишқ топса барҳам,
Битта бевафо деб вафолини ҳам,
"Севаман" дейишга қўрқиб қолганман.

АЗАМАТ ЗИЁ

🌹Калбимдасан🌹

23 Dec, 07:06


Севма, ёмон дедилар,
Ҳеч сўзимдан қолмадим.
Мен бошқача севгандим,
Бошқа сева олмадим!

Тикон тутдинг, гул дедим,
Мен кўнглимга қул эдим,
Ишқда болмас, панд едим,
Бошқа сева олмадим!

Озоринг ортган сари,
Кетолмай сендан нари,
Юраги муз сингари,
Бошқа сева олмадим!

Оҳу нигоҳ, ғунча лаб,
Юрагимни нимталаб,
Балки... хиёнат сабаб,
Бошқа сева олмадим!

Азамат Зиё

🌹Калбимдасан🌹

23 Dec, 06:55


Қийин дейсан, мендан кечиш қийин дейсан.
Севиб қолманг, қийналасиз кейин дейсан,
Фироқингдан жоним ёнса озорларда,
Зарра парво қилиб нега куюнмайсан?

Ошиқларинг ичра мендай мард бормикан?
Ғариб бошга мен тортмаган дард бормикан?
Не истасанг "лаббай" деган чин ошиғинг,
Сенга кўнгил бериб яна айбдормикан?

Хазиллашиб жоним сўра, чиндан берай,
Ойни келтир дегин қўшиб юлдуз терай,
Кетсанг ширин дийдорингсиз куни ўтмас,
Балоларга қалқон бошим қайга урай?

Мени севиш қийин дейсан куйдирмажон,
Сенга ошиқ бўлган борки, холи ёмон,
Қайсар кўнгил ҳаммасини билиб туриб,
Кўзларингни севиб бўлди аллақачон!

АЗАМАТ ЗИЁ

🌹Калбимдасан🌹

22 Dec, 08:24


​​ан фарзандини дунега келтирар эди.
Ойнадан йигитни келганини кўриб хурсанд бўлиб кетди. Йигит уларни ёнига киришга уринди, лекин шифокорлар уни ичкарига қўйишмади. Ташқарида кутиб туришга мажбур бўлди.
Бироздан сўнг йигит олдига шифокор чиқиб келди.
- Муборак бўлсин, қизли бўлдингиз.
Йигит бу хабарни эшитиб қувониб кетди ва шифокорга,
- Севгилимни ахволи яхшими? Уни кўрсам бўладими? Ундан кечирим сўрашим зарур.
Шунда шифокор чуқур хўрсиниб,
- Афсуслар бўлсинким, у ўз фарзандига жон ато этиб, ўз жонидан воз кечди. Сақлаб қола олмадик, у оламдан ўтди.
Бу хабардан йигит довдираб деворга суяниб қолди. Бошини деворга уриб дод фарёд кўтарди.
- Бўлиши мумкин эмас, у ўлиши мумкин эмас, ахир у билан фарзандимизни бирга катта қилмоқчи эдикку! Оила қурмоқчи эдик.
- Ўзингизни босинг, биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Сиз фарзандингизга оталик қила оласизми? Уни катта қилишга, унга меҳр кўрсатишга ваъда бера оласизми?
Йигит кўзларида ёш билан "ҳа" дея жавоб қайтарди.

Хикоямиз сўнгида баъзи йигитларимизга ўзимизни маслаҳатларни бериб ўтмоқчимиз.
"ЎЗ ХАВАСЛАРИНГ УЧУН, НАФСИНГИЗНИ ҚОНДИРИШ УЧУН, БИР ҚИЗНИ ХАЁТИНИ БАРБОД ҚИЛМАНГ!".
"ҚИЗЛАРНИ ЁЛҒОН ВАЪДАЛАР БИЛАН АЛДАМАНГ!". ҲАММА ҚИЗЛАРНИ ОНА БЎЛИШГА БАХТЛИ БЎЛИШГА ХАҚЛАРИ БОР!!!

Хикоя озарбайжон тилидан таржима қилинди.
Хикоядаги мавзу долзарб бўлганлиги учун сиз азизлар эътиборларингга хавола қилишни лозим топдик. Ўқиб айрим ўз хулосаларини қилган бўлса ажабмас.
Иқбол Юсуф. Ижодидан.

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 13:45


— Қайси келин қайнона-қайнотасига қараяптики, мен қарамайман?! — деди у бақириб. — Ўша уйда чириб, ўликларинг қолсин!
Ана шу гапларни айтсам, ўғлим менга жаҳл қилди. Келиним эса унинг олдида туриб шанғиллади:
— Ҳайвон, ҳозир бўғиб ўлдириб қўяман!
У шундай деб ўдағайлаб мен томон келди. Қотиб қолдим.
Мен келинимдан эмас, куну тун ўғлимдан хафа бўлиб йиғладим.
Ахир ота-она омонат. Бундай бемеҳр ўғилдан қалбим ғам-ғуссага тўлди. Унга аёлининг ҳурмача қилиқларини айтсам, унга лом-мим демайди. Шунданми, келин бошимга чиқиб олди.
Энг ёмони иккиси ҳам мени ва турмуш ўртоғимни назар-писанд қилишмайди. Охири йиғлаб дедим:
— Ота-онага қандай каромат кўрсатсанг, эртага ўзларингга қайтиб келади! Бу дунё — ҳисобли дунё! Қайтар дунё!
Кошки бу гапларим уларга кор қилса...
Ўғлим ота-онаси қариб, кўзидан нур, белидан куч-қувват кетганида мадад бўлиш ўрнига бу тарзда хўрласа, қандай чидай?
Баъзан жаҳл устида ўғлимнинг устидан шикоят қилиб, ишхонасига борсамми, дейман. Яна болам-да, уни ўйлайман. Ахир ишдан ҳайдаб юборишади-ку, дейман. Тағин қўрқаман ҳам. Пичоқ суякка етганда ўзига “Устингдан ишхонангга шикоят қиламан” дегандим. Ўшанда ўғлим ўзимга дағдаға қилганди:
— Агар устимдан арз қилиб борсангиз, ўзимни ўзим ўлдираман!
Бу гапдан кейин қайси она қаттиқ гапиришга журъат этади?
Ўғлимга ҳатто машина ҳам олиб берганмиз. Машина ҳам бировларга хизмат қилади, бизга эмас...
Нима қилишни билолмай бошим қотиб қолди. Тунларни уйқусиз ўтказмоқдаман. Ҳозир уйга келин келмайди-ю, ўғлим келиб туради. Ҳар бир гаплари кўнглимга наштардай санчилади. Дил ярасининг битиши қийин бўларкан.
Бу гапларни “қўшнига айтсанг қўшади, овулга айтсанг ошади”. Шунинг учун юрагимда сақлаб юрибман. Сизларга эса барча фарзанд ўқисин ва уларга сабоқ бўлсин деб ёздим.
Болаларим, ота-онангиз ғанимат. Улар бир умр бошингизда насиҳат қилиб ё ташвиш бўлиб турмайди. Кун келади изларини ҳам топа олмайсиз. Борида дуосини олиб, рози қилинг дегим келади. Ахир, ота-она рози — Худо рози.
Н.УСАНБОЕВА оққа кўчирди

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 13:45


📝 Келининг ёмон бўлса, ўғлингдан...

Ушбу мактубни ўқиб изтиробга тушдик. Номани ёзган онахонга ачиндик. “Қарс икки қўлдан”, дейишади. “Балки, онахоннинг ҳам айби бордир?” деган хаёлга ҳам бордик. Аммо нима бўлганида ҳам ота-она олдида биз фарзандларининг қарзимиз узилмасдир. Ўйлаймизки, бу нома барча ўқувчини сергак торттиради...

Албатта, бу дунё бири кам. Бунга ушбу саҳифани ҳар доим кузатиб, амин бўляпман. Ана шундай дили кемтик бўлганлардан, юраги дардга тўлганлардан бири ўзимман. Мен ҳам қалбимда сақлаб юрганларимни сиз билан бўлишиб, енгил тортмоқчиман...
Биласизки, ҳар бир ота-она фарзандининг камол топишини, яхши инсон билан оила қуриб, бахтли-саодатли яшашини истайди. Менинг ҳам орзум шу эди. Аммо ўғлимни уйлантираётганда “Яшайдиган у бўлса, нима қиламан кўриб?” дебман.
Аслида ота-она фарзанди тақдирига асло бефарқ бўлмаслиги лозим экан. Бир кун келиб бу бепарволигингиз ўзингизга бало бўларкан.
Афсуски, мен ўшанда эътиборсиз бўлдим. Ўғлимга ишондим. Шунинг учун келинимни илк бор тўй куни кўрдим. Ичим узилди: келинимнинг ўнг оёғи калта, нуқсонли, туғма сколиоз касаллиги билан туғилган экан.
Ўғлим эса ҳарбий. Биласизки, ҳарбийликка етти мучаси соғ, алпқомат, паҳлавон йигитларни олишади. Мақтаниш эмас, ўғлим ўктам йигит. Келиним эса қизлик давридан оғир меҳнатдан ва жисмоний тарбия фанидан озод этилган экан. Шаҳодатномасида ҳам шу фандан баҳо қўйилмаган.
У турмушга чиқаётганда ўз хастагини ўғлимдан яширган.
Нима ҳам дердик? Тақдир деймиз-да! Пешанасига шу битилган экан, дедик, бахт тиладик. Шукрки, икки фарзандли бўлишди.
Аммо тўнғичини туққанидан сўнг келинимнинг мушак-бўғинлари ўнг томонга қийшайиб, лапанглаб, юрадиган бўлиб қолди.
Иккинчи фарзандига ҳомиладорлик пайтида тос суяги боланинг бошини қисиб қўйиб, натижада неварам носоғлом туғилди.
Ҳозир шу неварам тутқаноқ дардига гирифтор бўлиб, кўкариб, беҳуш бўлиб оғзидан сафро келади. Кейин тез-тез тили ичига тушиб кетиб, ўзини билмай қолади.
— Бошқа туғманг энди. Нима қиласиз, ўзингизни ҳам болани ҳам қийнаб, — дейишга мажбур бўлдим келинимга.
Рости, неварамга қараб эзиламан-да. Ахир соғлом онадан соғлом бола туғилади. Шундай эмасми? Балки шу гапларим келинимни менга душман қилгандир?
Ўғлим ва келиним икки йилгина биз билан бирга туришди. Тўққиз йилдан буён ҳарбий шаҳарчада, “дом”да яшади. Келиним ўзига хон, ўзига бек бўлиб хоҳлаганча турмуш кечиради. Бизникига бир ҳафтада ёки икки ҳафтада келишар эди. Табиийки, ҳовли уйда домга қараганда иш кўп бўлади. Келиним эса енгил ҳаётни орзу қилади. Шу боис бир-биримизни тушунмай қоламиз. Бир куни иккимиз айтишиб қолдик.
Сал ўтмай ўғлим ишдан келди. Келиним унга нима деганини билмайман. Кутилмаганда ўғлим важоҳат билан бақирди:
— Бу уйда тинчлик борми, ўзи?
Бу ҳам етмагандек, чойнак ва тувакни отиб юборди. Чил-чил синди улар. Келин бу аҳволни кўрди. Аммо вазиятни эрига тушунтирмади.
Ҳатто ўғлим мени, отасини бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганида ҳам миқ этмади. Агар у ақлли, мулоҳазали келин бўлганида эрига “Нега ота-онангизга бақирасиз?” демасмиди?!
Аксинча, шундан сўнг келиним мен билан тез-тез уришадиган одат чиқарди. Уришганда ҳам беҳурмат қилиб, сенлаб муомала қиларди. Оғзидан боди кириб, шоди чиқади.
Чидолмадим.
— Боринглар, “дом”да яшайверинглар! Бизни бўри емайди! — дея кўч-кўронини юклаб бердим.
Мана шунга ҳам тўрт йил бўлаяпти. Афсус, бу ҳам уларни ўзгартирмади.
“Келининг ёмон бўлса ўғлингдан кўр”, дейишгани бежизга эмаскан. Бундай дейишимга сабаб...
Нафақадаги ўқитувчиман. Турмуш ўртоғим қирқ йил ҳайдовчилик қилган. Аммо ҳозир инсульт, тўшакка михланиб қолган. Топганимизни болаларимизга дедик, уларни ўқитдик. Икки қизимни турмушга ҳам бердик. Иккимиз ҳам фарзандларимизнинг барчасига ўта меҳрли бўлганмиз. Айтганини, муҳайё қилдик...
Балки шунинг учун ҳамма истаклари сўзсиз бажарилгани учун ўғлим бемеҳр бўлгандир? У буткул, таниб бўлмас даражада ўзгарган.
Бир куни шамоллаб қолдим.
— Ўғлим келгунга қадар қайнотангизга қараб туринг, — дея илтимос қилдим. Ўзимнинг ҳолим йўқ эди.

@Iymaniyya

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 07:31


🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌
🌙🕌𝓙𝓾𝓶𝓪 𝓶𝓾𝓫𝓸𝓻𝓪𝓴🌙🕌


🕋
@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 07:31


Мана ҳақиқий севги, мана ҳақиқий муҳаббат 👍😅

Жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг, бизга ҳам насиб қилсин деб 👇

🕋
@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 06:35


📝САВОБМИ, АЗОБМИ, БУ...

Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю,кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея қайта-қайта тайинлади...

— Бу воқеага жуда кўп вақт бўлмади. Олти-етти ой ўтгандир орадан. Мен эса мана ойлар ичида юрагимни ҳовучлаб, пушмонликнинг аччиқ ошини татиб яшаяпман, — деб бошлади аёл сўзларини. — Ота-боболаримиз бежизга "Етти ўлчаб бир кес”, демаган экан. Мен қилаётган ишимни атиги бир марта "ўлчаб” кўрдимми? Йўқ! Ҳовлиқиб қолдим.

Нуфузли идорада раҳбар лавозимида ишлайман. Кўпчилик ҳурмат қилади, айтганларимни сўзсиз бажариб, "устоз, устоз”, деб юрганлар ҳам йўқ эмас. Ўз ишимдан, обрўимдан сира ҳаволанмаганман. Доим ўйлаб иш қилардим. Мени пушаймонлик ичига отган, сизга сўзлаб бермоқчи бўлган ишимни эса ҳамон ўзим ҳам тушунмайман. Нега бундай қилдим? Мени нима жин урди?

Эҳтимол, ўз ўрнидан фойдаланиб пора олган, лавозимини суиистемол қилган десангиз янглишасиз. Мен ундан-да, оғирроқ гуноҳ қилдим назаримда. Лекин унгача ҳаммаси яхши эди. Елкамга ҳеч қанақа юк, дилимда бирор хиралик йўқ эди.

Ана шундай кунларнинг бирида ишхонамизга янги ишчи келди. Қирқлардан ошган чиройли аёл. Ўзига тўқ, бадавлат, шунданми, гаплари ҳам анча дадил. Ўз машинасида келади, бирор жойга бормоқчи бўлсам, олиб-бориб келишга шай.

— Менга устозлик қилинг, — деганди биринчи бор суҳбатлашганимизда ҳам. — Шу пайтгача жа ёлчитиб ишлаган эмасман. Болаларим кичкина эди. Кейин улар катта бўляпти, яхши кийсин, яхши есин дедим. Охири энди мана ишлашим ҳам зарурлигини англадим. Ахир ёшимиз ҳам бир манзилга қараб кетяпти, нафақа чиқиш керак, унгача ҳамкасб, дугона, қадрдон орттириш керак. Тўғри, кўча-кўйда ҳам дугоналарим бор. Улар ўқимаган, барибир бошқача фикрлайди-да. "Давлат ишида ишлайман”, десам "Шундоқ ҳам пул топаяпсиз-ку, нима қиласиз?”, дея йўлдан қайтармоқчи бўлишди. Ўқиганимга яраша, дунёқараши кенг, билимли одамлар даврасида бўлай дедим. Шукрки, бу ниятим ҳам амалга ошяпти...

— Мана, ишга олдик сизни, — дегандим ўшанда мен ҳам уни ўзимга яқин олиб. — Бемалол ишлайверинг. Жамоамиз яхши. Ҳамма бир-бирини қадрлайди, қўллаб-қувватлайди.

Ўша-ўша у бизнинг ишхонада. Ҳамкасбимиз, қадрдонимиз. Қисқа вақт ичида у билан опа-сингилдек бўлиб қолдик. Суҳбат жараёнида биз унинг ҳавас қилгулик оиласи борлигини, йигирмадан ошган ўғли, ўн саккиз ёшли қизи борлигини билдик. Энг қизиғи, яхши жойдан қиз топса, ўғлини уйлантириб юборишини ҳам айтди.

— Ўзимга ўхшаган, дангалчи, жайдари кишилар бўлса, албатта қуда бўламан, — деди у менга.

Мен унинг бу гапини унутиб ҳам юбордим. Айнан бу гапни эшитганимдан бир ойларча вақт ўтгач, қариндошларимизнинг тўйига бордим. У ерда она томондан қариндош бўлган бир аёл билан бир дастурхон бошида ўтириб қолдик. Аёл менга ҳасрат қилди:

— Ёлғизгина қизим бор, биласиз. Келажагидан жуда қўрқаман. Болаликдан тез-тез ҳушидан кетиб қолади. Жиддий касали йўқ. Қанақадир, миясида қон яхши айланмасмиш. Шунга эмиш... Буни маҳалла-кўй билади. Бир-иккита совчи келганди қайтиб кетди. Қўни-қўшни айтганми...

— Сиқилманг, бахти очилади, ҳали. Неччига кирди? — сўрадим мен.

— Йигирмага. Коллежни битирди. Ўқишга ўзим қўймадим. Автобусда ҳуш-пушдан кетиб қолса... Ўзи тенгилар тўй бўлибди. Кўряпман, кўп хаёл сурадиган бўлиб қолган. Ичида ўйласа керак-да!

Мен ўзим тенги бу узоқроқ қариндошимизни нима деб овутишни ҳам, қандай тасалли беришни ҳам билмадим. Лекин жуда-жуда ёрдам бергим келди. Ахир онаман, унинг дилидан кечаётган ҳисларни тушунаман. Менинг жимиб қолганимни кўриб, у яна тилга кирди:

— Ҳалиги... дўхтирларнинг айтишича, қизим турмушга чиқса, хасталиги ҳам чекинармиш. Бу жудa кўп кузатилган ҳол эмиш...

— Мияда қон яхши айланмаётган бўлса... Бу...

— Дўхтирлар билади-ку. Сиз яхши жойда ишлайсиз. Танишларингиз кўп. Бирорта қиз қидириб юрганлар бўлса, қизимни тавсия қилинг, биласиз, одоби,хулқи жойида.

Хўп, — дедим ноилож.

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 06:35


Лекин уйга келганимда ҳам унинг сўзлари қулоғимдан кетмади. Чин дилдан ёрдам бергим келди. Қўлимдан келса, қизининг дардига даво топсам...

Шифокор бўлмасам-да, қизнинг касаллигини даволай олмасам-да, муносиб куёв топиб, бахтини очсам бўлади-ку, деб ўйлаб қолдим. Тағин турмушга чиқса, тузалиб ҳам кетаркан. Бир йўла иккита яхшилик қиларканман...

Миямда тинмай шу фикр айланади. Ишда ҳам шуни ўйлай бошладим. Бир пайт ёнимга ҳалиги янги ходимам кириб келди. Режаларини кўрсатгани келган экан. Бепарволарча дафтарини варақлаганимни кўриб сўради:

—  Тинчликми? Паришонсиз? Бирор муаммо борми?

—  Йўқ, — дедим ўйчан.

—  Сиз нимадир яширяпсиз... — деди у. — Айтинг, қўлимдан келса ёрдам берай...

—  Э-э-э, бир қариндошимиз билан тўйда кўришиб қолгандим. Яхши оила. Битта қизи бор. Ақлли, ҳушли... Ўзларига муносиб куёв чиқмаётган экан. Шунга сиқилиб, дардини айтиб қолганди. Хаёлимдан кетмай қолди.

—  Яхши оилами?

—  Ҳа. Яхши. Узоқроқ кариндошимиз. Ўзига тўқ. Ўғилларини уйлаган. Битта ташвиши шу қизи-да!

—  Қизи неччи ёшда?

—  Йигирмага кираяпти, шекилли...

—  Менга қаранг, ўша қизнинг сурати йўқми, сизда?

—  Йўқ.

—  Олиб келиб беринг. Ўғлимга кўрсатай. Ёки қариндошингизга айтинг, телеграмдан сизга ташлаб берсин расмини. Зора, ёшлар бир-бирига ёқиб тўй бошлаб юборсак...

—  Йўғ-е... — дедим бирдан хижолат бўлиб.

—  Менам қиз излаб юрибман-ку! Ўзимга ўхшаган кўнгли очиқ, дангалчи оила излаяпман. Ёшлар бир-бирига ёқса бўлди-да!

Шу билан у ҳол-жонимга қўймади. То интернет орқали қариндошимнинг қизидан сурат олмагунимча тинчлик бермади. Хуллас, ёшлар учрашишди. Бир-бирига ёқди. Бир ой ўтар-ўтмас тўй бошланиб кетди. Қариндошим ҳам, ходимам ҳам ўзида йўқ хурсанд. Тинмай менга миннатдорчик билдиради. Мен ҳам гўё савобли иш қилгандек теримга сиғмасдим. Аммо бу узоққа чўзилмади. Тўйдан икки ойча вақт ўтиб, ҳалиги ходимам қўнғироқ қилди:

—  Устоз, мен бироз кеч қоламан. Шифохонада ушланиб қолдим.

—  Тинчликми? Соғлиғингиз яхшими?

—  Келинимнинг сал мазаси бўлмади, — деди у.

—  Тузукми? Шифохонага тушиб қолдими? — дедим юрагим орқага тортиб. Ўша онда нима қилиб қўйганимни англадим. Ахир қиз хаста эди-ку!

То ҳалиги ходимам келгунича юрак ховучлаб ўтирдим. Келганида ҳам кўзига қарай олмадим. Икки кўзим компютерда тил учида савол бердим:
—  Яхшими, келинингиз?
—  Ҳа, яхши. Янги келиннинг дарди нима бўларди? Уялиб овқат емайди. Тортинади. Шунгами. Ҳушидан кетибди. "Қони камайган бўлса керак”, деди дўхтирлар. Мен ичимда хурсанд бўлдим, "Яхшиликка бўлсин”, деб. Айримларда бошқоронғиликда шундай бўлади-ку!
—  Вой, шунақа эканми? — бир енгил тортдим мен.
—  Ўзимча, яхшиликка йўйдим-да!
Мана, олти ойдан ошдики, ходимим ора-сира келинининг ҳушини йўқотганини, "Яхшиликка бўлиши”ни айтади. Мен эса ерга киргудек бўламан. Оғирлашиб, елкамни гуноҳ босиб, эзиб юбораётгандек бўлади. Қариндошимизнинг айтишича, ходимамнинг оиласи чиндан яхши эмиш. Қизини ўз қизидек авайлармиш, эзозлармиш...

— Шундай яхши қуда топиб берганингиз учун раҳмат, барака топинг, — дейди қариндошимиз.

Бу гапларни эшитганим сари мен надомат батқоғига ботаман. Касалманд қизни соппа-соғ йигитга раво кўриб гуноҳ қилмадиммикан? Нима бўлганида ҳам қизнинг хаста эканлигини айтишим зарур эди. Шуни ўйлаганим сари дунёга сиғмай кетаман. Бу гапларни қачонгача юрагимда сақлайман, билмайман.

Хикоя

🌹Калбимдасан🌹

29 Nov, 02:33


ХАЙРЛИ ТОНГ

Тонг отди дўстларим салом ассалом,
Шукрона айлаймиз уйғондик тонгда.
Энг гўзал энг нафис ажиб оламда
Уйғонамиз дўстим салом ассалом.

Яна бир тонгни қаршилаб тунда,
Уйғондик тонгда уйқудан туриб.
Кўнгилни чоғ этиб кетамиз ишга,
Мусаффо осмонга шукрона айтиб

Шаббода тафтини сезамиз танда,
Биздан бахтли одам борми дунёда.
Кулиб турсин чеҳрангиз дўстим
Ҳайрли тонг сизга дўстларим.

Муаллифидан ОЛЛОХ рози бўлсин

🌹Калбимдасан🌹

23 Nov, 05:32


СЎНГГИ ЛАҲЗАЛАРДА ОМОН
ҚОЛГАН БАХТ.
(Хаётий вокеа)


Туш кўрдим, ғалати туш.
Тўйимда кийган оппоқ туфлим эскириб, ранги униқиб кетганмиш.
Онам: «Энди кийиб бўлмайди, ташлаб юбор», дебдилар.
Ташлайман десам, жойида йўқ. Шу пайт эримни кўриб қолибман ва ундан
пойабзалимни сўрабман. У бўлса: «Туфлингни таъмирлатиб қўйдим,
янгидек бўлди. Келсанг, кийиб юраверасан», – дермиш…
Беш кундан кейин онамникига келганимга олти ой тўлади. Айтишларича,
эр-хотин олти ой бирга яшамаса, талоқ тушармиш. Шуни ўйлаб, эзилиб
юрган кунларим бу туш юрагимни баттар сиқди.
Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ўн саккиз ёшимда ёр-ёру ўланлар билан ота
уйимни тарк этиб, келинлик остонасига қадам қўйганимда, шу хонадонда ували-жували бўлиб, униб-ўсиб кетаман дея ният қилгандим. Аммо ниятнинг ўзи кифоя эмас экан. Катта даргоҳда қайнона-қайнота, овсину қайин-бўйинлар билан тил топишиб кетишнинг ўзи бўлмади. Бу ҳар бир келиннинг бошида бор нарса, мен ҳам кўникдим, эпладим. Бироқ Яратганнинг амрига
боғлиқ ишлар борки, инсон қанчалар уринмасин, ожиз бўлиб қолавераркан. Икки ярим йил давомида бўйимда бўлмади.
Овсинларим келин бўлиб тушганига бир йил тўлар- тўлмас туғиб бергани
учун мен ўз-ўзидан «бепушт», «туғмас», «қисир сигир»га чиқдим. Ҳатто
мендан кейин тушган овсиним ҳам фарзандли бўлди. Орада гап-сўз кўпайди. Муносабат ҳам умуман ўзгарди. 
Мен шунчаки бир хизматкор, тилсиз-забонсиз қул эдим. Қайнонам ёнида
овсинларимни ял-ял яшнатиб турли йиғинларга олиб борар, мен эса
уларнинг боласини боқиб ўтирардим.
Овсинларим ҳар икки ҳафтада онасиникига кетиб, уч кунлаб қолиб
кетишарди, мен эса бир ойда бир марта зўрға борардим. Ҳеч ким мени
бирон марта бўлсин шифокор ёки табибга кўрсатиш ҳақида ўйламасди. Аввалига имо- ишораю турли хатти- ҳаракатлар билан туғмаслигимни юзимга солсалар, охирги пайтлар очиқ-ойдин айтадиган ва бу хонадонни тарк этишимни талаб қиладиган бўлдилар. Эрим билан муносабатимиз
яхши бўлгани билан ишга эрта кетиб, кеч қайтгани учун асл аҳволни
билмас, онаси ва келинойиларининг айтганларига ишониб кетаверарди. Охири сабрим тугаб, бир куни тонгда тугун-терсагимни кўтардиму, онамникига кетвордим. Бу билан эримга аҳволнинг нақадар оғирлиги ҳақида
айтмоқчи, жар солмоқчи эдим. Ўйлашимча, у «жонидан ўтиб кетибди-да, бекорга кетмаган» деб ўйлайди ва мени олиб кетгани келади.
Шунда мен ота-онам билан бирга унга ҳаммасини айтиб бераман.
Афсуски, ундай бўлмади. Мана, орадан олти ой ўтса ҳамки, дарак йўқ.
Келганимга бир ҳафта тўлгач онам мени шифокорга олиб борди.
Текширувлардан маълум бўлишича, мен йигирма бирга тўлмаган
дуркунгина аёл бўлганимга қарамай, ички аъзоларим ҳали балоғатга етмаган, оналикка тайёр эмас эканман. Маълум муолажалар ва дори-дармонлардан кейин тузалиб кетишим ва ҳали бир этак фарзандли
бўлишимни айтиб, қувонтирди. Дарҳол даволашни бошлаб  юбордик, лекин келинлик  уйимдан садо чиқмади. Ота-онам ҳам хор қилдириб қўядиган қизимиз йўқ, деб мени у ёққа юборишмади.
Аксинча, эри билан ажрашди, деб гап чиқаришди. Ваҳоланки, на «талоқ» сўзи тилга олинган ва на паспортимга ажрашиш  муҳри босилган эди. Шунга қарамай остонамизга совчилар кела бошлади. Ахир, мен эндигина йигирма бирга тўлаётган, ёш ва гўзал қиз эдим. Бунинг устига фарзандим ҳам йўқ. Бироқ келаётган совчиларни кўриб хўрлигим келарди. Қирқ ёшлардаги бир киши одам жўнатибди, хотини ўпка касалидан вафот этган, беш фарзанди бор эмиш. Менга бошқа фарзанд керак эмас, шу болаларимга оналик қилса бас, дебди. Аммо мен ҳали она бўлишдан умидимни узмаган ёш аёлман-ку.
Қандай қилиб мендан фарзанд кўришни истамаётган инсонга турмушга
чиқишим ва унинг болаларига оналик қилишим мумкин? Яна бири бўлса бунчаки хотин устига сўраб келибди. Айтганимни муҳайё қилармиш,
никоҳ ҳам ўқитармиш, фақат хотинидан ажрашмасмиш.
 Ахир, мен ҳали бировнинг хасми халолиман-ку. Бировнинг хасмига кўз олайтирган инсоннинг халол яшашига ишониш мумкинми?!

🌹Калбимдасан🌹

23 Nov, 05:32


​​​​Умуман, булар иккинчи  даражадаги гаплар. Асосийси, мен кўз очиб кўрганим – турмуш  ўртоғимни севардим. Қариндошларига хўрлатиб қўйгани, ёнимни олмагани, ортимдан келмагани, олти ойгача соғинмагани –буларнинг барини онам бот-бот ёдимга солиб турса-да, ўзимни бошқа инсон билан
тасаввур ҳам қилолмас, фақат уни дердим.
Ўйлайверганим учун бўлса керак бугун шу тушни кўрдим. Энди бир қароргакелгандим. Онамга  шифокорга кетаяпман, дедиму эримникига йўл олдим. 
У ерда мени қандай хабар кутиб турганини билмасдим  хали. Ўша куни 12 март эди. Бир пайтлар оппоқ либос билан қадам қўйганим ушбу хонадон бу сафар мени тантана билан кутиб олмаслигини билардим. Аммо 24 мартда, яъни яна ўн икки кундан сўнг эримнинг  уйланаётганидан бехабар эдим. Ҳа, мен ана шундай ноқулай бир пайтда  қайтиб  келдим. Қайнона- қайнотам, овсинларим бор гапни айтиб, уйдан  кетишимни талаб қилишди. Менинг ҳам ўжарлигим тутди. 
Қолаверса, суюкли ёримни жангсиз бировга бериш ниятим йўқ эди. Аввалига ўшанда гап- сўзларга чидай олмай, эрим билан бир оғиз маслаҳатлашмай кетганим учун ҳаммадан кечирим сўрадим. Кейин ҳали ҳам шаръан ва қонунан унинг хотини эканимни, ҳали эримга бир этак бола туғиб беришимни айтиб, хонамга ўтириб олдим. Бу хабар тушаётган келин томонга етиб боргач, бўлажак (аниқроғи, энди бўлмайдиган) қудалар етиб келиб, тўйни бузиб кетишди. Эрим ва қариндошлари бир муддат менга ёвқараш қилиб
юришди, айниқса, қайнонам ҳар икки гапининг бирида қайтиб келганимни юзимга солар, барибир туғмаслигимни айтиб, эримни мени талоқ қилишга ундарди. Лекин у талоқ қилмади. Бирга яшаб кетдик. 
Буни қарангки, Яратганнинг марҳамати билан орадан икки ой ўтиб ҳомиладор бўлдим.  Бирин-кетин уч қиз кўрдик. Эримнинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб яшадим. Қийналган пайтлари руҳан қўллаб- қувватлаб турдим. Ҳеч қачон «Сенга тегиб нима кўрдим,  боқишни эплолмасанг, уйланиб нима қилардинг?» деган гапларни оғзимга олмадим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди.
Эрим ҳам ўзини ўнглаб олди. Фақат…
Ўғли йўқлигидан бир оз хафалигини сезардим.  Қайнонам ва овсинларим яна отни қамчилай бошлашди. «Бунинг фақат қиз туғади, ўғил кўрмай ўтиб кетасанми? Шунча давлатинг бор, ўғил туғиб берадиганига  уйлан!» — деган гаплар билан унинг қулоғини қоматга келтира бошлашди.  
Бир куни яна шундан гап бошланганда, ойнадан эшитиб қолдиму, шартта
кириб айтдим:
– Қанақа ношукурсизлар-а ўзи? Туғмайсан, дединглар, бир эмас учта туғдим. Энди ўғил туғмайсан, деб яна эримни мендан совутмоқчисизлар? Ахир, Худонинг амрига ким қарши бора олади?! Агар бизнинг бирга бўлишимизни  истамаса, Аллоҳ учраштирармиди, шунча гап-сўздан кейин қайта топиштирармиди? Мана шу уч қиз ҳам сизнинг авлодингиз-ку!
Қайси виждон билан уларни отасидан айирмоқчисиз?
Шундай деб йиғлаб юбордим. 
Эрим «чиқ-чиқ» деб мени олиб чиқиб кетди. Негадир ўша кунларда жуда асабий ва инжиқ эдим. Орадан икки кун ўтгач сабабини билдим: ҳомиладор эканман. Бу сафар ўғил кўрдик. Энди бахтимиз тўкис бўлди. Лекин бу тўкис бахтга эришиш учун эрим иккимиз роса машаққат чекдик. Баъзида у ҳазил аралаш: «Ўшанда бир ақлинг ишлаб, зап қайтиб келгансан-да, хотин», – деб қўяди.
Оилавий бахт шундай нарсаки, ўрни келганда унга эришиш учун паст тушиш, ён бериш, ўзингиз ишонган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгиларини яратиш керак. Менинг ҳолатимда эса ҳатто ота-она раъйига қарши боришга ҳам тўғри келди. Аммо ҳозир улар менинг бахтимдан қувониб ўтиришибди. Ҳеч қачон ажрашиш масаласида шошмаслик, оилани турли майда  чуйда гап-сўзларга қурбон қилмаслик лозим. Ажрашиш бу энг сўнгги чорадан кейинги чора, балки умуман чорасизликдир.
Хикоя тугади. Барчага бахт тилаб коламан.

Тамом...

🌹Калбимдасан🌹

22 Nov, 10:32


Ҳазрат Умар ибн Хаттобнинг (розияллоҳу анҳу) ёш ўғиллари кўчада болалар билан ўйнар эди. Боланинг кўйлагига бир неча ямоқ солинган бўлиб, тенг­қурлари унинг устидан кулишди. "Отанг амирул мўминин бўлса-ю, сен шундай йиртиқ-ямоқ кийимда юрсанг", деб камситишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғиллари бундан жуда хафа бўлди. Отасининг ҳузурига бориб:

– Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани сўзлаб берди.

Шунда Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғлига:

– Хазиначига бориб, хазинадан бир кийимлик мато берар экансиз, отам маошларидан олиб ўрнига қўяр эканлар, дегин, – деб тайинладилар.

Ўғил хазиначининг олдига бориб амирул мўмининнинг сўзларини айтди. Хазиначи унга:

– Агар отангиз маош олгунларича яшаб туришларига кафолат берсалар, сиз айтган матони бераман, – деди.

Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаcлигини тушунди. Оталари Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, хазиначи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда Умари Одил:

– Агар хазиначи сен айтган матони бериб юборганида эди, мен уни шу ондаёқ ишдан бўшатган бўлар эдим, – дедилар, сўнгра ўғилларига таскин бердилар.

🌹Калбимдасан🌹

22 Nov, 09:04


​​Ота.

 Ўша йили учинчи синфга ўтаётгандим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситраб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил палтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан иккинчи синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
 Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жилла қурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
 Бола – бола экан-да. Отасининг чўнтаги, аҳволи қизиқтирармиди? Мен ҳам бола эдим. Кийим бозордан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдай кўринди.
 – «Шашлик» олиб беринг, – отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
 – …
 – Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
 Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди». Назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди… Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
 Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча **** бошладим. Битта сихни тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим.
 – Сиз емайсизми?
 – Сен еявер, ўғлим, мени қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
 Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар…
 Йиллар ўтса-да бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Ўзим хотирлаб қолишга интилганларим, эсламоқчи бўлганларим ёдимдан кўтарилиб кетди. Лекин отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда оддийгина деҳқончилик билан рўзғор тебратган отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Ўзимга анча катта бўлган кийим-бошни «сенга лоппа-лойиқ келди» дея олиб бергани ҳам шундан. Ёки отам қорни тўқлигидан эмас, чўнтагининг «очлигидан» пиёз чайнагани юрагимни ўртайди. Менинг болаларча овқатга ошиққаним ва мазали таом олиб бергани учун ўзини қаҳрамон санаганимни сезганидан отамнинг кўзи ёшланганди ўшанда. Қизиғи, «Пиёз аччиқ экан» деб буни сездирмаганди.
 Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик хотираларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай ҳислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
 Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
 Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
 – Олинг, ота!
 – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи…
 Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиқ пиёз билан қорин тўйғазганди!

🌹Калбимдасан🌹

19 Nov, 12:45


В снежном кружеве осень поздняя...

🌹Калбимдасан🌹

18 Nov, 11:20


Бахтсизлик хам мехмон.
Хадемай у́рнини бахтга бу́шатиб беради ...!

Тохир Малик .

🌹Калбимдасан🌹

08 Nov, 03:17


#АСТАҒФИРУЛЛОҲ

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!

Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...


ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

🌹Калбимдасан🌹

07 Nov, 17:09


Дугонажонлар учун махсус шеър.
Аёллар доим соғ саломат бўлинг...😅

Яқинларни кайфиятини кўтариш учун жўнатиб қўйинг


✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

07 Nov, 17:09


Бечора бола туғилдию келин бўлди 😁👼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

07 Nov, 17:09


. 💥 🧡🧡🧡🧡 💥

💥 🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡 💥

Аллоҳ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин.
Аъло кайфият доимо хамрохингиз бўлсин

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉
@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

07 Nov, 15:58


🌸 ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА ФАЙЗЛИ БЎЛСИН 🌸

Бу гуллар группамизни гўзал хотин қизлари учун
Доимо гуллардек очилиб юринг

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

https://t.me/Mehrli_oqibat

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉 ✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎

🌹Калбимдасан🌹

07 Nov, 15:58


Uyda oʻtirib oddiy  bekalikdan ,  oddiy telefon orqali 60 mln daromadgacha..

🙋‍♀Salom men Nafisa Moʻminova  4 yildan Top lidermen
20 dan ortiq proektlar bilan ishladim. 500 dan ortiq shogirtlar ustoziman.

💸Agar siz ham uyda o'tirib , oddiy telefon orqali millionlarga erishishni xohlasangiz
8 - nayabrdan boshlanadigan bepul "BEKALIKDAN -LIDERLIKKA intensiv bepul kursimizga qoʻshilib oling .

🎁Online darslardan soʻng "SERTIFICAT" taqdim etiladi
💵 Yana qoʻshimcha malumotlarlar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/nl_bilan_daromad

https://t.me/nl_bilan_daromad

https://t.me/nl_bilan_daromad

https://t.me/nl_bilan_daromad

Murjat uchun:
@Shaxzoda_top5_nl

Tel nomer: 88 036 33 44
🆘🆘🆘

🌹Калбимдасан🌹

06 Nov, 16:57


1. Пайғамбаримиз алайҳиссалом оталарининг исми нима?
Абдуллоҳ.

2. Пайғамбаримиз алайҳиссалом оналарининг исми нима?
Омина.

3. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оналари пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёш бўлганларида вафот топадилар?
5 ёшларида.

4. Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшликларда Абу Толиб Амакиларини қарамоғларига ўтадилар?
8 ёшларида.

5. Пайғамбаримиз алайҳиссалом менинг туққан онамдан кейинги онамдир деб таъриф берган инсоннинг исми нима эди?
Умму Айман.

6. Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшликларида уйланадилар?
25 ёшда биринчиси, қолганлари 50 дан кейин.

7. Пайғамбаримиз алайҳиссалом биринчи кимга уйланганлар?
Ҳадича онамизга.

8. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккадан – Шомга тижорат сафарига неча ёшликларида чиққанлар?
12 ёшларида.

9. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бусрога етганларда бир роҳиб уларни кутиб олади ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломни пайғамбар бўлишлари ҳақида далиларни айтиб беради ва Шомга кирмасдан қайтиб кетишларни илтимос қилади. Шу роҳибнинг исми нима?
Буҳайро.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

06 Nov, 16:57


#РЕКОРД 🔥

Танишинг. Айни дамда дунёдаги энг "хотинбоз" инсон шу бўлади.

Зиона Чаннинг 39та хотини, 94та боласи бор ва ҳамма аёли билан бирга яшайди.
Унинг оиласи жами 181 кишидан иборат бўлиб, 4 қаватли уйда 100та хонада яшашади

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

06 Nov, 16:57


❤️💕Омон бўлинг юрагимга яқинларим😘😘😘

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

06 Nov, 16:57


#Ибратли_хикоя
☝️Аёл киши уйда ўтирса ҳеч қандай иш қилмайди дегани эмас.

Кўчада ишлайдигон аёлдан кўра , уй бекаси бўлган аёлнинг юмуши ва ташвиши кўпроқдир.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

06 Nov, 11:13


Нега памперс кийдиришмади каша ҳам беришмади ишқилиб кредити йўқ оилада туғилдиммикан?😊🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

04 Nov, 10:44


🤲Ким ҳавас қилган бўлса Аллоҳ шунақа гўзал Жаннат райҳонларидан насиб қилсин!

🥰 МаaШaаАллоҳ! Кўз тегмасин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

04 Nov, 10:44


Осмон тўла юлдуз бўлсаям Ойни ўрни бошқача. Дунё тўла одам бўлсаям, Ота - онам ўрни бошқача ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

04 Nov, 10:44


МаaШaаАллоҳ
🤲 Дуони гўзали...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉
@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

03 Nov, 08:58


Ҳамма нарсани вақтида қадрига етайлик 💗

УМР ОҚАР СУВДЕК ОҚАДИ КЕТАДИ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

Аъзо бўлинг👉@Ayollar_kanallari

🌹Калбимдасан🌹

26 Oct, 04:29


Барчамизга шундай фарзандлар берсин!

🍃
🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


https://t.me/Mehrli_oqibat

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉
✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎

🌹Калбимдасан🌹

26 Oct, 04:29


ОТА ОНА ҒАНИМАТ

https://t.me/Mehrli_oqibat

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉
✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎

🌹Калбимдасан🌹

23 Oct, 13:34


Расмдаги Юракчалардан бирини Танланг ва яқин кунларда сизни нима кутаётганини билиб олинг👇

🌹Калбимдасан🌹

23 Oct, 07:19


💥💥👑👑АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🙋‍♀️МЕН СИЗНИ
🟠🟠 ONLINE ISHGA TAKLIF 🟠🟠 QILAMAN

📱📱ОНЛАЙН📱📱
📱📱ОФЛАЙН📱📱

🌐🌐ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМАН.
🏠🏡УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ХАМ

💸💸💸💸100%КОТТА 💵💵ДАРОМАД ОЛАСИЗ.

💻КУЧЛИ ТУЗИЛГАН 💻РЕЖАЛИ, ИШЛАШ СИСТЕМАСИ

💼💳СТАЖЛИ ИШ🔴
👌ИШОНЧЛИ🔴
👌ҚУЛАЙ🔴
👌ХАЛОЛ🔴
👌ҚОНУНИЙ🔴
👌САВОБЛИ🔴
👉ЁШИНГИЗНИ ФАРҚИ ЙЎҚ
КЎП ВАҚТ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.🔴
🕗🕢ИШ СОАТИНИ,🔴
УЗИНГИЗ БЕЛГИЛАЙСИЗ🔴


👉СИЗГА КЕРАК БУЛАДИ:
📱ТЕЛЕГРАМ
📞АКТИВНИЙ НОМЕР
📱ИНТЕРНЕТ

МИЛЛИАРДЛАРГА  ЭГА БУЛИНГ.💸💸💸💸💸💸💸💸💸
👇БАТАФСИЛ МАЛУМОТЛАР.  
      

🤝АХИЛ ИНОҚ ЖАМОА
👍👍👍👍👍
Ссылка оркали киринг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+rTqjgrUdGks1ZmQ6
https://t.me/+rTqjgrUdGks1ZmQ6
https://t.me/+rTqjgrUdGks1ZmQ6
https://t.me/+rTqjgrUdGks1ZmQ6
https://t.me/+rTqjgrUdGks1ZmQ6

🌹Калбимдасан🌹

21 Oct, 15:44


Ўтар ой ўтар йиллар,
Ўзгарар хамма лекин.
Кечар анча бедиллар,
Она ўзгармас экан.

Мансабда дўст тонаркан
Қошингдан кўз тонаркан,
Йиғлаб юрак қонаркан,
Она ўзгармас экан.

Кечаркан хатто лайло,
Айларкан жабру жафо.
Ўзидан севар хатто,
Она ўзгармас экан.

Менинг ғамимни ейди,
Меҳр камимни ейди,
Иқрорман шунга энди
Она ўзгармас экан.

Отабек Юсуф

🌹Калбимдасан🌹

21 Oct, 15:42


У кетди жим бир сўз демади,
Шаксиз ҳислар ҳамон бокира,
Йўлин тўсиш қўлдан келмади,
Фақат ундан қолди ҳотира,

Мен ожизман дардини ютиб!!
Севгим ошкор айтмадим унга,
Энди эса кеча кун кутиб!!
Бедор бўлиб боқаман йўлга,

Ҳа кеч қолдим ишқлар ўради,
Гоҳи ширин азоблари сус...
Унсиз қалблар мендан сўради,
Севганимга қилмадим афсус...

Умид узмай гўзал ҳаёлда,
Неча фасллар ўтиб келди куз?
Барги ҳазон дараҳт ёнида,
Мудом сени кутаман ҳануз?

Шивирлайди оҳиста елиб!!
Улки дараҳт шамол қастидан..
Сен ҳам бир бор ёнимга келиб!!
Қутқарсайдинг шу дард дастидан..

БЕХРУЗ ТЎРАЕВ.

🌹Калбимдасан🌹

18 Oct, 07:31


ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!

Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.

Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!

Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.

Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир, 
Лабдан учган кулгулар!

Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!

Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.

Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!

Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!

Қўймасин, ҳеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!

Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач, 
Битта кулиб қўйингчи!

https://t.me/+9PfW-b7rbS5lY2Vi

🕋
@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄

🌹Калбимдасан🌹

15 Oct, 08:56


Нега табиятнинг туси сарғайди,
Совуқ гўзалликдан бурмасмикан юз,
Ифорин таратган гуллар йиғлайди,
Заъфаронга тўлиб, келдимикан куз.

Шохларга ачиндим, жуда ҳам ҳомуш!!
Барглари силкиниб, йиқилар аста,
Бенафас новдалар эгилганча жим,
Кузатиб баргини диллари ҳаста!

Ҳазонга айланар бутун бу борлиқ,
Тўфондай қутириб ўшқирар шамол,
Баҳорнинг дунёси чекади зорлик,
Раҳимсиз ёмғир ҳам, қилмайди малол.

Баҳорда келганди ҳарҳил қушчалар,
Иссиқ ўлкаларга кетишар ҳамон.
Гўёки негадир бу куз шунчалар,
Мени ҳам севгимдан айирган ёмон.

БЕХРУЗ ТЎРАЕВ.

🌹Калбимдасан🌹

09 Oct, 08:31


Сўнаяпти у шам мисоли,
Сизга борми ўзи кераги,
Вужудида инграр тимсоли,
Ҳорғин тортиб унинг юраги,

Асрай олмай ёнасиз кутиб,
Эриб кетар тоабад бир кун.
Қатра ёшин. ичига ютиб,
Бу дунёга ясайди. якун.

Кўзинг очгин қарагин унга,
Маъюс тортган ҳушрўй нигоҳи,
Бериб доим, кўнглини сизга,
Лек қайтмади меҳрининг оҳи!

Сир эмасди, ҳеч қачон сизга,
Кунда бир бор оғриб қолишин.
Қисматидан оғринмай бизга,
Айтмас эди сиздан нолишин..

Кўзим тушса, уни юзига,
Ҳира тортар ҳатто тилаги,
Мен эмас сиз боқинг кўзига,
Ҳаста эрур унинг юраги,

Гулга қиёс.. боқарди чиндан.
Атиргулга ошиқдир ҳаёл!
Барги қизил жон чиқиб қиндан.
Тиконида яшайди аёл!!

БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.

🌹Калбимдасан🌹

09 Oct, 08:22


...МУНИС АЁЛИМ...

Дил қасрини бузиб.нуратиб барбод,
Мен~ла яшаётган. оқила аёлим,
Кўнглим ҳам у бирла мисоли обод,
Баҳтимга соғ бўлгин азиз аёлим!!

Малол келди демай билиб юмишни,
Мушдек жони билан. ишлар ниҳолим!
Мустаҳкам тутай деб, қилиб турмушни,
Бор йўғимга кўнган. жуфти ҳалолим!!

Уй тўрида йиғлар кўзин беркитиб!!!
Баъзан тўлин ойдек ҳира ҳилолим!
Кетмади бор дея қўлин силкитиб!!!
Матонатда тенгсиз мунис аёлим!!

Қадрингни кеч билдим кечиргин мени,
Қадри буюк сўзда асалим болим!
Мудом жабр айладим жонинга сени,
Сабру қаноатда фаришта аёлим!!!

Болалар ўстириб қилмаган гина,
Эътибор қозонган зинама~зина,
Аста юзга боқдим озгина ҳина,
Хусну малоҳатда ҳушрўй аёлим!!

Ишқдан бу қалбимда ҳис туйғу пайдо,
Меҳрингдан шу қадар гуллар ҳаёлим!
Мухаббат баҳорга бўлгандек шайдо,
Мен ҳам сени севдим мунис аёлим!

... БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ...

🌹Калбимдасан🌹

07 Oct, 03:36


🌺СубханАллаҳ гўзал тонг,гўзал манзара...Бугунги кунни файзи, баракаси бирга бўлсин. ☀️
Тонгги шаббода сенга
Ўз сирларини айтади,
Яна бир гўзал тонгда борлигингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин.
Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин. Тинчликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳниниг бизга хушҳабаридир...
Унга шукрона қилиш,ибодатда ўтказиш эса бизга Жаннат учун берилган калитдир.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин азизим...
Қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин.

Хайрли тонг..
Яқинларингизни йўқланг ва қадрланг.Хаммангизни Аллох ўз панохида асрасин.Амин.

🌺🌺🌺

https://t.me/Mehrli_oqibat

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉
✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎

🌹Калбимдасан🌹

07 Oct, 03:36


💕Бу ажойиб гулдаста сизлар учун мехрибонларим

🌺🌺🌺

https://t.me/Mehrli_oqibat

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 👉
✿︎ MЕХР ОҚИБАТ ✿︎

🌹Калбимдасан🌹

04 Oct, 13:22


....ҚАЛБИМДА ЁНАР МУҲАББАТ...

Шамоллар қўзғалиб шивирлаб  елиб,
Ифоринг бўғзимга зимдан уради.
Биз босган йўлларни ёдимга солиб,
Соғинчинг оҳиста бағрим тилади!

Жимирлаб кетарди, юрагим қониб,
Гўёки самодан ёққандек ёмғир?!
Тўйинган хаёллар паришон тониб,
Сенсиз яшаш ўзи қанчалар оғир?!

Босилиб ўтганди қанча қадамлар,
Йилларга алишдек ўшал баҳорни,
Қўл тутдик армонга, ютиб ситамлар,
Ахир айришганди бизни, одамлар?!

Бир чашма мисоли, оқиб қонимдан,
Танамни ҳижронинг. кесиб кетади,
Муҳаббат ҳайқириб, ўтса жонимдан?!
Йўлларга кўз тикиб, умрим ўтади.

Билмайман, неучун кетдик айрилиб?!
Бамисоли кўнгил нурафшон сабот.
Мен томон термулиб боқсанг қайрилиб,
Қалбимда тинмайин ёнар муҳаббат!!!


. BeXruZ TURAEV

1,819

subscribers

12,337

photos

5,798

videos