POP-CHUSTLIKLAR͡ @popliklar_chustliklar_kanali Channel on Telegram

POP-CHUSTLIKLAR͡

@popliklar_chustliklar_kanali


Кимнинг мақсади бўлмаса, мақсади борларга хизмат қилади.

🔧Танқид қиламиз, камчиликларни кўрсатамиз! Позитив янгиликларни бўртириб жар соладиган Маддохлар шундоқ хам етарли!

📷Инстаграмда:+ instagram.com/popliklar


➡️Админ: @Musofiriy

POP-CHUSTLIKLAR͡ (Uzbek)

Chustliklar Kanali bu yerda joylashgan! Bu kanalda sizga pozitiv yangiliklar, tanqidlar, va yaratuvchilik bilan bog'liq eng so'nggi maqolalarni taqdim etamiz. Agar sizning maqsadingiz bo'lmagan bo'lsa ham, bizning maqsadimiz boralarga xizmat qilishdir. Tanqid qilamiz, kamchiliklarni ko'rsatamiz va pozitiv energiyani to'plamiz! Mazkur kanal orqali madaniy maqolalar yuqoriga ko'tariladi va yaratuvchilarga motivatsiya beradi. Sizga ham alohida so'rovlaringiz bo'lsa, @Musofiriy admin bilan bog'lanishingiz mumkin. Muhim yangiliklardan xabardor bo'lish uchun bizning Instagram sahifamizni ham kuzating: instagram.com/popliklar

POP-CHUSTLIKLAR͡

20 Aug, 11:30


⚠️Ошхона, овқатланиш бизнеси билан шуғилланадиганлар учун ХУШХАБАР

❗️1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

Уларга баҳор ва ёз мавсумида ўзларига туташ майдонларда стол-стул ва соябон қўйиб ишлашга рухсат берилади. Ресторан ва кафелар ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган меҳнат шартномасини тузиши мумкин бўлади.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

11 Aug, 05:01


#Ана_холос

Трекер ва Оникслар қабристони...

Мана нимага Трекер ва Ониксларни 3 йилга фоизсиз бўлиб тўлашга бериб юборишяпти... 😨

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

08 Aug, 19:29


🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин 😊

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

07 Aug, 15:35


#диққат

❗️Агар сизнинг фарзандингиз ҳусусий боғча тарбияланувчиси бўлса ёки фарзандингиз олий ўқув юртида таҳсил олса, унда сиз 12% даромад солиғини қайтариб олишингиз мумкинлигини билармидингиз?

Хўш бунинг учун нима қилиш муҳим?

Батафсил видеода кўрамиз ва яқинларга юбориб қўямиз

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

06 Aug, 09:18


⚡️🔥 “Чилладан қутулиб ундан кучлироғига тутилдик“:

Ўзбекистон томонга ғайритабиий жазираманинг янги тўлқини келмоқда

Ҳозирги иссиқ ҳаво тўлқини об-ҳавони қиздириб юбориши ва ҳавонинг нафас олишига чидаб бўлмас ҳолга келтириши кутилмоқда.

8—9-август кунлари республика бўйлаб жазирама кучаяди ва ҳаво ҳарорати 40—44 даражагача кўтарилади.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

05 Aug, 10:03


❗️ Энди ҳаммаси ҳаққоний бўлади

Бундан буён Ўзбекистонда байрам календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади.

Айтайлик, агар 8 март якшанба кунига тўғри келса, у ҳолда расмий байрамлар 8 ва 9 март кунлари бўлади. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилди
.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

05 Aug, 08:06


АВГУСТДА ТУҒИЛГАНЛАР

Ориятли, иболи,
Ёмонликлардан ҳоли,
Фаришталар тимсоли,
Августда туғилганлар.

Кўнгилларни тилмайди,
Бевафолик қилмайди,
Қўрқоқликни билмайди,
Августда туғилганлар.

Маржон, дурга ўхшайди,
Гўё нурга ўхшайди,
Йўлбарс, шерга ўхшайди,
Августда туғилганлар.

Қалбда қора ранги йўқ,
Тупроғи йўқ, чанги йўқ,
Жиддийликда тенги йўқ,
Августда туғилганлар.

Доим омади кулсин,
Кўкси ғурурга тўлсин,
Туғилишсин, кўп бўлсин,
Августда туғилганлар.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

05 Aug, 06:58


❗️Иммунитет кучсизлиги ва аллергия ичакларнинг бузилишидан бошланади!

Чунки энг асосий иммунитет ҳужайра ва моддалари ичакларда жойлашган!

Биз истеъмол қилаётган зарарли, кимёвий моддалар аралашган озиқ-овқатлар, газли ичимликлар, дорилар – айниқса АНТИБИОТИКЛАР ичакни дабдаласини чиқаради!

Видеони яқинларга тарқатиб қўйинг

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

05 Aug, 06:32


#Диққат

❗️🥵Республика ҳудудларига
навбатдаги иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда.

6—7 августкундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз
қилинмоқда.

Жорий иссиқлик тўлқини юқори эҳтимол, ҳудудларда бутун ёз бўйи кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин. Чунки, август учун тунги намликнинг мавсумий бироз ортиш омили инсонларда ҳароратни юқорироқ ҳис қилинишига олиб келади.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

04 Aug, 16:41


#ОГОҲ_БЎЛИНГ

⚡️Лайк босгани учун 57 ёшли Онахон қамалди. 😳


Яқинларга ТЕЗ ташаб қўйинг

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

02 Aug, 04:56


#диққат #огоҳлантириш

🔥⚡️ Apple компанияси iPhone телефонлари қувватланаётганда ЁНИБ КЕТИШИ ёки одамларни ТОК УРИШИ мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда

‼️Шунинг учун компания телефонни заряд олаётган пайтда ёстиқ остига ёки унинг ёнига қўймасликни қатъий тавсия қилади.

ХАБАРНИ МАКСИМАЛ ТАРҚАТИБ, IPHONE'ЧИЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЯМИЗ

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

02 Aug, 04:43


Электромобиллар учун бож киритиш ташаббусини оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими?

Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилинганини қайд этиб, ўз фикрини дастаклаш учун АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилия мисолларини келтирган.

Авваломбор, айтиш керакки, саналган мамлакат ва ҳудудлар дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари ҳисобланади. Бу бозорларнинг ҳар бирида Европа ва АҚШ мисолида ўнлаб, Туркия ва Бразилия мисолида камида ўнга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Яъни саналган бозорларда импортни ҳисобга олмаганда ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзида рақобат даражаси ҳаддан зиёд юқори. Масалан, Ваҳобов меҳр билан тилга олган Туркияда бозорда энг катта ишлаб чиқарувчи Renault'нинг улуши 25%га бормайди. Ўзбекистондаги монополлашган концентрацияни саналган бозорлардаги рақобат коэффициенти билан умуман солиштириб бўлмайди.

Иккинчидан, саналган мамлакатларда нотариф божларнинг миқдори палата раиси келтирган ва атайин қўрқинчли қилиб кўрсатилган рақамлардан анча фарқланади. Бу бўйича батафсил яна алоҳида ёзаман, лекин баҳс мазмуни фалон мамлакатда фалонча бож, биздаям шунча бўлиши тўғри қабилидаги уйдирмаларга чалғиб кетмаслиги керак.

Учинчидан, АҚШнинг бож киритиш бўйича (айниқса Трамп даврида) ташаббуслари доим қаттиқ танқид остига олинган ва бу бўйича консенсус йўқ. Европа иттифоқида ҳам шундай. Беҳзод Ҳошимов таъбири билан айтганда, ҳеч қурса шу мамлакатлар даражасида очиқ бозорга эга бўлганимиздаям майлийди. Қолаверса, энг қашшоқ мамлакатлардан бир бўла туриб биздан каррасига бой мамлакатларнинг ютуқли эмас, хатоли қадамларидан ўрнак олишга уринишлар рости ачинарли.

Аккумуляторларни қайта ишлаш учун электромобилларга бож киритилиши зарурияти ёки Хитойда банкрот бўлган компанияларнинг Ўзбекистонга киришга уриниб кўришлари (!) тўғрисидаги важларни ҳатто қизил иплар билан ҳам боғлаб бўлмайди. Шунинг учун изоҳсиз қолдираман.

© Bakiroo

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

30 Jul, 03:33


#огоҳ_бўлинг

Телеграмда менинг расмларим номли папка юборишмоқда

Эҳтиёт бўлинг, яқинларни огоҳлантириб қўйинг

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

29 Jul, 16:51


#Тезкор #Тарқатинг
❗️Агар пластик картангиз пароли қуйидагилардан бири бўлса, уни дарҳол ўзгартиринг!

Data Scientist, яъни маълумотлар бўйича мутахассис бўлган Nick, 3.4 миллионта оммага чиқиб кетган пластик 4 талик пароллар маълумотларини анализ қилиб чиқди. Унга кўра, қуйидаги 20 та парол бутун бошли карталар паролларини 27% улушини эгалларкан, яъни энг кенг тарқалган пароллар экан.

1234, 0000, 7777, 2000, 2222, 9999, 5555, 1122, 8888, 2001, 1111, 1212, 1004, 4444, 6969 , 3333, 6666, 1313, 4321, 1010

☝️Агарда сизнинг картангиз пароли ҳам шу рақамлардан бири бўлса, уни алмаштиринг. Чунки сизнинг пластик паролингиз аллақачон хакерларни қўлига ўтиб бўлган.

Хабарни зудлик билан группаларга тарқатиб қўйинглар!

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

29 Jul, 11:42


#Диққат

‼️Мотор мойини вақтида алмаштириб юришни унутманг. Акс ҳолда видеодаги ҳолат бўлади


👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

29 Jul, 09:55


⚡️2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

👇👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

29 Jul, 04:04


#Тезкор
⚡️Контракт миқдорлари кескин оширилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди.

Стипендиясиз шаклда 1-босқич бакалавр талабалари учун 29,4 млн сўм, 2-4-босқич талабалари учун эса 23,7 млн сўм этиб белгиланди. Магистратура эса 27 млн сўм.

ОТМ танлашга шошилманг, қолган молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам контракт нархи ошиши кутилмоқда.


👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

28 Jul, 08:02


Саволни аҳволини қаранг - “Серқуёш“ қачон айтилади? 🤯

Буни номи Серқуёшмас, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси бўлмасмиди?

Билим ва Малакани баҳолаш агентлиги ҳодимларидан яна шедевр: Китобдаги хатоликлар, саволларнинг қийинлиги бизнинг айбимиз эмас!🤦‍♂️

Мақсад абитуриентларни йиқитишми?!

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

27 Jul, 08:01


#Диққат

⚡️Квоталар эълон қилинди. Квота-2024

БАКАЛАВР. КУНДУЗГИ

Жами: 127 минг 995 та.

2024-2025-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali

POP-CHUSTLIKLAR͡

27 Jul, 05:54


#Тезкор

‼️Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

👇👇
@popliklar_chustliklar_kanali