Orifon.uz @orifonuz Channel on Telegram

Orifon.uz

Orifon.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.
5,276 Subscribers
4,684 Photos
1,367 Videos
Last Updated 22.03.2025 20:55

Ўзбекистондаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжиди: Тарих, Фаолият ва Исломий Роль

«Хўжа Исмат» жомеъ масжиди Ўзбекистоннинг кўплаб мусулмонлари учун муҳим диний марказ бўлиб, мамлакатимиздаги мустақилликдан кейин барпо этилган диний иншоотлардан бири ҳисобланади. У Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфида фаолият юритади ва бу масжид мусулмон жамиятининг руҳий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Мазкур жомеъ масжиди орқали мусулмонлар ўз диний вазифаларини бажариш, исломий ахлоқни тарғиб қилиш ва жамиятда имон ва бирликни мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар. Бош имом-хатиб Салоҳиддин Гадоев, жомеъ масжиднинг маънавий раҳнамоси сифатида, мусулмонлар ўртасида диний билимларни юксалтириш ва исломий қадриятларни янгилашга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, жомеъ масжиди диний маросимларни ўтказиш, таълим бериш ва жамиятда ижобий ўзгаришлар рўй берилгани мисолида, Ўзбекистондаги ижтимоий ва маданий ҳаётда фаол иштирок этмоқда.

«Хўжа Исмат» жомеъ масжиди қайси мақсадда фаолият юритади?

«Хўжа Исмат» жомеъ масжиди асосан мусулмонларнинг диний вазифаларини бажариш, намоз ўқиш, ва исломий таълимотларни ўрганиш учун фаолият юритади. Меҳриб ва минордан иборат бўлган бу масжид, жамиятда имонни мустаҳкамлаш ва динни ўз ҳаётида амалда тўғри бажариш мақсадида қурилган.

Бундан ташқари, жомеъ масжиди диний тадбирлар, семинарлар ва қизиқарли мавзулар юзасидан лекциялар ўтказиш имконини беради. Бу тадбирлар, мусулмонларнинг диний билимларни ошириш, ўзаро муносабатларни яхшилаш ва жамиятда ижобий ўзгаришлар рўй беришига ёрдам беради.

Бош имом-хатиб Салоҳиддин Гадоевнинг роллари қандай?

Салоҳиддин Гадоев Бош имом-хатиб сифатида, жомеъ масжиднинг диний фаолиятини раҳбарлик қилиш, х preaching ва исломий ахлоқ нормаларини тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади. Унинг исломий билимлари ва ҳаётий тажрибалари, жамиятни исломий қадриятлар билан таъминлашда асосий аҳамиятга эга.

Гадоев ўзига хос тарзда, мусулмонларга ёрдам бериш, уларнинг диний саводини ошириш ва баъзан жамиятдаги муаммоларни ҳал қилиш учун хам ҳаракат қилади. Унинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги, жомеъ масжиднинг муҳити ва аҳолининг диний ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.

Жомеъ масжидининг жамиятдаги аҳамияти қандай?

Жомеъ масжиди жамиятнинг диний ва маданий ҳаётида муҳим бизнес маркази сифатида фаолият юритади. У мусулмонларнинг аҳиллик ва дўстлик руҳини мустаҳкамлаш, уларга ижобий таъсир этиш учун мўлжалланган тадбирлар ўтказиш имконини беради.

Бундан ташқари, жомеъ масжиди ўқув курслари, мавзуий семинарлар ва диний китобларни қандай олаш билан ўрганиш учун жамиятга ёрдам бергани учун, жамиятда изланиш ва муҳокамалар рўй беради. Мусулмонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, бирлик ва дўстликка эришишга хизмат қилади.

Салоҳиддин Гадоев қандай тадбирларни ташкил қилади?

Салоҳиддин Гадоев жомеъ масжидида турли хил тадбирлар, жумладан, исломий семинарлар, намозлар, маърифий дастурлар ва бошқа диний маросимларни ташкил қилмоқда. Унинг ташкил этаётган тадбирлари, одатда, мусулмонларнинг диний билимлари ва шаклланишини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ушбу тадбирлар, ёшлар орасида исломий ахлоқ нормаларини тарғиб қилиш, фаол ҳаёт тарзини кўрсатиш ва жамиятдаги ижобий ўзгаришларни оширишга ёрдам беради. Гадоевнинг фаолияти, диний билимларни юксалтиришда, аҳолининг диний огоҳлигини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.

Жомеъ масжиди лойиҳалаши ва қурилиши қандай амалга оширилди?

Жомеъ масжиди қурилиши бўйича лойиҳалаш ўзбек миллий архитектурасининг анъанавий элементларини инобатга олиб амалга оширилди. Биноларнинг лойиҳаси, мусулмонлар учун жамоат ўртасидаги бирликни мустаҳкамлашга мўлжалланган. Жомеъ масжиди қурилиши, маҳаллий аҳоли билан биргаликда қилинди.

Ушбу жомеъ масжиди қурилиши орқали, мусулмонлар жамоатини ўз иловаларида, энг асосий эҳтиёжларини ечиш ва халқ орасида ўзларининг диний анъана ва маданиятини тарғиб қилиш имконини янада яхшилаган.

Orifon.uz Telegram Channel

Orifon.uz Telegram kanali O'zbekiston musulmonlari idorasida joylashgan 'Xo'ja Ismat' jome' masjidining 'orifon.uz' rasmiy saytinin Telegram messendjer kanali hisoblanadi. Bu kanalda islom dini haqida maqolalar, fikrlar va diqqatga sazovor savollar paydo bo'ladi. Kanalning bosh imomi va hatibi - Salohiddin Gadoev. Agar siz islom dini haqida yangiliklarni va maqolalarni o'qishni yaxshi ko'rsangiz, Orifon.uz kanaliga obuna bo'lishingiz tavsiya etiladi. Bu kanal orqali islom dinini san'ati, ma'rifati va adabiyotini o'rganishingiz mumkin. Siz ham jamiyatda islomga oid savollarga javob topish, o'z fikrlaringizni bayon etish va yangi bilimlar olish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Orifon.uz kanaliga obuna bo'lib, islom dinini yanada chuqur tushunish va rivojlantirishga erishishingiz mumkin. Marhamat, Orifon.uz kanaliga obuna bo'ling va islom dinini yanada yaxshi tushunib, amalga oshiring!

Orifon.uz Latest Posts

Post image

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

22 Mar, 19:07
155
Post image

Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
Аллоҳга қасам, агар қабрдагиларга: “Орзу қилинглар”, дейилса, улар Рамазоннинг бир кунини орзу қилган бўлар эдилар”.

Рамазон ойининг хаққи хурмати дуоларимиз қабул қилгин Роббим...

Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо:

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.

Аллоҳим, Рамазон ойини муборак ва баракотли қилсин!

Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

22 Mar, 09:46
1,045
Post image

Султонул Авлиё Абдулқодир Жийлоний Куддиса Сирруху бундай ҳикоя қилади:

«Болалигимда онам мени тўғрисўз, ростгўй бўлишга ўргатган эдилар. Бир куни Маккадан чиқиб, илм олиш мақсадида Бағдодга борадиган бўлдим. Онам йўл харажатлари учун қирқ динор пулни чопоним қатига тикиб берар экан, мендан ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғон гапирмаслик ҳақидаги ваъдамни олди. Карвон билан Ҳамадон ўлкасига етганимизда қароқчилар тўдаси ҳужум қилиб, карвондагиларнинг бор-будини тортиб олди. Қароқчилардан бири: «Сенинг ниманг бор?» деб сўради. Мен: «Чопоним қатида қирқ динор олтиним бор», деб рост гапирдим. У ҳазиллашяпти, деб ўйлаб нари кетди. Бошқа қароқчи яна шу саволни берди ва унга ҳам қирқта олтиним борлигини айтдим. У мени тўда бошлиғига олиб борди. Бошлиқ: «Ростини айтишга сени нима мажбур қилди?» деб сўради. Мен: «Онамга ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бергандим», дедим. Шунда қароқчилар бошлиғини бирдан қўрқув босди. У қичқирганича ушбу сўзлар билан кийимларини йирта бошлади: «Сен онангга берган ваъдангни бузишдан қўрқиб, олтинларингни кўрсатяпсан, мен эса Аллоҳга берган ваъдамни бузишдан қўрқмаяпман». Кейин у одамларига барча тортиб олинган нарсаларни қайтариб беришни буюрди ва: «Мана сенинг ҳузурингда гуноҳларим учун Аллоҳга тавба қиляпман», деди. Бошқа қароқчилар ҳам унга: «Сен талончиликда бизнинг тўдабошимиз эдинг, энди тавба қилишда ҳам раҳнамойимиз бўл!» дейишди. Ҳар бир киши, ижтимоий рутбасидан, мавқеидан қатъи назар, онасидан моддий ва маънавий озуқа олиб камолга етади.

🌸
     Пайғамбару валийлар, буюк даҳо-ю олимларни ҳам она тарбия қилади. Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан оналарга ҳурмат кўрсатишнинг буюк намуналари бизга мерос қолган. У зот ҳатто ўзларини эмизган сут оналари Ҳалимаи Саъдиянинг зиёратига борганда чопонларини ечиб, унинг устига ўтқазганлар, сут оналари ҳар гал ичкарига кириб-чиққанида ўринларидан туриб, ҳурмат кўрсатганлар.

🌸
      Бир саҳобий онасини елкада кўтариб ҳаж қилдиргач, «Унинг ҳаққини адо қила олдимми?» деб сўраганида «Сени туғишдаги қийинчиликларидан биттасининг ҳаққини ҳам адо қилолмадинг», деб жавоб қилишган.

🌸
     Мазҳаббошимиз Имом Аъзам Бағдод зиндонида тутқунликда азоб чекиб ётганларида «Аҳволимни онамга билдирманглар, ҳамма нарсага чидайман-у аммо у кишининг қайғу чекканига чидолмайман», деганлар.

🌸
      Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд «Қабримизни зиёрат қилгани келганлар, аввало, онамиз қабри зиёратидан бошлашсин», деганлар.


Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг «Онамни нега севмай?! У мени бир муддат жисмида, сўнгра кўп замон қучоғида, ўлгунга қадар эса қалбининг шафқат хонасида ташигандир», деган сўзи бор. «Дунёни аёллар бошқаради», деган гап бор. Мен бу иборани «Дунёни оналар бошқаради», деб ҳам ўзгартиришни истар эдим. Ана шундай улуғ мақомдаги меҳрибон оналаримизнинг ҳаққини адо эта оляпмизми? Турмуш ташвишларидан бўшаб, уларнинг зиёратига вақт топяпмизми? Бемаъни қилиқларимиз, уларга ёқмайдиган, малол келадиган гап-сўзларимиз, эътиборсизликларимиз билан дилларини оғритиб қўймаяпмизми? Танбеҳ-насиҳатларига қулоқ соляпмизми? Ўтиб кетганларининг ҳаққига Аллоҳ таолодан раҳмат-мағфират тилаб, дуолар йўллашга хафсала қиляпмизми? Бу саволлар, шубҳасиз, ҳар биримизни ўйлантиради. Аммо натижалар ҳамиша ҳам ижобий эмас
.
Яна бир бор ўйлаб кўринг-чи!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

22 Mar, 07:04
1,352
Post image

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Шанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

#салавот
(САДАҚА САВОБИНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ САЛАВОТ)
«Аллохумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминина вал муъминати вал муслимина вал муслимат».

Маъноси:
«Аллоҳим, банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айла».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли-
- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кен
г ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

21 Mar, 19:32
3,738