أحدث المنشورات من Orifon.uz (@orifonuz) على Telegram

منشورات Orifon.uz على Telegram

Orifon.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.
5,270 مشترك
4,701 صورة
1,378 فيديو
آخر تحديث 21.03.2025 04:38

أحدث المحتوى الذي تم مشاركته بواسطة Orifon.uz على Telegram

Orifon.uz

21 Mar, 01:18

1,510

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!!!

Азизларим
Ҳаммангизни кириб келаётган гўзаллик ва баҳор айёми, яшариш ва янгиланиш ойи 21- Март НАВРЎЗ байрами билан чин дилдан табриклайман!

Янгиланиш ойи сизларга шодлик омад, бойлик, соғлиқ даромад, хурсандчилик, файз ва барака олиб келсин!!

Доим яқинларингиз баҳтига саломат бўлинг.
Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин. Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин! 

  ЮРТИМИЗГА АЛЛОҲ ЎЗ РАҲМАТИНИ ЁҒДИРИБ, ЯНАДА ГУЛЛАБ ЯШНАСИН. БУТУН ОЛАМГА ТИНЧЛИК БЎЛСИН!!!

НАВРЎЗ БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ
!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

20 Mar, 19:34

2,098

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

Абу Умома (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади:
«Сизлар ҳар жума куни менга кўп салавот айтинглар! Зеро, (айтган) салавотингиз ҳар жумада менга етказилади. (Myсулмонлар) ичида ким кўпроқ салавот айтса, мартаба жиҳатидан менга яқинроқ бўлади». (Байҳақий ривоят қилган.)

#салавот

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

👉ЖУМА КУНИ УШБУ 8 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...

🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Orifonuz
Orifon.uz

20 Mar, 15:05

1,397

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан  жанжаллашма ва у билан  ҳазиллашма. Унга бир ваъда  бера туриб, сўнг хилоф  қилм
а”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
 

Шарҳ:
  Бу ҳадиси шарифда  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:      
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.      
2. Бировларни мазаҳ қилиш.      
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз  ва  ваъда  берилдими, уни бажаришимиз  лозим.  Ваъда  бериб, сўнг  унга  хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

20 Mar, 10:48

4,239

🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   21-  27  МАРТ.

БОМДОД:              05,55
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        17;25
ШО
М:                      19,  05
ХУФТОН:                20,40.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

20 Mar, 07:34

1,825

ҒАНИМАТ ФУРСАТ!

Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЎЛАДИ, холос!

Ушбу кунлар ғанимат! Имкониятни қўлдан чиқарманг! Ҳаракат қилиб қолинг!


БУГУН РАМАЗОННИ 20--КУНИ КЕЧҚУРУН 21-- КЕЧА, ЯЪНИ ҚАДР КЕЧАСИ УМИД ҚИЛИНАДИГАН КЕЧАЛАРДАН. БУ ФУРСАТНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!!!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

Дўстларингизга ҳам улашинг.
Orifon.uz га уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ
Orifon.uz

20 Mar, 05:09

1,643

​ ЗИКР...

Етти нарсага амал.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
"Аллоҳ таъолони зикр қилувчилар учун етти нарсага амал қилишлик зарурдир:
1) Аллоҳнинг китобини маҳкам тутишлик.
2) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига муҳаббат қўйишлик.
3) Ҳалол ейишлик ва топишлик. Ўзини ҳаромдан сақлашлик.
4) Аллоҳнинг бирор махлуқига озор беришликдан сақланишлик.
5) Гуноҳлардан сақланишлик. Нафсини муҳосаба (ҳисоб) қилишлик.
6) Тавба қилишлик.
7) Барча ҳақларни адо қилишлик".

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

19 Mar, 19:31

4,012

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Ким менга бир кунда 1000 марта салавот айтса, жаннатдаги ўрнини кўрмагунича вафот этмайди», -деганлар.

#салавот 
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин-Набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад".

Маъноси:
"Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари(аҳли)га салоту салом айла!"

*"Уммий" сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда "ўқишни, ёзишни билмаган"(онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz
Orifon.uz

19 Mar, 12:52

2,069

ТЎЙИБ ТАОМЛАНИШНИНГ ОЛТИ ЗАРАРИ

1. Қалбдан, Аллоҳ таолога бўлган қўрқинчни кетказади.
2. Қалбдан, инсониятга нисбатан раҳм-шафқатни кетказади. Чунки, у (кўп овқат еювчи) ҳамма кимсани тўқ деб ўйлайди.
3. Ибодатларга қайғурмайдиган қилади.
4. Ҳикматли сўзлар тингласа, таъсирланмай қўяди.
5. Ҳикмат ва насиҳат ила сўзласа ҳам, инсонлар қалбига ўрнашмайди.
6. Турли касалликлар ривожланиб кетади.

"Иҳё улумиддин"

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

19 Mar, 09:11

2,329

ЖУДА ТАЬСИРЛИ. ЭШИТИБ ЙИҒЛАЙСИЗ.  АЛЛОҲ БИЗНИ ҲАМ ШУНДАЙ ҚУВОНЧ БИЛАН СИЙЛАСИН!!!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Orifon.uz

19 Mar, 05:04

1,794

МИНОРА УХЛАМАС...

Йўқ, ёлғон, минора ухламас,
Ўйлайди дунёнинг ишларин.
Минг йиллик изғирин қўйнида
Ғиштлари қалтирар, ғиштлари.

Йўқ, асло, минора йиғламас,
Кўз ёши эмас бу томчилар.
Манглайи терлайди ҳар нафас –
Елкада қон томган қамчилар.

Йўқ, асло, минора ухламас,
Пойида юз мингта чумоли.
Юз мингта ўзидан маст-аласт,
Юз мингта қайнаган заволи...

Йўқ, асло, минора мудрамас,
Минг йиллик душмани рўёнинг.
У мағрур яшайди қасдма-қасд
Кўзини очмоқ-чун дунёнинг!

Шодмон СУЛАЙМОН

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz