Oqmasjid.uz @oqmasjidjomemasjidi22 Channel on Telegram

Oqmasjid.uz

@oqmasjidjomemasjidi22


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Oqmasjid.uz (Uzbek)

Oqmasjid.uz, @oqmasjidjomemasjidi22 nomli kanal - bu Uzbekiston musulmonlari idorasi, Toshkent viloyati, Bekobod shaharidagi "Oq masjid" jome masjidining rasmiy Telegram kanali. Bu kanal orqali siz jome namozlariga doirasida yangiliklar va ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Agar sizga masjid haqida savollar yoki takliflar bo'lsa, shuningdek, maqbul muloqotlar uchun @Savoloqmasjidbot ulanishingiz mumkin. Oqmasjid.uz kanali sizga masjiddagi voqea va tadbirlar, diniy bayramlar va adabiyotlar haqida to'liq va rasmiy ma'lumotlarni taqdim etadi. Uni obuna bo'lib, diniy dunyoga oid yangiliklardan xabardor bo'ling va jome namozlariga ham tayyor bo'ling. Bo'lib oling Oqmasjid.uz kanaliga obuna, musulmon jamiyatingiz bilan birgalikda, diniy hayotingizni eng yaxshi ko'rsatib chiqing!

Oqmasjid.uz

21 Nov, 19:01


💫 Ассалому алайкум! 💫

💫 СИЗГА ВА ТАБАРРУК ОИЛАНГИЗГА ЖУМА АЙЁМЛАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💫

💙СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРГА ИЛИНИНГ💙

۞💎۞ 𝖎𝖓𝖘𝖔𝖓𝖎𝖞𝖑𝖎𝖐.𝖚𝖟 ۞💎۞

@INSONIYLIKUZ_IIR
https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube

Oqmasjid.uz

21 Nov, 15:57


#silsilaviy_suhbatlar
ҚАЛБЛАР ҲАЁТИ

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлингким, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким, ўша қалбдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

Инсон ўз қалбини ўзгариб қолишидан, яъни иймондан куфр томонга оғиб кетишидан қўрқиб доимо Аллоҳдан ўз қалбини иймонда собит қилишлигини сўраб илтижо қилиши лозим экан. Чунки қалби доимо иймонда бўлган, яъни Аллоҳнинг ягоналигини ва ўлимидан кейинги ҳаётнинг борлигида заррача бўлса хам шак шубҳадан саломат бўлган қалбгина инсонга қиёмат куни фойда бериши мумкин. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай зикр қилган: “Магар Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан келган кишигагина (фойда берур)”, (Шуаро сураси, 89-оят).

Амр ибн Абдулҳамид ал-Амулий роҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда айтилишича, Аллоҳ Таолонинг “соғлом қалб билан” деган сўзи ҳақида айтдиларки: “У холис қалбдир”, – деб.

Демак, соғлом, яъни Аллоҳ Таолога ва қиёмат кунига шак-шубҳасиз ишонадиган, ширкдан тоза бўлган ҳамда холис қалбгина инсонга фойда берар экан.

Салим қалб ҳақида айтилган энг мос таъриф қуйидагичадир: “Аллоҳнинг амрига ва наҳийсига тескари бўлган шаҳватлардан, Унинг берган хабарига зид бўлган шубҳалардан саломат бўлган қалбдир. Бундай қалб Аллоҳдан бошқага бандалик қилишдан саломат бўлган бўлади. Аллоҳни яхши кўрган, Расулининг ҳукмига рози бўлган, бўйинсунган, Унинг Ўзидан қўрққан, Ўзидан умидвор бўлган, Ўзига таваккул қилган, Ўзига суянган, Ўзига бўйинсунган, ҳар қандай ҳолатда ҳам Унинг розилигини устун қўйган, Унинг ғазабига олиб борадиган ҳар қандай нарсадан узоқ бўлган қалбдир.

🗣Бугун, 21.11.2024 санада, масжидимизда Хуфтон намозидан сўнг намозхонлар учун суҳбат ташкил этилди. Унда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, "Зангиота" жоме масжиди имом ноиби, вилоятнинг етук аҳли илмларидан Жуманиёзов Фаррух домла "Қалблар ҳаёти", "Қалбнинг хусусиятлари" ҳақида навбатдаги силсилавий гўзал маърузаларини қилиб бердилар.

🔵Бундай суҳбатлар давом этади!

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 14:32


🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ

🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99890-516-47-94
+99894-195-55-54

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99891-586-1007

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 13:03


#Mutolаa_vaqti
МАККА ФАТҲИ

Ҳижрий саккизинчи йил Рамазон ойининг 10-куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан чиқиб, Макка томон йўл олдилар. У зотнинг лашкарлари ўн минг кишидан иборат эди.

У зот юриб бориб, Марруз-заҳрон номли жойга тушдилар. Қурайш қабиласи бўлаётган ишлардан бехабар эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда мушрикларнинг кўзларини кўр, қулоқларини кар қилиб қўйган эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг лашкарларини бошлаб Макка томон юрмоқчи бўлганларида Аббос розияллоҳу анҳуга: «Абу Суфённи водийнинг тор жойида ушлаб тур. У Аллоҳнинг аскарларини бир кўриб қўйсин!» дедилар.

Аббос розияллоҳу анҳу Абу Суфённи етаклаб бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган жойда тўхтатиб турдилар. Ўн минг кишилик музаффар Ислом лашкари Макка томон денгиздек мавжланиб келиб, ҳар бир қабила ўз байроғи остида ўта бошлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага унинг юқори тарафидан Кадо тепалигидан кирдилар. Холид ибн Валидга ўз одамлари билан Макканинг паст тарафидан Кудодан киришни топширдилар. Мусулмонлар ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб бордилар.

Ўша кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг Лот, Манот ва Уззо каби бутларига сарийяларни (жангчи гуруҳларни) юбориб, уларнинг ҳаммасини буздириб юбордилар. Макка кўчаларида жарчи юриб: «Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, уйида ҳеч бир бутни қўймай синдирсин!» деб жар солди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга ҳам сарийя юбориб, бутларини буздириб ташладилар. Жумладан, y зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир розияллоҳу анҳуни мушрикларнинг «Зулхаласа» номли ибодатхонасини бузишга юбордилар. У киши Бану аҳмаслик юз эллик отлиқ билан бориб, уни бузиб ташлади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни етказди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ва Бану аҳмасликларнинг ҳақларига дуо қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн тўққиз кун турдилар.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 12:53


❗️❗️❗️📣📣📣#silsilaviy_suhbat

Азиз обуначиларимиз! “Қалблар ҳаёти” номли силсилавий суҳбатимизнинг навбатдагиси бугун 21.11.2024-санада, Хуфтон намозидан кейин бўлиб ўтади.
Суҳбатни қилиб бериш учун масжидимизга Тошкент вилояти Зангиота тумани, "Зангиота" жоме масжиди имом ноиби Фаррухжон домла Жуманиёзов ташриф буюрадилар.
Сиз азизларни лутфан таклиф этамиз!

Манзил: Бекобод шаҳри Муқумий маҳалласи Муқумий кўчаси 22-уй

📍Геолокация

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 11:42


​​НАМОЗНИ АВВАЛГИ ВАҚТИДА ЎҚИШ
#намоз

1455-CАВОЛ: Пешин намозини 12:12 деб ёзилган, бу дегани 12:12 да пешинни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, тақвимда кўрсатилган вақт намознинг аввалги вақтидир. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқиш жоиз. Хусусан пешинни ҳам. Лекин жамоат билан ўқиш ва жамоатни кўпайтириш каби фазилат кўзда тутилса, бу вақтдан бироз кечиктириш ҳам дуруст. Аёллар эса жамоатга чиқмаганлари сабабли намоз вақти киргандан адо қилишлари афзалдир. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وأداء الصلاة في أول الوقت أفضل إلا إذا تضمن التأخير فضيلة لا تحصل بدونه كتكثير الجماعة، ولا يتأتى هذا في حق من في المفازة فكان التعجيل أولى، ولهذا كان أولى للنساء أن يصلين في أول الوقت لانهن لا يخرجن إلى الجماعة.
“Намозни аввалги вақтида ўқиш афзал. Лекин жамоатни кўпайтириш каби намозни (аввалги вақтидан) кечиктирмаса ҳосил бўлмайдиган фазилатли ҳолатлар бундан мустасно. Саҳро (чўл) жойлардаги киши ҳақида бундай фазилат ҳосил бўлмагани учун, намозни тезлаштириши афзалдир. Шунинг учун ҳам аёллар намознинг аввалги вақтида ўқиши авло. Чунки улар жамоатга чиқмайдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Oqmasjid.uz

21 Nov, 11:13


#kun_oyati

12. Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва сиз Унинг фазлидан исташингиз учун бўйсундириб қўйди. Шоядки, шукр келтирсангиз.

Жосия сураси, 12-оят.

Аллоҳ таоло бошқа нарсалар қатори денгизни ҳам инсон учун мусаххар қилиб берди. Яъни беминнат хизматкор каби бўйсундириб қўйди. Умуман, денгизни инсон фойдаси учун яратди. Инсон уни ўрганиб, ўз фойдасига хизмат қилдиришга уриниши керак. Аниқки, денгиз ўзи келиб хизмат қилмайди. Бу ҳақиқатни ушбу оятдаги:

«...ва Унинг фазлидан исташингиз учун бўйсундириб қўйди», деганидан тушунамиз.

Сиз Аллоҳнинг фазлидан бирор нарса келишини кутиб ўтиришингиз учун, демади, балки:

«...Унинг фазлидан исташингиз учун», деди.

Шунинг учун ҳам мусулмон инсон Аллоҳнинг фазлини тинимсиз исташи, ўша илоҳий фазлга эришиш учун ҳаракат қилмоғи керак.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 09:48


#audio
Луқмони Ҳакимнинг ўғилларига қилган насиҳатлари (давоми)
18.10.2024

Бекобод шаҳар Оқ масжид жоме масжиди имом хатиби Эргашбой ХАМИДОВ


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

21 Nov, 06:23


#VIDEOLAR

🎞
Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Oqmasjid.uz

21 Nov, 04:20


#hadis

755. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «Яхшилик гўзал хулқдир. Ёмонлик ичингда кезаётган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

11 Nov, 15:08


#Mutolаa_vaqti
ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ ВА РИЗВОН БАЙЪАТИ

Сўнг ҳазрати Усмоннинг қатл қилинганлари ҳақида миш миш тарқалди. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни байъатга чақирдилар. Саҳобалар у зот томон шошилиб бориб, байъат қилдилар ва бу «Ризвон», яъни «Розилик байъати» деган ном билан тарихга кирди.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ортга қочмаслик ҳақида байъат қилдилар. Ҳазрати Усмон учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қўлларини иккинчисига қўйиб байъат қилдилар. Кейин ҳазрати Усмоннинг ўлдирилгани бекор гап эканининг хабари келди. Ҳазрати Усмон қайтиб келдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш билан сулҳ туздилар:

1. Ўн йилгача уруш бўлмайди. Одамлар омонда бўлиб, бир-бирларига адоват қилишдан тийиладилар.

2. Ким Қурайшдан Муҳаммаднинг олдига келса, Муҳаммад уни қайтариб беради.

3.Ким Муҳаммаднинг олдидан Қурайшга келса, Қурайш уни қайтариб бермайди.

4. Ким Муҳаммад билан аҳднома тузиб, иттифоқчи бўлса бўлаверади.

5. Ким Қурайш билан иттифоқчи бўлса бўлаверади. аҳднома тузиб,

6. Бу йил Муҳаммад ва саҳобалари Маккага кирмай, қайтиб кетадилар.

7. Келаси йили келиб, қиличларини қинида сақлаган ҳолда Маккага киришади. У ерда уч кун қолишади. Бу вақтда мушриклар ташқарига чиқиб туришади.

Худайбиядан Мадинага қайтиб кетаётганларида, йўлда Аллоҳ таоло Фатҳ сурасини нозил қилди.

ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ ҲАҚИДА

Саҳобаларнинг кўплари бу сулҳни ёқтирмадилар. Натижаси уларга ёмон бўлиб кўринди. Улар ўзларини мағлуб бўлгандек, енгилгандек ҳис қилдилар. Улар орасида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар.

Лекин инсоф ва диққат билан назар солинадиган бўлса, ушбу сулҳ мусулмонлар учун катта яхшилик экани, унинг манфаати кўп экани англаб етилади.

Мазкур сулҳнинг имтиёзларидан бири Курайш мусулмонлар жамиятини биринчи бор эътироф қилиши эди.

Иккинчидан, бу сулҳ мусулмонлар учун Ислом даъватини тарқатишдан бошқа иш қилмасликка фурсат эди.

Ушбу сулҳдан кейин жуда кўп одамларнинг Ислом динига киргани ҳам мана шу фикрни қўллаб-қувватлайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Худайбия сулҳидан кейин Арабистон яриморолининг чор атрофидаги подшоҳ ва ҳокимларни Исломга чақириб, мактублар юбордилар.

Ушбу сулҳ мусулмонлар учун яҳудийлар билан ҳисоб китобни тўғрилаб олишга ҳам фурсат бўлди.

Шунинг учун мазкур сулҳдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарга ғазот қилиб, ғалаба қозондилар ва Ислом шариатининг кўпгина ҳукмлари мана шу пайтда такомиллашди.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

11 Nov, 13:14


📣📣📣

Азиз ҳамшаҳарлар! Бугун 11-ноябр куни хуфтон намозига Тошкент вилояти Зангиота тумани, "Зангиота" жоме масжиди имом ноиби Фаррух домла Жуманиёзов гўзал маъруза қилиб бериш учун Оқ масжид жоме масжидига ташрифлари кутилмокда.

Манзил: Бекобод шаҳри Муқумий маҳалласи Муқумий кўчаси 22-уй

📍Геолокация

Улашинг:
https://t.me/oqmasjidjomemasjidi22

Oqmasjid.uz

11 Nov, 11:39


РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қалбидан ҳис қилиб яшамайдиган, амалларида ва фикрларида У зотнинг сийратларига эргашмайдиган мусулмон кишининг бир кеча кундузда минг марталаб салавот айтиши ҳеч қандай манфаат келтирмайди.

Шуни билингки, муҳаббат агар қуруқ гап бўлса у жуда арзон бўлади, агар у етакловчи ва ўрнак бўлса шунчалар қийматли бўлади!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

11 Nov, 08:08


❗️❗️❗️ 💬💬💬

Ҳурматли "Oqmasjid.uz" каналимиз обуначилари! Telegram ижтимоий тармоғининг каналлар учун "Stories" функциясини фаоллаштириш учун Сиз азиз обуначиларимиздан қуйидаги овоз беришда иштирок этиши ва ўз овозингиз билан қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз.

🔵Эслатиб ўтамиз, овоз бериш учун Telegram аккаунтингиз "Premium" ҳолатида бўлиши талаб этилади. Бизни қўллаб-қувватлаганингиздан миннатдормиз.

📣Овоз бериш:
https://t.me/boost/oqmasjidjomemasjidi22

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

11 Nov, 06:55


#kun_oyati

1. Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
Тийн сураси, 1-оят.

Бу меваларнинг манфаати улуғ бўлгани учун Аллоҳ таоло улар билан қасам ичмоқда.
Бу ояти кариманинг иккинчи таъвилига биноан, анжир ва зайтун ила қасам ичишдан мурод ўша мевалар кўп ўсадиган макон Байтул Мақдис ила қасам ичишдир. Чунки кейинги оятларда пайғамбарларга ваҳий нозил бўлган Тури Сийно ва Маккаи Мукаррама каби жойлар ила қасам ичилмоқда. Шунинг учун бу оятларда ҳам анжир ва зайтун билан эмас, улар кўп ўсадиган ер Байтул Мақдис билан қасам ичилмоқда. Чунки у жой ҳам пайғамбарларга ваҳий тушган жойдир.

🗣🫐АНЖИР ВА 🫒ЗАЙТУННИ ҚЎШИБ ЕЙИШНИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ФОЙДАЛАРИ

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

11 Nov, 04:17


#hadis

745. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир киши ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари унинг ғайрати ва ҳаракатчанлигини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлганидами?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ёш болалари учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар катта ёшдаги ота-онаси учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар ўзи учун ҳаракат қилгани чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар риё ва фахрланиш учун чиққан бўлса, у шайтоннинг йўлидадир», дедилар».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 17:07


#namoz_vaqtlari

🌙9 - Жумодул аввал
🔅11 - Ноябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 12:58


#Mutolаa_vaqti
ҲИЖРИЙ ОЛТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
САҲРО АРАБЛАРИНИНГ ТАЪЗИРИНИ БЕРИШ


Қурайш ва яҳудийлар билан ишлар битиб бўлгандан кейин учинчи душман – аъробийлар қолишди. Расулуллоҳ солл соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча сарийялар юбориб, уларни қўрқитдилар. Ёмонликларини даф этиб, мусулмонларга озор беришдан тўхтатдилар.

БАНУ МУСТАЛИҚ ҒАЗОТИ

Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам душманни кутиб ўтирмасдан, устига бостириб боришга қарор қилдилар. Ўша сафар Ислом лашкари ичида илк марта Ибн Салул бошлиқ кўплаб мунофиқлар ҳам чиқишди. Мусулмонларнинг Хандақ ғазотидаги ғалабасидан кейин улар тарозининг оғир палласи томонига ўтиб олишган эди.

Икки тараф Бану Мусталиқнинг Мурайсиъ номли қудуғи олдида тўқнашди. Шунинг учун ушбу ғазот «Мурайсиъ ғазоти» ҳам дейилади. Урушда мусулмонлар ғолиб келдилар, кофир-мушриклар эса енгилишди.

ИФК ҲОДИСАСИ

Худди шу ғазотдан қайтишда Ибн Салул бошлиқ мунофиқлар Оиша онамиз ҳақларида «ифк» – бўҳтон тарқатишди.

Гапни бошқа ёққа буриб, ҳақиқатдан четга чиқиш, ёлғондан уйдирма тўқиш, бўҳтон ва иғво қилиш араб тилида «ифк» дейилади.

Мунофиқлар Оиша онамизга нисбатан ифк иғво, бўҳтон, туҳмат ва уйдирма уюштиришди. Уларнинг ифкига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилдилар. Орада катта фитна юз берди. Оиша онамизни зино қилганликда айблай бошлашди. Ниҳоят, барча ишни ҳикмат ила қиладиган Аллоҳ таолонинг Ўзи аралашиб, ҳаммасини ўз жойига келтирди. Нур сурасининг ўн оятида Оиша онамиз оқландилар (11-20-оятлар). Ҳамма, ҳатто Оиша онамизнинг ўзлари ҳам: «Менга оқлов тушди», дедилар.

ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ ВА РИЗВОН БАЙЪАТИ


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъда ойининг боши, душанба куни 1400-1500 нафар саҳобалари билан умра қилиш ниятида йўлга чиқдилар. Макканинг ғарбий тарафи, Жидда йўли, Ҳарами шариф чегарасидаги Худайбия деган жойга етиб борганларидан хабар топган Қурайш мушриклари қўрқиб кетишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Абу Суфён ва Қурайшнинг бошқа бошлиқларига бориб, уруш учун эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилиш мақсадида келганларининг хабарини етказиш учун ҳазрати Усмонни юбордилар.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 11:20


ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром

1441-CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
“(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Oqmasjid.uz

10 Nov, 07:33


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 06:10


🩷#kun_oyati

{ فَذَكِّرۡ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكۡرَىٰ }

9. Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
Аълаа сураси, 9-оят

📖Ушбу ояти карима Исломга даъват қилиш, кишиларга ваъз-насиҳат қилиш ишидаги улкан қоидадир.

Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, агар эслатиш, ваъз-насиҳат фойда берсагина бу ишни қилишни амр этмоқда. Бундан чиқадиган хулоса шуки, аниқ бир ҳолатларда ваъз- насиҳатдан фойда чиқишига кўз етмаса, у ишни қилмаслик керак экан. Чунки баъзи вақтларда ноўрин қилинган ваъз-насиҳат зарар келтириши ҳам мумкин.

Машҳур тафсирчиларимиздан Исмоил ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи ушбу оят тафсирида қуйидагиларни ёзганлар: «Мана шу ердан илм тарқатиш одоби олинади. У илмни илм аҳлидан бошқанинг ҳузурига қўйилмайди. Инчунин, Али розияллоҳу анҳу ҳам: «Агар сен бир қавмга уларнинг ақли етмайдиган гапни гапирсанг, баъзиларини фитнага албатта, учратасан», деганлар. Яна, у киши: «Одамларга билган нарсаларини гапиринг», деганлар».

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 05:43


#hadis

744. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бирор иш қилса, яхшилаб қилишини хуш кўради», дедилар».
Абу Яъло ва Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ривоят қилишган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

10 Nov, 02:17


ЭЙ АЛЛОҲИМ! СЕНГА ҲАМД ВА ШУКРЛАР БЎЛСИН!

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

29 Oct, 07:07


АЪЗОЛАР ОМОНАТДИР

Агар чуқуроқ қарасак, инсоннинг вужуди ҳам Аллоҳ таолонинг омонатидир. Бу жисм бизнинг мулкимиз эмас. Балки, Аллоҳ таоло ишлатиш учун бизга бериб қўйган омонат. Қўлимиз, оёғимиз, кўзимиз, қулоғимиз биз уларни қайсидир бозордан сотиб олдикми? Ёки ўзимиз яратиб-ясадикми? Йўқ, буларнинг барчасини Аллоҳ таоло ато қилгандир. Ҳатто бизга уларни текинга бериб қўйган. Демак, ҳамма аъзоларимиз кўз, қулоқ, қўл, оёқларимиз омонатдир. Демак, аъзоларимиз омонат экан, уларни Аллоҳ таолонинг айтганига хилоф ишлатсак, омонатга хиёнат қилган бўламиз.

"Насиҳатлар гулдастаси" китобидан
Муҳаммад Тақий Усмоний


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

29 Oct, 06:21


#hadis

705. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яқин қариндошларингни огоҳлантир» ояти нозил бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан: «Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Адий!» деб Қурайш уруғларига нидо қилдилар. Улар тўпланишди. Ўзи чиқа олмаган кишилар гап нималигини билиш учун одам юборишди. Абу Лаҳаб ва Қурайш (қавми) келди. У зот уларга қараб: «Агар сизларга ҳозир водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибди десам, ишонасизларми?» дедилар. «Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни сира кўрмаганмиз», дейишди. «Албатта, мен сизларга қаттиқ азобдан қўрқитувчи бўлиб келдим», дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: «Ҳалок бўлгур, бизни шунга йиғдингми?» деди. Шунда «Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсаси фойда бермади» (ояти) нозил бўлди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

28 Oct, 16:46


#namoz_vaqtlari

🌙26 - Рабиъус соний
🔅29 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

28 Oct, 13:08


#Mutolаa_vaqti
ҲАРБИЙ ҲАРАКАТ ПОҒОНАЛАРИ


Тарихчиларнинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 28 та ғазотда* иштирок этган бўлсалар, шундан 9 тасида уруш бўлган, холос. Иттифоқ қилинган маълумотга кўра, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам 38 та сарийя** юборганлар. Биз ушбу саҳифаларда ғазот ва сарийяларнинг Ислом тарихига кўрсатган таъсири ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

* Ғазот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кибор саҳобалардан бирини ўринбосар қилиб қолдирганларидан сўнг ўзлари ҳарбий қўшинга бош бўлиб, бирор ерга бир мақсад билан боришлари (унда жанг бўлган бўлмаганидан қатъи назар).

** Сарийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ (унда жанг бўлган бўлмаганидан қатъи назар).


ИСЛОМДАГИ БИРИНЧИ БАЙРОҚ (ҳижрий 1 йил)

Рамазон ойида ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу бошчиликларида ўттиз нафар муҳожирдан иборат саҳобалар тарафидан байроқ кўтарилган, улар Қурайш карвонининг йўлини тўсиб чиқишган эди. Лекин у ерда уруш бўлмади.

Шаввол ойида Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошчилигида байроқ тикилиб, яна одамлар юборилди.

Зулқаъда ойида Саъд ибн Абу Ваққос бошчилигида байроқ тикилди. У пайтларда Қурайш савдо карвонлари йўлини топиб, ўтиб кетган, мусулмонлар уларни тутолмай ёки йўлини тўсолмай қолган ҳоллар кўп бўларди.

ҲИЖРИЙ ИККИНЧИ ЙИЛДАГИ ҒАЗОТЛАР

Сафар ойида аввал Абво (Ваддон) ғазоти бўлиб ўтди. Бу ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан иборат бир гуруҳ муҳожирлар Қурайш карвонининг йўлини тўсиб чиқишган эди. Улар ўтиб кетган бўлиб, топа олишмади.

Рабиъул аввал ойида Бувот ва Сафавон ғазотлари уюштирилди.

Жумодус соний ойида Зул Ушайра ғазоти бўлди.

Муҳожирлар Қурайш карвонларини қўлга тушириш учун чиқишар, лекин улар қочиб қутулишар эди. Баъзи саҳобалар Абу Суфённинг Шом ўлкасидан қайтишини интизор бўлиб кутишарди.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

25 Oct, 16:25


#namoz_vaqtlari

🌙23 - Рабиъус соний
🔅26 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

25 Oct, 13:22


#Mutolаa_vaqti
УММУ МАЪБАД ҚИССАСИ


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва ҳамроҳлари юриб бориб, Хузоъа қабиласига мансуб Умму Маъбад исмли аёлнинг чодири олдидан ўтдилар. У аёлнинг
чодирида на таом ва на сув бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариб сутдан қолган совлиқнинг елинини муборак қўллари билан силадилар. Ундан сут отилиб чиқа бошлади. Ундан ўзлари ҳам ичдилар, бошқаларга ҳам ичирдилар. Сўнг юришда давом этдилар.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЯСРИБГА КИРИШЛАРИ

Ансорийлар Авс ва Хазраж қабилаларидан иборат бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишларини интизорлик билан кутар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келганларида, кутиб олгани чиқдилар. У зотни жуда катта хурсандчилик билан «Марҳабо» деб кутиб олдилар ва иззат-икром кўрсатдилар. Шу пайтгача уларнинг ҳаётида ҳали бу каби хурсандчилик бўлмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога тушиб, тўрт кун турдилар. Ўша ерда Қубо масжидига асос солдилар. Пайғамбарликдан
кейин биринчи асос солинган масжид мана
шу эди. Сўнг уловларини миниб, Ясриб сари юришни давом эттирдилар. Қабилаларнинг одамлари у зотнинг туяларини юганидан ушлаб олишган эди. У зот эса: «Уни қўйиб юборинглар, унга амр қилингандир», дер эдилар. Туя бориб, Хазраж қабиласи, Бану Нажжор уруғининг бир жойига чўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб розияллоҳу анҳунинг хонадонига тушдилар ва унда яшай бошладилар.

ЯСРИБНИНГ ЯНГИ НОМИ

Ясриб ўша кундан бошлаб «Мадинатун-набий
(Пайғамбар шаҳри)» деб атала бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада неча-неча замонлардан буён тарих интизор бўлиб келаётган энг яхши жамиятнинг пойдеворини қўя бошладилар.

ЯНГИ ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ АСОСЛАРИ

1. Набавий масжидни бино қилиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари бўлажак масжиднинг ўрнига чўккан эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни ўша жойга масжид қуришга буюрдилар ва қурилиш ишларида ўзлари ҳам иштирок этдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тошларни, ғиштларни кўтариб ташир эдилар. Ўшанда масжиднинг қибласи Байтул мақдисга қаратилди. Унинг устунлари хурмо дарахти танасидан, шифти эса хурмо дарахтининг шохларидан қилинди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг ҳужралари масжиднинг ён тарафига қурилди. Қурилишни битириб бўлганларидан кейин, шаввол ойида Оиша розияллоҳу анҳо билан яшай бошладилар. Мусулмонлар ушбу масжидга илм олиш, ибодат қилиш, қозилик ишлари ва турли йиғинлар учун тўпланишар эди. Масжид уларнинг ўзаро яқинлашишларида катта омил бўлиб хизмат қиларди.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

25 Oct, 12:24


Oqmasjid.uz pinned an audio file

Oqmasjid.uz

25 Oct, 12:05


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Oqmasjid.uz

25 Oct, 10:53


TURKIYADA XALQARO QUR’ON MUSOBAQASI BOSHLANMOQDA

2024-yil 23-31-oktyabr kunlari Turkiyaning Shanli Urfa viloyatida bo‘lib o‘tadigan “Tukiya Qur’oni karimni yod olish va go‘zal tilovat qilish bo‘yicha xalqaro musobaqaning IX sessiyasi” bo’lib o’tadi.

Mazkur xalqaro musobaqada “Hidoya” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasining 4-kurs, 50-guruh talabasi Obidov Abbosxon Saidmurod o‘g‘li ishtirok etish uchun ertaga Turkiya davlatiga jo’nab ketadi.

Shu munosabat bilan Abbosxon qori bugun 22.10.2024 sanada “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limiga kelib, bo’lim mudiri Ustoz Shayx Alijon qoridan kerakli ko’rsatma va xayrli duolarni oldi.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram

Oqmasjid.uz

25 Oct, 10:09


#kun_oyati

( وَلَا يَصُدَّنَّكُمُ الشَّيْطَانُ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ)

62. Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
Зухруф сураси, 62-оят

Аллоҳнинг тўғри йўлидан одамларни фақат шайтон тўсади. Ким шайтонга эргашса, шайтон уни тўғри йўлдан адаштиради. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор шайтоннинг гапига кирманг.

«Шайтон сизни ҳаргиз (тўғри йўлдан) тўсмасин».

Ва билиб қўйингки:

«Албатта, y сизга очиқ-ойдин душмандир».

У ҳеч қачон сизга дўст бўлмайди. Бинобарин, уни доимо душман тутинг.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

25 Oct, 06:06


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Oqmasjid.uz

25 Oct, 04:55


🩵Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

24 Oct, 22:03


#juma #tabrik
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎
‎«Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир», дедилар».‎
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.‎

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

24 Oct, 19:21


💫 Ассалому алайкум! 💫

💫 СИЗГА ВА ТАБАРРУК ОИЛАНГИЗГА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💫

💙СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРГА ИЛИНИНГ💙

۞💎۞ 𝖎𝖓𝖘𝖔𝖓𝖎𝖞𝖑𝖎𝖐.𝖚𝖟 ۞💎۞

@INSONIYLIKUZ_IIR
https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube

Oqmasjid.uz

24 Oct, 16:33


#namoz_vaqtlari

🌙22 - Рабиъус соний
🔅25 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

21 Oct, 00:52


#xayrli_tong
Куннинг барокати тонг билан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти).

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

20 Oct, 16:53


#namoz_vaqtlari

🌙18 - Рабиъус соний
🔅21 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

20 Oct, 13:17


#Mutolаa_vaqti
ИСРО ВА МЕЪРОЖ ҲОДИСАСИ

Ҳижратдан бир йил олдин Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Буроқ номли бир уловга миндириб, Байтул мақдисга кечқурун сайр қилдирди. У зотга Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда набийларга имом бўлиб намоз ўқидилар, сўнгра Аллоҳ таоло у зотни осмонларга кўтарди. У ерда набийлар билан учрашдилар. Сўнг Байтул маъмурга, у ердан эса Сидратул мунтаҳога кўтарилдилар.

Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашди ва берадиган нарсаларини бериб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига намозни фарз қилди.

Исро луғатда «кечанинг бир қисмида сайр қилдириш» деган маънони англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида Масжидул ҳаромдан Масжидул ақсога сайр қилдиришига «Исро» дейилади.

Яна шуни ҳам таъкидлаб айтиш лозимки, Исро ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам жасадлари, ҳам руҳлари билан қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўладиган бўлса, бу воқеанинг мўъжизалиги қолмас эди. Исро сурасининг 1-ояти каримасида «бандасини» деб таъкидланиши ҳам бу ҳодисаси ҳам жасад, ҳам руҳ билан бўлганини кўрсатади. Агар фақат руҳ билан бўлганида, «бандасининг руҳини» деган бўлар эди.

«Меърож» луғатда «юқорига кўтарилиш» деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул мақдисдан Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишлари «меърож» дейилади.

Муҳаддисларнинг ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозидан сўнг Умму Ҳониъ бинт Абу Толибнинг уйида ухлаб ётганларида уйнинг шифти очилди ва Жаброил алайҳиссалом у зотни Байтуллоҳга олиб чиқди. Шу билан Исро ҳодисаси бошланди. Буроқ номли уловга миниб, Байтул мақдисга бордилар. Сўнг у ердаги катта харсангтош устида турганларида Меърожга кўтарилдилар. Ҳозирда ана шу тош устига қубба – гумбаз қурилган. Унинг думалоқ бино шаклидаги суратлари бутун дунёга тарқалган. Кўпчилик билмаганлар уни Масжидул ақсо деб тушунадилар.

Меърожда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом ҳам бирга бўлдилар. Ҳар бир осмонга етганда, у киши эшикни очишни сўрар эдилар. Қўриқчи фаришталар «Ким?» деб сўрашарди. У киши: «Жаброил», деб жавоб берар эдилар. Улар «Ёнингдаги ким?» деб сўрашарди. Жаброил алайҳиссалом: «Муҳаммад», десалар, улар: «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дея эшикни очиб сўрашарди.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

20 Oct, 06:07


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Oqmasjid.uz

20 Oct, 04:02


АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا )

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:

1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.

2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.

3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.

4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.


Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?" деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. ("Жомеъул усул")

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

"Насиҳатлар гулдастаси" китобидан
Муҳаммад Тақий Усмоний


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

20 Oct, 03:01


#hadis

838. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз зинҳор бир кишини ўрнидан турғизиб, унинг жойига ўтирмасин. Бунинг ўрнига сиғишиб ўтиринглар, силжинглар», деб айтдилар.

Ибн Умарнинг одатлари, бирор киши ўриндан туриб жой берса, у ерга ўтирмасдилар.
Муттафақун алайҳ.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

20 Oct, 00:05


#kun_oyati

18. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
Заарийаат сураси, 18-оят.

Саҳар чоғида туриш, истиғфор айтиб, гуноҳидан кечишни сўраш жуда ҳам фазилатли иш бўлиб, буни қилган кишилар хайр-барака, улуғ мартабаларга эришадилар. Ҳадиси шарифлардан бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва тонг отгунча: «Тавба қилувчи борми
тавбасини қабул қиламан; истиғфор айтувчи борми мағфират қилиб, гуноҳини кечаман; сўровчи борми сўраганини бераман», дейди, деганлар».

Шунинг учун иложи борича, саҳарда туриб ибодат қилиш, истиғфор айтишга уриниш лозим.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook

Oqmasjid.uz

19 Oct, 16:44


#namoz_vaqtlari

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙17 - Рабиъус соний
🔅20 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят


😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

19 Oct, 13:06


#Mutolаa_vaqti
БИРИНЧИ АҚАБА БАЙЪАТИ

Нубувватнинг 12-йили зулҳижжа ойи, ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди.

Уларнинг беш нафари бир йил олдин Маккага келиб мусулмон бўлган эди. Улар ўшанда олти киши бўлиб, бу сафар Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу келмаганлар.

Бошқа етти нафар янги мусулмонлар: Муоз ибн Ҳорис, Заквон ибн Абдулқайс, Убода ибн Сомит, Язид ибн Саълаба, Аббос ибн Убода, Абул Ҳайсам ибн Тайҳон ва Увайм ибн Соида розияллоҳу анҳум.

Улар Ақабада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан байъат олдилар. Ўша байъатнинг иштирокчиси Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтадилар:

«Ўн икки киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Келинглар! Менга Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаслигингиз, ўғрилик, зино қилмаслигингиз, болаларингизни ўлдирмаслигингиз, зинодан орттирган ҳомилангизни турмуш ўртоғингизга тўнкамаслик, менга маъруф ишда исён қилмаслигингиз ҳақида байъат қилинглар. Сиздан ким бунга вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасида. Ким ундан бирор нарсани бузиб, бу дунёда жазосини олса, ўша унинг учун каффоратдир. Ким ундан бирор нарсани бузса-ю, Аллоҳ уни сатр қилса, унинг иши Аллоҳга ҳаволадир. Хоҳласа, иқоб қилади, хоҳласа, афв этади», дедилар».

Мазкур мусулмонлар ўз юртларига қайтаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни қўшиб, у кишига одамларга Қуръон ўқитиш, Исломдан таълим бериш ва дин аҳкомларини ўргатишни топширдилар.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ва ясриблик мусулмонлар аҳолини Исломга даъват қилишда жонбозлик кўрсатдилар. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари бўйича иш олиб борар, одамларга Қуръон ўқитиш, Исломдан таълим бериш ва дин аҳкомларини ўргатишни ажойиб услуб билан йўлга қўяр эдилар. Гоҳида баъзи одамлар у кишининг олдларига қурол кўтариб келишарди. Аммо Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг чиройли муомалалари, қироатлари ва Ислом ҳақидаги сўзларидан кейин кўнгли эриб, мусулмон бўлиб, у киши нима топшириқ берса, ўшани сўзсиз бажарадиган бўлиб кетар эди.

Ислом Ясриб бўйлаб мисли кўрилмаган тезликда тарқалиб борарди. У ердаги бош қабилалар – Авс ва Хазражнинг кўплаб одамлари, жумладан, Саъд ибн Муоз ва Усайд ибн Ҳузайр каби ўз қавмининг улуғлари ҳам Исломга кирдилар. Авс қабиласи, Бану Абдулашҳал уруғининг ҳаммаси битта ҳам қолмай мусулмон бўлдилар.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix

😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook

Oqmasjid.uz

19 Oct, 11:42


​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#ҳалол_ҳаром

1415-CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Oqmasjid.uz

18 Oct, 17:43


#namoz_vaqtlari

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙16 - Рабиъус соний
🔅19 - Октябр


103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят


😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook