Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna @oilapsixologiyasi_dilafruz Channel on Telegram

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

@oilapsixologiyasi_dilafruz


Psixolog👉 @Afruz_psixolog

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna (Uzbek)

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna kanali, Dilafruz Tuymuratovna tomonidan olib boriladi va oilaviy muammolar va mamlakatdagi psixologik muammoni yechish bo'yicha yordam beradi. Kanalda oila masalalari, odob-ahloq xususiyatlari, oilaviy munosabatlar va boshqa qiziqarli mavzular haqida maqolalar joylashadi. Dilafruz Tuymuratovna o'z matbuotlarida oilaviy muammolar va ularni hal qilish yo'li haqida maslahatlar kuzatadi. Agar sizning oilangizda yoki shaxsiy hayotingizda muammolar bo'lsa, @oilapsixologiyasi_dilafruz kanaliga obuna bo'ling va Dilafruz Tuymuratovna'nin foydalari, sohalar va yordamlaridan foydalaning! Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna - oilaviy muammolar va mamlakatdagi psixologik muammolarga yechim topishda yordam beruvchi kanal!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

11 Jan, 00:06


📌Шундай одамлар борки, сен бир кишининг гўзал фазилатларини айтиб мақтаб турганингда, унинг
кайсидир камчилиги хакида гапиришни ёктирадилар.
Бу одатлари билан хам сенинг таьбингни хира килишади, хам ўша одамга нисбатан ҳурматинг дарз кетишига сабаб булишади.
Хамма вакт одамлардан ёмон жиҳатларни эмас, яхши жиҳатларни излайлик азизлар.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

10 Jan, 23:48


ЯНГИ КУН

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади:
- Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман!

Азизларим, бугунги кунингиз икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амалларга бой бўлсин!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

10 Jan, 23:42


Agar qushlar kuylashga uyalib, "xato qilib qo'ysam-chi?", deb o'ylaganlarida edi, biz hech qachon ularning ovozlarini eshitmagan bo'lardik..!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 17:54


#tabrik59

Dilafruz Tuymarotovna tavallud ayyomlari munosabati bilan shogirdlari va singillari Madina Shavkatovna   tomonlaridan tabrik qutlovi 🥳

Tavallud ayyomingiz muborak bo'lsin deya kanal ijodkorlari 🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳


TUG'ULGAN KUN VA BAYRAMLAR UCHUN  TABRIKLAR QILIB BERAMIZ.😍😍 (video, musiqa va she'rlar bilan😉). SIZ HAM YAQINLARINGIZNI XURSAND QILMOQCHI BO'LSANGIZ BIZGA MUROJAAT QILING.😇
Kanal: @dil_izhorim03
Telegram:
@Shahinabonu_Sayfullayeva
Tel:+998507503530

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 13:47


NAVBATDAGI TABRIGIMIZ  DILAFRUZ OPAJONGA BARCHA YAQINLARI NOMIDAN SHOGIRDLARI SAYYORA OPA  
tomonidan YO‘LLANGAN DILNOMALARI BO‘LDI 💐💐
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

😘💐
Бу дунёда менга жондан Азизларим,
Аллохимга умри азиз лазизларим,
Сизга битай ғубори йўқ дил сузларим,
Омон бўлинг юрагимга Якинларим....
🎂🎂
Тинглаб менинг кемтик кунгил нолишларим,
Таскин берган хам якин-у олисларим,
Юрагида хар тилаги холисларим,
Омон бўлинг юрагимга Якинларим....
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Оға-иним Опа-синглим кондошларим,
Сиз хаётим йўлидаги йулдошларим,
Дардим олар дардларимга дардкашларим,
Омон бўлинг юрагимга Якинларим....

Шодлигини менла баҳам курганларим,
Имкон топса мехнатимни билганларим,
Бир қайрилиб забун холим сурганларим,
Омон бўлинг юрагимга Якинларим....
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Яхши кунда унутмай ёд олганларим,
Дилга ширин орзуларни солганларим,
Гох ачиниб гох юпатиб колганларим,
Омон бўлинг юрагимга Якинларим...
Энг эзгу тилакlar
Murojaat uchun :+998934362993
                            +998972842993

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 12:28


Ассалому алайкум яхшимисиз устозжон шукрона кунингиз Муборак болсин . Умрингиз узок мартабангиз бунданда Улуг болсин . Аллохнинг енг яхши нематлари сизга болсин, суюкли бандаларидан килсин . Илмингиз нурингиз Зиёда болсин . 🥳🥳🥳
СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КУРАМИЗ 🤗

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 04:34


Assalomu alaykum mehribonim.
Sizni bugungi tavallud ayyomingiz bilan tabriklayman.
Ilohim umringiz uzoq bo'lsin.
Ushbu lahzalarda Siz uchun atalgan so'zlarim bor.
Siz men uchun qadrli insonimsiz.
Borligingizni o'zi katta baxt.
Siz bilan uchrashtirgan
Ollohga ming shukr.
Yaxshilikda, yaxshi kunlarda, xayrli ishlarda jamlanishimizni Olloh nasib qilsin.
O'zingizni ehtiyot qiling.
Hamisha boshimizda sog' salomat bo'ling.
Sizni Olloh o'z panohida asrasin.
Ilohim ko'nglingiz g'am, ko'zlaringiz nam ko'rmasin.
Sizni juda yaxshi ko'raman.
Ilohim Sizga bo'lgan cheksiz hurmatim, mehrim qalblarimizni yaqin qilsin.

Cheksiz ehtirom va hurmat ila Musinova Nozira Mirzadjanovna.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 04:30


Отажоним мани ноодатий табрикламокчи бўлиб интернетдан чиройли табрик топиб юборипдилар борингизга шукр қиблагоҳим дуогўйим ўзимни❤️

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

08 Jan, 02:28


Assalomu alaykum qadrli va sevimli ustozim.Bugun — Sizning hayotingizdagi eng go‘zal va unutilmas kunlardan biri. Tug‘ilgan kuningiz munosabati bilan Sizni chin qalbimdan tabriklayman! Sizning hayotingizdagi nur, tajriba va donoligingiz faqat o‘z yo‘lingizni yoritibgina qolmay, biz kabi shogirdlaringizga ham nur sochib kelmoqda.Siz nafaqat bilim va ko‘nikmalar o‘rgatib, hayotda muvaffaqiyat qozonish yo‘lini ko‘rsatdingiz, balki bizni chin inson bo‘lib shakllanishimizga hissa qo‘shdingiz. Siz o‘rgatgan saboqlar nafaqat o‘z kasbimizda, balki hayotimizning har bir bosqichida yo‘limizni yorituvchi mayoq bo‘lib xizmat qilmoqda.Sizning sabr-toqatingiz, mehr-muhabbatingiz va bag‘rikengligingiz hech birimizning yuragimizdan o‘chmaydi. Biz Sizdan nafaqat ilm, balki shijoat, insoniylik va hayotda o‘z o‘rnini topish qobiliyatini ham o‘rganmoqdamiz. Sizga uzoq umr, baxtli damlar, cheksiz g‘urur va yangi yutuqlar tilayman. Hayotingiz hamisha farovonlik va quvonch bilan to‘lsin. Biz esa har doim Sizning orzu-umidlaringizni oqlashga intilamiz.Abadiy hurmat va samimiyat bilan,
Sizning shogirdingiz Shahinabonu 🥳🥳🥳🥳🥳

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

07 Jan, 19:55


Сизни кутмаган жойга
ошиқманг, борманг!
Сиз учун ёпилган эшикни
таққиллатманг, очманг,
хақиқийлари сиз билан
қолади, сохталари барибир
кетади..
Қичкирманг, фарёд урманг
сизни тушунадиганлар охиста шивирингизни, гохо
сукутингизнида тушунадилар кимга сиз қадрли бўлсангиз
улар сиз учун албатта вақт
топадилар,
Ёнингиздаги инсонларни
қадрланг.

Шошилманг ҳамма
нарсани ўз вақти бор.
Ҳаёт аслида жуда оддий
Биз уни ўз дунёқарашларимиз билан, ўзимиз учун ясаб олган муаммоларимиз билан
мураккаблаштирамиз холос!

Сиз ҳаётга кулиб боқсангиз, у ҳам сизга ҳудди шундай жавоб қайтаради....
❄️
Хайрли оқшом қадрлигим...

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

07 Jan, 03:47


#хайрли_тонг

🦋​​​​ Бир кун келади, эрта тонгда уйғонасиз... Ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
"Энди у дамлар қайтмайди", деб ҳам қўясиз...
Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи - Бугун деб аталади!

🦋 Бугун уриниб кўринг! Бугун бошланг! Бугун қадам ташланг!
Эртага кеч бўлиши мумкин - агар бугун кеч бўлмаган бўлса ...

Хайрли тонг азизлар, кунингиз омад ва бахтга тўла бўлсин!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Dec, 06:30


Assalomu aleykum yaratgan egamizga shukurki 2024 yil fayzu-barokatli yil bo'ldi, endi kirib kelayotgan 2025 yil xonadoningizga bir olam quvonch, baxt-saodat, xayru-barokat, tinchlik-totuvlik va sog'lik-salomatlik olib kelsin. Shuningdek osmonimiz doim musaffo, davlatimiz tinch, xalqimiz boyu-badavlat taraqqiyot va yuksalishda bardavom bo'lsin. Yana bir bor yangi yil barchamizga barokatli yil bo'lsin deb cheksiz hurmat bilan Ismatova Dilafruz Tuymuratovna

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

30 Dec, 05:20


2024йил тугашига хам санокли вакт коляпти лекин узини тухфаларини беришга улгуряпти уйлайманки 2024йилнинг берган Хар Бир дарсидан рози булишимиз керак Хар бирингизга Ота онангизни хажларга юбориш нассиб этсин 2025йил ота-онамни хожи ота она киламан деб ният килинг чин ихлос билан

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

22 Dec, 04:59


🎄💚Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир
🎄💚

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Инсонни гўзал қилган юзидир, юзни гўзал қилган кўздир.
Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин.

Ассалому алайкум КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

20 Dec, 06:03


Кучсиз эмассан, шунчаки инсонсан.
Ҳамма нарса билан кураша олмайсан.

Ҳар доим ҳам оқилона ҳаракат қила олмайсан...
Баъзан ҳамма нарсани ўз ҳолига қўйиб қўйиш керак. Баъзан курашиш ва ғолиб бўлиш ўрнига, енгилишни қабул қилиш керак. Чунки дунё, қилишни хоҳлаганларимиздан, назорат қила оладиганларимиздан ва кўтара оладиганларимиздан кўпроқ нарсани ўз ичига олади.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

19 Dec, 03:04


Xayotingizdagi xar bir omadsizlik, xar bir muammo va yo'qotishlarni -- qat'iyat va chidamlilik Saboqlari deb tushuning

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

19 Dec, 02:57


Такдирнинг бизларга тухфа киладиган энг катта совгаси бу - " Борингизга шукр " дейишимизга арзийдиган инсонларни борлиги

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

05 Dec, 18:18


Bir kuni Muso Alayhissalom Allohdan so‘rabdi:
– Bir-biriga jonini ham beradigan erkak va ayolni yaratib, keyin ularning jonini olasan. Bunda qanday hikmat bor?
Yaratgan javob qilibdi:
– Ey Muso, yerga urug‘ qada, javobini o‘zing ko‘rasan.
Muso payg‘ambar Allohning amri bilan yerga urug‘ sepibdi...


📽 "Qashqirlar makoni" filmidan oltinga teng so‘zlar

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

05 Dec, 09:25


«Ҳаёт қисқа. Уни кишиларга ўзингни оқлашга уриниб беҳуда ўтказма. Сени яхши кўрадиганлар сенда доимо яхшиликни кўришади. Сени ёмон кўрадиганларни эса ҳеч қачон рози қила олмайсан!»

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

05 Dec, 02:24


Ассалому алайкум
Аллохим ҳадя этган шубу тонг барчамизга муборак бўлсин!

Азизларим, дунё қалбингиз гўзаллиги даражасича гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ билан боқинг. Нигоҳларнинг илдизи эса қалбдадир, қалб кир бўлса юз-кўзингизни минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар бир гўзал қалб эгасига бахт ва омад ёр бўлсин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

04 Dec, 18:12


Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

04 Dec, 17:31


Профессор Нарзулла Жўраев билан суҳбат

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

04 Dec, 17:04


Дунёнинг гўзаллигини пайқаш учун вақт топинг.

Ундан завқланишга куч-қувват топинг.

Яшанг. Шунчаки яшанг ва қалбингизга қувончни киритишга йўл очинг.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Dec, 17:12


Азиз устозим мени шундай унвонга муносиб кўрганингиз учун миннатдорман изингиздан боряпман устоз…

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Dec, 17:09


Илм излаб йулга чикган оддий аёлман….

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Dec, 07:08


ЭНГ КАТТА БАХТ

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Қўлга киритган ҳеч бир ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади.
"Энг яхши она - бизнинг онамиз!”

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

28 Nov, 06:00


Халкаро Психологлар кунига багишлаб ўтказилган тадбирда Эксклюзив гурухининг 1-шарт учун тайёрлаган видео ролиги

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

28 Nov, 06:00


Баъзан жуда огир булади, хеч кандай ечим йукдек куринади....лекин хар доим бунданда ёмон булиши мумкин эдику деб ичингизда такрорланг. Чунки сизнинг сабрингиз ва кучингиз кутара олмайдиган муаммо берилмайди. Бу бир хаётий синов....

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

25 Nov, 03:39


Хаётимиздаги бўлиб ўтаётган хар бир нарса биз қилаётган ниятга боғлиқдир... Ниятимизни чиройлик қилайликки хаётимизнинг қолгани хам қилган ниятимиз каби гузал булсин

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

22 Nov, 16:06


Мани Энг севимли Энг иктидорли талабаларим

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

22 Nov, 13:47


Бугунги тадбиримиздан лавхалар билан бўлишаман сизга кизиқми👍️

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

11 Nov, 17:57


Агар ҳамма нарса сенга қарши уюлиб келганида сен тоқат қилолмайдиган нуқтага етсанг таслим бўлишдан эҳтиёт бўл. Чунки ана шу нуқтада тақдирингни ўзгариши амалга ошади.

Жалолиддин Румий.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

07 Nov, 12:35


Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.

Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
✔️
Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

07 Nov, 11:06


Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!
Эзгу амаллар қилиш учун
имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Oct, 18:49


Инсонни қалби мисоли китоб.
Сен уни ўқиб тушунмадингми?
Демак у сен учун ёзилмаган.
Уни тунунишга беҳуда вақт кетказма
@Oilapsixologiyasi_dilafruz

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Oct, 18:02


Баракалла қизим 👍👍👍👍👍

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Oct, 18:00


Бугунги дарсимиздан лавхалар шогирдларимиз маьруза килишни ўрганиш жараёнида

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Oct, 17:56


Сизга хам устозлик макоми оналик аёллик бахтини тилайман

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

31 Oct, 17:50


Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

30 Oct, 17:58


Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди
Хайрли тун азизлар

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

30 Oct, 17:53


Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

30 Oct, 17:47


Bilaman, bu savdo ila hech qayerga sig'maysan, dunyo senga tor. Ammo chida ko'nglim! Chidagil-ki, har bir qorong'u kechaning albatta bir tongi bor.

©Rumiy

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

28 Oct, 03:28


Эй лаҳзадан лаҳзага, тананинг ичидаги жонни суратдан суратга ўзгартирган Зот!
Эй бу ҳикматларни тушунишимдан ҳам менга яқинроқ бўлган Зот!
Келажакни, ўтмишни нима деб тушунайин, замоннинг маъноси ҳам, қибласи ҳам Сенсан. Ҳақиқатларнинг жони Сенсан, айни вақтда кўнгилларни олган хаёллар ҳам Сенсан.

Ҳазрати Мавлоно Румий

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

28 Oct, 03:20


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
ҲАҚИДА ЎГИТЛАР

Дарахтдан мева оламан десанг, уни ниҳоллик давридан парвариш қил.

― Ўзбек халқ мақоли

Ота ўз фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бермайди. Фарзандингга одоб бергин, чунки сен фарзандга одоб бериш ва уни таълим-тарбияли қилишга масъулсан. Бу масъуллик эса фарзанднинг кун келиб сенга яхшилик қилишига масъулдир.

― Ҳадис

Оилада катта ёки кичик нарса бўлмайди. Ҳамма нарса, ҳатто, энг оддий бўлиб кўринган оилавий муносабатлар ҳам болага таъсир кўрсатади. Айнисқа, ростгўйлик, самимийлик, садоқатлилик, ширин сухан бўлиш бола камолотидаги зарур ҳаётий воситалардан биридир.

― Абу Али ибн Сино

Отанинг қандайлигини ҳеч ким йўқлигида боласига қилган муомаласидан билиш мумкин.

― Ден Пирс

Ота-онанинг ўз фарзандига «Сен менинг ғурур-ифтихоримсан» дейиши фарзанд тарбиясидаги энг муносиб хатти-ҳаракатдир.

― Унарин Ромару

Яхши ота ёки она бўлиш учун ҳар доим ғазабланиш керак бўлганида вазмин бўлишинг, хафа бўлишинг зарур маҳалда эса табассум қилишинг керак бўлади. Шу боис ҳам, ота-она бўлиш катта маҳорат.

― Ден Пирс

Болалар ҳеч қачон катталарга қулоқ солишмаган бўлишса ҳам, улар катталарга тақлид қилишда ҳеч қачон хато қилишмаган.

― Жеймс Болдвин

Менга айт ва мен унутаман. Менга сабоқ бер ва мен эслаб юраман. Мени қизиқтир ва мен ўрганаман.

― Бенжамин Франклин

Сиз ўзимники деб ўйлаган болалар аслида сизнинг фарзандингиз эмас – улар ҳаётнинг ўғил-қизлари.

Гарчи, улар сиз орқали дунёга келган бўлишса ҳам, ўзларини умрга тегишли ҳисоблайдилар.

Улар ёнингизда улғайишса ҳам, кун келиб олисга кетиб қолишлари мумкинлиги айни ҳақиқат.

Сиз фарзандга ўз меҳр-муҳаббатингизни ҳис қилишларига ёрдам беришингиз мумкин. Аммо уларни ўз ўй-хаёлларингиз билан банд қила олмайсиз. Чунки уларнинг ўз дунёлари, хаёл ва режалари бор.

Уларнинг қад-қоматлари сизнинг уйингизда бўлса ҳам, кўнгиллари ҳали бу ерда қўним топмаган бўлади. Боиси уларнинг кўнгиллари келажакка мансуб. Сиз эса ўзингизни келажакда хаёлларингиз орқали ҳам тасаввур қила олмайсиз. Боиси сиз бугуннинг одамларисиз.

Сиз фарзандингизни тушуниш учун унга ўхшашингиз мумкин. Аммо уларни тамоман ўзингиздек бўлишга мажбурламанг. Сабаби ҳаёт олдинга юради ва кечаги қоидалар бугунга муносиб келмайди.

Сиз мисоли фарзандингизни олдинга йўналтирган камонсиз. Ўқнинг имкон қадар узоққа бориши ва мўлжалша тегиши учун камон мустаҳкам бўлиши керак.

― Жуброн Халил Жуброн

Фарзанд – Яратганнинг ота-онага энг юксак инъоми. Фарзанд қалби эса – Худонинг ота-она қўлига парваришлаш учун берган энг катта омонати. Болангизга вақт ажратинг, уларни Худога эътиқодли, одамларга ишончи баланд қилиб тарбияланг. Уларнинг ҳаётдаги энг ишончли дўстига айланинг. Кексаликда шулардан бошқа амалларнинг ҳеч бири иш бермайди.

― Лиза Уингейт

Болалар ота-оналар тиззасидаги ўқувчилардир.

― Эмили Баволд

Гарчи, болаларимиз учун бекам-кўст келажакни ҳозир қила олмасак ҳам, болаларимизни келажак учун кам-кўстсиз қилиб тайёрлашимиз мумкин.

― Франклин Д. Рузвелт

Ким айтганини билмадим-у, инсон қалбида забт этилмаган, ҳис қилинмаган шундай туйғулар бўладики, бу гўзал ҳисларни бизга фақат фарзанд қувончи ҳадя қила олади.

― Энн Ламотт

Эртага фарзандларингиз ёдида бўлиш учун, бугун уларнинг ҳаётидан ва кўнглидан жой олинглар.

― Барбара Жонсон

Она бўлиш – биологик омил эмас, оналик тўлалигича хулқ-атворга тааллуқли.

― Роберт Ҳейнлайн

Фарзандни узоққа кетказмасликнинг энг яхши йўли – оилавий муҳитдаги заҳарли ҳавони кўчага ҳайдаб, оилада фаровон, дилкаш ришталар, одамга хуш ёқадиган иқлимни яратишдир.

― Дороти Парке

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

23 Oct, 09:05


Шундай одамлар борки, сен бир кишининг гўзал фазилатларини айтиб мақтаб турганингда, унинг
қайсидир камчилиги ҳақида гапиришни ёқтирадилар.
Бу одатлари билан сенинг таьбингни ҳам хира қиладилар, ҳам у одамга нисбатан ҳурматинг дарз кетишига сабаб бўладилар.
Хамма вақт одамлардан ёмон жиҳатларни эмас, яхши жиҳатларни изланг!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

23 Oct, 09:02


Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

16 Oct, 16:13


🍂🍁Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

🍁🍂Шайх Шаъровий

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

16 Oct, 15:35


Психологик тест

Агар 15 сонияда ҳамма рангларни тўғри айта олсангиз, сиз 90 фоиз одам қила олмайдиган ишни қиласиз.

⏱️ Агар 10 сонияда айта олсангиз сизнинг ақлий салоҳиятингиз юқори даражада!

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

09 Oct, 03:28


Куз хазонлари билан чиройли...
Инсон кўнглидаги билан гўзал!
🍂
Кунингизга завқ-шавқ, муҳаббат тилаймиз.

Сиз, Аллоҳ танлаб яратган яралмушсиз...
Ҳали ҳамма яхшиликлар олдинда...
Табассум қилинг ва ўзингиз учун яхшилик қилинг...

Илм олинг, илм улашинг...

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

05 Oct, 02:57


#кун_ҳикмати

«Агар ишларингиз яхши кетаётган бўлса, илм олиш учун ҳар доимгидан кўра икки баробар кўпроқ вақт ва маблағ ажратинг.

Агар ишларингиз ёмон кетаётган бўлса, илм олиш учун ҳар доимгидан кўра тўрт баробар кўпроқ вақт ва маблағ ажратинг».

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

04 Oct, 18:04


Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон  инсонларга хам  табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!  Чунки  улар қалбини фақат Яратган  билгувчидир.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

04 Oct, 03:03


Кўп нарса ўзимизни баҳолашимизга боғлиқ

⚡️Сиз ҳаётингизни ўзгартира оласиз, фақат бу учун муносабатингизни, нуқтайи назарингизни ўзгартиришингиз шарт! Ўз атрофингизда ўз ички ҳолатингиздек ҳолатларни тортиб оласиз!

⚡️Ҳеч ким, ҳеч нима ҳаётингизга шунчаки кириб келмайди, ҳар доим ўзи билан дарс олиб келади. Доим ўзингиз билан ҳаққоний муносабатда бўлинг!
Ёлғон асл ўзлигимизда яшамасликка олиб келади.

⚡️Кўп нарса ўзимизни баҳолашимизга боғлиқ. Сиз ҳайратда қоласиз, ҳатто пуллар ҳам ўз қадрини ҳис қиладиганларга  келади. Ўзаро муносабатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Аммо ўзингизни севмагунингизга қадар, қадрингизни билмагунингизга қадар, ҳеч ким сизни севмайди, қадрламайди!

Кўпчилик муваффақиятни орзу қилади, аммо муваффақиятга фақат такрорий хатолар, муваффақиятсизликлар ва ўз устида ишлаш орқали эришиш мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай вазиятдан завқ олишни ўрганинг, шунда сизнинг қулашингиз ҳам парвозга айланади.
ХАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ....

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 17:57


Таслим бўлманг!

Унутманг: ёруғликни гўзал қилган қоронғуликдир.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 17:52


Тушунтиришга вақт сарфламанг. Oдамлар фақат эшитишни хоҳлаган нарсаларинигина эшитишади.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 17:46


Қийинчиликлар ҳаётингизда очилиши керак бўлган янги эшикларнинг калитидир. Дард сизга йўл кўрсатади. Қийинчиликларга эмас, очилаётган эшикларга эътибор беринг.

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 17:38


Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.

✍️Жалолиддин Румий

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 09:21


Хали ҳаммаси яхши бўлади...

Дейдиган нечта инсонингиз бор...?

Oila psixologiyasi Dilafruz Tuymuratovna

03 Oct, 05:01


Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Агар тўқсон тўққиз марта тўғри иш қилсанг ва бир маротаба хато қилсанг, одамлар тўғри қилган ишларингни тан олишмай беркитишади. Хатоларингни эса ёйишади».

1,121

subscribers

5,142

photos

2,159

videos