doctorYakubjonov #channel @doctoryakubjonov_channel Channel on Telegram

doctorYakubjonov #channel

@doctoryakubjonov_channel


Барча ижтимоий тармоқлар [youtube, instagram, telegram, facebook] орқали кузатиш:

@doctorYakubjonov

doctorYakubjonov #channel (Uzbek)

Sizning tervarliktomizga xush kelibsiz! Bu yerda sizga yengil, sodda, va oqimli tervarlik masalalari haqida ma'lumotlar taqdim qilinadi. Kanalimiz orqali siz, tervarlikning ahamiyatini va sodda usullarini bilib olishingiz mumkin

Bu kanalda, @doctorYakubjonov bilan muloqot uchun imkoniyat mavjud. Shuningdek, agar siz tervarlik masalasida maslahat olishmoqchi bo'lsangiz, @doctorYakubjonov_consultation kanaliga murojaat qilishingiz mumkin

Bizning guruhimiz @doctorYakubjonov_chat orqali hamkorlarimiz bilan fikrlar almashish imkoniyatiga ega. Bu guruhda, tervarlik sohasida yangiliklar, fikrlar, va tajribalar o'z o'rnini topadi

Sizga foydali ma'lumotlar, maslahatlar va yangiliklar bilan ta'minlovchi doctoryakubjonov kanaliga obuna bo'ling va tervarlikning zarurati va oqimli yo'llari haqida o'rganing.

doctorYakubjonov #channel

28 Jan, 13:25


Миома ҳақида гапирилганида “субсероз миома”, “интрамурал миома” ёки “субмукоз миома” деб айтилади. Бу дегани сероз қават ости, мушак қаватидаги ёки шиллиқ қават остидаги миома дегани. Хўш, миоманинг бу жойлашувини қанчалик аҳамияти бор? Қайси жойлашув ҳомиладорликда кўпроқ аҳамиятли? Миома доим ҳам кесарга сабаб бўладими? Миомани олиб ташлаш операцияси қачон бажарилади?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/Y1XRgXhji8k

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

28 Jan, 09:53


10-йиллик “отказлар”.

2008-2009-йилларда дунё бўйлаб тарқалган иқтисодий кризис пайтида Ҳван Дон Хёкнинг хаёлига “Калмар ўйини” сценарийси келади ва дарҳол сценарий ёзишни бошлайди. 2010-йилда тайёр бўлган сценарийни кўтариб бормаган жойи қолмайди. Сериалга пул тикиш бирорта ҳам инвестор топа олмайди.

Инвесторларнинг асосий рад жавоблари:

1. Тушунарсиз сценарий.
2. Қўрқинчли.
3. Шафқатсиз.
4. Одамлар кўрмайди.
5. Инсон психологияси ёмон таъсир қилади.

Умуман олганда 241 марта рад олган Дон Хёк барибир умидини узмайди ва 2019-йилда Нетфликс Жанубий Кореяга кириб келади ва ўзига хос ғайриоддий сценарий қидиради.

“Калмар ўйини” айни муддао бўлади ва Нетфликс сериални молиялаштиришни бошлайди. 2021-йилда сериал Нетфликсга 57 млн нафар янги обуначи олиб келган, 2024-йилда сериалнинг иккинчи мавсуми чиқди ва бу сафар Нетфликс фойдани янада кўпайтириш учун 9-серияли сериалнинг фақатгина 7 серияси чиқарди.

Яна икки серия янги кирган обуначиларни сақлаб туриш ва Нетфликсга ўргатиш учун баҳор ойларига чиқариш режалиштирилди. Иккинчи мавсум 60 млндан ортиқ янги обуначи олиб келди.

Умумий ҳисобда биргина сериал 110 млнга яқин обуначи йиғиб берган, бу эса йилига қўшимча 12 млрд долларга яқин пул дегани. Ҳар қандай бизнес бу “раддия”лардан бошланади, бу бўлмайди, ўхшамайди, одамлар тушунмайди, сота олмайсан, банкрот бўласан вҳз.

Асосийси ўз ғоянгизга ишониш ва раддияларга қарамасдан олға бориш бизнесменнинг энг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Кимдир сизга бу ишинг ўхшамайди деса, Хван Дон Хёк 241 марта рад жавоби олганини эсланг.

Манбаа: @bektoshkhatamov

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

24 Jan, 12:48


Ҳомила она қорни ичида бўйлама, кўндаланг жойлашиши мумкин. Шунингдек у туғруқ йўлларига боши билан келиши ёки чаноғи билан келиши мумкин. Одатда бунга УЗИ ёрдамида баҳо берса бўлади. Хўш, уй шароитида ёки УЗИ бўлмаган шароитда ҳам ҳомилани жойлашишини аниқлаш мумкинми? Боши олдиндами ёки чаноғи? Кўндаланг ёки бўйламалигини?
Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/UlVBlUPpjjU

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Jan, 09:54


Дорини оддийси бўлмайди. Ҳар қандай, энг зарарсиз деган дорини ҳам зарари бор. Зарур бўлсагина берилади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

21 Jan, 13:50


Бепуштлик билан даволанаётган жуфтликлар учун ДНК фрагментацияси таҳлилига кўзингиз тушган бўлса керак. Хўш, ДНК фрагментацияси нима? Кимларда учрайди? Ҳомила бўлишида нима аҳамияти бор?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/0AF-b0OUeMY

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

19 Jan, 12:43


Иш жойим ўзгарди. Эртадан бошлаб қабул юқоридаги манзилда бўлади.

doctorYakubjonov #channel

17 Jan, 14:31


АҚШда биринчи муваффақиятли кесарча кесиш операцияси 1794-йилда амалга оширилган. Операцияни доктор Жесси Беннетт мустақил туға олмайдиган ўзининг хотини Элизабет Беннеттда ўтказган, операция муваффақиятли ўтган. У ўз хотинини ҳам, боласини ҳам асраб қолган. Бу ҳолат, ўша вақтда тиббиёт учун муҳим ютуқ бўлган.

Манбаа: @themantiq

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

17 Jan, 09:16


Спермаграмма таҳлили билан биргаликда сперма морфологияси, деган текширувга ҳам кўз тушиб қолади? Хўш, ўзи морфология нима? Уруғланишда қанчалик аҳамияти бор? Ушбу таҳлил қандай баҳоланади? Ҳомила ривожланишида унинг аҳамияти қанча?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/JUgNW20mjGc

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

14 Jan, 11:18


Гастрошизис - қорин олд деворини туғма дефекти бўлиб, ушбу дефект орқали кўпинча ичак чиқиб қолади. Яъни шу соҳада қорин олд девори бўлмайди.
Сабаблари онанинг жуда ёшлиги, инфекциялар, чекиш, наркомания каби ташқи ва ички таъсирлар. Қорин олд девори ривожланаётган вақтда қандайдир таъсир бўлса, шу жой беркилмай қолади.
Одатда бундай ҳомила имкон қадар каттароқ муддатда, лекин муддатидан аввал, ҳомила ҳолатига қараб туғдирилади. Ва кўпинча туғруқ кесар орқали бўлади. Замонавий тиббий ёрдам берилса 90% ҳолатда болани соғлом ҳолатга келтириш мумкин. Бунда бошқа нуқсонлар йўқлиги, ҳомиланинг қай даражада етилганлиги аҳамиятли.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

14 Jan, 10:41


Гастрошизис - қорин олд деворини битмай қолиши. Бу нуқсон оқибатида ичаклар, ошқозон ёки жигар каби қорин бўшлиғи аъзолари ташқарига чиқиб қолади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

13 Jan, 13:55


Тўрт эгиз ҳомила.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

13 Jan, 03:32


Ўртоқлар, бу одамни ерга уриш ёки устидан кулиш эмас, лекин наҳотки 24 ни иккига ёки учга бўла олмайдиган одамлар ота ва она бўлаётган бўлса?!...

Дюфастонни икки маҳал ич деган эди, ораси қанча бўлиши керак, уч маҳалга буюрган эди, ораси қанча бўлиши керак, сиз ораси бир ҳилда бўлиши керак, деган экансиз, деган саволларга қараб айтяпман буни.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

10 Jan, 13:08


Бўлажак доктор.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

08 Jan, 08:51


"Қуёнлаб" туғилган болани пластик операциясидан кейинги ҳолат. Одатда қуёнлаб нуқсон ҳаёт учун ҳавфли саналмайди ва пластик операциядан кейин муаммосиз бўлади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

06 Jan, 14:15


Йигирма кунлик чақалоқчани олиб келишди. Бош мияни УЗИ қилдиргани. Инжиқ экан.

Бола онани қўлида. Она болани тинмай силкитяпти. Дадани қўлида ўйинчоқ. Шақир-шуқир қилиб, болани чалғитиш илинжида. Ағда буви... Оғзи билан «брррррр брррор» деб овоз чиқариб, уям болани тинчлантирмоқчи...

Ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган бола уч кишини ишли қилиб қўйибди...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

06 Jan, 12:33


2025 йил бошланди-ю, интернетда Хитойда янги метапневмовирус чиқибди, деган хабарлар тўлиб кетди. Хабарларда ушбу вирус Россия ва Қозоғистон худудида ҳам аниқланаётганлиги айтилган. Хўш, аслида бу янги вирусми? У одамларга қандай юқади? Даволаш мумкинми? Олдини олиш учун нима қилиш керак?
Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/DmkRPfsEXa0?si=9jj6Mvd3V6gGTIrC

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

05 Jan, 14:13


Эринмасам эртага батафсилроқ маълумот бераман.

doctorYakubjonov #channel

05 Jan, 14:11


Бу аввалдан маълум вирус. Одамлар йиғиладиган жойлардан узоқроқ юравериш керак.

doctorYakubjonov #channel

05 Jan, 14:06


Ушбу вирус билан касалланиш ҳолати Қозоғистон ва Россияда ҳам қайд этилган.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

05 Jan, 14:05


Хитойда инсон метапневмовируси (HMPV) эпидемияси кузатилмоқда — Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси

Қайд этилишича, 23-29 декабр кунлари бутун мамлакат бўйлаб шифохоналардаги беморлардан олинган нафас олиш йўллари намуналари таҳлили натижаларига кўра шундай хулосага келинган. Қайд этилишича, Хитойда ўткир респиратор инфекциялар, жумладан грипп, одам метапневмовируси ва риновирус фаол тарқалмоқда.

14 ёшгача бўлган болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш кўпаймоқда. Маълумотларга кўра, Хитойнинг шимолий ҳудудларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада юқори.

Шифокорларнинг таъкидлашича, метапневмовирус инфекцияси, юқори ва пастки нафас йўлларининг шикастланиши билан бирга кечади. Одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан ўткир респираторли инфекция шаклида пайдо бўлади. Метапневмовирус болаларда ва иммунитети заифлашган инсонларда бронхитни келтириб чиқаради.

Маълумот учун, метапневмовирус (hMPV) янги турдаги вирус эмас, бироқ Хитойнинг шимолида 14 ёшгача бўлган болалар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эътибор қозонди.

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, ҳаво-томчи ёки ифлосланган юзалар билан алоқа орқали тарқалади. Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари Хитойдан бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.

Манбаа @burchakostida

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

04 Jan, 16:26


Вена томири клапанлари шундай ишлайди.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

04 Jan, 16:21


Ана ҳаёт... Мазза...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

04 Jan, 09:03


Каналда резус номутаносиблик бўйича қатор видеолар бор. Бугунги видеода айнан шу мавзуга алоқадор айрим саволларга жавоб бериб ўтишни лозим топдим. Видеода она ва ҳомила қони қачон ўзаро аралашиши, резус номутаносиб қайси ҳолатда юзага келиши, антирезус глобулин қачон олиниши, ҳомиладорликка қадар ёки кичик муддатларда олиш зарурми ёки йўқми, шу каби саволларга жавоб берилган.

https://youtu.be/Q9TmYJSNZ3I

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

04 Jan, 03:24


Болада бирор ёмон одат бўлса "ўзи буни отаси чатақ эдида", "энасини билмейсизларми кимлигини", дейишдан аввал тўхтанг!

Доим ҳам ёмон одатларга генетика сабаб бўлавермайди. Генлардан ташқари одатларнинг пайдо бўлишига характер, тарбия, атроф-муҳит, қизиқишлар, ижтимоий ҳаёт таъсир қилади.

Тўғри, бунда генетикани таъсирини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Кўпгина одатлар пайдо бўлишида ташқи омиллар ва генларнинг ўрни деярли бир ҳил. Айрим ҳолатларда эса ташқи таъсир эҳтимоли 60%гача ошади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Jan, 14:21


2024 йил якуни...


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Jan, 06:25


Ортиқча иссиқликни йўқотиб, совуқ қотиб қолмаслиги учун целофан идишга солиб қўйилган чақалоқ. Бизда ҳам чақалоқ чала туғилса иссиқликни сақлаш учун шундай қилинади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Jan, 09:03


Семиз кишини рентгенда кўриниши.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Jan, 01:00


Табиий туғруқдан сўнг овқатланаётган она. Туғруқ жараёнида кўп энергия йўқотиб, аёллар шу қадар оч қоладики, аксари аёллар айнан шу пайтдаги егуликни энг ширин егулик, деб баҳолайди.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 16:57


«Ухлашдан олдин қўрқитадиган эмас, кайфиятни кўтарадиган, яхши нарсалардан ташланг» деганлар учун махсус.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 16:30


Уруғланиш...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 16:13


Нерв тизими. Боя айтилган толалар.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 16:02


Нега бўғими касалланган одамлар об-ҳаво бузилишини олдиндан сезади?

Гап шундаки об-ҳаво бузилишидан аввал атмосфера босими пасаяди. Бу эса тўқималар шишига сабаб бўлади. Бу соғлом одамга таъсир қилмасада, яллиғланиши бор кишиларни рецепторларини таъсирлаб, оғриққа сабаб бўлади. Ва албатта нафақат босим, балки ҳарорат пастлаши ҳам оғриқ рецепторларини «қитиқлайди».

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 15:57


Бел чурраси. Фиброз капсула ёрилиб, нерв толаси қисилган.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 15:54


Нерв толалари умуртқадан шундай чиқиб, тармоқланиб, мабодо шу тола яллиғланса ёки қисилса борган жойигача оғриш ёки сезги ўзгариши бўлади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 15:45


Ҳомилани ўраб турувчи қоғаноқ сувининг шўрлик даражаси океан суви шўрлигига таҳминан тенг.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 07:31


Дунёда илк бор она организмидан ташқарида етиштирилган тухум хужайрадан бола туғилди

Анъанавий ЭКОда яхши етилган тухум ҳужайралар тухумдонлардан олиниб, лаборатория шароитида уруғлантирилади ва эмбрион бачадонга жойлаштирилади. Бунинг асосий мақсади ҳомиладорликка эришиш. Бироқ, бу усулдаги энг катта муаммо юқори дозадаги гормонал стимуляция бўлиб, бу кўп миқдорда тухум ҳужайраларини ҳосил қилиш учун зарур ҳисобланади

Кўпчилик аёллар бундай стимуляциядан ноқулайлик ва ёмон таъсирларни ҳис қилади. Айрим ҳолларда, кун давомида бир неча марта укол қилиш талаб этилади. Шунингдек, бу жараён тухумдонларни гиперстимуляцияси синдроми каби оғир асоратлар хавфини оширади

Fertilo технологияси анъанавий ЭКОдан фарқ қилади, чунки у инсон плюрипотентли узак ҳужайраларидан олинган тухумдоннинг ёрдамчи ҳужайраларидан фойдаланади. Ушбу ҳужайралар тўлиқ етилмаган тухум ҳужайралари (ооцитлар) билан биргаликда лаборатория шароитида етиштирилади, табиий етишиш жараёнини сунъий яратилади

Бунинг натижасида гормонал уколларни 80%га қисқартиришга ва жараён муддатининг уч кунгача камайишига эришилади. Одатда, стандарт ЭКО цикли икки-уч ҳафта давом этади

«Тухум ҳужайраларини организм ташқарисида минимал гормонал аралашув билан етиштириш имконияти асоратлар хавфини сезиларли даражада пасайтиради. Fertilo технологияси аёллар учун анъанавий протоколдан ўтишни хоҳламайдиган ёки ўта олмайдиганлар учун катта ютуқдир», — дея таъкидлашган муаллифлар

Айни вақтда Fertilo технологияси ёрдамида дунёга келган биринчи чақалоқ ҳақида маълум қилинди. У Перунинг Лима шаҳридаги Санта-Исабель клиникасида туғилган. «Мен клиника шифокорларига ўзимнинг шахсий саёҳатимни енгиллаштирганлари, стимуляцияларни камайтирганлари ва тухум ҳужайраларини олиш жараёнини минималлаштирганлари учун чексиз миннатдорман. Ҳозир менинг орзум рўёбга чиқди», — деди чақалоқнинг онаси.

Gameto компанияси бош директори Дина Раденковичнинг айтишича, бу босқич аёлларнинг репродуктив соғлиғи соҳасида муҳим бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Ҳозирда олимлар Fertilo технологияси орқали юз берган яна ўнта ҳомиладорлик жараёнини кузатишмоқда.

Ҳозирги кунда Fertilo технологияси Австралия ва Лотин Америкаси давлатларида тасдиқланган. Яқин келажакда АҚШ, Япония ва Парагвайда ҳам тасдиқланиши кутилмоқда.

манбаа: @themantiq

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Dec, 06:14


Савол!

Шамоллашга нима даво қилсам бўлади?

doctorYakubjonov #channel

23 Dec, 10:22


Бугун ютуб каналимни туғилган кун экан.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Dec, 04:58


Тўғрида. Менда нима айб? Сизлар ҳам қийналинглар.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Dec, 04:50


Яна битта шунга ўхшаш савол бор? Ташлайми? Ёки униям дарров ҳақорат қилиб юборасизларми?

doctorYakubjonov #channel

23 Dec, 04:45


Яхшиям ҳақоратсиз ёзинглар, деб огоҳлантирдим-а...

doctorYakubjonov #channel

23 Dec, 04:39


Сизлар нима дейсизлар? Мен фикримни кечроқ ёзаман... Ҳақоратсиз ёзинглар фақат...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

21 Dec, 09:27


Ҳар куни токсикозга Ондансетрон (Онтик) ичаётган камида битта бемор мурожаат қилади. Ўртоқлар, Ондансетрон токсикозда 4-гуруҳ препарати сифатида туради. Яъни ундан олдин турган 3 та гуруҳ фойда бермаса оҳирги чора сифатида қўллаш керак. Ҳатто препаратни ўзини қадоғига ҳам "Ҳомиладорликда мумкин эмас" деб ёзилган.

Ондансетронни ҳомилада юқори жағ ва танглай нуқсони келтириб чиқариши аниқланган. Яъни нуқсонга сабаб бўлиши аниқ бўлган препарат. Сўрасангиз аксарияти ўзича эмас, балки шифокор тавсияси билан ичган бўлиб чиқади. Ҳеч бўлмаса 10 ҳафтагача қўлламанг шуни.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

20 Dec, 05:29


33 кунлик эмбрион

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

18 Dec, 11:37


Менга мана шундай савол келган эди (қуйида сурат шаклида илова қилинган). Аслида видео ёзмоқчи эдим, эриндим. Хуллас жавоб берадиган бўлсам...

Биринчидан вакциналарни келиб чиқиши Исроилга бориб тақалмайди. БЖССТ (Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти)нинг сайтида вакцина тарихи деб қидирсангиз вакцина тарихи бўйича мақола берилган (линк: https://www.who.int/news-room/spotlight/history-of-vaccination/a-brief-history-of-vaccination?topicsurvey=ht7j2q&gadsource=1&gclid=Cj0KCQiAvP-6BhDyARIsAJ3uv7aPw5Lx1IgJnKztGAxVX1Jj1rALFTcbH6ZNBjr9axPYeWnE-240h8gaAkXXEALwwcB). Унда келтирилишича XV асрларда одамлар чечакдан қутилиш учун илк вакциналар ҳақида бош қотиргани айтилган. Тўғри, самара бермаган. Илк самарали вакцина эса 1774 йилда инглиз (!) фермери Бенжамин Жасти номи билан боғлиқ. Инглиз (!) доктори Эдвард Женнер эса илк бола самарали вакцина ишлаб чиққан. Яъни бу даврларда Исроил деган давлатни ўзи ҳам бўлмаган ва кўриб турганингиздек вакцина жуҳутлар билан эмас, балки инглизлар билан боғлиқ.

Интернетни қидирсангиз .il деган домен Исроил давлатига тегишли. Худди биздаги gov.uz каби давлат ҳизматларини тақдим этувчи gov.il сайти ҳам бор. У Исроилдаги давлат ҳизматларини тақдим этади. Ўша сайтни қарасангиз Исроилда ўтказиладиган болалар ва катталарга эмлаш календари ҳам бор (линк: https://me.health.gov.il/ru/parenting/raising-children/immunization-schedule/how-does-the-vaccine-work/). Яъни ҳамма давлат каби Исроилда ҳам болалар қоқшол, кўкйўтал каби юқумли касалликларга эмлаш олади. Ва ҳамма каби катталарнинг аксари қисми Ковидга эмланган. Умуман интернетни қарасангиз бу бўйича маълумот жуда кўп. Кузатувчилар орасида кимдир Исроилда яшаётган бўлса балки қўшимча видео ҳам қилиб берар. Гувоҳ сифатида.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

18 Dec, 06:50


Нормада ҳар бир аъзонинг атрофида оз миқдорда суюқлик бўлади. Бу унинг ҳаракати учун зарур. Баъзан айрим сабаблар билан маъкур суюқликнинг миқдори ортиб кетади ва инсон ҳаётини қийинлаштиради. Шундай касалликларда бири гидроцеле ёки ёрғоқ истисқоси. Русча қилиб айтганда водянка. Хўш, бу касалликни келиб чиқиши сабаблари нима? Даволанмаса қандай оқибатларга олиб боради? Даволашни қандай усуллари бор?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/RoqGu_uiBLw

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

16 Dec, 03:02


Пулларингга ҳушёр бўлинглар...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

14 Dec, 04:20


#реал_история

"Уйда йўқлиги учун тез чиқиб келай деб югуриб чиқавердим. Феъли чатақлиги учун ҳамма жойим оғриса ҳам чидаб юравераманда. Касалман десам, сен баҳаначисан деб уради..."

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

07 Dec, 03:16


#чу_чут_кулгу

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

06 Dec, 11:39


Савол!!!

Мен 1-ноябрда ҳайз кўрдим. Декабрда кўрмадим. Ҳомиладорманми?

doctorYakubjonov #channel

06 Dec, 08:51


Катта ёшли кишилар нормада бир суткада 6-8 марта пешоб ажратишга чиқиши керак. Айрим касалликлар ва ҳолатларда пешобга чиқиш кўпайиши мумкин. Қуйидаги кўп сабаб бўладиган айрим ҳолатлар келтирилган:
- Ҳомиладорлик;
- Сийдик ажратиш йўлларининг исталган қисмидаги инфекциялар;
- Простатит
- Сийдик тош касаллиги;
- Сийдик ажратиш тизимининг онкологик касалликлар. Хусусан яхши сифатли ҳосилалар ҳам;
- Пешобни кўп миқдорда ажралиши билан кечадиган касалликлар: қандли диабет, қандсиз диабет ва бошқа эндокрин касалликлар;
- Сийдик қопи фаолиятига таъсир қилувчи мушак ва нерв касалликлари;
- Кичик тос аъзолари нормал анатомик ўзгаришлари бузилиши: цистоцеле, бачадон тушиши, уретра стриктуралари;
- Айрим дорилар қабули: диуретиклар, ўсмага қарши воситалар;
- Рак касаллигини даволашга қаратилган муолажалар: кичик тос соҳасини нур терапияси;
- Сийдик ажратиш тизими аъзолари жароҳатлари;
- Пешобни кўп ажралишига сабаб бўлувчи суюқликлар ичиш: сув, кофе, чой, алкогол, мевалар;

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

06 Dec, 04:37


Муаммони жиддийлигини тушунмоқчи бўлганлар учун:

https://youtu.be/rrVQrA_rVQU?si=goITdeyHQtp5qJlj

doctorYakubjonov #channel

06 Dec, 04:35


2022 йилда инсон қонида биринчи марта микропластик топилган. Ўшанда ўтказилган текширувда қатнашган кишиларнинг 80% қисмини қонида пластик аниқланган.

Бу биз фойдаланган пластик идишлар, пластик пакетлар, баклашкаларни "фойдаси". Яъни ўзимиз билмаган ҳолатда пластикни истеъмол қиласиз. Бу зарарли албатта. Бу текширув 2022 йилга қадар қонимизда микропластик бўлмаганини билдирмайди. Шунчаки унга қадар текширилмаган бўлиши мумкин.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

05 Dec, 06:29


Нормада киндик тизимчаси иккита артерияга эга бўлиб, 0.6% ҳолатда унинг сони битта бўлади. Бу бир тарафдан шу артерияни ҳосил бўлмаслиги билан боғлиқ бўлса, бошқа тарафдан мавжуд артерияни беркилиб кетиши орқали юзага келади. Хўш, бу ҳолатга айнан нималар сабаб? Унинг оқибатлари қандай? Олдини олса бўладими? Бу ҳолатда она кесар бўладими?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/HCXzPZGMLWg

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

05 Dec, 00:06


Onamga dori olish uchun yangi TashMIga bordim, meni orqa eshigiga tashlab ketibdi taksi, oldi tomonida ekan hamma dorixona. Ketayotsam yupun kiyingan bir xola chiqib qoldi-da “sizam dorixonaga ketayapsizmi” dedi. Ha dedim. Birga boray dedi, mayli dedim.
Ayol: erim operatsiya bo’ldi, ertaga yana operatsiya qilishadi. Buyragida tosh bor ekan.
Men: hmm( boshqacha gap topolmadim)
Ayol: Oldin umuman kasal bo’lmaganman, shu er va bola chaqa deb yashadim-da, meni mana bu yerim ancha yillardan beri og’riydi( oshqozonini ko’rsatib) shu yerga kelganda tekshirtiray dedim, shlankami nimadir yutirdi menga.
Men: zont bo’lsa kerak, menam yutganman, yomon a?
Ayol: ha, yomon. Shunga bugun erimdan ruxsat so’radim, dori ukol olsam maylimi deb.
Men: ruxsat so’radim? Davolanish uchun a?
Ayol: ha, erimga ko’p pul ketayapti, menam boshiga balo bo’lmanda.
Men: qo’ysangizchiii, eringizga topilgan pul sizga topilmaydimi? Agar eringiz yo’q desa davolanmaysizmi?!
Ayol: yo’q desa davolanmayman,bitta iltimosim bor, bitta dorixonaga kirdim qimmat hisoblab berdi, shevamdan boshqa joydanligimni bildi shekilli. Shunga siz hisoblatib olib bering, pulini beraman.
Men: nima farqi bor dorixonaga viloyatlik yoki toshkentlikni qimmat dorixonaga kirib qolgandirsiz. Qayerliksiz?
Ayol: Surxondaryodanman, olib bering iltimos.
Men:menam viloyatlikman, lekin shularni olib bersam ko’nglingiz to’lsa olib beraman, retsep qog’ozni va plastikni bering.
Hisoblattim 669 ming bo’ldi, oldik dorixonadan chiqdik.
Ayol: menga 930 ming hisoblab bergandi, aytgan edimmi?
Men: yo’q menimcha siz qimmat dorixonaga kirgansiz, mayli men sizga bitta maslahat bersam maylimi, bilaman sizdan ancha kichikman “ siz o’zingizga keraksiz, o’zingizni o’ylang, agar o’lsangiz eringizni operatsiya joyi bitganidan uylanadi bolalaringiz esa yashab ketadi, hech nima o’zgarmaydi. Davolaning, yaxshi bo’lib keting, xayr” dedim-u onamni dorisi bo’lgan dorixonani manzili tomon ketdim…

Муниса Сатторова

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

04 Dec, 10:38


"Кўнглим айнияпти, ҳомиладорманми?", "Базал ҳароратим 36.7 чиқяпти. Ҳомиладорманми?", "Кечқурун қалин туман тушибди. Ҳомиладорманми?", "Ҳаво совиб кетяпти. Ҳомиладорманми?".....

Шу каби саволлар жуда кўп бўлади. Яъни нимадир ҳолатнинг ўзгаришини кўпчилик ҳомиладорлик билан боғлайди. Бўлиши мумкин, ҳомила ҳам. Лекин ҳомила бор ёки йўқлигини аниқлашни ўзини усуллари бор: ҳомиладорлик тести, қондаги ХГЧни миқдорини аниқлаш, УЗИ. Ҳатто тестда чиқса ёки ХГЧда чиқса ҳам аниқ ҳомила бор деб бўлмайди. Сабаби ХГЧни ошиши билан кечадиган касалликлар ҳам бор.

Шунинг учун ўзингизда ҳомилага шубҳа қиляпсизми, юқоридаги 3 та текширув усулларини қилинг.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Dec, 14:19


Сизлар ҳам шунақа қиласизларми?

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Dec, 10:36


Қонда ХГЧни миқдорини текширганимизда 5 мМЕ/мл гача бўлса ҳомила йўқ дегани. Агар 25 мМЕ/млдан ошса ҳомила борлигини билдиради. 5 ва25 орасида чиқадиган бўлса ҳали ноаниқ.

Аёл ҳомиладор бўлса қонда ХГЧ миқдори ҳар 36-72 соат ичида икки баробар ошади. 9-11 ҳафталарга келиб, энг юқори миқдорга эга бўлади. Сўнг миқдори камайишни бошлайди.

Бир нарсани айтиш керак, қонда ХГЧ миқдори фақатгина ҳомиладорликда эмас, айрим касалликларда ҳам ошиши мумкин. Қачонки ҳомилани УЗИда кўрадиган бўлсак шундагина аниқ ҳомила бор экан, дея оламиз.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Dec, 10:28


Савол!!!

Чап томонимда оғриқ бор. Нимадан?

doctorYakubjonov #channel

03 Dec, 06:51


Ўзбекистонлик аёл таъсир доираси энг кучли дунёнинг ТОП-100 аёллари рўйхатидан жой олди

BBC 2024 йил учун дунёдаги 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсири кучли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурод, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил олдин Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса туфайли иккала оёғидан айрилган. Фожиага қарамай, у тушкунликка тушмади ва ўзининг тикувчилик корхонасини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун форма тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва яна ўнлаб аёллар учун даромад манбаи яратди.

"Энди ҳаммаси тамом!" деганда ҳаёт бошланади! Ҳаёт эса кураш демакдир.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

doctorYakubjonov #channel

02 Dec, 12:39


12 ҳафталик, бачадондан ташқари жойлашган ҳомила.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Dec, 09:00


Бир пайтлар клиникани очишимизда бир педиатрни ишга таклиф қилган эдим. Ўшанда у рад этган. "Болалар тез ўзгаради. Сиз кундузи кўриб, уйга юборсангиз, бир пастда аҳволи ёмонлашиб қолиши мумкин. Шу сабабли хусусийда ишламайман. Давлатникида доим навбатчи мутаҳассис бўлади", деб жавоб берган эди. Доктор одамки, болани уйда назорат қилолмайман деяпти, сизлар бўлса умуман докторга кўрсатмай ҳам даволамоқчи бўласизлар... Юракларинг ҳам катта... Ёмони муаммо чиқса ўзингиздан айб қидирмаслигингиз...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Dec, 04:00


Ўртоқлар, мен ўзим ҳам УЗИда ўтираманку, лекин УЗИ бу ташҳис қўядиган усул эмас. Ўзи номи билан қўшимча текшириш усули. Яъни доктор кўриб, бирор хулосага келса, шу нарса бор ёки йўқлигини текшириб беради ҳолос. УЗИда менга у деди, бу деди, демасдан, докторга бориб, фикрини билиш керак.

"Ҳомиладорман, мендан қон келяпти. УЗИ ҳавфсиз деди", деб ёзганларга ҳам тегишли бу гап.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Dec, 03:52


Савол!

Мени тухумдонимни доктор кўриб, шамоллабди, деди. Бу нима дегани?

doctorYakubjonov #channel

01 Dec, 08:51


Анаа

doctorYakubjonov #channel

01 Dec, 03:33


Анаа

doctorYakubjonov #channel

30 Nov, 11:56


Яна бир савол!!! Имлоси ҳам сақланди.

Ассалому алейкум доктор менда корним туйганда нафас етмагандек булмаярти шунга маслахат берворинг илтимос.

doctorYakubjonov #channel

30 Nov, 11:53


Савол!!!

5 ойликкача ҳомиламни яхши дейишаётган эди. 6 ойликда борсам, олдир дейишяпти. Даволаса бўладими?

doctorYakubjonov #channel

30 Nov, 11:30


Ютубдаги ноябр ойи учун ТОП-5 кузатувчилар.

doctorYakubjonov #channel

29 Nov, 09:11


Ҳомила вазни ва бўйи. Эгиз ва алоҳида ҳомила учун.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

29 Nov, 04:57


Спирал устидан ҳомила бўлса қай ҳолатда спирални олиб ташлаш мумкин?

Жавоби қуйидаги видеода:

https://youtu.be/8tCitvKRcHk

doctorYakubjonov #channel

28 Nov, 21:03


Ҳаракатчанлиги паст бўлган спермани тухум ҳужайра томон ҳаракатланишига ва уни уруғлантиришга ёрдам берадиган спирал наноробот

Айланувчи магнит майдон томонидан бошқариладиган бу металл спираллар шунчалик кичикки, улар битта сперматозоиднинг думини тўлиқ ўраб, унинг саёҳатида ёрдам бериши мумкин. Бу амалда қўлланиладиган биотиббий дастурлардан бири холос

Манбаа: @themantiq

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

28 Nov, 14:13


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Nov, 11:38


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

27 Nov, 11:34


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Nov, 10:23


Уруғланган тухум ҳужайрани бўлиниши.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Nov, 10:22


Тухум ҳужайрага кираётган сперматозоид.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Nov, 10:20


Бачадонга йўл олган ҳомила...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Nov, 10:17


Савол!!!

Менда гормон 0.3 чиқяпти. Кўтариш учун нима қилиш керак?

doctorYakubjonov #channel

23 Nov, 10:17


Савол!!!

Ҳавфли жойи йўқми?

doctorYakubjonov #channel

22 Nov, 13:47


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

22 Nov, 13:47


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

22 Nov, 11:50


Гематома нималиги, уни турлари бўйича каналда видео қўйилди. Кимга қизиқ бўлса агар...

https://youtu.be/dqFLfw22R1o

doctorYakubjonov #channel

22 Nov, 04:03


Савол!

Ўпка тешилган деган ташҳис қўйишди. Шу тўғрими?

doctorYakubjonov #channel

21 Nov, 11:25


Ҳайрон қоламанда. Кўпчилик ўзига тегишни видеони топади, каналдан. Лекин айнан ўша видеода айтилган нарсани савол қилиб сўрайдида. Атай қиладими...

doctorYakubjonov #channel

20 Nov, 08:53


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

20 Nov, 08:47


Яна битта савол!!!

Йўлдошда ўзгариш бўлишини сабаби нима?

doctorYakubjonov #channel

20 Nov, 03:37


Савол!!!

УЗИга тушган эдим. Ҳомила киндигида нимадир бор экан. Нима маслаҳат берасиз?

doctorYakubjonov #channel

15 Nov, 06:24


Тўғри жавоби бўлганида сизларга шуни савол қилиб бермас эдим.

doctorYakubjonov #channel

15 Nov, 06:18


Ўзларингдан кўринглар. Сизларга ҳар куни шунақа саволлар бериб тураман. Икки олсанглар мендан эмас.

Бир мен қийналайми?!

doctorYakubjonov #channel

15 Nov, 06:11


Савол сизларга:

Бел ва оёғим оғрияпти. Бу қанчалик ҳавфли?

doctorYakubjonov #channel

15 Nov, 06:01


Тўғриси мени ҳафа қилгани аксарият одамлар билимсизлиги. Ҳатто савол беришни ҳам билмайди, кўпчилик. Яна мендан ҳафа бўлади.

Ёки ҳомила муддатини ҳисоблаб, овуляцияни ҳисоблаш кабилар оддий арифметика. Бирга бирни қўшиш. Бу умуман тиббий масала эмас. Ҳайз кўрган кундан бошлаб ҳафтани санаш ёки кун санаш наҳот шунча қийин бўлса....

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

14 Nov, 05:28


Менимча энг арзон нарса бу - соғлиқ. Одамлар бирор буюм оладими ёки кийимми, атай вақт ажратиб, бозорга бориб, танлаб, кийиб кўриб, ёки ишлатиб кўриб олади. Соғлиғини сақлаш ёки тиклаш учун эса вақти ҳам, маблағи ҳам кам. Ҳоҳиши ҳам йўқ, кўпинча.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

11 Nov, 14:27


Бугун окопда юрсам бир киши ёнимдан ўтаётиб, «ие, докторсиз-а?!» деб таниб қолса... Шашиб қолсамда... Мабодо таниб қолсанглар, сўрашиб қўяверинглар. Одам бундан фақат хурсанд бўлади.

doctorYakubjonov #channel

11 Nov, 13:29


Уч ҳафтадан бери бекорчиликда шаҳар айланяпман «сизларга вақтим йўқ деб, жавоб ёзмай ўйнааб юрибманда». Табиийки борган жойимни суратга олиб юрибман. Кимга қизиқ бўлса видеолар қуйидаги манзилда:

https://youtube.com/@doctoryakubjonov_life_style

doctorYakubjonov #channel

10 Nov, 15:45


Ашнақа

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

09 Nov, 16:28


​​Альбертада докторлар қанча маош олади?

Бу саволга жавоб беришдан аввал баъзи масалаларга аниқлик киритмоқчиман.

Биринчидан, Канадада соғлиқни сақлашга провинциялар масъулдир. Шунинг учун маълумотни фақат Альберта учун беряпман.

Иккинчидан, Альбертада аксарият докторлар хусусий тадбиркорлардир. Одатда бир неча доктор бирлашиб, хусусий клиника очишади. Клиника ҳаражатлари эса ўртада бўлади. Хатто давлат клиникаларида ишлайдиган докторлар клиника ходимлари ва жихозларидан фойдалангани учун пул тўлайди.

Учинчидан, докторлар 10—16 йил тахсил олади. Таълим пуллик, шунинг учун аксарият докторлар таълим кредити ёрдамида ўқийди.

Тўртинчидан, докторлар кунига 8 соат, ҳафтасига 40 соат ишламайди. Улар хусусий тадбиркор бўлгани учун ҳафтасига ўртача 50 соат ишлайди ва ўртача 25 соат “навбатчи” бўлади (исталган пайт чақириб қолишларига тайёр туради).

Докторлар ҳар бир мижозни кўргани учун ҳукуматдан пул олади. Ҳар бир мижоз ва унга кўрсатилган хизмат онлайн тизимга киритилади ва шунга қараб Альберта соғлиқни сақлаш вазирлиги докторга пул ўткази беради. Яъни, докторлар ҳукуматдан маош олмайди, балки пудратчи сифатида пул олади.

Қуйида мутахассисларнинг ўртача йиллик даромади ва барча солиқ ва ҳаражатлардан кейин қўлига тегадиган суммани АҚШ долларида келтирдим.

Бу маълумот Альберта тиббиёт уюшмаси сайтида тақдим этилган.

Манбаа: @zambarakning_oqi

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

09 Nov, 10:57


Чақалоқларнинг териси шу қадар нозикки, баъзи чақалоқларга таглик ишлатилса оралиқ соҳалари қизариб кетади. Лекин айрим чақалоқларда шундай бўлса, баъзиларида бўлмайди. Умуман бу ҳолатнинг ўзи нима? Нега қизаришлар бўлади? Болани ҳаёти учун ҳавфи борми буни? Қандай даволаш керак? Олдини олса бўладими?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/AdCaS1Jgin8

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

08 Nov, 05:51


Аввалари «балки ҳозир ҳам бордир» ёзда айрим қизлар шундай, белини очиб юрарди. Ёзда.

Бир гал автобусда кетаётсам бир шундай қиз автобусда ўтирган, ёши катта амакини тепасига туриб олган экан. Амаки ҳам қараб туриб: «киндигингни ёпиб юрсак бўлмайдими, қизим. Шамол кириб, мотканг шамоллайди, кейин юрасан болали бўлмай», деган эди, баланд овозда. Ўшанда автобусда роса кулгу кўтарилган эди...

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

08 Nov, 02:45


Ичингдан гамажларни кийиб, ундаям совуқ қотиб, қунушиб кетаётсанг рўпарангдан оёғига пайпоқ ҳам киймаган, кўйлакни устига енгил кийим кийиб олган олифта ўтиб қолсада....

Жони темирми буларни?!

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

07 Nov, 06:58


​​#мотивацион_пост

Ҳеч қачон ноумид бўлманг...

Шау Линг Ли АҚШ визасини қўлга киритиш учун шу даражада кўп уринган-ки, у ҳатто элчихона вакиллари учун энг таниқли инсонга айланган. Аммо унинг талаби рад этилган.

Шунда ҳам таслим бўлмади..

Муҳожир сифатида Канадага кетишга киришди. 15 марта уринишига қарамай, бу истаги ҳам амалга ошмади.

Хитой денгиз кучлари сафида хизмат қилмоқчи бўлди, аммо уни қабул қилишмади.

Электироника соҳасини тушунгани боис катта бир ширкатга ҳужжат топширди. 124 кишидан 122 таси қабул қилинди. У рад этилган икки кишининг бири эди.

Хитой армиясида хизмат қилишга 21 киши ичидан ҳам айнан у қабул қилинмади.

Муваффақиятсизлик кетидан муваффақиятсизлик келишига қарамай у таслим бўлмади. Курашишда давом этди. Ўзини, бор кучи билан электироника соҳасига уришга қарор қилди. Тўғрироғи электрон бозорига эга бўлиш учун режа тузди. Аммо ҳеч қандай маблағи йўқ эди уни. Курашишда давом этди ва мақсад сари олғалаб, аёлининг тақинчоқларини сотди ва бир яқин дўстидан қарз олиб ишини бошлади. Узоқ йиллик уринишлар ва меҳнат натижасида ширкати инқирозга юз тутди. Ҳозирда у қамоқда.

Интернетдан олинди.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

23 Oct, 14:07


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

21 Oct, 03:21


Спирал ва кўплаб миомаларга эга, олиб ташланган бачадон.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

19 Oct, 17:27


Цистит – сийдик қопини яллиғланиши бўлиб, аёллар ўртасида жуда кенг тарқалган. Барча аёлларнинг таҳминан ярми умри давомида ҳеч бўлмаса бир марта цистит билан оғриган. Ёш катталашгани сайин бу кўрсаткич янада ошиб боради. Шунингдек 27%дан ортиқ ҳолатда циститни қайта бошдан ўтказган. Циститнинг яна бир шакли борки, у посткоитал цистит деб юритилади. Яъни жинсий алоқадан сўнг юзага келадиган яллиғланиш. Бунда ҳар гал жинсий алоқа бўлгач 12-36 соат ичида цистит ривожланади. Бу видеода айнан шундай циститлар ҳақида гаплашамиз.

https://youtu.be/7tyGKz-37IU

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

17 Oct, 10:10


Youtube каналдаги ҳомилани чаноқ билан келиши бўйича видеода бу усул ҳақида тушунча берилган.

doctorYakubjonov #channel

17 Oct, 10:06


Ҳомилани ташқи айлантириш. Чаноғи билан, яъни тескари келган ҳомилани туғруққа қадар айлантириш.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

16 Oct, 07:37


Чандиқ соҳасида тер безлари бўлмаганлиги сабабли одам терлаб, чанг иш қилсада чандиққа чанг ёпишмайди.

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

12 Oct, 12:27


Маълумки эркакларнинг ёши катталашгани сайин простата билан боғлиқ муаммолари ҳам кўпайиб боради. Простат безини катталашиши, яллиғланиши, раки каби муаммолар.... Простата шундай жойлашганки, ундаги муаммолар пешоб ажратиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Яъни пешоб йўлини тўсади. Ушбу видеода простата касалликларини пешоб ажратиш билан боғлиқ ўзгаришларини баҳолаш бўйича гаплашамиз. Ундаги саволларга жавоб бериш орқали касаллик пешоб ажратишга қанчалик таъсир қиляпти, билиш мумкин бўлади.

https://youtu.be/oK0rwBXWRcY

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

12 Oct, 09:09


Простата бези касалликларини суммар баҳолаш халқаро тизими (I-PSS)

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

03 Oct, 05:48


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

02 Oct, 05:28


Сизлар ҳам шунақа қиласизларми?

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

01 Oct, 02:25


Барча устоз ва мураббийларни бугунги касб байрами билан табриклайман!

doctorYakubjonov #channel

01 Oct, 02:25


Кайфият яхши бўлганида...

doctorYakubjonov #channel

27 Sep, 06:20


Устозлар баҳонасида дам оляпмизда... Келаётган байраминглар билан, устозлар!

doctorYakubjonov #channel

16 Sep, 13:48


Баъзан УЗИ текширувида ёки скрининг текшируви вақтида ҳомила буйрагида киста ёки кўплаб кисталар аниқланиши мумкин. Кисталар битта буйракда, иккала буйракда бўлиши ҳам мумкин. Бундай кисталар баъзан организм учун зарарли бўлса, баъзан зарари тегмайди. Хўш, киста ўзи нима? Нимадан келиб чиқади? Ҳомила учун қандай зарари бор? Даволаш учун нима қилса бўлади?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/LvNGyoppk4A

👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

15 Sep, 04:39


👉 @doctorYakubjonov_channel

doctorYakubjonov #channel

01 Sep, 08:39


Мустақиллик байрами барчага муборак бўлсин!

doctorYakubjonov #channel

30 Aug, 07:03


Ўртоқлар!

Каналда тартибни бироз ўзгартирамиз. Хабарларинг бор, ўқишга кетяпман. Шу муносабат билан ҳар доим ҳам саволларга жавоб ёза олмайман. Шунчалик кўп савол ёзиладики, ўз устимда ишлашга, бошқа ишларга менда вақт қолмаяпти. Лекин ўқимайди, деб ўйламанглар. Ҳар бир шарҳни ўқиб, зарур бўлганларига жавоб ёзаман. Жавоблар матн кўринишида шарҳнинг остида, шортс кўринишида ёки шанба кунлари чиқадиган савол-жавоб видеоси кўринишида бўлиши мумкин.

Эътибор қилган бўлсанглар савол-жавоб эфири ҳам икки ҳафтадан бери бўлгани йўқ. Бориб, жойлашиб, интернетни имкони бўлса давом эттирамиз. Бўлмаса ўқиш тугагач бошлаймиз, эфирларни. Вазиятга қараб маълум қиламан буни. Ва яна бир гап шарҳларни ҳаммасига жавоб ёза олмаганлигим сабабли, имкон бўлганида эфирни кўпайтирамиз. Масалан, ҳафтасига 2 марта. Хуллас шунақа гаплар...

п.с.: ютуб канал обуначилари учун

doctorYakubjonov #channel

26 Aug, 05:09


👉 @doctorYakubjonov_channel