Огохлик Ўзбекистон @ogohlikuzb Channel on Telegram

Огохлик Ўзбекистон

@ogohlikuzb


Огохлик У́збекистон канали
Обуна бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!👇👇👇
https://t.me/OgohlikUzb Мурожаат учун @Ogohlikuzbot

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон (Uzbek)

Огохлик Ўзбекистон канали янгиликларга янги манбалари билан танишиш учun янгиликлар сотишга мurojaat chun ushtinlikl қабайbismi ўratilgan янгиликларга намини talablar qaydashlar ва og'zaki-baliya sarlavhalari ҳа hiyobuk ни кизмати va sifatli-va-xavfli қабaybilsiniz haqiqiy bir obuna грmasligi eduи kанали воткани jaglar u шеби alhakida buhcuch sozlamalar ни талабlar bilan tashkil qilayotir.

Огохлик Ўзбекистон

03 Jan, 11:20


👋 Ассалому алайкум.

‼️ Ҳурматли обуначилар ва канал кузатувчилари. Маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш бўйича эндиликда телеграм бот ёки адвокатга мурожаат қилиш шарт эмас.

📸 "Мулта радар", "Кўчма фоторадар" (учоёқ) аризалари ва шикоят бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани https://bd.dt.uz/statement-of-claim электрон платформаси орқали осонгина юклаб олишингиз мумкин.

Электрон платформадан фойдаланиш шартлари жуда осон ва қулай. Аллақачон 10 дан ортиқ фуқаролар ушбу электрон хизматдан фойдаланишга улгуришди.

Огохлик Ўзбекистон

01 Jan, 10:05


#Ишкал

🆘Кеча байрам куни Андижонда катта тўполон бўлгани айтилмоқда

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

01 Jan, 09:52


Уйига хизматчи чақириб, унга шилқимлик қилган шахсга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда жарима жазоси тайинланди

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

01 Jan, 09:17


#ЙҲҚ@Ogohlikuzb

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

29 Dec, 07:28


#Яма

SUBYEKTIV
Янги ва Эски Ўзбекистон.
Қайси бирида яма кўпроқ?

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

29 Dec, 07:04


#ЙҲҚ

Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

27 Dec, 11:38


Статистика канала
t.me/Ogohlikuzb

Огохлик Ўзбекистон

26 Dec, 13:53


#Ариза_намунаси

https://sg.docworkspace.com/d/sIHPetqeRAdW5tbsG

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

23 Dec, 12:15


#Инспектор_Vs_Хайдовчи

Бу ҳолатда ким хақ?

6. йўл бериш (тўсқинлик қилмаслик) — йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда, ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб

96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

103. Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.

Комментларда изох қолдиринг👍

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

22 Dec, 12:39


#Огоҳлик

⚡️Наушник қизнинг қулоғида портлаб кетди, натижада қиз кар бўлиб қолди😨

Доим наушникда юрадиган танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

21 Dec, 17:22


#Ариза
#Намуна

Тошкент шахар Янгихает тумани судига
Фуқаро Бердиёров Ахмадбой Шариповичдан.
Янгихает тумани Спутник 19-20-31 да яшовчи.
Телефон+998___

Ариза
20.12.2024 йилда менга нисбатан ЙПХ инспектори Бобоев Х.Б томонидан PSOF12345678 жарима қарори чиқарилган. Ушбу жарима қарорида кўрсатилган қоидабузарлик акс этилган холати тўлиқ ўрганилмаган ва нотўғри деб хисоблайман. Амалдаги ЙХҚ нинг 42-бандида светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади деб кўрсатилган. Қоидабузарлик акс эттирилган видеода аниқ кўриниб турганидек мен светофорнинг олдидаги тўхташ чизиғига сариқ ишорада кирганим ва кескин тормоз беришим оқибатида авариявий холати юзага келиши мумкин бўлганлиги сабабли ЙХҚ 42 банди бўйича харакатимни давом эттирдим.

Аризани тўлиқ матни ва суд қарорини каналда кузатиб боринг

Огохлик Ўзбекистон

17 Dec, 03:25


#Пробка

Олим полвон чоррахада фура бузилиб қолган. Абу Сахийга бориш, келиш дахшат пробка.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

14 Dec, 16:55


❗️Расман: 1 январдан пойтахт жамоат транспорти 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди.

Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади - 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари, яъни "Paynet",
"MultiPay" ва "Oson" инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

14 Dec, 04:07


#Дамас
#Рейд
#Саволга_жавоб

Автомобилга қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш) мумкинми?

Батафсил изоҳ видеода👆📹

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

13 Dec, 06:29


❗️Рақобат қўмитаси Yandex таксини огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.

Бунга сабаб Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилган ва бу юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланган.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

12 Dec, 05:46


Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Таътил 11 январгача (шанба) белгиланган, аммо ўша кунги дарслар 28 декабрга (шанба) кўчирилади. Шу тариқа, ўқувчилар 13 январгача дам олади.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

10 Dec, 17:00


#Радар

Файзли кўча Сергели янги йўли радар 3х ножка ишлавотти. Огох бўламиз!
Тезликка риоя қиламиз!

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

10 Dec, 07:23


Ҳаётни тушуниш учун 3 та жойни зиёрат қилиш керак:

1) касалхона;
2) қамоқхона;
3) қабристон.

Касалхонада соғлиқдан муҳимроқ нарсани, қамоқхонада эркинликни, қабристонда эса ҳаётимизда юрагимизни эзаётган ҳеч нарса муҳим эмаслигини англаймиз.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

10 Dec, 05:31


#Соққа

Кўплаб тадбиркорлар ва аҳоли газдан маҳрум бўлган бир пайтда, газни экспорт қилишда давом этмоқдамиз.

Қўпол қилиб айтганда, бу "Жиннимисизлар?" деган савол беришни тақозо қилади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

10 Dec, 04:49


#Биз_билгандик
#Биз_куткандик

❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилишини маълум қилди.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида маъумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

08 Dec, 07:40


"Matiz" автомобилини олиб қочган 60 ёшли эркак қўлга олинди

Автомобиль калитини ўт олдиргичда қолдириб, ўғрига ўғрилик учун ўзингиз шароит яратиб берманг.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

08 Dec, 03:16


Тошкентдаги автобусларда 2025 йил 1 январдан бошлаб нақд пул қабул қилинмайди

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

07 Dec, 11:52


Ҳайдовчилар ҳозирги кунда кўз шифокорига энг кўп шикоят билан келадиган касб эгалари ҳисобланади.

Кўп ҳайдовчиларнинг кўзида пинвинкула деган касаллик ривожланади. Бу кўзни тез қизараши, тез ёшланиши ва тез чарчашидир.

Агар бунга ўз вақтида эътибор қилинмаса, кўзни ҳимоя пардаси йўқола бошлайди ва кўзда эт ўсишига, қуруқлик синдиромига олиб келиши мумкин.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

02 Dec, 05:46


#Диққат
❗️Шопирлар ёмғир қорда полоса босиб жарима тўламаслиги мумкин!

Яқинларга юбориб қўямиз

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

01 Dec, 16:28


— Бизда ҳам шуни ташкил қилса,......
Тсссс. Мусаффо осмон янгиликларидан гапиииир!

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

01 Dec, 07:16


❗️Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт

Дунёнинг энг машхур мутахассислари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.

• Харорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради.
• Соч совуққа ўта таъсирчан хисобланиб -1° ни -5° дек қабул қилар экан.
• Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди.
• Соч тўкилиши битта хавф бўлса қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

30 Nov, 10:28


#Қоида😳

Жамоат транспортига ажратилган йўлакдан ҳаракатланиш қоидаларини бузганлар учун жарима жорий қилинмоқда

Депутатлар кўриб чиқиши учун тайёрланаётган лойиҳага кўра, ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганда – БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланиши мумкин.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

30 Nov, 06:20


#Бензин

Дунёда бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум бўлди
Эрон, Ливия ва Венесуэла дунёда бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар ҳисобланади. Бу Global Petrol Prices маълумотларидан ойдинлашмоқда.
Қайд қилинишича, Эронда 1 литр бензиннинг нархи $0,02 (таққослаш осон бўлиши учун нархлар АҚШ долларида келтирилган), Ливия ва Венесуэлада $0,03.
Энг қиммати Ҳонгконг ($3,30), Монако ($2,23) ва Исландияда ($2,19).
Ўзбекистонда 1 литр бензиннинг нархи $0,99 ва бу дунёдаги ўртача нарх сегментига тўғри келади.
Постсовет давлатлари орасида энг арзон бензин Туркманистон ($0,42), Қозоғистон ($0,49) ва Россияда ($0,57) қайд этилган. Энг қиммати Молдова ($1,25), Арманистон ($1,33) ва Украинада ($1,38).
Дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 1,25 долларни ташкил қилади.
Global Petrol Prices экспертларининг қайд этишича, бой мамлакатларда нархлар юқорироқ, қашшоқ мамлакатлар ва нефт ишлаб чиқарадиган ва экспорт қилувчи мамлакатларда эса нисбатан паст нархлар мавжуд. Ягона истисно - бензин нархи паст бўлган иқтисодий ривожланган Америка Қўшма Штатлари.
Таъкидланишича, турли мамлакатлардаги нархларнинг фарқи бензинга ҳар хил солиқлар ва субсидиялар билан боғлиқ. Барча мамлакатлар халқаро бозорларда нефтни бир хил нархда сотиб олади, аммо турли солиқларни қўллайди. Натижада, бензин нархи ҳар хил.

Огохлик У‌збекистон

Огохлик Ўзбекистон

29 Nov, 11:00


#Тезкор

⚡️Оҳангарон  бетонкада авария, йўл километрлик мега пробка

Роҳат постга етмасдан Юк машинаси ва Спарк ўртасида ЙТХ юз берган. Шу сабабли ушбу ҳудудда катта тирбандлик юзага келмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

29 Nov, 10:56


Тезкор огоҳлантириш: Ўзбекистон бўйлаб ҳафта охирида қор ёғади

Ўзгидромет 29 ноябрдан 2 декабрь кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда ноль даражадан пасайиб кетиши келтирилган.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30 ноябрь ва 1 декабрда қор ёғиш ҳодисалари кузатилади.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

28 Nov, 07:37


Сохта ички ишлар органи ходими ушланди

Қашқадарёда фуқаро ички ишлар органи ходими формасини кийиб, ўзини катта лейтенант сифатида таништириб, алдов йўли билан фуқаролардан пул олиб келган.

Ҳозирда бу сохта ходим процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

28 Nov, 06:48


📹 Tico Tuning

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

28 Nov, 06:16


#Тезкор

⚡️Тошкент шаҳрида ҳудудларида бир соат тўхтаб туриш нархлари эълон қилинди, ХУЛЛАС ТЕКИН ЖОЙ ҚОЛМАБДИ

ЦЕНТРЛАР ҚИММАТ, ЧЕТРОҚ ЖОЙЛАР АРЗОНРОҚ экан

🔴1-тариф зонаси - 12 минг сўм;
🟠2-тариф зонаси - 10 минг сўм;
🟢3-тариф зонаси - 8 минг сўм;
🔵4-тариф зонаси - 6 минг сўм;
🟣5-тариф зонаси - 5 минг сўм.

Яқинларга юбориб қўямиз

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

27 Nov, 09:52


Yandeks Lavka xizmat ko‘rsatish hamkoriga shaxsiy transporti (velosiped, elektr velosiped yoki moped) bo‘lgan kuryerlarni taklif qilamiz.

Yandex Lavka
— bu oziq-ovqat va uy-ro'zg'or buyumlarini tez yetkazib berish xizmati.

To'lovlar haftasiga bir marta 1 500 000 so'mdan daromad topish imkoniyati mavjud

Buning uchun siz : har doim bir manzildan buyurtmalarni olib, mijozga yetkazishingiz kerak.
Uniformalar va sumkalar beriladi.
Qachon va qayerga buyurtmani yetkazib berishni tanlashingiz mumkin"
"To'lovlar: soatlik daromad + har bir buyurtma uchun bonuslarga ega bo'lasiz.

⚠️Muhim: Jamlovchi bonus —Xizmatga ulangan vaqtingizdan boshlab Lavka ochilgunga qadar sizga har kuni 130 000 so'm o'tkaziladi.

🟡Qancha tez ro'yxatdan o'tsangiz, shuncha ko'p bonus to'plashingiz mumkin."
🟡Do'stlaringizni taklif qilib, har bir do'stingizga 330 000 somgacha bonus olishingiz mumkin.

Operator bilan boglanish uchun
Telefon: +998949491322
Telegram: @RICH_LAVKA

Огохлик Ўзбекистон

27 Nov, 03:23


Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юк машинаси ва Isuzu ўртасидаги ЙТҲ пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

26 Nov, 14:03


Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатади

Мазкур ташаббус Ўзбекистон элчихонаси ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси вакиллари томонидан муҳокама қилинди. Инсайдерларга кўра, Хитой билан декабр ойидаёқ визасиз режим кучга кириши мумкин.

«Ўзбекистон билан дунёнинг бошқа давлатлари ўртасида виза тартибини либераллаштириш ҳукуматимиз томонидан устувор масала сифатида кўриб чиқилиши ва ижобий самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди», — дейилади хабарда.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

26 Nov, 09:10


1 январдан Тошкентда йўл кира нархлари ошиши кутилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланади.

Бунда бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади.

Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

20 Nov, 14:30


#Диққат
#Билиб_олинг

Такси қивоткан хайдовчилар диққатига!
Департамент рейдни кейинги поғонасига ўтди. Энди рейд ягона таниш белгиларига бошланди!

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

17 Nov, 02:38


❗️Xpeng модулли учар машинаси биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширди.

Синов парвозидан сўнг компания 2000 дан ортиқ олдиндан буюртмалар қабул қилган. Серияли ишлаб чиқариш 2026-йилга мўлжалланган.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

17 Nov, 01:47


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ

🍂 Ассалому алайкум якшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

30 Oct, 09:33


#ДАҲШАТ

❗️ТАКСИЧИНИ ЎЛДИРМОҚЧИ БЎЛГАН ИККИ ТАЛАБА

Реакция!(👍👎)

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

30 Oct, 07:56


Энди юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

2024 йилнинг дастлабки 7 ойида юк машиналари билан боғлиқ 303та ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Эндиликда йўлнинг биринчи полосасида ҳаракатланган юк машиналари БҲМнинг 0,5 баравари (187 500 сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

29 Oct, 11:00


#Қонун

Диққат: скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:

скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —

БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —

БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 28 ноябрдан эътиборан кучга киради.

Огохлик У‌збекистон

Огохлик Ўзбекистон

28 Oct, 06:16


#Савол #жавоб

👮ЙПХ ходими ҳайдовчидан машинасида ўт ўчириш мосламасини сўраши, агар йўқ бўлса унга жарима қўллашга хақлими?

Батафсил видеода 📹

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

24 Oct, 05:49


⚠️Тиғиз пайтларда тирбандлик ҳосил бўлганда ҳайдовчилар пиёдалар ўтиш жойларида оралиқ масофани сақлаган ҳолатда қолдириб кетиши керак!

Группаларга тарқатиб қўямиз!

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

24 Oct, 05:10


Хотининг телефон компаниясида оператор бўлиб ишласа 😂

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

24 Oct, 04:11


🚙Кузовларнинг турлари ва уларнинг қандай номланиши билиб олинг!

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

19 Oct, 07:22


Яндексчи ака укалар эсонмисиз омонмисиз. Ишда қийинчиликлар йўқми?😀

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

17 Oct, 04:45


#ДИҚҚАТ

❗️Скутерчилар энди "Права" олишга мажбур!

Мопед ҳамда скутер ҳайдовчилари ўз транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиши ҳамда мазкур турдаги транспортни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари лозим.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

17 Oct, 04:03


Гап жентра ҳақида 😉

Котта болларга юбориб қўямиз

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

16 Oct, 10:36


#Диққат #Тарқатинг

🚫Тошкентда "пешеход" га йўл бермаганларни қайд этувчи махсус камералар қўйилмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, пиёдаларга йўл беринг, бу камералар бутун республика бўйлаб қўйилиши кутилмоқда

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

16 Oct, 03:56


Наманганда машина «багажи» устида ўтириб ҳаракатланган йигит вафот этди

Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

16 Oct, 01:16


#Мутахасис_тавсияси

🍹Узоқ масофага йўлга чиқган ҳайдовчиларга кофе ичиш тавсия этилмайди!

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

16 Oct, 01:12


🌱Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

14 Oct, 15:37


#Биласизми?

💧Сувда ҳаракатланадиган машиналар ҳам ихтиро қилинган, фақат маълум бир сабабларга кўра(рақобат) бу ихтиролар ривожланишига йўл қўйилмаган!

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

13 Oct, 13:24


#тугади
Йўлда бир сонияга чалғишни оқибати

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

13 Oct, 12:38


👮‍♂Рахмат сизга командир менга жарима ёзмаганлигингиз учун!

⚠️Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг
!

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

13 Oct, 12:23


❗️Диққат: йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ҳукумат қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра:

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно;

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.

Бунда транспорт воситаси ушбу йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмай, унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

02 Oct, 15:30


Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади

Ҳодисада тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Фақат машиналар турли даражада шикастланган.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

28 Sep, 19:47


❗️Кўкдаладаги ЙТХда 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган икки кишининг аҳволи оғир, улар шифохонанинг реанимация бўлимида.

Яна икки нафар фуқаро шифохонада муолажа олмоқда.

Огохлик У́збекистон

Огохлик Ўзбекистон

26 Sep, 17:07


АИ 80 бензиндан воз кечиш яна қолдирилди

Президент қарорига асосан, 2030 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ИЭСлар ва иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар белгиланди:

пойтахт атрофида жойлашган, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналарга филтрлар ўрнатилади;

2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтирилади;

“Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни бошлаш 2028 йилга қолдирилади;

2025 йилдан Тошкентнинг 12 та туманида кичик мониторинг станциялари ўрнатилади. Кўчаларда ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи монитор ва таблолар 2026 йилдан ишга туширилади;

2025–2030 йилларда пойтахт ва унинг атрофида жами 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

25 Sep, 09:23


Сирдарёда одамлар устига Captiva ҳайдаган эркак қамалди. Унинг машинаси эса мусодара қилинган

Сайхунобод туманида футбол майдонида одамлар устига машина ҳайдаган ҳайдовчи 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унинг Captiva машинаси эса жиноят қуроли сифатида топилиб, давлат фойдасига мусодара қилинган. Эркак судда ҳаммадан узр сўрашини билдириб, ўзига охирги имконият беришни сўраган.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

25 Sep, 09:05


Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди

Бу ҳолатда ҳайдовчи Дамасга белгилангандан 8 нафар кўп йўловчи миндирган.

Огохлик Ўзбекистон

Огохлик Ўзбекистон

24 Sep, 01:24


Қариндошлар, яқинлар, узкий круг, гурухидаги "қулоқлар", "ватанпарварлар"

Огохлик Ўзбекистон