NurNEWS.uz @nurnews_uz Channel on Telegram

NurNEWS.uz

@nurnews_uz


"Nurobod'' газетаси ДК таҳририяти.

NurNEWS.uz (Uzbek)

NurNEWS.uz kanali - bu sizga O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar va maqolalar haqida ma'lumot berish uchun mo'ljallangan Telegram kanalidir. Kanalda O'zbekiston bo'ylab yangiliklar, siyosat, iqtisod, madaniyat va sportga oid maqolalar, intervyular va taqdimotlar mavjud. '@nurnews_uz' nomli kanal orqali siz har kuni O'zbekistondagi eng aktual va muhim yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Nurobod gazetasi D.K. tahriyati - bu sizning eng yaqin manbaingiz bo'lishi mumkin bo'lgan Telegram kanali. Siz hamkanalga obuna bo'ling va O'zbekiston bo'ylab so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

NurNEWS.uz

22 Nov, 15:26


❗️Скриншотлар юридик кучга эга бўлди

Ўзбекистонда рақамли материаллар, масалан, мессенжерлардаги скриншотлар, видеоёзувлар ва ёзишмалар судда далил сифатида тан олинадиган қонун расман қабул қилинди.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

22 Nov, 10:39


Йирик миқдордаги пиротехника воситалари йўқ қилинди

Божхона органлари томонидан жорий йилнинг 21 ноябрь ҳолатига кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 77 та ҳолатда қиймати салкам 1 млрд. сўмлик, миқдори 7 млн. 390 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлса, 53 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.

Жорий йилда ушлаб қолинган пиротхеника воситалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробарга ошган.

Бугун Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан ўтказилган турли тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги яъни 4 млн. 65 минг 562 дона пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус ҳандакка кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

22 Nov, 03:44


#Муҳим_ҳужжат

⚡️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

22 Nov, 02:02


#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Фаришта билан сўзлашганмисиз?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

21 Nov, 08:28


Газета – бу архив, бугунни тарихга муҳрловчи ҳам – газета

Қуйидаги газета 2011 йилда нашр этилган ва унда Билл Гейтс томонидан аҳолини депопуляциясини амалга ошириш учун ваксиналардан фойдаланиш баён этилган. Билл Гейтс буни экологик муаммоларни тоза йўл билан ҳал қилиш дея таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз Гейтс пфизер ваксинасининг асосчиси.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

21 Nov, 07:08


#Korrupsiya
O‘zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish milliy kengashining 09.08.2024y.dagi 16-sonli bayoni bilan korxona va tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan xodimlarning huquqiy savodxonligini oshirish, korrupsiyaga qarshi murosasiz munosabatni shakllantirish, qonunchilik, xizmat intizomi, odob-axloq qoidalari va ichki tartib qoidalariga rioya etilishini amalga oshirish yuzasidan joriy yilning 10-noyabridan 10-dekabrga qadar “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” deb e’lon qilingan.

  Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

21 Nov, 06:51


⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилса, хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

#Билган_яхши

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

21 Nov, 04:56


Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

“минг бир дардга даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ, бўрттирувчи иборалар асосида жойлаштирилиши, таниқли шахслар ва жамоат арбоблари томонидан мазкур маҳсулотларни тавсия қилиниши усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Айниқса, реклама лавҳаларида фуқароларнинг диний туйғуларидан фойдаланган ҳолда далил сифатида диний блогерларнинг суратлари, улар иштирокидаги видео ва аудио лавҳалардан фойдаланилиб (муайян бир савдо белгиси аниқ гапирмаган бўлса-да), даволаш учун тавсиялар ва кўрсатмалар бериш орқали истеъмолчиларда маҳсулотларга нисбатан бўлган ишончни сунъий равишда оширилишига ва пировардида нотўғри хулоса чиқарилишига олиб келмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига асосан, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасига доир талабларни бузганлик - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунига асосан ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама эканлиги ҳақида эслатади ҳамда бундай рекламани тарқатиш қонунчиликка биноан жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

21 Nov, 03:54


#Кун_иқтибоси

Пора деган нарса бир қараганда кўриниши ёқимтой, тили ширин, онаси ўпмаган қизга ўхшайди. Бу қиз ишвали жилмайиб, кўз қисиб, нуқул тўшакка имлайди. Ҳатто чол одамни ҳам бўйдоқ йигит ҳолига солиб қўяди. Елкадаги шайтон тинмай шивирлаб, «унинг қучоғига отил», дейди.

Тоҳир Малик.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

NurNEWS.uz

20 Nov, 17:00


Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития Самаркандской области и повышению благосостояния населения.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

NurNEWS.uz

20 Nov, 16:29


Bugun Nurobod tumani IIB shaxsiy tarkibiga tungi xizmat oldi yo’riqnomasi o‘tkazilib, unda tuman hokimi S.Berdiqulov, tuman IIB boshlig'i o'rinbosari A.Ergashevlar ishtirok etishdi.

Nurobod tumanida fuqarolarning huquqlarini, qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini himoya qilish, qonun ustuvorligini, shaxs va jamiyat xavfsizligini taʼminlash, huquqbuzarliklarning oldini olish maqsadida maxsus profilaktik tadbirlar oʻtkazib kelinmoqda.

Ayni vaqtda soha xodimlari el-yurt osoyishtaligi yo‘lida o‘z xizmat vazifalarini olib bormoqdalar.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz