Қадимда солиҳлар биродарларининг айбини аниқ кўриб турсалар-да, улар ҳақида яхши гумонда бўлганлари ҳақидаги ривоятлар жуда кўп. Жумладан, бир салафи солиҳ шундай деган экан: «Агар бир биродаримнинг соқолида май (ароқ) томчиларини кўрсам, «Бу ҳаром ичимлик унга сачрабди», дейман. Мабодо бировнинг бир тепалик устига чиқиб: «Мен Худоман!» деяётганини эшитсам, «У буюк Аллоҳни мақтаяпти», деб гумон қиламан».
Биз-чи?! Агар бирорта айбли ҳолатни кўриб қолсак, уни беркитиш ўрнига яна бошқа нарсаларни ҳам қўшиб-чатиб, тезроқ тарқатишга, оммага ошкор қилишга шошиламиз. Модомики ким биродарининг айбини ёпса, қиёмат куни Аллоҳ унинг айбини беркитади.
«Гўзал ўрнак» китобидан
NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+l7BJrk_xh4djNTdk