NamMQI rektori @nammqi_rectori Channel on Telegram

NamMQI rektori

@nammqi_rectori


Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Эргашев Шарифжон Тўланович

NamMQI rektori (Uzbek)

Namangan muhandislik-qurilish instituti rektori Ergashev Sharifjon To'lanovich kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda Namangan muhandislik-qurilish instituti rektori Ergashev Sharifjon To'lanovichning so'nggi e'tibor qozonuvchi xabarlarini va yangiliklarini olishingiz mumkin. Ergashev Sharifjon To'lanovich o'z mehnatga bo'lgan obro'i va muvofiqlik bilan tanilgan mutaxassislardan biridir. U rektor bilan hamkorlikda faollik ko'rsatmoqchi bo'lsangiz, uning fikrlaridan va so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lishingiz mumkin. NamMQI rektori kanali sizga muhandislik sohasidagi eng so'nggi yangiliklarni olishga imkoniyat beradi. Agar siz ham muhandislik sohasida yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, xabarlarni to'g'ri va tezkor ko'rish uchun kanalimizga obuna bo'ling va Eng yangi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

NamMQI rektori

09 Feb, 12:40


НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео: Институт асосий биносидаги ёзувлар "Наманган давлат техника университети" номига ўзгартирилди.

NamMQI rektori

09 Feb, 11:50


НамМҚИ медиа маркази фотогалереяси: Институт асосий биносидаги ёзувлар "Наманган давлат техника университети" номига ўзгартирилди.

NamMQI rektori

08 Feb, 10:00


#Дўппи_челленж

Дўппи киймай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ истайди...

NamMQI rektori

08 Feb, 09:46


Институт ахборот ресурс марказида дарслик ва монография тақдимоти бўлиб ўтди

Институт ахборот-ресурс марказида “Механика муҳандислиги” кафедраси доценти Ёқутхон Нажмиддинова қаламига мансуб “Стандартлаштириш асослари” дарслиги ҳамда “Бўлажак муҳандис механикларни касбий компетенцияларини шаклллантиришнинг илмий-педагогик асослари” монографиясини тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ёқутхон Нажмиддинова китобхонларга китобнинг ёзилиш ва яратилиш тарихи, тузилмаси, таянилган манбалар, фойдаланишда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлари ҳақида гапириб берди. Китоб уни мутолаа қиладиган илм одамлари ва ёшлар учун қимматли бўлишига умид билдирди.

Монография олий ўқув юрти талабалари, магистрлар, таянч докторантлар ва илмий-педагогик ходимлар учун мўлжалланган.

Китобларни институт ахборот-ресурс маркази раҳбари Озода Мамадалиева қабул қилиб олди ва ўз миннатдорлигини билдирди.

NamMQI rektori

08 Feb, 06:26


Президент фармони:

2025 йилдан бошлаб, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади.

2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олган фуқаролар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

NamMQI rektori

08 Feb, 04:55


«Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва муҳандислиги» кафедраси битирувчилари «Карьера маркази» лойиҳаси доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиалида бўлди

Талабалар кафедра ўқитувчилари У. Мамиров ва Н. Абдусатторов филиали мутасаддилари билан учрашди ва мулоқот қилди.

Учрашувни филиал бош инспектори Жаҳонгир Эргашев олиб борди ва агентлик фаолияти, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали, танловлар жараёнларини онлайн кузатиш, вакант лавозимлар учун ўтказилган танловлар ғолиблари билан танишиб бориш, давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули, ишга жойлашиш бўйича танлов шартлари, ариза бериш ва малака талаблари билан таништирди.

Шундан сўнг талабалар билан савол-жавоб шаклида баҳс ва суҳбат ўтказилди.

NamMQI rektori

07 Feb, 06:20


НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео: Институт Саноатни ахборотлаштириш факультети жамоаси жума тонгини миллий либосларда қарши олди.

NamMQI rektori

07 Feb, 06:14


НамМҚИ медиа маркази фотогалереяси: Институт Саноатни ахборотлаштириш факультети жамоаси жума тонгини миллий либосларда қарши олди.

NamMQI rektori

07 Feb, 06:03


#Видео

НамМҚИ медиа маркази тақдим этади:
Институтда бўлиб ўтган «Навоийни ёд этиб» номли саҳна асарлари кўрик-танлови.

NamMQI rektori

07 Feb, 05:31


НамМҚИ медиа маркази фотогалереяси: Институтда бўлиб ўтган «Навоийни ёд этиб» номли саҳна асарлари кўрик-танлови.

NamMQI rektori

29 Jan, 15:32


Институт вакиллари «Аёл — тараққиёт тимсоли» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда иштирок этди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида «Аёл маърифати» номли илмий-ижодий соҳа вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши фаолият олиб бормоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (марказий студия) Жамоатчилик кенгашининг «Аёл — тараққиёт тимсоли» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказилди.

Ушбу конференцияда институтнинг бир қатор профессор-ўқитувчи аёллари ва талаба-қизлар фаол иштирок этди.

NamMQI rektori

29 Jan, 10:32


#Видео

НамМҚИ медиа маркази тақдим этади:
Институтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилноза Азизова ва Даврон Орипов билан бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари.

NamMQI rektori

29 Jan, 06:21


Ёшлар орасида психофаол моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича услубий қўлланма тақдимот қилинди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Таълим муассасаларида ёшлар орасида психофаол моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишларини ташкил этиш механизмлари тўғрисида» номли услубий қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов иштирок этди.

Мазкур услубий қўлланма олий таълим муассасаларида профилактик тадбирларни тизимли ўтказиш, талабаларни фойдали машғулотларга жалб қилиш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва зарарли одатларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбирда  Zoom платформаси орқали институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров, ректор маслаҳатчиси Абдураҳмон Шокиров, декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар, психологлар, профилактика инспектори, "Қалқон" гуруҳи аъзолари қатнашди.

NamMQI rektori

24 Jan, 11:25


Транспорт факультети талабаларидан иборат «Йўл посбонлари» гуруҳлари ташкил этилди

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ раҳбарияти ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институти Транспорт факультети 3-4 босқич талабалари иштирокида пиёдалар томонидан содир этилаётган қоидабузарлик ҳамда улар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди.

Унда талабаларни йўл-патруль хизмати инспекторларига ёрдамчи сифатида жалб қилиш таклиф этилди. Йиғилиш давомида барча иштирокчиларнинг фикрлари тингланиб, билдирган таклифлари асосида «Йўл посбонлари» гуруҳлари ташкил этилди.

Ташкил этилган гуруҳларга бошқарма раҳбарияти томонидан махсус нимча ва жезл таёқчалари тарқатилиб, уларга белгиланган ҳудудлар бириктирилди.

Бу ташаббус йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда янги ёндашув сифатида талабалар ва йўл-патруль хизмати инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

NamMQI rektori

24 Jan, 09:17


Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган «Навоийни ёд этиб» номли саҳна асарлари кўрик-танлови ўтказилади

Ушбу танлов жорий йил 24 январдан 5 февралгача факультетларда, 2025 йил 6 февраль куни соат 14:00 да эса институт босқичи бўлиб ўтади.

Танлов доирасида талабалар, тьюторлар ва профессор-ўқитувчилардан иборат жамоалар буюк шоир ҳаёти ва ижод намуналаридан иборат саҳна асарларини ҳакамлар ҳайъатига ҳавола қилади.

Танловда ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар тегишли равишда 1 500 000, 1 200 000 ва 1000 000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.

Шунингдек, иштирокчи жамоаларга институт касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилиши кўзда тутилган.

Кўрик-танловга марҳамат!

NamMQI rektori

24 Jan, 05:15


#Live

НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео: Институт аудиторияларида айни пайтда якуний назорат имтиҳонлари давом этмоқда.

NamMQI rektori

24 Jan, 05:07


#Live

НамМҚИ медиа маркази фотогалереяси: Институтнинг барча катта аудиторияларида айни пайтда якуний назорат имтиҳонлари давом этмоқда.

NamMQI rektori

24 Jan, 04:26


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади

“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🎓 2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади.

Бунда:

🔹ажратиладиган давлат грантлари таълим йўналишлари кесимида тақсимланади;
🔹навбатдаги ўқув йилидан бошлаб давлат гранти давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида ажратилади;

Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

NamMQI rektori

22 Jan, 14:39


Наманганда техника университети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

2024 йил 20 июнда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ҳар бир ҳудудда техника олийгоҳи ва илғор муҳандислик мактаблари ташкил қилиш вазифасини қўйган эди.

Ҳозиргача Термиз, Андижон ва Қаршида техника университетлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, 8 та муҳандислик мактаби очилди.

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

NamMQI rektori

22 Jan, 12:51


Фотофакт: Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиби бўлган талабаларнинг фотобаннерлари институтнинг барча биноларидан ўрин олди.

NamMQI rektori

22 Jan, 11:41


Институт Логистика кафедраси доценти Хошимжон Отахонов 60 ёшни қаршилади

Институтда профессор-ўқитувчиларни юбилей саналари билан табриклаш анъана тусига кирган. Жамоа бу гал институт Логистика кафедраси доценти Хошимжон Отахоновни қутлаш учун тўпланди.

Хошимжон Отахонов 1965 йили Янгиқўрғон туманида туғилган, 1991 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Шу йилдан институтдаги фаолиятини бошлаган. Ўтган йиллар давомида ишлаб чиқариш таълими усталигидан доцентликкача бўлган йўлни босиб ўтган.

Институт ректори Шарифжон Эргашев юбилярни таваллуд айёми билан жамоа номидан муборакбод этди. Шунингдек, бир гуруҳ ҳамкасблар ҳам ўзларининг самимий табрикларини билдирди.

Тадбир якунида Хошимжон Отахонов жамоага билдирилган қутлов ва табриклар учун миннатдорлик изҳор этди.

NamMQI rektori

22 Jan, 09:36


#Шорт_видео

"Янги китоблар албатта тарғиб қилиниши керак"


Институт ахборот-ресурс марказига навбатдаги китоблар тўплами тақдим этилди.

NamMQI rektori

22 Jan, 09:17


Институт ахборот-ресурс марказига навбатдаги китоблар тўплами тақдим этилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ахборот-ресурс марказига ўзбек, рус, инглиз, турк ва ҳинд тилларидаги турли китобларни тақдим этдик.

Ушбу китобларнинг аксарияти хорижий сафарлар давомида олиб келинган ёки ҳадя этилган.

Шунингдек, кутубхонага олий ўқув юртининг юбилей санаси арафасида чоп этилган “Наманган муҳандислик-қурилиш институти 45 ёшда” номли энциклопедик китоб ҳам топширилди.

Ушбу китобда институт тарихидаги муҳим воқеа-ҳодисалар, ўзидан ўчмас из қолдирган устозлар ва битирувчилар ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

NamMQI rektori

14 Jan, 16:32


НамМҚИ медиа маркази фотогалереяси: Институтда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбир.

NamMQI rektori

14 Jan, 15:57


Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 14 январь—Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни институт ректори очиб берди ва йиғилганларни байрам билан қутлади.

Институтда хизмат қилаётган собиқ ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодимларига совғалар топширилди.

Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Соҳиба Отамирзаева иштирокчиларни аёллар номидан қутлади. Профессор-ўқитувчи аёллар ва талаба қизлар ижросида шеърлар ва қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди.

Ватан ҳимоячилари куни арафасида ўтказилган ҳарбий-спорт ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Институт вакилларининг ҳарбий хизмат билан боғлиқ фотолари намойиш этилиб, ўзига хос викторина ўтказилди, қизиқарли спорт баҳслари ўтказилди.

Вилоят театри хонандалари ўзларининг дилбар куй-қўшиқлари билан байрам тадбирига файз киритди.

NamMQI rektori

08 Jan, 06:23


#2024 йилнинг энг ёрқин лаҳзаларини биргаликда эслаймиз

Институтда 2024 йил 13 январь куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбир.

NamMQI rektori

08 Jan, 05:06


#xoриж
#стажировка

НамМҚИ делегацияси Хитойнинг Тяньгун университети кутубхонаси билан танишди


Университет ҳудудидаги кутубхонада бир асрлик тарихга эга қадимий эшик ва жиҳозлар, ноёб қўлёзмалар мавжуд.

36000 квадрат метр майдонни эгаллаган кутубхонадан асосий аудиториядан ташқари, ўқиш ва дам олиш хоналари, офислар ва йиғилиш заллари ўрин олган.

Институтимиз вакиллари университетдагидан ташқари Тяньгундаги бошқа йирик кутубхоналар фаолияти билан ҳам танишди, ходимлари билан мулоқотда бўлди.

Институт делегациясининг Хитойга сафари давом этмоқда.

NamMQI rektori

08 Jan, 04:31


#2024 йилнинг энг ёрқин лаҳзаларини биргаликда эслаймиз

Институтда ўтказилган «Фарғона водийсида хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман.

NamMQI rektori

08 Jan, 04:16


#Cана

8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!


Прокуратура органлари ходимларини ушбу сана билан самимий муборакбод этамиз.

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли фаолиятингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин!

NamMQI rektori

07 Jan, 16:44


Ўқув жараёнлари бошланишига бағишланган семинар ўтказилди

Институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров бошчилигида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, тьюторлар, психологлар ҳамда маънавият бўлими ходимлари учун ўқув жараёнлари бошланишига бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда талабаларни кутиб олиш, 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти, Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни ташкил қилиш,учрашувлар, саёҳатлар, музейларга сафарларни ташкил қилиш, талаба-ёшлар ўртасида ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказишга тайёргарлик масалалари кўрилди.

Шунингдек, шартнома тўловлари, фаолият юзасидан чиқишлар, илмий ва илмий-услубий ишлар бўйича тушунтиришлар берилди.

NamMQI rektori

02 Jan, 14:25


❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

NamMQI rektori

31 Dec, 19:27


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

NamMQI rektori

31 Dec, 18:42


#Видео

Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида Янги йил арафасида илк бор ўтказилган "Наманган ифтихори-2024" байрам тадбири.

NamMQI rektori

31 Dec, 02:24


Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифжон Эргашевнинг Янги йил байрам табриги

Ассалому алайкум қадрли профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар, азиз талабалар!

Барчангизни кириб келаётган 2025 йил билан институт ректорати ва шахсан ўз номимдан чин дилдан қутлайман. Фаолиятингизга ривож, хонадонларингизга тинчлик-омонлик ва файз-барака тилайман.

Йил якунида ўтаётган санани сарҳисоб қилиш одат тусига кирган. 2024 йил институтимиз учун воқеа-ҳодисаларга бой бўлди деб айтишимиз мумкин. Бу биринчи галда институтнинг 45 йиллик юбилей тадбири ўтказилиши билан боғлиқ. Ушбу тадбирга узоқ-яқиндан кўплаб меҳмонларимиз келди, собиқ битирувчиларимиз ўз эътиборлари билан бизни мамнун этишди, жамоа учун ҳақиқий байрам бўлди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти дунёнинг 1200 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолияти баҳоланган Round University ranking (RUR) рейтингида илк бор қатнашиб, дунё топ университетлари қаторига кирди. Институт ушбу рейтингга киритилган Намангандаги ягона олий ўқув юрти бўлиб, Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида 13-ўринни эгаллади.

Университет ва институтларнинг барқарорлик кўрсаткичлари дунё миқёсида таҳлил этиладиган UI GreenMetric World University Rankings рейтингининг 2024 йилги натижаларига кўра Наманган муҳандислик-қурилиш институти ушбу нуфузли рейтингда 817-ўринни эгаллаб, топ-1000 таликдан жой олди.

Институтимиз Адлия вазирлиги томонидан 2020-2024 йилларда энг кўп ихтиролар яратган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари топ-10 талик рейтингида эътироф этилди.

Халқаро алоқаларимиз изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган йилнинг ўзида 150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчиларимиз дунёнинг ўнлаб мамлакатларида бўлиб, малака ошириб қайтди. Хусусан, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Россия, Беларусь ва Қозоғистон олий ўқув юртлари билан алоқаларимиз ҳар қачонгидан мустаҳкам бўлди.

2024 йилда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари томонидан қарийб 3 миллиард сўмлик 12 та амалий ва инновацион лойиҳалар бажарилди. Улар орасида Беларусь ва Германия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар бор.

Умумий қиймати 1,850 млрд. сўм бўлган "Наманган шаҳар транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бош режасини ишлаб чиқиш" лойиҳаси асосида вилоят марказининг транспорт инфраструктураси мақбуллаштирилмоқда.

2024 йил январ-декабрь ойларида профессор-ўқитувчилар томонидан 3 та DSc ва 35 та PhD диссертация ҳимоя қилинди. 34 нафар профессор-ўқитувчидан 4 нафари профессор, 30 нафари доцент илмий унвонларини олди.

Талабаларимизнинг ишлаб чиқариш амалиёти мамлакатимиздаги йирик корхона ва компаниялар, қурилишларда ўтказилиши одат тусига кирди. Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” жамияти томонидан Уйчи туманида қурилаётган кичик ГЭСлар тармоғи, Next Solar Energy Group хорижий корхонаси Попда барпо этаётган 500 мегаваттли қуёш электр станциясида ёшларимизнинг амалиёти жуда самарали кечди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бугунги кунда 10 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Улар орасида зукко ва билимдон талабалар кўплигидан қувонамиз. Яқинда 6 нафар талабамиз Президент, Ислом Каримов ва Беруний номли давлат стипендиялари соҳиблари бўлгани эса яна бир қувончимизга сабаб бўлди.

Азиз дўстлар!

Мен бу каби натижаларни яна узоқ санаб ўтишим мумкин. Буларнинг барчасида институт жамоаси ва талабаларининг муносиб ҳиссаси бор. Тилагим — давлат раҳбари томонидан “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили” деб эълон қилинган 2025 йилда муваффақиятларимиз сони ва салмоғи бундан ҳам кўп бўлсин. Фаолиятимизга кўз тегмасин, оилаларимиз тинч-омон бўлсин.

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

NamMQI rektori

30 Dec, 16:15


#Видео

НамМҚИ медиа маркази тақдим этади:
Институт ишчи-ходимларига вилоят ҳокимининг Янги йил совғалари топширилди.

NamMQI rektori

30 Dec, 05:14


#Хушхабар

НамМҚИ матбуот котибига “Наманган ифтихори” мукофоти топширилди


Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Наманган ифтихори-2024” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янги йил арафасида илк бор ўтказилган ушбу байрам тадбирига маданият, спорт, ОАВ ва туризм соҳаларида меҳнат қилиб, вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ наманганликлар таклиф этилди.

Улардан 35 нафарининг меҳнати алоҳида эътироф этилиб, вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Қувончли томони, “Наманган ифтихори” сифатида тақдирланганлар орасида Наманган муҳандислик-қурилиш институти матбуот котиби Азизбек Абдувалиев ҳам бор.

Табриклаймиз!

NamMQI rektori

29 Dec, 16:06


Институт ишчи-ходимларига вилоят ҳокимининг Янги йил совғалари топширилди

Йил якунида ОАВ ходимлари томонидан шакллантирилган рўйхат асосида вилоятимизда истиқомат қилаётган турли оила вакилларига вилоят ҳокимининг Янги йил совғаларини топшириш анъана тусига кирган.

Бугун Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида шундай байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, сектор раҳбарлари ва журналистлар иштирок этди.

Ушбу тадбирда НамМҚИ матбуот котиби Азизбек Абдувалиев томонидан берилган таклиф асосида институт ахборот-ресурс маркази ва хўжалик бўлими ходимларидан бир гуруҳи вилоят ҳокими қўлидан Янги йил совғаларини қабул қилиб олди.

NamMQI rektori

27 Dec, 10:12


Институт мутасаддилари Баҳромжон Холмиразев хонадонини йўқлади

Институт ректори бошчилигидаги мутасаддилар Уйчи туманида бўлиб, Хўжалик бўлими муҳандиси вазифасида меҳнат қилган Баҳромжон Холмиразев хонадонини йўқлади.

Баҳромжон Холмирзаев институтдаги фаолиятини 1990 йилда бошлаган ва узоқ вақт давомида бош муҳандис, хўжалик бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. Ҳозирда оиласи бағрида саломатлигини тикламоқда.

Ректор ва унинг ҳамроҳлари Баҳромжон Холмирзаевни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, институт жамоасининг энг эзгу тилакларини билдирди.

NamMQI rektori

27 Dec, 04:21


#Эътироф

Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибасининг хонадони йўқланди

Саноатни ахборотлаштириш факультети 4-босқич талабаси, «Беруний» номидаги давлат стипендияси соҳибаси Зебохон Абдуғаниеванинг хонадони йўқланди.

Факультет декани Озода Абдуллаева Зебохоннинг ота-онаси билан учрашиб, уларга факультетнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Факультет декани талабага ютуқлари бардавом бўлишини тилаб, келгусидаги муҳим танлов ва беллашувларда омад тилади ва шундай фарзандни ўстириб, вояга етказгани учун ота-онасига чуқур миннатдорлигини билдирди.

NamMQI rektori

26 Dec, 11:29


Профессор-ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ташкил этилди

Институт ректори томонидан талабаларнинг қишки таътили даврида профессор-ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича жадвал тасдиқланган бўлиб, бугундан ушбу жадвал асосида факультетлар кесимида семинарлар бошлаб юборилди.

Семинарлар ўқув ишлари бўйича проректор Қаҳрамон Иноятов, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Тоҳиржон Жўраев ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Баҳриддин Жамалов томонидан ўтказилмоқда.

Семинарларда ўқув жараёнларига кредит-модуль тизимини тўлиқ жорий этиш масаласи кўрилиб, вазирликнинг жорий йилдаги ўқув жараёнига оид буйруқлари мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилмоқда.

NamMQI rektori

07 Dec, 09:35


#ОАВ_нигоҳида

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 7 декабрдаги 97-сонида Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Сурайё Деҳқонованинг "Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" номли мақоласи эълон қилинди.

NamMQI rektori

07 Dec, 09:12


Институт талаба-қизлари ўртасида Конститутция қабул қилинган кун муносабати билан “Сиз қонунни биласизми?” номли викторина бўлиб ўтди

Унда Саноатни ахборотлаштириш факультетининг “Эркинлик юлдузлари”, Иқтисод ва бошқарув факультетининг “Иқтисодчилар”, Муҳандислик коммуникациялар факультетининг “Юксалиш” ҳамда Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетининг “Энергетиклар” жамоалари иштирок этди.

Викторина саволлари асосан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик масалаларига қаратилган бўлиб, жамоалардан саволларга тўлиқ ва тез фурсатда жавоб бериш талаб этилди.

Натижаларга кўра ушбу викторинадаги ғолиблик Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетининг “Энергетиклар” жамоаси қизларига насиб этди.

NamMQI rektori

07 Dec, 05:00


Институтда Асосий Қонун қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган “Конституцияни ўрганамиз” шоири остидаги кўрик-танлов ўтказилди

Мазкур кўрик-танловда институтда таълим олаётган 1-босқич талабаларидан иборат жамоалар жамоалар иштирок этди.

“Таништирув”, “Викторина” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича ўтказилган кўрик-танлов қизғин беллашув, қизиқарли саҳна кўринишлари ва муҳим маълумотларга бой бўлди.

Янги таҳрирдаги Конституция мазмуни ҳақида ёшларимиз билимини оширишга хизмат қилган мазкур танловда институтнинг Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати жамолар чиқишларини баҳолаб борди.

Якунда Машинасозлик факультетининг “Ҳуқуқ билимдонлари” жамоаси ғолиб деб топилди. Муҳандислик комуникациялари факультетининг “Адолат” ва “Енгилмас куч” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб олди.

Ғолиблар институт маъмурияти томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади.

NamMQI rektori

22 Nov, 05:19


#OAV_nigohida

"Ўзбекистон бунёдкори" газетасининг 2024 йил 22 ноябрь, 93-сонида НамМҚИ ректорининг халқаро форумдаги иштирокига оид "Марказий Осиё ректорлари форуми бўлиб ўтди" номли материал эълон қилинди.

NamMQI rektori

21 Nov, 15:59


Транспорт факультетининг ижара хонадонларида яшаётган талабалари холидан хабар олинди

Транспорт факультети декан ўринбосари Ғайратали Тухлиев ва тьютор Қобилжон Солиев Фурқат маҳалласидаги хонадонларда яшаётган факультетнинг бир гуруҳ талабаларидан хабар олинди.

Талабаларга хонадонда яратилган имкониятлар, уларнинг яшаш шароитлари кўздан кечирилди. Уларнинг ўқиш жараёнлари билан боғлиқ фикрлари ўрганилди.

Ёшлар ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда йўриқномалари билан таништирилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, бўш вақтдан унумли фойдаланиш, турли ижтимоий-сиёсий тадбирлардан фаол бўлишга тарғиб этилди.

NamMQI rektori

21 Nov, 15:44


Шавкат Мирзиёев ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Давлат олий таълим муассасаларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади.

Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Маҳаллаларда тўгараклар ташкил этган тренерлар қўшимча рағбатлантирилади.

NamMQI rektori

21 Nov, 11:54


“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “BNBM Building Materials Central Asia” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда қўшма корхона офис бош менежери Лиу Бин Лубин, офис менежери Аслиддин Ботиров, менежер Неъматилло Османов, институт ўқув ишлари бўйича проректори Қаҳрамон Иноятов, Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Отабек Жалолов иштирок этди.

Учрашув давомида институт билан корхона ўртасида ҳамкорлик шартномасини тузиш, профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш, битирувчилар
бандлигини таъминлаш, амалиётларни ташкил этиш ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Меҳмонлар талабаларга яратилган шароитлар ҳамда “Кимё муҳандислиги” кафедраси лаборатория хоналари билан яқиндан танишди.

NamMQI rektori

21 Nov, 06:07


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ОТМлар ўртасидаги спорт мусобақаларида институт вакиллари совринли ўринларни эгаллади

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ОТМлар ўртасидаги спорт мусобақалари якунига етди.

Енгил атлетика, футзал, волейбол, стритбол ва стол тенниси бўйича бўлиб ўтган беллашувларда НамМҚИ вакиллари муносиб иштирок этди.

Жумладан, институт талабалари волейбол бўйича қизлар ўртасида иккинчи, йигитлар ўртасида учинчи, стол теннисида эса иккинчи ўринларни эгаллади.

Институт спорт мажмуасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди. Табриклаймиз!

NamMQI rektori

14 Nov, 15:47


Фотофакт: «InnoWeek 2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазмада институт стенди хорижий талабалар ва ОАВ вакилларида ҳам қизиқиш уйғотди.

NamMQI rektori

14 Nov, 09:57


Вазир Наманган муҳандислик-қурилиш институти олимлари лойиҳаси билан танишди

Тошкентда бўлиб ўтаётган «InnoWeek 2024» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазмага Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ташриф буюрди.

Вазир кўргазмадан ўрин олган Наманган муҳандислик-қурилиш институти стенди билан батафсил танишди.

Қўнғиротбой Шариповда, хусусан, Механика кафедраси доценти Улуғбек Деҳқонов томонидан тақдим этилган «Барқарор ишловчи шамол электр станциясини лойиҳалаш, синовдан ўтказиш ва ишга тушириш» лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди.

Вазир ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси бош котиби Ғайрат Баҳодиров ҳам кўргазмада иштирок этиб, ушбу лойиҳага алоҳида эътибор қаратди.

NamMQI rektori

14 Nov, 06:48


НамМҚИ вакиллари «InnoWeek 2024» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этмоқда

Тошкентда «InnoWeek 2024» — Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.

Олий таълим, фан ва иновациялари вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу ҳафталик доирасидаги тадбирлар ва кўргазмаларда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Муҳаммаджон Дадамирзаев бошчилигидаги институт вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Институтимиз вакиллари тақдим этаётган лойиҳалар орасида шамол электр станциялари, паст босимли оқимларга мўлжалланган микроГЭСлар қуриш, қишлоқ хўжалигида электротехнологик усулларни қўллаш каби долзарб мавзулардаги йўналишлар бор.

NamMQI rektori

14 Nov, 06:28


Ишчи гуруҳ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ОТМлар иштирокини кенгайтириш масалаларини ўрганмоқда

Институтга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқарма бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Мусаев раҳбарлигида ишчи гуруҳ келди.

Ишчи гуруҳ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалари, магистрлар ҳамда докторантлар иштирокини янада кенгайтириш масалаларини ўрганмоқда.

Институт ректори ва проректорлари иштирокидаги ўрганиш жараёнида маҳаллий ҳокимликлар томонидан берилган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган мавзулар бўйича бажарилаётган лойиҳалар билан танишилди, бу борадаги муаммо ва таклифлар тингланди.

NamMQI rektori

02 Nov, 05:43


Наманганда анъанавий халқаро асал фестивали бошланди

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида анъанавий халқаро асал фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Германиянинг GIZ ташкилоти вакиллари сўз олиб, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини қутлади.

Учинчи бор ўтказилаётган фестивалда 200 дан зиёд асаларичилар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Улар орасида Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва вилоятлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия вакиллари ҳам бор.

Ушбу фестивалда Наманган муҳандислик-қурилиш институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Уч кун давом этадиган фестиваль доирасида асаларичиликка бағишланган илмий-амалий конференция, спорт тадбирлари, концертлар, маҳорат дарслари ва турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

NamMQI rektori

02 Nov, 05:15


Институт Бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси катта ўқитувчиси Зокиржон Холбоев 60 ёшни қаршилади

Институтда профессор-ўқитувчиларни юбилей саналари билан табриклаш анъана тусига кирган. Жамоа бу гал институт Бино ва иншоотлар кафедраси катта ўқитувчиси Зокиржон Холбоевни қутлаш учун тўпланди.

Зокиржон Холбоев 1964 йили Наманган туманида туғилган, 1989 йили Тошкент политехника институтини тамомлаган. Шу йилдан институтдаги фаолиятини бошлаган. Ўтган йиллар давомида ассистентликдан катта ўқитувчиликкача бўлган йўлни босиб ўтган.

Институт ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Одилжон Жакбаров юбилярни таваллуд айёми билан жамоа номидан муборакбод этди. Шунингдек, бир гуруҳ ҳамкасблар ҳам ўзларининг самимий табрикларини билдирди.

Тадбир якунида Зокиржон Холбоев жамоага билдирилган қутлов ва табриклар учун миннатдорлик изҳор этди.

NamMQI rektori

23 Oct, 11:56


НамМҚИ ректори Тошкентда Британия Кенгаши ва «Advance HE» ташкилоти экспертлари иштирокида ўтказилаётган «Олий таълим муассасаларида янги бошқарув кодекси асослари»ни яратиш бўйича ишчи гуруҳ муҳокама йиғилишида иштирок этмоқда.

Мазкур лойиҳанинг мақсади бошқарув тизимини ислоҳ қилишга бел боғлаган олий таълим муассасалари учун бошқарув кодексини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳисобланади.

NamMQI rektori

23 Oct, 11:06


Наманган муҳандислик-қурилиш институтида криптология бўйича олимпиаданинг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Ишчи гуруҳ вакиллари, Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими, Ахборот тизимлари ва технологиялари кафедраси ҳамда ҳакамлар ҳайъати томонидан жараённинг адолатли ва шаффоф ўтиши таъминланди.

Олимпиада натижаларга кўра 1-2-3-ўринларни қўлга киритган талабалар кейинги босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Якуний босқич ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

NamMQI.uz | Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

NamMQI rektori

23 Oct, 05:50


Тошкентда таълим тизимини трансформация қилиш бўйича халқаро конференция бошланди

Тошкентдаги «Ренессанс-холл» залида «Янги Ўзбекистонда таълим тизимини трансформация қилиш, таълим сифатини ошириш пировард мақсад сифатида» мавзусида халқаро конференцияси бошланди.

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур конференция таълим сифатини ошириш стратегиялари, рақамли трансформация, таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш, даврга мос кадрларни тайёрлаш ва касбий таълимни ривожлантириш, таълим тизимидаги ислоҳотлар ва халқаро тажрибага бағишланган бўлиб, унда хорижий университетлар вакиллари ҳамда мутахассислари ҳам қатнашмоқда.

Ушбу нуфузли конференцияда биз ҳам иштирок этмоқдамиз.

NamMQI rektori

23 Oct, 04:57


Наманган муҳандислик-қурилиш институтида эсдалик совғалари учун махсус кўргазма ташкил этилди

Ахборот-ресуср марказидаги ушбу кўргазмадан институт ва унинг мутасаддиларига турли тадбирларда тақдим этилган эсдалик совғалари ўрин олган.

Хусусан, институтнинг 45 йиллик юбилей тадбиридан экспонатлар кўргазмадан салмоқли ўрин эгаллади.

Мазкур кўргазма билан танишиб, унинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва бойитиш бўйича керакли тавсияларни бердик.