Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Мирали Хамраев टेलीग्राम पोस्ट

Мирали Муҳаммаджонович Ҳамроевнинг телеграмм каналига хуш келибсиз
3,162 सदस्य
1,402 तस्वीरें
244 वीडियो
अंतिम अपडेट 01.03.2025 04:23
समान चैनल

13,410 सदस्य

2,926 सदस्य

2,113 सदस्य
Мирали Хамраев द्वारा टेलीग्राम पर साझा की गई नवीनतम सामग्री
Тиббиёт ва таълим сифатини янада ошириш, ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Uzbekistan #Flag
Бухорода тиббиёт ходимлари байрами кенг нишонланди
Бугун шунингдек, Бухоро шаҳридаги муҳташам “Zarafshon Hal” тантаналар мажмуасида тиббиёт ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди. Унда вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари раҳбар-ходимлари, соҳа фидойилари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев сўз олиб, тиббиёт соҳаси вакилларини касб байрамлари — тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклади. Уларнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятига улкан ютуқ ва омадлар тилади.
Шундан сўнг ўз ҳаётини олийжаноб ишга — инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишга бағишлаган тиббиёт ходимларидан 65 нафарига вилоят ҳокимлигининг ҳамда 3 нафарига Соғлиқни сақлаш вазирининг ташаккурномалари тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини изчил ислоҳ қилиш орқали инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар, хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги самарали меҳнати, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соҳа фидойиларидан бир гуруҳига Вазирлар Маҳкамасининг ташаккурномалари топширилди.
Тадбир вилоятимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.

Японияда ўқишни орзу қиласизми?🇯🇵
❗️ "Japan Education Fair Bukhara 2024" бепул таълим кўргазмасини ўтказиб юборманг! Ушбу кўргазмада Япония университетларига қабул тўғрисида батафсил маълумот олишингиз ва университетлар вакиллари билан шахсий маслаҳатлардан фойдаланишингиз мумкин.
✅ Кўргазмада сиз бакалавриат, магистратура ёки докторантура учун турли йўналишларда грантлар ва стипендиялар тақдим этадиган университетлар ва Япония ташкилотлари вакиллари билан учрашасиз.
Шунингдек, сиз Япония университетлари битирувчилари билан тажриба алмашишингиз ва Япония ҳақидаги қизиқарли ва кўнгилочар викторинада қатнашишингиз мумкин 🎌
🗓 Сана: 8 ноябрь
🕰 Вақт: 09:30 - 17:00
🆓 Кириш бепул
(олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади) (https://form.ujc.uz/JapanEducationFair_2024/)
Таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумотни веб-сайтдан (https://study.ujc.uz/) ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Рўйхатдан ўтиш (https://form.ujc.uz/JapanEducationFair_2024/) 👈🏻
Сизни қуйидаги манзилда кутиб оламиз:
📍 Бухоро шаҳри, Wyndham Bukhara Мехмонхонаси
🌐 www.ujc.uz
☎️ +99865221-28-41
☎️ +99865221-29-77
🕊Telegram (https://t.me/ujc_uz) |📱Instagram (https://www.instagram.com/ujc_uzbekistan/)
📺YouTube (https://youtube.com/@UJCnew?feature=shared) | 📱Facebook (https://m.facebook.com/ujc.uz)

Вилоят ҳокими Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар билан учрашди
Бугун, 26 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлди.
Дастлаб вилоят раҳбарига олий таълим муассасасидадаги истиқболли илмий-инновацион ишланмалар, тижоратлаштириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Жумладан, энергия истеъмоли объектларини “яшил энергетика”га ўтказиш учун самарадор рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, саноат корхоналари тутун газларини тозалаш технологиясини яратиш, биноларни иссиқлик сарфи истеъмоли ва самарадорлик синфини автоматик аниқлаш каби бугунги кун учун долзарб саналган лойиҳалар вилоят ҳокимида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
👉Батафсил

Шофирконда янги маҳалла маркази фойдаланишга топширилди
Шофиркон туманидаги “Шибирғон” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида олсак, айни кунда Сафарман, Теракон, Шибирғон ва Ҳасанхўжа қишлоқларини ўзида жамлаган 610 та хонадон, 796 та оила ва уларда жами 3200 дан ошиқ аҳоли яшайди.
Бугун ишга тушган “Бухоро Зарҳал текс” пахта-тўқимачилик кластери томонидан 60 ўринли тикув цехи ишга туширилгани ўнлаб оилаларни хурсанд қилди. Оталар чойхонаси, савдо дўкони бунёд этилди. Маҳалладаги 90 ўринли болалар боғчаси, 600 нафар ўқувчисига эга 27-сонли умумтаълим мактаби, туман тез тиббий ёрдам станциясининг “Шибирғон” филиали, 100 қатновга мўлжалланган 48-сонли оилавий поликлиника биноси реконструкция қилиниб, замонавий қиёфага кирди.
Янги фойдаланишга топширилган “Шибирғон” маҳалла маркази биноси “маҳалла еттилиги”, фаоллар ва нуронийларнинг янада самарали ишлаши учун муносиб туҳфа. Ўйлаймизки, янги бино ва унда яратилган яхши шарт-шароит уларнинг янада фидокорона меҳнат қилишлари учундир.

Вилоят ҳокимлигида "Kox Avitsenna" Ўзбекистон-Германия тиббиёт жамияти раиси Гелмут Хан билан учрашув ўтказилди
Бугун, 26 октябр куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Кох Авиценна” Ўзбекистон-Германия тиббиёт жамияти раиси Гелмут Ханни қабул қилди.
Вилоят раҳбари германиялик таниқли олимни Бухорога ташрифи билан қутлаб, вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталди. Шунингдек, Ботир Зарипов "Kox Avitsenna” Ўзбекистон-Германия тиббиёт жамияти билан ҳамкорликда вилоятда онкология ва хирургия соҳасини ривожлантириш бўйича малакали кадрларни тайёрлаш, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, хусусан, органларни кўчириб ўтказиш, роботохирургия, мураккаб онкологик операцияларни амалга ошириш юзасидан қатор таклифларни билдирди.
Шунингдек, мулоқотда Германиянинг дунёга машҳур “Sharite” университети клиникаси билан онкогематология, хирургия, нейрохирургия, педиатрия каби қатор соҳаларда тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, инновацион диагностика ва даволаш усулларини жорий қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, “Роберт Кокс” институти билан ҳамкорликда инвестицияларни жалб қилиш, телемедицина ёрдамида маҳорат дарсларни ташкил этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида Гелмут Хан самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, билдирилган таклиф ва ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлашини, келгусидаги ҳамкорлик нафақат Бухоро, балки Ўзбекистондаги соҳа мутахассисларини малакасини ошириш учун ҳам ягона тадқиқотлар марказига айланишини алоҳида таъкидлади.

Бухоро шаҳридаги мактаб ўқувчилари "Заковат" турнирининг республика босқичи ғолиби бўлди
Куни кеча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирида ғолиблар аниқланди.
Шиддатли рақобат остида ўтган мусобақа якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇1-ўрин: Учқудуқ туманидаги 7-мактаб жамоаси (Навоий);
🥈2-ўрин: Бухоро шаҳридаги 39-ИДУМ жамоаси (Бухоро);
🥉3-ўрин: Боғот туманидаги 92-сонли ИМИ жамоаси (Хоразм).
Мазкур ўқувчиларнинг ҳар бирига бир ўқув йили давомида ҳар ой “Заковат” стипендияси тўлаб борилади.
Шунингдек, ушбу жамоалар аъзолари олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.
👉Каналга уланиш👈

22 октябрь - Бухоро шаҳри куни!
Бухоро - мозийнинг неча сир-синоатини бағрида жо этган, ҳар тупроғи зарраси тарихдан ҳикоя сўзлаб, обидаларининг ҳар бир ғишти маърифатдан сабоқ бергувчи муқаддас диёр..
Кунинг муборак бўлсин, она шаҳрим!

Бухоро давлат университетининг Туризм таълим дастурлари UNWТО ТеdQual халқаро аккредитациясидан республикада биринчилардан бўлиб муваффақиятли тан олинди.
UNWТО ТеdQual квалификацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWТО) томонидан дунё бўйлаб таълим муассасаларида туризм бўйича таълим ва малака ошириш дастурлари сифатини таъминлаш учун бериладиган халқаро даражадаги сертификатдир. ТedQual Жаҳон туризм ташкилотининг (UNWТО) аккредитацияси бўлиб, UNWТО.ТedQual Тhemis фонди томонидан амалга оширилади. Сертификатлаш мезонлари туризм соҳасидаги ўқув дастурларининг сифати, самарадорлиги ва ўқув жараёнларига, академик секторда, талабалар ва ташқи ҳамкорларга, давлат ва хусусий секторларга тегишлилигини ўз ичига олади.
Бухоро давлат университетининг 61010100 – Туризм ва меҳмондўстлик таълим йўналиши ҳамда 71010401 – Туризм ва меҳмондўстлик мутахассислиги UNWТО ТedQual халқаро аккредитациясидан ўтганлиги муносабати билан университет раҳбарияти Иқтисодиёт ва туризм факультети ҳамда Туризм ва меҳмонхона хўжалиги кафедраси жамоасини муборакбод этади.
Туризм ва меҳмондўстлик таълимини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўп қиррали истиқболга эга. Бухоро давлат университети учун халқаро аккредитация Туризм ва меҳмондўстлик йўналиши дастурларининг сифатини яхшилашга, таълим йўналиши жозибадорлигини ва глобал миқёсида рақобатбардошликни оширишга олиб келади. ТеdQual аккредитацияси сифатли таълим, ўқитиш ва тадқиқотни таъминлайдиган туризм дастурларини тасдиқлайди.