МАРВАРИД ФИКРЛАР @marvaridfikrlar Channel on Telegram

МАРВАРИД ФИКРЛАР

@marvaridfikrlar


МАРВАРИД ФИКРЛАР (Uzbek)

МАРВАРИД ФИКРЛАР Telegram kanalingizga xush kelibsiz! Bu kanal orqali siz mazkur mavzuga oid eng so‘nggi fikrlarni va yangiliklarni o‘qishingiz mumkin. Marvaridlar, modalar, texnologiyalar va boshqalar haqida yangi ma’lumotlarni o‘rganib, ongimizdagi dunyo bilan tanishishingiz mumkin. Marvarid Fikrlar kanali sizga so‘nggi trendlardan habardor bo‘lishga yordam beradi. Agar siz yangiliklardan xabardor bo‘lishni istasangiz, shunday qilib, shu Telegram kanaliga obuna bo‘ling! Marvaridlar haqida eng so‘nggi yangiliklar va qiziqarli faktlar, sizni kutmoqda. Sizga eng zamonaviy va eng foydali ma’lumotlar taqdim etish uchun, Marvarid Fikrlar kanaliga a’zo bo‘ling va dunyo bilan birga tanishib chiqing!

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 11:38


***

Дунё ёвузларнинг ёвузликлари билан эмас, одамларнинг кўра-била туриб уларга қарши курашмасликлари билан хатарли.

Марк ТВЕН



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 11:32


***

Сабр ҳам имтиҳон...
Энг машаққатли имтиҳондир!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 11:24


ТЎРТЛИК

Копток кўкка учса-да мағрур,
Ерга қайтиб тушишга мажбур.
Чунки уни ҳаволантирган,
Ўзга оёқ, йўқ унда ҳузур.

Алиқул МЎМИНОВ


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 10:41


***

Ўз фарзандинг сенинг ҳақингда қандай бўлишини тиласанг, сен ҳам ота-онанг ҳақида шундай бўлгил, нединким сен ота-онангга нима иш қилсанг, фарзандинг ҳам сенинг ҳақингда шундоқ иш қилур, чунки одам мевага ота-она дарахтга ўхшайдур.

КАЙКОВУС



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 04:40


***

Кўнгилни ҳам Аллоҳнинг мулки дейишади...
Уларни эҳтиёт қилайлик!
Ташлаб кетилган ҳам
Ғашлаб кетилган ҳам
Хушлаб кетилган ҳам
Кўнгил...
Олиб кетилган ҳам
Нолиб кетилган ҳам
Тониб кетилган ҳам
Кўнгил....
Ғамга тутилган ҳам
Шамга тутилган ҳам
Намга тутилган ҳам
Кўнгил...
Гоҳ унутилган ҳам
Гоҳ кутилган ҳам
Ичга ютилган ҳам
Кўнгил...
Бахтларга тўлган ҳам
Ахдларга тўлган ҳам
Хатларга тўлган ҳам
КЎНГИЛ...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 04:35


***

Афсус, баъзи амаллар кўз-кўз учун бўлиб қоляпти...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 03:23


***

Асримиз одамлари бир-бирини алдаяпти, лекин бу даҳшатли эмас. Энг даҳшатлиси ~ ҳеч ким бир-бирини тинглаётгани йўқ!

Альберт ЭЙНШТЕЙН



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 02:59


ОҚҚУШЛАР ДУНЁСИ

Оққуш ёлғиз, босар оғир тер,
Жазирама тиғлар беомон.
Ҳансирайди оловланиб ер,
Ҳансирайди димланиб осмон.

Жуфтин кутар интизор Оққуш,
Жуфти хаста, қолган узоқда.
Қўналғада саратонда қиш,
Оққуш гўё музлар тузоқда.

Кўзлар юмуқ, қуш гўё ухлар,
Оққушларга оғирдир қисмат.
Гар жуфтидан айрилса улар,
Жудоликнинг тўлови қиммат.

Зил-замбилдай тун борар ботиб,
Эсар тунги салқин эпкинлар.
Оққушига жим елка тутиб,
Сўнгги тонгга элтар тўлқинлар.

Кўл алвидо айтар оққушга,
Кўк таратар самовий чирой.
Оққушини олиб кетишга,
Учиб келар пастлаб оппоқ ой...

Қадамбой ШОДОНОВ


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 02:53


ХАЛҚОНА ҲИКМАТЛАР

⚡️Тулкининг тушига товуқ, товуқ тушига тариқ кирармиш.

⚡️Бойнинг қорни беш,
Бири доим бўш.

⚡️Фақат нодонларгина кулмай яшайдилар.

⚡️Пул бўлса, битар ишинг,
Ёзга айланар қишинг.

⚡️Виждон қули,
Ирода беги бўл.

⚡️Ҳолвани ҳоким ер,
Калтакни етим.

⚡️Покиза бўлса уйинг,
Нурга тўлади кўнглинг.

⚡️Эркак зардали бўлса, аёл пардали бўлсин.

⚡️Эрда гина бўлмайди,
Ерда хина турмайди.

⚡️Ёғ еганда ёт яхши,
Қон ютганда қариндош.

⚡️Тор жойда ош егунча,
Кенг жойда мушт е.

⚡️Етти баҳор, етти ёз гулкорман,
Кўнглим тусаганин ундиролмай зорман.

⚡️Душман ўнта бўлса, гумон мингта.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 02:20


ОХИРГИ ЙЎЛОВЧИ

....Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об-ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момақалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

....Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:
- Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутилиб қоладилар.!- деди.

....Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

....Бошқалар ҳам бирин-кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан,
кимдир раҳм-шавқат, кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутилишни ўйлаб қарарди.

....У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради.
Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган, фақат дарахт ушлаган мусофиргина тирик қолган эди!

....Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб шу пайтгача бошқаларга талофат етказмаганди.

....Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги яхшиларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин.!.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 02:17


***

Ҳаётингизнинг БУГУН саҳифаси очилди. Унга нима ёзилиши амалларингизга боғлиқ. Амаллар эса ниятлар ҳосиласидир.
Гўзал ниятлар қилинг!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

08 Jan, 02:07


***

Агар ҳаётда ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсангиз, БУГУН энг қулай фурсат. Эртани кутманг, чунки эртанинг ҳам эртаси бор!..

Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Яна бир мунаввар тонгни қарши олдик, алҳамдулиллаҳ !

Бугун 8-январ, ҳафтанинг сешанба куни.

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 16:52


***

Жуда кўп инсонлар ҳаётимизга киришга мушарраф бўлади... Аммо жуда озчилиги ҳаётимизнинг бир парчасига айланади...

Хайрли тун !
Тунингиз осуда ўтсин !
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 16:38


***

Шундайлар бор, ҳаттоки тушида ҳам сизни ҳеч кимга бермайди...

Шуҳрат  ОРИФ




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 15:41


***

Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа -- инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!

Мустафо МАҲМУД,
"Шайтон ҳукмрон" китобидан




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 15:15


***

Шундай бўлингки, бошқалар Сиз борлигингиз учун ҳам яшагиси келсин...

Борлигингиз уларга таскин берсин...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 11:18


ҚАЙТАР ДУНЁ

Бир оғиз қаттиқ сўз унинг қалбини,
Ханжар каби тилиб поралаб ўтди.
Ўтмишидан қолган эски дардини,
Қўзғаб, хотирасин титкилаб кетди.

У ҳам оғритганди отасин дилин,
Қайтар дунё экан ва бугун қайтди.
Узрин айтолмади, ололмай кўнглин,
Афсуски, отаси оламдан ўтди.

Вужуди музлади, ҳис қилиб шу он,
Отасидан кечган оғриқ, туйғуни.
Икки ўтда ёнди, қилиб пушаймон,
Дилдан чиқаролмай ғашлик, қутқуни.

Сарҳисоб айлади ўтказган умрин,
Бир бор хато қилиб, ғафлатда қолди.
Ўйлади, ўксинди кечириб ўғлин,
Фарзанд-чун юракдан жой топа олди.

Кўзида ёш билан айтолмай бир сўз,
Бағрига босди у, ўғлини секин.
Кўксида бир савол жавобсиз ҳануз,
Отаси ўзини кечирдимикин?

Музаффар Муҳаммад Мурод



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 10:56


***

Ўлгунча боласан, отанг олдида,
Бир ғунча лоласан, онанг олдида.
Чархнинг ўйинига ёқа ушлайсан,
Қартайгач, боласан -- боланг олдида.

Маҳмуд Тоир


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 09:52


КУН КАЙФИЯТИ:

Ота савол беришни ўрганиб, ҳоли-жонига қўймайдиган ўғлига: «Бор, дўконга тушиб, ичишга бирор нарса олиб кел!» деди.
-Ўғил: "Кола"ми ёки "Пепси" ?
- Ота: Кола!
- Ўғил: Оддийсими ёки, тозаси?
- Ота: Оддий!
- Шишаликми ёки, консерва ?
- Ота: консерва!
- Ўғил: Каттасиданми ёки, кичиги?
- Ота: Бўлди қиласанми?! Бор, бўпти шарбат олиб кел!!!
- Ўғил: Манголикми ёки, ноклик?
- Ота: Мангоооо!
- Ўғил: Муздагими ёки, оддий?
- Ота: Энди калтаклайман сен болани!!!
- Ўғил: Хивич биланми ёки, пойафзал билан?
- Ота: Ҳозир қаттиқ сўкаман!!!
- Ўғил: "Эшак" дебми ёки, "Кўппак" ?
- Ота: Тур йўқол, кўзимга кўринмагин, тўнка...!!!
- Ўғил: Югургилабми ёки, аста юрибми?
- Ота: Секин-астами, югурибми -- муҳими кет!!!
- Ўғил: Бирга кетамизми ёки, ўзим ёлғизми?
- Ота: Яхшиси, каллангни сапчадай узиб ташламасимдан олдин кет!!!
- Ўғил: Пичоқ биланми ёки, чопқи билан?
- Ота: Оббооо... ҳозир юрагим уришдан тўхтаб қоладиёв.. !!
- Ўғил: Дўхтир чақирайликми ёки касалхонага борасизми?

Айни пайтда ота касалхонада. Болакай онасидан "Дадамни кўришга гул олиб борамизми ёки, шоколад?" деб, савол бераётганмиш. 😁😁



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

07 Jan, 09:45


БУГУННИНГ ГАПИ:

Дунё ва интернет иккови бир хил;
Ҳикмат излаган ҳикмат топади,
Иллат излаган иллат топади.      

                                           

@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 12:34


***

Баъзи қалблар шу қадар гўзалки, улар гина сақламайди, хафа бўлса-да ранжишмайди. Ҳеч қачон ранжитишмайдилар ҳам...

Улар буюк қалб эгаларидир...

Хайрли кеч !
Оқшомингиз фараҳбахш лаҳзаларга бой бўлсин !


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 12:17


***

Оғриқларнинг энг оғриқлиси ~ қайтмас кунларни хотирламоқдир.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 12:08


***

Сўнгги кунларини яшаб олаётган,
Узилаётган баргнинг ҳолин билгани,
Чиққандим, хастадан хабар олгандай,
Қаёқдан билибман ...келганинг...

Шомдан сўнг, йўқ, кечроқ, тун чўккан эди,
Гўё аросатдай, вақт – синган пулдай.
Товушинг, нафасинг, бўйларинг келди,
Титрадим, тиз чўкдим – эрк теккан қулдай.

Ҳаётим поезддай тўхтади илкис,
Юрагим чайқалди, баргдай титради.
Ютсам – беморларга ҳаволар танқис,
Ютсам ҳам... ҳаволар етмади.

Кўксимда байроқдай шоир юрагим
Сенинг шамолингни билдиролмади.
Нега келганингни сезмади, бону,
Бу юрак қувончга улгуролмади.

Кўзларим ёдлади нигоҳларингни,
Қўлларим қўлларинг тафтини туйди.
Усти очиқ қолган кечани қучиб,
Менинг елкаларим ёмғирда куйди.

Кўзим қирғоғида тонггача қолдим,
Изларимга тўлди кўнгилнинг лаби.
Менинг бу ҳолимни билмади ҳеч ким,
Сенинг келганингни билмаган каби.

Шодмонқул САЛОМ


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 11:20


***

Семиз одам ~ яхши одам дегани

СЕРВАНТЕС



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 11:15


***

Ҳеч қачон бировга лой чаплашга уринма!
Отган лойинг унга тегмаслиги мумкин... Лекин сенинг қўлинг ифлослигича қолади...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 11:15


***

Гўзал кунлар келмайди.
Сен уларга боришинг керак...

Жалолиддин Румий


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 11:14


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР:

Ўзгаларнинг оила сирларини ҳар ерда гапириб, атрофда ёйиб юрганлар... бу дунёда қилинган ҳеч бир иш шундайлигича жавобсиз қолиб кетмайди... ким нима қилаётган бўлса, 40 кунга бормай қайтади...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 11:13


***

Баъзан инсон заиф бўлгани учун эмас, балки узоқ вақт давомида ҳаддан ортиқ кучли бўлгани учун йиғлайди.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 03:09


***

Ҳаёт баъзи инсонларни таниганимизга пушаймон қилдиради,
Баъзи бир инсонларни эса, "Нимага аввалроқ учратмаган эканман-а," деб афсуслантиради.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 03:02


***

Шундай илм олгинки, ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки, илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

Жалолиддин Румий




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 03:01


ИБРАТ УЧУН:

Кўнгил Аллоҳнинг тахти. Асло кўнгил синдирманг...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 02:54


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

03 Jan, 02:48


***

Чиройли хулқинг бўлмаса, ҳар қанча илм-идрокли,, кучли хотирали, фиқҳ ва ҳадис билимдони бўлмагин, олган илминг эшигингнинг остонасидан ҳам нарига ўта олмайди.

Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Бугун 2025-йилнинг илк жума куни.

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Бугун учун режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 17:10


***

Қадаминг муборак бўлсин, янги йил,
Умрим дафтарининг шероз йили бўл.
Умид манзилини бизга яқин қил,
Юксалиш йўлининг оғоз йили бўл.

Баҳор ёмғир бўлиб баракангни соч,
Ёзда офтоб бўлиб толе юзин оч,
Кузинг тўкин келсин, бахтинг боривож,
Озод Ватанимга парвоз йили бўл.

Эркин Воҳидов,
1993-йил.

Хайрли тун !
Тунингиз тинч ва осуда ўтсин!
Аллоҳга омонатсиз!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 15:40


***

Мусулмон киши тили ва қўли билан ўзгаларга озор бермайди.

Имом ал-БУХОРИЙ


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 15:29


***

Ҳаётингизда қандай одам дуч келишига қарамай, у ҳаёт йўлингизда иштирок этгани учун миннатдор бўлинг. Бу ҳатто эпизод бўлса ҳам... Ёки бутун умрлик бўлганда ҳам... Ҳеч бир инсон бошқа инсон ҳаётига бежиз кириб келмаган.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 15:13


***

Муҳаббат ~ кимгадир сўзсиз, ҳеч бир шартларсиз, тарозига тортилмаган ўлчовларсиз керак бўлишинг.

Жавлон ЖОВЛИЕВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 14:05


ДУНЁ ОЙДИНЛАРИ ИСЛОМ ҲАҚИДА:

⚡️ Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".

⚡️ Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди."

⚡️ Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".

⚡️Хьюстон Смит (1919)
"Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин - исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади".

⚡️Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади".

⚡️ Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим ва билдим-ки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".

⚡️ Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг".

⚡️ Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади".

⚡️ Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан."
Алҳамдулиллаҳ!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 10:34


ТУРКИЯ ТОМОНЛАРДА

Туркияга борган бир танишим сўзлаб берди.

Автобусга чиқиб, акбил(транспортларга йўл ҳақи тўланадиган пластик карта)дан пул тўламоқчи бўлдим. Овоз кучайтиргичдан "Yetersiz bakiye" деб, тўловга пулим етмаслигини айтиб қолди. Эътиборсизлигимдан хижолат бўлиб, чўнтагимдан ҳайдовчига нақд пул олиб бермоқчи бўлдим. Шунда у олмасдан:
— Нима қилмоқчисан, қардошим? Қачон бўлса ҳам картага пул солганингдан кейин, Туркия ичидаги учраган автобусга чиқиб, акбилдан тўлаб қўйсанг — бўлди, биз ҳаммамизнинг чўнтагимиз бир. Мен пул ололмайман, Давлат ҳақини, миллат пулини емайман!- деди...

Интернетдан олинди.

Ҳайдовчи ўрнида сиз бўлсангиз, нима қилардингиз, биродар?!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

02 Jan, 09:44


***

Орамиздаги масофанинг номидир НАСИБ!
Ҳар ким бир-бирига НАСИБ қадар узоқ...
НАСИБ қадар яқин!..



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 15:53


***

Севганларингизнинг қийматини билинг! Уйқуга кетиб, уйғонмаслик бор. Уйғониб, топа олмаслик бор...
Ухлашдан олдин кун давомида йўқотганларингизни эмас, эришганларингиз ҳақида ўйланг ва шукурлик табассуми ила уйқуга кетинг...

Хайрли тун !
Тунингиз тинч ва осуда ўтсин !
Гўзал тушлар уйқунгизни безасин!
Аллоҳга омонатсиз!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 15:40


ТУН ТАБАССУМИ

Бўйдоқларнинг 2025-йилдаги асосий мақсадлари:

~ ШУ ЙИЛ ААННИИҚ УЙЛАНАМАН! 😂😂



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 14:20


АГАР СЕН БЎЛМАСАНГ...

Агар сен бўлмасанг, не керак,
Изтиробли ёмғир-у чақмоқ.
Увлаган кунларда жонсарак,
Учмоқ, мисли узилган япроқ?..

Агар сен бўлмасанг, азизам,
Ўйлаб топардим ўзга севги,
Инонтириб ўзимни-ўзим:
"У ~ дунёда битта атиги"...

Агар сен бўлмасанг, не учун,
Яшамоқ ишқни шиор этиб,
Топиб уни йўқотмоқлик-чун,
Севилмаган муҳаббат кутиб?..

Агар сен бўлмасанг, бўлиб кўр,
Чиқар эдим дунёни кезиб,
Турфа шовқин ичра тасаввур
Этмоқ учун қадаминг сезиб.

Агар сен бўлмасанг, ўкиниб,
Тарк этардим одам сийратин,
Севиб, севилганимга кўниб,
Танлар эдим руҳлик сувратин.

Агар сен бўлмасанг, ахийри,
Бир кўрай, деб сени атайин,
Ўрганардим ясамоқ сирин
Ва... ясардим мен сени тайин.

Француз тилида Пьер Деланоэ, Клод Лемель сўзлари

Рус тилига Андрей Кортнев таржимаси

Рус тилидан Лутфилло Саййид таржимаси.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 13:51


***

Бахт -- бу ҳозир мавжудлигинг, нафас олишинг, атрофдагилар корига ярашинг, уларга табассум ҳадя эта олишингдир.

Янги йилингизнинг биринчи оқшоми муборак бўлсин, қадрдон!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 13:40


ОҚШОМ ТАБАССУМИ:

Кечаги байрам дастурхонидан ортган салат ва овқатларни ачитмасдан еб тугатганингиз янги йилдаги биринчи ютуғингиздир. 😂😂



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 13:28


***

Бахтга интил, лекин уни ҳар кимдан қидирма.


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 11:58


***

Не верь тому, кто говорит красиво,
В его словах всегда игра.
Поверь тому, кто молчаливо,
Творит красивые дела.

Омар ХАЙЯМ

Ким гўзал гапирса, ишонманг асло,
Сўзлари ичида ўйин бор мудом.
Ишонинг, чиқармай туриб ҳам садо,
Чиройли амалда қилганга давом.

Ихтиёр Муҳаммад Мурод
01.01.2025.

Чиройли сўзларга инонма тугал~
Уларда гапбозлик бўлар ҳар маҳал.
Ишонгил кимсага, қила олса гар,
Бир оғиз сўз айтмай чиройли амал.

Лутфилло САЙЙИД
01.01.2025


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 10:34


ЖАННАТ ЯРАТАЁТГАН ҚАЛБЛАР

Сабрни ўрганайлик, азизларим...

Гоҳида ношукурлик қилиб қўймаяпмизмикин, деб ўйлаб қоламан
. 😞

Иккита қўли йўқ қизнинг оёқлари орқали рўмол ўрашларини кўринг.
Алҳамдулиллаҳ, саломатмиз.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 10:26


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 10:24


***

Қаранг, коинот қанчалар чексиз...
Ҳатто унда сайёралар зарра мисол кўринади...

Лекин,...ҳаммаси БУЮК ҚУДРАТ измида...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 09:57


***

Сизнинг йўлингизни берсин кўпга ҳам,
Қалбида Қуръонни олиб юрганлар!..



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 09:22


***

Ҳар қандай баланд чўққи пастдан ~ ердан бошланади. Уни қоялар суяб туради.
Пастдагиларга нописанд қарама. Улар сени елкасида тутиб турганини унутма! Улар бўлмаса, ерпарчин бўлиб қулайсан!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 09:13


***

Кўнгил кўзи билан кўрган ҳеч бир инсонни алдай олмайсиз. Чунки у сизни очиқ бир китоб каби ўқийди.

Жалолиддин Румий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 09:08


***

Ҳаётда ҳамма нарса вақтинча. Ҳар ёмғир ёғганида уни тўхташини биламиз. Қоронғуликдан кейин дунё ёруғлашишини бизга тонг эслатиб туради.

Ҳеч нарса абадий эмас... Агар ҳаётингизда ҳозир ҳаммаси яхши бўлса, бундан завқ олинг. Агар ёмон бўлса, ҳавотир олманг, бу абадий давом этмайди!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 05:54


***

Башарият тарихи коинот умрининг ўн беш дақиқаси эмиш. Бу замон ичида у не қадар камол топди? Мамонт тўшини талашиб бир-бирини мажақлаган аждод билан дину ирқ талашиб, мазҳаб талашиб бир-бирига ўқ отмоқда бўлган авлод ўртасида тафовут қанча? Инсон миясидаги эгри излар тафаккур чизиқларими ёки жаҳолат занжирларими?

⚡️Бу хаёллар ва бу саволлар, янги минг йиллик остонасида мени қийнаб турган ҳислар — ёзилмаган шеърларимдир.

Чексиз, адабий макону замон ичра мавжудлик улуғ бахтим ва оламу ўзни англамаслик улуғ дардимдир.
Мен зарраман. Зарранинг коинот билан бир бутунлиги ва танҳолиги бор. Сайёралар каби ўз осмони, ўз ҳаёти, ўз меҳвари, ўз даввораси бор.

Эркин ВОҲИДОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 03:55


СУРХОНИЙ ДОСТОН

Кел, эй  дил, созла жўринг,
Сурурингла ғуруринг,

Сурхоний нағмадан чал,
Ки, орзунг эрди азал...

Юртимнинг жанубида,
Ҳисортоғнинг тубида,

Бордир беҳиштий диёр ~
Тўрт фасл баҳор такрор.

Саратонда борсангиз -
Ваҳшиворда гулбаҳор,
Қаҳратонда  борсангиз –
гул Ангорда гулбаҳор.

Термизу Жарқўрғонда
куз баҳорга ёндошар,
Қор кўрмай, қиров кўрмай, янги йилда йил ошар.

Айни қиш чилласида бойчечаклар гуллагай,
Саратонни кутмаёқ, мартда жонзот туллагай.

Адирлари алвондир –
сурхондиёр, дейдилар,
Йигитлари полвондир -- полвондиёр, дейдилар.

Катта кичик от минар - чавандозу чопағон,
Ҳар уйда бор дўмбира,
бий бобосидан қолғон.

Қўнғирот, панжоб, лақай,
Хўжа, саййид, бир талай,

Тоғчи тожикони бор,
Ангорий туркмони бор.

Шукур оға-ю Тоғай – адиб-акобирлари,
Усмон ака, Шодмонқул – элсевар шоирлари.

Адибию шоирин
нечук ногоҳ эсладим,
Бир навъи шогирдликка
ўзни бу дам гизладим...

Бийдай чўл ҳалқасида,
Сурув йўл ёқасида,

Битта кекса худойдод
Қурибти манзилобод.

Яъни бир қари киши,
Ноаён – не ташвиши,

Кўпу хўп меҳнат билан,
Анча машаққат билан,

Тоғдан сув бошлаб келиб,
Ишлаб, бели букилиб,

Ер очиб қилди обод,
Қовунзор этди бунёд.

Ўтган йўловчи бўлсин,
Чўпону овчи бўлсин,

Бир ров ўтирғизарди,
Қовунга тўйғизарди.

Қорин тўйгач бир муддат,
Дуои хайр одат.

Кекса мамнун эҳсондан,
Дуо сўрар меҳмондан.

Меҳмон русумга йўйиб,
Ўзича не ҳис туйиб,

Чолга юзланади:
-- Ҳов,
Дуо кексадандир-ов..?

Чоллари саховатда
гарчи Ҳотамитойдир,
Феъли тутса қувликда Мекам*диру Қултой**дир.

Қув ойимлар сараси
асли ҳисорлик бўлган,
Ҳамзанинг Майсараси
асли ҳисорлик бўлган.

...“Қайтмасин меҳмон сўзи” –
Дуо қилар чол ўзи:

-  Эй улуғ Парвардигор,
Бандангни этма афгор,

Бегона луқма есин –
Илло, ҳаққини берсин.

Энди... бул дуодан сўнг,
Меҳмон эмас кар ё гунг –

Йўлчи ҳамён олдирар,
Чўпон бир қўй қолдирар...

Гарчи чол мамнун эмас,
Ҳеч кимга бир сўз демас,

Дили тўла изтироб,
Кунлари ўтар шу тоб.

Охир йўловчи, чўпон
Юрмай қўйди шу томон.

...Қаранг, кекса донишлар балки бир сир билади,
Ажаб сурхон одати -
сукут сақлаб келади.

Гарчи ваъда бермаган,
лек удумдан кайтмаслар,
Чол сирин билсалар ҳам, ёшларга ҳеч айтмаслар.

Ахийри англар мардум -
чол ишида бор жумбоқ,
Ножуя бўлса магар
қўймас эди эл бундоқ.

Хуллас, бир синчи йигит асрорин билмоқ бўлди,
Тагига етиб токи,
ошкора қилмоқ бўлди.

...Кутиб олди чол пешвоз, келтирди қовун сўйиб,
Йигит олқаб мезбонни, қовундан еди тўйиб.

Сўнг... бошқалар қилганни қилмаслик бўлди сўзи -
Таомдан сўнг, чоғланди
дуо қилишга ўзи.

“Ширин-ширин новвотдир,
Манзиллари ободдир,

Тангри-Ёрга саловат!
Пайғамбарга саловат!

Экканларга ҳам раҳмат!
Текканларга ҳам раҳмат!

Берганларга ҳам раҳмат!
Еганларга ҳам раҳмат!”

Йигит кўрдики, ...чолнинг қадди эгилиб токай,
Ўксиб-ўксиб йиғларди,
гўё кичик болакай:

-- Ёшлигимда юрганман мерганликнинг изидан,
Қирғийни хато қилмай
урар эдим кўзидан.

Бир кун касофат чалиб,
оҳуни этдим бежон,
...Ёнида икки кунлик
улоқча маъюс, гирён...

Шу-шу ушламас бўлдим
жон қасдига бир тиғни,
Баланд қоядан пастга улоқтирдим милтиғни.

Тушимда қилиб ташриф,
бир тун пири муршидим,
Деди, ёшларга ўргат
дуо қилмоқлик удум.

Чунки дуо бор жойда
разолат ҳеч йўламас,
Дуо қилмас кишини Парвардигор қўлламас.

Алваъдайи дайн, деб,
неча фасл кўз тутдим,
Умид узай, деганда,
бугун муродга етдим...

...Гарчи, жон бежон қилиш келмаган ҳеч ҳушимга,
Гарчи пири муршид ҳам кирмагандир тушимга,

Қалам тутиб, шеър тўқиб,
улуғ бир сўз дедимми,
Битта оми чол қадар наф-манфаат бердимми..?

Мекам* -- Шоир Шодмонқул Саломнинг аломат қаҳрамони.
Қултой**-- Алпомиш эпосидаги қаҳрамон.          
    
Лутфилло САЙЙИД



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 03:54


ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ:

Дунёда икки тоифа одам бор: меҳнат қиладиганлар ва раҳмат эшитадиганлар. Сиз биринчи тоифадан бўлишга ҳаракат қилинг, чунки у ерда рақобатчи кам.

Индира ГАНДИ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 03:40


***

Кўнгилда кир бўлса, таҳорат увол,
Миннатинг зўр бўлса, саховат увол.
Пешонанг саждага тегиб, хаёлинг~
Шайтонга жўр бўлса, ибодат увол!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 03:30


***

Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг. Ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини билурсиз...

Жалолиддин РУМИЙ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

01 Jan, 03:21


Хайрли кун!

Бошлаган янги кунингиз меҳр-муҳаббатга ту́ла кун бу́лсин.!

    Бугун ~ чоршанба
   1- январь, 2025
   1-Ражаб, 1446 й

Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 16:17


***

Қалбимизда Аллоҳнинг нури бор. Унинг номи эса виждондир.

Лев Толстой

Хайрли тун!
Тунингиз тинч ва осуда ўтсин!
Яхши дам олинг!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 15:55


***

Инсон руҳияти хотиралар гирдобига ўралашиб қолган бўлса, олдинга силжий олмайди.

Маргарет Митчелл
"Шамолларда қолган ҳисларим" китобидан




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 14:53


***

Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз -- уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Хайрли оқшом !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 13:28


ҚАДРДОНЛАРГА

Қор ёғмоқда, қиш кумушланиб,
Чор атрофни белаб оқликка.
Кўзларим қамашиб, ёшланиб,
Иймон келтираман софликка.

Оқ гиламда одимлайман жим,
Одимлайди ҳаёт ~ вақт, умр.
Кекса оқ тут, мўйсафид гужум ~
Тенгдошларим йўлиқар бир-бир.

Сингиб борар ҳисланиб вужуд,
Биллурдай соф, тоза ҳавога.
Тил шивирлар шукрона айтиб,
Дил шайланар хайру дуога.

Келган йилни қутлаб, олқишлаб,
Бахт тилайман қадрдонларга.
Элга тинчлик, омонлик тилаб,
Қут тилайман дастурхонларга!

Қадамбой ШОДОНОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 13:09


***

Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени ҳам кўнглидан ўтказади. Руҳлар тили ишончлидир.

Шамс ТАБРИЗИЙ




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 12:58


***

Қуёш кўзи ожизга кўринмаганидек, жоҳил одам ҳам дунёда тўғри йўл белгиларини кўра олмайди.

Абу Али ибн Сино

Хайрли кеч!
Оқшомингиз фараҳбахш лаҳзазарга бой бўлсин!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 11:01


***

Хато билан гуноҳни адаштириб қўйманг. Бировнинг қалбини оғритиш хато эмас, озор!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 11:01


***

Ҳар қанча ажойиб ва буюк бўлмагин, ҳамма одамлар сени бирдек яхши кўриши амри маҳолдир.

Нажиб Маҳфуз




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 09:47


ПЕРЕВОД ИЗ ПОЗЗИИ А. МУХТАРА

И ЭТО ПРОЙДЁТ

"И это пройдет…" — сказано удобно,
Утешение впрямь вот какое.
Так что грустить не надобно.
При философии этакой.
"И это пройдет…" — тихо… тихо…,
Без волнений и шумов всяких,
Чтоб прошло шум и эхо,
Нужно время хоть каких...?
"И это пройдет…" есть и такой сбой —
Хотя в разговор гладко несёт,
Но при уходе оно с собой
Кусок нашей жизни унесёт!?
И жизнь пройдет покуда,
Не стоит беспокоиться особо.
Успокаивающее да куда,
Усмиряющее. Ибо,
"Пройдет"— это про время сказано,
Нас-то тут впутывать зачем?
Время вечно на месте оно,
Это мы проходим, между прочим.
Часто месяцы и года теряем,
Чтоб достичь быстрее чего-то.
Обижаем, потом успокаиваем,
Но время же уходит на то...?
Нужно время, чтобы прошла обида,
И чтобы боль пережилась.
Ждём счастье долго жаждой,
И чтобы мечта наша сбылась.
Про фрукты сладкие за мечтаем,
Как расцветет дерево едва.
Сладость встреч замечаем,
Забывая удобности одиночества.
Лишь бы, чтобы прошел день,
И скорее завтра, зря-не зря...
Вот так и проходит вся жизнь
В листопаде календаря.
Временем дорогим чего ради,
Разве правильно швыряться вот, так,
Словно вечность ждёт впереди,
На раз оно дано, как-никак..?

Перевод Саййиды



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 09:47


ЎТАР-КЕТАР...

«Ин ҳам мегузарад!»
Донишмандга балли.
Демак, ҳеч нарсадан бўлмайлик хафа.
Қандай аллаловчи, осон тасалли,
Қандай юпатувчи, ўнғай фалсафа!
Ин ҳам мегузарад... ором, ором қучинг.
Ҳаяжондан сақланг юракни.
Лекин ҳаяжоннинг ўтиши учун
Ахир жиндек фурсат керакми?
Ин ҳам мегузарад.
Тугиб олинг дилга,
Чиндан, ҳамма нарса, сўзсиз, ўтади.
Лекин ҳамма нарса ўзи билан бирга
Умрнинг бир қисмин олиб кетади.
Умр? Ин ҳам мегузарад, балли.
Бундан ҳам ҳеч бўлманглар хафа.
Қандай аллаловчи, осон тасалли,
Қандай юпатувчи, ўнғай фалсафа!
Ахир, «ўтар-кетар», бу—вақт ҳақида,
Бир нима ўтгунча фурсат кутамиз.
Умргузаронлик кўҳна ақида.
Аслида, вақт ўтмас, бизлар ўтамиз...
Тезроқ етсайдим, деб, йиллар йўқотамиз,
Гўё вақт тез ўтса ютамиз шунча.
Ранжитамиз, сўнгра юпатамиз,
Аммо фурсат керак дил ёзилгунча.
Алам босилгунча фурсат керак, фурсат,
Оғриқ тузалгунча фурсат кутамиз.
Фурсат керак бахтимизни кутсак;
Орзу ушалгунча фурсат кутамиз.
Мевани ўйлаймиз дилларда минг-минг
Хушбўй капалаклар қурганда маскан.
Биз висол кутамиз гоҳ ёлғизликнинг
Дардчил лаззатини қадрламасдан.
Куннинг чала-чатти қуроқларини
Йиғиб, эртагача учмоққа шаймиз. Доимо календарь япроқларининг
Хазонрезгисида яшаймиз.
Саховатданмикин «ўтар-кетар» деб,
Умрни бемалол бундай улашсак?
Олдинда мангулик бизни кутардек,
Ҳозирги ҳар лаҳза учун курашсак.

Асқад Мухтор


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 09:46


***

Ҳаётда нимаики бўлмасин ҳаммаси яхшиликка. Ҳар ишда бир ҳикмат бор.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 08:20


ҚАЙНОҚ МИСРАЛАР

ДИЛХАТ

Жамоада жорий бир тартиб:
Ким гуноҳкор, ёзади тилхат.
Муҳаббатда бу фарз ўзгача:
Ким гар ошиқ ёзади дилхат.

Мен, кўҳна бу дунёда банда,
Этай ёлғиз айбимни ошкор.
Асовлигим алишиб ишққа,
Дил даҳрида осий, гуноҳкор.

Ишқ олдида енгилдим охир,
Ўжарликнинг етмади ҳадди.
Йўл бошловчи энди хаёллар,
Асовликнинг букилди қадди.

Аввал, дунё дедим осмонни,
Энди шабнам дунёга ўхшар.
Булбул боғда Вомиқ гўёки,
Ҳар бир раъно Узрога ўхшар.

Кўздан кирган сеҳр ва туйғу
Энди қалбда қуёш ва маъво.
Гарчи кўзга келмайдир уйқу,
Тирикликда муддао, маъно.

Нима қилай, кўнглим беизн,
Жамолидан шавққа тўламан.
Азроил ҳам бўлмайди керак,
Мен икки жуфт кўзда ўламан!

Фармон Тошев
2024 йил, 29 декабрь



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 07:00


ҚИШДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАР ТАНЛАНАДИ?

Ибн Сино қишда қуюқ таомлар ва хушбўй уруғлар (зираворлар) тановул қилишни тавсия этади. Таом ва ичимликлар иссиқ бўлиши керак.
Ёзда ширин махсулотлар тановул қилиш яхши бўлса қишда аксинча, ширинликларни камайтирган маъқул (шиллиқ ва балғамнинг кўпайишига сабаб бўлади); озроқ миқдорда новвот ва мурабболар, асал истеъмол қилиш мумкин.
Қишда ейиладиган ноннинг буғдойи қувватлироқ, мағзи тиғизроқ бўлиши керак. Гўшт ва бошқа қовурмаларни фаслга мослаб танлаш керак. Сабзавотлардан – карам, лавлаги, петрушка, гулли карам, семизўт, сачратқи бўлиши лозим.
Қишда баданни қиздирувчи аччиқ махсулотлар истемол қилиш керак, бироқ мавсумга кўра овқатланиш фақат соғлом инсонларга тавсия этилтштни унутманг, беморлар мизожи кўра таомланиши зарур.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 06:55


***

Илмдан яхшироқ хазина бўлмас,
Қўлингдан келганча тера олсанг бас!

Рудакий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 05:34


***

Табассумли юзда фаришталар яшайди. Шу туфайли барча инсонлар табассумли инсонга талпинадидар.

Табассум бу ~ илоҳий неъмат!
Шунинг учун муқаддас динимизда табассум ~ ҳадя дейилади.

Табассум қилинг! Зеро, ҳаётга кулиб боққанларни бутун олам кулиб қарши олади!

Кунингиз табассум билан мазмунли давом этсин, қадрдон!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 05:24


***

Не важно, насколько человек умён, если нет действий, нет успеха.

Лао ЦЗИ

Инсоннинг нечоғли ақлли эканлиги муҳим эмас, ҳаракат бўлмаса, муваффақият ҳам бўлмайди.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 05:18


МЕН ЯШАЙ ОЛАМАН...

Менга ёнингиздан керак эмас жой,
Майли, даврангиздан ташланг ўчириб.
Гар ишингиз тушса йўқланг, ҳойнаҳой,
Мен яшайвераман, кечириб.

Менга бегонадир гина ва араз.
Меҳр бор кўнгилга сиғолмас ғараз.
Ўзингизни оқлаб ўқийверманг ваз
Мен яшайвераман, кечириб.

Қизиса масхара, суҳбатларингиз.
Устимдан кулсинлар улфатларингиз.
Унутиб ғийбату туҳматларингиз
Мен яшайвераман, кечириб.

Мен ҳам осий банда, фаришта эмас,
Ҳамма ишим силлиқ, саришта эмас,
Тилим дуодадир, қарғишда эмас,
Мен яшайвераман, кечириииб.

Заҳриддин КАРОМАТОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 05:15


***

"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 03:59


КУН ТАРОНАСИ

БЕГОЙИМЛАР

Муҳаммад ЮСУФ шеъри

Яҳёбек Мўминов ижросида



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Dec, 03:40


ЖАННАТ ТУПРОҒИ
(Ривоят асосида)

Донишманд ўғлига буюрибди иш:
--Жаннатдан бирор не тезда олиб кел.
Уддалай оласан, қайтиб келма бўш,
Борақол ва шошил, тўрт томонга ел.

На ташвиш, на ўйга ботмади йигит,
Бир муддат ўтказиб келди хотиржам.
Отадан эшитган қанча панд, ўгит,
Қулоғдан киргану, дилга бўлган жам.

Ўғилнинг қўлида бир ҳовуч тупроқ,
Донишманд отага тутди бош эгиб.
-- Бу нима?-сўради билсада бироқ,
--Жаннатнинг тупроғи,-деди тиз букиб.

Синовчан тикилди:--Қаердан олдинг?
Ё жаннат шу қадар яқин ердами?
-- Онамнинг оёғи остидан олдим,
Беҳиштдир унинг ҳар босган қадами.

Азизим, равзаи жаннатинг онанг,
Сен уни излама саргардон кезиб.
Давлату савлатинг, тожинг бу -- отанг,
Харсанглар бағрига қўйилган ёзиб.

Тошчалик бўлмаса сендаги юрак,
Бу гап ҳам беҳуда айтилди, демак.

Шерали Икромов



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Dec, 02:05


ИБРАТЛИ ДУНЁ

Бекатда автобус келишини анча кутиб қолганим сабаб, узоқдан кўринган автобусга кўзим тушиши биланоқ йўқолган нарсасини топиб олган боладай ич-ичимдан қувониб кетдим. Автобус бекатга етиб келди.
Одамлар билан лиқ тўла бўлишига қарамай автобуснинг биринчи эшигига ўзимни урдим. Ахир мен ҳам етиб олишим керакда…

Жойлашиб олганимдан хурсанд бўлиб атрофга кўз югуртирдим. Ҳамма ўқишга, ишга шошмоқда, кимдир соатига тез-тез қарамоқда. Ногаҳонн биринчи ўриндиқда ўтирган қиз менга тикилиб турганини пайқаб қолдим. Қиз менга таниш кишисини кўргандек тикилиб турарди.
Мен ҳам ўйлаб кетдим, бу қизни қаердадир кўрганманми? Ёки …

Турли хаёллар исканжасида эканман, автобус бекатда тўхтади. Автобус тирбанд бўлганлиги сабаб одамларни ўтказиб юбориш учун тушиб туришимга тўғри келди.
Ўриндиқда ўтирган қиз ҳам тушиб кела бошлади.
Ҳали ҳам мендан кўзини узмасликка ҳаракат қиларкан, орқасидан бир аёл ҳам тушиб келиб қизни қўлидан секин етаклади.

Автобусга қайта чиқиб ўйга чўмдим. Аллоҳ берган икки кўзни қадри-қиммати қанчалик бебаҳо. Бу қиз дунёни қандай тасаввур қилар экан? Ўз чиройини ойнага қараб кўра олмаса… Биз бу неъматларни қадрлай оламизми?..

Ривоятга кўра Аллоҳ таоло Қиёмат кунида узоқ умр берган бир бандасини чақирган экан.
У банда Аллоҳ таолога уч юз йил ибодат қилган экан.
Аллоҳ таоло бандага: “менинг раҳматим билан жаннатга кир”,-деганда, банда: “мен сенга уч юз йил ибодат қилдим, сенинг раҳматинг билан жаннатга кираманми?”-дер экан. Кейин Аллоҳ таоло бандани адли билан сўроқ қиларкан.
Тарозининг бир палласига унинг кўзини, бир палласига солиҳ амалларини қўйишликни буюраркан. Шундай қилиб қилган солиҳ амаллари Аллоҳ таоло берган кўзнинг шукронасига ҳам етмай кетар экан.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматлари бисёр. Биз бу неъматлар ичида бўлганимиз боис буларни фаҳмлай олмаймиз.

Биродарим!...
Кўзларингни юмиб бир кун юриб кўрингчи!?



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Dec, 02:05


ЭНГ ГЎЗАЛ СЎЗЛАР!

БИР ЭШИТИБ КЎРИНГ!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Dec, 02:04


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Бошланган яна бир мунаввар кун муборак бўлсин !

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 14:41


ШАҲАРГА

Тун тушганда чўнг сокинлик чулғар сени, шаҳарим,
Шовуллаган анҳорларинг сир айтади осмонга.
Не бахтиёр, не кўргулик лаҳзаларни санаган
Юлдузлари санчилади юрак деган томонга.

Кўрганмисан, билганмисан, хира нурларин сочиб,
Ўзин кўриб-кўрмасликка олаётир чироқлар.
Оқ чизиғи йўлдан-йўлга уланган шу бағрингда,
Сезиб қолдим, дилдан-дилга кўчаётир титроқлар.

Тун сўнгида чўнг сокинлик чулғаб олганда сени,
Дарё бўлиб дардларимни тўкиб солсам осмонга.
Майлими, бир лаҳза бўлсин, шодон, бахтли бўлардим,
Юлдузларни санчмай турсанг юрак деган томонга...

Шоди ОТАМУРОД



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 11:56


***

Кишилар битта ёмонлигингиз эвазига олдин қилган барча яхшиликларингизни унутишлари мумкин. Аллоҳ эса битта холис тавбангиз билан олдин қилган барча гуноҳ ва ёмонликларингизни ўчириши мумкин. Шундай экан, кимни рози қилишни ўйлаб кўринг!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 10:29


***

Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.

Андре Зигфрид



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 10:01


СОНЕТ

Ҳувиллаган юрак, ҳувиллаган уй...
Қумсоат қумларин эламас, ажаб!
Олис хаёлларга банди бўлган ўй
Кечмиш лаҳзаларни турар ҳижжалаб.

Ёмғир, райҳон иси... Ёниш, ўртаниш –
Чуваланар ўтган кунлар тасмаси.
Инжиган севгини англаш, ўрганиш...
Наҳот ортда қолмиш энди ҳаммаси?!.

Ўзим хато қилдим. Қисмат – беомон.
Баҳорга етибдур қай вақт, қай замон
Хас-хазон тўшалган боғлар оша ким?!

Увол ишқимизнинг тумори – ўтмиш,
Гилос дудоқларнинг хумори – ўтмиш,
Менинг эса бугун келар яшагим!..

Сирожиддин РАУФ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 09:57


***

Кимки аёлни худди чечакларни севгандек суйса, у ўз ҳис-туйғулари осмонида юксакларга парвоз этажак.
Кимки чечакларни худди аёлларни суйгандек севса, у ўз ҳис-ҳаяжонлари уммонининг энг янги, энг тоза тўлқинларини кашф этажак.

Чжан Чао "Теран уйқу соялари" китобидан Хуршид Даврон таржимаси


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 09:56


***

Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга ўч бўлган киши ҳамма вақт истеъдодли шоир эмас.

Чжан Чао "Теран уйқу соялари" китобидан Хуршид Даврон таржимаси.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 09:41


***

• Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди;
• Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади;
• Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
• Лекин, вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди...

Мубашшир Аҳмад



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 09:37


***

Юрак уни ардоқлашларини, тинглашларини яхши кўради.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 09:36


***

Онамдир дунёда энг холис кўзгу,
Қолгани ёлғонлар, ширин алдамлар.
Шу пайтгача яшаб, англаганим шу ~
Онамдан бошқаси оддий одамлар...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 05:47


***

"Муваффақият формуласини билмасам-да, аммо муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан — бу барчани рози қилишга уринишдир".
 
Эрнест ХЕМИНГУЭЙ




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 05:45


***

Инсонлар сизга нисбатан салбий муносабат билдирса, дилингизни оғритса, хафа бўлманг.
Ҳар ким ўзида борини беради.


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:22


Она ечиб боласин, ортига боғлаб олди,
Меҳмонларга қарай деб, ўчоқ сари йўл олди.

Ҳовлида ўйнаб юрган тўнғичини чақирди
Таомидан насиба ён қўшнига чиқарди.

-- Бечора қўшним ёлғиз, фарзанди йўқ, эри йўқ,
Ҳар кун йўқлаб турарман, дуоларин чеки йўқ.

Сўнг меҳмонлар олдига қўйди икки косани,
Жўхори ёрмасига таклиф этди ҳаммани.

Меҳмон истаб-истамай, қўлга олди косани,
Татиб ҳайратда қолди, бундайин таъм-мазани.

Деди:-- Ушбу таомга нима солиб пиширдинг?
Деди:-- Гўшту ёғим йўқ, меҳрим қўшиб пиширдим.

Деди:-- Қачон тинасан, юмушларинг бир жаҳон,
--Уйим тинч, хотирим жам, шу менга яхши ором.

--Янги либосинг қайда, зебу зийнатинг борми?
--Қадру қимматим баланд, улар менга даркорми?!

--Умидинг не дунёдан, бахтлимисан, дугона?
--Шукронада яшаймиз, бизга қайғу бегона.

Севимли ёрман яна, фарзандларга онаман,
Эрта тонгдан уйим деб, болам деб, уйғонаман.

Ҳалол нону сувимиз лаззатлидир паловдан,
Бировдан ортиқмасмиз, кам эмасмиз бировдан.

Матлабимиз саодат, шиоримиз қаноат,
Аллоҳ ишқи юракда, қанотимиз ибодат.

Эрим деҳқон, далада у рўзғорим тиргаги,
Оила бир бўстону, боғбон унинг эркаги.

Ҳар кун кутиб яшайман, кўзим йўлда интизор,
"Бахт" шудир бир аёлга, бундан ортиқ на даркор...

Меҳмонга айлаб таъзим, намозига шошди у,
Ойбеканинг қалбида янги дунё очди у.

***

Соҳибжамол судралиб, эшик сари йўл олди,
Жисми кетиб хаёли ўша аёлда қолди.

Чўрисига юзланиб, аламли кулди аста,
Кўзларидан тўкиб ёш, пичирлади дилхаста:

"Манманлигу худбинлик кўр айламиш кўзимни,
Оламда энг беармон аёл санаб ўзимни,

Жамолимга маҳлиё, баланд кибру ҳавойим,
Хатойимни англатди, сен туфайли Худойим.

Отам-онам ўтдилар камолимни кўрмасдан,
Бева каби бўлганман гўшангага кирмасдан.

Не-не барно йигитлар остонамга урди бош,
Кибру ҳаво туфайли ҳеч ким бўлмади йўлдош.

Кошонада яшайман, кўнглим уйи ҳувиллар...
Ёлғиз аёл ҳолини, ёлғиз аёллар билар.

Раҳмат сенга, менга чин ҳақиқатдан бердинг дарс,
Бойлигу ҳусну жамол аёл учун бахт эмас.

Асл бахтли шу аёл, меҳнатсевар вафодор
Онадир у, энг улуғ мартабага сазовор!"

***

Соҳибжамол шундан сўнг кечди шону "бахти" дан,
Кибр дарёси узра қалқиб турган тахтидан.

Опа-сингил тутинди, жория бўлди озод,
"Кўр кўзимни очдинг," - деб ризо бўлди умрбод.

Ночорларга улашди, зебу зийнат, тиллосин,
Ибрат унга танитди, унутганин -- Аллоҳин.

*Гули бехор -- тикансиз гул.

Муаллиф: Дилором Каримова



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:22


ОЙБЕКА ҚИССАСИ

Соҳибжамол Ойбека, кўплар унга парвона...
Кимлар бир кўрмоқ истар, ким бўлсам дер ҳамхона.

Кибру ҳавоси баланд, ўз ҳуснига ўзи лол,
Бир кун жориясидан кулиб сўради савол:
-- Бадавлатман, гўзалман, мендаги бахт кимда бор,
Бу иқлимда бормикан, мендек аёл бахтиёр?!

--Ҳа, бор,- деди жория, аслида у энг бахтли,
Шукронадан тўхтамас, уйи файзу фараҳли.

Бир чимрилди Ойбека:---Чорла, боқай юзига!
Бечора чўри билмай, жабр қилди ўзига.

Титраб деди:--У келмас, фурсати йўқ келмоққа.
Сизни олиб борайин, истасангиз кўрмоққа.

Алам билан Ойбека учрашувга отланди,
"Чин бахтли" ни кўрай деб учмоққа қанотланди.

***

Юриб-юриб икковлон бир кулбага етдилар,
Ғарибгина ҳовлининг эшигини чертдилар.

Ҳоз-и-и-р,- деди бир овоз, майин эди куй янглиғ,
Кулиб чиқди бир аёл, кўйлак, рўмол ямоғлиқ.

Меҳмон атойи Худо, дарҳол ёзди дастурхон,
Чой дамлади қоқидан, қатиқ қўйди, қора нон.

Хижолат ичра деди: Жоним фидо сизларга ,
Қанийди қўй сўйсайдик, меҳмони азизларга.

Уйга кирди, опичлаб чиқди кекса аёлни,
Фаҳмлади меҳмонлар кўзидаги саволни.

-- Булар қайнонам, - деди, саккиз йилки беморлар,
Оёғу қўл, забон йўқ, лекин гули бехор*лар.

Гўдакдайин беозор, онамдайин меҳрибон...
Авайлабон ўтқизиб, сўнгра едирди таом.

Қўллар жонсиз, тил ҳам йўқ, кўзларда чуқур маъно,
Лаблар пичирлаб айтар келин ҳаққига дуо.

Шу пайт бешикда ётган кичкинтой берди овоз,
Кўкрак тутди, эркалаб, суйиб этди сарафроз.

Оналик меҳрин қўшиб алла айтди мулойим,
Оҳанг сеҳри айлаб лол, Ойбека дер: "Худойим,

Гўдак иси бунча хуш, алласи бунча ширин..."
Армон ўти қалбини тирнаб ўтди яширин.

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:21


***

Никогда не печатай в газете того, чего не понимает твоя служанка.

Хизматкоринг тушунмайдиган нарсани ҳеч қачон газетада эълон қилма.

Жозеф Пулицер



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:19


***

Дарахтга оғриқ бераётган нарса болта эмас, балки болтанинг сопи ўзининг шохидан эканидир.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:16


***

Ҳаётда энг қадрли бўлган нарса вақтдир! Уни кимга ҳадя қилаётганингга диққат эт!

Жалолиддин Румий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Dec, 02:11


КУН МАСЛАҲАТИ:

Қалб фақат яхшилик билан қозонилади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 14:59


***

Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

Хайрли тун!
Тунингиз тинч ўтсин!
Яхши дамолинг!
Аллоҳга омонатсиз!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 13:52


***

Яхшилик қилишда биринчи бўлинг. Ким сизга эргашса, ундан сизга ажр ёзилади.

Хайрли кеч !
Оқшомингиз фараҳбахш лаҳзаларга бой бўлсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 12:18


***

​​Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.

Лев Толстой



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 12:18


***

Аслида ҳеч қайси жиҳоз китобчалик мафтункор эмас.

Сидней Смит



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 12:12


***

“Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша меҳнат қила бошлайди”...

Озод Шарафиддинов



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 10:10


***

Дунё бозорининг барча ғавғоси инсонлар бир-бирларини тушунмасликлари сабаб пайдо бўлади.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 10:07


***

Ҳақиқий муҳаббат кучи бир умрликдур.
Ҳақиқий муҳаббат эгалари учун ҳар куни байрамдир.

Ёт ғояларга берилманг!
Суюклингизни ардоқланг.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 10:04


***

Инсон мияси 30 ёшдан кейин ҳам ривожланишда давом этадиган ягона органдир. 40 ёшга қадар мия нафақат янги нейрон тармоқларни яратиб, билимларни тўплайди, балки у ўз тузилишини шакллантириб, ҳажми ошиб боради...
Аммо шуни билингки, мия ҳам дам олиши керак, у ҳам, оёқ ёки қўл мушаклари каби машғулотларга муҳтождир, буни қандай амалга оширишни эса билсангиз керак!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 10:03


***

Бизнесда сен ёки пул топасан, ёки тажриба.
Сен тажрибани ол, пул эса ўзи келади.

Гарольд Женин



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 07:18


***

Камбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиланчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. Ҳеч ким унга парво ҳам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб, бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетди. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетди. Ҳалиги амаки эса уни айириб, болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори-дармон ва егулик кераклигини, пули йўқлигини айтиб ҳўнграб йиғлаб юборди. Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорининг пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб, "тез бор онангнинг олдига", деди.

Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб қолиб, унинг қизи отасини шаҳар касалхонасига олиб келди. Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳлик амаоиётини тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини, эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўраш учун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. Не кўз билан кўрсинки, отасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, отаси у келганида ҳуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз, - деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. Қиз чекни қўрқа-писа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда "10000000000 доллар ва тўлов аллақачон ўттиз йил олдин тўланган" деб ёзилганди. Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасининг ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлган эди...

Хулоса: Биз яхшиликни тез унутиб, хатоларни эслаб қолмаяпмиз-ми?!..



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 03:29


***

Қайда бўлсанг, омон бўлсанг, бас,
Мудом шод-у хандон бўлсанг, бас.
Муҳаббатдан сўз очилганда,
Сен садоқат томон бўлсанг, бас...

Зикрилла Неъмат



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:53


***

Ҳалол одам учун энг оғир ҳақорат -- уни ноҳақликда гумон қилишдир...

Уильям Шекспир



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:33


***

Шундай инсонлар борки, улар сизни яхши кўргани эвазига сиздан бирор нарса талаб қилишмайди.

Улар сизни фақат бахтиёр кўришни истайдилар, холос.

Шундай инсонларни қадрланг!
Бундай инсонлар ҳаётингизга қайта-қайта келавермайди...

Уларни борида қадрланг, қадрдон!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:28


***

Агар маошингиз фақат ейиш-ичиш ва ухлашингизга етаётган бўлса, бу ишлаш дейилмайди. Қадимда буни "қуллик" аташган.

Мубашшир Аҳмад



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:27


***

Фидокор кишилар инсониятга қуёшдек зарур. Улар жамиятнинг энг ҳаётбахш қисмидирлар.

Антон ЧЕХОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:25


***

Яхши кўрган кишингни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий севгидир.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:22


***

Ҳар бир инсон эзгу амаллари учун рағбат олишни исташи ~ табиий. Аммо у яширин қолганида янада хайрли бўлади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Dec, 02:07


***

Ҳаммани бирдай ҳурмат қилинг. Улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганингиз учун.

Конфуций

Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Яна бир гўзал тонгни қарши олдик, алҳамдулиллаҳ !

Бугун 24-декабрь, ҳафтанинг сешанба куни.

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Dec, 16:22


***

Агар сиз ақлли бўлишни истасангиз, ақл билан сўрашни ўрганинг, диққат билан тингланг, хотиржам жавоб беринг ва бошқа айтадиган гап қолмаганда гапиришни тўхтатинг.

Лев ТОЛСТОЙ

Хайрли тун !
Тунингиз хотиржам ўтсин !
Яхши дам олинг !
Аллоҳга омонатсиз!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Dec, 16:15


***

Фалсафа ҳаётнинг табиатан маъносиз эканлигини тан олиши керак. Фақат ҳаётнинг маъносизлиги ғоясини қабул қилиш орқали сиз имкон қадар тўлиқ яшашингиз мумкин.

Албер КАМЮ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 15:46


ТУН ҲИКМАТИ:

Бир ҳакимдан сўрашибди:

"Тўплаган давлатимни ўзим билан олиб кетсам бўладими?"

"Йўқ,бўлмайди!"
Лекин ўзингдан олдин жўнатсанг бўлади.

~ Қандай қилиб ?
~ Садақа қилиб!

Хайрли тун!
Тунингиз хотиржам ўтсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 13:50


***

Дунё яхши бўлсин, дейиш билан яхшиланмайди. Сен яхши инсонга айлангин, дунё четдан яхши бўла бошлайди.


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 13:39


***

Бош эгмоқ муҳаббатдир. Бунинг энг катта далили сажда.

"Олтин ҳарфлар"дан




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 13:35


***

Баҳорий тароват таратиб ҳар ён,
Кузакда очилди бир туп атиргул.
Қировли кунлар бор, қиш эса яқин,
Афсус -ла кузатиб, ачиндим буткул.

Абдимурод Абдираззоқов



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 09:19


Олтин куз секин ва сокин ўз ўрнини кумуш қишга бўшатмоқда.


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 09:00


***

• “Илм - нима ҳақида гапиришни ўргатса,
• Маҳорат - қандай гапиришни,
• Амал - қанча гапиришни,
• Донишмандлик эса - гапириш керакми ёки йўқ, шуни ўргатади”.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 08:44


***

Ўқитувчилар, янги авлод ~ Сизнинг асарларингиздир!

Мустафо Камол ОТАТУРК



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 08:38


***

Яхши, ёмон, меҳрибон ё қаҳри қаттиқ инсон бўлмайди. Дунёда икки тоифа инсон бор: сеники ё сеники бўлмаганлар.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 05:43


ИБРАТЛИ ДУНЁ

Жигарлар ўртасида узилган ришталарни тикланг, яхши ёмон кунингизда елкама-елка туриб беришадигани ҳам айнан улар...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 05:31


***

Ота-онанг ҳақ бўлганини англаган ёшга етганингда, аллақачон сени хато қиляптилар деб ўйлаётган ўғлинг ёнингда бўлади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 05:27


***

Кетган оёқлар бўлса, қайтиб келиши мумкин. Мабодо у кетган кўнгил бўлса, энди сира қайтмайди.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 02:07


ЯХШИЛИКЛАР ТАБАССУМДАН БОШЛАНАДИ

Кичкина қизалоқ тушкун кайфиятдаги нотаниш одамга чиройли табассум қилди. Табассум нотаниш одамнинг кайфиятини кўтарди. Кейин негадир яқин орада унга ёрдам қўлини чўзган дўстига раҳмат айтмаганини эслади. Нотаниш одам дўстига ажойиб бир смс мактуб ёзиб унинг қўл телефон манзилига жўнатди...
Дўсти мактубни укиб севинганидан ресторанда овқатланганида официант кизга берадиган одатий чойчақасидан кўпроқ қилиб бериб кетади. Официант киз биринчи бор бундай чойчақа олаётганди. У кечга яқин уйига кайтар экан, топган пулларидан бир кисмини хар гал йўлнинг бир четида турадиган фақир одамнинг қалпоғига ташлаб кетди.
Икки кундан бери туз тотмаган фақир кимса қиздан миннатдор бўлиб, боши осмонга етди. Одам овкатланиб олгач, баланд бино ертўласида жойлашган кулбаси томон йўл олди. У шу қадар бахтли эдики, йўл четида совукдан қалтираётган ташландиқ кучукчани бағрига босди. Кучукча совукдан қутулганига хурсанд бўлиб яйради, иссиққина хонада эрталабгача югуриб уйнади.
Кечаси бинони тутун коплади. Қаердандир ёнғин чиқди. Тутун ҳидини сезган кучукча қаттиқ акиллай бошлади. Аввалига фақир одам, кейинроқ эса барча қўни-қўшнилар уйғонди. Ота-оналар хавфда қолган болаларини бағирларига олиб ҳимоя қилдилар ва уларни ўлимдан асраб қолдилар...
Бу яхшиликларнинг барчаси биргина табассум туфайли содир бўлган...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 02:00


КУН МАСЛАҲАТИ:

Қўлингдан келганича кечаги ўзингдан яхшироқ бўл — ҳар бир янги кун бунинг учун сенга янги имкониятлар тақдим этади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

30 Nov, 01:46


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кун муборак бўлсин !

Бугун 30-ноябрь, куз фаслининг охирги куни.

Кунингиз яхши инсонлар даврасида мазмунли ўтсин !

Янаги ва ундан кейинги кўплаб кузларга етказсин, илоҳим !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 16:35


***

Меҳр қозонганлар меҳр беришни биладиганлардир...

Хайрли тун !
Тунингиз тинч ўтсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 16:26


***

Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.

Нажмиддин КУБРО




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 14:04


ТУН ТАБАССУМИ:

~ Сени кўпхотинликда айблаб, устингдан шикоят ёзишибди.
~ Туҳмат, бўҳтон, ёлғон бу! Ким ёзибди?!
~ Хотингинг!
~ Қайси бири?!...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 12:16


ХАЁЛЛАР ДОСТОНИ

Хаёлларим бўлар минг туяга юк,
Аммо каминада йўқ битта улов.
Кечиб бормоқдаман саҳродан буюк,
Зил-замбил юкимни орқалаб, яёв.

Юрилган йўлларни хуш кўрмас хаёл,
Ундар оҳорли, оқ сўқмоқлар томон.
Хаёлга сен ҳаммол, у эса қирол,
Қирол қаролига бўйсунган қачон?!

Йўл азоби оғир, елкалар толар,
Йўлчига ер қаттиқ, олисдир осмон.
Тўкилиб хаёллар изимда қолар,
Тўкилиб бормоқда изимда имкон.

Юким енгиллашиб бормоқда гарчи,
Оғирлашиб борар оёқ чекиб дард.
Бу ҳол мантиққа зид, ақлга қарши,
Йўловчи ақлдан озмаслиги шарт.

Изимда қолган ўй, хаёллар озғин,
Уларнинг барчаси мен учун суюк.
Тўкиб бормоқдаман достон, йўл узун,
Кун узун сўқмоқ тор, саҳро кенг, буюк.

Қадамбой ШОДОНОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 11:43


***

Кичкина бўлса ҳам боғинг ва кутубхонанг бўлса ~ сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.

Цицерон



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

29 Nov, 11:38


***

Биз меъёридан ортиқ орзу қилдик ва ўлимни унутдик.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 07:46


***

Гапиришдан олдин ўйла. Ўйлашдан олдин китоб ўқи.

Френ Лебовитз



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 07:42


Олимларни ҳайратда қолдирган егуликлар:

🔶Замонавий тадқиқотларда айтилишича, баъзи мева-сабзавотлар инсон танасидаги баъзи аъзоларга ўхшаши ва айнан ўша ўхшаш бўлган мева-сабзавот ўзига ўхшаган аъзога фойда бўлиши олимларни ҳайратда қолдирган.

• Помидор + юрак.
• Кўз + сабзи.
• Қўзиқорин + қулоқ.
• Цитрус мевалар + кўкрак.
• Ловия + буйрак.
• Узумбош + ўпка.
• Анжир + мояк.
• Бачадон + нок.
• Занжабил + ошқозон.
• Сельдерей (кашничсимон ошкўк) + суяк.
• Ошқозон ости бези + ширин картошка.
• Ёнғоқ + мия



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 07:26


***

Одами эрсанг, демагил одаме,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғаме.

Алишер Навоий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 07:23


ЭҲҲ, БУ ДУНЁ ИШЛАРИ...

22 миллиард доллар -- бу Ер юзидаги барча болаларни таълим билан таъминлаш учун етарли маблағ.

22 миллиард доллар бу -- дунёда ҳар 4 кунда қурол учун сарфланаётган маблағ экан.

Интернет тармоғидаги хабарлардан.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 06:57


***

Кўнглимизга кирмасдан, ташқаридан зарба берганлар эмас, кўнглимизга кириб, ичкаридан зарба берганлар дарс бўлди бизга...
Суҳбатдошингизга эҳтиёт бўлинг...
Ҳар кимни кўнгилга яқин олаверманг...

"Кўнгил -- Аллоҳнинг уйи.
Унга кимни киргизсангиз, ўша имтиҳонингиз бўлади"
.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 04:35


***

«Красивые глаза только у того, кто смотрит на тебя с нежностью».

Коко Шанель

Сенга майин боққан инсоннинггина кўзлари чиройлидир.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 03:54


***

«Проблемы заставляют умных людей — действовать, глупых — они вгоняют в депрессию!»

Юлий Цезарь

Муаммолар ақлли кишиларни ҳаракатга ундайди, аҳмоқларни тушкунликка туширади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 03:05


***

Юзида бўёғи бор эмас, қалбида иймони бор аёл гўзал!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 03:04


ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ:

Ишонч ~ энг нозик туйғудир. Бир марта алдансангиз, ҳамиша шубҳа билан яшайсиз.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 02:57


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Nov, 02:14


***

Борлигингиз дилимга малҳам,
Сиз бор, дилдан йироқдир ғамлар.
Ҳар кун сизга йўллайман салом,
Мени яхши кўрган яхшилар!

Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кун муборак бўлсин !

Шанба куни учун режалаштирилган барча ишларингиз
бароридан келсин!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 16:54


ТУН ҲИКМАТЛАРИ:

⚡️Ўзгалардан ибратлана олган киши бахтлидир.

⚡️ Ҳақиқий  ёмонлик ёмон айбларни ўзида мужассам қилувчидир.

⚡️Кишининг  ростгўйлиги унинг нажотидир.

Хайрли тун!
Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 14:25


ИЗТИРОБ

Сенга айтолмаган дил розларимни
Оппоқ оғушига олганда қоғоз;
Изҳорим битилган  баёзларимни
Яна ўзим йиртиб ташлаганим рост.

Аммо...  Мактубларни йиртиб-ёқсам ҳам
Ҳеч нарса ўзгармас, кўнгил-да тўлмас.
Йиғлайди синдириб отилган қалам:
«Тақдир лавҳасини синдириб бўлмас».

Дард -- юракка, юрак - кўкракка сиғмас,
Кўчага чиқаман.  Қочади уйқу.
Руҳимга ҳаловат бермас бир нафас
Умримни ларзага келтирган туйғу.

Маҳаллада кезиб ёлғиз, телбавор
Қайғуларим унут бўлади бир оз.
Ногоҳ...  Кўк тоқида юрган зарнигор
Ойга кўзим тушиб қолади бехос.

Тўлин ой юзингни ёдимга солар,
Яна янгиланар дилда  изтироб,
Яна дилга андуҳ ин қуриб олар,
Аччиқ хотиралар беради азоб...

I ...Мен сени севаман, йўқса ҳар куни
Маҳаллангга бориб учрашармидим,
Маҳв этолмасдан рашк деган қайғуни
Қўшниларинг билан муштлашармидим?

Мен сени севаман, бўлмаса ҳар тонг
Сенинг йўлларингга кўз тикармидим;
Кун бўйи сўз излаб, сени кўрган он
Гапимни йўқотиб энтикармидим?

Сен менинг севинчим, сенсан қувончим,
Пинҳона ишқимни билармидинг сен?
Сен мени севасан, комил ишончим
Йўқса, тушларимга кирармидинг сен?!

II. Кошкийди, ишқимни англасанг эди,
Ошиқ юрагимни тингласанг эди;
Сезсанг эди юксак туйғуларимни,
Ҳиссиётларимдан тонгласанг эди!

Йўқ-йўқ, ҳисларимни била олмайсан,
Мен томон бир қадам жила олмайсан.
Билмаганинг яхши  муҳаббатимни
Йўқса, унга тоқат қила олмайсан.

III. Кимса йўқ дунёда ташвишдан холи,
«Тирикчилик» дея югурдим, елдим;
Ерда бўлар экан йигитнинг моли
Сарҳадлардан ўтдим, ёт юртга келдим.

Соғинчли ҳар куним - бир янги қисса,
Сезгиларни яна қоғозга айтдим;
Фасллар алмашди, йиллар... алқисса,
Уч сана деганда ватанга қайтдим.

IV. Отам юзларига тушибди ажин,
Онам сочларида кўпайибди оқ,
Ҳовлим ҳам қандайдир чиройсиз, ҳазин,
Ошна-оғайним ҳам сал бошқачароқ.

Ўз уйимда уч кун юрдим меҳмондай,
Осмондан тушгандай тутиб ўзимни,
Соғинч туйғулари ўт олиб жонда
Кўргим келар эди суйган қизимни.

Ярим тун. Мук тушиб,  оппоқ қоғозга
Кўнгил розларимни очиб ташлайман --
Сир айтаётгандай дилкаш - ҳамрозга
Ўз-ўзимга сўзлаб нома бошлайман:

"Салом сарвинозим, салом севгилим,
Салом, хаёлимни  ўғирлаган қиз,
Салом, гулшан аро танлаган гулим,
Аҳволингиз нечук, саломатмисиз?

Пинҳона тутолмай уриниб минг бор
Дилимни куйдирган муҳаббатимни;
Лекин юзингизга айтолмай ошкор
Сизга ёзмоқдаман ушбу хатимни.

Кўнгилда борини яширмоқ - хато,
Рости, сиз - сулувга бойланди дилим.
"Ноумид - шайтон" деб айтарлар ҳатто,
Хайр учрашгунча, хайр севгилим!"

V ...Чор-атрофни нурли измига олиб
Борлиқни  истило  этганда  офтоб;
Мактубимни қалбим қатига солиб
Маҳаллангизга йўл оламан шитоб.

...Ҳеч қанча қолмади ҳовлингиз томон,
Қадамим унмайди, юрак тўлғонар.
Бир дўстим қаршимдан чиқар ногаҳон,
Унинг қароқлари шодликдан ёнар.

Ошнам билан салом-аликни қилиб
Жилмайганча ундан аҳвол сўрайман.
Сўйлайди. Гапини оғзидан илиб
Қўшниси ҳақида савол сўрайман.

Сўзимдан жўрам бош кўтарар илкис,
Ажабланиб қарар юзимга кейин:
-Наҳотки билмасанг?  Ахир... ўша қиз
Икки-уч ой аввал бўлди-ку келин?!

Наздимда чириллаб айланар олам,
Назаримда қулаб тушгудек осмон,
Ҳолим тасвирлашга ожиздир қалам,
Оғайним юзимга боқади ҳайрон.

Нимадир бош узра чарх урар қасдда,
Нимадир бағримни ўртайди тилиб;
Ортимга қайтаман бир сўз айтмасдан
Хайр -- маъзурни-да насия қилиб.

Хонамга кираман. Яна дил ларзон,
Нетай, бегонадир энди маҳбубим;
Энди орзуларим - ушалмас армон,
Ўкинч-ла  ёзилар сўнгги мактубим:

«Кечиринг азизам, кечиролсангиз,
Гарчи мен ўзимни кечиролмадим;
Сиздан умидимни уздиму  ҳаргиз,
Муҳаббат ўтини    ўчиролмадим. 

Ҳайҳот, сизга бир бор кўнглимни ёриб,
Ҳатто бир дона гул тута  олмадим,
Изҳор этолмадим кўнглимни бориб,
Лек кўнгил узиб ҳам кета олмадим.

Кечиринг маликам,  безовта қилиб
Кирган бўлсам агар тушларингизга,
Аралашган  бўлсам   мабодо  билиб
Ё билмасдан шахсий  ишларингизга.

Кечиринг азизам, кечиринг мени,
Сизни ёлғон сўзлаб алқаганим йўқ;
Бироқ, виждоним тинч. Унутманг шуни --
Севаман, деб асло алдаганим йўқ»!

ШАМШИР




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 10:56


***

Тасодифий учрашувлар мавжуд эмас! Бу ~ ёки синов, ёки жазо, ёки тақдирнинг совғаси...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 10:45


СЕНМИДИНГ...
(Шеърий композиция)

Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
Ортимда қийқириб қолган ёшликни,
Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
Тўра* айтган ўшал эгма қошликни.

Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
Қўлларим ҳеч қачон тутмас ҳилолни,
Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
Дилимда жавобсиз минг бир саволни.

Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
Танимайин, ҳатто, дўстми ё ғаним,
Соғинмоқ нимадир – соғинаман гоҳ
...Бир кўришга муштоқ, эй, кўрмаганим.

Балки минг йил, ундан ҳам ортиқ
Бу дунёни бадар кезаман.
Шундоқ қадар менга ҳам тортиқ –
Қиёматга қадар кезаман.

Баъзан йўлларимиз туташиб,
Онда-сонда бўлармиз йўлдош.
...Қўлингни бер, кетмай адашиб,
Ахир сенга қондошман, қондош.

Топгунимча минг йил кутганман,
Қўнишинг чун кўзимга, сабо..?
Қачон сендан қолиб кетганман,
Не армондан руҳим шалаббо..?

Ҳазин наво елпийсан дилга,
Қоя қалбимдан ҳадик садо -
...Қолиб кетсам яна минг йилга,
Ҳижрон мени қиладир адо.

Қўлларингдан тутдим...
Ахийри тутдим,
Тоқату сабримнинг нақ поёнида.
Минг йилча изладим, минг йилча кутдим
Ва топдим ...ёнимда – шундоқ ёнимда.

Ҳиноли кафтингда юлдузлар ғужғон,
Манглайинг тоқида ярқирар офтоб.
...Сенмидинг, орзумга юлдузлар сочган,
Сенмидинг, шеъримга сепган оташ-тоб?

Сенмидинг, фалакда ойдек юксалиб,
Кафтингга муносиб кўрган бошимни;
Ўзимдан ўзимни ажратиб олиб,
Заминда қолдирган ғариб лошимни?..

Сенмидинг...

*Тўра Сулаймон шеъри назарда тутилмоқда

Лутфилло Саййид



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 09:40


***

Ҳаёт кафтингдаги сувга ўхшайди, сен тутишга ҳаракат қилаверасан, у эса оқиб кетаверади...

Жалолиддин Румий




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 09:39


***

Агар оғриқни ҳис қилсанг, демак, тириксан!
Агар бошқанинг оғриғини ҳис қилсанг, демак, инсонсан!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 09:37


***

Бефарқлик ~ чорасизлик, нафрат ва фарёднинг қалбни ўртовчи овозсиз ҳайқириғидир.

Франц КАФКА



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 08:01


***

Инсонлар гуллар орасида тиконларнинг етиштириб қўйилганига шикоят қилиш ўрнига, тиконлар орасида гулларнинг етиштириб қўйилганига шукр қилмоқлари лозимдир.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Nov, 08:00


***

Фарзандларимизга болалигидан бошлаб фикрларни эмас, фикрлашни ўргатишимиз лозим. Шундагина келажак учун даҳолар етиштирган бўламиз.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 16:11


***

Чин муҳаббатда  якун  йўқ.
Ҳар қанча уринманг, якунлай  олмайсиз...

Шуҳрат  ОРИФ


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 16:00


***

Бир кун қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўоилар марҳум.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 13:15


***

Энг яхши бир сирни берайин сизга,
Даставвал қаранглар ўз ойнангизга.

Иоганн Гёте


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 13:09


***

Ташвишлар унутилади, оғриқлар кетади. Яралар битади, умр ўтади. Инсонлар ўзгаради, туйғулар йўқолади. Қарашлар ўзгаради, ҳаёллар алмашади. Нимадир йўқолади, нимадир топилади. Вақт ўтади, кимдир унутилади...
Нима бўлса ҳам, ҳаёт давом этади... 😊

Оқшомингиз гўзал лаҳзаларга бой бўлсин !


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 10:23


***

Қоронғу жойдаман....
На нур, на чироқ.
Йўқ бирор сухбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй воҳ,
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гуноҳларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз...
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 10:21


***

Ҳаётимдаги ўзгариш нуқтаси онам менга оинаи жаҳонни кўришни ман қилиб, китоб ўқишга мажбурлаган кундан бошланган...

Бен КАРСОН



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 10:21


***

Французларда бир ажойиб жумла бор...
"Te amo hasta el final "~ "Мен сени охиригача севаман".



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 10:20


***

Қонун йўқ ишқ деган қонундан бўлак,
Қисмат! Бас, сўрмагил қонимдан бўлак.
Рақиб борин тикди жонидан бошқа,
Менинг ҳеч нарсам йўқ жонимдан бўлак.

Мирзо КЕНЖАБЕК




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 02:11


СОАТ

Ота ўлим олдин ўғлини чорлаб, унга соат тутқазди.
– Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалладаги соатсозга бориб, сотишингни айт ва унинг жавобини менга келтир, – деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
– Бунинг эски экан, беш доллар бераман,- деган жавобни олиб келди.
– Энди уни ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, – деди ота.
У ердан ўғил дўкондорнинг “беш минг доллар бераман” деган жавоби билан қайтди. Ота ўғлига бу гал:
– Энди буни давлат музейига олиб бориб, нархини сўра, – деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
– Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг, шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, – деди.
Шунда ота:
– Болам, ёдда тут, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Сени нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 01:46


***

Дўстлик – бу ўзаро фидокорликни талаб қилади. Баъзи одамлар дўстларига «изоҳли луғат» муомаласини қиладилар — уни кутубхонанинг энг чекка токчасига қўйиб, ишлари тушгандагина уни эслаб қоладилар.

Икром ШАРИФ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 01:42


***

Ўзингга ҳам ҳавасинг келиб турсин, чунки сенга кўпчиликнинг ҳаваси келади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 01:38


КУН МАСЛАҲАТИ:

Ўз кўнглингизни кўтаришнинг энг яхши йўли, кимнингдир кўнглини кўтаришдир.

Марк ТВЕН



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Nov, 01:34


***

Биз ҳар биримиз бир қанотли фаришталармиз ва бизлар фақатгина бир-биримизни қучоқлаб уча олишимиз мумкин...

Шамс Табризий

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Янги кун муборак бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 13:57


ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 13:43


ОҚШОМ ТАРОНАСИ

🎼 🎤 Имрон
🎼 🎤 Милена Мадмусаева


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 13:30


***

Қалбда бўлиш ҳар қандай висолдан гўзал ва афзалдир.

Шуҳрат ОРИФ




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 13:14


***

Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш, бу ~ ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.

Девид БРЭЙ



@qMarvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 11:26


***

Сен кетдинг,у ёнга,
мен кетдим ,бу ён,
Ўртада қолди-ку,
соғинч ўкиниб,
Юрак томаётир,
томчидай ҳар ён,
Муҳаббат кўрпаси
кетди сўкилиб...

Юрак оғриқлари
зумда ёйилиб,
Вужудга югирар
совуқ елвизак,
Соғинч тутунидан
кетар бўғилиб,
Сени баҳор топиб,
йўқотдим кузак...

Сен кетдинг, мен
кетдим, кетмас муҳаббат,
Дилларни ўт ила
ёқаверади,
Ахир муҳаббатсиз
бўларми ҳаёт,
Мангу суякларда
қолаверди.

Гулнора ЮСУФ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 07:49


***

БУЛУТЛАРНИНГ ОҒИРЛИГИ...

Булутларнинг оғирлиги жуда ҳайратланарли миқдорларгача бориб етади. Мисол учун, чақмоқли булутлар номи билан маълум бўлган ёмғирли булутлар 300.000 тоннагача сувни ўз таркибига олиши мумкин.

300.000 тонна сув массасининг юқорида, осмонда тура олишининг ўзи чиндан ҳам ажабланарли ҳолдир.

Эътиборимизни Қуръон оятларидаги булутларнинг оғирлигига нисбатан айтилган сўзларга қаратамиз:

هُوَ الَّذِي يُرِيكُمُ الْبَرْقَ خَوْفًا وَطَمَعًا وَيُنشِئُ السَّحَابَ الثِّقَالَ

«У сизларга қўрққан ва умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган зотдир».
(«Раъд» сураси, 12-оят)

Тафаккур қилинг!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 06:50


***

СЕНГА БОҚИБ ҚУВОНАР КЎНГИЛ!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 06:49


***

«Намунча ортимдан чоғландинг» деманг,
Тақдир шундай бўлса, қайга қочасиз;
«Нечун менга бунча боғландинг» деманг,
Ахир сиз биттасиз, сиз бошқачасиз!

ШАМШИР



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 03:20


***

Яхшиликни билмайдиганга ҳам яхшилик қилгин, негаки Қиёмат кунида амаллар тарозусида бу яхшиликнинг вазни яхшиликни биладиган кишига қилган яхшилигингдан оғирроқ бўлур.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 02:21


***

Мангудир қуёшнинг чиқиб ботиши,
Нисбатан авлодлар умри бир лаҳза.
Умрдан ҳар саҳар тонглар отиши,
Кимга бахт келтирар, кимгадир аза.
Билгин, фақат шодлик истаган туйғу,
Кўпинча келтирар ортидан қайғу.

Ҳамидулла Абдуллаевнинг "Бир томчи ақл" китобидан



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 02:18


***

Фарзанд учун мукофотнинг энг аълоси ~ ота танбеҳидир.

Лев ТОЛСТОЙ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 02:13


***

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғаверади. Шуни унутмагинки, ранго-ранг камалак ёмғирдан сўнг чиқади.

Жалолиддин Румий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 02:01


***

Гўзалмасман, деб ўкинма. Ҳаётингни ва қалбингни гўзаллаштир... Гўзаллик шаклда эмас, моҳиятда...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 01:09


***

Айрим манзилларга йўлдан эмас, қалбдан борилади...

Шуҳрат ОРИФ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 01:06


***

Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди.
Ҳаётдаги балансингизни сақлаб қолиш учун сиз ҳар доим ҳаракат қилишингиз ва олдинга интилишингиз керак.

Алберт Эйнштейн



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Nov, 00:58


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кунга уйғотган Аллоҳга шукур !

Бугун 20-ноябрь, ҳафтанинг чоршанба куни.

Кунингиз хайрли, барокатли ва албатта, мазмунли ўтсин !

Гўзал ниятларингиз савобли амалларга айлансин!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 15:09


ТУН ҲИКМАТЛАРИ::

⚡️Ўзгалардан ибратлана олган киши бахтлидир.

⚡️ Ҳақиқий ёмонлик ёмон айбларни ўзида мужассам қилувчидир.

⚡️Кишининг ростгўйлиги унинг нажотидир.

"Унваанул байан" китобидан


Хайрли тун !
Тунингиз тинч ва хотиржам ўтсин !
Яхши дам олинг !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 13:06


***

Яхши китобларни ўқиш ~ дунёнинг энг доно кишиларининг суҳбатида бўлиш демак.

Рене ДЕСКАРТЕС


Оқшомингиз гўзал суҳбатлар-ла мазмунли бўлсин!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 11:09


ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз. Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништиришни одат қилиб олган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўлдириб илхомлантирган, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Унда эришган ютуқларига асос нима эди?!

Унинг ҳаётига таъсир қилган нарса унга билдирилган ИШОНЧ эди.

Кимдандир ёрдам кутиб ўтириш ярамайди... Атрофда руҳлантирувчи мўъжизалар ҳам кўп, уларни кўра билинг...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 11:01


***

Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қурмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин.

Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 06:13


КУТИШ

Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгиси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кўзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига
жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан.
Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
- Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз? Уйланганмисиз, - сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
- Билмайман...
- Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
- Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бўлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни менга айтмасанг ҳам майли дедим.
- Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
- Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ёздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рўмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бўлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай ўтиб кетаман..."

Йигитнинг гаплари боягина хандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик
билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди.
Беш... Уч...

Бир пайт йўловчилар бирдан ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ маҳбус йигит эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб қолди: йўлдаги барча дарахтлар шохига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди.
Рўмолчалар шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 03:52


МАДРАСА МУДИРИ

Бир куни масжидга имом домла ҳузурига бордим. Домла бир иш билан чиқиб кетган эканлар . Ўтириб кута бошладим. Масжид олдидаги кафтдеккина жойга чой колдиғи тўкилган экан, хунук кўриниб тургани учун бекор ўтирмай деб супургини олиб ишга тушдим. Чой колдиғи баҳона, хийла жойни бир пасда тозаладим. Чиқиндини челакка солаётган эдим, домла келиб қолдилар.
- Ҳорманг, ҳорманг!!! - дедилар жилмайганича . Кейин кўзларини бир нуқтага тикиб жим бўлиб қолдилар. Ишни якунлаб, уст-бошимни қоқиб домла билан сўрашдим.
- Сизни бу ҳолатда кўриб бир воқеа ёдимга тушиб кетди - деди домла менга ўтиришга жой кўрсатиб, чой узатар экан.

” 70 -чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса ҳужрасида турар эдим. Бир кечаси ҳожат учун ташқарига чиқдим. Ҳожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши ҳожатхонани тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди.
Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шоҳид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида ҳуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Ҳалиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!!
Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик.
- Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб.
- Савоби - чи ?...
- Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?...
- Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими?
Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак, бош чайқаб:
- Савоби тугал бўлсин - дедилар ...

Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади.
Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди...
Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди .
Бир олис юртдан келиб таҳсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...

МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТ САБОҒИНИ БЕРОЛГАН ЭДИ...

Рустам Зоиров



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 02:18


ИБРАТЛИ ДУНЁ

Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр) ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач, турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртоғим (эрим) , - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

19 Nov, 02:17


ТОНГ ТАБАССУМИ:

Ўқитувчи:
-- Вали, кундалигингни ота-онангга кўрсатдингми?
Ўқувчи:
--Йўқ, устоз!
Ўқитувчи:
-- Нега?
Ўқувчи:
-- Ота-онамнинг саломатлиги мен учун жуда муҳим!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 04:04


***

Муҳаббат ~ ўзи қилган кўп яхшиликларни кам санаб, дўсти қилган оз яхшиликларини кўп санамоқдир.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 02:02


КУЗНИ БЕЛГИЛАМАС

Кузни белгиламас биттагина қуш,
Қайғурманг бир дона япроқ сарғайса.
Ҳали боғингизда куртак отар ниш,
Ернинг ҳовуридек чайқалар майса.

Тасодиф деб билинг ранжитган бўлсам,
Пайқамасдан янги кўйлагингизни.
Эҳтимол хаёлга чўмганман бир дам,
Соғиниб баҳорий бўйларингизни.

Эсингизда борми?
Ҳеч ким йўқ эди,
Ҳеч нарса йўқ эди севгидан бўлак.
Қорнимиз муҳаббат билан тўқ эди,
Севгимиз – бошпана, севгимиз – кўйлак.

Тўпидан эртароқ учар тентакқуш,
Эртароқ сарғаяр энг заиф япроқ.
Фожиа эмасдир ёлғиз хўрсиниш,
Ишқ шаъмин ўчирмас биттагина оҳ.

Аммо эслайсизми?
Қўқон шамоли
Сочингизни ҳамроҳ айлаган пайти
Юзингизни икки кафтимга олиб,
Илк бор исмингизни бошқача айтдим.

Эслолмайсиз.
Майли, куюнманг зинҳор,
Жовдираб осмонга, боғларга боқманг.
Ёдимда, ўшанда бошланган баҳор
Битта сўз, битта қуш, битта япроқдан.

Иқбол МИРЗО



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 02:00


***

Ҳаёт сени эҳтимол ўз олдига ўтказар,
Ундан яхши муаллим топмаслигинг муқаррар.

Абдушукур Балхий.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 01:43


ЭНТОНИ БЁРДЖЕС

Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон касаллигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксад адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи ўша мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди. Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 50-60-70 ёш ҳам кеч эмас.

Олим ЎСАРОВ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 01:42


ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ:

Умр йўлларимизда қайрилишлар бўлиши тақдиримиздан. Муҳими, гўзал ва эсда қоларли чиройли хотираларга бой, мазмунли ўтсин.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

26 Oct, 01:31


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Яратганнинг марҳамати билан ҳадя этилган яна бир кун муборак бўлсин !

Бу кун 26-октябрь, ҳафтанинг шанба куни.

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 16:28


***

Сизни сиздан ҳеч нарса кутмасдан севувчи инсонларни қадрланг. Ҳаёт уларни сизга такрор ва такрор юбормайди...

Тунингиз хайрли бўлсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 16:11


***

...Дийдор кўришайлик –
Тушларимга кир.
Қўнғироқ қилиб тур,
Телефонхат ёз.
Токи мен тирикман –
Яшагин, ахир!
Мен ўлиб кетсам ҳам,
Яша...
Илтимос...

Усмон АЗИМ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 15:57


***

ОНАМДАН БОШҚАСИ ОДДИЙ ОДАМЛАР...

Оналарингиз ёнида ўтган оқшомингиз муборак бўлсин, бахтлилар.


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 14:26


БАХТ

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда уларга бир донишманд маслаҳат қилибди: агар бир бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Хулоса: Эй инсон, билгинки, бахт матоҳда эмас. Одам ўзини бир муддат бўлса-да бахтли ҳис қилиши учун бой бўлиши шарт эмас, балки борига шукр қилиши кифоя.

Акбаршоҳ Расулов 




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 14:13


***

Руҳ –
Дилзар олами
Заррама-зарра
Йўқотди
Қадим гул овозларини.
Тошга юққан висол,
Майсага ўхшаш
Нуровоз тебратди
Дил созларини.
Мен эса бир ошиқ
Ай, дилафгор қалб,
Ғам билан ювилган
Сархуш субҳнинг
Орзу шамолига тутиб
Кўксимни –
Йиғладим,
Йиғилар руҳимда унди. 
Гуллади кўзимда
Бир гўдак овоз,
Хаста юрагимга
шамоллар инди:
“Севдингми?”
Билмай очдим тунда
Азал эшигин
Минг йиллик ҳасратни
уйғотдим нолиб.
Мендан безиб кетди
кечаги ҳислар,
Орзу тўрвасини елкага олиб.
Кўзимга тўкилди,
Бир ўсмир садо,
Қўлларимдан ушлаб
силтади осмон:
“Севдингми?”
Топиб айтолмадим
Гўзал исмингни,
Узиб ололмадим ердан бир нигоҳ.
Ёмғир тилларини тушунди кўзим,
Улғайиб, қариди
Бу ўжар гуноҳ:
“Севдингми?...

Ҳабиб Абдуназар




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 11:06


***

Менинг ҳаётимни муҳокама қилгунча, менинг оёқ кийимларимни кий. Мен юрган кўчалардан, йўллардан сўқмоқлардан юр. Мен тотган ғамларни, аламларни татиб кўр. Сўнгра ўрнингдан тур. Юришни бошла. Мен каби... Шулардан сўнг мени муҳокама қилишни бошла!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 10:53


***

25-октябрь ~Ўзбекистон республикасида Ички ишлар ходимлари куни.
Шу муносабат билан каналимиз аъзолари орасидаги ички ишлар ходимларини табриклаб, масъулиятли ишларида муваффақият тилаймиз !

"Марварид фикрлар" канали маъмурияти



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 10:40


МАКТУБДАН САТРЛАР

Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?"
"Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Хаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган, билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар.

Зулфия Маҳмуд




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 10:31


***

Улар кўпроқ кўрганларини бажаришади, эшитганларини эмас.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 09:36


***

Вафоли инсон -- зиёнингизни кўрса, ҳам яхшилигингизни унутмайди.

Нонкўр инсон -- зиёнингизни кўрса, бутун яхшилигингизни унутади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 08:37


РЕТРО ТАРОНА
София Ротару:

ЛЕДЯНЫЕ ДОЖДИ
МУЗ ЁМҒИРЛАРИ
МУЗЛИ ЁМҒИРЛАР



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 08:33


***

Эй, инсон! Фикр қилсанг, бу олам бир ҳибсхона. Муродинг нажот топмоқ, руҳий ҳаловат ва ҳуррият бўлса, ҳаддидан ўтувчи, имкондан ташқари бўлган орзу-ҳавасларга, нафс қутқуларига алданма. Иймон йўли икки дунё саодати ва озодлигига етказувчи кучли асбобдир.

Жалолиддин Румий




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 08:07


***

Менинг ёнимдадек омондадурсан,
Яманда ҳам мен-ла замондадурсан.
Ёнимда бўлсанг ҳам мен-ла бўлмасанг,
Мендан олисдасан - Ямандадурсан.

Абусаййид Абулхайр
(967-1049)
Форс тилидан Шерзод Комил Халил таржимаси



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

25 Oct, 08:03


ХУШБЎЙ ГУЛЛИ БОҒ

Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
–Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнг лингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
– Бор албатта,– жавоб берибди онахон,– менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган. Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади...




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 09:59


***

Икки дуойим бор:
1.Ҳеч кимнинг яраси бўлмай.
2.Яраси бўлганга малҳам бўлай.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 09:55


***

«Новые друзья представляют собой новую вселенную, которую начинаешь изучать в день их появления».

Пауло Коэльо

Кўрганинг заҳоти ўрганадиган янги дўстларнинг ўзи бир олам.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 09:42


***

Бутун олам сенга қарши бўлса ҳам, Аллоҳ истаса, албатта, эришасан.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 07:53


***

Одамлар биз ҳақимизда қанчалар кам ўйлашларини билганимизда эди, уларнинг нима деб ўйлашларига ортиқ аҳамият бермай қўйган бўлардик.

ГЁТЕ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 03:33


***

Гўзал ниятлар гўзал амаллар сари етаклайди.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 03:30


ФАРЗ ВА ҚАРЗ

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир:
— фарз сени жаннатга етакласа;
— қарз эса фарзандларингдан ўзингга қайтади!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 02:17


"ОРЗУ"

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли хаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростдан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!

Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»

Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»

Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 02:16


***

Ҳар бир киши касб-корини мукаммал билмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-атвор, фазилатларга эга бшлмоғи лозим.

Абу Наср Фаробий



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

24 Oct, 02:06


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга шукур !

Бугун 24-октябрь, ҳафтанинг пайшанба куни.

Кунингиз хайрли, барокатли ва албатта, мазмунли ўтсин !




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 16:29


***

Тортишиб қолган пайтимиз унга: "марҳамат қилиб қалбимни қайтариб бер", деб ёздим.
У эса: "Келишмай қолган бўлсак-да, қалбинг меники.
Биз ҳадяни қайтиб бермаймиз.
Сен эса тақдирнинг руҳимга берган ҳадясисан", деб жавоб берди.

Хайрли тун!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!



@Marvarid

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 16:20


***

Сенга кулиб қараганларнинг ҳаммаси ҳам дўст бўлавермайди. Баъзиларнинг адовати кулгиси остида яширин бўлади.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 16:20


***

Биз фарзандларимиз учун келажакни тайёрлай билмаслигимиз мумкин, лекин биз уларни келажакка тайёрлашимиз шарт.

Виссарион Белинский



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 16:19


ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

• Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
• Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин "Бу шунчаки дунё" деб табассум қиладиган одам топилади.
• Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
• Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
• Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўплигидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
• Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишдир. Ундан қаноатланиш шарт эмас.
• Солиҳлардан бири: "Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади", деди.
• Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 16:12


***

Ернинг тагида тинч ётиш учун,
Ернинг устида тўғри юриш керак...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 10:21


***

Ёт дил саси алёрми, фарёд,
Торин чертмоққа бўлма мойил. Кўнгил мулкин айламоқ барбод, Жаллодликка мансуб тамойил.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 09:57


***

Севги хиёнатгача, дўстлик Қиёматгача.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 09:54


***

Бир рассом чиройли расм чизди ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмнинг тепасига шу ёзувларни битди: “Ким бу расмда бирор камчиликни кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!”
Рассом кечқурун келиб кўрса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчи эканлигини айтди.
- Йўқ, - деди устози унга. - Сен яхшиси иборани ўзгартир: “Ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин”, деб ёзиб қўй.
Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам расмга ҳеч ким яқинлашмади.
- Кўрдингми, - деб жилмайди устоз. - Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган - ислоҳ этадиганлар кам.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 03:17


РУҲИЙ ТАРБИЯ

Бразилиялик Гейб Адамс ҳақида ҳикоя

Ҳар инсон дунёга келар экан, ҳаётини онасининг меҳри ва кўмаги ёрдамида бошлайди. Гейбда эса аксинча, онаси унинг қўл оёқсиз туғилишини билиб, у туғилмасиданоқ ундан воз кечди.
Уни -- туғма ногирон чақалоқни қарамоғига олган америкалик Ром ва Жанель Адамслар қўл оёқсиз болани ўзи мустақил яшашга қодир инсон қилиб вояга етказишди. Ҳозирги кунда Гейб Адамс ҳамма соғ тенгдошлари қатори ўз хожатини ўзи мустақл бажаради, ўзи овқат ейди, ўзи кийинади, ўзи чўмилади ва ҳоказо.. У хатто тенгдошлари билан турли хил тўгаракларга хам қатнашади.
"Бизнинг ютуғимиз -- ғамхўрлик ва раҳм-шафқат ҳиссимизни жиловлаб, ўғлимизни мустақил интилишга ундай олганимизда" - дейди отаси Рой Адамс.

Керагидан ортиқ ғамхўрлик оқибатида ўзига ишончи сўниб ногирон ётган инсонлар қанча?!

Ҳаёт бу кураш демакдир, курашиш учун эса РУҲИЙ ДАЛДА керак, жисмоний кўмак эмас.



@Marvaridfikrlarҳ

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 02:33


***

Одам бахтли бўлиши лозим. Агар бахтинг тугаётган бўлса, яхшилаб разм сол, демак, қаердадир хато қилибсан.

Лев Толстой



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 02:32


КУН МАСЛАҲАТИ:

Сен ҳаракатни бошла, йўллар ўз-ўзидан очилаверади...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

23 Oct, 02:16


***

Баъзан чойга таъмни шакар эмас, ҳамроҳ бўлганлар беради.

Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кун муборак бўлсин !

Бугун 23-октябрь, ҳафтанинг чоршанба куни.

Кунингиз мазмунли ўтсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 16:35


***

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз ва Аллоҳга шукрона айтасиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказзсин.

Хайрли тун !
Тунингиз осуда ўтсин !




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 14:45


***

Бизнинг инқирозимизга энг биринчи сабаб иттифоқсизлигимиз бўлди.

Алихонтўра Соғуний



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 14:41


***

Бандалар қаршисида сизнинг кимлигингизнинг зиғирча ҳам аҳамияти йўқдир! Кимлигингиз Аллоҳ қаршисида муҳимроқдир.
Шундай экан, ҳеч қачон ОДАМИЙЛИКни йўқотманг!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 14:33


***

«Омадсизлик -- бу ишни қайтадан бошлаш дегани, лекин бу сафар сиз янада ақллироқсиз».

Генри Форд



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 01:29


***

Тақдир гўшасига қўйдингми қадам,
Ғуссасиз, ташвишсиз яша, эй Одам!
Сен қанча куйинма бекам бўлмоққа,
Берилгани бўлар, ортиқсиз, бекам!

Фозилбек Абдуллоҳ



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 00:54


***

Борлиқни борича қабул қилиш баъзида инсонга ҳаловат бағишлайди.

Нега бу бунақа?
Нега ундай экан?
Нега шундай бўлди? каби саволлар билан ўзингизни қийнаманг.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 00:42


***

Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номағруб хулқ-атвордан пок бўлади, гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан, ёмонликлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.




@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

22 Oct, 00:28


Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !

Янги кун муборак бўлсин !

Бугун 22-октябрь, ҳафтанинг сешанба куни.

Кунингиз хайрли, барокатли ва албатта, мазмунли ўтсин !

Кун давомида режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келсин !



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 15:42


***

Қалбингиздаги гўзал гапларни яқинларингиздан қизғанманг.

Унутманг, ғурур бор жойда шодлик бўлмайди.

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!
Яхши дам олинг!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 15:35


***

Буни бир лаҳзалик ҳаёт дейдилар:
Бири ўтмишига қараса, бошқаси келажагига қараб ҳайратланмоқда...



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 00:38


БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ:

Қон суюлтириш учун табиий маҳсулотлар

• Зайтун ва зиғир ёғи.
• Олма сиркаси.
• Саримсоқ ва пиёз(саримсоқнинг мунтазам истеъмоли қон қуйилиш эҳтимолини камайтиради).
• Лимон.
• Лавлаги.
• Какао, аччиқ шоколад .
• Балиқ ва балиқ ёғи.
• Помидор, томат шарбати.
• Малина резаворлар, қулупнай, гилос, смородина.
• Занжабил.‌

Яқинларингизга ҳам улашинг.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 00:35


КУН МАСЛАҲАТИ:

Биттагина яхши ўй-фикр кунингизни тамоман яхши тарафга ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан, куннинг қайси томонга ўзгариши ўзингизга боғлиқ.



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 00:27


КУН ҲИКМАТИ:

Инсонлардан энг яхши нарсаларни олишни истасанг, ўзингда бор энг яхши нарсангни уларга беришни ўрган.

Абу Али ибн Сино



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

21 Oct, 00:17


Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Янги кун муборак бўлсин!

Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни 

1989 йил 21 октябр куни "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинди, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланди.

Юқоридаги видеода Анвар Мирзонинг мавзуга оид ажойиб шеъри ва ижрони тинглашингиз мумкин.

Барчамизга Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!



@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Oct, 16:28


***

Иймон қалбни асрайди, қалб эса уни мустаҳкамлайди.

Жалолиддин Румий


Хайрли тун !
Тунингиз тинч ва осуда ўтсин ! Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!


@Marvaridfikrlar

МАРВАРИД ФИКРЛАР

20 Oct, 15:57


قربت سفينة العمر من ساحل القبر، وما لك في المركب بضاعة تربح!

Умр кемаси қабр соҳилига яқинлашди. Кемангда эса сенга даромад берадиган ҳеч нарса йўқ!.

ابن الجوزي رحمه الله 🪶
Жалолиддин Румий



@Marvaridfikrlar

2,005

subscribers

10,623

photos

2,106

videos