Marifatsari.uz

@marifatsariuz


Мухаммад Норинжоний масжидининг расмий телеграм канали ®️

🌐 Rasmiy web sahifamiz: marifatsari.uz

Marifatsari.uz

23 Oct, 16:57


Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

        ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

23 Oct, 14:35


Ҳадис

🌙 Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса, шайтон қочиб кетади ва йиғлаб: ҳолимга вой бўлсин, Одам боласи саждага буюрилди ва у сажда қилиб жаннатга кирди. Мен ҳам саждага буюрилдим, аммо сажда қилмадим, менга эса дўзах, дейди”.
Имом Муслим ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

23 Oct, 10:30


САВДО-СОТИҚДА РОСТ СЎЗЛАШ

Тижорат, аслида дунё иши бўлиб кўрингани билан, ҳалол ризқ топиш ва бола-чақаси ҳаққини адо этиш ниятида қилинса, савдо давомида ношаръий ишлардан тийилса бу иш ҳам ибодатга айланади. Тўғри сўз ва омонатдор тижоратчилар ҳақида кўплаб ҳадисларда мақтовлар келган.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй, омонатдор савдогар қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти)

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

23 Oct, 10:30


Илм

Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари

Аллома Довуд Тоий раҳимаҳуллоҳ шу қадар вақтларининг қадрига етардиларки ҳатто нон бўлакларини ивитиб қўярдилар ва: "Ивитилган нон бўлаги билан ивитилмагани орасида эллик оят ўқиш фарқи бор", деб айтардилар.

Шогирдлардан бири айтади: "Устозим ҳатто бемор бўлсалар ҳам бошларининг тепасига китоб қўйиб олардилар. Соғлиқлари бироз яхшиланиши билан уни олиб ўқирдилар. Агар соғлиқлари кўтармаса, китобни яна қайтариб жойига қўярдилар".

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

23 Oct, 08:57


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Marifatsari.uz

23 Oct, 07:04


Кун_ҳикмати

Агар тўғри йўлни билмасанг, эски (нафс) нинг истагига қарши харакат қилавер. Чунки тўғри йўл унга қарама- қарши йўлдир.

Жалоладдин Румий қуддиса сирруҳу

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

23 Oct, 02:48


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

☆•~~~°♡Marifatsari.uz♡°~~~•☆

Дўстларингизга ҳам улашинг

         https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

22 Oct, 17:55


хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин! 🤲🤲🤲

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

22 Oct, 07:09


Сийрат

Муҳаммад алайҳиссаломга
ато этилган комил ақл

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳиллик ва гумроҳлик ботқоғига ботган инсонларга пайғамбар қилиб юборилдилар хамда қисқа фурсат ичида уларни бутун дунё ўрнак оладиган даражадаги ақл-фаросатли, салоҳиятли, маданиятли инсонлар қилиб тарбияладилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни Аллоҳ таоло ўргатган таълимотлар ва нозил қилган ваҳийлар ёрдамида бажарганлар.

"Икки олам сарвари" китобидан

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsar

Marifatsari.uz

22 Oct, 02:43


ЖАХАННАМ ВА ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛАНИШ ДУОСИ

Аллоҳумма Робба Жибрийла ва Мийкаийла ва
Робба Исрофийла ва аъузу бика мин ҳаррин нари ва мин азобил қобри.

Маъноси:
«Ё Аллоҳ! Эй Жаброилнинг Рабби, Микоилнинг
Рабби ва Исрофилнинг Рабби! Жаҳаннам оташидан,
ҳароратидан, қабр азобидан Сенга сиғинаман».
ㅤㅤㅤㅤ
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsar

Marifatsari.uz

22 Oct, 02:42


ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?
қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsar

Marifatsari.uz

22 Oct, 02:41


​​зикр_ва_дуо

Ким эрталаб ёки кечқурун «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» ни айтса...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsar

Marifatsari.uz

22 Oct, 02:09


🕋🌺Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!"деган ку?!"📿

(Зумар сураси,53-оят).

    🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!☁️

Муродбахш янги тонгдан бошлаб  муродингиз ҳосил бўлишини Яратган Эгамдан сўраб қоламиз!

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

21 Oct, 14:58


Taqdirdan qocholmaysan. Qochdim degan yering ham - Taqdir..)

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsar

Marifatsari.uz

21 Oct, 14:57


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ:
“Кимки тасбеҳда давомий бўлса, унга сирлар очила бошлайди. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга яхшиликлар кетма-кет кела бошлайди. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унга ёпиқ қулфлар очилади”, деди.

“Дард ва даво”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Marifatsari.uz

21 Oct, 11:57


САВДО-СОТИҚДА РОСТ СЎЗЛАШ

Тижорат, аслида дунё иши бўлиб кўрингани билан, ҳалол ризқ топиш ва бола-чақаси ҳаққини адо этиш ниятида қилинса, савдо давомида ношаръий ишлардан тийилса бу иш ҳам ибодатга айланади. Тўғри сўз ва омонатдор тижоратчилар ҳақида кўплаб ҳадисларда мақтовлар келган.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй, омонатдор савдогар қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти)

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz

Marifatsari.uz

21 Oct, 11:57


Расулуллоҳ ﷺ ўргатган дуо

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай", дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ
"Аллоҳумма фатирос самааваати вал арзи ъаалимал ғойби ваш шаҳадати Робба кулли шайин ва малийкаҳ. Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ", деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Маъноси: "Эй Еру осмонни бор қилган, ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳим, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман"

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•

Бизни кўзатиб боринг:

https://t.me/marifatsariuz