📚 Madina Musayeva 🎧 @madnifique Channel on Telegram

📚 Madina Musayeva 🎧

@madnifique


Аудиокитоблар, шахсий фикрлар.

📺 https://www.youtube.com/c/Madnifique

🦅 https://twitter.com/bookclubuz

⚠️ Аудиокитобларни бўлишишда Мадина Мусаева суҳандонлиги ва @madnifique канали айтиб ўтилсин, монетизация тақиқланади.

🌃 Торонто

📚 Madina Musayeva 🎧 (Uzbek)

📚 Madina Musayeva 🎧 kanali - bu siz uchun ajoyib bir imkoniyat! Bu kanalda sizga audiokitoblar va shaxsiy fikrlar bilan tanishish imkoniyati beriladi. Madina Musayeva sizni o'zining suhanda bilim va tajribasini o'z kanalida ulashishga chaqiradi. Agar o'zingizga kerakli audiokitoblar va foydali fikrlar ni topishni istasangiz, @madnifique kanaliga obuna bo'ling! Kanal manzili: https://www.youtube.com/c/Madnifique. Shuningdek, boshqa yangiliklar va qiziqarli fikrlar uchun @bookclubuz Twitter hisobiga ham o'ting. Ayniqsa, audiokitoblar bilan tanishib chiqishda, Madina Musayeva tomonidan tavsiya etilgan audiokitoblar bilan tanishing va o'z fikrlaringizni birgalikda baham ko'ring. Bu imkoniyatni qayta qayta kutmay, @madnifique kanaliga obuna bo'ling va o'zingiz uchun eng muhim vaqtini o'rganishga boshlang. Bunda alohida monetizatsiya jarayoni mavjud bo'lib, balki siz ham bir necha foydali narsalar o'rganishingiz mumkin. Boshqa o'rganish joylari darhol qidirsangiz, lekin bu kanal sizga audiokitoblar va odamlarning fikrlari orqali, eng tez va samarali tajriba berishi mumkin. Sizni @madnifique kanaliga xush kelib qarorlar! 🌃 Toronto

📚 Madina Musayeva 🎧

13 Jan, 14:57


📚 "Январдан кўпроқ китоб ўқийман" деган ниятда "Уста ва Маргарита" романини тинглаётган бўлсангиз, табриклайман: бугун 10- ва 11-бобларни тугатсангиз, 13 кун ичида катта бир китобнинг учдан бир қисмини тинглаб улгурган бўласиз!

Ўн биринчи боб сўнгида, энг кутилмаган макон – шоир Бездомнийни олиб келишган жиннихона балконида, ой шуъласи остида биз кутган, романнинг энг муҳим қаҳрамонларидан бири кириб келади...

Жонли эфирда қайта учрашгунча! 

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

13 Jan, 13:51


Live stream finished (44 minutes)

📚 Madina Musayeva 🎧

13 Jan, 13:07


Live stream started

📚 Madina Musayeva 🎧

13 Jan, 13:00


Live stream scheduled for

📚 Madina Musayeva 🎧

09 Jan, 15:54


​​Бугун “Уста ва Маргарита” нинг еттинчи ва саккизинчи бобларини ўқидик. Еттинчи бобда асар учун аҳамиятга молик макон – Садовая кўчасидаги №50 квартира ҳақида сўзланади. “Бехосият квартира” дея номланувчи ушбу квартиранинг аҳамиятга молик ери шундаки, у романда сеҳрли ва реал ҳаётни боғловчи кўприк, замонавий тилда айтганда “портал” бўлиб хизмат қилади. Дейлик, Харри Поттердаги 9¾ платформа ҳам мана шундай портал. Ундан ташқари, Булгаков квартирани совет жамияти ва даври айрим зиёлиларининг салбий томонларини фош этувчи ва жазоловчи макон сифатида ҳам кўрсатади. Уни тасвирлашда роман давомида Булгаков мистик ва готик элементлардан фойдаланади.

Квартиранинг прототипи сифатида ёзувчи ўзи 1921-1924 йилларда истиқомат қилган Москванинг Садовая кўчасидаги ўнинчи уйнинг №50 коммунал квартирасини олган ва айнан шу коммунал квартирадаги унинг қўшниси биз танишиб улгурган Аннушка бўлган. 

Айтганча, январ бошидан биргаликда китобни ўқиётган ёки тинглаётганлар учун: 8-бобни тугатиб, бир ҳафтача фурсатда 33 та боблик катта китобнинг деярли 25 фоизини битириб бўлдик 👏

Эртага жонли эфирда қайта учрашгунча! 

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

09 Jan, 15:53


7-8 боб

📚 Madina Musayeva 🎧

07 Jan, 10:58


Live stream finished (25 minutes)

📚 Madina Musayeva 🎧

07 Jan, 10:32


Live stream started

📚 Madina Musayeva 🎧

07 Jan, 10:30


Live stream scheduled for

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 16:07


“Аннушка мойни тўкиб бўлди”

“Уста ва Маргарита” нинг 3-4-бобларини тинглаб улгурганлар Михаил Булгаковнинг ушбу машҳур ибораси нимани англатишини тушуниб етишгандир. Тинглаб улгурмаганлар учун бобларни бўлишяпман. 

Аннушка мойни тўкиб бўлди” каби иборалар қандайдир фалсафий, чуқур тушунчаларни содда ва тушунарли тарзда етказиб бериши сабабли халқ оғзига тушади ҳамда шу вақтнинг ўзида қатор маъноларни ўз ичига олади. Дейлик, “12 стул” ва “Олтин бузоқ” асарлари муаллифлари Ильф ва Петровда “Авом учун оғу неча пулдан?”, шоир Уолт Уитменда “О, капитан, менинг капитаним”, Жорж Оруэллда “Катта оға сени кузатмоқда”, Шекспирда “Тирик қолмоқ ё ўлмоқ, шудир масала!”, мифологияда “Пандора қутиси очилди” ва бошқалар. 

“Аннушка мойни тўкиб бўлди” нинг маънолари: 1) Бир қилинган ҳаракат энди тўхтатиб ёки ортга қайтариб бўлмас воқеалар занжирини бошлаб бергани; 2) Тақдирдан қочиб бўлмаслиги; 3) Бахтсиз ҳодисаларнинг муқаддимаси. 

Булгаковнинг бошқа асарларида ҳам Аннушка исми бу маънода учраб туради. Нега айнан Аннушка десангиз, айтишларича, Булгаковнинг Аннушка исмли жанжалкаш қўшниси бўлган ва ҳаттоки баъзан Булгаков ухлаётган пайтда идишларни даҳлизда зиналарга уриб ўтиб, уйғотиб ҳам юборган. Шунинг учун, қўшниларингизни безовта қилаётганингизда, аввал орасида Булгаков каби исмингизни тарихга абадий муҳрлаб кетадиган ёзувчи йўқлигига амин бўлинг )) 

Лекин, шунча бет ўқидик, Уста ва Маргарита ўзи қани, дерсиз? Жавоб, балки, Бездомнийни куч билан ақлдан озди дея жўнатишган ғайриоддий жойдадир…

Эртага жонли эфирда қайта учрашгунча! 👏

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 14:36


Ko'pchiligimizga audiokitoblari va shu kunlardagi "Usta va Margarita"ning jonli o'qilishi bilan tanish Madina Musayeva Artur Konan Doyl qalamiga mansub "Sherlok Xolms" turkumidan "Mallalar uyushmasi" hikoyasini audiolashtiribdi. Mazkur asar 6-sinfning 3-choragida o'qishga tavsiya qilingan.

Hikoya uchun o'ziga xos muqovani esa, Madina Musayevaning yozishicha, uning farzandi ishlagan. Darvoqe, adabiyot darslarida asar uchun muqova yoki illyustratsiya ishlash topshirig'i ham o'quvchilarni asarga chuqurroq kirishni chorlovchi samarali usul bo'lishi mumkin.

Umuman, 6-sinf uchun adabiyot darslari uchun tavsiya qilingan asarlar Madina Mussayeva ijrosida mana bu yerda jamlangan.

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 13:36


Live stream finished (1 hour)

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 12:36


Live stream started

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 12:30


Live stream scheduled for

📚 Madina Musayeva 🎧

06 Jan, 04:09


🎧 Премьера: Артур Конан Дойл, “Маллалар уюшмаси”

“Маллалар уюшмаси” Артур Конан Дойлнинг машҳур Шерлок Холмс ва Доктор Уотсон ҳақидаги ажойиб ҳикояларидан бири бўлиб, 1891 йилда нашр этилган 12 қисмли “Шерлок Холмс саргузаштлари” тўпламига киритилган. Қизиғи шундаки, муаллиф ушбу ҳикояни ўзининг Шерлок Холмс ҳақидаги энг яхши ҳикояларидан деб ҳисоблаган.

Ҳикоя ҳақида яна бир ғайриоддий факт: унинг пухта сюжети шу қадар таъсирли бўлганки, 1971 йилда Лондоннинг Бейкер кўчасида содир бўлган ҳақиқий жиноятга илҳом берган.

Айтганча, бу ҳикоя янги адабиёт дарсликларидан ҳам жой олган, шу сабабли уни фарзандларингиз билан бирга тинглашингиз ёки ўқишингиз мумкин. Мен анча вақтдан бери адабиёт дарсликларидан жой олган машҳур ҳикояларни аудиокитобга айлантириб келмоқдаман ва уларнинг барчасини мана шу ердаги тўпламдан топишингиз мумкин. Аъзо бўлиб, яқинларингиз билан бўлишинг!

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

20 Oct, 03:22


🎧 Премьера: Рей Бредбери, “Ракета” ҳикояси 🚀

Танаффусдан сўнг барчангизни каналимда кўришдан хурсандман! Бугун орзулар ва севган инсонларинг учун қиладиган қурбонликларинг ҳақидаги ҳикояни ўқийман.

Ëзувчи Рей Бредберининг машҳур The Illustrated Man (1951) тўпламидан жой олган “Ракета” ҳикояси қаҳрамони фазога чиқишни орзу қилади, аммо унинг иқтисодий аҳволи бунга йўл қўймайди. Фазога саёҳат учун топган пулини у ё оиласи учун сарфлаши, ёки битта одамни фазога юбориши мумкин. Шундай оғир танлов олдида қаҳрамон нима қилади: ўз орзусини танлайдими ёки… 

Шарҳларни YouTube каналида ўқиб, жавоб бераман, аъзо бўлиб таассуротларни ёзиб қолдиришингиз мумкин. Ҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.   

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

14 Oct, 18:45


🎧 Аудиокитоб премьераси: “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” (1-боб, китобдан парча)
 
“Нима учун менинг мамлакатим табиий бойликлари ва меҳнаткаш одамлари бўлишига қарамасдан дунёнинг энг камбағал мамлакатлари қаторига киради?”
 
Cogito ergo sum, яъни “Мен фикрлаяпман, демак, мен тирикман” ибораси файласуф Рене Декарт томонидан токи инсон ўзига савол берар ва борлиққа қизиқувчанлик билан қарар экан, у онгли мавжудот сифатида яшашда давом этиши маъносида айтилади. Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсонлар “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китобида мана шундай саволларнинг энг муҳимларидан бирини беришади: нега баъзи халқлар фаровон ҳаёт кечиради, баъзилари эса қашшоқликка маҳкум? Ва, “маҳкум” деган тушунча умуман тўғрими? Муаллифлар "менталитет", иқлим, билимсизлик каби қатор гипотезаларни аниқ давлатлар ва халқлар мисолида тарихий, сиёсий ва иқтисодий тарафдан таҳлил қилади. 
 
Ушбу китобни аудио форматида тинглаш истаги ҳақидаги илтимосларни инобатга олиб, Why Nations Fail бестселлерининг ўзбек тилига таржимаси масъул муҳаррири, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан биргаликда 1-бобни аудио шаклга ўгирдик. Китоб сотувда бор (илова) ва уни албатта тўлиқлигича ўқиб чиқишни маслаҳат бераман. У мураккаб муаммолар ҳақида оддий ва тушунарли тилда сўзлайди ва эффектив ечимлар таклиф этади. 
 
👉 @madnifique 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

11 Jun, 04:10


🎧 Жавлон Жовлиевнинг “Бухоро, Бухоро, Бухоро…” ҳикояси мен каби иммиграциядаги юртдошларга ўта таниш туйғулар ҳақида сўзлайди. 

Шарҳларни YouTube каналида ўқийман. Аудиоҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.   

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

04 Jun, 16:38


Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Murod Muhammad Do‘st. Darvoza yonidagi it (hikoya)

Izoh: Olapar o‘z xo‘jayinini judayam yaxshi ko‘rar edi. Kunlardan bir kuni olapar sababli xo‘jayin va uning xotini o‘rtasida tortishuv yuzaga keladi. Birozdan so‘ng xo‘jayin olaparni doimgidek sayrga olib chiqadi. Bu safar avvalgidan farqli ravishda, uning bo‘yniga chilvir solingan edi.

📖 Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/murod-muhammad-dost-darvoza-yonidagi-it

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/ALafe24LsPQ

💬 Muhokama bu yerda.

🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

21 May, 13:43


Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Odil Yoqubov. Yaxshilik (hikoya)

Izoh: Yosh Mansurning tog‘asi uylangan kunining ertasiga urushga ketadi. Mansur esa kelinoyisining azoblari, sog‘inchlari guvohi bo‘ladi. Kunlardan bir kuni unga yaxshilik qilaman deb, kelinoyisining dilini qattiq og‘ritadi...

📖 Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/odil-yoqubov-yaxshilik

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/c9DMT2zCTr0

💬 Muhokama bu yerda.

🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

16 May, 20:51


Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 21 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Gabriel Garsia Markes. Ulkan qanotli mo'ysafid (hikoya)

Izoh: Kolumbiyalik yozuvchi va Nobel mukofoti sovrindori Gabriel Garsia Markes ushbu hikoyani “bolalar uchun ertak” deya atagan bo‘lsa-da, biroq undagi chuqur ramziy ma’nolar uni kattalarga mo‘ljallanganini anglatadi. Hikoya qahramoni odamlarning farishtalar borasidagi tasavvuriga mos kelmagani uchun qabul qilinmaydi. Unga nisbatan shafqatsiz va qo‘pol munosabatda bo‘linadi.

📖 Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/gabriel-garsiya-markes-ulkan-qanotli-moysafid

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/1XDsBZlx0pY

💬 Muhokama bu yerda.

🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

11 May, 15:21


🎧 Премьера: Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Дарвоза ёнидаги ит” аудиоҳикоясини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Ҳикоя ўта таъсирчан, инсон ва ит орасидаги дўстлик ҳамда вафодорлик ва бошқа қатор мавзуларда мулоҳаза юритишингизга ёрдам беради.

Дўстларингиз билан албатта бўлишинг, комментларни YouTube да ўқийман 🙏

🤩 Яна бир ажойиб янгилик: энди мен ўқиган аудиокитобларни @mutolaaxona иловасида қулай форматда тинглашингиз мумкин. Илованинг саҳифаларида мен овозлаштирган китобларим бўйича комментлар қолдирсангиз иловага янги ҳикояларимни жойлаштиришим янада осонлашади.

👉 @madnifique

📚 Madina Musayeva 🎧

06 May, 04:25


Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 36 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Orxan Pamuk. Otamning jomadoni (Nobel ma’ruzasi)

Izoh: Zamonaviy turk yozuvchisi, bir necha mukofotlar, shu jumladan Nobel mukofoti sovrindori bo‘lgan yozuvchining ma’ruzasi.

📖 Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/orxan-pamuk-otamning-jomadoni

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/sp0oYwfP6ck

💬 Muhokama bu yerda.

🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

27 Apr, 20:29


Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 10 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik (hikoya)

Izoh: Ushbu hikoya inson umrining qanchalik tez o‘tishi, uni qanday o‘tkazish esa o‘ziga havola ekanligi ta’kidlangan. Hikoyadagi keksa kurd inson hayoti turli davrlarga bo‘linishini, o‘sha davrlarda ham inson inson bo‘lib qolishi kerakligini ta’riflab bergan.

📖 Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/ivan-bunin-yoshlik-va-keksalik

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/LwM1UCAEzDI

💬 Muhokama bu yerda.

🎙Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

19 Apr, 12:08


📖 #booksummary Ўтган йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, машҳур иқтисодчи Клаудия Голдиннинг “Карьера ва оила: аёлларнинг тенглик сари босиб ўтган юз йиллик йўли” (Career and Family: Women’s Century-Long Journey toward Equity) китобини Твиттердаги BookClub да ўқидик. Шу китобдан баъзи хулосаларимни бўлишаман:

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

18 Apr, 01:55


Китоблар ҳақида гап очилган экан, 2024 йил апрели миллий китоб бозоримиз учун янгиликларга бой бўлаётганини ҳам айтиб кетиш керак. Ўзи 2024 йил давомида миллий кутубхонамиз учта катта таржима асар билан бойиши айтилганди – биринчиси, Фрэнк Гербертнинг “Дюна”си (Асахий Букс тайёрлаган экан), иккинчиси Чак Паланикнинг “Жанг клуби (“Академнашр”), учинчиси эса Жорж Мартиннинг “Тахтлар ўйини” (“Забаржад Медиа”).

Сўнгги ўн йилликларнинг “Тахтлар ўйини” номи билан машҳур бўлган энг шов-шувли фэнтэзиси - “Муз ва олов қўшиғи” романлар туркумининг биринчи китобини таржима қилиниб, чоп этилгани – апрелнинг энг катта янгилиги бўлди, менимча. “Забаржад Медиа” китоб тақдимотини 22 апрель куни ўтказаркан, аллақачон олдиндан буюртма очилган. Ҳозирнинг ўзидан шов-шув ва бу табиий – бу воқеа, Панда ёзганидек, ўзбек китобхонини давр руҳига яқинлаштиряпти.

Яна бир муҳим янгилик – Шарль Луи де Монтескьёнинг “Қонунлар руҳи” китоби Ҳамид Содиқ томонидан таржима қилиб бўлинган ва уни “Тирилиш” нашриёти босиб, чиқаряпти. Бу китобга ҳам олдиндан буюртма очилган (бундан ташқари, “Тирилиш” бу ойда Набижон Боқийнинг “Туркистон, Туркистон” ва Нурали Қобулнинг “Сукут суиқасди ёхуд Сталиндан Саддамгача” китобларини ҳам чиқади, деб ёзишган).

Апрель бошида америкалик Уильям Сарояннинг “Даҳо” номли ҳикоялар тўплами, “Бук.уз”нинг ёзишича, “илк бор ўзбек тилида чоп этилган” эди. Эртага эса Миллий матбуот марказида Франц Кафканинг “Қалъа” романи ўзбекча таржимаси тақдимоти кутиляпти (таржимон – Вафо Файзуллоҳ, ношир – “Муҳаррир” нашриёти).

Хуллас, янгилик кўп ва бу яхши.

📚 Madina Musayeva 🎧

16 Apr, 04:15


​​🧊🔥 Китобхонлар учун ажойиб янгилик: яқин кунларда фэнтези жанрининг энг ёрқин ва сўнгги бир неча ўн йилликларнинг шов-шувли туркуми, "Тахтлар ўйини" номи билан машҳур бўлган "Муз ва олов қўшиғи" романлар туркумининг биринчи китоби ўзбек тилида дунё юзини кўрмоқда. “Zabarjad Media” нашриёти айни дамда китобга олдиндан 👉буюртмаларни қабул қилмоқда ва асарнинг барча учун очиқ тақдимоти 22-апрелда Тошкентда бўлиб ўтади. "Тахтлар ўйини" сериали менинг энг яхши кўрган сериалларимдан бирилиги сабабли китобнинг ўзбек тилида тақдим этилиши жараёнини катта қизиқиш билан кузатяпман. 

📝 Муаллиф, америкалик ёзувчи Жорж Мартин ушбу эпик фэнтези туркуми устида 1991 йилда ишлай бошлаган ва биринчи китоб 1996 йилда нашр этилган.
📝 Жорж Мартин дастлаб туркумни трилогия шаклида яратишни режалаштирган, аммо ҳикоя кенгайгани сари мураккаб сюжетлар ва персонажларни тўлиқ ўрганиш учун кўпроқ китоблар керак бўлишини тушуниб етган. Эндиликда туркумда жами еттита китоб бўлиши режалаштирилган.
📝 Туркум бутун дунё бўйлаб 90 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва барча даврларнинг энг муваффақиятли фантастик серияларидан бири ҳисобланади.
📝 Асар воқеалари Вестерос ва Эссос қитъаларидаги етти қироллик ўртасидаги тахт учун курашни тасвирлайди. Унда аждарҳо каби қатор фантастик элементлар ҳам мавжуд. 
📝 “Тахтлар ўйини”нинг энг ёрқин шиорларидан бири "Valar Morghulis" бўлиб, “барча ўлиши шарт” маъносини билдиради ва бу шиор туркумнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, яъни асосий ва севимли қаҳрамонлар кўпинча шавқатсиз ва кутилмаган ўлимга учрайди.
📝 Жорж Мартин Вестерос оламини яратишда турли тарихий воқеалар ва шахслардан илҳом олган. Шулар қаторига ўрта асрларда бўлиб ўтган “Атиргуллар уруши” урушлар туркуми киради. “Атиргуллар уруши”да кўплаб зодагон оилалар ўртасида сулолавий тўқнашувлар бўлиб ўтган.
📝 Туркум дунёнинг 49 та тилига таржима қилинган.
📝 2011 йилда HBO каналида намойиш этилган “Тахтлар ўйини” бир зумда оламшумул хитга ва маданий ҳодисага айланган. Сериални яратишда Жорж Мартиннинг ўзи бевосита иштирок этган.  
📝 Сериал давом этаркан, мухлислар Мартиннинг сўнгги китобларини тугатиб қўйишини кўпроқ ташвишга туша бошладилар. Ëзувчи ҳозир 75 ёшда, туркумнинг эса бештагина қисми чоп этилган ва 2011 йилдан бери янги китоб чиқмаган. HBO даги сериалнинг охирги фасллари китобда чиқиб улгурмаган ва бу мухлисларнинг қизиқишини янада кучайтиради. Мартин сериянинг олтинчи китоби бўлган "Қиш шамоллари" нашр этилишини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳозирча нашр этиладиган аниқ сана эълон қилинмаган.

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

14 Apr, 16:55


Торонто шаҳрининг ўзида 100 та кутубхона бор. Бу йили Торонто жамоат кутубхонаси (Toronto Public Library, TPL) 140 йиллигини нишонламоқда. Бироқ, аслида кутубхоналар икки асрдан кўпроқ вақт давомида шаҳарнинг бир қисми бўлиб келган. Турли талафот ва ўзгаришларни бошидан кечирган кутубхона тизими бугунгача қандай сақланиб қолган? Канадаликлар бугунги кунда бепул кутубхоналардан фойдаланишида торонтолик фаоллар ва жамоатчилик роли қандай бўлган? Шу ҳақида батафсил: 🧵⤵️

👉 @madnifique

https://telegra.ph/Toronto-kutubhonalar-tizimi-140-yoshda-04-14

📚 Madina Musayeva 🎧

23 Mar, 20:20


🎧 Одил Ёқубовнинг “Яхшилик” аудиоҳикоясини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман. Дўстларингиз билан албатта бўлишинг 🙏

👉 @madnifique

📚 Madina Musayeva 🎧

25 Feb, 19:28


Буюк япон ёзувчиси Осаму Дазайнинг жуда чиройли ва ўта таъсирчан ҳикоясини ўқидим. Сизга албатта ёқади.

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

22 Feb, 13:34


📚15 миллиондан кўп нусхада сотилган ва 50 дан ортиқ тилларга таржима қилинган “Атом одатлар” бестселлери муаллиф Жеймс Клирдан китоб мутолааси одатини шакллантиришга доир 33 та фойдали маслаҳат:

1) Кунни 20 саҳифа ўқиш билан бошланг.

2) Мен одатда уйғониб бир стакан сув ичаман, сўнгра эса ҳаётда ўзим миннатдор бўлган 3 та нарсани ёзаман ва 20 бет китоб ўқийман.

3) 20 саҳифа аслида кўп эмас ва бундай ҳажм қўрқинчли туюлмайди. Аксарият одамлар 20 саҳифани 30 дақиқа ичида ўқиб тугатади. Сиз ҳам буни эрталаб тургач биринчи навбатда қилсангиз, кун давомидаги шошилинч юмушлар китоб ўқишга тўсқинлик қилмайди.

4) Ҳар куни ўқиш учун аниқ бир вақтни танланг. Буни эрталаб қилишингизни маслаҳат бераман, лекин энг муҳими ҳар куни битта вақтда ўқишдир.

5) Саҳифалар сони бўйича мўлжални белгилаб олинг. Дейлик, мен каби 20 саҳифа ўқишни мақсад қилишингиз ёки ўзингизга бошқа рақам белгилашингиз мумкин. Мўлжалланган бетлар сони сизга кўп эмасдек бўлиб туюлишига ишонч ҳосил қилинг, яъни у ўзингизга йўқ дея олмайдиган даражада осон бўлиб кўринсин, шу билан бирга, муваффақиятга эришаётганингизни ҳис қилишингиз учун етарлича муҳим бўлсин... (Давоми ⤵️)

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

08 Feb, 04:19


15 та топ антиутопик асар
Антиутопия севган жанрларимдан бири бўлиб, ўзимга ёққан 15 та асар ҳақида ёзмоқчиман. Бу жанрдаги деярли барча кўзга кўринган асарларни ўқиб чиққанман ва тред кўп йиллик мутолаа маҳсули. Албатта, тред шахсий дидга асосланиб ёзилган. Постни бошқалар билан бўлишишингиз кейинги тредлар учун энг катта мотивация!

Адабиётда антиутопия жанри ўтган аср бошларида шиддат билан ривожланаётган технологиялар ва геосиёсий зиддиятлар фонида пайдо бўлган. У жамият қўрқувлари ва тасаввуридаги тушкунликни чуқур ўрганади ҳамда инсониятнинг импульслари ва чекланмаган ҳокимият оқибатлари қандай оқибатга олиб келишини тасаввур этади.

Рўйҳатдаги асарларнинг баъзилари антиутопия, баъзилари эса илмий-фантастика, апокалиптик, пост-апокалиптик жанрлари сифатида ҳам тавсифланади:

👉 @madnifique 👈

📚 Madina Musayeva 🎧

23 Jan, 14:30


🎧🎙️Премьера: "Эртага қиёмат", Рей Бредбери 

"Мен ҳеч қачон шаҳар ҳаётини ва касбимни яхши кўрмаганман, умуман, сиз учалангиздан бошқа ҳеч нарсани севмаганман. Мен ҳеч нарсага ачинмайман..."

Илмий фантастика жанрининг ёрқин вакили, америкалик ёзувчи Рей Бредбери ўзининг бой тасаввури, услуби ва чуқур мавзуларни ўрганиши билан ўқувчиларни узоқ вақтдан буён мафтун қилиб келади. Унинг "Фаренгейт бўйича 451", "Марс хроникалари" каби қатор асарлари адабиёт ва маданиятда ўчмас из қолдирган.

"Эртага қиёмат" ҳикояси (Last Night of the World) илк бора 1951 йилда "Esquire" журналида чоп этилган. Ҳикоя оддий кўринишда – унда эр ва хотин ўртасидаги суҳбат акс этади, уларнинг суҳбати эса ушбу тун дунёдаги охирги кеча бўлиши ҳақида. Ушбу ҳикоянинг ажралиб турадиган жиҳати унинг нозиклиги ва чуқурлигидадир. У ўқувчини муқаррарликни қабул қилиш ва умрни маъноли ўтказиш ҳақида мушоҳада этишга чорлайди. 

Шарҳларни YouTube каналида ўқийман. Ҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.   

👉@madnifique👈

📚 Madina Musayeva 🎧

14 Jan, 18:54


Премьера: Абдулҳамид Чўлпон, “Қор қўйнида лола”

@xushnudbek каналида #KechkiMutolaa лойиҳасининг янги фаслини бошладик, лойиҳа доирасида қисқа, ўқиш ва тинглаш осон ҳикоялардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бугунги тақдим этилган ҳикояни долзарблиги учун аудиога айлантирдим. Тинглаб, фикрларингиз, шунингдек яна қандай асарларни тинглашни исташингиз ҳақидаги таклифларни YouTube каналимда қолдиришингиз мумкин. Ëқимли мутолаа!

👉@madnifique

📚 Madina Musayeva 🎧

14 Jan, 05:55


14. “Martin Iden”, Jek London

“Martin Iden” yosh dengizchining yozuvchi bo‘lishga bo‘lgan intilishi orzusidagi bosib o‘tgan yo‘li haqidagi hikoyadir. Jek Londonning yarim-avtobiografik romani Amerika orzusi, muhabbat, muvaffaqiyat uchun kurash, moddiyatchilik va jamiyat me’yorlari mavzulariga chuqur nazar tashlaydi.

15. "Grin Geybllik Anna" L.M. Montgomeri tomonidan yozilgan, Kanadaning eng mashhur klassik asaridir. Asar kichkina qishloqda yashovchi katta yoshli va yolg‘iz fermer aka-singil uyiga o‘g‘il bola o‘rniga yetim Annani yuborishlari bilan boshlanadi. Roman quvnoq tarzda jiddiy mavzularni o‘rtaga tashlaydi va o‘quvchini Anna taqdiri endi qanday bo‘lishini kuzatishga bir zumda qiziqtirib qo‘yadi.

16. Italiyaning mashhur adibi Janni Rodarining “Jelsomino yolg‘onchilar mamlakatida” qissasi fantaziya va satiraning aralashmasi vositasida rostgo‘ylik va samimiylikning ahamiyatini ko‘rsatadi. Rodari yolg‘on bilan to‘la dunyoda haqiqat kuchiga urg‘u beradi v jamiyatni siyosatdagi yolg‘onchilikka qarshi jasoratli bo‘lishga undaydi.

17. Harper Lining “Mazaxchini o‘ldirish" bestselleri kahramonlari 1930-yillarda AQSH dagi irqchilikka to‘la janubdagi kichik shaharchada yashovchi adolatli advokat va uning farzandlari bo‘lib, roman adolat, axloq va inson tabiati haqida. U yosh qizcha Skautning nigohi orqali inson adolalatsizlik qurboni bo‘lganlarning himoyasiga doim shay bo‘lishi kerakligi g‘oyasini ilgari suradi.

18. S.S. Lyuisning “Narniya qissalari: Arslon, jodugar va kiyimlar shkafi" fantastik romani o‘zining sehrli muhiti bilan tasavvurni jalb qiladi. Bolalar eski uydagi kiyimlar shkafi orqali sehrli Narniya dunyosiga kirishadi va sharafli arslon Aslan bilan uchrashishadi. Roman barcha yoshdagi o‘quvchilarga chuqur falsafiy va ma’naviy tushunchalarni taqdim etadi.

19. “Sherlok Xolms" seriyasi, Artur Konan Doyl

Detektiv Sherlok Xolms hamda uning do‘sti va yordamchisi Doktor Uotson birgalikda murakkab jinoyatlarni yechishda kuzatuvchanlik va deduktiv fikrlash qobiliyatidan foydalanishadi. Hikoyalar o‘quvchilarni jinoyatni yechishdan tashqari, inson tabiati va jamiyat me’yorlari haqida chuqur fikr yuritishga undaydi.

20. Nega despotik hukumatlar kitoblardan qo‘rqadi? "Farengeyt bo‘yicha 451 daraja" romanida mashhur fantast Rey Bredberi kitoblar taqiqlangan kelajak jamiyati qanday bo‘lishi haqida o‘y suradi, insonlar syenzura va ko‘ngilochar yengil shoular og‘ushida yashasa qanday falokatlar kelib chiqishi haqida ogohlantiradi. Bitta ham kitob bo‘lmagan, barcha kitoblar va kutubxonalarga o‘t qo‘yiluvchi jamiyatni tasavvur eting?

Ro'yxatdagi qaysi kitoblarni o'qigansiz?

@kitob_ombori