LIDERLAR @liderlar1 Channel on Telegram

LIDERLAR

@liderlar1


Барча лидерлар учун. Фикрларингизни шу ерга жўнатинг @Liderfeedback_bot

LIDERLAR (Uzbek)

Yagona yulduz yilda emas, biribor liderlikda! "LIDERLAR" kanalimiz sizga barcha yangi liderlik tushunchalarini o'rgatadi va o'z fikrlaringizni o'zaro almashish imkoniyatini beradi. Bu kanal barcha liderlar uchun mo'ljallangan va sizni o'z so'zingiz bilan ovoz berishga chaqiradi. Kanalda dunyodagi eng yuqori liderlik tamoyillari haqida ma'lumotlar, so'nggi yangiliklar va tajribalar, asosiy liderlik tushunchalari va ko'nikmalar mavjud. Siz ham jamiyatda yuksak maqom yaratish muddatida qo'llaniladigan yaxshi lider bo'lishni xohlaysizmi? Keyin "LIDERLAR" kanalida izlagan matnlar bilan o'z fikrlaringizni o'zgartiring va yangi yuksakliklarga erishishga o'z hissangizni qo'shing. Sizni "LIDERLAR" kanaliga taklif etamiz - barcha liderlar uchun!

LIDERLAR

02 Dec, 13:40


1) Одамларни ўзингизга хаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Масофа сақланг ва ҳурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..

3) Сизни керак билган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сизни керак билмаган инсонларнинг ортидан қувламанг..

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз  билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

LIDERLAR

02 Dec, 13:21


Kibr

LIDERLAR

02 Dec, 04:15


O‘g‘lim, bu dunyoda ko‘p narsa sotiladi. Har bir narsaning o‘z narxi bor, biroq olingan chuqur bilimning narxi bebaho bo‘lib, u sotilmaydi. Uni hech kim tortib ololmaydi ham. U bir umr senga hamroh bo‘lib, senga obro‘, baxt-saodat, hurmat-u ehtirom, shon-shuhrat, toj-u taxt, barcha kerakli narsalarni sabr-qanoat bilan olib kelaveradi. Umring oxirigacha senga sadoqat-la xizmat qiladi.

“Otam o‘gitlari”dan.

LIDERLAR

30 Nov, 04:53


​​​​Ҳаёт бебаҳо ва у қайта берилмайди!

Инсон тугамайдиган ҳаёт ташвишлари билан бир умр курашади. Гўёки, бир кун келадию хамма ташвишлари тугаб ўзи ҳоҳлагандек яшайман деб ўйлайди. Аммо ўша кун келмаслиги хам мумкин. Келган тақдирда хам ўша кунларнингда ўзига яраша ташвиши бўлади...

Шунинг учун, яшашни бугундан бошлаш керак. Ширин ҳаётингизни ўзингиз учун бебаҳо деб билинг ва бир дақиқасини хам зоя кетказманг!

LIDERLAR

29 Nov, 08:22


📽🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🇺🇿 "Xorijda bir kunim" 2-son.

🔣 "El-yurt umidi" jamg‘armasi ko'rsatuvning ikkinchi sonini namoyish etadi.

🔣 Ko‘rsatuvning qahramoni "El-yurt umidi" jamg‘armasi stipendiati, AQSHning Minnesota universiteti talabasi Nigina Muzaffarova bo‘ldi.

🔣 Ushbu ko‘rsatuvda Jamg‘arma stipendiatlarining hayot tarzi, o‘qish jarayonlari, orzu-istaklari, kutubxonalar faoliyati, stipendiatlar tahsil olayotgan rivojlangan davlatlardagi yutuqlar va kamchiliklar hamda xorijdagi tajribalar haqida bilib olishingiz mumkin!

To'liq tomosha qiling

🎞Obuna bo‘lishni unutmang!

🌆 EYUF axborot xizmati

🌐 Eyuf.uz
📝Telegram📝Facebook
💻Instagram🎞 YouTube 

🌐 www.eyuf.uz

LIDERLAR

28 Nov, 03:15


​​Олтиндек қимматли фикрлар

—  Бир хил ҳаракатни такрорлайвериб, ундан ҳар хил натижа кутиш ақлсизликдир.

—  Ҳаракатсизликнинг асосий сабаби фикрламасликдир.

—  Истеъдодсиз бола йўқ, эътиборсиз ота-оналар бор, холос.

—  Китоб ўқиш фикрлашга ўргатади.

—  Атрофимизда сиздан ҳам фазилатли одамлар борлигини унутманг.

—  Раҳбарнинг обрўси унинг шахсий ибратидадир.

—  Жоҳиллик илмсизликдан, бошқаларнинг қалбини, фикрини, қадрини билмасликдан бошланади.

LIDERLAR

27 Nov, 04:47


“Yangi O‘zbekiston” gazetasining bugungi sonida Davlatimiz rahbari boshchiligida 3 kun davomida bo‘lib o‘tgan muhim siyosiy voqealar, taraqqiyotimizni yangi bosqichga olib chiqadigan tashabbus va takliflar borasidagi maqolam chop etildi.

O‘ylaymanki, axloq, qadriyatlar, tarbiya mamlakat asosi, iqtisodiyot qanoti va kelajagimiz kafolatidir.

Maqolani to‘liq bu yerda o‘qish mumkin: https://telegra.ph/IKKI-TAYANCH-USTUNIMIZ-BOR-11-27

@otabek_khasanov

LIDERLAR

27 Nov, 04:23


“Kitobga to’la uyning fayzi shu
qadarki, ularni varaqlamay turib, sen o’zingni ulardagi donolik sharbatini ichayotgandek his qilasan”.

©️ Mark Tven

LIDERLAR

25 Nov, 03:15


​​Фақат ўзинг учун меҳнат қилсанг, ўз қорни ғамида ўтлаган ҳайвонлардан бири бўласан. Инсоният равнақи учун меҳнат қил.

✍️ Абай

LIDERLAR

22 Nov, 12:44


Xabaringiz bor, 3 kun davomida muhim siyosiy voqealar bo‘lib o‘tdi.

Prezidentimiz Oliy Majlis Qonunchilik palatasi, Oliy Majlis Senatining birinchi yalpi majlisida, Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Bosh vazir lavozimiga nomzodni ko‘rib chiqish va Vazirlar Mahkamasining yaqin va uzoq istiqbolga mo‘ljallangan harakatlar dasturi muhokamasiga bag‘ishlangan majlisida ishtirok etdi.

Mazkur muhim voqeliklar tahlili yuzasidan “O‘zbekiston 24” studiyasida suhbatlashdik.


@otabek_khasanov

LIDERLAR

21 Nov, 05:05


​​Ҳар тонг, уйқидан туриб, фикрла: «Бугун менинг омадим келди, - мен уйғондим. Мен ҳаётман, менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман».
© Далай Лама

LIDERLAR

20 Nov, 03:53


ФОРДНИНГ КУТИЛМАГАН ҚАРОРИ

Бир куни «Ford Motor Company» асосчиси Генри Форд ёрдамчисини ёнига чақирибди:
– Барча директорлар билан боғланиб, кейинги ҳафтанинг бошида меҳнат таътилига чиқишини айтасиз. Улар учун Кариб денгизи бўйлаб саёҳат уюштирасиз. Сайёҳлик компаниялари билан гаплашиб, энг яхши кема, энг нуфузли меҳмонхоналардан жой буюртиринг. Ходимларимиз бунга арзийди.
– Хўп бўлади, сэр, – деди ёрдамчи итоаткорлик билан. – Фақат бир нарсага тушунмаяпман, нега ҳамма раҳбарларни бирдан жўнатмоқчисиз? Бу ишлаб чиқариш суръатига таъсир қилиши...
– Илтимос, тезда ишга киришинг, – деди Форд.
Ёрдамчи шу заҳоти ишга киришди. Саёҳат бир ой давом этди. Бу муддат ичида компания раҳбар ходимлари Мексика, Колумбия, Ямайка, Гондурас, Аруба, Никарагуа, Гаити сингари ўнлаб мамлакатларда бўлишди. Беш юлдузли меҳмонхоналарда тунаб қолишди. Бу давлатларнинг энг диққатга сазовор масканлари, қадимий обидалари билан танишишди.
Хуллас, бир ойлик саёҳат тугаб, ҳамма ўз иш жойига қайтгач, Генри Форд яна ёрдамчисини ҳузурига чорлади.
– Хўш, ходимлар саёҳатдан мамнунми? – сўради у яна ҳужжатлардан бошини кўтармай.
– Улар сиздан бениҳоя миннатдор, – деди ёрдамчи. – Саёҳат жуда зўр бўлди, дейишяпти. Ҳар бирининг...
– Мана сизга иккита буйруқ, – деди у икки варақдаги рўйхатни ёрдамчисига тутқазиб. – Ишга киришинг.
Ёрдамчи иккита буйруққа кўз ташлаб, қотиб қолди. Уларнинг бирида саёҳатга чиққан ходимлардан бир гуруҳининг маошини икки баравар ошириш, иккинчи рўйхатга киритилган ходимларни эса ишдан бўшатиш белгиланганди. Бу қанақаси бўлди? Уларнинг барчаси бирдек ишлаган, саёҳат пайтида бирортаси хатога йўл қўймаган бўлса?
– Фақат, битта нарсани тушунмаяпман, сэр...
– Мен ҳаммасини тушуниб турибман, буйруқларнинг ижросини тезлик билан таъминланг!
Бу билан Форд қўл остидаги раҳбар ходимлар ишни қандай йўлга қўйганини текширмоқчи эди.
Бошлиқ йўқ пайтда ҳам яхши иш кўрсатган бўлимларнинг раҳбарларини мукофотлаган, қолганларини ишдан бўшатган.

LIDERLAR

19 Nov, 03:24


​​​​Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир...
Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!

LIDERLAR

17 Nov, 06:59


Vatan bayrog‘i — shu xalq timsoli!

Qayerda bo‘lmaylik, bayrog‘imiz boshimiz uzra hilpirab tursin!

@otabek_khasanov

LIDERLAR

16 Nov, 04:48


👉Инсон ҳаёти давомида кўплаб босқичлардан ўтади. Болалик, ёшлик ва етуклик давримизда кўплаб инсонлар билан учрашиб, ажрашамиз.

👉Ҳаёт улар билан бизни маълум мақсадда тўқнаштиради. Лекин бир умр биз билан бирга қолувчи – бу ўзимиздир.

👉Ҳаракат қилингки, ўзингизга кўпроқ шодлик ва қувонч бахш этишга. Буни бошқалардан кутишнинг ҳеч кераги йўқ.

👉Сиз ўзингизни, хоҳиш-истак ва дидингизни яхши биласиз, шунинг учун ҳар бир  имкониятдан фойдаланиб, ўзингизни хурсанд қилинг.

LIDERLAR

16 Nov, 02:40


Xorazmning Ichan qal’asi Buxoroning Arki uzra mag’rur hilpiragan bayrog‘imiz Samarqandning Registoniga ulug‘vorlik bilan yetib keldi.

Bayrog‘imizda o‘tmishimiz qudrati, bugunimiz sharafi, ertamiz umidi bor!

U doim Vatan uzra baland hilpirayversin!


@otabek_khasanov

LIDERLAR

14 Nov, 03:12


​​Агар сизда қуйидаги аломатларнинг ҳаммаси кузатилса, ўзингизни лидер санашингиз мумкин...

1️⃣Янги билимларни эгаллашга тайёрсиз ва эгаллай оласиз.
Ҳақиқий лидер доим ўзига етишмайдиган билимни ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлади.📌

2️⃣Сиз гапни моҳиятини тушуниш учун эшитишни биласиз.
Диққат билан тинглаганингиздан сўнг, "сизни тўғри тушунган бўлсам.. "деб суҳбатни давом эттирасиз.📌

3️⃣Сиз ҳаммага очиқсиз. Ўз кабинетингизга қамалиб олмайсиз. Фикрларингизни ходимларга очиқ баён қиласиз ва улар билан чин кўнгилдан суҳбат қурасиз. 📌

4️⃣Қайта алоқа учун сиз имконият берасиз. Албатта ҳеч бир инсон идеал эмас. Лекин яна алоқа қилишга имкон қолдирмаган инсон ўсмайди ва ривожланмайди.📌

5️⃣Ҳақиқий лидер ҳар қандай вазиятда ўзини табиий тутади ва ўзи маълум бир “мукаммал инсон” ниқобини ўйлаб топмайди. 📌

6️⃣Ўзингиз ва атрофдагиларга инсоний муносабатда бўласиз. Ўз хатоларингизни тан оласиз ва уни қандай тўғирлашни биласиз.

LIDERLAR

13 Nov, 03:40


​​“Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради. “
©Абдул Калам

“Бизнинг энг катта камчилигимиз таслим бўлишдир. Муваффақиятга эришишнинг энг аниқ усули - ҳар доим яна бир бор уриниб кўриш.“
©Томас Эдисон

“Одат занжирлари жуда енгил, уларни синдириш жуда оғир“.
©Уоррен Баффет

LIDERLAR

12 Nov, 03:19


​​Олманинг дарахтидан ерга узилиб тушганини миллионлаб кишилар кўришган, лекин фақат Ньютонгина ўзидан ўзи сўраган - «Нима учун?»

✍️Бернард Б.

LIDERLAR

11 Nov, 04:36


​​КУН ҲИКМАТИ

Қуёш бўлолмаслигинг аниқ, ҳеч қурса фонус бўл!
Милтиллаб бўлса ҳам, тутаб бўлса ҳам, ён!
Қандай ёнганинг муҳим эмас.
Сени эслашганда "У ёнар эди" дейишсин...

Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.

LIDERLAR

10 Nov, 15:44


Aziz kanalimiz kuzatuvchilari, ajoyib yangilik!

“Liderlar” kitobini endi “Mutolaa”(
https://mutolaa.com/uz) platformasi orqali online o‘qishingiz mumkin. Tez orada audio varianti ham joylashtiriladi.

Kitobxon millatni tarbiyalash yo’lida loyiha ishiga omad va muvaffaqiyatlar tilayman!



@otabek_khasanov

LIDERLAR

09 Nov, 16:37


Bugun Liderlar kanali tashkil topgan kun!!! Bundan 6 yil avval shu kuni kanalni yuritishni boshlaganman! Ko’pchilik shunda ishonmagandi. Barchaga raxmat biz bilan birga bo’lganiga!!! Tez kunda katta yangiliklar bo’ladi!!!

LIDERLAR

08 Nov, 03:43


Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати:

1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди;

2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади;

3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади;

4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади;

5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади;

6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади;

7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади;

8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади;

9. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади;

10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади;

11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади;

12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради;

13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар;

14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар;

15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди;

16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир;

17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади;

18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар;

19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди;

20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

LIDERLAR

07 Nov, 03:34


​​Қаттиқ меҳнат эвазига энг катта мукофот – инсон уни эвазига нима олишида эмас, балки уни қилгандан сўнг кимга айланишидадир...

©Жон Раскин

LIDERLAR

06 Nov, 06:54


​​Мен инсон табиатни қадрлай билиши, ундан завқ, баҳра олиши кераклигини биламан. Шуни ҳам тушуниб етиш керакки, инсон – табиатнинг бир парчаси, табиат унга яшаш учун берилган макон, яшаганда ҳам фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаши керак.
©Ч.Айтматов

Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?
©Абдулла ҚАҲҲОР

LIDERLAR

05 Nov, 15:29


Муассаса раҳбарининг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини ҳаммадан кўпроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддоҳларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мактовни ҳазм қилишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни рағбатлантиришни унутганида;
- Нафақага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қўя олмаганида.

LIDERLAR

05 Nov, 04:53


​​"Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилингки, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз...
Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳеч қачон ранжитолмайди!

© Марк Аврелий

LIDERLAR

04 Nov, 05:02


​​Муваффақият -бир саёхатдир, мақсад эмас.
Бахтлилик кетаётган йўлнинг устидадир, йўлнинг охирида эмас.
Йўлнинг охирида бўлса эди, унга борилганда йўл тугаган ва вақт ўтган бўлар эди.

Бахтли бўлишнинг вақти бугундир, эртага эмас.

Ҳазрати Мавлоно Румий

LIDERLAR

01 Nov, 07:00


Мана бўлар экан-ку?

Икки-уч нафар йигит "Пиёдачи" деган лойиҳа тузишиб, кечаси шаҳарнинг турли жойларида айрим бефаросат одамлар томонидан ташланган ахлат уюмларини тозалашиб, бу ишларини ижтимоий тармоқларда жойлашмоқда. Отасига раҳмат. Агар ёшларимиз ўзларини танитмоқчи бўлишса, мана, марҳамат, мана шундай лойиҳаларни яратиб тарқатишсин ва танилишсин.

Ижтимоий тармоқларда турли ахлоқсиз, тарбиясиз, алмойи-жалмойи қилиқлар, бачкана ва уятсиз гаплар, бир-бирини камситиш, ҳақорат ва фаҳш ишлар тарғиботлари орқали ўзини танитишга уринаётган "блогер", "тик-токер" ва "вайнер" ва хоказо "гер"лар тафаккур қилишсин!

Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.

@Tafakkur3

LIDERLAR

01 Nov, 03:17


➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

Ўткир Ҳошимов

LIDERLAR

31 Oct, 11:48


#10fakt

10 fakt alloma-yu daholarimiz haqida ma’lumot berishda davom etadi.


Xoja Bahouddin Naqshband – islom olamining eng mashhur avliyolaridan biri, naqshbandiya tariqatining asoschisi.

Bilasizmi, Xoja Bahouddin Naqshbandning asl ismi Muhammaddir.

Yoshligida otasi bilan birga kimxobga naqsh solish hunari bilan mashg‘ul bo‘lgani uchun Naqshband taxallusi bilan mashhur bo‘lgan.

Aziz yoshlar, sun’iy intellekt yordamida yaratilayotgan mazkur loyiha orqali siz yana kimlar haqida ma’lumot olishni xohlar edingiz?

Mahmud Zamaxshariy, Alisher Navoiy, Mirzo Ulug’bek , Najmiddin Kubro , Muhammad al-Xorazmiy , Husayn Boyqaro, Ibn Sino, Abu Rayhon Beruniy, Al-Farg‘oniy

@otabek_khasanov

LIDERLAR

30 Oct, 04:26


#iqtibos📚

Ovozingni emas, so'zlaringni ko'tar. Gul o'stiruvchi momaqaldiroq emas, balki yomg'irdir.

©️Jaloliddin Rumiy

LIDERLAR

30 Oct, 02:55


​​Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак, бу- аллақачон эллик фоиз муваффақиятдир.
Д. Карнеги

Ўрганмоқчи бўлсангиз ҳаракат қилинг, энди кеч деманг. Ҳеч қачон кеч бўлмайди, аксинча бу сизга берилган имкон бўлади.

Билмасангиз сўрашга уялманг!
Бунга бир дақиқа кетиши мумкин, аммо билмаслик бир умр хижолатли бўлади.

LIDERLAR

29 Oct, 03:12


Ўрганишдан тўхтаган инсон қарийди.

Фарқи йўқ йигирмадами ёки саксонда... Ўрганишда давом этаётган ҳар қандай инсон эса, ёшлигини сақлаб қолади.

Ҳаётда энг асосийси - онг ёшлигини сақлаб қолиш.

Генри Форд

LIDERLAR

26 Oct, 04:51


​​Кунни қандай ўтказсангиз, ҳаётингизни ҳам шундай ўтказасиз. Ҳали олдингизда сизни кутиб турган кунларга нисбатан бугунги кун унчалик аҳамиятга эга эмас, деб ўйлашдан осони йўқ.

Ҳолбуки, буюк ҳаёт - гўзал марварид шодаси каби бир ипга терилган, буюк, ажойиб тарзда яшалган кунларнинг бирин-кетин келишидир. Ҳар бир кун алоҳида аҳамиятга эга, ҳар бир кун якуний натижага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўтмиш ўтиб кетди, келажак - ҳали номаълум, демак, моҳиятан қаралганда, сизнинг тасарруфингизда фақат бугунги кун бор. Бугундан ақл билан фойдаланиб қолинг.

@liderlar1

LIDERLAR

24 Oct, 06:58


Shu masalada sizning fikringiz qanday? Balki bizda ham buni ko’rib chiqishimiz lozimdir, qonun darajasida?

LIDERLAR

24 Oct, 06:57


Norvegiyada 15 yoshdan kichik bolalarga ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish taqiqlanmoqda

Mamlakat bosh vaziri bolalarni “algoritm kuchi”dan himoya qilish kerakligini ta’kidlagan.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/25362

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube | X

LIDERLAR

23 Oct, 03:42


​​ЭНГ АХАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА

🔘Сен учун энг муҳим вақт – сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.

🔘Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.

🔘Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси хам шудир.

Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.

LIDERLAR

22 Oct, 11:20


Otam o'gitlari qayerda qaysi lavozimda ishlashimdan qa'tiy nazar doim menga to'g'ri yo'l ko'rsatadi.

LIDERLAR

22 Oct, 04:03


​​Фикрларингизни кузатинг;
Улар сўзларга айланади.

Сўзларингизга аҳамият беринг;
Улар ҳаракатларга айланади.

Ҳаракатларингизни кузатинг;
Улар одатларга айланади.

Одатларингизни кузатинг;
Улар характерга айланади.

Характерингизга аҳамият беринг;
У ҳаётингизга айланади.

LIDERLAR

19 Oct, 03:26


​​Abu Ali  Ibn Sino hikmatli so'zlari

-Aql tarozusida tortib ko‘rilmagan har qanday bilim asossizdir. Shu bois mantiq ilmini o‘rganmoq juda muhim.

-Hakimning uch quroli bor: so‘z, giyoh va tig‘.

-Yolg‘izlik halokatga olib keladi. Zero, inson o‘ziga kerakli narsalarni faqat jamiyat yordamida qo‘lga kiritishi mumkin.

-Chala bilim egasi bo‘lishdan ko‘ra, bilimsizlik afzalroqdir.

LIDERLAR

17 Oct, 03:09


​​Bir kun keladi. Erta tongda uyg'onasiz.
Tarixga- ortga qaraysizda, bajarolmagan ishlaringizni eslab, chuqur xo'rsinasiz.
"Endi u damlar ortga qaytmaydi", deb ham qo'yasiz. Kelajakdan turib ortga qaraganda o'sha kunning nomi BUGUN deb ataladi.

• Bugun boshlang !
• Bugun urinib ko'ring!
• Bugun qadam tashlang!

Ertaga kech bo'lishi mumkin.

© Paulo Koelo
@liderlar1

LIDERLAR

15 Oct, 03:19


​​“Ғолиб ҳеч қачон таслим бўлмайдиган хаёлпараст.“
©Нилсон Мандела

“Ишонч - бу ҳаётнинг ёпиштирувчиси. Бу самарали мулоқотнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Бу барча муносабатларни ушлаб турадиган асосдир.“
©Стивен Р. Кове

«Ҳаётдаги энг муваффақиятли одамлар - бу савол берадиганлар. Улар доимо ўрганишади. Улар доимо ўсиб борадилар. Улар доимо юксаладилар.»
©Роберт Киёсаки

LIDERLAR

14 Oct, 03:33


​​Энг муҳими, муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва буни ҳозир қилиш керакдир...
Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин одамлар уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошлашингиз керак!

LIDERLAR

13 Oct, 08:59


Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

✍️ Жалолиддин Румий

LIDERLAR

12 Oct, 03:17


Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкина фарзандим уч кундан буён:
– Дада, торт олиб келинг, – деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишда йўлимдан отам чиқди.
– Ишинг тугадими? – сўради дадам салом аликдан сўнг.
– Ҳа, дада.
– Қўлингдаги нима?
– Неварангизни торт егиси келибди, шунга…
– Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
– Бобом келяптилар, – деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
– Дадам? Нега келаётган эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
– Бу нима, дада?
– Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам сени хурсанд қилгим келди…
Мен йиғладим… Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эҳтимол дадам ҳам шундай қилгандир…

LIDERLAR

11 Oct, 02:57


​​​​“Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради. “
©Абдул Калам

“Бизнинг энг катта камчилигимиз таслим бўлишдир. Муваффақиятга эришишнинг энг аниқ усули - ҳар доим яна бир бор уриниб кўриш.“
©Томас Эдисон

“Одат занжирлари жуда енгил, уларни синдириш жуда оғир“.
©Уоррен Баффет

LIDERLAR

10 Oct, 12:00


Уч йил олдин ўқимаганимга афсусландим (2020 йили чоп этилган экан)!

Ушбу китобни меҳнат таътилига чиқиб, Ўзбекистонга борганимда, қадирдонимиз Аҳад ака Акбаров қўлимга ушлатди, "Бўш вақтингизда албатта ўқиб чиқинг" - деди!

Хуллас, бир гап билан айтганда, китоб чин юракдан ижод қилинганлиги, айниқса Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлодни шахсий ривожлантириш борасида қўйилган катта қадамлардан бири деб ҳисобладим.

Изланувчи бўлишга эргаштирадиган "Гарсияга мактуб", ватан учун содиқ бўлган "Элчи", баҳонага ўрин йўқлигини билдирувчи "Тиришқоқ Юн Су", фарзандини қашшоқликдан олиб чиқувчи "Ҳинд Ракеш", фарзанд тарбиясидаги омилларни жамлаган "Фарзандимга мактуб", бошқарувнинг самарали усулини белгилаб берувчи "Раҳбар ва Лидер", китоб ўқиш фойдасини оддий сўзлар билан тушунтириб берган "Китоб ўқиш" ёки "Мия кинотеатр)", Айви-Ли томонидан топилган режалаштиришнинг оддий сири, оддий мих орқали бой берилган урушни ёритиб берган "Бир дона мих" каби ҳикояларини мароқ билан ўқидим ва ҳар бир ўқиган ҳикояларим орқали қабул қилган ҳулосаларими оқ вароққа кўчирдим.

Шунингдек, ўзига меъросхўр қидирганлар тўғрисидаги "Эълон: Ота-она сотилади", орзусига етишган фермерни ҳикоя қилувчи "Ўзингга ишон", ёлғон ишлатган куни келиб уялиб қолишини билдирувчи "Юз доллар", бугунги муваффақиятсизлик эртанги муваффақият калити ёки инсон ўзлигини йўқотмаслик кераклигини талқин қилувчи "Миллионерга айланган қоровул" каби иборатли ҳикояларни қайта-қайта мароқ билан ўқиб чиқдим.

Барчага мазкур китобни мутолаа қилишларини тавсия этиб қоламан.

t.me/PolvonSher