Qonunchilikdagi yangiliklar @lex_uzz Channel on Telegram

Qonunchilikdagi yangiliklar

@lex_uzz


QONUNCHILIKDAGI ENG SO‘NGI YANGILIKLAR

Qonunchilikdagi yangiliklar (Uzbek)

Qonunchilikdagi yangiliklar kanali - bu sizning qonunchilikdagi eng so‘ngi yangiliklardan xabardor bo‘lishingiz uchun eng yaxshi manba. Kanalning nomi bilan, bu kanal qonunchilik sohasida eng so‘ngi yangiliklarni o‘z ichiga oladi va ularga tez fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘ling. @lex_uzz nomli foydalanuvchi tomonidan davo qilingan bu kanal orqali siz qonunchilik sohasida yangiliklardan xabardor bo‘lishingiz mumkin. Kanalda qonunchilik sohasida o‘z egasining fikrlarini tushunish, ularga murojat qilish va qonunchilikning so‘ngi rivojlanishlari haqida malumotga ega bo‘ling. Bu orqali sizning bilim va ma‘lumotlaringizni oshirish va sohasida yangi bilimlar olmoqchi bo‘lsangiz, qonunchilikdagi yangiliklar kanaliga obuna bo‘ling va eng so‘ngi maqolalardan xabardor bo‘ling. Qonunchilik sohasida o‘zingizga malakali ekan bo‘ling va o‘z fikrlaringizni boshqalarga taqdim etish imkoniyatiga ega bo‘ling. Qonunchilik sohasida yangiliklar, o‘z fikrlaringizni boshqalarga e’lon qilish va so‘ngi yangiliklardan xabardor bo‘lish imkoniyatiga ega bo‘lish uchun qonunchilikdagi yangiliklar kanaliga obuna bo‘ling!

Qonunchilikdagi yangiliklar

01 Jan, 17:53


«Амалдорлар битта узр билан қутулаётган вақтда...» – Ғайрат Дўстов қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда

Жамоатчилик ва фаоллар кимнидир қамаш билан энергетик муаммолар тугаб қолмаслигини айтиб, оддий халқ вакили қамаб қўйилишини танқидга тоқатсизлик ва адолатсизлик деб баҳоламоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Ғайрат Дўстов айни вақтда вақтинча сақлаш изоляторида эмас, у жазо ўтаётган жойидан Тошкент шаҳар ИИББга сўроққа олиб кетилган.

👉 https://kun.uz/kr/61708820

Kun.uz расмий канали

Qonunchilikdagi yangiliklar

16 Dec, 04:10


Энергетикларнинг об-ҳаво баҳонаси, электр токи дефицитининг тугаши ва МБда янги раис — ҳафта дайжести

Метан-шохобчалар яна ёпилди: вазирлик ҳайдовчиларга “газ бўлмаса, бензин қуйиш”ни маслаҳат берди. Электр энергияси дефицити тарихга айлангани айтилмоқда: республика бўйлаб яна 10 та электр станцияси ишга туширилди. Марказий банкда раҳбар алмашди: Мамаризо Нурмуродовнинг ўрнини Тимур Ишметов эгаллади. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Qonunchilikdagi yangiliklar

03 Dec, 10:43


IMKONdan mo’jizaviy 25% bonus!🎉

Artel, Avalon, Shivaki, Vesta, Royal brendining istalgan mahsulotini xarid qilib, naqd 25% bonusga ega bo’ling!

Bunday imkoniyat oldin bo’lmagan!

Aksiya 1-dekabrdan 31-dekabrgacha davom etadi!

Batafsil ma’lumot uchun: @imkonhelpbot

📞 (73)2400440

Telegram Instagram  YouTube

Qonunchilikdagi yangiliklar

01 Nov, 15:11


Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди

Kun.uz’га Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув келиб тушди. Унда туман ҳокими пахта теримида “планни” бажармаган фермерларни ҳақорат қилганини эшитиш мумкин. Дилфуза Ураловага нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

👉 https://kun.uz/kr/73985061

Kun.uz расмий канали

Qonunchilikdagi yangiliklar

27 Sep, 10:12


Қашқадарёда пахта хариди бўйича рақобат чекланмоқда

“Ҳурматли кластерлар, дислокация бўйича ҳамма бир-бирининг ҳурматини билсин. Дислокациядан ташқари бирортангиз ўзингиздан бошқа территорияга кирманглар. Ҳар бир кластер эшитиб олсин, биржага қўйиладиган пахтани 6800 сўмдан ортиғига урманг”, – дея топшириқ берган Қашқадарё вилояти ҳокимлигидаги амалдор.

Президент қарорида савдолар вилоят миқёсида ўтказилиши белгиланган. Рақобатни чекловчи бундай дислокация қонунчиликда йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/39820712

Kun.uz расмий канали

Qonunchilikdagi yangiliklar

19 Sep, 00:43


“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда

Kun.uz’га Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов эканлиги айтилган аудио ёзув келиб тушди. Унда тумандаги ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун 3 млн сўмдан пул ушлаб қолинаётганлигини эшитиш мумкин. Раҳмоновнинг ўзи буни рад қилди.

👉 https://kun.uz/kr/91598646

Kun.uz расмий канали

Qonunchilikdagi yangiliklar

11 Sep, 12:04


Online kredit👇👇 https://app.tbcbank.uz/SfqR/o7t17pp6 Yoki "TBC Do'stlar" bo'limida ushbu promokodni kiriting: 35Q3XDDY

Qonunchilikdagi yangiliklar

01 Aug, 09:23


#Ана_холос
Дунёнинг ишлари қизиқ-да. АҚШнинг Луизиана штатида электр энергиясини тежаган фуқароларни жазолаш масаласи кўриб чиқиляпти 😁

Маҳаллий ҳукумат штат аҳолисининг электр истеъмолини тежаши оқибатида компанияларнинг йўқотилган даромадларини қоплаб беришга мажбурламоқчи. Бозор демократияси мана шунақа бўлади.

‼️200 кВт лимит жорий қилганлар кўрсин буни


👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Qonunchilikdagi yangiliklar

17 Jul, 15:57


#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.

📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
t.me/LEX_UZZ

Qonunchilikdagi yangiliklar

10 Jul, 04:45


#Shunchaki mazza qildim she'rni o‘qib, sizlarga ham ilindim.

XIRGOYI

Hammamiz quyoshda kuygan jizzamiz,
qachon tiz cho‘kuvdik, hamon izzamiz,
sirqirab og‘riydi shishgan tizzamiz,
o‘rindan ozgina tursak maylimu?
O‘tganlar bari bek, qolgan javdirar,
gardinda ko‘rinmas g‘ullar shaldirar,
mehnatdan yorilgan qo‘llar qaltirar,
o‘z bekim yerida yursak maylimu?
Nasimlar gullamish ozod tog‘larda,
ozodlik mujdasi so‘lu sog‘larda,
bobolar qiynalib tikkan bog‘larda
ag‘anab bir xayol sursak maylimu?
Necha ming alloma, jo‘mardlar o‘lgan,
tafakkur sasigan,
ruhlari so‘lgan,
urug‘lar aynigan tap-taqir cho‘lda
o‘z bekim davlatin qursak maylimu?
Yuz ellik yildirki mana shu holat,
hanuz davom etar makkor tijorat,
bilmadim, qayerdan ushbu jaholat,
nega siz bo‘lmaysiz sira xijolat?
Nega men so‘rayman sizdan ijozat?!

Shavkat Rahmon

Qonunchilikdagi yangiliklar

04 Jul, 08:03


#Диққат #Тарқатинг
200 кВт/соат электр энергияси аҳолига етмаяпти

⚡️Ижтимоий тармоқларда фуқаролар "ЎЗБЕКЭНЕРГР 200 КВТ ЛИМИТНИ БЕКОР ҚИЛИНГЛАР!" хэштеги остида челленж бошлаб юборишди

БУ КЕТИШДА
#хэштег ТОПГА ЧИҚИБ КЕТИШИ ЭХТИМОЛИ ЮҚОРИ ДУНЁ КЎРИШИ МУМКИН!

@Militsiya_Uzb👈🏽

Qonunchilikdagi yangiliklar

22 Jun, 08:05


#Биласизми

📝 Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

1️⃣ кам таъминланган шахслар, агар улар:

фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

2️⃣ руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

3️⃣ ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

4️⃣ Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/LEX_UZZ

Qonunchilikdagi yangiliklar

22 Jun, 07:32


#Биласизми

❗️ Безорилик, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилган бўлса 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/LEX_UZZ

Qonunchilikdagi yangiliklar

21 Jun, 10:43


"Фермернинг мулки худди кўча безорилари каби тортиб олиняпти". Кун тартибига чиққан масала ҳақида суҳбат

Мамлакатда ғалла ўрими давом этмоқда. Лекин фермер ва деҳқонларга бўлаётган босимлар, ҳосилнинг ортидан тушган “давлат ходимлари”нинг ҳаракатлари норозиликларни келтириб чиқаряпти. Kun.uz айни масалани экспертлар билан таҳлил қилди. Суҳбатдошлар фикрича, бўлаётган воқеаларнинг ортида катта коррупцион ҳаракатлар, шахсий манфаатларга давлатни ниқоб қилиш, лавозимидан фойдаланган ҳолда бойиш мақсади ётибди. Бу фермерлар орасида давлатга бўлган ишончни сусайтириб, қонунсизликни авж олдиради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Qonunchilikdagi yangiliklar

20 Jun, 07:33


Olimlar erta o‘limga omil bo‘luvchi butun dunyodagi ikkinchi xavfni ma’lum qildi

⌛️Birlashgan Millatlar Tashkilotining Bolalar jamg‘armasi (YUNISEF) bilan hamkorlikda Health Effects Institute va Institute for Health Metrics and Evaluation olimlari tomonidan o‘tkazilgan tadqiqotga ko‘ra, yomon havo sifati 2021-yilda erta o‘lim uchun gipertoniyadan keyin ikkinchi asosiy xavf omili bo‘ldi.

🧭Bugun, 19-iyun kuni e’lon qilingan hisobotda 2024-yildagi dunyodagi havo sifati va uning sog‘liqqa ta’siri haqida ma’lumotlar keltirilgan. Tadqiqotga ko‘ra, 2021-yilda dunyo bo‘ylab havoning ifloslanishi 8,1 million kishining o‘limiga sabab bo‘lgan.
Bundan tashqari, 700 mingdan ortiq o‘lim besh yoshgacha bo‘lgan bolalarda sodir bo‘lgan (ushbu yosh toifasidagi barcha bolalar o‘limining 15 foizini tashkil qiladi), ulardan 500 mingdan ortig‘i turar joy binolari ichidagi havo ifloslanishi bilan bog‘liq. Besh yoshgacha bo‘lgan bolalar orasida havo ifloslanishi to‘yib ovqatlanmaslikdan keyin ikkinchi o‘lim xavfi hisoblanadi.

Ta’kidlanishicha, havo sifatining yomonligi erta o‘lim uchun gipertoniyadan keyin ikkinchi asosiy xavf omilidir. Ro‘yxatda keyingi o‘rinlarda tamaki iste’moli, noto‘g‘ri ovqatlanish va qon plazmasidagi glyukozaning yuqori yetishmovchiligi turadi.

Tadqiqot natijalariga ko‘ra, havoning ifloslanishi pastki nafas yo‘llari infeksiyalari tufayli o‘lim holatlarining 30 foiziga, yurak ishemik kasalliklari tufayli o‘lim holatlarining 28 foiziga va o‘pkaning surunkali obstruktiv kasalliklari tufayli o‘lim holatlarining 48 foiziga sabab bo‘ladi.

Tadqiqotchilarning ta’kidlashicha, havo ifloslanishi immunitet tizimining infeksiyaga qarshi kurashish qobiliyatini pasaytiradi, bu nafas olish yo‘llari viruslari, shu jumladan, COVID-19 ni keltirib chiqaradigan viruslarning organizmga osonroq kirib borishiga imkon beradi.

Ma'lumotlar quyidagi havoladan olindi 👇👇
https://daryo.uz/2024/06/19/olimlar-butun-dunyoda-erta-olimga-omil-boluvchi-ikkinchi-xavfni-malum-qildilar

Qonunchilikdagi yangiliklar

20 Jun, 07:27


#Адлия_хабари #Қабул2024

✔️Бугун 20 июндан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.C.Восиқова номидаги ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.

📄 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Ариза;
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).

▶️ Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.

➡️ Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:

☎️ Мурожаатлар учун:

▪️М.C.Восиқова номидаги академик лицей +998 71 241-72-44;

▪️Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;

▪️Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/LEX_UZZ

Qonunchilikdagi yangiliklar

30 Apr, 06:54


#Биласизми

▶️ Қонунчиликка кўра, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Qonunchilikdagi yangiliklar

30 Jan, 14:56


Sizni TBC UZ ga taklif qilaman. TBC UZ ilovasini yuklab olish uchun mening taklifnoma-havolamdan https://app.tbcbank.uz/SfqR/o7t17pp6 yoki ro`yxatdan o`tgandan so`ng taklifnoma kodidan 35Q3XDDY foydalaning

Qonunchilikdagi yangiliklar

30 Jan, 10:52


#Биласизми

Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этишда ифодаланган тарзда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки унинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш:

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (680 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, адвокатнинг шахси дахлсиз бўлиб, адвокатнинг дахлсизлиги унинг уй-жойига, хизмат хонасига, фойдаланишидаги транспорти ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Qonunchilikdagi yangiliklar

20 Jan, 07:07


Суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади

Qonunchilikdagi yangiliklar

18 Jan, 07:11


Sizni TBC UZ ga taklif qilaman. TBC UZ ilovasini yuklab olish uchun mening taklifnoma-havolamdan https://app.tbcbank.uz/SfqR/o7t17pp6 yoki ro`yxatdan o`tgandan so`ng taklifnoma kodidan 35Q3XDDY foydalaning

Qonunchilikdagi yangiliklar

30 Dec, 06:24


#2024_йил_1_январдан

Қонунчиликка кўра:

🔹қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;

🔹ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/LEX_UZZ

1,045

subscribers

197

photos

90

videos