Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) собиқ раҳбари Луис Рубиалеснинг аёл футболчи Дженнифер Эрмосо билан боғлиқ низоли ҳолатидан хабарингиз бўлса керак.
2023 йил ёзида Испания аёллар миллий терма жамоаси Англияни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди. Медалларни топшириш маросимида собиқ раҳбар Луис Рубиалес футболчи Дженнифер Эрмосони қучоқлаб, ундан бўса олади (юмшоқ қилиб айтганда).
Мана шу ҳолат юзасидан 2025 йилнинг 3 феврал куни Луис Рубиалес устидан суд ишлари бошланди. 20 февраль куни эълон қилинган вердиктга кўра, суд Рубиалесга футболчи Эрмосодан бутун умр 200 метрдан ортиқ масофада узоқ юриш, бир йил давомида у билан умуман мулоқатга киришмаслик ва энг қизиғи, 18 ой давомида кунига 20 евродан жарима тўлаб бориш мажбуриятини юклаган.
Прокуратура Рубиалесга 2,5 йил муддатга қамоқ жазосини сўраган.
18 ой давомида 20 евродан ҳар куни жарима тўлаш тариқсида берилган жазо шунчаки эътиборимни тортгани учун бу борада пост қолдирмоқдаман.
Рубиалес энди 18 ой давомида ҳар куни "битта бўса учун шунча ташвишми" дея 20 евродан тўлаб боради. Масалан, бу пуллар бирданига тўлаш учун ҳисобланса, 10 минг евродан сал ошиб қолар, лекин, бирданига тўлашга рухсат йўқ. Тўлов квитанцияси ҳам кунлик чиқса керак. Унга маънавий жазо сифатида ҳар кун 20 евродан тўлаш мажбурияти юкланмоқда.
Кунига 20 евро! Энди 18 ой давомида ҳар куни эслашга мажбурсан!
Манба: Sports.ru
Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar