Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат @kadamugli_sarvar Channel on Telegram

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

@kadamugli_sarvar


Каналда адвокат Сарвар Артиков ўзининг терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноятларнинг фош этилиши тафсилотлари билан ўртоқлашади. Ижодий ишлари билан таништириб боради.

Адвокатлик масалалари бўйича админга мурожаат: @qadamugli
+998972219780

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат (Uzbek)

Ҳар бир терговчилик фаолиятидаги киши ўз доимий муаммолари билан уйғонади. Уларни хал килмасин деб топеб, бирга муаммоларни ҳал этадиган кишиларга кўпроқ муҳтож эмасмизми? Табиийки, ҳа! Биз ҳам олдинги ва ўз вақтимиздаги терговчилик фаолиятида йўқотган муаммоларни мукаммал ҳал этиш учун ёрдам бера оламиз. Бу ерда сиз қандай муаммоларни ҳал этиш тўғрисида ёрдам олишингиз мумкин

Терговчи хотиралари каналида адвокат Сарвар Артиков ўз муассаса фаолиятида тушган мураккаб жиноятларнинг фош этилиши тафсилотлари билан шаҳсан ёки жамоавий тарзда ўртоқлашади. Ўзгаришларни муваффақиятли ўтказиш учун енг ҳунарманд маслаҳатлар беради ва ишончли ҳал очишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништиради

Сарвар Артиковнинг адвокатлик масалалари бўйича админга мурожаат қилиш мумкин: @qadamugli ёки телефон: +998972219780. Сиз ёзма ва устоз-шогирдлар бўйича кенг таълимга эга бўласиз

Терговчилик ва хокимият бўйича жуда муаммо ўтказганда, бу канал сизга ёрдам беради. Жиноятлар ва давохо, адлия қўрғонлари билан ёлғиз кўриш, терговчилик кўникмаларини тасдиқлаш ва бошқаларни келишган муаммоларда адвокатлик кўрсатиш ҳамма сиз учун асосий

Сарвар Артиковнинг терговчилик фаолиятидаги муштлаштириш ва ижодий янгиликларни кўзга кўрманг. Улар сизни адлия тартибига зарур билан ўткажиши мумкин, шунинг учун канали кузатиб боришингиз мулоқотингизни оширади

Ҳаёт ва ҳақиқат Терговчи хотиралари каналининг сизга қандай ёрдами бор? Биз ҳаммамиз учун сизга кўпроқ ҳаётнинг дароза билан маълум ёрдам бера оламиз. Тартиб, мантиқ ва адлиянинг тўлиқ ҳамма кенгайтиришлар билан танишган киши қандай муаммоларда шикоят қилишга келадиганлигини тутор. Барча муаммолар энг жуда тегишли бўлиб, уларни ўз вақтимизда ҳал қилганда, янги босқичлар орқали замонавий ёндашувларга тўғри кўз чевиринг

Ушбу канал аммавий ҳамда ёзувчилар билан қўшилмаётгани учун, унинг ягона ҳар томонламаси сизга фойдали бўлиши мумкин. Ҳар бир тегишли савол ва маслаҳатларни сизга ўқиб бериши учун каналда тез янгиликлар бўлиши мумкин. Сиз ҳам терговчилик фаолиятингизга янги кадрларни қўшиб, қўллаб-қувватлашингиз мумкин

Терговчи хотиралари канали деганда, янги фаолият салоҳиятларини ҳисобга олиши мумкин бўлган адам бўлишингиз мумкин. Сиз ҳам улардан бири бўлиб, уларни ўз фаолиятингизда муваффақиятли қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Сарвар Артиковнинг терговчилик фаолияти канали сизга тез ва сифатли хизмат кўрсатишга тайёр.

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

21 Jan, 03:51


Hamkasbimizning ohiratlari obod bo’lsin. Amiyn!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

16 Jan, 03:22


Фарзандимга Ғазода уруш тугабди, десам, у, ким ютибди, деб сўради.

- Ҳеч ким ютмади, ҳеч ким ютқазмади, деб жавоб бердим. Фақат жуда кўп бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлганини айтдим.

Номинг ўчсин уруш!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

16 Jan, 03:09


Тинчлик сулҳи бу Ғазо ҳалқининг ғалабаси - Араб нашрлари.

Ғазода уруш тугагани рост бўлсин. Ассаламу алайкум!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

16 Jan, 03:02


O’zingdagi og’riqni sezsang, demak, tiriksan.

Boshqa odamning og’riqini sezsang, demak, odamsan!

Lev Tolstoy

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

14 Jan, 13:41


Судья ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда Судьялик одоби кодекси талабларига риоя этиши, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириши ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши керак.

"Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

13 Jan, 09:40


Суд қарорини бир ўқиб кўрингчи. Унда ҳужжатларни ҳақиқий эмас, деб топиш учун етарли асослар келтирилганми?

Суд ҳужжати асослантирилганми?!

Суднинг фикрича, Хива шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бўлимининг 29.04.2024 йилдаги 1733406-171762-сонли руҳсатномаси ва 28.05.2024 йилдаги 17736-сонли хулосалари амалдаги қонунларга зид экан.

Майли, агар шундай бўлган тақдирда ҳам, суд буни ўз қарорида асослаб бериши керак! Тўғрими?!

Лекин, бу қарорни ўқиган одам менимча, мен каби, қарорнинг асосга эга эмаслигини эътироф этади.

Фикрларни комментларда кутамиз!

P.S. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаганлиги сабабли, шахсга оид маълумотларни беркитишга тўғри келди.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

12 Jan, 21:11


Barcelona Ispaniya Superkubogi sohibi!

Shunchaki bugun Barcelona juda kuchli edi! G’alaba muborak! 5-2

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

12 Jan, 20:01


O’yindan keyin Valverde alohida kirsin xonamga, qasos haqida dars o’tamiz!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

12 Jan, 19:56


Po’stak qoqish marosimi avjidaku

4-1

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

12 Jan, 17:31


Bugun El Classico ekanmi shunda?!

Bir “Po’stak qoqish” marosimini o’tkazmaymizmi a, Barcachilar?
😅

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Jan, 20:06


Жамшид Бозоров ИИБ ҳодими. Озми-кўпми юрт учун, халқ учун хизмат қилиб келаяпти, ҳозир ҳам хатто. Давлат унга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошираётган бўлса ҳам.

Юқоридаги постда ўқиганингиздек, у суд томонидан оқланганди. У жиноят субьекти эмас, томом. Буни прокуратура тан олмаяпти, тан олгиси келмаяпти!

У кечирса бўладиган хато қилган, лекин жиноят қилмаган!

Шу пайтгача мен ИИБ ходими жиноят содир қилса у ишлайдиган ташкилот жамоат сифатида ҳодимни ҳимоя қилганини кўрмаганман.

ИИБ шу қадар ёлғизланиб бормоқдаки, улар прокуратуранинг таъсири сабаб ҳодимга нисбатан улар томонидан юритилаётган ишга қонуний йўллар билан ҳам аралашиб, ўз ҳодимини ҳимоя қила олишмайди.

Жамшид Бозоров ишида ҳам у ишлаб келаётган жамоа шунчаки томошабин бўлиб қараб туришибди!

Шунчалик катта кучга эга бўлган вилоят ИИБда жуда кучли амалий тажрибага эга юристлар фаолият юритади. Улардан бир гуруҳини жамоа ҳимоячиси сифатида юборишса, ИИБ ҳодими сифатида ана шундай идорада ишлаётганингдан фахрга тўласан! Ёлғиз эмаслигингни ҳис қиласан!

Бироқ, вилоят ИИБлар биронта ҳодимни жамоа ҳимоячиси сифатида ишда қатнашиш учун юбормайди! Улар ўз ҳодимини ташлаб қўяди!

Жамшид Бозоров ишида кузатилаётгани сингари!

ЖПКнинг 42-моддасига кўра, ташкилот ўз вакилини жамоат ҳимоячиси сифатида юбориш ваколатига эга.

Жамшид Бозоров содир қилган дея гумонланаётган иш нари борса интизомий иш бўлади.

Бундай ҳодимлар ИИБнинг мададини олишга ҳақли, шу пайтгача ўзи курашди! Энди унга ёрдам керак, маънавий ёрдам бериш керак. Буни вилоят ИИБ ўз жамоасидан вакил юбориш орқали амалга ошира олади!

Мен Хоразм вилоят ИИБни Ж.Бозоров ишида уни жамоа сифатида ҳимоя қилишга чақириб қоламан!

Буни жиддий ўйлаб кўриш керак, обрў учун муҳим қадам бўларди. Йўқотилаётган обрўимиз учун!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Jan, 19:15


Олий судда қон йиғлаётган ЖПК!

Аҳвол Олий судда шунақа бўлса, қуйи судлардан нимани кутиш мумкин?

Ҳимоямиз остида бўлган ИИО ходими Ж.Бозоров Хоразм вилоят суди тафтиш инстанциясида айбсиз деб топилиб, оқланган.

Табиийки прокуратура бундан норози бўлиб, Олий судга протест киритди. Иш Бош прокурор ўринбосарининг протести асосида Олий судда кўрила бошланди. Ишнинг музокара қисмига келганимизда, прокурор Ж.Бозоровни айблаш учун биронта асос топа олмагач, ишда бошқа шахсларни айби бор бўлиши мумкин деган важ билан ЖПКнинг 416-417-моддалари тартибида ажрим чиқариб, айблов хулосани тасдиқлаган прокурорга юборишни сўради.

Олий суд судьялари бу каби илтимосномалар биринчи ва тафтиш инстанцияларида ҳам киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилган, лекин натижасига кўра прокуратура томонидан ҳеч қандай ўзгаришсиз судга тақдим қилинганлигига баҳо ҳам бермасдан, прокурорнинг илтимосномасини 04.12.2024 йилдаги ажримлари билан қаноатлантиришиб, ижросини бир ой муддатда бажариш шартлигини кўрсатишган бўлсада, мана бугун 11 январь ҳолатига ажрим ижроси бузилганлигига 7 кундан ўтди.

Бундай ҳолатда, суд ажрим ижросини кутмасдан суд терговини давом эттириши ва бор ҳужжатлар билан қарор қабул қилишлари шарт эканлиги ЖПКнинг 416-моддаси 10-қисми ва 417-моддаси 2-қисмларида кўрсатилган ва барча учун мажбурий қилиб белгилаб берилган бўлсада, бироқ Олий суд бунга амал қилмаяпти.

Олий суд ажримида ижро айблов хулосани тасдиқлаган Хоразм вилоят прокурорига юборилиши кўрсатилган бўлсада, Бухоро вилоят прокуратурасига юборилган.

Бу ҳам майли, 10.01.2025 йилда Бухоро вилоят прокуратураси терговчисининг столи устида Ж.Бозоровга оид бўлган 7 жилддан иборат бўлган жиноят ишининг аслини кўриб, ҳайратдан қотиб қолдик. Жиноят иши кўрилаётганида уни прокуратурага берилиши ЖПК билан таъқиқланган бўлсада, Олий суд қонунларни оёқ ости қилган ҳолда жиноят ишини қўш қўллаб прокуратурага бериб юборганлигини изоҳлашга тил ожиз!

Арзимаган нарсалар учун ходимларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар асоссиз айбланаётганлиги, деярли уларнинг 5 фоизигина оқланганлиги ва булар ҳам Олий судда бекор қилинаётганлиги эса жуда ачинарли...

Шу ўринда Олий суд раҳбариятидан бу каби ҳолатларни назоратга олиб, ЖПК талабларига барча бирдай амал қилишини таъминланишида амалий ёрдам беришларини сўраб қолган бўлар эдик.

Manba: ASEAA advokatura

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Jan, 06:45


Всегда выбирайте самый трудный путь - на нём вы не встретите конкурентов.

Шарль де Голль

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

09 Jan, 18:19


Баъзан ғалаба қозонасан, баъзан ютқазасан!

Ҳаёт шундай.

Номус учун курашганларга шараф, фойда учун югурганларга эса, иснод бўлсин!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

09 Jan, 04:15


Зиёратчилардан бири ҳукмдор Умар ибн Абдулазизга ҳадя сифатида олма келтирди. Аммо, у ҳадяни қабул қилмади. Шунда зиёратчи:

- Ҳадяни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам олганлар, нечун сиз олмаяпсиз?, деб сўради.

Бунга жавобан Умар ибн Абдулазиз:

- Расуллуллоҳга берилган нарса, шубҳасиз, ҳадядир. Аммо бизга берилган нарса ришва (пора) бўлиб қолиши мумкин, деди.

"Дунёни тебратган 7 буюк", - 108-б., Аҳмад Муҳаммад Турсун.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

07 Jan, 15:18


Кичикроқ ғалаба!

Қорақалпоғистон судлари томонидан ҳимоямиз остида бўлган Абдуллаевга оид иш бўйича бир қатор постларимизни эълон қилиб келдик. Бу иш юзасидан ҳали ҳам шикоят аризаларини ёзишдан тўхтамаяпмиз.

Бироқ, бугун жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судида, ҳа, айнан Абдуллаевга оид илтимосномамиз биринчи маротаба рад этилган судда бошқа бир ишимиз кўриб чиқилди.

Ҳимоямиз остида бўлган А.Я. ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми "а" банди (божхона қоидаларини бузиш) билан айбланиб, иш судга айбга иқрорлик ҳақидаги келишув билан чиқарилган эди.

Жиноят иши судья Бердиев Ерпўлат ака томонидан кўриб чиқилиб, биз кутганимиздан ҳам адолатли қарор қабул қилинди.

Суд судланувчи А.Я.га мазкур оғир жиноят учун, унинг муқаддам судланмаганлигини, тадбиркор эканлигини, чет элдан сотиб олиб, Ўзбекистонга киргазган юк машинасидан аслида тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш ниятида бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Биз музокарамизда жарима жазоси сўраган эдик, судья жарима жазоси шундоғам иқтисодий зарар кўраётган А.Я.га янада оғирроқ бўлиши мумкинлигини билдириб, шундай қарорга келди.

Биз розимиз, қарор адолатли бўлганлигини эътироф этамиз!

Бу бизнинг кичикроқ бўлсада, ғалабамиз!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

05 Jan, 12:11


Дўст

Эй ўртоқ,
Олдин, дер эдим дўстим!
Бўлса гар бирон муаммоинг
Жон-дилимдан ёрдам бердим.

Барча учун сир бўлсада,
Сенга эса, эди ку аён!
Дўстлик ҳақида гап кетганда
Фарёд чекардим ҳар ён!

Бунда манфаат йўқ эди,
Гўё ўзим тортмоқдаман ғам,
Агар ташвиш келганда бошимга,
Худди елгандай сен ҳам.

Омадим чопиб, топганимда
Бир икки сўм пул
Ўйладинг, энди дўстим
Бўлиб қолди бойликка қул!

Гапларимиз олишмай қолди,
Униси "мумкин мас" дер,
Орамиздан ишонч йўқолди
Буниси эса, "қани, пул бер!"

Келганда сўзларимиз энди
Тўқнашиб, бормоқдамиз
Бўлар-бўлмас гаплар айта
Кун сайин узоқлашиб!

Ким ҳақ, ким эса ноҳақ,
Буни балки вақт кўрсатар!
Менга-ку қийин бундай демоқ,
Яшаяпмиз, кўрармиз албат!

Ғийбат, ҳаром дер эдиз,
Фурсат борида жим бўлинг!
Аввалгидай самимий, ишончли
Дўст бўлиб ёдимда қолинг!

Қадам ўғли Сарвар
05.01.2024

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

04 Jan, 08:19


Айрим ҳолларда солиқчиларга ҳам ҳайрон қоласан киши.

27.08.2024 йилдан 08.11.2024 йилга қадар, яъни атиги икки ярим ойга яқин фаолият юритган битта оилавий корхонага нисбатан 794 млн 061 минг сўмдан ошиқ жарима ва қўшимча солиқ ҳисоблашибди.

Яна оддий ҳисоб-китоб дафтарини шунга асос қилиб олишган, таги номаълум дафтарния! Қойил э!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

04 Jan, 06:14


БУ - ЮК ЭМАС, БУ - УКАМ!

• Уруш пайти..
• Расмдаги бола вафот этган укасини елкасида кўтариб олган…
• Манзилга етгач муносиб жойга кўмиш мақсади бор…
• Аскар унга елкасидаги юкни кўтариб юрмасликни, сафар узоқ, чарчаб қолиши мумкинлигини айтди.
• Бола аскарга қараб:
- Елкамдаги юк эмас, УКАМ!-, деди.
• Аскар бу жавобни эшитгач уввос солиб йиғлади.
• Ўша кундан бери ушбу сурат Японияда бирлик-биродарлик рамзи ҳисобланади.
• Аслида бу рамз бизнинг шиоримиз эди!
• Елкамиздаги масъулиятни юк дея номлашни бошлаганимизда орқада қолиб кетдик!
• Афсус!

©️ Олинти

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

31 Dec, 17:48


Hurmatli kanalimiz kuzatuvchilari, hurmatli yurtdoshlar!

Yangi yil bayrami hammaga qutlug’ bo’lsin, yangi yil yangi omadlar, yangi g’oyalar olib kelgan bo’lsin!

Ustozlarimizni, do’stlarimizni, shu o’rinda bizga kasbiy faoliyatimizda o’zining beminnat maslahatlari bilan yordam berib kelayotgan do’stlarimiz Matniyozov Jamol akani, shuningdek, Toshkent shahrida faoliyat yuritib keluvchi advokat do’stimiz Haydarov Dilshod akalarni ham alohida eslab o’tishni lozim topmoqdamiz!

Nomini eslamagan bo’lsak ham, bizga qadrdon bo’lgan va bizni qo’llab turganlarga o’zimizning samimiy minnatdorchiligimzni bildirib, barchaga omadlar tilab qolamiz!

Yangi yil qutlug’ bo’lsin, hamma orzusiga yetib yuraversin!

Biz bilan birga ekanligingizdan hursandmiz!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

30 Dec, 17:48


Бугун ва эртага барча ҲМҚО ходимлари учун жуда машаққатли ва оғир кунлар бўлади, йил охири, бу йилдаги жиноят кейинги йилга ўтмаслиги керак, бир йил давомида қилинган меҳнат сарҳисоб қилинади.

Ҳозир ҳам иш жойида меҳнат қилаётган барча жонкуяр ходимларга ташаккур айтамиз!

Юртимиз тинчлиги учун тик оёқда хизмат қилаётган юртимизнинг мард ўғлонларига саломлар бўлсин. Ҳаммангизга раҳмат!

Чарчаманглар, азизлар!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

29 Dec, 13:11


❗️Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судья ҳибсга олинди

Башар Асад режими собиқ ҳарбий судьяси Муҳаммад Канджо Ҳасан Суриянинг янги ҳукумати томонидан 20 киши билан бирга Тартус вилоятида ҳибсга олинди.

У машҳур Седная қамоқхонасидаги маҳбусларга минглаб ўлим ҳукмларини чиқарган. Кўпгина суд мажлислари бир неча дақиқа давом этган.

2011 йилдан 2014 йилгача Канджо Ҳасан Сурия ҳарбий трибуналини бошқарган ва кейинчалик бутун Сурия бўйлаб ҳарбий адлия раҳбари бўлган.

Манба: Тезкор Янгиликлар

Жавоб бериш вақти етган!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

28 Dec, 07:26


-Нега ҳали ҳам стакан артаяпсан, ягона мижозинг мен бўлсам?!
- Касб сири... Барменнинг шунчаки инсон қаршисида индамай туриши одамни ҳайиқтиради!
- Бармен сифатида бир маслаҳат берсангчи?
- Ўзингиз истаган жойингизда эмассиз, бошқа бир жойда бўлишингиз кераклигини ҳис қиляпсиз!?
- Ҳақсан!
- Бармоғингизни бир силкитиб истаган жойингизга бордингиз дейлик, ишончим комил, яна айни ҳиссиётни туясиз, бу сиз истаган жой эмасдек...

Агар қаерда бўлиш истагига кўпроқ эътибор қаратсангиз, айни дамдан завқланишни унутасиз!


- Нима қилишимни истаган бўлардинг?

- Бошқара олмайдиган нарсаларингиз учун ташвишланишни бас қилинг! Ҳаётингизни яшанг!

"Пассажиры" фильмидаги бармен ва Джимнинг диалогидан парча.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

28 Dec, 04:09


Кузатувчиларимиздан бири ёзмоқда:

Каналдаги фикрларизга 100 фоиз қўшиламан. Қўшимчам бор. Прокурор 2 сектор раҳбари, у судда қонун устиворлигини эмас, балким ҳокимбобони топшириғини бажаради. Агар топшириқни бажармаса, 2 сектор фаолияти энг паст кўрсатгичга тушади. Кейин лавозимдан кетиши мумкин. Прокурор қайсидир иш оқланиб, ёки қайсидир қарор бекор қилинишидан ишдан кетмайди. Лекин сектор фаолияти пастлигидан ишдан кетади. Шу сабабли ҳокимбобони топшириғини мажбур бажаради, бу дегани ҳокимбобо судга ҳар қандай йўл билан босим ўтказа олади дегани.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

27 Dec, 17:42


Бизга мустақил суд тизими керак!

Судьялар мустақиллигини таъминлаш борасида қуйидагиларни таклиф қиламан:

1) Судлар фаолиятини моддий жиҳатдан таъминлашни тўғридан-тўғри марказдан, яъни Республика бюджетидан молиялаштириш керак. Биронта масалада судлар маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағларига эҳтиёж сезишмасин.

2) Ҳокимлар ва тизимга алоқаси бўлмаган бошқа ҳар қандай мансабдор шахс, иш учун аҳамиятли бўлмаса, суд органларининг биносига киритилмаслиги керак. Токи, судьялар маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ва бошқа мансабдор шахслар билан ҳеч бир масалада тўғридан-тўғри контактга киришмасин.

3) Барча ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятига судьялар томонидан қабул қилинадаган қарорлардан келиб чиқиб, баҳо берадиган комплекс тизим яратилиши зарур.

Яъни, ишнинг чала тергов қилинганлиги судда аниқланганлиги, шахс оқланганлиги сабабли, прокурор ва терговчининг лавозимга яроқлилик масаласи кўриб чиқилганидек, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳам фаолиятига қайсидир жиҳатдан суднинг қарорини боғлаб қўйиш керак. Масалан, ҳокимлик тасарруфидаги қайсидир мансабдорнинг ҳужжати бекор қилинса ёки улардан кимдир жавобгарликка тортилса, ҳокимларнинг ҳам бунга ўз вақтида эътибор бермаганлик даражасини ўрганиб, чора кўриладиган тизим яратиш керак.

Ана шунда ҳар қандай мансабдор шахс судьяларга умуман ҳеч бир масалада "сўз сола" олишмайди. Бунга ботина олишмайди.

4) Прокурорнинг суд ҳужжатларига протест киритиш ваколатини умуман йўқотиш зарур!

Ҳар қандай ишда бир тарафда айбланувчи бўлса, бошқа тарафда жабрланувчи, ёки вакил иштирок этади. Агар прокурор вакил сифатида иштирок этаётган бўлса, бемалол, шикоят киритаверсин. Лекин, қолган барча ҳолларда агар айбланувчи норози бўлса айбланувчи, жабрланувчи ёки вакил норози бўлса, у шикоят киритсин. Сабаби, ишнинг натижасидан уларда манфаат бор, прокурорлардаги протест киритиш ваколати қайсидир маънода судьяларнинг хаёлларини бир четида "прокурор протест киритса нима қиламан" деган хавфни қўзғаб туради. Суд мустақил бўлсин, қўрқмасин ҳеч бир мансабдордан.

5) Суд ҳужжатларининг қонуний ёки ноқонунийлиги масаласи фақат юқори турувчи суд томонидан ёки Олий суднинг қайсидир департаменти томонидан доимий назорат қилиб бориладиган бўлсин. Бекор қилса ёки ўзгартирса, ўзимизникилар қилади, ташқаридан ҳеч ким аралаша олмайди, деган ишонч билан ишласа агар судьяларимиз, мана шундагина том маънода мустақил бўла олади улар.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Dec, 06:53


Ҳурматли "Реалчилар"! Бу постда асосий масала Буффоннинг интервьюсида, унинг юрагидан чиққан гаплари ва ҳакамга берган баҳосида!

Майли, ҳа, "Реал" ютди, қойил, улар зўр!

Бўлдими!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Dec, 03:47


Бечора Буффон!

Аҳволингни оддий футбол муҳлисларидан кўра, адвокатлар кўпроқ тушунса керак!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Dec, 18:07


2018 йил 11 апрель.

“Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилади.

Биринчи учрашувда “Реал” Туринда “Ювентус”ни 0:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Мадриддаги учрашувда бўлса шу ҳисоб қайта такрорланди. Лекин бу гал “Ювентус” 0:3 ҳисобида ютаётганди. Умумий ҳисоб 3:3.

Ўйиннинг 93 дақиқасида бош ҳакам Майкл Оливьер “Реал” фойдасига пенальти белгилади. Шубхали пенальти эди, бу даражадаги учрашув учун жуда катта янгилишиш.

Ҳакамнинг бу қарорига “Ювентус” дарвозабони Буффон бардош беролмайди, бор вужуди билан қарор нотўғри бўлганлигини ҳакамга тушунтиришга уриниб, эътироз билдиради.

Ҳакам бўлса, эътироз эвазига Буффонга қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди…

Пенальтини голга айлантирган “Мадрид” кейинги босқичга йўл олади.

Учрашувдан кейин интервью берган Буффон, қуйидагиларни айтган:

“Бу ҳаттоки 10% га ҳам пенальти эмасди. Мен аниқ биламан, судья буни кўрди, вазият тушунарсиз эди. Бизнинг биринчи учрашувимиздагисидан фарқли ўлароқ бунисида шубҳа бор эди, бундай вазиятда 93-дақиқада бундай 11 метрлик зарба қўйиш мумкин эмасди…

Сенинг (ҳакамнинг) кўкрагингда юрак эмас, аҳлат қутиси турган бўлса, ажаб эмас. Бундан ташқари, агар бундай стадионга чиқишга қўрқсанг, аёлинг ва фарзандларинг билан трибунада Sprite ичиб, чипс еб ўтирганинг яхшироқ бўларди. Жамоанинг орзусини синдиришнинг кераги йўқ эди….

Бу воқеани ҳамма билса керак.

Буффон ҳакамга шунчаки дохиёна баҳо берган!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Dec, 13:59


Бугун прокуратура ютди, ҳозирча, лекин эртага менинг навбатим албатта келади...

Бу иш принципиал тусга кириб бормоқда!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Dec, 12:56


Бугун суд фуқарога қурилиш бўлими томонидан берилган хулоса ва бино қуриш учун рухсатнома ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилди.

Даъвогар прокуратура эди.

Ҳимоямиз остида бўлган бечора фуқаро, (ҳа дўстлар, бечора фуқаро) ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучига ишониб, 100 млн сўм давлатдан кредит олиб, қурилма қурган. Бу қурилма Ҳоким бувага ёқмаган. Барча ҲМҚО ва суд идоралари Ҳоким буванинг раига қарши боролмаяптилар. Жиноят ишлари бўйича судлардан ташқари, албатта!

Биз ожизмиз. Қўлимизда ҳеч қандай ҳокимият йўқ. Демократия-демократия деймиз-у, фуқаронинг ҳасратлари бугунги суд учун бир тийин.

Судьянинг ўзи ҳам вилоятимизнинг жуда кўплаб йўл ёқаларида кўп-квартирали уйларнинг биринчи қаватида йўл томонга қараб қурилган дўконларни билади. Бизнинг дўкон ҳам ана шуларнинг бири холос.

Битта нарсани айтмоқчиман. Мен аниқ биламанки, суд бугун ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётган вақтида фуқаронинг кечинмалари, у кўраётган моддий ва маънавий зарарлар, унинг фарёдлари ҳақида умуман ўйлаб ҳам ўтиргани йўқ. Бунга менинг ишончим комил.

Лекин бу одам албатта бир куни айнан шу ва шу каби қабул қилган қарорлари ҳақида ўйлайди. Фуқарога озор бергани учун виждони қийналади, мен шунга умид қиламан.

Ва қани эди виждонли ва мард судьяларимиз кўпайса, ҳокимият ва прокуратура органларидан фуқароларимиз ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қила олишса!

Мана шу орзулар билан яшашда давом қилаверар эканмиз, назаримда бундай судьяларни бора-бора қизил китоблардан ахтарамиз!

Ана шунақа гаплар азизлар!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Dec, 12:02


Arizachi prokuratura organlari bo’lsa, sudlar uchun ularning arizasini rad etish juda mushkul masala ekan.

Qo’rqsang ketavermaysanmi ko’chaga, deydigan odam yo’q!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

22 Dec, 14:15


Эсларизда бўлса Наманганлик терговчи ҳасратлари ҳақида пост қўйган эдик.

Унда Наманганлик терговчининг устидан уюштирилган туҳмат компанияси сабаб ишдан бўшатилгани, бироқ, тергов жараёнида унга нисбатан бўлган жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан тугатилиб, суд уни ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилган бўлса-да, аммо вазирлик уни ишга тикламаётганлигини билдирганмиз.

Ушбу терговчи укамиз бугунга келиб ишга тикланибди!

Ҳозир у Наманган вилоятидаги туманларнинг бирида терговчи лавозимида яна иш бошлабди!

Терговчи укамизнинг ишларига омадлар тилаймиз! Уни ишга тиклашда жонбозлик кўрсатганларга раҳмат деймиз!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

21 Dec, 14:04


Маълумки, Миср турли сабабларга кўра Франция ва Англия мустамлакачилари ўртасида талаш бўлган. Аввал мамлакатга Наполеон бошчилигидаги фаранглар бостириб келган...

Наполеон билан бирга Мисрга илмий гуруҳлар келган, матбаачилик дастгоҳлари олиб келинган. Бироқ, босқинчилар ўзлари билан бирга фоҳиша аёлларни ҳам олиб келишган. Матбаа дастгоҳлари Қуръони Каримни чоп қилиш учун олиб келингани айтилган бўлса ҳам, у билан Қуръони Карим таълимотларини бузиш учун худосизлик таълимотлари чоп қилиб тарқатилган.

Илмий гуруҳ Мисрнинг осори атиқаларини ўрганиш учун келгани эълон қилинган бўлса ҳам, аслида улар мисрликларнинг асл маданияти Исломга эмас, фиръавнга боғлиқлигини исбот этишга уринишган ҳамда мамлакатдаги тарихий асарларни ўғирлаб кетишга хизмат қилишган.

Фоҳишаларнинг "қолоқ" халқаларга янги "маданият"ни тарқатиш учун келгани эълон қилинган. Улар кўчама-кўча юриб, мисрлик эркакларни зинога чорлаш, аёлларни эса ўзларидан ўрнак олишга қизиқтириш хизматини бажаришган.

Наполеондан бошқа мустамлакачилар ҳам ҳудди шу йўлни тутишган, Мисрдан бошқа мустамлакаларда ҳам у қилган бузғунчиликлар амалга оширилган.

"Олам ва одам, дин ва илм"., Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 429-б.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

21 Dec, 12:28


"Ким ўз дўстига махфий ваъз қилса, унга насиҳат қилган ва уни зийнатлаган бўлади. Ким ўз дўстига ошкора ваъз қилса, уни шарманда қилган ва айблаган бўлади".

Имом Шофъий раҳматуллоҳи алайҳ.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

19 Dec, 15:59


Бу халқ орасида "паразитлар" лақаби билан машҳур судланувчининг суд мажлисида жабрланувчига айтган гаплари эди. Постда киноя маъноси бор.

"Паразит" 90-йилда туғилган. Мен уни тизимда ишлаб юрган вақтимдан танирдим. Биринчи жиноятини 2009 йилда содир қилган. 164-модда 4-қисм. Агар адашмасам шундан кейин шу кунга қадар яна беш марталар судланганов.

Кўчага чиқса томом, кимнидир "ейди". Мисол учун айтаман, ҳозир ҳимоямиз остида бўлган бир ногирон инсоннинг 14 нафар қариндошлари билан бирга яшайдиган уйини ҳужжатларини тўғирлаб бераман деб олиб, уни ўз номига "тиккасига" ўтказиб олган. Бир тийин бермаган. 400 миллион бердим, деяпти.

Мана шундай "паразитлар" учун яхшиям тажрибали ИИО, прокуратура ва бошқа орган ходимлари фаолият юритади бахтимизга.

Ана шу "паразит" жабрланувчига Ҳудони эслатмоқда. Жабрланувчи унга кулиб қараб: мен ёлғон гапирмайман, 3 нафар фарзандим бор, уларни ҳалол ризқ билан боқаман, деб жавоб қилди.

Қарангда, шунчаки ҳеч қандай туйғуси йўқ одамгина шу аҳволида "Аллоҳдан қўрқинг" дея олса керак. Ўзи-ку, балки "атеист" даражасига етгандир, яна Ҳудо билади!

P.S. "Паразитлар" деган ҳикоямиз айнан шулар ҳақида бўлади, келгусида!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

19 Dec, 07:32


“Сал Аллоҳдан қўрқиш керак, жабрланувчи”

Ўз.Рес. ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” бандлари билан судланувчи Ш.Б.нинг суддаги эътирозларидан.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

18 Dec, 12:26


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

19 Nov, 04:23


Бу ишимизни ҳам кузатиб бораётганлар талайгина!

Кеча айрим объектив сабабларга кўра Абдуллаевга оид ишни кўриш кейинга қолдирилди.

Ҳозирча шу, қўшимча маълумот берилади.

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

19 Nov, 04:21


Яхши бир терговчи дўстимиз бор.

Агар сал узоқроқ вақт боғланмай қўйсак:

Дўстим, агар эртага ман ўлсам, бу эгаллаб ўтирган курсим тобутимни кўтармайди, ёки сани топаётган пулларинг тобутингни кўтармайди. Қабрга ҳам обориб қўядиганлар ўзимиз бўламиз! Узоқлашиб кетмайлик, дейди у.

Ўйлаб қарасам, жуда тўғри гаплар. Оқибатни йўқотмайлик!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

18 Nov, 05:28


Борма айтмаганнинг дастурхонига,
Қўл узатсанг, қадринг тушар, нонига,
Қўшма ўзгаларнинг барра кабобин,
Қотган нону, совуқ сувинг сонига.

Паҳлавон Маҳмуд

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

16 Nov, 07:07


Абдуллаевга оид иш яна кун тартибига қайтмоқда.

Душанба куни жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани судининг 25.10.2024 йилда қабул қилинган ажрими юзасидан кассация тартибида киритган хусусий шикоятимиз кўриб чиқилиши белгиланди.

Хурматли юристларимизга битта савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Ушбу ҳолатда ЖКнинг 13-моддаси 3-қисмини қандай қилиб рад эта олишингизни илмий асослаб бера оласизми?

Агар шунга асосли жавобни олсам, шунда тўхтайман.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

14 Nov, 16:49


Ўзбекистон бугун гол ура оладими?

Ҳа🔥
Йўқ😢

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

13 Nov, 04:40


Инсоннинг ўзи тўғри йўлдан тоймагунча унга берган неъматини Аллоҳ қайтариб олмайди.

Алихонтўра Соғуний

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

12 Nov, 06:07


Эшитишни билинг

Ҳа, айнан шундай, эшитишни ўрганинг эмас, билинг!

Терговчи учун энг муҳим хислатларнинг иккитасидан бири эшитишни билиш. Яна биттаси, ёзиш!

Агар терговчи эшитишни билмаса, нима ёзиш кераклигини ҳам билмай қолади.

Айрим ишларда шундай гувоҳлар бўладики, уларнинг кўрсатувлари иш учун арзимасдек туюлиши мумкин, лекин агар диққат қилсангиз, айнан шундай гувоҳларнинг кўрсатмаларидан жиноят иши фош қилинади. Деталлар инсон тақдирини ҳал қилади.

Бунинг учун эса, албатта тинглашни билиш керак. Гувоҳнинг гапини сизга кимдир етказишининг ўзи етарли эмас, уни шахсан ўзингиз эшитишингиз керак. Терговчи ўзига маълум бўлган ҳолатларни бошқалардан кўра яхшироқ англайди. Айрим ҳолларда бир оғиз сўз жиноятни фош этишнинг калити ҳисобланиб қолади.

Бундай ҳолатлар менинг фаолиятимда жуда кўплаб содир бўлган.

Ана шундай ишлардан бирини мисол тариқасида келтирай.

Бир куни катта бир фирибгарлик ишини тергов қилаётган эдим. Етказилган моддий зарар 1 млрд 200 млн сўмдан ошарди.

Иш менга қадар бир неча терговчи томонидан тергов қилинган ва ечим топилмаётган эди. Назоратга олинган иш эди.

Жиноят иши кредит маблағларининг ўзлаштирилиши билан боғлиқ бўлиб, гумон қилинувчилар жабрланувчига тегишли бинони банкка гаровга қўйишган ва 1 млрд 200 млн сўм кредит маблағларини олишиб, уларни шахсий эҳтиёжларига сарфлашган. Кредит сўндирилмагач, банк ундирувни гаров мулкига қаратган. Кейин жабрланувчиларнинг ўзлари кредитни тўлашга мажбур бўлишиб, мулкни гаровдан олиб чиқишган. Ана шу тариқа зарар кўришган.

Мана шу ишда қилмишни фирибгарлик деб баҳолаш учун бир қараганда далиллар бир-бири билан мантиқий боғланмасди. Яъни, гумон қилинувчи банк пулларини ўзлаштирган. Банк бўлса, гаровдаги мулкни қонуний тартибда олмоқда. Жабрланувчилар пулни банкка тўлов қилишган, "формальний" қарасак, жабрланувчининг пулларини банк олмоқда. Қани қонун бузилиши?!

Фирибгарлик бўлиши учун гумон қилинувчи жабрланувчининг мол-мулкини "ухлатиши" керак. Мана шу ҳолатда гумон қилинувчи ва жабрланувчи ўртасида бир-бирини боғлаб турувчи занжир йўқдек, эди.

Ишда барча гувоҳлар батафсил сўроқ қилинган. Фақат, биттасидан ташқари. У ҳам бўлса, гумон қилинувчи ўзлаштирган кредитнинг мақсадли сарфланганлигини ўрганган Марказий банк ходими эди.

Уни сўроқ қилиш аҳамиятсиздек туюлган. У нимани ҳам айтарди, кредит ажратилишида қонун бузилиши ҳолати йўқ, дейдими? Бундан кимга фойда, уни сўроқ қилиш учун шунчаки вақт кетгани қолади, холос.

Лекин, мен, ҳаммани эшитиш керак, деган қоида билан тергов ҳаракатларини олиб боришга одатланган эдим. Шу сабаб, Марказий банк ходимини чақирдим.

Шунда у менга, жабрланувчилар банк кредитини ўзлари сўндиришмаганлигини, балки, улар гумон қилинувчига тегишли бўлган кредит олинган жамият ҳисоб рақамига пул тўлашганлигини, ана шу тариқа банк кредитни сўндириш учун гумон қилинувчининг ҳисоб рақамидан пулларни ечиб олганлигини айтиб беради.

Тушуняпсизми, жабрланувчилар гумон қилинувчининг ёлғонига ишониб, кредитни сўндириш учун пулларни айнан унга тегишли жамиятга тўлашган. Банк шу жамият ҳисобидан пулни олган.

Гумон қилинувчи ва жабрланувчи ўртасидаги занжир ана шу тариқа вужудга келади. Кўпчилик учун кўрсатмаси унчалик муҳим эмас, деб тахмин қилинган гувоҳнинг айтганлари билан шу иш фош қилинади.

Шу тариқа гумон қилинувчилар айбланувчига айланади ва суднинг ҳукми билан жазосини олишади.

Бу мисол, менимча, жуда кўпчилик терговчиларга катта дарс бўла олади.

Эринманг, ҳаммани диққат билан эшитишга одатланинг!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Nov, 08:19


Гапирмай ишин қилган эрур чин мард,
Гапириб, кейин қилса, бўлар ярим мард.
Гапирса-ю, қилмаса, аёлдир ул, бил,
Ярим аёлдир гапирмаган ва қилмаган номард.

Паҳлавон Маҳмуд

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

09 Nov, 17:28


Aforizm

Barsachilarga ham, Realchilarga ham oson tutmang. Ular ikkala jamoaning ham o’yinlarini ko’rishga mubtalolar.

Bitta o’yinni jamoasi yutishi uchun ko’rishsa, boshqasini narigi jamoaning yutqazishini ko’rish uchun tomosha qilishadi!

Fransuz mutafakkiri
Kilian Mbappe
😎

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

09 Nov, 07:29


Огоҳлантириш!

Ҳурматли юртдошлар!

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида валюта қимматликларининг ноқонуний фаолиятига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан турли тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Бундай тадбирларда асосан савдо фаолиятини амалга оширувчи шахслар ушланмоқда.

Тадбир иштирокчилари савдогарнинг олдига бориб, маҳсулот савдо қилиш баҳонасида тадбиркорнинг ишончига кириб, валюта қимматликларини айирбош қилаётганида ашёвий далиллар билан қўлга тушаётганлиги ҳолатлари жуда кўплаб учрамоқда.

Асосий мақсад, албатта валюта қимматликларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш.

Шу сабаб, алданиб қолманг, ҳеч кимга валюта қимматликларини сўм пулга айирбош қилиб берманг. Сиз уни харидор деб ўйлайсиз, бироқ, оқибатда у бошқа одам бўлиб чиқади.

Валюта қимматликларини банкда айирбош қилишни тавсия қилиб, бундай қонун бузилиш ҳолатларидан сақланинг.

Қонун барчага баробар, жавобгарлик муқаррар!

1 долларни ҳам айирбош қилиш албатта жавобгарлик келтириб чиқаришини унутманг!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

07 Nov, 07:20


Яна ўша юрист ҳақида қисқача...

Кеча шу юрист вакилимиз судга қурилиш учун берилган рухсатнома вилоят қурилиш бошқармаси томонидан бекор қилинганлигини билдириб, ҳужжат тақдим этди.

Биз судга ушбу ҳужжат ноқонуний эканлигини, рухсатномани қурилиш бошқармаси бекор қилишга ваколати йўқлигини, рухсатнома суд тартибидагина бекор қилиниши мумкинлигини айтиб, эътироз билдирдик.

Шунда юрист дўстимиздан яна бир "шедевр" фикр янграб қолди. У судга оғзаки илтимоснома киритиб, қурилиш бошқармасига айнан шу қарорлари бўйича хат беришни ва улар ўзларининг ҳужжатини қонуний эканлиги ҳақида хулоса беришлари мумкинлигини айтди.

Қизиқ. Жуда қизиқ.

Ахир қайси қоидага кўра ташкилот ўз ҳужжатининг қонуний эканлиги ҳақида ўзи хулоса бериши мумкин?! Бизни ўқитган устозлар бизга бу жараён сал бошқача бўлишини, хулосани юқори турувчи ташкилот бериши мумкинлигини ўргатишиб, таълим беришган.

Бу фикрдан судьянинг ўзи ҳам ҳайратда қолганди, кейин у вакилга: ўз ҳужжатининг қонуний эканлиги ҳақида айнан шу ташкилотнинг ўзидан хулоса олишимизни сўраяпсизми, деб мурожаат қилди.

Бу фикр жуда ўринсиз бўлса ҳам, вакил шу фикрни қўллаб, ҳа, деб жавоб бериб тураверди.

Бу шу даражада табиий жараён эдики, вакил балки хато қилаётган бўлсам керак, деб ўйлаб ҳам ўтиргани йўқ. Шу тўғри фикр, айнан шундай қилиш керак, деган ишончда эди у. Жуда ачинарли.

Судья ҳайратда.

Илтимоснома рад этилди.

"Шедевр" фикрлар давом этаверади агар институтни "коридорда" ўқиётган бўлсангиз, ҳурматли бўлажак юристлар!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

06 Nov, 08:45


Трамп яна АҚШ Президентлигига қайтмоқда!

Буни қандай баҳолаган бўлардингиз, урушлар тўхтайдими?

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

05 Nov, 12:12


Ҳокимликнинг даъвоси

Ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судида Хива шаҳар ҳокимининг даъво аризасига асосан жавобгар А.Уразбоевага нисбатан ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан суд муҳокамалари давом эттирилмоқда.

Биз судга қурилган қурилма шаҳар қурилиш бўлимининг 24.04.2024 йилдаги тегишли рухсатномасига асосан қурилганлигини билдирдик. Ишда даъвогарнинг вакили сифатида қатнашаётган ҳокимлик юристи бўлса, рухсатнома 24.04.2024 йилда берилганлигини, бироқ, ушбу қурилмани 2024 йилнинг июль ойида ваколатли идоралар текшириб боришганида у ноқонуний қурилганлиги аниқланганлигини билдириб ўтди. Вакилга кўра, рухсатнома эски санадан берилган эмиш!

Вакилнинг сўзларидан ҳеч қандай мантиқ топа олмадик. Ахир рухсатнома бирон бир қурилишни амалга оширишдан олдин олиниши керак-ку, тўғрими?! Ёки бинони қуриб битказиб бўлиб, энди қурилишга рухсат беринг, дейиладими?

Бу ерда вакилнинг даъвосидан аслида у "топшириқ" билан келганлиги маълум.

Энди шу ерда ҳокимлик киритган даъво аризаси бўйича ҳам икки оғиз сўз юритсак!

Ҳокимлик даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "26.04.2000 йилдаги ПФ-2596-сонли фармойиши" ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаётганлигини иддао қилган.

Бироқ, агар текшириб кўрсангиз, Президентнинг "ПФ-2596-сонли фармойиши" номили ёки сонли ҳужжати умуман мавжуд эмас, ПФ-2595-сон Фармон мавжуд бўлиб, у ҳам бундан икки йил олдин ўз кучини йўқотган, Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори ҳам 2022 йилда ўз кучини йўқотган бўлиб, булар даъвогарнинг мутлақо эътиборидан четда қолган. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги бўлса, ҳали-ҳануз мазкур кучини йўқотган ҳужжатлар ижросини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Уларнинг мақсади қандай бўлмасин, А.Уразбоева томонидан қурилган қурилмани буздиришдан иборат.

Бироқ, биз судлар ижро ҳокимияти таъсиридан холи равишда ушбу ишни адолатли кўриб чиқишларидан умидвормиз.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

02 Nov, 09:27


Muvaffaqiyat - boshqalardan ko‘ra ko‘proq mehnat qilganlarniki.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

30 Oct, 08:43


"Ахборот асри", "технология замони", "вақтнинг етишмаслиги" деган баҳоналар билан китоб ўқишга тоқатимиз етмай қолди, гўё...

Оладиган маълумотларимиз ижтимоий тармоқлардаги қисқа ва узуқ-юлуқ хабар-далиллардан иборат, холос.

Бу эса, айтиш мумкинки, миллатнинг савияси, дунёқараши, фикрий салоҳиятининг ўтмаслашувига олиб келпяти. Айниқса, ёшларнинг қизиқишлари ва илмий билимлари тобора саёзлашиб бормоқда: уларнинг "билимдонлик доираси" спорт ва санъат, оммавий маданият чегараларидан нарига ўтолмаяпти.

Оқибат аянчли, натижалар хатарли.

Бизлар эса хотиржаммиз, гўё ҳеч нарса бўлмаётгандай бутун ҳаётимизни, вақтимизни, ақл-идрокимизни ўраб-чирмаб олган қўл телефонига ёки "ойнаи жаҳон"га термилганимиз-термилган...

Аҳмад Муҳаммад Турсун.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

28 Oct, 15:36


Тўғри, бизнинг канал футбол канали эмас. Лекин шу кунларда футбол оламида бўлаётган воқеалар ҳеч бир инсонни бефарқ қолдиролмаяпти.

Айниқса, футбол мухлисларини!

Реал Мадридга бугун ҳеч қандай индивидуал соврин йўқ эмиш!

Таҳминимни айтақолай. Бу ҳаммаси Килиан Мбаппенинг Реал Мадридга текинга трансфер қилингани ва у ПСЖдан 55 млн евролик маош қарздорлиги бўйича судлашаётгани билан боғлиқ бўлса керак.

Агар шу хабар бошқа таниқли футбол журналларида чиқиб қолса, билингки бу хабарнинг биринчи манбаси мен бўламан😎

Майли, ҳозирча жимгина кузатамиз!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

28 Oct, 14:59


Fabritsio Romanoning so'zlariga ko'ra, Vinisius Junior "Oltin to'p"ni olmaydi! 🤯

Taqdirlash marosimida "Real Madrid"ning birorta vakili ishtirok etmaydi

📺 @setanta_uzb

#Football #LL #News

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

27 Oct, 05:42


Ҳаммага ассаламу алайкум деймиз!

Бугун Парламент сайловлари куни! Жуда муҳим сиёсий тадбир! Барчани сайловларда ўзи муносиб деб билган депутатларга овоз беришга чақириб қоламан.

Биз ўзимизнинг сайлов ҳуқуқимиздан фойдаланиб, мамлакатимизнинг барча жабҳаларидаги депутатлар корпусини шаклланишида фаол иштирок этишимиз керак!

Бугундан бошласак албатта натижа бўлади қачонлардир келиб!

Барчага сайловларда омад!

Масалан мен, экологик партия депутатларига овоз беришни ният қилдим, ҳозир улар кўпроқ овозларимизга муҳтожлар!

Сайловда иштирок этинг!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 20:53


Biz ikkinchi taymda haqiqiy Barcani ko’rdik! Ajoyib g’alaba!

Barcha muhlislarni va o’zimni shu qatorda tabriklayman. Qoyil Hanci Flick!

Hammaga rahmat!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 20:44


Real madrid pik formada emas ekan😎

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 20:37


Yamal otangga rahmat jigar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 20:20


Davron akani ham qo’shib beramizmi Realga, nima deysizlar?!😁

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 20:15


Barsachilar qo’rqmasdan nishonlayvering, Real come back qiladi deb o’ylamang

Chaling qarsakni
👏👏👏👏

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 19:49


Ikkinchi taymda Barsa o’ziga o’xshab o’ynashini kutib qolamiz!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 19:34


Kobra emish😎

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Oct, 10:33


Бугун Барса Реалдан барча учун, жумладан аввало ўзи, ўтган йилги Бавария, Манчестер Сити ва финалдаги Дордмунд учун ҳам қасос олиши керак!

Етар энди шунчаси! 😁

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Oct, 06:40


Hafamiz!

Iltimosnomamiz yana rad etildi!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

25 Oct, 05:01


25-oktyabr! Ichki ishlar organlari hodimlari kuni bayrami!

Barcha hamkasblarimizni bayram bilan tabriklaymiz! Mashaqqatli kasbingizda omad doim yor bo’lsin do’stlar!


Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

24 Oct, 06:40


Дўстлар!

Майли, кеча бир футбол кўрган бўлсак кўрипмизда! Лекин, эртага бизни жиддий жараён кутмоқда.

Абдуллаевга оид юқоридаги материал эртага жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судида янгидан кўрилади.

Айримлар янги қабул қилинган қонун жазони енгилроғи билан алмаштиришга тўсқинлик қилади, демоқда. Лекин, барибир, бошқа томондан ЖКнинг 13-моддаси 3-қисми бу қонунни қўллашни истисно қилади.

Демак, қонунларда зиддият бор. Бунда Конституция нима дейди?!

У айтадики, “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”

Демак, яна бир маротаба айтамиз, бу ҳолатда биз судлардан ўзларининг қатъий позицияларини кўрсатишлари учун жасорат кутиб қоламиз.

Раҳмат ҳаммага!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

23 Oct, 21:01


Myuller, gestapo! 🥹😎😁

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

23 Oct, 20:54


G’alaba! Men buni ancha kutdim do’stlar!

Qoyil, ana endi biz qaytdik!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

23 Oct, 20:18


Bugun la’nati Myullerning og’zini yopamiz, maylimi!?

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

23 Oct, 19:03


Haqiqiy barsachilar shu yerdami?

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

16 Oct, 04:34


Тарихдан сабоқлар

Мўътазилийлар оқимига Восил ибн Ато асос солган.

У Ҳасан Басрийнинг таниқли шогирдларидан бири эди.

Восил ибн Ато "Гуноҳи кабира қилган киши мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди" деган тушунчани тарқатгач, шайх Ҳасан Басрий "Восил биздан ажради" деган ва шу тариқа мўътазилийлар (ажралганлар) пайдо бўлган.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

15 Oct, 10:08


Ўнинчи асрнинг атоқли мусулмон олимларидан андалусиялик Ибн Рушд умри давомида фақат икки кеча китоб ўқимаган экан: бири уйланган ва иккинчиси отаси вафот этган кечада...

"Дунёни тебратган 7 буюк". Ахмад Муҳаммад Турсун, 3-б.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

15 Oct, 07:18


Қорақалпоғистон Республикаси судьяларининг жасорати!

Ким нима деса десину, лекин мен фаолиятимда (тергов ва адвокатура тизимларини назарда тутмоқдаман) биринчи маротаба суд мажлиси баённомаси котиб томонидан имзоланмаганлиги сабабли, суд ҳужжатининг бекор қилинганлигини кўриб туришим.

Бунинг нима ажабланарли жойи бор, дерсиз?! Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ҳақиқатан ҳам, ЖПКда суд мажлиси баённомаси судья ёки котиб томонидан имзоланмаслиги ЖПК нормаларининг жиддий бузилиши, деб топилади ва бу, қарор, ажрим ёки ҳукмнинг бекор бўлишига сабаб бўлади.

Лекин, котиб суд мажлиси баённомасига имзо чекишни эсдан чиқариб қўйган. Бу ҳолатни шикоят берилганидан кейин иш юритувга қабул қилган маърузачи судья кўриб, котибни хонасига чақирган ҳолда имзолатиши ҳам мумкин эди. Бундай ҳолатлар балки ҳар куни содир бўлаётган бўлиши ҳам мумкин ва бу ерда ҳеч қандай фожиа мавжуд эмас. Чунки, исталган одам иш кўплиги ёки бошқа сабаб, ҳужжатга имзо чекишни унутиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Бироқ, ишни кассация тартибида кўрган судьялар бу ҳолатга кўз юмушмади. Коллегияга салбий оқибат келтириши мумкин бўлса ҳам, бизнинг назаримиздаги арзимаган шу сабаб учун ажримни бекор қилишди. Бу шунчаки таҳсинга лойиқ.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, судьяларда қатъий принцип шаклланиб бормоқда. Ҳар қандай катта ёки кичик қоида бузилишига албатта реакция билдирилади. Мана шу бу қарорнинг анча ижобий тарафдан тавсифлаш учун етарли.

Агар бу ерда ҳозирча бизга маълум бўлмасдан турган бошқа гаплар бўлмаса, буни мен жасорат сифатида қабул қилдим!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Oct, 08:12


Иш кассация инстанциясида кўриб чиқилди.

Тасодифми ёки йўқ, билмадим, лекин биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинди, сабаб, суд мажлиси баённомаси котиб томонидан имзоланмаган экан!

Шундай бўлгач, судлов ҳайъати кейинги этапларга ўтиб ўтирмасдан, ажримни бекор қилиб, ишни яна биринчи инстанция судига қайта кўриш учун юборди.

Яхшиликка бўлсин ишқилиб!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

11 Oct, 06:15


Ҳикмат

Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:

— Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?

Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани хам тишлаб қўйди. Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди, лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дарҳол тишланган олмалардан бирини онасининг қўлига тутқазиб, шундай деди:

— Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан.

Хулоса: Сиз ким бўлсангиз ҳам, қанчалик ҳаёт тажрибангиз кўп бўлса ҳам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб ҳисобласангиз ҳам, ҳар доим хукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Ҳeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

10 Oct, 17:37


Эртага соат 11:00 да Қорақалпоғистон Республикаси судида биринчи инстанция судининг ажримидан норози бўлиб киритган хусусий кассация тартибидаги шикоятимиз кўриб чиқилади!

Шахсий фикримча, судда маҳкумга нисбатан жазони енгилроғи билан алмаштириш учун қонуний асослар етарли. Фақат шу нормаларни қўллаш учун судьяга тажриба, журъат ва шижоат керак бўлади.

Эртага судьядан айнан мана шу сифатларни номоён этишини кутиб қоламиз!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

10 Oct, 13:57


Демак, дўстлар!

Футбол оқшоми! Ўзбекистон-Эрон!

Олға Ўзбекистон! Олға азаматлар! Бугун
албатта ғалаба қозониш шарт!

Биргаликда томоша қиламиз ҳурматли юристлар!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

10 Oct, 06:49


Буюк устозимиз

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, 1-даражали «Шон-шараф», «Буюк хизматлари учун», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби, генерал-полковник Зокиржон Алматов ўзининг 75 ёшини қарши олмоқда. Бу инсонни нафақат биз ватандошлари, балки МДҲ давлатларидаги фуқаролар ва давлат органлари ходимлари ҳам ардоқлашади, ҳурмат билан тилга олишади. Адолатли раҳбар, ишончли дўст, тўғри йўл кўрсатадиган мураббий тўғрисида қанчадан-қанча китоблар ёзса ҳам оз. Кўплаб ҳақиқий профессионал кадрларнинг устози, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, эл-юрт осойишталигини таъминлашдаги кўп йиллик самарали меҳнати, фидойилиги билан эътироф этиладиган Зокиржон Алматовичга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ҳамда оилавий тотувлик тилаган ҳолда бугунги шодиёна кунлари билан самимий муборакбод этамиз.
ИИВ Бирлашган таҳририяти жамоаси

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

08 Oct, 07:53


Жумбоқ ҳозирча ечилмади!

Суднинг ажрими билан тайинланган комиссион суд-тиббий экспертизаси вилоят суд-тиббий экспертизаси муассасасидан ижросиз қайтарилибди! Шу сабаб, комиссион суд-тиббий экспертизасини ўтказиш вазифаси суднинг навбатдаги ажрими билан Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий марказига юклатилди.

Суднинг позицияси аниқ! Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва агар судланувчилар айбдор бўлса, қилмишига яраша жазосини бериш.

Биз буни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳимоямиз остида бўлган Р.М.ни ҳимоя қилишда давом этамиз!

Тез орада барча мавҳумликларга барҳам берилажак!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

05 Oct, 08:29


Казус

Каналимизга асосан юристлар тўпланишгани маълум. Шу имкониятдан фойдаланиб, ҳозирда биз амалиётда дуч келаётган бир муаммоли ҳолатни Сизлар билан ўртоқлашишни лозим кўрдик. Фикрларингиз биз учун муҳим!

Маҳкум Абдуллаев 2023 йилнинг 23 май куни ЖКнинг 128-моддаси ва 128/1-моддалари билан айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Маҳкум Абдуллаев томонидан мазкур жиноятлар 2022 йилнинг август ойида содир этилган, ҳукм эълон қилиш вақтига келиб эса ЖКнинг 128-моддаси ва 128/-моддалари ўзгартирилиб, оғир жиноятлар туркумига киритилган эди. Шу сабабли ҳам суд ҳукмда Абдуллаевни ЖКнинг эски таҳриридаги 128-моддаси ва 128/1-моддаси билан айбдор деб топади.

ЖКнинг 128-моддаси ва 128/1-моддаларини ўзгартирилган таҳрирда баён қилган 11.04.2023 йилдаги ЎРҚ-829-қонун билан ЖКнинг 73-моддаси 4-қисми "г" бандига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра "ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик" жиноятларини содир қилган шахслар жазони енгилроғи билан алмаштирилмайдиган шахслар тоифасига киритилади.

Ушбу қонуннинг 18-моддасида ЖКнинг 73-моддасига киритилган ўзгартишлар "ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди", дейилган.

Юқорида айтилганидек, Абдуллаев 2023 йилнинг 23 май куни ҳукм қилинган. Қонун 11 апрелда қабул қилинган. Шу қонун таъкидламоқдаки, ЖКнинг 73-моддасига киритилган ўзгартишлар "ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди".

Бироқ, бу ерда эътибор қилиш керак бўлган нарса бошқа тарафда. Яъни, Абдуллаев ЖКнинг 128-моддасида назарда тутилган жиноятни 2022 йилнинг август ойида содир қилган. 2022 йилнинг август ойида ЖКнинг 73-моддасида бу ўзгартишлар мавжуд эмасди.

ЖКнинг 13-моддаси 3-қисмида "Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас" деб қайд этилган.

Биз маҳкум жазони ўтаётган ҳудуддаги судга маҳкум Абдуллаевга нисбатан ЖКнинг 74-моддасида назарда тутилган тартибда жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида илтимоснома киритганимизда, суд юқорида келтирилган 11.04.2023 йилдаги ЎРҚ-829-қонунни асос қилиб, илтимосномани рад этди.

Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолатда ЖКнинг 13-моддаси 3-қисми 11.04.2023 йилдаги ЎРҚ-829-қонунни Абдуллаевга нисбатан татбиқ этишни истисно қилади.

Казус бироз мураккаб, шу сабаб, яна бир ўқиб кўриб нима фикрда эканлигингизни изоҳларда қолдиринг!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

04 Oct, 18:33


Bugun shu ish bo’yicha yana biz g’olib keldik, ish bizning foydamizga hal qilindi! 👏

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

03 Oct, 07:15


Dyuzdochi ukamiz Alisher Yusupov!

Unga omadlar va kelgusi faoliyatida ulkan zafarlar tiladik!

Kelgusida Alisherning oltin medallarni qo’lga kiritib, jahon arenalarida yurtimiz bayrog’ini baland ko’tarishiga ishonamiz!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

01 Oct, 18:46


Shunday tinch va osuda hayotimizga ko’z tegmasin!

Farzandlarimiz bag’rimizda sog’ salomat o’sib ulg’ayishini ko’rib, zavq olishlarimiz bardavom bo’lsin! Bu kunlar uchun qanchalik ko’p shukrlar qilsak ham kam!

Alhamdulillah, jannatmakon yurtda yashamoqdamiz, azizlar!

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

01 Oct, 09:37


Биз ушбу танишимизга "BYD Song Plus Chempion DM-I" олишни тавсия қилдик!

😁

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

26 Sep, 19:07


Адвокатнинг лицензияси тикланди!

Адвокат Арслон Рўзимов
ёзмоқда:

Бу ҳақда мақола ёзиш ёки ёзмаслик хусусида кўп иккиланишлар бўлди ва ниҳоят ёзишга қарор қилдик.

Синфдош ўртоғим адвокат, адвокатлик фаолиятни деярли бир вақтда бошлаганмиз. У бўлди, бу бўлди, вилоят адвокатлар палатаси ҳузуридаги малака комиссияси синфдошимни адвокатлик лицензиясини тугатиш масаласини Олий малака комиссияси ихтиёрига ташлади. Олий малака комиссияси ҳам ўйлаб ўтирмасдан, бу масалада Адлия вазирлигига хат билан чиқди.

Шу тариқа, Адлия вазири биринчи ўринбосарининг имзолари билан синфдошимни адвокатлик лицензиясини тугатиш масаласида маъмурий судга ариза билан мурожаат қилинди.

Тақдирни қарангки, мазкур ариза шунча судья туриб курсдошимни иш юритувига тушди.

Бир куни кечки овқат усти курсдошлар йиғилиб қолдик, шунда курсдошимга синфдошимнинг лицензиясини тугатиш ҳақидаги иш унинг иш юритувида эканлигини, оиласини шу лицензия орқасидан боқиб келаётганлигини, моддий аҳволи унчалик яхши эмаслигини, ишни қонуний кўриб чиқишини, қонун нима деса шуни қилиш лозимлигини, бировларнинг гапи билан синфдошим азият чекмаслигини билдирганимда, курсдошим менга қараб, “Адлия вазири биринчи ўринбосари имзолаган аризани қандай муҳокама қиласан, натижаси аниқку, қандай мен уни рад қилишим мумкин” деганидан кейин, мени курсдошимдан кўнглим қолди, унинг аҳовлига жуда ачиндим.

Шу билан, Адлия вазири биринчи ўринбосарининг аризаси қаноатлантирилиб, синфдошимнинг адвокатлик лицензияси тугатилди. Иш апелляция тартибида ҳам ўзгаришсиз, синфдошим эса 6 ойдан ортиқ вақт мабойнида ишсиз қолди.

Шунгача ишга аралашмадим, олдиндаги тафтишда ҳам ўзгариш бўлмаса иш янада чигаллашишини билиб, синфдошимга қўнғироқ қилиб, уни ҳужжатлар билан бирга иш хонамга чақириб олиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қонун синфдошим томонда эканлигини тўла исботлаб бердим.

Суднинг жорий йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Адлия вазири биринчи ўринбосарининг аризаси рад қилиниб, синфдошимнинг лицензияси қайтариб берилди. Синфдошим жуда бахтиёр!

Шу ўринда судьяларимиздан “ариза юқори ташкилотдан кимнингдир номидан келган, уни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ деб эмас, аксинча мен Ўзбекистон Республикаси номидан қарор қабул қиламан, қайсидир мансабдор шахснинг имзоси ортида унинг мансаби ва шу соха туриши мумкин, лекин мени имзойим ортида “Ўзбекистон” деган улуғ ном бор” деган юксак фахр билан иш кўришларини сўраб қолган бўлар эдик.

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar