#жараён
#яшил_макон
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди. Жумладан, бухоролик фаоллар Бухоро туманининг Бухоро шаҳрига ёндош «Боғидашт» МФЙ ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон боғи»да кўчатлар экишди.
Маълумот учун: Ушбу кузги мавсумда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Бухорода қарийб 7 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.