Последние посты Jamol Nosirov (@jamol_nosirov) в Telegram

Посты канала Jamol Nosirov

Jamol Nosirov
Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи
2,686 подписчиков
8,818 фото
895 видео
Последнее обновление 28.02.2025 15:03

Последний контент, опубликованный в Jamol Nosirov на Telegram


Бугун Бухоро вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Қоракўл туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

У Янги Ўзбекистон массивида бўлиб, у ерда яқинда қурилган чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, ушбу ҳудудда “Менинг боғим” лойиҳаси асосида барпо этилган боғни кўздан кечирди.

Шундан сўнг, Жамол Носиров ҳамда тегишли масъуллар Қоракўл тумани Дўрмон маҳалласида жойлашган давлат ўрмон хўжалигида бўлдилар. У ерда вилоят иқлим шароитига мос бўлган чидамли ўсимлик турларини танлаб кўпайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Иқтидорли, ёш журналист Алишер Рўзиохуновнинг вафоти мени чуқур қайғуга солди. У билан “Камолот” ЁИҲ да биргаликда фаолият олиб борганмиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган давримда қўшни бўлганмиз. У жуда билимли, камтар, босиқ ва самимий йигит эди.

Журналистика соҳасидаги фаолиятини ҳам кузатиб борардим. Kun.uz нашрида самарали ижод қилган эди.

Афсус, у энди орамизда йўқ. Алишернинг оила-аъзоларига, яқинларига сабр тилайман. Охирати обод бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

🖥🖥🖥 Axborot 24

Yashil makon: Kogon va Qorovulbozor tumanidan o‘tuvchi magistral yo‘l yoqasida daraxt ko‘chatlari ekilmoqda


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Бухоро вилоятида "Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсуми учун 1,3 миллиондан зиёд дарахт ва бута кўчатлари етиштирилмоқда!

Бугунги ўрганишлар Ғиждувон ва Вобкент туманларидаги давлат ўрмон хўжаликларида бўлиб ўтди.

Жамол Носиров ҳамда Жамшид Аҳмедов бошчилигида тегишли масъуллар томонидан дарахт кўчатларини етиштиришда вилоят иқлим шароитига мос бўлган чидамли ўсимлик турларини танлаб кўпайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

@Jamol_Nosirov

Яхши жамоа – фидойи ва масъулиятли кадрлардан шаклланади. Валижон Жўрақулов менинг жамоамда самарали фаолият юритган энг яхши шогирдларимдан бири.

У Бухоро шаҳар ҳокимлигида ҳам, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида ҳам ўзини ҳақиқий профессионал сифатида намоён қилди.  Ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиб,  фидоийлиги билан ҳурмат қозонди. У яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлигида иш бошлади.

Ишонаманки, у ўз билим ва тажрибасини тўлақонли ишга солиб, ёш кадр сифатида бундан кейин ҳам жонажон юртимизнинг ривожи учун ҳисса қўша олади.

Келгусидаги ишларингда улкан муваффақиятлар тилайман, Валижон!

@Jamol_Nosirov

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров, вилоят прокурорининг ўринбосари Жамшид Аҳмедов ҳамда тегишли масъуллар ҳудудларда "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишларни ўрганмоқда.

Бугунги манзил - Ромитан тумани, А-380 йўли.
Йўл бўйлаб экилган тут ва қайрағоч дарахтлари қандай ўсмоқда? Суғориш тизими қанчалик яхши ишлаяпти? Келгусида яна қанча дарахт кўчатлари ўтқазилади? Шу масалалар муҳокама этилди.

Яна бир ташриф манзили тумандаги 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўлди.
Бу ерда нафақат мактабнинг умумий ҳолати ўрганилди, балки раҳбарлар экологияга бағишланган ижодий тадбирда ҳам иштирок этди.

Мактаб ҳудудидаги кўкаламзорлаштириш ишлари баҳоланди. Экология йўналишида ташкил этилган мактаб кутубхонасини янги китоблар билан бойитиш таклифи берилди.

@Jamol_Nosirov

Қоровулбозорда экологик ҳолат ўрганилди

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров ва Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари Жамшид Аҳмедов Қоровулбозор туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳолатини ўрганди.

Ташриф давомида раҳбарлар Ихтисослаштирилган Жайрон питомнигида бўлиб, мутахассисларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар жараёнида туманда амалга оширилаётган экологик лойиҳалар, кўкаламзорлаштириш ишлари ва яшил майдонларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

@Jamol_Nosirov

Бугун, Бухоро вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров ҳамда Бухоро вилоят прокурорининг ўринбосари Жамшид Аҳмедов Бухоро тумани «Работиқалмоқ» МФЙ ҳудудида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Дастлаб,  ҳудуддан ўтувчи зовур атрофларидаги экологик муҳит  кўздан кечирилди.  Сўнгра, иссиқхоналарнинг иситиш тизимларида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалардан тўғри фойдаланилаётганлик ҳолатлари ўрганилди.

Раҳбарлар шу куни ғишт ишлаб чиқариш заводларида ҳам бўлишди.  Чанг ва газ тозалаш  ускуналарининг ўрнатилганлиги ва ишлаб чиқариш жараёнида экологик хавфларни камайтириш бўйича ишлар муҳокама қилинди.

Ўрганишлар якуни бўйича ҳудудда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун  масъулларга  топшириқлар берилди.

@Jamol_Nosirov

#reyd #рейд

🔍Buxorodagi xonadonlardan birida sher bolasi noqonuniy saqlab kelinayotgani aniqlandi


Buxoro viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi boshqarmasi, tuman ichki ishlar bo‘limi va Milliy gvardiya xodimlari tomonidan navbatdagi reyd tadbirlari o‘tkazildi.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/35750

🔍В одном из домов Бухарской области незаконно содержали детеныша льва

Управлением экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Бухарской области совместно с районным отделом внутренних дел и Национальной гвардией проведены очередные контрольные рейды.
https://gov.uz/ru/eco/news/view/35750

🔍A lion cub was illegally kept in one of the houses in Bukhara region

The Department of Ecology, Environmental Protection and Climate Change of Bukhara Region in cooperation with the District Department of Internal Affairs and the National Guard conducted another control raids.
https://gov.uz/en/eco/news/view/35750

📷Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X | 🌐 YouTube | 📗 WhatsApp

Ассалому алайкум қадрли ватандошлар!

Аввало, сиз, азизларни,  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ўз ҳаётини она юртимизни ҳимоя қилишдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган довюрак ўғлонларимизнинг шарафли ва масъулиятли меҳнатлари эътирофга лойиқ.

Шу қутлуғ айёмда ният қиламизки, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик сизни асло тарк этмасин!

Юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги, оилаларимиз фаровонлиги бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!


@Jamol_Nosirov