Бугун Бухоро вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Қоракўл туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
У Янги Ўзбекистон массивида бўлиб, у ерда яқинда қурилган чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, ушбу ҳудудда “Менинг боғим” лойиҳаси асосида барпо этилган боғни кўздан кечирди.
Шундан сўнг, Жамол Носиров ҳамда тегишли масъуллар Қоракўл тумани Дўрмон маҳалласида жойлашган давлат ўрмон хўжалигида бўлдилар. У ерда вилоят иқлим шароитига мос бўлган чидамли ўсимлик турларини танлаб кўпайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.