Муаллиф: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Таржима: Исмоил Муҳаммад Ёқуб
@ism_sifat
Welcome to the Telegram channel 'Аллоҳнинг гўзал Исм ва Сифатлари'! This channel is dedicated to sharing the beautiful names and attributes of Allah. In Islam, it is believed that Allah has many names and attributes, each of which holds a special significance. By reciting and reflecting upon these names and attributes, believers can strengthen their connection with the divine and seek blessings and guidance in their lives. The channel provides daily posts with different names and attributes of Allah, along with accompanying prayers and verses from the Quran for added spiritual reflection. Join 'Аллоҳнинг гўзал Исм ва Сифатлари' to deepen your understanding of the beautiful names and attributes of Allah and to enhance your spiritual journey. Remember, 'Аъроф - 180' encourages us to invoke Allah by His beautiful names, so let's embark on this spiritual journey together!
31 Oct, 11:51
23 Oct, 11:34
02 Dec, 12:34
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
↓Обуна бўлинг↓
29 Mar, 09:00
"Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.
Гоҳида Аллоҳни инкор қиладиган кофирлар гуноҳларга ботганини ва бошқаларга зулм қилаётганини кўриб иймони заифлар: «Аллоҳ қаерда? Нима учун уларни жазоламаяпти?» деб айтадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос» (Иброҳим, 42), деб айтган. Аллоҳ таоло бу нарсалардан ғофил эмас, фақат инсоннинг қай даражаги хатаргача етиб боргунича Ўзини билмаганга солиб, қўйиб беради, холос. Ўзининг етук ҳикматига биноан азоблашни кечиктириб, сабр қилади.
Баъзилар: «Аллоҳнинг ал-Ҳалим сифати билан ас-Сабур сифати орасида қандай фарқ бор?», деб сўраши мумкин. Жавоб шуки, ас-Сабур исми фақат азобни кечиктиришга эътибор қаратади. Аммо ал-Ҳалим исми азобни кечиктириб, уни охирида афв қилиб ҳам юборади.
Аллоҳнинг ас-Сабур исмидаги инсоннинг насибаси, Роббиси учун сабр қилмоғидир.
28 Mar, 09:01
"Тўғри йўлга иршод қилувчи. Ар-Рашийд сифати Аллоҳга васф қилинса, мутлақ тўғри йўлга бошловчи деган маънони англатади. Аллоҳнинг илми, қудрати, раҳмати мутлақдир. Аммо инсоннинг исми ва сифатлари нисбийдир. Аллоҳнинг сифатлари мутлақ ва барча нарса Аллоҳнинг измида эканига инсон иймон келтирса, унинг нафсида хотиржамлик ҳукм суради. Бундай хотиржамликни йўқотганлар яхши билишади. Чунки Аллоҳ соғлик, зукколик, мол дунё ва гўзалликни кўплаб махлуқларига ато қилаверади. Аммо хотиржамликни Ўзининг соф мўмин бандаларига ато қилади холос. Биз Аллоҳнинг исм ва сифатлари мутлақ эканига аниқ ишондик. Унда бузилиш қайси нуқтада юзага келади, деган савол пайдо бўлади? Бузилиш Аллоҳ ато қилган неъматларни нотўғри ишлатиш орқали юзага келади.
27 Mar, 09:00
"Мавжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи зот. Дунё ҳаётида ҳамма ҳалок бўлади фақат ал-Ворис сифатли Зот тирик қолади. Чунки Аллоҳ таоло тирик ва боқий бўлиб, меросхўр бўлувчидир. Одатда мана шу уй менинг мулким, деб айтилади. Бу мажозий гап. Аслида уй Аллоҳникидир. Масалан, бир гала туя ҳайдаб кетаётган аъробийларнинг биридан бу туялар кимники? деб сўралганида, у «Улар Аллоҳники, менинг қўл остимда, холос», деб жавоб берган. Шунинг учун баъзи иморатлар устига «Мулк Аллоҳникидир», деб ёзиб қўйилади.
Мол-дунё сенинг қўлингга омонат юзасидан вақтинча берилган. Бундан мақсад сени қандай йўл тутишингни синаш учун холос.
Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бири олтинларини темир эшикли бир хонага қўйган. Эшик қаттиқ маҳкамланган. У киши кириб кетганида эшик беркилиб қолган. Хонадон аҳллари уни сафарга кетган деб ўйлашган. У киши эса очликдан вафот қилган. Охирги нафасдан олдин бармоғидан қон чиқариб, дунёдаги энг бадавлат одам очликдан вафот қилди, деб ёзиб қолдирган.
26 Mar, 09:00
"Боқий қолувчи. У доимий бордир, унга фонийлик етмайди. Демак, боқийлик дегани, фонийликнинг аксидир. Аллоҳнинг боқий қолувчи нарсалари деганда Аллоҳга итоат қилиш ва савобини кутиш, деганидир. Гоҳида тоат ибодат машаққатли ва қийин бўлади. Мукаллаф бўлинган ишлар албатта машаққат билан қўлга киритилади. Аммо ундаги машаққатлар йўқ бўлиб, савоби боқий қолади. Аммо шаҳвоний роҳат эса йўқ бўлиб, унинг азоби боқий қолади. Демак, мўмин киши боқий қоладиган нарсалар ҳақида фикр юритади.
ал Боқийнинг яна бир маъноси, боқий қолувчи солиҳ амаллардир. У Аллоҳ буйруқларида истиқомат ва бардавом юришдир. Инсон жидду жаҳд қилиб, қийинчиликларни бошидан ўтказиб, натижа ва икром кўрсатилишини кутади. Масалан, фитналар кенг қулоч отиб, аёллар ярим яланғоч бўлган ва барча гуноҳ маъсиятга чорлаган даврда яшамоқдасан. Энди сен ўзингни тутиб, нафсингни Аллоҳ буйруқларига бўйсундирсанг, сен учун нима қолади? Албатта сен учун тоат ибодатнинг савоби ва тавфиқи қолади.
25 Mar, 09:02
Ўхшаши йўқ нарсаларни яратувчи. Аммо инсон бирор нарса ихтиро қилса, шак-шубҳасиз, у Аллоҳнинг махлуқотларига тақлид қилади. Масалан, самолётни қушдан ўрганиб ва сув ости кемасини балиқдан ўрганиб ихтиро қилган. Ушбу исмнинг нозик томонлари билан ўрганадиган бўлсак, ким олдин бирор киши қилмаган ишни амалга оширса, араб тилида «абдаъа» дейилади. Бидъат сўзи ҳам шу сўздан олинган. Чунки бидъат амални ҳам аввал ҳеч ким бажармаган бўлади. Бидъатнинг икки хил маъноси бор. Луғавий маънода ҳар бир янги нарса бидъат дейилади. Шариатда эса динда бўлмаган нарсани янгилик қилиш бидъат дейилади. Динда бидъат ишни амалга ошириш ҳаром амалдир. Мўмин кишини ҳалим, раҳмдил, адолатли бўлишга чақирганда Аллоҳнинг ана шу исмлари бўлмиш ал-Ҳалим, ар-Роҳим, ал-Адл исмлари билан хулқланишга чақирамиз. Аммо ушбу ал-Бадиъ исмида эса аксинча бўлиб, ақида, ибодат ва сулукда янгилик қилмасликка чақирилади. Чунки динда янгилик яратган одам бир суннатни тарк қилиш эвазига янгиликни яратган бўлади.
24 Mar, 09:01
"Ҳидоят қилувчи. У зот ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яъни Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, ўз хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади. Ҳидоят қилади дегани, тўғри йўлга йўллаб қўяди, деган маънодадир. Агар сен Ер ва осмон халқ қилиниши хусусида фикрласанг, Аллоҳ маърифати томон кенг қадам ташлаган бўласан. Чунки Ер ва осмон хусусида фикрлаш Аллоҳ томон кирадиган эшигимизни кенгайтириб, У томон бўлган йўлни қисқартиради. Коинот бизни У Зот томон ҳидоят қилади. Унда аввалги ўтган қавмларнинг ва узоқ келажакнинг хабари бор. Унда ўлгандан кейинги хабарлар, жаннат ва дўзах васфи, охират диёрининг манзараси ҳақида хабарлар бор. Ҳидоятларнинг энг аввали ва буюги, коинотда Аллоҳнинг илми, ҳикмати, қудрати, бойлиги, ҳалимлигини кўришингдир. Аллоҳ таоло сени ҳидлаш ҳис туйғуси билан жиҳозлаб қўйган.
23 Mar, 09:01
"Ўзи ўзи ила зоҳир бўлган ва ўзгаларни зоҳир қилган.
Нур сўзининг луғавий маъноси зиё ва ёруғликдир. Инсон ушбу Ер куррасида нима учун яратилди, у Ерда нима қилиши даркор эди. Еб, ичиб ва ухласа иш ниҳоясига етадими? Ёки бунинг бошқа муҳим вазифалари борми? Қачон ўлади? Нима учун ўлади? Нима учун яшайди? Яхшилик қилади, ёмонлик қилади, рост сўзлайди, ёлғон сўзлайди ва яна нималар қилади? Мана шундай қийин вазиятда Аллоҳнинг китоби келиб: «Сен кенглиги Еру осмончалик бўлган жаннат учун яратилдинг. Сен ҳаёти дунёдалик пайтингда солиҳ амалларни бажарсанг, жаннатга кирасан. Сен Аллоҳ таолога боғланиб, яқин бўлмагунингча бахтли бўлмайсан», деб сенга ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳақиқатини ўргатиб, уни бажар, буни бажарма, деб ҳалол ва ҳаром, яхши ва ёмон, ҳақ ва ботилни баён қилиб, оламнинг яралиши ва ниҳоя топишини ўргатади. Аниқки Аллоҳ Қуръони карим орқали буларни барчаси ҳақида хабар берган.
22 Mar, 09:00
"Манфаат берувчи.
Ан-Нофиъ – зарар деган сўзнинг аксидир. Инсон қачон мунофиқлик қилади ёки қачон риё қилади ёки қачон қўрқади ёки қачон бўйин эгади ёки қачон таҳқирланади? Қачонки ўзи каби бир инсон фойда бериши ёки зарар бериши мумкин деган тушунчада бўлса ушбу нарсаларга йўлиқади. Аммо фойдани ҳам, зарарни ҳам фақат Аллоҳ беради, деган эътиқодда бўлса, бошини баланд кўтариб азизликда юради. Барча қувват, азизлик ва журъатнинг сабаби Аллоҳдан ўзга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам йўқ эканига иймон келтиришдадир. Кўплаб диний манбаларда мана шу «аз-Зорр» ва «ан-Нофиъ» исмларини оддий сабабга биноан бирга ишлатиш шарт. Ўша оддий сабаб, Аллоҳ таоло манфаат етиши учун зарар беришидир. Яъни, баъзи кимсаларни қаттиқ касалликка дучор қилиши ёки иқтисодий муаммога тушириши, у банда Аллоҳга қайтиб, тавба қилиши учундир.