Жаҳондаги айрим мактаблар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Россияда биринчи мактабни Пётр I ташкил қилган. Унда фақат ўғил болалар ўқиган.
Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боради. Шунингдек, Ҳиндистон мактаблари энг кўп ўқувчиларни бағрига олиши билан машҳур. Айрим мактабларида ўқувчилар сони 28 мингтагача етади.
Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, ватанимга содиқман, деб қасамёд қилишади.
Чехияда энг ёмон баҳо – «5», аъло баҳо – «1».
Норвегияда ўқувчилар 8-синфгача баҳоланмайди.
Финландия мактабларида дарс ўтишда ўқитувчига ёрдамчи ҳам қатнашади. Бу давлатда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.
Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчи ва ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.
Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.
Ўқувчиларга форма кийдириш биринчи бўлиб Англияда ўйлаб топилган.
✅Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/ishtixonmmtb
https://t.me/ishtixonmmtb