Inomjon Domla | Расмий Сахифа @inomjon_domla Channel on Telegram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

@inomjon_domla


• Farg’ona viloyati Toshloq tumani Bosh Imom Xatibi Inomjon domlaning rasmiy sahifasi

• Murojaat uchun ⤵️
@Inomjondomlasavollar_bot

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/Inomjon_domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа (Uzbek)

Inomjon Domla kanali Farg'ona viloyati Toshloq tumani Bosh Imom Xatibi Inomjon domlaning rasmiy sahifasidir. Bu kanalda Inomjon domla tomonidan berilayotgan maqolalar, video darsliklar, va boshqa foydali ma'lumotlar joylashtiriladi. Inomjon domla o'zining so'nggi yangiliklarini va hayotiy masalalar bo'yicha fikrlarini ulashishi mumkin. Kanalda qo'shimcha ma'lumot uchun Inomjon domla sahifasiga murojaat qilishingiz mumkin. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallariga o'tish uchun quyidagi manzilga murojaat qiling: https://taplink.cc/Inomjon_domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

21 Jan, 12:08


Ота ўғлига:
«Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди.

Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман» деди.

Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, чунки фарзандингиз барибир сизга эргашади
.

Telegram | YouTube | Instagram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

20 Jan, 14:03


Har bir musulmonga taskin beruvchi oyatlar

Telegram | YouTube | Instagram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

17 Jan, 04:06


​​Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._

2.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Росулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Росулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Росулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9.   Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

21.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

• Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар
.

Telegram | Instagram | YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

15 Jan, 15:29


Olti narsa olti o‘rinda g‘aribdir.

1. Namoz o‘qimaydigan qavm orasidagi masjid g‘aribdir.

2. O‘qimaydigan qavmning uyidagi Mus'haf g‘aribdir.

3. Fosiq xotirasidagi Qur’on g‘aribdir.

4. Yomon xulqli, zolim kishining qo‘l ostidagi soliha, muslima ayol g‘aribdir.

5. Yomon xulqli, pastkash ayol qo‘lidagi solih musulmon kishi g‘aribdir.

6. So‘zi tinglamaydigan qavm ichidagi olim g‘aribdir. Alloh ularga Qiyomat kuni rahmat nazari bilan qaramaydi”.

«Oxirat kuniga tayyorgarlik» kitobidan
.

Telegram | Instagram | YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

14 Jan, 15:58


СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

• Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?

2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?

3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?

4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?

5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?

6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?

7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?

8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?

9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.

Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.


Telegram | Instagram | YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

06 Jan, 12:45


Кечаси уйқудан уйғониб кетганимизда ўқиладиган дуо

“Уйқудан уйғонганда Аллоҳуммағфирли деса, дуоси қабул бўлади.” (И.Абиддунё)

Кечаси уйғониб кетганда “Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лахул хамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир” деган кишининг гуноҳи денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам Аллоҳу таоло унинг гуноҳларини кечиради.” (Ибн Сунний)

“Кечаси уйғонганида шу дуони ўқиган ҳар истаганига қовушади:
Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лахул хамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир. Субҳаналлоҳи валхамдулилллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул азим.” (Ислом ахлоқи)

“Шайтон ухлаган киши ғафлатда ухлаши учун уч тугун тугади. Агар бу киши уйғониб, Аллоҳни зикр этса, тугуннинг бири ечилади. Таҳорат олса, иккинчи тугун ечилади. Намоз ўқиса, барча тугунлари ечилади.” (Бухорий)


Telegram | Instagram | YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

01 Jan, 10:04


• Мулк сураси фазилати

Солиҳа бир аёл вафот этди...
Ҳар гал унинг қабрини зиёрат қилгани келишганда, қабрининг тупроғидан атиргулнинг ҳиди келиб турар эди.

Бунинг сабабини эридан сўрашганда: "Аёлим ҳар кеча уйқуга ётишдан олдин "Мулк" сурасини ўқиб ётар эди. Умрининг охирги кунигача бу одатини тарк қилмади", — деб жавоб берди.

"Мулк" сурасини ўқишни одат қилганларга хушхабар: у қабр азобидан сақлайди!


Telegram | Instagram | YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

28 Nov, 15:28


#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».


Telegram | Instagram |YouTube

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

27 Nov, 12:43


Ҳазрати Умарни йиғлатган ҳодиса

Буюк тобеин Зайд ибн Аслам айтади:
«Умар розияллоҳу анҳу кечаси одамларнинг аҳволларини кузатиб юрганларида, бир уйда ёниб турган чироққа кўзлари тушди. Қарасалар, бир кампир жун титиб: “Муҳаммадга яхши бандаларнинг саломи бўлсин. Поклар, яхшилар у зотга салавот айтадилар. Сиз кечалари ибодатда қоим бўлар, саҳарлари кўз ёш тўкар эдингиз. О, кошки, мен билан ҳабибим бир ҳовлига жамланса!?” деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутар эди.
Умар розияллоҳу анҳу ўтириб йиғлай бошлади...

@Inomjon_domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

15 Nov, 05:27


БЕШ ВАҚТ НАМОЗНИНГ БАРАКАСИ

Ким беш вақт намозни давомий ўз вақтида адо этиб юрса, Аллоҳ
таоло уни тўққиз неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини юмшоқ қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ каби тез ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга жаннатда ёнма-ён қилиб қўяди!

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу


Telegram | YouTube | Instagram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

12 Nov, 14:48


• УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.

• УЙКУДАН УЙҒОНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Уйғонганда “Аъуузу билллаҳ” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, аввал Оятул Курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари ўқилади. Кейин қуйидаги дуо ўқилади.

اَلحَمْدُ للهِ الَّذِّي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَ إِلَيْهِ النُّشُورُ
Ўқилиши: “Алҳамдул лиллаҳил-лазии аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва алайҳин нушуур”.

Маъноси: “Бизларни уйқуга кетказиб, яна турғизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга қайтиш бор”.


@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

29 Oct, 17:49


Нафснинг юз хил тили бор. Ҳар тилида юз турли луғат бўлиб, унинг ҳийла ва найрангларига мисол ва таъриф ожиздир. Нафснинг бир қўлида Қуръони карийм, бошқа бир қўлида тасбеҳ бўлса ҳам қўйнида ҳанжар яшириндир. Ҳайҳот, нафсдан огоҳ бўлингиз!

©️ Жалолиддин Румий

🌙 Тунингиз осуда ўтсин!

@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

28 Oct, 13:07


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

©️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

25 Oct, 06:12


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Bugun 25.10.24 Juma namozini Toshloq tumani Arabmozor MFY "Said Xotam Eshon " jome' masjidida o'qiymiz Inshaalloh


Juma ayyomingiz muborak bo'lsin

Masjid manzili

Yaqinlaringizga ham ulashing

Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘ling
!
Telegram | YouTube | Instagram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

25 Oct, 03:14


Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қараш.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлаш.
3. Бебисмиллаҳ таом ейиш.
4. Тик туриб таом ейиш.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейиш.
7. Намозни қазо қилиш.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашиш.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилиш.
10. Остонада ўтиришликни одат қилиш.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қараш.
12. Ёлғон гапириш.
13. Тонг вақтида ухлаш.
14. Шомдан кейин ухлаш.
15. Ялангбош ҳожатхонага кириш.
16. Ҳожатхонада гаплашиш.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашиш.
18. Фақирни камситиш.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйиш.
20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилиш
.

@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

14 Oct, 12:46


Таҳоратли юришнинг фазилати

Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:

1.  Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2.  Давомли савоб ёзадилар.
3.  Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4.  Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5.  Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6.  Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7.  Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.

“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар” (Анвор-ул қудсия).


@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

04 Oct, 06:09


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Bugun 04.10.24 Juma namozini Toshloq tumani "Akkosha ota" jome' masjidida o'qiymiz


Juma ayyomingiz muborak bo'lsin

Masjid manzili

Yaqinlaringizga ham ulashing

Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo‘ling
!
Telegram | YouTube | Instagram

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

01 Oct, 02:19


🔷Osmon-u falakning ziynati yulduzlar bilan bo‘lsa, yer-u zaminning ko‘rkamligi olimlar bilandir.

✍️Mahmud Zamaxshariy

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

19 Sep, 00:59


#Дуо #Асмоул_Ҳусна #Аллоҳ_жалла_жалалуҳу

Аллоҳ
Шериги ва ўхшаши бўлмаган, яккаю ягона, ҳар қандай нуқсонлардан муназзаҳ (холи), ҳар бири чексиз хазина бўлган гўзал исмларни қамраб олган, исмларнинг султони!

ДУО
Эй энг гўзал исмларни Ўзида жам қилган, буюк Аллоҳим! Фақат Сен борсан. Сендан бошқа илоҳ йўқдир. Сенинг курсинг осмонлару ерни қамраб олгандир. Сенга ҳеч бир иш қийинчилик туғдирмас. Сен Олий ва Азимдурсан.
Бутун Исмларингнинг ҳурматидан шу онда қалбимдан ўтаётган хайрли ниятларимни қабул айла. Барча шубҳаларни четга суриб, ихлос билан, ҳеч бир ИККИланишсиз, ҳаммасини ёлғиз Узингга ҳавола қилган ҳолимда Аллоҳим дедим! Омин, ё Раббул оламин!

♻️ Ушбу дуони яқинларингиз билан улашинг ИншаАллоҳ улкан ажрларга эга бўласиз!

https://t.me/Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

15 Sep, 17:18


#илтижо

Эй мени гуноҳимни кўриб менга муҳлат бергувчи Зот.
Менга авфингни эхсон айла
Мени гунохларим бахтсиз қилди.
Гунохларимни тўкадиган кўз ёшларим бор.
Ўз караминг билан гунохларимни ювгин.ва мени мукофатлагин.


@Inomjon_Domla

Inomjon Domla | Расмий Сахифа

12 Sep, 13:27


#Янгиликлар

🌙 ФАРҒОНАДА "ЙИЛ ИМОМИ — 2024" КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

➡️ Бугун, 12 сентябрь куни Фарғона вилояти вакиллигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар вилоят босқичида беллашдилар.

💬 Иштирокчилар ўзлари танлаган билетдаги тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид, ҳадис ва сийратга оид саволларга жавоб бердилар ҳамда фаолиятларига доир амалга оширган ижодий ишларини тақдим қилдилар. Иштирокчиларнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра;

🥇1-ўрин Тошлоқ тумани «Бурҳониддин Марғилоний» масжиди имом-хатиби Иномжон Тўйчиев;

🥈2-ўрин Учкўприк тумани «Қораянтоқ» масжиди имом-хатиби Фазлиддин Бурҳонов;

🥉3-ўрин Марғилон шаҳар «Барака» масжиди имом-хатиби Отабек Холмуродов ҳамда Ўзбекистон тумани «Оқтепа» масжиди имом-ноиби Акмалхон Ҳабибуллаевларга насиб этди.

🗣 Танловда биринчиликни эгаллаган Тошлоқ тумани «Бурҳониддин Марғилоний» масжиди имом-хатиби Иномжон Тўйчиев «Йил имоми — 2024» кўрик танловининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фарғона вилояти вакиллиги ҳамда Alhidoya.uz сайти жамоаси барча ғолибларни муборакобод этиб, келгуси фаолиятларида муваффақият тилайди.

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia