ARKON.UZ @arkonuz Channel on Telegram

ARKON.UZ

@arkonuz

Бухоро вилояти Ромитан тумани "Ҳазрати Умар" жомеъ масжиди расмий телеграм канали.

Саволлар расмий сайтга👇
http://savollar.islom.uz

﷽ Бисмиллаҳ
Канал ҳақида фикр ва мулоҳаза учун👇
👉: @Abdullatif_Shirinov, @genesiseducate

ARKON.UZ (Uzbek)

ARKON.UZ Telegram kanali - Bu buxoro viloyati Romitan tumani "Hazrati Umar" jome' masjidi rasmiy Telegram kanali. Agar siz Romitan tumani bo'yligida yashaysiz va ya uni sevasiz, bu kanal siz uchun! Kanalda Romitan tumani haqidagi yangiliklar, maqolalar, rasmlar va boshqa ma'lumotlar joylashtiriladi. Bu kanal orqali siz Romitan tumani yashash joyingiz haqida yangiliklardan xabardor bo'lib, ijtimoiy tarmoqlarda ommaga bu haqida ma'lumotlar berishingiz mumkin. Romitan tumani Hazrati Umar jome' masjidi haqidagi yangiliklar va foydali ma'lumotlar uchun ARKON.UZ Telegram kanaliga azo bo'ling! Sizga foydali va muhim ma'lumotlar bilan xabarlashishni ta'minlaymiz! Savollaringiz uchun rasmiy saytga murojaat qiling: http://savollar.islom.uz. Kanal haqida fikr va mulohazalaringizni bildirish uchun @Abdullatif_Shirinov, @genesiseducate bilan bog'laning.

ARKON.UZ

26 Jan, 16:34

🌘Эртага душанба!
27 январь, 2025 милодий,
27 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Рўза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир. Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор.

Ҳадиси шарифларда «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» дейилган (Имом Ибн Сунний ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Ражаб ойи кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбаи муаззамада жамланишади. Аллоҳ таоло уларга: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, – дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, – дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим!” – дейди.

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 27.01.2025
(Бухоро вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:19
Ифторлик бошланиши: 18:00
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Jan, 16:09

#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Jan, 13:33

🌺ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Улашинг ↘️
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Jan, 02:32

Масжидда қазо намоз ўқиш мумкинми?

Жавоб: Қазо намоз ўқигувчи киши имкон қадар қазо намоз ўқиётганини бошқаларга билдирмаслигини уламоларимиз таъкидлайдилар. Сабаби, намозни ўз вақтида ўқимасдан уни қазо қилиб ўқиш гуноҳ бўлиб, киши ушбу гуноҳини бировга билдирмасдан, зудлик билан қазо бўлган намозни ўқиб, тавба қилиб, гуноҳдан фориғ бўлиши керак.
Фиқҳий китобларимизда масжидда қазо намоз ўқиганда бошқалар билиб қолиши мумкинлиги сабабли, уларни масжидда ўқимасдан уйда ўқиш кераклиги айтилган. Аммо масжидда қазо намоз ўқигувчи киши қазо намоз ўқиётганини ошкора қилмасдан, бошқаларга билдирмасдан ўқишга кўзи етса, масжидда ҳам қазо намоз ўқиш жоиз.
Шунинг учун ҳам Ибн Обидин роҳматуллоҳи ъалайҳ "Роддул мухтор" китобида бундай деганлар:

أن الممنوع هو القضاء مع الاطلاع عليه، سواء كان في المسجد أو غيره

яъни: "Қазо намози хоҳ масжидда, хоҳ бошқа жойда қилсин, уни бошкаларга билдириб ўқишдан қайтарилгандир". Валлоҳу аълам.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

24 Jan, 13:42

ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

24 Jan, 01:23

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

23 Jan, 16:33

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

23 Jan, 13:59

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 24 январь куни Бухоро вилояти Ромитан туман “Хазрати Умар ” масжиди имом-хатиби Абдуллатиф домла Ширинов, Ромитан туманидаги “Хожа Али Рометаний ” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф этиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

23 Jan, 06:49

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 24 январь куни Бухоро шаҳри “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон домла Саъдуллаев, Ромитан туманидаги “Ҳазрат Умар” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф этиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

22 Jan, 12:13

БЕМОРЛИК ВА БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

17 Jan, 06:49

QAYSILARIGA ULGURDIK

https://t.me arkon.uz

ARKON.UZ

17 Jan, 01:39

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

16 Jan, 17:56

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

15 Jan, 02:47

Ғийбат қилишдан тийилинглар

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

14 Jan, 06:22

#Мақола

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ

Ўн тўртинчи январь Ватан ҳимоячилари куни байрами Ўзбекистонда миллий ғурур ва фидойилик рамзи сифатида алоҳида ўрин тутади. Бу кун Ватан ҳимояси йўлида ҳалоллик ва жасурлик кўрсатган барча фуқароларни қадрлаш, уларнинг ҳиссасини эътироф этиш кунидир.

Ватан ҳимоячилари нафақат ҳарбийлар, балки мамлакат тинчлигини, хавфсизлигини таъминлашда ҳисса қўшаётган барча инсонлардир. Улар соғлом, барқарор жамият қуриш йўлида фаолият олиб бораётган, эртанги куннинг тинчлиги учун меҳнат қилаётган ва бошқаларга намуна бўлаётган кишилардир.

Улашинг ↘️
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

13 Jan, 12:41

Идрок!

• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

13 Jan, 01:03

#Ғафлатда_қолманг

🌙Ражаб ойининг 2025 йил учун 3 кунлик рўзаси бугундан бошлаб 13-14-15 январь кунлари тутилади

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни.

Бу ойда тутиладиган рўзанинг савоби жуда улкандир

Бухоро  вилояти учун Рўза тутиш
Тўлиқ тақвим

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

12 Jan, 15:51

RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

10 Jan, 01:25

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

09 Jan, 15:41

Жума куни Каҳф сурасини ўқиса

Bayyina.uz |

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

09 Jan, 13:30

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

09 Jan, 06:51

📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).
📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.

📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.

📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

03 Jan, 13:24

Ражаб ойи учун
Али родияллоҳу анҳунинг ТАВСИЯЛАРИ

🕌 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор" (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

🔰 Бу ойда солиҳлар истиғфор айтишни кўпайтирардилар. Улар айниқса ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:

أَسْتَغْفِرُ اللّهَ ذَاَ الْجَلالِ وَالإكْرَامِ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالآثَامِ

💠 Ўқилиши: Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икрooм мин жамийъиз зунууби вал aасаам.

💠 Маъноси: Зул Жалол вал Икром бўлган Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

03 Jan, 04:45

Қадрдоним! Ражаб ойининг биринчи жумаси муборак бўлсин!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

03 Jan, 01:26

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

02 Jan, 14:53

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

02 Jan, 08:56

#muftiy_minbari

📹 ТАВБА ЭШИКЛАРИ ОЧИҚ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

01 Jan, 01:45

хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

📆 Бугун Чоршанба
       1 Январь, 2025
    1 Ражаб,   1446
🕊

🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

31 Dec, 19:09

⭕️⭕️⭕️ ⭕️⭕️⭕️⭕️

РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

Сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!
Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Бухоро вақти билан)
😴1-январь - чоршанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:25
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:33

*Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган.

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🕌Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

31 Dec, 12:23

#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

31 Dec, 12:23

РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

31 Dec, 12:23

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ARKON.UZ

31 Dec, 05:13

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

30 Dec, 17:02

📹 Abror Muxtor Aliy | Hazratni xotirlab 79-son
👤 #Islom_uz →

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

30 Dec, 03:40

#фиқҳий_масала

ТОБУТНИ ҚАБРИСТОНГА ОЛИБ КЕТИШДА ТАҲЛИЛНИ (ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ) БАЛАНД АЙТИШ

Ассалому алайкум! Тобутни қабристонга олиб кетишда маййит яқинларининг олдинга чиқиб таҳлилни баланд овозда айтишлари урф бўлмоқда. Бу ҳақида нима дейсиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу бидъат.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

30 Dec, 02:25

#фиқҳий_масала

ТОБУТНИ КЎТАРИШ

Тобутни кўтариб олиб бориш яхшилик, тоат-ибодат ва маййитни иззат-икром қилишдир. Маййит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, бу амални эркаклар бажариши кераклигини барча мазҳаб уламолари таъкидлаганлар.
Маййит ювилиб, кафанланганидан сўнг тобутга чалқанчасига ётқизилади.

Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир.
قال عبد الله بن مسعود من اتبع جنازة فليحمل بجوانب السرير كلها . فإنه من السنة . ثم إن شاء فليتطوع . وإن شاء فليدع Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким маййитга эргашса, тобутнинг барча тарафидан кўтарсин. Зеро, бу суннатдандир. Сўнгра хоҳласа кўпайтирсин, хоҳласа кўпайтирмасин”, деганлар. Ибн Можа ривоят қилган. [1]
Тобутни кўтармоқчи бўлган шахс аввал унинг олдинги чап дастасидан ўнг елкаси билан кўтаради. Ўн қадам юрганидан кейин бошқага бериб, орқа дастага ўтади. Уни ҳам ўнг елкасига олиб, ўн қадам юради. Кейин бошқа одамга беради. Сўнг тобутнинг ўнг томонидаги олд дастасидан чап елкаси билан кўтаради ва ўн қадам юриб, бошқаларга жой бўшатади. Кейин ўша тарафнинг орқадаги дастасига ўтиб, уни ҳам ўн қадам кўтаради.[2] 
Автомашиналар кўпайган, кўча ҳаракатлари мураккаблашган ҳозирги давримизда, агар қабристон узоқроқ бўлса, йўл ҳаракатида қийинчилик, ҳавф-хатар туғдирмаслик мақсадида тобутни бирор маркабга солиб олиб бориш жоиз.
Маййит ёш гўдак бўлса, уни қўлда навбатма-навбат кўтариб бориш ҳам жоиз. Аёл киши солинган тобутнинг устини мато билан беркитиш мустаҳабдир. Маййитни кўтарганда, унинг боши олд томонга бўлиши лозим . [3] _________________________
_______________ [1] Ибн Можа, «Сунани ибн Можа». Байрут. Дорул-Фикр. –Ж. 1, –Б. 474 [2] Зуҳайлий Ваҳба, «Ал фиқҳул-Исламий ва Адиллатуҳ». Дамашқ, Дорул-Фикр 2007. –Ж. 2, –Б. 1538. [3] Салоҳиддин Муҳиддин, «Исломда ўлим ва жаноза масалалари». Тошкент, Мовароуннаҳр 2000. –Б. 48.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

29 Dec, 05:48

Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

🌧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

28 Dec, 14:59

🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.

🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ARKON.UZ

28 Dec, 01:54

ЭРКАК КИШИ ТАҚИНЧОҚ ТАҚИШИ

Ассалому алайкум! Ҳурматли  қорака, кўчаларда болалар кумушдан қилинган трос, цепочка, қўлига брослет каби нарсаларни тақиб юришади. Динимизда эркак кишиларга кумушдан қилинган шундай нарсаларни тақиб юриш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

27 Dec, 01:08

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Dec, 22:15

ТАСБЕҲ НАМОЗИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
 
Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан ташқари Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананийлар ҳам ривоят қилишган, имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.
 
Эслатма: Баъзи уламолар тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ривоят қилинган йўлларини заиф дейишган. Заҳабий ушбу ҳадисни келтирган, аммо бу ҳақда фикр билдирмаган.
Ибн Аббоснинг тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиси ҳасан ҳадиснинг шартларига яқиндир.  Лекин биргина ровий тарафидан ривоят қилингани, тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби бошқа одатда ўқиладиган намозлардан ўзгачалиги учун шозз саналади.
Байҳақий: «Абдуллоҳ ибн Муборак бу намозни ўқир эди. Солиҳлар ҳам бир-бирларидан эшитиб, ўқишар эди. Бу ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигини янада кучайтиради», деган. Абдулазиз ибн Абу Довуд – у киши Ибн Муборакдан олдин яшаб ўтган – шундай деди: «Ким жаннатни истаса, тасбеҳ намозини маҳкам тутсин. Шофеъий, Абу Ҳомид, Жувний, Ғаззолий ва бошқалар уни мустаҳаб дейишган».
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган одамнинг аввалгию кейинги, қадимгию янги, билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.
2. Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.
3. Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.
4. Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумъада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.
 
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Dec, 12:45

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
"Ҳазрати Умар" жоме масжиди имом хатиби домла А.Ширинов илм сафарида эканликлари муносабати билан ЭРТАГА Жумъа мавъизасини устоз домла Хайит Ширинов ўтказишликларини маълум қиламиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Dec, 11:26

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

30 Nov, 10:25

Ромитан туман Ҳазрати Умар жоме масжиди гумбазининг юза қисми тўлиқ ниҳоясига етди. Барча усталар ва ҳомийлардан Аллоҳ рози бўлсин!
30.11.2024

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

30 Nov, 04:34

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

29 Nov, 13:21

Ромитан туман хазрати умар жоме масжиди гумбазининг курилиш жараёнидан лавхалар.
http://arkon.uz

ARKON.UZ

29 Nov, 04:49

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me arkon.uz

ARKON.UZ

29 Nov, 00:49

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

28 Nov, 12:20

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

28 Nov, 04:23

#гўзал_қироат

Зикруллоҳ қоридан гўзал қироат. Ҳашр сураси, 18-24-оятлар

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

27 Nov, 11:03

#гўзал_қироат

Ҳожи Абдуссомад қори домладан қалбларни ларзага солувчи гўзал қироат ва дуои хайр. Зумар сураси, 73-75-оятлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

26 Nov, 16:20

Romitan tuman Hazrati Umar jome masjidi GUMBAZINING OY qismi o'rnatildi.
26.11.2024

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

22 Nov, 07:19

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me arkon.uz

ARKON.UZ

22 Nov, 05:47

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

ARKON.UZ

22 Nov, 01:25

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

22 Nov, 01:03

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

21 Nov, 07:10

#сийрат

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ

📜Сийрат дарслари 12-қисм

🎙 Устоз Улуғбек Бухорий

http://arkon.uz

ARKON.UZ

20 Nov, 07:10

#ТАЪЗИЯ

Hazrati Umar jome masjidi жамоаси Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир домло Эловнинг падари бузрукворлари вафоти   муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза аср намозида Ромитан туманидаги «Эшони пир»  жомеъ масжидида ўқилади.

локация
👇👇👇
https://maps.app.goo.gl/dqXbAWUeeG4Xt6FbA

   ☪️ 

http://arkon.uz

ARKON.UZ

19 Nov, 15:59

📹 Hazratning kitoblarini o‘qiyapsizmi, demak u kishi sizning ustozingiz | Hazratni xotirlab 77-son

http://arkon.uz

ARKON.UZ

19 Nov, 02:49

#сийрат

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ

📜 Сийрат дарслари 11-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий

http://arkon.uz

ARKON.UZ

18 Nov, 07:09

Таом ейиш одоблари

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса фарздир:
1) Таомни фақат ҳалолдан ейиш;
2) Насиб қилган ризқни Аллоҳдан деб билиш;
3) Насиб қилган ризққа рози бўлиш;
4) Еган таомнинг қуввати кетгунча гуноҳ қилмаслик.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса суннатдир:
1) Бошлашда “бисмиллоҳ” айтиш;
2) Тамом бўлганда “алҳамдулиллоҳ” дейиш;
3) Таом ейишдан олдин ва кейин иккала қўлни ювиш;
4) Таом ейишда чап оёғининг устига ўтириб, ўнг оёғини тикка қилиб ўтириш.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса мустаҳабдир:
1) Ўз олдидан олиб ейиш;
2) Луқмани кичик-кичик қилиб олиш;
3) Яхшилаб чайнаб ейиш;
4) Бировнинг олган луқмасига қарамаслик.

Таом ейишда 2 (икки) нарса даводир:
1) Дастурхонга тушган ушоқларни териб ейиш;
2) Товоқни, коса ёки лаганни ялаб қўйиш.

Таом ейишда 2 (икки) нарса макруҳдир:
1) Таомни ҳидлаб кўриш;
2) Таомни пуфлаш.

(“Тафсири Руҳ ул-баён”дан. 836-бет).
Ҳамидуллоҳ Беруний
.
http://arkon.uz

ARKON.UZ

15 Nov, 06:24

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

ARKON.UZ

15 Nov, 05:46

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me arkon.uz

ARKON.UZ

15 Nov, 00:59

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

14 Nov, 12:15

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

08 Nov, 00:48

07 Nov, 13:07

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

01 Nov, 06:28

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

01 Nov, 01:24

31 Oct, 16:34

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

31 Oct, 12:27

🕌"ҲАЗРАТИ УМАР" МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Бугунги кунда юртимизда масжидлар обод этилиб, зарур шароитлар яратилиши, бинолари эскириб қолганлари ўрнида миллий ва замонавий меъморий услубда кенг ва шинам янги масжидлар қад ростлашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔸 Бугун Вилоят бош имоми Жобир домла Элов бошчилигидаги устоз ва имом домлалар, Ромитан туманидаги "Ҳазрати Умар" масжиди янги биносининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

🔸 Қурилиш ишлари 2023 йил август ойида бошланган бўлиб, лойиҳага биноан, минора, гумбаз, дарвоза, кутубхона, омборхона, таҳоратхона, автотураргоҳ, маъмурий биноларнинг қурилиши ва яшил ҳудудлар бўлиши кўзда тутилмоқда. Мажмуада - хонақоҳ ва айвонлари билан 5000 намозхонга ибодатларни адо этишилари учун имконият беради.

🤲Муҳташам қурилиш майдонига ташриф буюрган устозлар, бино этилаётган масжидда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, унда камарбаста бўлаётган азиз инсонларнинг ҳақига дуолар қилдилар!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

27 Oct, 09:45

🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Устозимиз Азизхўжа домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Таълим муассасаси  жамоаси ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Домламизга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза вақти: 27.10.2024  соат 17:00 да  Шергирон МФЙ.( Чор Бакр)

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

25 Oct, 00:10

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

24 Oct, 14:53

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

24 Oct, 12:06

Бугун малака оширишдаги имом домлалар билан Ҳадис мактабида Доктор Шайх Маҳмуд Мисрийнинг суҳбатларида бўлдик. Ҳазрат уч йилдан бери ҳадис мактабига дарс бериб келятган эканлар. Ўзлари Миср диёридан, Азҳари шарифда таҳсил олиб, докторлик даражасига эришган эканлар. Азҳар университетида кўп йиллар дарс берган эканлар. Саҳиҳ эгаларидан, сунан эгаларидан ва бошқа ҳадис шайхларининг китобларидан ижозалари бор экан. Ўзлари мураттаб қори Ҳафс қироатининг икки туруқидан ижоза эгаси эканлар. Шайх жуда чиройли маслаҳатлар, илмга ундовчи суҳбат қилиб бердилар. Бизларни кулдириб ўзбекчада бир икки сўз ва Навоий ҳазратдан ўзбекча байт айтиб бердилар ва суҳбат охирида Росулуллоҳ алайҳиссаломга етиб борадиган «Ердагиларга раҳм қилинг, Осмондаги Зот сизга раҳм қилади» ҳадисини санади билан айтиб, бизларга ижоза бердилар.
Бу илим мажлисида Бухоро имом хатиб ва имом иоиблар иштирок этдилар.

@abdumalikbuxoriy

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

23 Oct, 03:54

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизии‌ ривоят қилган)

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

18 Oct, 00:33

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

17 Oct, 12:43

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 18 октябрь куни Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов, Ромитан туманидаги "Маҳаллаи Боло" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

17 Oct, 12:11

🕐 #эслатма #намозвақтлари

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Бухоро масжидлари учун намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/arkonuz

ARKON.UZ

15 Oct, 05:42

🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.

💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/arkonuz