Дадажоним армоним @dadajonim_armonim Channel on Telegram

Дадажоним армоним

@dadajonim_armonim


Toshbo'ron qilsalar, tosh otma degan,
O'tkinchi dunyoda Halolim Otam🤍

Onalar haqida kanal: https://t.me/bebahoyim_onajonim

YouTube kanalimiz: https://youtube.com/@dadajonim_armonim

Kanal yaratuvchisi: Mohnur

Дадажоним армоним (Uzbek)

Дадажоним армоним канали — bu sizning oilangiz uchun zo'r joy! Toshbo'ron qilsalar, tosh otma degan, O'tkinchi dunyoda Halolim Otam 🤍. Bu kanalda siz oila haqida eng yangi yangiliklarni, maslahatlar va ota-onalar haqida yaratilgan yorliqlarni topasiz. Agar siz ota-onalar bo'lsa, yoki yaqinlaringiz oilasiga yordam berishni istasangiz, bu kanal siz uchun. Bizning YouTube kanalimizda esa, oilaviy munosabatlarga doir videolar, tavsiyalar va o'z oilangizni qurish uchun foydali mamlakatlar mavjud. Kanal yaratuvchisi: Mohnur. Agar siz oila haqingizda yanada ko'proq bilishni istasangiz, bizning kanalga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling. Oilangiz uchun eng yaxshi hizmatda biz bilan birga bo'ling!

Дадажоним армоним

09 Jan, 02:56


Ассалому алайкум. Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Дадажоним армоним

08 Jan, 09:45


«Қариндошларим...»

Сизлар билан шу муқаддас жойларга келиб, ибодат қилиш насиб қилсин ИншаАллоҳ!

Ният қилиб, ҚАРИНДОШЛАР группасига юбориб қўйинг.

Дадажоним армоним

08 Jan, 03:01


Ассалому алайкум. Бугунги кунда хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Дадажоним армоним

07 Jan, 11:42


Jonim dadam❤️

Дадажоним армоним

07 Jan, 01:44


Ассалому алайкум. Тонгимиз яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Дадажоним армоним

06 Jan, 04:32


Отажоним

Ғамим йўқ ҳамиша юраман кулиб,
Давлатим ёнимда турганин билиб.
Кувончнинг борида ғамларим қолиб,
Бу дунё тургунча туринг Отажон.

Нимани ҳоҳласам муххаё бўлди.
Кўзларим қувончу, нурларга тўлди,
Биргина раҳматим айтишим қолди.
Бахтиёр кунларим кўринг Отажон
Борингизга шукур отажон

Дадажоним армоним

05 Jan, 04:31


Ассалому алайкум. Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Кун давомида сизларга юқори кайфият, севги мухаббат, хотиржамлик хамрох булсин!

Дадажоним армоним

04 Jan, 14:04


«Эркак...»

Ҳеч кимга билдирмай юраркан эркак.
Юрагин қонини тупроққа қориб,
Иморат соларкан ёғочлар ёриб.
Узун кечаларда ҳаққа ёлвориб,
Фарзандига иқбол тиларкан еркак!

Эркакларни асранг аёллар!

Дадажоним армоним

04 Jan, 14:04


«Менинг дадам...»

Юзим доим қувончдан кулар
Таниганлар ҳаммаси билар
Бойлигим ва борлиғим улар
Менинг дадам энг яхши дада

Дадажонингизга юбориб қўйинг

Дадажоним армоним

04 Jan, 03:01


Ассалому алайкум. Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилайман.Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин. Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин.Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин.

Дадажоним армоним

03 Jan, 02:28


#Жума_муборак

2025 йилнинг ва Ражаб ойининг биринчи ЖУМА айёми муборак бўлсин!

Илоҳим, йил давомида хайрли ва савобли амалларингиз кўп бўлсин. Яҳши инсонлар ҳамиша сиз билан бирга ёнингизда бўлсин.

Тез орада Макка ва Мадиналарга бориб ибодат қилишлик насиб қилсин

Энг яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Дадажоним армоним

03 Jan, 01:55


Ассалому алайкум.
АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайри баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин.

Дадажоним армоним

02 Jan, 05:53


Ota-Onamni borliklariga shukur❤️

Дадажоним армоним

02 Jan, 04:59


Ассалому алайкум. Аллоҳ  хонадонингиздан тинчлик  оилангиздан хотиржамлик , ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Дадажоним армоним

01 Jan, 14:36


Оталар эрга теккан қизлари ва неваралари уйларига келганида қанчалик суюнишларини тасаввур қилиш қийин...

Бундай туйғуни қизини узатган оталар яхши тушунишади...

Яқинларга ҳам юбориб қўямиз!

Дадажоним армоним

31 Dec, 12:21


🥳Мана 2024 ҳам тугамоқда

Сенга шуни айтмоқчиманки хар доим ҳар қандай вазиятда ёнимда турдинг бундан кейин ҳам ёнма ён бўлиш насиб этсин қиёматли дўстим!

Дадажоним армоним

31 Dec, 12:07


Assalomu alaykum aziz va qadrli insonlarim.
🎄 Umr sahifalaridan yana yakun yasayotgan yana bir yil ortda qolmoqda !
Ostonada eshik qoqayotgan Yangi 2025-  yilingiz muborak bo‘lsin !
Yangi yil xonadoningizga tinchlik, fayzu baraka, omadlar, shukronalik,
baxtu saodat olib kelsin.
Eng yaxshi orzularingiz ro‘yobi kelayotgan yilda sizga peshvoz chiqsin !
Bayramingiz Muborak bo‘lsin .!
2025-yil bilan .! 🎄☃️
@dadajonim_armonim

Дадажоним армоним

29 Dec, 03:29


Ассалому алайкум. Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир.Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин.

Дадажоним армоним

28 Dec, 03:25


Ассалому алайкум. Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар. Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин!

Дадажоним армоним

27 Dec, 02:49


Ассалому алайкум барчангизга жуманинг файзу барокатини тилайман. Жума муборак!

Дадажоним армоним

27 Dec, 02:48


#Жума_муборак

🕋 2024 йилнинг охирги жумаси муборак бўлсин, қадрдонларим!❄️

Шу кунларга соғ-саломатлик ва тинчликда етказганига шукр!

Энг яқин қадрдонларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

Дадажоним армоним

27 Dec, 02:43


Ассалому алайкум. Инсон ким бўлмасин доим гўзаликка интилиб яшайди Аллоҳ яратган ҳар бир нарсада гўзаллик бор.Ҳар бир ёмонликни ортида яхшилик, ҳар бир дарднинг ортида эса бахт яширин.Шундай экан дардлар ва ғамлар, ташвишлар олдида ўзингизни йўқотиб қўйманг . Кунингиз ҳайрли бўлсин 🤲

Дадажоним армоним

26 Dec, 08:15


Sog'indim Otajon😢

Дадажоним армоним

26 Dec, 02:58


Ассалому алайкум.
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин. Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.Бугунги кунингиз ҳайрли бўлсин.

Дадажоним армоним

07 Dec, 02:04


Ассалому алайкум. Аллоҳим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин.

Дадажоним армоним

06 Dec, 14:12


Отажоним соғиндим.

Офтоб нурларига тўлди ховлимиз.
Яна баҳор ўтиб, келди ёзимиз.
Кўзимда ёш қалқиб, ярим кўнглимиз.
Дехқоним отажон соғиндим сизни.


Боғимизда олма, анорлар пишди,
Бандидан узилиб анхорга тушди.
Қадрдон ёшлигим ёдимга тушди.
Боғбоним отажон соғиндим сизни.



Дастурхон бошида дуолар қилган,
Умримга барака, ризқим тилаган,
Гар хомуш бўлсам кўнглим кўтарган.
Дуогўй отажон соғиндим сизни...


Тонглари ибодат сари чорлаган,
Иймон эшгини зулфин ушлатган,
Ўзи емай бизга ризқин тутқазган.
Дардимга дармоним соғиндим сизни.


Ловулаб ёнади соғинчдан юрак,
Бир бор кўриш учун кўзларим халак,
Келасиз хар оқшом бўлиб капалак.
Энг буюк армоним соғиндим сизни.


Шояд қалби узра яшайсиз мудом.
Сиздан қолди бугун яхши деган ном.
Жаннатлар тилайман сизга отажон.
Бошимга соябон соғиндим сизни.


Нурли иймоним соғиндим сизни.


Шояд Бек..

Дадажоним армоним

06 Dec, 02:25


Ассаломуалайкум. Биз доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Кунингиз баракага тўлсин!
Бугунги кунингиз файзи барокати смзга бўлсин.

Дадажоним армоним

05 Dec, 08:13


ҚАБРИСТОННИ СОҒИНДИМ ДАДА.!

Бевафолар жабридан тўйиб,
Вафоли ёр қилмоқда нола.
Бу дунёдан баъзида тўйиб,
Қабристонни соғиндим Дада.

Ахтарарман чин дўст-у ёрни,
Кўрмасин деб дилим озорни,
Тополмайин бундай бозорни,
Қабристонни соғиндим она.

Қабристонда сукунат ҳаёт,
Хиёнатни кўрмас ҳеч бир зот,
Руҳлар тоза бўлармиш обод,
Қабристонни соғиндим Дада.

Бу ерда-чи на кўнгил тоза,
Ўлсанг агар тутмаслар аза,
Ёлғон яшар, сўзлар бемаза,
Қабристонни соғиндим Дада.

Бир бирларин кўзларин ўяр,
Ғаши келиб ёлғондан суяр,
Шул сабабдан ич-этим куяр,
Қабристонни соғиндим Дада.

Давлатига ишониб кўп бой,
Меники дер осмондаги ой,
Лойқаланиб оққанида сой,
Қабристонни соғиндим Дада.

Ёнингизга боргим келади,
Барисини айтгим келади,
Қиёматда нелар бўлди,
Қабристонни соғиндим Дада.

Айтардингиз бадаски мен деб,
Қандай қилар экансан а деб,
Қолдим мана ғамларимни еб,
Қабристонни соғиндим Дада.

Ҳайрон бўлманг дада сўзимга,
Қилмишлари келди бўғзимга,
Тиламайман ўлим ўзимга,
Қабристонни соғиндим Дада.

ФАРҲОДХОН.✍️

@dadajonim_armonim

Дадажоним армоним

05 Dec, 02:57


Ассалому алайкум. Янги кунни бизга ато этган,  қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!Насибамизни шу кунга қўшганига бехисоб шукр!
Кунимиз мазмунли ўтсин.

Дадажоним армоним

04 Dec, 02:23


Ассалому  алайкум,
Бугун ги  кун  бизга  муваффақият  эшикларини  очиб  беришини, омад ёнимиздан  кетмаслигини,   бахт  эса  бағрига босиб   қалбимизда   қолишини,   кунимизни  аъло  кайфиятда  қувонч  ва  шодликлар   муҳаббат   ила  гўзал  ўтишини, мўъжизаларга  бой  бўлишини тоза қалб ила  ният  қилдик.

Дадажоним армоним

03 Dec, 02:56


Бугун 3-декабрь. Ҳалқаро ногиронлар куни



‍КУН КЕЛАР...



Кун келар дардлаинг кетади ариб
Вужудинг элайди ширин бир титроқ
Боҳорлар келади сени ахтариб
Қалбингда орзулар ёзади япроқ


Кун келар бу маьюс маҳзун кўзларинг
Қизариб кетади қувонч ёшлардан
Қалбингда жўш урар жонбахш ҳисларинг
Мурувват кутмайсан бағритошлардан


Кун келар қалбингни эзмайди алам
Табассум ин қурар яноқларингга
Ҳаммага бахт берган яратган эгам
Жон ато қилади оёқларингга


Кун келар орзулар бўлади рўёб
Қаҳратон қиш кетиб келар сўлим ёз
Қувончдан юрагинг ҳипқириб ё раб
Югуриб чиқасан бахтингга пешвоз


Кун келар...




Хуршид Kaрим

Дадажоним армоним

03 Dec, 02:10


Ассалому алайкум. Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилайман. Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтаман. Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Дадажоним армоним

02 Dec, 01:50


❄️🩵Assalomu alaykum va roxmatulloxi va barokatux.

❄️❄️Xayrli Tong!❄️❄️

❄️❄️Bugungi Dushanba kuningiz muborak va xayrli bo‘lsin...!!!

❄️❄️Ushbu otayotgan Tong nafasidan baxra olayotgan
barcha - barchangizga boshlanayotgan kun va bugungi ezgu ishlaringizda xayru - baraka tilaymiz...!🤲

❄️❄️Yaxshi insonlarni beg‘ubor Tong nashidasi bilan siylagan Allohga cheksiz hamdu sano va shukronalarimiz bo‘lsin...!🤲

❄️❄️ Barchangizni toza ko‘ngillaringizni bugungi ajib Tong nurafshon etsin...!🤲

❄️❄️ Allohim sizni ikki dunyoda Azizu mukarram qilsin...!🤲

❄️❄️XAYRLI TONG ❄️❄️

@dadajonim_armonim

Дадажоним армоним

02 Dec, 01:43


Aссалому алайкум.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲. Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир.Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дадажоним армоним

01 Dec, 07:07


КЕЛДИ ҚИШ.!

Энди ёғар қор,
Қорга эдик зор,
Бўлиб бетакрор,
Келди мана қиш,

Бўлар у юмшоқ,
Ҳаммаёқ оппоқ,
Бунчалар ҳам пок,
Келди мана қиш.

Далада йўқ иш,
Фақат бор ётиш,
Мароқлида қиш,
Келди мана қиш,

Янги йил келар,
Совғалар улар,
Арча безалар,
Келди мана қиш.

Даврини сурсин,
Бетиним ёғсин,
Қор бобо билсин,
Келди мана қиш.

ФАРҲОДХОН.✍️



01 12 2024

Дадажоним армоним

01 Dec, 01:52


Ассалому алейкум!
Ажойиб кун бошланди. Шу куннинг ЭНГ жозибали нимаси бўлса, барини СИЗГА ҳамроҳ. СИЗ кимнингдир юрагидаги катта инсонсиз! Сизнинг кулгингиз, табассумингиз, яшашингиз, бор бўлишингиз учун дунёсини беришга тайёр инсонлар бор.Ўзингиз учун бор бўлишни унутманг, азизим! Муҳаббат қалбингизни ёритиб турсин.
Хайрли гўзал, мунаввар тонги муборак!

Дадажоним армоним

30 Nov, 02:43


Ассалому алайкум! Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради.Доимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин.
Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин!дам

Дадажоним армоним

29 Nov, 07:37


Adminlar, bugun mani dadamni tug'ilgan kuni. 24 soat shu rasm oxirgi postda turishini sorab qolaman!!!

Дадажоним армоним

21 Nov, 01:46


Ассалому алайкум! Куз жуда ажойиб фасл! Фақат кузнинг замирида нега яшаётганинг, қандай яшашинг кераклигини қайта қайта англайверасан. Бир зумда ўтиб кетадиган қисқагина ҳаётингизда, бу кунни муҳим ва такрорланмас кунга айлантиринг. Бор-йўғи яшашдан завқланиш ва кимгадир яхшилик қилишни унутмасангиз бўлгани.Бошланган янги кунингиз, завқли бўлсин!

Дадажоним армоним

20 Nov, 15:21


Assalamualaykum
Mohinur opa yaxshimisiz
@STIYL_0071999
Bir masalada yordamiz kerak

Дадажоним армоним

20 Nov, 12:05


СИЗНИ СОҒИНДИМ ДАДА.!

Хаёлларим паришон бугун,
Тушларимга бир киринг дада.
Соғинчлардан бездим мен бу тун,
Сизни жуда соғиндим Дада.

Боғларимга келди яна куз,
Юрагимда соғинч ила муз,
Ахтарганим бўлди фақат из,
Сизни жуда соғиндим Дада.

Гўё ҳаёт тўхтаб қолгандек,
Зулматига кўмиб қўйгандек,
Сиз эмас мен ўлиб қолгандек,
Сизни жуда соғиндим Дада.

Дўстларингиз ўтар кўчадан,
Кузатаман пойлаб йўлчадан,
Ҳидингизни ҳидлаб нимчадан,
Сизни жуда соғиндим Дада.

Эзиламан онамга қараб,
Куним ўтар укамни авраб,
Бўлмаяпти опамни алдаб,
Сизни жуда соғиндим Дада.

Шарқираган сойларим тинди,
Мавж урмайди урмайди энди,
Дуойимда яшайсиз энди,
Сизни жуда соғиндим Дада.

✍️Фарҳодхон.

22.09.2024

Дадажоним армоним

20 Nov, 01:54


Assalomu alaykum!
Donolik xotirjam bo'lish qobiliyati bilan birga keladi. Kuzating va tinglang. Siz xotirjam bo'lib kuzatishingiz hamda tinglashingiz aqlni faollashtiradi.
Yangi kuningiz hotirjamlik bilan boshlansin!

Дадажоним армоним

19 Nov, 11:27


✍️ФАРҲОДХОН.
🎤ФЕРУЗАБОНУ.

https://t.me/Zavqli_ijod87

15.09.2024

Дадажоним армоним

19 Nov, 11:24


СИЗ СИЗ ЯШАШ ҚИЙИН БЎЛЯПТИ ОТА.!

Ёлғизланиб қолдим бугундан бошлаб,
Қолавердим мана кўзларим ёшлаб,
Кунлар ўтаётир юрагим ғашлаб,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.

Хувиллади шундай гуллаган боғим,
Қулаб тушди шулдам суянган тоғим,
Ўчмас бўлди энди юракда доғим,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

Кўниб бўлмаяпти тақдир ишига,
Ота сизлик азоб экан кишига,
Нон ҳам ботмас экан ҳатто тишига..
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

Кўмаяпти мени ташвишу ғамлар,
Билинмоқда баъзан баъзи бир камлар,
Хиралашиб қолди кўксимда шамлар,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

На бир суянчим бор на бир таянчим,
Соғинчларда ёниб бормоқда ичим,
Йўқламай қўйдилар энг яқин кишим,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти ота.

Тақдир экан на чора чидайман,
Худойимдан сизга жаннат тилайман,
Ёлвораман тушларимда кўрайман,
Сиз сиз яшаш қийин бўляпти Ота.

ФАРҲОДХОН.✍️

14.08.2024

Дадажоним армоним

19 Nov, 10:44


🍀 ДАДАЖОНИМ🍀

Шум такдир олдида ожиз кизингиз.
Хазиларим баьзан худди узингиз,
Сиздан эштолмадим сунги сузингиз
Дада бир лахзага ёнимга кайтинг,
Сизга бир уґилдек булдмми айтинг?


Олиб кетди охири сизни дардингиз,
Дардга эглди-я баланд каддингиз.
Улкан тоґ каби экан курдим сабрингиз
Келинг бир лахзага ёнимга кайтинг,
Сизга лойик Киз булдмми дадажон айтинг.

Озор бермадмми хаста холизга?
Куп бора олмадим дада ёнизга.
Жоним малхам булсайди хаста жонизга,
Утинаман бир лахзага ёнимга кайтинг,
Сизга лойик киз булдмми дадажон айтинг?

Дейишади:-жума куни майитлар йул караркан,
Фарзандларидан Дуо -Фотихалар кутаркан.
Шундан кейин кабрлари роса нурга туларкан.
Дада Бир лахзага ёнимга кайтинг
Кабрингиз нурларга тулдми айтинг?

Дада корингизга ярай олдимми?
Сизни ок ювиб ок тарай олдмми?
Сизга бир уґилдай була олдмми?
Келинг бир лахзага ёнимга кайтинг,
Уґил урнин босдимми дадажон айтинг?


Канийди ёнимда булсангиз карай.
Эркаланиб хар куни куллариз упай,
Манзлингиз кайларда каердан топай?
Дада бир лахзага ёнимга кайтинг,
Сизга лойик фарзанд булдмми айтинг?

Маьмура Рахматжон кизи.

Дадажоним армоним

19 Nov, 05:55


ОТА.!

Чўкиб қолдим сиздан сўнг ота,
Ҳаловатдан бегона бўлиб,
Ғам қайғуга бўлиб мен нота,
Кулфат аро ўтмоқда умрим.

Синиб қолдим сиздан сўнг ота,
Атрофимда қолмади ҳеч ким,
Билсам ҳали эканман бола,
Суягани қолмади ҳеч ким,

Ишонгандим дўсту ёронга,
Қоши камон ҳамда жононга,
Асир бўлдим энди ҳижронга,
Сиздан кейин сиздан сўнг ота.

Суянгани тоғим қолмади,
Дардим айтсам қулоқ солмади,
Ҳатто назарига илмади,
Сиздан кейин сиздан сўнг ота.

Отаси бор бахтли яшаркан,
Қирқда ҳам худди ёш экан,
Отасизлик оғир дард экан,
Сиздан кейин сиздан сўнг ота.

✍️ФАРҲОДХОН.

Дадажоним армоним

19 Nov, 02:31


Ассалому алайкум. Истиғфор туфайли қанча-қанча бўйдоқлар уйланган, қанча-қанча беморлар шифо топган, қанча-қанча бепуштлар фарзандли бўлган, қанча-қанча фақирлар бойиган, қанча-қанча ғам-қайғулар ариган ва қанча-қанча маҳзунликлар хурсандчиликка айланган.
Кунингиз истиғфорга бой бўлсин.

Дадажоним армоним

17 Nov, 03:09


Ассалому Алайкум!
Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлиқ, қалб
оламингизга хотиржамлик
тилайман! Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

Дадажоним армоним

16 Nov, 16:40


Pulim ko'p bo'lsa bolaligimni sotib olaman😢
Chunki unda DADAM borlar

@dadajonim_armonim

Дадажоним армоним

25 Oct, 02:22


#Байрам_муборак

🇺🇿 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг.

👉 @dadajonim_armonim

Дадажоним армоним

25 Oct, 01:13


Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин.

Дадажоним армоним

24 Oct, 01:31


Assalomu alaykum!
Har doim qalb ko‘zi ochiq inson kuzatishni biladi.
Chunki siz ko‘radigan har qanday narsa, sizni ruhlantirishi mumkin.
Boshlangan kuningiz hayrli, qalb ko'zingiz hamisha teran bo'lsin

Дадажоним армоним

23 Oct, 04:08


Yoshlikni eslab 😊

Дадажоним армоним

23 Oct, 04:08


Assalomu alaykum!
Har doim qalb ko‘zi ochiq inson kuzatishni biladi.
Chunki siz ko‘radigan har qanday narsa, sizni ruhlantirishi mumkin.
Boshlangan kuningiz hayrli, qalb ko'zingiz hamisha teran bo'lsin

Дадажоним армоним

22 Oct, 01:40


Ассалому алайкум!
Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин.

Дадажоним армоним

20 Oct, 03:34


Aссалому алайкум.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Умрингизга ва ризқингизга Аллоҳим барокот берсин!

Дадажоним армоним

19 Oct, 04:02


Отам йўқ... 😢

Ёмғир ёғар, ёғар қор,
Қор тагида қабр бор,
Шу қабрнинг ичида,
Мен шўрликнинг отам бор.

Устим бутун, қорним тўқ,
Оиламни тенги йўқ,
Болаларим мендан шўх,
Фақат мени отам йўқ.

Ота-Онангизни асранг,
эй ота-онаси борлар!

Дадажоним армоним

19 Oct, 03:04


Ассалому алайкум.
Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!
Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини, ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!
Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин. Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!

Дадажоним армоним

18 Oct, 01:49


Ассалому алайкум.
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Дадажоним армоним

17 Oct, 08:39


Ўрнингизни босолмас ҳеч ким.
Ҳар кимники қилгани тана.
Қанча ортмай кўтарган юким.
Сиздан зўри йўқ экан дада.


Парвоналар бўлсин дўсту ёр.
Керагимда бўлишади бор.
Лек болам деб бўлган мададкор.
Сиздан зўри йўқ экан дада.


Базан ташвишларимни  илдим.
Ўз дардим деб қалбингиз тилдим.
Бола бўлиб эҳ энди билдим.
Сиздан зўри йўқ экан дада.


Кўрсатдингиз фақат тўғри  йўл.
Йиқилмасин дея тутиб қўл.
Тиладингиз фақат омон бўл.
Сиздан зўри йўқ экан дада.


Юрсам ортда келгансиз суяб .
Бир жонимни минг бора аяб.
Дегим келди чин дилдан қараб.
Сиздан зўри йўқ экан дада.

Дадажоним армоним

17 Oct, 01:27


Ассалому алайкум.
Шундай пайтлар бўладики, ҳатто яқинларинг ҳам мусибат ичида ташлаб қочишади. Фақатгина ўзингга ишониб, омон қолишинг мумкин. Кунингиз ҳайрли файзли бўлсин.

Дадажоним армоним

16 Oct, 11:49


«Отам қани...?»

16 октябрь - Халқаро оталар куни!

"Онам, онам деймизу, отамиз қолар четда..."

Байрамингиз муборак бўлсин, отажон. Ҳамиша саломат бўлинг!

Отангиз бўлса, видеони юбориб, хурсанд қилиб қўйинг.

Дадажоним армоним

15 Oct, 01:36


Assalomu alaykum!
Yaxshilik qilish uchun qoʻlingizdan kelgan barcha imkoningizdan foydalaning. Evaziga hayot ham hamisha sizga kutilmagan sovgʻalarni hozirlab qoʻyadi.
Boshlangan haftangiz kutilmagan sovg'alarga boy bo'lsin!