Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor) @havo_ob Channel on Telegram

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

@havo_ob


Obhavo.com saytining rasmiy telegram kanaliga hush kelibsiz.

❗️ Haftalik ma'lumot👉 obhavo.com

Admin:
📩 @JustTimberlake

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor) (Uzbek)

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor) kanali - bu obhavo.com saytining rasmiy telegram kanali. Kanalda haftalik ma'lumotlar bilan tanishing va ob-havo haqida eng so'nggi yangiliklarni o'z ichiga olgan. Kanalda mavjud bo'lgan admin @JustTimberlake sizning barcha savollarizga javob berishadi. Agar ob-havo haqida eng yangi va tezkor ma'lumotlarni bilishni istasangiz, Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor) kanaliga obuna bo'ling va ob-havo bilan bog'liq eng so'nggi va eng ahamiyatli yangiliklardan xabardor bo'ling!

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

02 Apr, 06:50


4—5 апрель кунлари республика бўйлаб +23 +28 даражали иссиқ ҳарорат кутилади. ☀️

Ўзгидрометнинг 3—5 апрель кунларига тақдим этган об—ҳаво прогнозига кўра, 3 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, водий вилоятлари ва тоғларда ёғингарчилик кутилади. Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли. Ёғин миқдори у қадар кўп эмас.

4-5 апрель кунлари ҳаво харорати сезиларли кўтарилиб бориб, ёғингарчиликсиз кун кутилади.

Ушбу кунлари кишилар кундуз куни қалин кийимларни ечиб, енгилроқ кийим кийишларга ўтишади.

@havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

02 Apr, 06:46


Пойтахт шимоли—ғарбида (асосан Олмазор тумани) ҳаво сифат даражаси ЖССТ талаблари бўйича "зарарли" ва "нозик гуруҳлар учун зарарли" тоифада ифлосланган.

Ўзгидрометнинг стационар пости ҳам соат 09.00 ҳолатига пойтахт марказида ҳаво ифлосланиши ЖССТ талаблари бўйича 3.3 марта ортганини таъкидлаган.

Пойтахтда ҳаво ифлосланишининг бироз ортиши хаво оқимлари билан боғлиқ бўлиб, нам ҳаво оқимлари кириб келишидан олдин "бир исиб бериш" жараёни, бошқача айтганда, конвекция жараёни паст сирт юзаларидаги чанги хавога кўтармоқда.

@havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

13 Jul, 21:06


⚡️3 баллик ер қимирлаш ҳодисаси юз берди.

📍Тошкент шаҳридан 5 км узоқликда қайд қилинган.

@havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

04 Jul, 11:57


Эртага эрта тонг, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида, эрта тонг ва кечаси водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин экан.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Хозирда катта ҳудудларда "димиқиш" келтириб чиқараётган ғарбдан келаётган нам ҳаво чўл ва жануб ҳудудларида 3 июль куни чанг шамоллари келтириб чиқариши мумкин.

Эртага жойларда ҳаво ҳароратида деярли ўзгаришлар бўлмасада, аммо бугунги каби кучли дим ҳодисаларисиз ўтиши кишиларга бироз қулайликлар яратади.

Ўзгидромет

@havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

02 Jul, 05:34


Бугун жойларда ҳаво ҳарорати бироз юқори иссиқ бўлади.

Кундуз куни жойларда +35 +40 даража иссиқ ҳарорат кутилади. Жануб ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +43 даражага етади.

Шимолда кечга томон бироз ёмғир ёғиб ўтиши прогноз қилинмоқда.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

19 Sep, 13:17


Ҳафта иш кунларида барқарор куз об-ҳавоси бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет 23 сентябрь кунига қадар Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Унга кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистонда сокин, ёғингарчиликларсиз, бироз иссиқ куз ҳавоси бўлиши ойдиндинлашмоқда.

Кундуз кунлари жануб вилоятларида +35, шимол ва водий вилоятларида +32, тоғларда +25 даражагача, кечалари шимол ва водий вилоятларида +12, жануб вилоятларда +15, тоғларда эса +8 даражагача ҳарорат кутилмалари прогноз қилинмоқда.

💬 Телеграм

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

29 Apr, 20:16


3-5 май кунлари республиканинг 9 та вилояти айрим туманларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФи бор.

Ўзгидромет 3-5 май кунлари республканинг 9 та вилояти баъзи ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФини эълон қилди.

Волгабўйи ҳудудларидан кириб келувчи нам ҳаво массалари иссиқ ҳаво тўлқинидан сўнг айни мавсум ёғинларда жадаллиликни ошириб, жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари бўлишига олиб келиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

22 Apr, 16:58


⚡️24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жумладан:

Қашқадарё — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши;

Сурхондарё — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон;

Самарқанд — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой;

Навоий — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;

Жиззах — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;

Фарғона — Сўх, Фарғона, Бешариқ;

Андижон — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.

Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишлари сўралади.


Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

14 Apr, 15:59


Ўзгидромет 19 апрел кунига қадар кутилаётган об-ҳаво прогноз маълумотларини тақдим этди.

16-17 апрел кунлари Марказий Осиё марказида ҳаво ҳароратининг қизиши атмосфера босимини пасайтиради. Бу ғарбдан юқори босимли антициклон соҳасини ''тортиш'' учун етарли бўлади.

Ҳозирги кириб келиши кутилаётган антициклон соҳаси бироз совуқ соҳа бўлиб, ўзи билан ҳароратни пасайтирувчи ва осмонда булутлар ҳосил қилиш учун етарли нам ҳаво оқимларини ҳам ''эргаштириб'' келади.

Хусусан, нам ҳаво оқимларидан 15-16 апрел кунлари шимолий ҳудудлар, 17-18 апрел кунлари марказий ва жанубий ҳудудлар, 19 апрел куни шарқий вилоятларда бироз ва ўрта миқдорда ёғингарчиликлар кутилади. Ёғинлар чақмоқ-момақадироқли хусусиятга эга ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли жала ёғинлар кузатилиши мумкин.

Жойларга ҳаво оқимлари кириб келишида кучли шамоллар кузатилади.

Бир сўз билан айтганда, келаётган 5 кунликда биз баҳор мавсуми охирларига хос ўзгарувчан об-ҳаво ҳодисаларига гувоҳ бўламиз.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

06 Apr, 22:08


⚡️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ!

Иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари ортидан кучли мавсумий шамоллар.

Ўзгидромет жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари республика бўйича шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди.

Жумладан:

8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача;

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача;

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача;

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

03 Apr, 08:17


Ўзгидромет келаётган 5 кунликда ҳудудларда қуруқ ва иссиқ ҳарорат кузатилишини маълум қилди.

Синоптиклар келаётган 5 кунликда Ўзбекистонда кундан кунга ҳарорат кўтарилиб боришини маълум қилишди. Бу кунлари жойларда ёғингарчилик кутилмайди, мутахасислар ҳатто тоғларда ҳам ёғин бўлмаслигини прогноз қилишмоқда.

5 ва 7 апрел кундуз кунлари Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарёнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида ҳарорат максимумлари +35 даражагача кўтарилади.🌡📈

Ўзгидромет бош директори олдинроқ, апрел ойининг биринчи ўн кунлигида ёғингарчилик бўлмаслигини маълум қилганди.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

02 Apr, 08:45


Бугун кундуз куни 5 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёғинлар ёғиб ўтиши мумкин.

Ўзгидрометга кўра, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши фонида кундуз куни жойларда ҳаво қизиб, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида маҳаллий булутларни ривожлантиради.

Бу булутлар чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга ва ундан қисқа муддатли ёғин ёғиши мумкин.

Ҳозирги шароитда бу каби булутлар об-ҳавода юқори хавфга эга кескинликни келтириб чиқармайди.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

27 Mar, 08:21


Ўзгидромет март ойининг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Хабарда кўрсатилишича, 29-30 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Фақат шимол ва тоғли ҳудудлардагина ҳарорат минимумлари нол ва ундан бироз пастки ҳароратга тушади. 31 март кунидан бошлаб эса кунлар аста-секин қизий бошлайди.

28 март шимол Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 29 март Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

28 март шимолда, 29 март республиканинг кўплаб вилоятларида кучли шамоллар эсади. Шамоллар кучайганда 18-23 м/с кучга етиши мумкин.

Умуман олганда, 28-30 март кунлари жойларда бироз беқарор ҳаволар кутилади. 31 мартдан эса кунлар исий бошлайди.

Бу ҳаво тўлқинлари қишлоқ хўжалиги сектори учун қарийиб бир ой давом этаётган ёғинли ва нам ҳаводан сўнг яхши хабар бўлади.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

25 Mar, 11:09


📊 Ўзгидромет республика ҳудудларида кеча бир сутка давомида ёғиб ўтган ёғингарчилик маълумотини эълон қилди.

ГАТ харитасидан ҳам кўриш мумкинки, 24 март соат 08:00 дан 25 март соат 08:00 гача бир сутка давомида нам ҳаво оқимларидан энг кўп ёғин Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қайд этилган.

Агарда, Тошкент шаҳрида 13 мм атрофида ёғин ёғгани инобатга олинса, кечаги 168 мм қийматга яна 13 мм ёғин қиймати қўшилган ва ой давомидаги тарихий рекорд қийматга яқин қиймат ҳосил бўлган.

Каналга обугна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

25 Mar, 06:51


📈 Бугун кундуз куни фақат шимолий вилоятларда ёғингарчилик кутилади. Ҳарорат сезиларли даражада юқори кўтарилади.

Ўзгидромет бугун куннинг иккинчи ярмида республиканинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғишини прогноз қилмоқда. Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди.

Хабарда ёзилишича, кундузи жойларда ҳаво ҳарорати +19 даражагача исийди.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

23 Mar, 20:21


Энергетика вазирлиги Андижондаги электр энергия носозлигидаги авариявий вазиятни яшин уриши сабаб келиб чиққанини таъкидлади.

Энергетика вазирлиги ҳудудий Андижон ҲЭТК АЖ дан фарқли ўлароқ, Андижон шаҳрини энергия билан таъминловчи 110 кВли - Яйилма - 2 ҳаво тармоғига зарар келтирган авария ҳолатини айнан ҳудудда ёғган ҳўл(қор) ёғин эмас, айнан ҳудудда умуман кузатилмаган яшин келтириб чиқарганини таъкидлаган.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

23 Mar, 15:46


Ҳозирги ва 18-20 март кунлари ўтган совуқ ҳаво оқимлари натижасида дарахтларни совуқ урмади.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бош мутахасисига кўра, республиканинг ҳеч бир вилоятида совуқ ва ёмғир-қорли ҳаво дарахтларни совуқ уришига олиб келмаган, фақат гулларда чангланиш суст кетмоқда.

Кўп ёғинлар сабзавотларда илдиз чиришни келтириб чиқаради. Токзорчилик йўналишида кўчат илдизларига ушбу кўп ёғинлар жуда фойдали бўлмоқда.

Юқоридаги агентлик мутахасиси республикада совуқ ҳавонинг дов-дарахтларга таъсирини ўрганувчи штаб хулосасини асослаб, республиканинг барча вилоятларидаги дарахтлар, хусусан, уларнинг мева ва гулларида совуқ урмади деган хулосага келяпти, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам бу хабарни тасдиқлайдими?

#Богдорчилик

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

23 Mar, 12:25


❄️ Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятининг кўплаб ҳудудларида қор ёғмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги «кайфият»га кўра, жойларда қор ёғишининг интенсивлилиги (халқ тилида лайлак қор атамаси) асосан, Навоий вилояти Нурота, Самарқанд вилоятининг Қўшробод туманлари ва Тошкент вилоятининг кўплаб туманларида ёғаётгани айтилмоқда.

Кўплаб тармоқлар ушбу ҳодисага «қишда ёғмаган қор баҳорда ёғмоқда» дея сарлавҳалар қўйишмоқда.

Олдинроқ, 23-24 март кунлари жойларда ёғаётган ёмғирлар қорга айланиши тўғрисида прогноз хабар бергандик.

Дарвоқе, бу қорли ҳаволар кетидан кун ёки тун кескин совиб кетмайди. Чунки, ортидан яна нам ва бироз илиқ ҳаволар кириб келмоқда.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

21 Mar, 21:33


📈 Антарктида шарқида ақлбовар қилмас иссиқ ҳаво кузатилмоқда.

Сўнги кунларда Антарктида шарқида ғайриоддий иссиқ ҳаво кузатилмоқда. «Атмосфера дарёлари» деб аталмиш оқим одам яшамайдиган кимсасиз муз маконига иссиқ ва ўта нам ҳавони олиб борди.

Денгиз сатҳидан 3250 метр юқориликдаги «Dome C» масофадан бошқариладиган метеорологик сатнция март ойида кузатиладиган иқлимий меъёр ҳароратдан нақд 40 даража юқори кўрсатгични кўрсатмоқда. -10,1 даража совуқ ҳарорат. Бу кўрсатгич Антарктида қитъаси учун олдинги меъёрдан нақд 20 даража юқори бўлган рекорд кўрсатгични тенг икки бабобарга янгилаб қўйди.

«Ушбу воқеа рекордлар китобини ва Антарктида нима бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминларимизни қайтадан ёзмоқда. Бу шунчаки ақлбовар қилмайдиган воқеами ёки келажакдаги воқеаликларнинг дастлабги сигналими? Ҳозир ҳеч ким билмайди». - деб ёзади Беркелей Еридаги бош олим доктор Роберд Роуд ўз твиттердаги саҳифасида.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

17 Mar, 13:32


Ҳозирда март ойида кузатилган ёғингарчиликлар олдинлари худди шу даврда бўлмаган.

Ўзгидрометга кўра, 2003, 2012 ва 2021 йил март ойларида кўп ёғингарчиликлар кузатилган. Аммо, ушбу йилдаги каби кўп эмас. Тошкент шаҳрида ҳозирнинг ўзида ёғиннинг ойлик меъёрдан 2 баробар кўп ёғиши кузатилди.

Ёғингарчиликларнинг ёғиши 6 март кунларидан бошланган. Кескин жадал, сурункали ёғинлар эса 11-15 март кунлари кузатилди. Бу кунлари бир суткани ўзида ёғинлар 25-40 мм, баъзи тоғли ҳудудларда 50-60 мм миқдорда кузатилган.

Иқлимшунос олимларнингфикрича, минтақада глобал иқлим ўзгариши ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди. Бироқ, улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорлийлиги кўпайишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир - дея қўшимча қилинган хабарда.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob