Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ѐнларида ухлаб ѐтган эдим. Бас, кечаси у зотни йўқотиб қўйдим.
Изласам, қўлим У зотнинг оѐқларига тегди.
У зот саждада турган эканлар ва «Сенинг ризолигинг ила ғазабингдан, офият беришинг ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Мен Сени мақтаб охирига ета олмайман.
Сен Ўзингни Ўзинг мақтагандексан», демоқда эканлар».
✍(Термизий ва Насаий ривоят қилишган).
Шарҳ
✅Бу ҳадиси шарифда кечаси намозда ва саждада туриб паноҳ сўраш бор.
📚
https://t.me/+yr9xcvcJvP5jMGQ5