Psixolog Najmiddinova @gulnoza_najmiddinova_psy Channel on Telegram

Psixolog Najmiddinova

@gulnoza_najmiddinova_psy


Bog'lanish uchun @najmiddinova_admin

Psixolog Najmiddinova (Uzbek)

Psixolog Najmiddinova kanalida sizga psixologik masalalar, murojaatlar va yo'nalishlar bo'yicha yordam berish uchun imkoniyat mavjud. Kanal yaratuvchisi Gulnoza Najmiddinova, malakali va tajribali psixologdir, uning yordamiga siz o'zingizni yaxshi tushunib, muammo va muammoni yechishingiz mumkin. Najmiddinova psixolog, oilaviy muammolardan boshlab, kichik va katta zahiriylar va boshqalar bilan bog'lanishda yordam beradi. Siz psixologik masalalar vaqtlilik noqonuniyat qilishda yordam kerak bo'lsa, Psixolog Najmiddinova kanalida to'g'ri manzilga murojaat qiling! Bog'lanish uchun @najmiddinova_admin

Psixolog Najmiddinova

28 Jan, 17:20


Сизнинг энг катта англашларингиз қайси?

Psixolog Najmiddinova

28 Jan, 06:28


Мия фаолиятини яхшилаш учун НЕЙРОМАШҚ. Диққатни жамлаш, хотирани мустахкамлаш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун 👍🏻

Psixolog Najmiddinova

24 Jan, 15:54


#травма #айбдорликхиссиданхалосбўлиш

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:29


ИШОНҚИРАМАСЛИК (брезгливость)– сенга зарар етказиши мумкин бўлган нарсалардан сақлайди. Чунки у сени ҳар қандай қарорни қабул қилишдан олдин уни атрофлича ўйлаб кўришга, оқибатларни таҳлил қилишга ва эҳтимолий хатарларни кўриб чиқишга ундайди.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҲАСАД – сен ҳақиқатда нимани хоҳлашингни кўрсатади.
Тўғри йўналтирилган ҳасад сени ҳаракатга келтириб, ўз мақсадларингга эришиш учун илоҳий куч бериши мумкин. У сени яхшироқ ишлашга, ўзингни ривожлантиришга ва янги чўққиларни забт этишга ундайди.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


АПАТИЯ (Зерикиш) -устуворликларни тўғри белгилашга ёрдам беради.
Апатия сени қалбингдан келадиган, ҳақиқатан муҳим мақсадларга йўналтиришга ундайди. Бу "нимани истайман?" ёки "нима билан шуғулланишим керак?" каби саволларга жавоб топишингга ёрдам беради.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


УЯТ – эгоизмни чеклайди ва йўлдан адашиб кетишга йўл қўймайди.
Уят сени ўз хатти-ҳаракатларингга танқидий қарайдиган ва уларни қайта баҳолашга мажбур қиладиган кучдир. Шу йўл билан у сени эгоизмни чеклашга, одоб ва ахлоқ нормаларига мос равишда яшашга ундайди.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҒАЗАБ – орқага чекинмаслик ва мақсадларга эришишга ёрдам беради.
Ғазаб сени бефарқликдан чиқариб, фаол ҳаракат қилишга ундайди. У сенда энергия уйғотади ва тўсиқларни енгиб ўтишга илҳом беради.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҲАВОТИР – тайёргарлик кўришни ва режалаштиришни ўргатади.
Ҳавотир сени атрофга ҳушёр назар солишга ва эҳтимолий хатарларни олдиндан сезишингга ёрдам беради. Ҳавотир туйғуси сенинг зиммангдаги масъулиятни тўлиқ англашинга ёрдам беради. Бир ишни яхшироқ бажариш, мақсадга эришиш ва шахсий интилишларинг учун куч беради.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҚУВОНЧ – ҳаётни ёрқин ва бахтли қилади.
Қувонч – сенинг энг ижобий ва илҳомлантирувчи туйғуларингдан бири бўлиб, у ҳаётингни мазмунли, ёрқин ва бахтли қилади. У нафақат сенинг эмоционал ҳолатингга, балки жисмоний саломатлигинг ва ижтимоий алоқаларингга ҳам катта таъсир кўрсатади.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҚАЙҒУ – энди сенга хизмат қилмайдиган нарсаларни қўйиб юборишга ёрдам беради.Қайғу – сенинг ҳаётидаги табиий ва эҳтимолий оғриқли ҳолатлардан бири бўлиб, у кўпинча йўқотиш, умидсизлик ёки муваффақиятсизликка боғлиқ ҳолда пайдо бўлади. Аммо қайғу, ижобий жиҳатдан қарасанг, сенга энди фойда келтирмайдиган, уни ортга тортаётган ҳис-туйғулар ёки вазиятлардан воз кечишинг учун имконият беради. Бу туйғу шахсий ўсиш ва ўзгаришларга олиб келувчи қадам бўлиши мумкин.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 17:21


ҚЎРҚУВ - бў ўсиш нуқтаси. Бирон нимадан қўрқаётканинг, айнан ўша нарсани яхшироқ ўрганишинг кераклигини англатади. Қўрқув чақирган холатларинга яқинлаш, уларни яхшироқ ўрган шунда қўрқувинг асоссиз эканини тушунасан.

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 16:09


Шу мультфильмни психология билан боғлиқлиги ва терапевтик хусусиятга эга эканини билармидингиз? 😉

Psixolog Najmiddinova

13 Jan, 13:52


Терапиядан сўнг…

Psixolog Najmiddinova

12 Jan, 15:50


«Психолог» ўзи ким
Психолог – ҳакам ёки танқидчи эмас. Бу мутахассис, сизга ўзингизни тушуниш, қийинчиликларингизнинг сабабларини аниқлаш ва муаммоларингизни ҳал қилишнинг янги йўлларини топишга ёрдам берадиган шахс.

Ёрдам сўраш – бу нормал ҳолат. Бу ўзингизни яхшироқ ҳис қилиш ва ўзингиз хоҳлаган ҳаётни бошлаш учун қадамдир.

💬 Консультация – бу сизга ички эркинликка йўл очувчи илк қадам. Маълумот олиш учун + белгисини қолдиринг.

Psixolog Najmiddinova

11 Jan, 16:14


Бир кун психолог қабулида)

Psixolog Najmiddinova

11 Jan, 14:06


Агар сиз ўзингизни юқоридаги ҳолатларда кўраётган бўлсангиз, демак, сиз ўз ҳаётингизни мустақил бошқара оляпсиз. Бироқ, вақт-вақти билан қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкинлиги нормал ҳолатдир. Агар шундай вазият юз берса, психолог ёрдами доимо мавжудлигини ёдда тутинг!🔥

Psixolog Najmiddinova

11 Jan, 14:04


Сизга психолог ёрдами керак эмас‼️
Агар:
Эмоционал барқарорлик: ўзингизни тинч, мувозанатда ҳис қиласиз ва ортиқча стресссиз ҳар қандай ҳис-туйғуларингизни бошқара оласиз;
Давомли муаммолар йўқ: сиз узоқ муддатли хавотирли ўйлар, апатия ёки тушкунлик ҳис қилмайсиз;
Муаммоларни мустақил ҳал қиласиз: шахсий, касбий ва ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ўзингиз ҳал қилиш қувватига эгасиз;
Атрофдагилар билан яхши муносабаттасиз: оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар билан муносабатларингиз уйғун, можароларни эса осон ҳал қиласиз;
Жисмоний ва руҳий саломатлик жойида: яхши ухлайсиз, доимий чарчоқ сезмайсиз ва стресс танангизга салбий таъсир қилмайди;
Мотивация ва ҳаётдан қониқиш: кунни зўр истак билан бошлайсиз, олдингизда мақсадлар бор ва уларга эришиш учун энергияга эгасиз.

Psixolog Najmiddinova

10 Jan, 13:12


Агар Сиз:
❤️‍🩹“Йўқ” дейишни билмайсиз ва бу сизга кўп халақит беради;
❤️‍🩹Ҳеч ким билан келишолмаяпсиз;
❤️‍🩹Кучли хафалик ҳисси;
❤️‍🩹Ўзингизни тинмай бошқалар билан солиштираверасиз;
❤️‍🩹Доимий чарчоқ, ҳатто дам олганиздан кейин ҳам;
❤️‍🩹Ташвиш, қайғу ёки асабийлик;
❤️‍🩹Муносабатларда муаммолар – можаролар, тушунмовчиликлар, ёлғизлик ҳисси;
❤️‍🩹Ҳеч ким билан гаплашкингиз келмаяпти ёки аксинча, тинмай ҳаммага дардингизни айтиб кетяпсиз;
❤️‍🩹Диққатни жамлашга ёки ухлашга тўсқинлик қиладиган ўйлар;
❤️‍🩹Сизни хеч ким тушунмаяткандай;
❤️‍🩹Бошқалар сиздан яхшироқдек ва бу сизни тушкунликка тушуряпти;
❤️‍🩹Худди бир нуқтада тўхтаб қолгандексиз;
❤️‍🩹Диққатингиз тарқоқ ва уни жамлаб олишингиз қийин бўляпти;
❤️‍🩹Бир хил муаммога қайта-қайта тушяпсиз;
❤️‍🩹Бир қарорга келишингиз жуда қийин,кўп иккиланасиз;
❤️‍🩹Ҳаётингиз бир нуқтада тўхтаб қолиб, олдинга йўл йўқдек туюляпти

‼️демак, Сизга психологик ёрдам зарур

Psixolog Najmiddinova

06 Jan, 12:33


"Yangi yil uchun mahoratingizni arab tili bilan kengaytiring!"

🚀 Kursimizda yangi guruhga qabul boshlandi va bepul ochiq dars sizni kutmoqda.

📅 Birinchi dars chorshanba kuni (09.01.2025) 1,5 soat davom etib, mutlaqo siz uchun bepul...!

Ochiq darsning mavzusi:
🔍 Arab tilining kelib chiqishi va uning hozirgi hayotimizdagi o‘rni.

👩‍🏫 Darslarni 500+ talaba bilan tajriba orttirgan, C1 darajaga yetgan ustoza olib boradi! Malakali ustozalar sizni muvaffaqiyatga olib chiqishga tayyor!

👩 Darslardan tashqari har yakshanba yordamchi ustoz tomonidan o'tilgan darslar mustahkamlanadi, va sizda qandaydur savollar tu'gilsa doimo yordam berishga tayyor.

💡 Yaxshi yangilik!
Agar o‘qishni davom ettirib, har oylik imtihonda 90+ ball olgan 2ta toliba uchun keyingi oyning to'lovi TEKIN bo'ladi!
Shuningdek, kursni muvaffaqiyatli tugatganlarga maxsus sertifikat taqdim etiladi!

🎯 BU KURS FAQAT QIZLAR UCHUN!
Guruhda faqat 10-12 talaba bo‘ladi, shuning uchun har biringizga alohida e'tibor beriladi.
Guruhga suhbat asosida qabul qilinadi, bu esa siz kuchli muhitda ta'lim olishingizga zamin yaratadi.

Qanday qatnashish mumkin?
👇 Arab tili kursida ishtirok etish yoki batafsil ma'lumot olish uchun quyidagi link orqali yopiq kanalga qo‘shiling:

🔗 Kanalga qo‘shilish uchun bosing, joylarimiz soni kitob sahifalari kabi chegaralangan😉

Sizni kutamiz! Arab tilini o'rganishdagi yangi qadamni biz bilan boshlang! 📚

Psixolog Najmiddinova

04 Jan, 18:43


ДАВОМИ…

❄️ Аниқ харакат режасини тузинг.
Орзуингизни амалга оширишга олиб келадиган аниқ қадамларни белгилаб олинг. Халақит қилувчи ва чалғитувчи факторлардан ўйламай воз кечинг.
❄️ Фаол бўлинг.
Ҳамма нарса ўз-ўзидан содир бўлишини кутманг. Кам-камдан лекин мунтазам хар куни ҳаракат қилинг.

❗️Ишонч ва Позитив!
❄️ Ўзингизга ишонинг. Ўз кучингизга ишонч катта воситадир.
❄️ Позитив кайфиятни сақланг. Атрофингтзни ижобий одамлар ва фикрлар билан ўраб олинг.
❄️ Миннатдор бўлишни канда қилманг.
Ҳаётингизда аллақачон бор бўлган яхшиликлар учун миннатдорлик билдиринг. Бу онгингизга қачонлардир уддалай олганингизни кўрсатиб беради.

❗️Фақат натижага боғланиб қолманг.
❄️ Жараёндан завқланинг. Фақатгина якуний мақсадга эмас, балки жараённи ёқимли кечишига ҳам диққат қаратишга ҳаракат қилинг.
❄️ Янги имкониятларга очиқ бўлинг: баъзан ҳаёт кутилмаган сюрпризлар тақдим этади. Уларни қабул қилишга тайёр бўлиш мухим.

💯Орзулар амалга ошиши вақт ва куч талаб қиладиган жараёндир. Сабрли бўлинг, ўзингизга ишонинг ва орзу қилишдан қўрқманг!

Psixolog Najmiddinova

04 Jan, 18:43


🎁 2025 йил учун қўйилган мақсадлар ушалишини тезлаштириш усуллари

Янги йил бошланди,олдинга янги орзу-ниятлар, янги мақсадлар қўйилди. Энди уларни тезроқ 🔥 амалга ошириш учун
қуйидаги усуллардан фойдаланинг!

❗️Визуализация
❄️ Визуал доска яратинг.
Орзуингизни акс эттирадиган суратлар йиғинг ва уларни кўзга кўриниб турадиган жойга жойлаштиринг. Бу тез-тез мақсадингизга диққатингизни қаратишга ва чалғимасликка ёрдам беради.

❄️ Аффирмацияларни амалда қўлланг.
Орзуингиз билан боғлиқ ижобий сўзларни такрорлаб юринг. Масалан, “Аллохга шукур, орзуим амалга ошди. Мақсадим амалга ошганидан миннатдорман”.

❗️Каттани кичик бўлакларга бўлсангиз осонроқ 😉
❄️ Орзуингизни кичик мақсадларга бўлинг. Катта мақсадлар қийин ва амалга ошмайдиганде туюлиши мумкин. Уларни кундалик майда-майда вазифаларга бўлиб, ҳаракат қилишни бошланг. Унутманг, энг асосийси миқдор эмас ДАВОМИЙЛИК

Psixolog Najmiddinova

03 Jan, 17:27


Аллох розилиги учун гўзал хулқ билан қуролланиб олингчи, сизга таслим бўлмагани қолармикин 🌺

Psixolog Najmiddinova

01 Jan, 05:14


Ва 5 тасини кўпайтир!
1. Шукур
2. Тафаккур
3. Ҳавас
4. Кечириш
5. Муҳаббат

Psixolog Najmiddinova

22 Dec, 11:50


Мани ёшим 35да, онам 56 ёшдалар…
Халигачам бирон бир муаммоли вазиятим билан бўлишсам: - “ўзим бориб гаплашийми?” - дийдиладе 😄

Psixolog Najmiddinova

22 Dec, 11:48


Ота-оналар болаларни кўзи билан…

Psixolog Najmiddinova

21 Dec, 16:51


Буни мактабгача ва мактаб ёшидаги бола билан чизиб кўринг. Болани ижодкорлиги ва фантазиясини ривожлантиради 🧑‍🎨

Psixolog Najmiddinova

04 Dec, 11:16


Айблашга шошилма…

Psixolog Najmiddinova

26 Nov, 15:00


“1000 кунлик концепция” ҳақида эшитганмисиз?📌


Концепциянинг моҳияти шундаки, бола ҳаётининг дастлабки 1000 куни – ҳомиладорликнинг 9 ойи ва биринчи 2 йил жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун пойдевор қўйилади.
Шунинг учун она ва болага юқори сифатли ва мувозанатлаштирилган (сбалансированный) овқатланиш, бола меъёрида жисмоний ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш, рухий соғлом мухитда бўлишларини таъминлаш, зарарли кимёвий махсулотлар ва гаджетлар олдида вақт ўтқазишини олдини олиш, режали тиббий кўриклардан онани ва болани ўз вақтида ўтказиш зарур.
Она ёки бола бетоб бўлган ҳолатларда ўз вақтида ва фақат асосли даъволанишни таъминлаш муҳимдир!

Psixolog Najmiddinova

25 Nov, 05:03


Шундай вазиятлар бор, оналар ўз болаларини тушунмай қолишади - тинимсиз хархаша, йеғи, инжиқликлари, кетма-кет касал бўлиб қолишлари...
Айниқса бунга қўшимча бўлиб бошқа: молиявий муаммолар, турмуш ўртоқ билан келишмовчиликлар, қайнона-келин можароси, дугоналар билан вақт ўтказа олмаслик кабилар қўшилса вазият янада чигаллашади.
Агар Сиз бирон-бир муаммо бахтли оналик даврингизга халақит бераётганини сезсангиз, биринчи навбатда шуни ечимини топишга ҳаракат қилинг.
Бола онасида кечаётган кечинмаларни хамма-ҳаммасини сезади. Сизнинг қалбингиз ҳотиржам бўлмагунча, дилбандингизни ҳам безовталик ҳисси тарк этмайди. Айнан шу сабабли, ўз-ўзи ҳақида қайғурш - эгоизм эмас, аксинча бола тарбиясидаги приоритет ҳисобланади.
“Қулаётган самолёт” принципини эшитканмисиз?
Самолёт хавфсизлиги қўлланмасида нима деб ёзилгани бир эсланг

"Аввал ниқобни Ўзингизга,
сўнг фарзандингизга тақинг
"

Нега шундай қилинади, биласизми? Изохларда фикрингизни ёзиб қолдиринг
⬇️

Psixolog Najmiddinova

24 Nov, 04:30


Тананинг таoмга эҳтиёжи бўлганидек, ақлнинг ҳам озуқага эҳтиёжи бор. Қоринни тўйғизишга туну кун ҳаракат қилар экансиз, ақлни оч қолдирманг.

Дарвоқе, ақлингизга қандай ва неча маҳал озуқа берасиз?

Psixolog Najmiddinova

23 Nov, 09:06


Азизам Аёл, сен илм олиб, ўқиб олим бўлмаслигинг мумкин, лекин ўқиб олимларни тарбиялайсан. Буни унутма!Сенга ишонаман 💜

Psixolog Najmiddinova

21 Nov, 14:45


❗️давоми

7. Фарзандингиз ўғил ёки қиз бола бўлишидан қатъий назар, узоқ қариндошлар ва ўсмир ака-ука, опа-сингиллари билан ёлғиз қолдирманг!
8. Болангизга бегона инсон билан лифтга чиқиш мумкин эмаслигини тушунтиринг!
9. Болангиз билан хотиржам гаплашишни ўрганинг, қилган хатолари учун қаттиқ койиманг! Агар қўрқитиб қўйсангиз, эртага бўлиши мумкин бўлган ёмон ишларни сиздан яшириб, ўзига катта зиён қилади!!!

Хар доим самара берадиган олтин қоида: Болаларингиз билан хар куни вақт ажратиб сухбатлашишга одатланинг!

Psixolog Najmiddinova

21 Nov, 14:42


Бу қоидаларни хар бир Ота ва Она ўз фарзандига ўргатиши ШАРТ!
“Ички кийим қоидаси”

Асосий қоидалар:
1. Фарзандингизга танаси унга тегишли эканини ҳамда ички кийим аъзоларини ота-онасидан бошқа ҳеч ким кўриши, тегиши мумкин эмаслигини тушунтиринг (хатто врач кўригида хам бу нарса ота ёки она иштирокида бўлиши лозим) !
2. Фанзандингизни қаттиқ яхши кўрсангиз ҳам унинг лабидан ва юмшоқ жойларидан ўпманг.
Акс холда болангиз буни норма деб қабул қилиб, бегоналарга қаршилик кўрсатмаслиги мумкин!
3. Фарзандингизни қариндош ва танишларингиз билан қучоқлаб, ўпишиб кўришишга мажбурламанг!
4. Унинг шахсий чегарасини ёшлигидан ҳурмат қилинг!
5. Болангизнинг хонасига тақиллатиб киришни одат қилинг!
6. Боланинг танасига бегоналар тегинса “Йўқ” дейишни ва ёрдам сўрашни ўргатинг!

Psixolog Najmiddinova

21 Nov, 14:36


Лекин сиз буни олдини олишингиз мумкин. Бу учун болага элементар қоидаларни тушунтиринг ва ўзингиз болаларингизга бефарқ бўлманг.

Psixolog Najmiddinova

21 Nov, 14:34


❗️❗️❗️

📊 Дунёда хар 4 дақиқада 1 та бола зўравонлик сабаб оламдан кўз юмади...
Энг дахшатлиси, кўп холатларда жинсий зўравонлар – оила аъзолари бўлиши мумкин.

Статистикага кўра хар йили дунё бўйлаб 1 миллиардга яқин бола зўравонлик қурбонига айланади.

Шулардан 2 миллионга яқини айнан жинсий зўравонлик қурбонлари ...

Қўрқинчли, шундай эмасми?

Psixolog Najmiddinova

13 Oct, 11:12


Туғруқдан кейнги депрессия
2 қисм

***
6. Болага бефарқлик
7. Айбдорлик хисси “Мен яхши она бўла олмайман” деган гумонли хавотир
8. Доимий йиғлаш истаги

🆘 Баъзи холатларда боласини хеч кимга ишонмаслик, яқинлар кўмагини кескин рад этиш, хар қандай ёрдамдан истерик тарзда воз кечиш, бола хаёти хавфсизлиги хақидаги тинимсиз хавотирли ўйлар (панические атаки), қарор қабул қилишда қийинчилик, хотиранинг сусайиши каби холатлар кузатилади. Аёллар депрессив холатда элементар душ қабул қилиш ва шахсий гигиенага хам лоқайд бўлиб қолишлари мумкин.
Оқибатлари 💥
Депрессив холатни мутахассис кўмаги ва яқинларнинг қўллаб қувватлашлари орқали яхшилаш мумкин. Туғруқдан кейинги депрессия жиддий психологик муаммо бўлиб, ўз вақтида олди олинмаса яқинларидан нафратланиш, кундалик юмушларга нисбатан тоқатсизлик, ўзиниг ташқи кўриниши ва ички холатига бефарқлик, аэнергиянинг пасайиб кетиши, ўзини кераксиз ва ожиз хис этиши, хатто аёлда хатто ўз жонига қасд қилишга мойиллик пайдо бўлишига олиб келади.
Ўз вақтида зарур чораларни кўриш ва керакли маслахатларни олиш учун нафақат аёлнинг ўзи, балки унинг яқинлари ҳам депрессиянинг аломатларини билишлари жуда муҳим: бу ҳолат ўз-ўзидан ўтиб кетмайди.
Тавсиялар
# Мухим нарсларани иккиламчиларидан ажратиб олинг. Она ва боланинг хотиржам бўлишлари ва психик саломатлиги хамма нарсадан мухим. Агар сизга айни пайтда дам зарурлигини хис қилсангиз хамма нарсани четка суриб дам олволинг (камгина вақтка бўлса хам бола ухлаганида ухлаб олиш сизга яхшигина тетиклик беради). Ювилмаган кийимлар, еғилмаган уйлар, кир идиш-товоқлар битта ухлаб олганиздан кейин у даражада асабга тегмай қўяди ва сиз хотиржам уларни қилиб оласиз.
# Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишга эътибор қаратинг. Зарарли одатлардан воз кечинг ва тоза хавода кўпроқ вақт ўтқазинг. Овқатланиш жадвалингизга эътиборли бўлинг, вақтида овқатланинг, ортиқча хам еманг очқаб хам қолманг.
# Оилада соғлом микроиқлим. Агар янги туққан она уйидаги психологик вазият унинг соғлиғини тиклашка халақит берса, хар қандай тавсия ва чоралар бесамар кетиши ва натижасиз бўлиши мумкин. Шунинг учун, сизнинг рухиятингизга салбий таъсир кўрсатадиган одамлар билан алоқани минималлаштиринг.
‼️Энг мухим тавсия - сизга ёрдам кераклигини инкор этманг. Сиз робот эмас, ожиза аёлсиз. Янги фарзанд дунёга келтирган холатизда айниқса ёрдам ва қўллаб-қувватлашка мухтожсиз. Мутахассислар кўригида бўлинг, психологдан консультация олинг: Сиз ва фарзандингизнинг психик холати худди уни парвариши ва гигиенаси каби мухим хисобланади. 1 мартта қабул қилинган тўғри қарор сизни бирнеча ойлик азобланиш ва ундан кейинги асоратларидан халос этиши мумкин.

Psixolog Najmiddinova

13 Oct, 11:09


Туғруқдан кейнги депрессия

Ҳар 10 тадан 2 та аёл туғруқдан кейнги депрессиядан азият чекади.
Шу билан бирга, беморларнинг тўртдан уч қисми ҳатто депрессияда эканликларини билишмайди ҳам. Бу жуда хавфлидир, чунки туғруқдан кейинги депрессия ҳаёт учун хатарли ҳолат хисобланади. Aлбатта, уйқусизлик, янги вазифа, юқори масъулият, шунингдек, бошқаларнинг етарлича қўллаб-қувватламаслиги ғазаб ва асабийликнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Aммо кичкинагина муаммоларга ҳам тўсатдан кучли реакция, ғазаб билан жавоб қайтаришни (болалар шовқини, яқинларнинг гап-сўзлари) бошлаган бўлсангиз, бу руҳий тушкунлик яъни депрессия ривожланаётканлигининг асосий белгисидир.
Туғруқдан кейнги депрессиянинг 8 та яширин симптоми
1. Ҳаддан ортиқ ташвишланиш
2. Қаттиқ асабийлашиш
3. Тушкунлик
4. Иштаханинг ўзгариши (хаддан зиёд кўп йейиш, ёки аксинча иштаха йўқ бўлиб қолиши)
5. Уйқуда муаммолар

Psixolog Najmiddinova

13 Oct, 07:56


🙋‍♀️Хайрли кун, азизлар!
Бугун соат 16.00 да туғруқдан кейинги депрессия хақидаги фойдали постимиз чиқади.
🆘 Янги фарзанд кўрган аёлларнинг кўпчилигида учрайдиган бу холатни тўлиқ тахлил қиламиз.
Ўтказиб юборманг

Psixolog Najmiddinova

13 Oct, 07:53


https://t.me/gulnoza_najmiddinova_psy

Psixolog Najmiddinova

26 Sep, 07:46


1. Онглилик
Бошқаларга сизнинг ҳудудингизда сизга қандай муносабатда бўлмасликни айтасиз, лекин у нима қилишини, нимага ишонишини, қандай юришини айтмайсиз яни уни чегараларидан ўтмайсиз!

2. Оқибатлари
Одамлар сизнинг чегараларингизни бузишса, бу қандай оқибатларга олиб келишини тушунишлари керак.
Масалан:
Aгар сизга кимдир бақирса, бу сизга ёқмаганини, сиз билан баланд овозда дгаплашмаслигини ва керак бўлса у билан алоқани тўхтатишингизни айтишингиз керак.

3. Ўзаро самимийлик - «Взаимность»
Узингизга раво кўрмаган нарсани/муносабатни бошқаларга раво кўрманг. Уларнинг шахсий чегараларини бузманг. Aгар сиз биринчи бўлиб бақиришни бошлаган бўлсангиз, кейин улар сизга бақирса ҳайрон қолишингизни кераги йўқ.

4. Ҳимоя
"Мен уларни жазоламаяпман, мен ўзимни ҳимоя қиляпман" принципига амал қилинг.
Бу кимдир сизнинг уйингизга қир поябзали билан оқ гиламизни оёқ ости қилишга йўл қоймаслигиз билан баробар - яни сиз бошқа одамни жазолаш мақсадингиз йўқ.
Сизнинг мақсадингиз оқ гиламларингизни кирдан, ҳамёнингизни химчистка тўловларидан ва қўлларингизни тозалаш воситаларидан ҳимоя қилиш.
Бундай ҳарҳил ҳолатлар кўп ва сиз бунда айбловчи позицияни эгалламайсдан фақат ўзингизга ёқмаган нарсани гапирасиз.

Энди энг мухими ❗️шу чегараларингизни ҳимоя қилиш қолди. Қатъий бўлинг, қадриятларингиздан воз кечманг.

Psixolog Najmiddinova

26 Sep, 07:41


Ўзи аслида шахсий чегаралар нима
Шахсий чегаралар- бу атрофингиздаги инсонлар сиз билан қандай муомала қилиш мумкун ва мумкунмаслиги ҳақидаги қоидалар.

Тассавур қилинг, сиз давлатсиз, чегаралар еса божхона. Баъзи божхоналар “бўшанг” - нелегалларни ўтқазишга рухсат беради, аммо баъзилари йўқ - бази инсонларга бақиришингиз мумкин, бошқаларига эса мумкин эмас.
Уйлаб кўринг-да, нега кимгадир ўйлаааб гапирамиз, кимгадир эса “ўйнаб” гапирамиз😉

Ўз чегараларингизни белгилашдан олдин, иккита бутунлай қочиб қутулиб бўлмайдиган вазиятга тайёр бўлишиз керак.
1. Одамлар ҳар доим чегараларингиздан ўтишга ҳарақат қилишади ва агар сиз бирор бир сизга йўқмаган вазият содир бўлишига йўл қўйип берсангиз ва бунга кўз юмиб жавобсиз қолдирсангиз, бу вазият яна такрорланишига тайёр бўлинг.
2. Aгар ўзингизнинг шахсий чегараларингиз бўлмаса, сиз бошқа инсонларнинг чегараларини мунтазам равишда бузасиз ва бу ҳарҳил низолар, ёмон муносабатлар ва қийинчиликларга олиб келади.

Шахсий чегаралари йўқ инсон билан нималар содир бўлади???

У инсонни ҳамма ўзига мослаштириб ўзи учун қулай қилишади, фойдаланадилар, ўзингизга бўлган ишончингизни туширмоқчи бўладилар ва ҳоказо.
Ва булар сизга керакми? Aлбатта йўқ.
Ва агар сиз ҳозир шахсий чегараларингиз билан муаммойиз борлигини ҳис қилган бўлсез, уларни ўрнатиш учун 4 қадамни таклиф қиламан.
Нимадан бошлаш керак?

Psixolog Najmiddinova

26 Sep, 07:37


https://www.instagram.com/reel/DAQ3M11tbyr/?igsh=MTloeTR4dTl5cmIwcw==

Psixolog Najmiddinova

26 Sep, 07:34


☑️Aйтканча, ўтказиб юборганлар учун ман бу мавзуда яқинда Инстаграм сахифамда видео чиқардим
Кўриш учун шу ссылкани устига босинг 👇

Psixolog Najmiddinova

26 Sep, 07:31


Ассалому алейкум!
Бугун ман сизлар билан ШАХСИЙ ЧЕГАРАЛАР ҳақида гаплашмоқчиман!

Сизга бу мавзу қизиқми?👇
🔥❤️ 🤗❤️‍🔥👍🏻💯

#дарсўтамизми?

Psixolog Najmiddinova

25 Sep, 09:42


Сен доим фарзандинг учун ўрнаксан, буни унутма!

Psixolog Najmiddinova

24 Sep, 08:47


Сиз ар Рахмондан бир дуо сўрадингиз-у, У сизга жавоб бермаяткан бўлса, Унинг Эшикларини асло тарк этманг! Худдики, онасига хархаша қилиб, бирнимани талаб қилган гўдак каби тураверинг! Сўраганингизни бермагунича ялинаверинг, ёлвораверинг! Ас Сами сизни овоз чиқаришиздан олдин эшитиб бўлган. Сўраш орқали даражангиз янада кўтарилишини кутяпти

Psixolog Najmiddinova

23 Sep, 07:37


Психологик практика ва техникаларни яхши кўрувчилар учун ажойиб техника ўргатканман. Шу ссылкадан кириб техникани кўриб олишилар мумкин 🤗

Psixolog Najmiddinova

23 Sep, 07:37


https://www.instagram.com/reel/DAL3r8bNfap/?igsh=MW5uMXZ1ZmJsdnhjcg==

Psixolog Najmiddinova

22 Sep, 16:51


https://youtu.be/kfu7W_DmCOg

Psixolog Najmiddinova

22 Sep, 16:51


#подкаст Райхон Уласенова ва Гулноза Нажмиддинова.
Оила тотувлиги учун психология фойдалими ёки зарар?

Psixolog Najmiddinova

22 Sep, 10:53


Гулноза Нажмиддиновадан махсус амалий дарс+ медитация

Psixolog Najmiddinova

17 Sep, 16:39


Jonli efir zapisi.

Oxirigacha koʻra olmaganlar yoki bu darsni tinglashi shart boʻlgan yaqinlaringizga yuborib qoʻying.

Psixolog Najmiddinova

17 Sep, 16:39


Хайрли кеч, азизларим. Бугун жуда актуал мавзуда дарс ўтдим. Сизга хам илиняпман. Эшитиб бўлиб фикрингизни ёзиб қолдиринг ♥️🫶

1,711

subscribers

95

photos

90

videos