Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal @farxodismatullayev Channel on Telegram

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

@farxodismatullayev


Tarix fanlari doktori (DSc), Professor v.b.
-Tarix;

https://www.youtube.com/@FarxodIsmatullayev
https://instagram.com/farxod_ismatullayev
https://x.com/IsmatullayevFO
https://www.facebook.com/profile.php?id=100070822353052&mibextid=ZbWKwL

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal (Uzbek)

Farxod Ismatullayev rasmiy kanali - bu yirik o‘qituvchilar tomonidan yaratilgan, tarix fanlari doktori (DSc), professor Farxod Ismatullayevning rasmiy kanalidir. Kanalda tarix bilimlari bo‘yicha ko‘p yaralı ma'lumotlar va foydali darslar mavjud. Kanalda tarixning mohiyati, dunyo tarixidagi eng muhim voqealar, insoniyatning tarixdagi o‘rni va ko‘p boshqa mavzulari o‘qitiladi. Agar siz ham tarixdagi eng so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘lib, bu ajoyib fan bilimini o‘rganmoqchi bo‘lsangiz, Farxod Ismatullayev kanaliga obuna bo‘ling! Kanalda o‘z bilimlarini o‘rganish, tarixiy qadriyatlarni tahlil qilish va yangi ma'lumotlarga ega bo‘lish imkoniyatiga ega bo‘lasiz. Farxod Ismatullayev kanaliga o‘z do‘stlaringizni taklif qiling va birgalikda tarixiy bilimlarni o‘rganib, ongini oshiring! Siz ham tarixiy bilimlar sohasida mustahkam bo‘lishingiz uchun Farxod Ismatullayev kanaliga obuna bo‘ling va foydali darslardan foydalaning. Kanalga obuna bo‘ling va tarixiy bilimlarni o‘rganing! Farxod Ismatullayev bilan birgalikda tarixiy bilimlarni o‘rganing va o‘z bilimingizni oshiring!

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

26 Jan, 12:18


🇺🇿Ўзбекистонда олий таълим Европадан кейин пайдо бўлганми?🇺🇿


👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

25 Jan, 12:48


Гапнинг лўндаси.

Айрим кишиларга ЭРК бериб қўйсанг, қуёшни ҳам хусусийлаштириб олади.
ПС: Бу фикр ҳаммага тегишли, менимча.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

22 Jan, 02:07


#Trump🇺🇸

2025 yil 20 yanvardan U rasman Oq uyga qaytdi. 47- AQSH prezidenti.
Bosh maqsad etib "AQSH buyukligini qaytarish" deb belgilagan.

👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

19 Jan, 15:02


https://youtu.be/2Le46cpi4Vc

Youtubedagi kanalimizda "Jazolar tarixi" mavzusidagi navbatdagi video chiqishimizni premyerasi boshlandi. Youtube kanalga o'tib ko'rishingiz va fikrlaringizni izohlarda qoldirishingiz mumkin.


👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

18 Jan, 10:01


Ўзбекистон аҳолиси ўсиш даврлари!!!
1950 йил - 6,3 млн.
1991 йил - 20,7 млн.
2019 йил - 33,5 млн.
2025 йил - 37, 5 млн.
ПС: Дунёда кўп сонли 40 та халқни бири ҳисобланамиз. Тараққиётда ҳам 40 таликка кирсак, ҳаммаси зўр бўлади.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

12 Jan, 07:42


Трампнинг ҳар қил баёнотларига қармай Бирлашаётган Европа!!!

Европа Иттифоқи аъзоси бўлган Болгария ва Руминия давлатлари 2025 йил 1 январидан бошлаб Шенген зонасининг тўлақонли аъзолари бўлди. Бу аъзолик Шенген келишувининг қолган иштирокчилари билан ушбу мамлакатларнинг Европа ички қуруқлик чегараларида текширувлар бекор қилинганлигини англатади.
Шундай қилиб, Венгрия ёки Греция орқали икки давлатга кирувчи саёҳатчилар ва юк машиналари ҳайдовчилари энди кечикмайди. Ҳужжатлар энди Болгария-Греция чегарасининг олтита расмий ўтиш пунктларида тақдим этилмайди.

Шенген зонаси ўзи нима?

2025 йил 1 январь ҳолатига Руминия ва Болгария билан биргаликда Шенген зонасига кирган давлатлар сони 29 тага етди . Гап Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 25 таси, шунингдек, Швейцария, Норвегия, Исландия ва Лихтенштейн ҳақида бормоқда. Бухарест ва София 2007 йилда Европа Иттифоқига қўшилган. Европа комиссиясига маслаҳат берувчи Европа иқтисодий ижтимоий қўмитаси (EESC) ҳисоб-китобларига кўра, Шенген ҳудудида тўлақонли аъзолик йўқлиги сабабли Болгария ҳар йили 834 миллион евро йўқотган. Руминия учун зарар йилига 2,32 миллиард еврони ташкил этди. Руминиядаги транспорт компаниялари чегаралардаги кечикишлар туфайли йилига яна 90 миллион евро йўқотаётган эди. Шенген зона тузиш ғояси 1985 йил Люксемургнинг Шенген қишлоғида олға сурилди. 1995 йилдан кучга кирди.
ПС: Демак, 40 йилда чегарлардаги тўсиқларни олиб ташлашга эришган давлатлар сони 29 тага етди. Бу дегани автомобилда бемалол шу 29 та давлатда кезиб, саёҳат қилиб юраверсиз дегани. Дунёни бошқа минтақасида бундай қулайликни кўрмаймиз.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

10 Jan, 04:24


Баҳсларга сабаб Гренландия аслида қандай бошқарилади?
- Дунёдаги энг катта орол ҳисобланади. унинг майдони 2 млн. 166 минг км.кв. Аҳолиси атига 56 мингдан ортиқ (2025 йил 10 январь).
- 1814 йилдаги Напалеон урушлари натижасида Гренландия Дания қироллиги қўл остига ўтган. 1953 йилдан у Даниянинг бир қисми сифатида қироллик таркибига қўшилган, калониал мақомини йўқотган.
- Гренландия 2009 йилда “Кенгайтирилган автономия тўғрисидаги қонун”га кўра айрим масалаларда мустақиллик берилган. Аммо ташқи сиёсат ва мудофаа Дания ваколатида қолдирилган.
- Оролни 31 кишидан иборат ўз Парламенти бор. Шу парламент томонидан бош вазир сайланади.
- Оролнинг 80 % музликдан иборат.Оролда Нефть, газ, уран, қимматбаҳо металлар ва балиқчилик асосий бойлик саналади.
- Пойтахти Нуук шахри ҳисобланади. Давлат тили Гренланд тили ва Дания тили. Оролда 1943 йилдан буён АҚШнинг Туле ҳарбий хаво базаси фаолият юритади.
ПС: Демак, айрим давлатлар нега қизиқиш билдираётганлиги қисман аён бўлмоқда.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

07 Jan, 15:50


Бола ҳуқуқи қандай ҳуқуқ?

Алоҳида Халқаро ҳуқуқда болалар ҳуқуқлари тўғрисида конвенция бор. Унга кўра 14 ёшга кирган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота- онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота- онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

ПС: Демак, болаларни таъминлаш, ўқитиш ва ҳамхўрлик қилишга Халқаро миқёсда эътибор берилади. Чунки келажак уларни қўлида, уларни қўлига китоб тутқазсак ўзимизни порлоқ келажакка йўллаган бўламиз. Агар, илмсизлик, меҳрсизлик берсак, албатта, шуни кутишимиз аниқ.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

06 Jan, 17:44


Тафаккур жавоҳири.

Китобсиз уй қалбсиз танага ўхшайди.
Цицерон

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

04 Jan, 03:08


​​📝Мактабда ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйиши мумкинми?📞

Савол:

Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Телефон шахсий мулк бўлса, уни олиб қўйишга ўқитувчисининг ҳаққи борми?

  Жавоб

🔰Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори ва Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

❗️ТАҚИҚЛАНАДИ

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:


👉 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
👉 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефони ёрдамида:

👉 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
👉 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

ўқув машғулотлари вақтида:

👉 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
👉 телефонни стол устига қўйиш;
👉 мусиқа тинглаш;
👉 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
👉 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
👉 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ

📌 Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

❗️ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.


👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

01 Jan, 13:48


Тафаккур жавоҳири.

Саводли бўла туриб китоб ўқимаган кишининг саводсиздан фарқ йўқ.

Марк Твен.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

31 Dec, 18:44


Assalomu alaykum!

🤔Yana bir yil ortda qolmoqda. O‘tgan yilning shodlik va sinovlari bizni yanada kuchliroq va dono qildi. Yangi yil esa bizga yangi imkoniyatlar, orzular va muvaffaqiyatlar eshigini ochmoqda.

Sizga va yaqinlaringizga mustahkam sog‘liq, tinchlik va baxt tilayman. Har bir kuningiz quvonch va ilhom bilan to‘lsin. Yangi yil rejalaringizni amalga oshirishda qat’iyat va omad sizga hamroh bo‘lsin.

Katta orzular bilan yangi yilda uchrashamiz!
Yangi yil muborak bo‘lsin!

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

31 Dec, 08:39


📱Telegram kanalimizni 2024-yildagi statistikasi. 2025-yilda bundanda salmoqli ishlashga harakat qilamiz.

2️⃣🟢2️⃣4️⃣

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

28 Dec, 10:59


Япон мўъжизасини сири нимада?
1. Японлар олдига ўта мураккаб вазифа ва масалаларни қўймасликка интилади.
2. Устувор масалаларни аниқ белгилайди.
3. Янгича фикрлайдиган, изланувчан ва ташаббускор кадрларни танлаш, жой - жойига қўйиш ва янгилаш асосида бошқариш (менежмент)ни мунтазам такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади. 4. Японлар дунёда ишга қонунда ўрнатилган вақтидан эртароқ келиб, кечроқ кетишга одатланган. Аммо ҳар йили Японияда "ҳаддан ортиқ кўп ишлаш" диагнозидан вафот этиш ҳолати учрар экан. 5.Японияда кўчада урна йўқ. Маҳаллий аҳоли ахлатни уйига олиб келишади ва уни ташлашдан олдин еҳтиёткорлик билан саралашади. (Ўзбекистондачи)
4. Юқоридагиларни барчаси кучли салоҳият, темир интизом, асл ватанпарварликка асосланади.
ПС: Ўзбекистонда ҳам салоҳият ва иқтидорли кадрларни жуда қадрлаш вақти аллақачон пишиб етилди. "Одам қилган ишни-одам қилади" деган мотивацион фикрни керак жойдагина ишлатиш керак. Биз шу фикр билан, ҳамма соҳани чалосаводларга, фикри йўқ, тафаккур қобилияти бўлмаган(юртимизда қобилиятли шахслар кўплигини эътироф этаман) инсонларга топшириб қўйдик. Натижада кўплаб соҳаларда фаолият олиб бораётган мутахассисларга (энг ачинарлиси ўзимизни қора кўзларга) ишончсизлик кучайди. Шифокорга борасан, суриштирасан қанчалик касбини устаси, мактабга фарзандингни берасан, таълим сифатидан хавотир оласан. Аслида айнан шу соҳаларда (аслида барча соҳаларда) асл иқтидор ва билимли кадрлар ишлаши керак. Ва халқ ҳеч қачон бу мутахассисларга шубҳа билан қарамаслиги лозим, менимча. Сиз қандай фикрдасиз?

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

27 Dec, 03:08


📜 Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.


Бу ҳақда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

— Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, — дейди Фирдавс Ҳалимов. — Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири бу аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига топширишларини маълум қилишди.


👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

22 Dec, 15:20


#vaqt_zamon_time

🕓Dunyo shiddat bilan o’zgarmoqda!🕐
ПС: Ҳа, ўтган 70 йилда ОДАМ одамга қизиқ бўлмай қолди. Аммо озроқ фикрлаб турган эшик, бироқ суний интелект биздан яхши фикрлаяпти. Хуллас, бугунги кунимизда Ҳамма қулайлик бордек, аслида эса ҳеч нарса йўқ.......менимча. Чунки оқибат, самимият тугаётган замонда, техника нима қила олади, аслида. Сиз қандай фикрдасиз, азиз кузатувчи?

👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

21 Dec, 05:38


Суриядаги фуқаролар урушининг оқибатлари......
Сурияда фуқаролик уруши 2011 йилда бошланган. Айрим экспертлар(рақамлар ҳар хил манбада турлича учрайди) маълумот беришича жанговар ҳаракатлар давомида 500 мингга яқин одам ўлдирилган, мамлакатнинг 23 миллионлик аҳолисининг қарийб ярми ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, Туркия, Ливан ва Иорданияда 5,7 миллионга яқин суриялик қочқинлар бор.
ПС: 2024 йил 8 декабрь воқеаларидан сўнг қочқинларни ўз ватанлари Сурияга қайтиш жараёнлари кучайган. Бироқ келажакда Сурияда қандай сиёсий тизим бўлиши, хаос ҳолати кучайиб кетмаслигига кафолат йўқ.



👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

20 Dec, 07:12


“Бухорода ҳукмдорларни дафн этиш анъанаси” номли монография Бухорода хон-у амирларни дафн этиш билан боғлиқ маросим, унинг расм-русумлари, урф-одат ва анъаналари, шоҳлар дахмалари, подшоҳлар қабристонининг шаклланиши, унинг меъморий тузилиши тарихига бағишланган. Ҳукмдорларни сўнгги манзилга кузатиш билан боғлиқ тарихий жараёнларни маҳаллий манбалар, илмий адабиётлар ва архив материаллари асосида ёритилган. Китоб Бухоро тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Тошкент, 2024 йил. 180 бет.

Муаллиф.
@shavkat_bukhari
99894 977 07 82

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

20 Dec, 06:11


“Бухоро воҳасида зиёрат туризмининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари” номли монография Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро воҳасида зиёрат туризмининг шаклланиши, тараққиёт босқичлари ва ривожланиш хусусиятлари, зиёрат туризмининг ўтмиши, бугуни ва истиқболлари масалаларига бағишланган. Зиёрат, саёҳат, зиёрат туризмининг аҳоли ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётида тутган ўрни, туризмнинг ҳудуд ривожланиши, урбанизациялашуви, ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенглик муҳитини таъминлашдаги аҳамияти антропологик нуқтаи назардан таҳлил этилган. Зиёратчи, саёҳатчи, турист, ташриф буюрувчиларнинг ижтимоий портретлари очиб берилган. Зиёрат туризми объектлари тарихий, географик, табиий, ижтимоий омиллар асосида таснифланган.
Китобда Бухоро шахри зиёратгохлари харитаси хам ўрин олган.
Монография асосан этнолог, антрополог, тарихчи, социолог ва туризм соҳаси мутахассислари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Тошкент, 2024 йил. 280 бет.

Муаллиф
@shavkat_bukhari
99894 977 07 82

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

16 Dec, 03:38


Олти кунлик урушнинг бугунги акс садоси.......
1967 йил 6-10 июнь кунлари бўлиб ўтган Исроилнинг қўшни давлатларга юриши тарихда “Олти кунлик” уруш номи билан кирди. Унда Миср, Иордания, Сурия, Жазоир ва Ироқ каолицияси унга қарши курашди.
Айнан шу урушда айрим ҳудудлар Исроил томонидан оккупация қилинди. Жумладан, Жўлан тепаликларини ҳам Суриядан ўз назоратига олган эди. Бу ҳудуд ўзининг географик ва ҳарбий аҳамияти туфайли Исроил учун муҳим ҳисобланади.
ПС: Бугун ҳам у 2024 йилда 8 декабрдаги Асадлар режимини тугаши фонида ушбу ҳудуддаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Демак, қадамни 57 йил олдин қўйган эди, энди мустаҳкамлашга уринмоқда. Яқин Шарқ қадимдан кўплаб цивилизацияларга бешик бўлган. Бироқ бугунчи.......

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

14 Dec, 02:07


"O'zbekiston tarixi telekanalida" "Jazolarning turlari va ularning ahamiyati" mavzusida navbatdagi ko'rsatuvni tasvirga olish jarayonidan lavhalar. Ko'rsatuv tez kunlarda Youtubedagi kanalimizga joylanadi.




👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

12 Dec, 02:00


https://youtu.be/0rNvTya9JQs

Youtubedagi kanalimizda "Xalqaro munosabatlar va diplomatiya tarixi" mavzusidagi navbatdagi video chiqishimizni premyerasi boshlandi. Youtube kanalga o'tib ko'rishingiz va fikrlaringizni izohlarda qoldirishingiz mumkin.


👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

08 Dec, 10:25


Асадлар даври (1971-2024 йиллар) тугадими...

Сурияни 2000 йилдан буён бошқариб келаётган 16 - Президент Башар Асад 2024 йил 8 декабрда ҳокимиятдан кетди. Унинг отаси Хофиз Асад ҳам узоқ йиллар Сурияда (1971-2000 йиллар) президентлик қилган. Унинг вафотидан сўнг ҳокимият ўғли Башар Асадга ўтган эди. Тирания ва Диктатура билан халқни бошқариш мумкин, аммо абадий ушлаб қола бўлмаслиги, сабрни ҳам чегараси борлиги кўринади.
ПС: Араб дунёси (Араб баҳори бошланган 2011 йилдан буён) диктаторлардан қутиляпти. Бу бир тарафдан яхши холат, аммо, Ливия ва Ироқдаги каби узоқ муддатли хаосга йўл қўймасдан, тезроқ адолатли сайловлар ўтказиш, халққа барқарор, тинч ҳаётни таъминлаб бериш керак деб ўйлайман.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

05 Dec, 07:22


🇰🇷 Жанубий Корея тарихидаги энг «омадли» президентлардан бири айни дамда деҳқончилик қилмоқда.

Бошқа мавқедошларидан фарқли ўлароқ давлат тўнтарилиши, қамоқ, суиқасдларсиз президентлик фаолиятини якунлаган Жанубий Кореянинг 19-раҳбари Мун Чже Ин 2022 йилда президентликдан кетганидан сўнг ўзи туғилган Пхёнсан қишлоғида деҳқончилик билан шуғуллана бошлаган ва у ерда китоб дўкони ҳам очган.

ПС: Менимча, майдони 100 минг км. кв. Аҳолиси 51млн. ташкил этган Корея Республикаси ҳамда унинг меҳнаткаш ва интеллектуал аҳолиси дунёда 14 - иқтисодиётни яратди, бу осонликча бўлмади, уни асраш ҳам керак. Корея бугунги кунда Катта йигирматалик давлатлари сафига киради.
👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

01 Dec, 07:59


Қадимги давлатларда қонунлар уларнинг сиёсатини акс эттирганми?
Ҳаммурапи қонуни қасос, ижтимоий адолат ва диний асосларга таянган тизим сифатида белгиланган бўлса,
Оссур қонунлари қатағончиликка, кучли давлат назоратига ва жазонинг оғирлигини таъминлашга йўналтирилган,
Хетт қонунлари эса гумонсизлик ва моддий зарарни қоплаш тамойилларига асосланган.
ПС: Бу қонунлар турли жамиятлар ва маданиятларда жазо тизимларининг шаклланишига қандай таъсир кўрсатганини кўрсатади. Хетларларда нисбатан юмшоқроқ бўлган экан. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

27 Nov, 15:40


Turkiy dunyo haqida. 🐺


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

24 Nov, 10:06


Ёзувни ватани Миср эмас........
2024 йилнинг кузида АҚШдаги Жон Ҳопкинс университети тадқиқотчилари жамоаси Суриядаги қабрдан бармоқ узунлигида келадиган сопол цилиндрга ўйиб ёзилган қадимий алифбо намуналарини топди. Олимларнинг фикрига кўра бу энг қадимги алифбо Мисрда пайдо бўлган деган фаразларни йўққа чиқариши мумкин. Қайд этилишича, сопол буюмдаги ёзув эрамиздан тахминан 2,4 минг йил олдин ёзилган бўлиши мумкин — бу унинг бошқа алифболардан 500 йил олдин пайдо бўлганини англатади. Фанда ўзини оқлаган Углерод-14 усули орқали тадқиқотчилар қабр, артефакт ва ёзувлар ёшини аниқлашга муваффақ бўлган. Шу кунгача олимлар энг қадимги алифбо Миср ёки унинг атрофида эрамиздан 1,9 минг йил олдин пайдо бўлган деб ҳисоблаб келишган. Ҳозирда илмий тадқиқ ишлари давом этмоқда.
ПС: Демак, дунёда илк цивилизация марказларидан бири, бу Сурия эканлигини англатмоқда. Афсуски, Сурия бугун бир неча йил давом этган ҳарбий тўқнашувлардан сўнг, энди барқарорлашмоқда.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

22 Nov, 14:14


1000 кундан ошди.......

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

17 Nov, 15:43


Дональд Трампнинг Украина бўйича фикрлари ва позициясида асосан қуйидаги жиҳатлар акс этган:
1. Музокаралар орқали тинчликка эришиш – Трамп Россия ва Украина ўртасида можарони дипломатик йўллар билан ҳал қилиш тарафдори.
2. У АҚШнинг бевосита ҳарбий аралашувини қўлламайди ва бошқа давлатлар билан можарога киришмасликка интилади.
3. Европанинг ўрнини кучайтириш – Европа давлатлари можарони ҳал этишда асосий рол ўйнаши керак, деб ҳисоблайди, чунки можаро уларнинг минтақасига яқин жойлашган.
4. Молиявий ёрдамни қисқартириш – АҚШнинг Украинага молиявий ёрдам кўрсатишини қайта кўриб чиқишга тайёр, чунки АҚШ ўз ресурсларини ички муаммоларга сарфлаши керак, деб ўйлайди.
5. Украина-Россия алоқаларида баланс сақлаш – У Россия билан ҳам, Украина билан ҳам бир қадар мувозанатдаги муносабатларни сақлашни истайди.
6. НАТОни кучайтиришга етарли даражада сармоя киритиш – Европанинг НАТОга аъзоларига кўпроқ ҳимоя харажатларини тақдим қилишни таъкидлайди.
7. Россияга қарши санкциялар сиёсатига эҳтиёткор ёндошув – Санкциялардан фойдаланиш бўйича эҳтиёткорликни тавсия қилиб, дипломатияга кўпроқ эътибор қаратиш тарафдори.
8. АҚШнинг глобал етакчилик ролини сақлаш – АҚШ тинчлик ўрнатишда етакчи бўлиши керак, бироқ ҳарбий можароларда бевосита иштирок этмаслиги лозим, деб ҳисоблайди.
9. Энергия соҳасида мустақилликка эришиш – Россия газига қарамликни камайтириш учун АҚШ энергия ресурсларини ривожлантиришни таклиф қилади.
10. Америка фуқароларини ҳимоя қилиш – Унинг фикрича, ташқи сиёсатдаги асосий вазифа АҚШ фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдир.
ПС: Демак, Трампнинг Украина бўйича позицияси АҚШнинг ҳарбий иштироки ва молиявий ёрдамини камайтириш, музокараларга кўпроқ эътибор қаратиш ҳамда АҚШ манфаатларини биринчи ўринга қўйишдан иборат.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

14 Nov, 02:00


https://youtu.be/BvhP8J-iu_0

Navbatdagi video youtubedagi kanalimizda premyerasi boshlandi. Kanalga o'tib ko'rishingiz va fikr-mulohazalaringizni bildirishingiz mumkin. Mavzu: "Qadimgi Hindiston".



📝Telegram | 💻Instagram | 🎞Youtube | 🐧Twitter

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

12 Nov, 12:52


Дональд Трамп сайлов олди вадаларида асосий эътиборни қуйидаги йўналишларга қаратган:
1. Мудофаа ва чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш – чегарада қурилишни давом эттириш ва қонунийликни кучайтириш.
2. АҚШ иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилиш – иш ўринларини қайта АҚШга қайтариш, савдо сиёсатини яхшилаш.
3. Қулай бизнес муҳитини ривожлантириш – солиқларни қисқартириш ва ортиқча регуляцияларни бекор қилиш.
4. Инфляцияни назорат қилиш ва энергия мустақиллигини тиклаш – энергия секторини қўллаб-қувватлаш ва импортни қисқартириш.
5. Миллий хавфсизликни кучайтириш – қуролли кучларнинг қудратини ошириш ва глобал масалаларда қатъий сиёсат юритиш.
6. Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш – АҚШдаги тиббий харажатларни камайтириш ва нархларни назорат қилиш.
7. Илғор технологияларнинг ривожланишини рағбатлантириш – сунъий интеллект ва бошқа технологик соҳаларда етакчиликни сақлаш.
8. Маълумот эркинлигини ҳимоя қилиш – ижтимоий тармоқлар ва ОАВдаги цензурага қарши қонунлар жорий қилиш.
9. Таълим тизимини кучайтириш – АҚШнинг таълим стандартларини яхшилаш ва ватанпарварлик таълимига эътибор қаратиш.
10. Коррупцияга қарши кураш – ҳукуматда коррупция ва бюрократияни йўқ қилиш.
ПС: Ҳа албатта, бир суткада Украина инқирозини ҳам тугатишга вада берган эди. Менимча, бу вадаларни 20 январда ўтказиладиган Инагурация жараёнидан кейин бошласа керак. Чунки унгача расмий давлат раҳбари Жо Байден ҳисобланади

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

06 Nov, 12:37


#Donald_Trump


Tergovdan Oq uy tomon. Asr kambeki.
D.Tramp AQSh ning 47-prezidenti.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

30 Oct, 18:07


АҚШда сайловлар яқин, аммо кимни ғалаба қилиши эса.......

2024 йил 5 ноябрда ўтиши кутилаётган АҚШ президентлик сайлови номзодлар ўртасида жуда яқин курашда бўлиб ўтмоқда, ва бу жараёнда Доналд Трамп (78 ёш) Камила Харрисга(60) нисбатан бироз устунликка эга эканлиги кузатилмоқда. Овоз бериш кунига яқинлашаётган сари, муҳим кураш майдонига айланган штатларда, масалан, Аризона, Жоржия ва Пенсильванияда, Трамп кичик фарқ билан илгарилаб бормоқда. Гарчи бу штатларда фарқ унча катта бўлмаса-да, ҳар қандай ўзгариш сайлов натижасига сезиларли таъсир қилиши мумкин.
Сўнгги кунларда Камила Харриснинг сайлов кампаниясида катта ўзгаришлар кузатилмади, ва айрим таҳлилчилар фикрича, унга ёрдам бериши мумкин бўлган омиллардан бири демократик анъанавий электоратнинг фаоллиги бўлиши мумкин. Бироқ, умумий қарашларга кўра, Доналд Трамп бу сафар сайловчиларда “ностальгия” ёрдамида алоҳида куч тўпламоқда, бу эса унинг омма ичидаги қўллаб-қувватлови ортишига ёрдам бермоқда. Бу сайлов АҚШ тарихидаги 60 - бор ўтказилиб, 47 – президентни сайлашади.
ПС: Бир ҳафта аввал айрим тадқиқот марказларини ўтказган сўров натижаларига кўра Трамп бироз орқада қолаётган эди. Сўнгги ўрганишлар эса буни аксини кўрсатаётганлигини ёзишмоқда. Башорат қилиш жуда қийин ҳолат. Демак, ҳар икки номзоднинг ютуғи уларнинг асосий кураш майдонидаги штатлардаги фаоллиги ва сайлов кунидаги овоз бериш натижаларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

24 Oct, 04:31


https://youtu.be/o2WdFlT5hXo

Navbatdagi video youtubedagi kanalimizda premyerasi boshlandi. Kanalga o'tib ko'rishingiz va fikr-mulohazalaringizni bildirishingiz mumkin. Ibtido ko'rsatuvi. Mavzu: "Parlament va saylovlar tarixi".



📝Telegram | 💻Instagram | 🎞Youtube | 🐧Twitter

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

20 Oct, 07:25


Мунозара....
БМТнинг экспертлари маълумотига кўра бугунги кунда дунёда 55 та қуролли тўқнашув мавжуд. Бу кўрсаткич иккинчи Жаҳон урушидан бери рекорд ҳисобланади (2023 йил декабрь).
ПС: Айрим экспертлар фикрича, бундай тўқнашувлар юздан ортади. Агар БМТ томонидан тан олинган давлатлар атига 193 та эканлигини (2024 йил октябрь) ҳисобга олсак, бу жуда катта рақам. Демак, БМТ тузилган вақтдаги мақсади, яъни дунёда тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлай олмаяпти деган хулоса чиқариш мумкинми ёки бошқачароқ ёндашиш керакми?

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

18 Oct, 07:12


Fors imperiyasi. Doro I davrida Fors imperiyasi sharqda Hindiston qirrasidan g‘arbda Liviya gacha bordi. Bunday katta imperiyani boshqarish uchun Doro I imperiyani satrapliklarga bo‘ldi. Rasmda rim raqamlari bilan satrapliklar joylashuvi keltirilgan.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

17 Oct, 07:12


Sharqiy O‘rta yer dengizi savdo yo‘llari. Kan’aan va Suriya mintaqalari Mesopotamiyadan Misr va Arab yarimoroliga, shuningdek, Anadoliga uzanan muhim savdo yo‘llarini (qizil rangda ko‘rsatilgan) bog‘lagan.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

16 Oct, 07:12


#Misr!

Misrdagi uchta qirollik. Ikkinchi oraliq davrida Misr uchta qirollikka bo‘lingan edi: Giksoslar, Kush va Fiva qirolliklari.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

15 Oct, 07:12


Xett imperiyasi. Miloddan avvalgi XIII asrda eng katta hududini egallagan davrida yashil rang bilan ko‘rsatilgan Xett imperiyasi Osiyo Kichik qit'asining hammasini, Ossuriya chegaralari va Suriya hududlarining bir qismini o‘z ichiga olgan.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

14 Oct, 12:17


Afg‘oniston 1960-1970 yillarda ijtimoiy-iqtisodiy hamda madaniy jihatdan rivojlanayotgan davlat bo‘lgan.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

14 Oct, 06:39


#Misr!

Hatshepsut ibodatxonasi. Hatshepsutning dafn etish ibodatxonasi Deir el-Bahri shahrida, Qirollar vodiysi yaqinidagi qoyalar ostida joylashgan. Uning katta rampalari va qavatlari ortidagi qoyaga mos ravishda uyg‘unlashib qurilgan.


👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

13 Oct, 05:39


Ливан қандай бошқарилади?
Ливанда сиёсий ҳокимият турли диний оқимлар ўртасида тақсимланган. Ливан Франциядан мустақилликка эришгач, 1943 йилда қабул қилинган конвенцияга кўра, мамлакат президенти маронитлар сектасига мансуб христиан, бош вазир – сунний мазҳабдаги мусулмон, парламент спикери эса – шиа мазҳабидаги мусулмон бўлиши белгиланган.
ПС: Бу тартиб бугунги кунга қадар амал қилмоқда. Ички барқарорликни таъминлашда бу сиёсат фойдали ҳисобланади.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

10 Oct, 09:14


#AQSh_Partiyalar

Amerika Qo'shma Shtatlaridagi siyosiy partiyalarning ramzlari mamlakat siyosatida va madaniyatida katta ahamiyatga ega. Bu ramzlar partiyalarni aniqlashda yordam beradi va ularning ideallarini, qadriyatlarini va tarixini aks ettiradi. Eng katta siyosiy partiyalar – Demokratik partiya va Respublikachilar partiyasi – o‘zlarining an'anaviy ramzlari bilan tanilgan: Demokratik partiyaning ramzi eshak, Respublika partiyasining esa fil. Biroq, bu ikki asosiy partiyadan tashqari, AQShda turli xil kichik partiyalar ham mavjud, ular ham o‘z ramzlariga ega. Ushbu maqolada AQShdagi asosiy va kichik partiyalarning ramzlari, ularning kelib chiqishi va ularning siyosiy madaniyatga ta'siri haqida batafsil ma'lumot beriladi.

Demokratik partiya – Eshak
Demokratik partiya ramzi – eshak – AQSh siyosatida eng tanilgan belgilaridan biridir. Bu ramzning paydo bo'lishi 19-asrning boshlariga to'g'ri keladi va Amerika siyosiy karikaturasining otasi deb tan olingan Tomas Nastning siyosiy karikaturalaridan kelib chiqqan. 1828 yilda prezidentlikka nomzod bo'lgan Endryu Jekson o'z siyosiy raqiblari tomonidan "jakass" (ingliz tilida "ahmoq eshak") deb atalgandi. Biroq, Jekson bu haqoratni qabul qilib, uni ijobiy tomonga burib, eshakni o'jar va qat'iyatli deb ta'riflagan. Shunday qilib, eshak uning obraziga o'ziga xos iroda va xalqparvarlik ramzi sifatida qo'shildi.

Ammo 1870-yillarda Tomas Nastning siyosiy karikaturalari orqali eshak Demokratik partiyaning rasmiy ramziga aylandi. Nast o'z karikaturalarida eshakni o'sha davrda Demokratik partiya tomonidan qabul qilingan ba'zi qarorlarni tanqid qilish uchun ishlatgan. U eshakni o'jar, ba'zan esa qaysar hayvon sifatida ko'rsatgan bo'lsa-da, bu belgi oxir-oqibat partiya tomonidan qabul qilindi. Eshak bugungi kunda ham demokratlar uchun odatiy ramz bo'lib qolmoqda va u siyosiy kurashdagi qat'iyatlilik, mehnatsevarlik va oddiy amerikaliklarga e'tiborni aks ettiradi.

Eshakning Demokratik partiya uchun ramz bo'lishi nafaqat tarixiy, balki u partiyaning asosiy qadriyatlarini ham o'z ichiga oladi. Demokratlar ko‘pincha jamiyatning quyi qatlamlari manfaatlarini himoya qilishga, ijtimoiy tenglikka va katta davlat aralashuvida ishtirok etishga intilishadi. Eshak – mehnatkash amerikaliklar va ularning huquqlari uchun kurashni anglatuvchi kuchli, ammo oddiy bir ramz sifatida xizmat qiladi.

Respublikachilar partiyasi – Fil
Respublikachilar partiyasining ramzi – fil – AQSh siyosatidagi yana bir taniqli belgi hisoblanadi. Bu ramz ham Tomas Nastning siyosiy karikaturalari orqali paydo bo‘lgan. 1874 yilda Nast o‘z karikaturasida Demokratik partiyani eshak orqali tasvirlab, Respublikachilar partiyasini fil sifatida tasvirlagan. U bu karikaturada Respublika partiyasining kuchi va obro'sini aks ettirgan holda, filni ulkan, qudratli va nufuzli hayvon sifatida ko'rsatgan. Shu tariqa, fil partiyaning rasmiy ramzi sifatida qabul qilindi va bugungi kungacha saqlanib qoldi.

Fil kuchli, ammo tinchliksevar hayvon sifatida ko‘riladi va bu tasvir Respublika partiyasi uchun ham ma’no keltiradi. Respublikachilar odatda kuchli milliy mudofaa, iqtisodiy erkinlik va kichik davlat aralashuvini yoqlaydi. Filning ramzi ushbu qadriyatlarni aks ettirib, partiyaning kuchli va sobitqadam siyosatini ko'rsatadi. Filning tasviri partiya tarafdorlari orasida katta hurmatga ega bo'lib, ko'pincha partiyaning vakolatli va kuchli rahbarlik qobiliyatini aks ettiradi.

Respublikachilar partiyasi, shuningdek, an'anaviy konservativ qadriyatlarni himoya qilishga intiladi va bu jihat filning bardoshliligi va uzoq umr ko‘rishiga hamohangdir. Fil Respublikachilar uchun mas'uliyat va kuchni ramziy qiladi, va shu orqali ular iqtisodiy taraqqiyot, shaxsiy erkinlik va milliy xavfsizlikni ta'kidlaydi.



👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

06 Oct, 12:32


Ibtidoiy davrni qo‘msagan ma’rifatpavar.
“Tabiiy holatga, ibtidoiy jamoa tuzumiga qaytishni taklif qilaman” degan ekan.
Jan Jak Russo
PS: Uning izohicha: “Ilk davrlarda odamlar erkin, o'zini o'zi ta'minlaydigan va tinch edi. Uning fikricha, sivilizatsiyaning rivojlanishi va xususiy mulkning paydo bo'lishi tengsizlik, hasad va raqobatga olib keldi va asl uyg'unlikni buzdi”.
Hurmatli kuzatuvchi uning fikrlari qanchalik o‘rinli? Yana bir ahamiyatli jihat Russo bu fikrlarni bundan ikki yuz avval aytgan. Agar bugungi dunyodagi ahvolni ko‘rsa, nima degan bo‘lar edi..........?

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

03 Oct, 12:02


https://youtu.be/boeqpj1iRWM

Navbatdagi video youtubedagi kanalimizda premyerasi boshlandi. Kanalga o'tib ko'rishingiz va fikr-mulohazalaringizni bildirishingiz mumkin. Ibtido ko'rsatuvi. Mavzu: "Saylovlar tarixi".



📝Telegram | 💻Instagram | 🎞Youtube | 🐧Twitter

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

02 Oct, 15:40


O‘zbekiston bilan diplomatik aloqa o‘rnatgan mamlakatlar soni 155 tani tashkil etdi.
O‘zbekiston diplomatik aloqalar o‘rnatgan davlatlar soni(2024 yil sentyabr holatiga) yana to‘rtaga ko‘paydi. Bu davlatlar Afrika qit’asida joylashgan: Burundi, Botsvana, Liberiya va Togo hisoblanadi. Shu tariqa O‘zbekiston bilan diplomatik aloqa o‘rnatgan mamlakatlar soni 155 tani tashkil etdi.

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

28 Sep, 05:49


- Японияда таълимга берилган эътибор, уни бугунги ривожланган етти давлатдан бирига айлантирди.
- Урушдан сўнг ёшларни диққати фақат китоб ва устозга қаратилган(1 расм).
- Бугун эса энг ҳурматли шахс ва касб ўқитувчиликдир.
- Тараққиёт сабаб айрим соҳаларда 4 кунлик иш кунига ўтилмоқда. - Япониялик тадбиркорлар дўконларига ўқитувчилар кирса жуда хурсанд бўлишади ва буни ўзлари учун катта шараф деб билишади. ПС: Ўқитувчига Японияда эътибор, фақат 1 кун эмас, балки тизим ишлагани учун доимо бордек. Собиқ Япон бош вазири Сидзо Абе айтганидек, "уларга император ҳурматини бердик", Сингапур бош вазири Ли Куан Ю эса "Сингапурни - Осиё Швейцарияси қилган бу - муаллимлардир" деган эди. Фикрингиз?

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

24 Sep, 04:20


Иқтидор. Мисршуносликни асосчиси Жак Франсуа Шампалон 20 ёшида Гренобл университети профессори илмий унвонига лойиқ кўрилган экан. Демак, иқтидоринг бўлса, барибир тан олишга мажбур бўлишади.....

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

21 Sep, 02:07


⚛️Nobel mukofotini olgan mamlakatlar va olimlar soni:

1. 🇺🇸AQSh (Amerika Qo'shma Shtatlari) – 400 dan ortiq Nobel mukofoti laureatlari.


Nobel mukofoti bo‘yicha eng oldinda turgan davlat. Fizika, kimyo, tibbiyot, iqtisodiyot, tinchlik va adabiyot sohalarida katta yutuqlar bilan ajralib turadi.

2. 🇬🇧Birlashgan Qirollik (Angliya) – 135 dan ortiq laureatlar.

Ko‘p Nobel mukofoti laureatlari, ayniqsa adabiyot, fizika va tibbiyot sohalarida.

3. 🇩🇪Germaniya – 110 dan ortiq laureatlar.

Fizika va kimyo sohalarida katta yutuqlarga ega.

4. 🇫🇷Fransiya – 70 dan ortiq laureatlar.

Kimyo, adabiyot va tinchlik sohalarida yutuqlari bilan tanilgan.

5. 🇸🇪Shvetsiya – 30 dan ortiq laureatlar.

Nobel mukofotining vatani va ilm-fan, adabiyot va tibbiyot sohalarida ko‘plab yutuqlarga ega.

6. 🇷🇺Rossiya (SSSR) – 30 ga yaqin laureatlar.

Ayniqsa fizika va adabiyot sohalarida e'tiborli Nobel sovrindorlari bor.



👇👇
Telegram
🌐Instagram
📹Youtube
🕊Twitter
Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

18 Sep, 02:07


🪐Nobel mukofotini qo'lga kiritgan bitiruvchilari soni bo'yicha yetakchi universitetlar ko'plab ilmiy va intellektual yutuqlarga ega bo'lgan ta'lim muassasalardir. Quyida Nobel mukofotiga sazovor bo‘lgan bitiruvchilari ko‘p bo‘lgan universitetlar haqida ma’lumot:

1. Harvard Universiteti (AQSh)🇺🇸

Nobel laureatlari soni: 160 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Fizika, kimyo, tibbiyot, adabiyot, iqtisodiyot va tinchlik sohalarida mukofotlar olgan.
Harvard dunyodagi eng qadimiy va nufuzli universitetlardan biri bo‘lib, uning bitiruvchilari va o‘qituvchilari ko‘p bor Nobel mukofotini qo‘lga kiritgan.

2. Kembrij Universiteti (Buyuk Britaniya)🇬🇧

Nobel laureatlari soni: 120 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Asosan ilmiy sohalar – fizika, kimyo va tibbiyotda ko‘p yutuqlarga erishgan.
Kembrij universiteti, ayniqsa, ilmiy tadqiqotlar sohasida yetakchi bo‘lib, uning laboratoriyalaridan bir necha mashhur kashfiyotlar chiqqan.

3. Kaliforniya Texnologiya Instituti (Caltech, AQSh)🇺🇸

Nobel laureatlari soni: 40 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Ilmiy tadqiqotlar, ayniqsa, fizika va kimyo bo‘yicha katta yutuqlarga ega.
Caltech kichikroq o'lchamiga qaramasdan, o‘z ilmiy tadqiqotlari va Nobel mukofotlariga sazovor olimlari bilan tanilgan.

4. Kolumbiya Universiteti (AQSh)🇺🇸

Nobel laureatlari soni: 100 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Iqtisodiyot, tibbiyot, adabiyot va boshqa sohalarda yutuqlari bor.
Kolumbiya universiteti dunyodagi eng nufuzli tadqiqot universitetlaridan biri bo‘lib, Nobel mukofoti laureatlari orasida ko‘p tadqiqotchilar mavjud.

5. Massachusets Texnologiya Instituti (MIT, AQSh)🇺🇸

Nobel laureatlari soni: 90 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Asosan ilmiy va texnologik sohalar, jumladan, fizika, kimyo, va iqtisodiyotda ko‘p yutuqlarga erishgan.
MIT texnologiya va ilmiy izlanishlar sohasidagi yetakchi universitet bo‘lib, u yerda o'qigan yoki ishlagan olimlar ko'p Nobel mukofotiga sazovor bo'lgan.

6. Oksford Universiteti (Buyuk Britaniya)🇬🇧

Nobel laureatlari soni: 70 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Tibbiyot, adabiyot va tinchlik sohalarida ko‘plab yutuqlarga erishgan.
Oksford dunyodagi eng qadimiy universitetlardan biri bo‘lib, uning bitiruvchilari ilm-fan, adabiyot va tinchlikka katta hissa qo‘shgan.

7. Chikago Universiteti (AQSh)🇺🇸

Nobel laureatlari soni: 90 dan ortiq.
Yo‘nalishlar: Iqtisodiyot, fizika va tibbiyot sohalarida yetakchi.
Ayniqsa iqtisodiyot sohasida ko‘p Nobel mukofotiga sazovor bo‘lgan olimlar Chikago universitetidan chiqqan.



👇👇
📝Telegram
💻Instagram
🎞Youtube
🐧Twitter
📝Facebook

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

17 Sep, 13:27


Японияда аҳолини ёлғиз яшаши билан боғлиқ муаммо кучаймоқда.
Сўнгги пайтларда Япония тараққиёти, япон халқининг озодалиги, меҳнатсеварлиги ҳақида кўп ёзилмоқда, кўрсатилмоқда. Ҳаттоки, японларнинг машҳур ибораси “Ўн ёшда – доно, йигирмада – даҳо, ўттиздан кейин... оддий одам” ҳам уларнинг қандай халқ эканлигини кўрсатмоқда.
Бироқ, охирги йилларда Японияда демографик муаммо кучайиб бормоқда. Ҳатто ушбу масалада давлатнинг алоҳида дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Ундан ҳам ажабланарлиси, шунчалик меҳнаткаш, орияти устун, миллий руҳияти бақувват японларда “ёлғизлик” билан боғлиқ муаммолар юзага келяптики, бу ҳар қандай инсонни ўйлашга, фикрлашга ундамоқда.
Масалан, ушбу маълумотга эътибор қаратинг. “Япония Миллий полиция агентлигининг 2024 йил биринчи ярмидаги маълумотлари шуни кўрсатадики, уйда ёлғиз яшайдиган 37 227 киши ўлик ҳолда топилган, уларнинг 70 фоизидан ортиғини 65 ва ундан катта ёшдагилар ташкил қилади. Агентлик ўз ҳисоботи мамлакатда ёлғиз яшаётган ва ўлаётган одамлар муаммосига ойдинлик киритилишига умид қилмоқда”.
ПС: Биз ҳар доим ривожланган давлатлар тарихи, маданиятига қизиққанмиз. Улардан ўзимизга мос келадиганларинигина олишга уринганмиз. Бу менимча, яхши одатимиз. Аммо, бизда оила бошлиқлари ота оналаримиз ҳар доим эътиборда бўлишган. Ва шундай бўлиб, абадий қолиши керак. Ҳар қандай тараққиёт, мустаҳкам оила, нуроний фаришталаримизни ўрнини боса олмайди. Ҳамма ҳам бир кун қарийди, инсон нима экса шуни ўради......
Ушбу мулоҳазаларимини ўқиганлар, марҳамат муносабатингизни билдиринг.
Ҳа айтганчи, орамизда янонлар, қаерда фудбол ўйнаса, фанатлари, ўйинчилари, ўз ўриндиқлари атрофидаги ташланган “қолдиқ”ларни олиб чиқиб кетишини мисол қилиб, уларнинг маданиятини мақтаб, кучли эътибор қаратадиганлар топилса ажаб эмас. Аммо юқоридаги фикрлар.........

Farxod Ismatullayev | Rasmiy kanal

10 Sep, 03:41


Паралимпия чемпионларимиз улкан ғалаба билан қайтишди.
Ўзбекистонлик паралимпиячиларимиз 186 та мамлакат вакиллари ичида 13 - ўринни эгаллаб, жами 26 та медал билан қайтишди. Шундан 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза медаллар қўлга киритилган. Осиёда Хитой, Япониядан кейин 3 ўринни забт этилди. Қойил. Ушбу ёрқин ғалаба билан барча юртдошларимизни табриклаймиз. Спортчиларимизга эса ЯНГИ омадлар, мукофотлар(9 сентябрда топширилди) эса яхши кунларига хизмат қилишини тилаймиз.
Ўзбекистон ташқи дунёда ўзини юмшоқ кучи билан эътироф этилмоқда.

1,103

subscribers

517

photos

13

videos